Account
Rasmiy xabarlar I Официальные новости

Who mentions Rasmiy xabarlar I Официальные новости

Mentioned or reposted by

Latest mentions

  1. 01
    OLTIARIQ TUMAN HOKIMLIGI RASMIY KANALIOLTIARIQ TUMAN HOKIMLIGI RASMIY KANALI@oltiariqtumanihokimligi,

    Саида Мирзиёева: Зиёлилар — миллий юксалишнинг маънавий таянчи Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон зиёлилари кенгашининг илк йиғилишида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева мамлакат тараққиётида зиёлилар қатламининг стратегик ўрни ҳақида нутқ сўзлади. Бугунги кунда тараққиёт фақат иқтисодий кўрсаткичлар билан ўлчанмаслиги, жамиятда инсон қадри, адолат, билим ва маданиятни юксалтириш ҳал қилувчи аҳамият касб этаётгани қайд этилди. Шу боис маънавий муҳитни мустаҳкамлаш ва ҳар бир фуқаронинг Ватан тақдирига дахлдорлик ҳиссини оширишда зиёлиларнинг фаол иштирокини янада кучайтириш зарур. “Миллий юксалиш фақатгина иқтисодий ўсиш эмас, бу инсон қадри, адолат, билим, маданият ва ҳар бир фуқаронинг Ватан тақдирида тутган ўрнидир. Зиёлилар ана шу юксалишнинг маънавий таянчи,” дея Саида Мирзиёева тадбир аҳамиятини алоҳида таъкидлади. Каналга қўшилиш 👈 Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк

    Videomentioned
    Views362
    Forwards—
    Reactions—
    Comments—
  2. 02
    Çilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmatiÇilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati@chilonzor_tuman_hokimligi,

    Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакат мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан тақдим этилган ўзбек миллий айвонлари учун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди. «Гўзал ўзбек айвонлари учун Ўзбекистоннинг юксак ҳурматга сазовор Президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдираман», – деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида. АҚШ президенти ўзбек усталарининг маҳорати ва меҳнатини алоҳида эътироф этди. Усталар бир неча ой давомида мураккаб об-ҳаво шароитида 200 йиллик тоғ ёнғоғи дарахтларидан айвонлар бунёд этганини таъкидлаган. Айвонлар Вашингтондаги Тайдэл-Бейсин сув ҳавзаси ёнида, Жефферсон мемориали ва Вашингтон монументи кўриниб турадиган ҳудудда жойлашган. Трамп уларни жамоатчилик фойдаланишига тақдим этишни истаганини ва келгусида бу маскан дипломатик қабуллар ҳамда аҳоли ташрифлари учун оммабоп жойга айланишига ишонч билдирган. Каналга қўшилиш 👈 🔵Çilonzor_tumani_hokimligi

    Photomentioned
    Views307
    Forwards—
    Reactions1
    Comments—
  3. 03
    Çilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmatiÇilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati@chilonzor_tuman_hokimligi,
    Views263
    Forwards—
    Reactions—
    Comments—
  4. 04
    "Toşkent şahar suv ta'minoti" AJ"Toşkent şahar suv ta'minoti" AJ@uzsuvtoshshahar,

    «Ўзсувтаъминот»да аҳоли мурожаатлари билан ишлашда ижобий натижа қайд этилди 2026 йилнинг январь–октябрь ойларида «Ўзсувтаъминот» АЖга 16 376 та мурожаат келиб тушган. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 20 942 тани ташкил этган. Жамият Ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов брифингда мурожаатлар 22 фоизга камайганини маълум қилди. Авариялар, сув узилиши, паст босим ва сув етказиб бериш жадваллари бўйича мурожаатлар 7 677 тадан 6 911 тага, тўлов, қарздорлик ва қайта ҳисоб-китоб каби масалалар бўйича эса 4 975 тадан 4 419 тага камайган. Ҳисобот даврида 3 мингдан ортиқ сайёр қабул ўтказилган, ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги 722 та танқидий материал ўрганилган. Компания уларда кўтарилган ҳолатлар бартараф этилганини билдирган. Сув таъминотига оид мурожаатлар 1255 қисқа рақами орқали кеча-кундуз қабул қилинади. Шунингдек, Telegram чати ва @uzsuvbot орқали ҳам мурожаат юбориш мумкин. Каналга қўшилиш 👈 Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк

    Videoreposted
    Views396
    Forwards—
    Reactions1
    Comments—
  5. 05

    Қиш мавсуми учун 102 минг тонна бензин захираси шакллантирилди «Ўзбекнефтгаз» брифингида келтирилган маълумотларга кўра, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва тизимдаги нефт базаларида 102 минг тонна бензин захираси шакллантирилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 минг тонна кўп. Ҳозир биржа савдоларига кунига 4,6 минг тонна бензин, жумладан, 4,3 минг тонна АИ-92 чиқарилмоқда. Талаб ошса, савдога қўйиладиган ҳажмни кунига 8 минг, заруратда 10 минг тоннагача етказиш имконияти назарда тутилган. Заводда суткасига ўртача 3,2–3,4 минг тонна бензин ишлаб чиқарилмоқда. Йил якунигача ишлаб чиқаришни 1,1 миллион тоннага етказиш, эҳтимолий тақчилликнинг олдини олиш учун тайёр бензин импорт қилиш чоралари ҳам кўрилмоқда. «Ўзбекнефтгаз» маълумотига кўра, биржага чиқарилаётган бензиннинг бошланғич нархи апрелдан буён ўзгармаган – тоннаси 14 миллион сўм. Савдоларда нарх ошишига эса харид фаоллиги, мавсумий кутилмалар ва айрим хусусий АЁҚШларнинг олдиндан кўпроқ захира тўплашга интилиши таъсир қилмоқда. Каналга қўшилиш 👈 Veb-sayt|Facebook | Instagram | Медиабанк

    Videoreposted
    Views515
    Forwards0
    Reactions—
    Comments0
  6. 06

    Божхона декларацияларини автоматик расмийлаштириш мумкин бўлди: йўловчилар учун муҳим меъёрлар Божхона қўмитасининг қарори билан йўловчи декларацияларини расмийлаштириш тартиби ва унга илова қилинган меъёрлар янгиланди. Ҳужжат 2026 йил 18 ноябрдан кучга кирган. Эндиликда хавф даражаси паст электрон декларациялар божхона ходими иштирокисиз автоматик расмийлаштирилиши мумкин. Бу декларацияларда тақиқланган ёки чекланган товарлар ҳамда ёзма декларацияланиши шарт бўлган нақд валюта ҳақида маълумотлар бўлмаслиги керак. Шахсий эҳтиёж учун товарларни божсиз олиб кириш лимитлари: – аэропорт орқали – 1 000 доллар; – темир йўл ва дарё пунктлари орқали – 500 доллар; – автомобиль ёки пиёда ўтиш пунктлари орқали – 300 доллар. Хорижда аэропорт орқали сафарда 3 кундан, бошқа кўрсатилган йўллар орқали 2 кундан кам бўлинса ёки бир календар ойда хорижга 3 марта ва ундан кўп чиқилса, божсиз меъёрлар қўлланилмайди. Миқдорий меъёрлар ҳам белгиланган: алкоголь – 2 литр, сигарета – 200 дона, сигара – 5 дона, тамаки – 100 грамм. Атир ва ифор таратувчи сувлар – 3 дона, 300 млдан ошмаган миқдорда. Биологик фаол қўшимчалар – 10 хил номда, ҳар биридан битта қадоқ, жами 3 кггача. Декларациясиз товар олиб чиқиш лимити – 5 000 доллар. Бунда гуруч – 3 кг, нон-булка маҳсулотлари – 5 кг, гўшт маҳсулотлари, шакар ва ўсимлик мойи – ҳар бири 2 кг, мева-сабзавот, полиз, дуккакли ва қуритилган маҳсулотлар – 40 кг меъёрида кўрсатилган. Тайёр заргарлик буюмлари учун меъёр – 65 грамм олтин ва 200 грамм кумуш. Нақд миллий ва чет эл валютасини олиб чиқишнинг умумий чегараси – 100 млн сўм эквиваленти. Ҳукумат делегациялари аъзолари ҳамда норезидентларнинг киришда декларацияланган маблағлари, халқаро мусобақалар билан боғлиқ қонуний маблағлари ва декларациялаб келтирилган заргарлик буюмларини «Термиз халқаро савдо маркази»да сотишдан олган валютаси учун белгиланган шартлар асосида истиснолар мавжуд. Каналга қўшилиш 👈 Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк

    Photomentionedreposted
    Views1.6K
    Forwards40
    Reactions—
    Comments—
  7. 07
    ТАҒО ТАЙМТАҒО ТАЙМ@hamzajumayev,
    Views708
    Forwards10
    Reactions5
    Comments0

Channels it mentions