🌋 Ўзбекистонда тоғ-кон саноати ҳажми 70 трлн сўмдан ошди 🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда 1 085,7 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. 📊 Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 8,1 фоизга ошган. Саноат ишлаб чиқариши таркибида энг катта улуш ишлаб чиқариш саноати ҳиссасига тўғри келган — 943,2 трлн сўм ёки 86,9 фоиз. 📊 Секциялар бўйича саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми: — ишлаб чиқариш саноати — 943,2 трлн сўм (86,9 фоиз); — тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш — 70,3 трлн сўм (6,5 фоиз); — электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш — 66,1 трлн сўм (6,1 фоиз); — сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш — 6,1 трлн сўм (0,6 фоиз). 🇺🇿Lotin 🇷🇺Русский
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 1 h | 830 |
| 5 h | 1,180 |
| 6 h | 1,260 |
- After 1 hour830
- After 6 hours1,260
- Total to date1,260











