Mirkonomika

Mirkonomika

Bu yerda yozilgan fikrlar shaxsiy bo’lib, hech qaysi tashkilot fikri yoki qarashlarini ifoda etmaydi. Murojat uchun: @Mirkonomika1_bot

Username
@mirkonomika
Category
Economics
Country
UzbekistanUzbekistan
Created
, 7 years
Subscribers9,1610 in 2 days
Avg views per post, 7d2,106−22.2% vs prev 7d
ERR22.99%last 7 days

Subscribers, 30 days

Nov 1 – Nov 30 (0%)

Show as table
DateSubscribers
Nov 1, 20269,161
Nov 2, 20269,161
Nov 3, 20269,161

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Oct 6, 20263,579
Oct 7, 202613,230
Oct 12, 20267,680
Oct 13, 20263,334
Oct 14, 20263,364
Oct 15, 20268,651
Oct 16, 20265,465
Oct 20, 20264,084
Oct 27, 20262,663
Oct 28, 20262,752
Oct 29, 20262,106

Most viewed this month

  1. 01

    No text

    Textedited
    Views19.1K
    Forwards115
    Reactions26
    Comments—
  2. 02

    No text

    Textedited
    Views13.2K
    Forwards38
    Reactions17
    Comments—
  3. 03
    Views11.6K
    Forwards14
    Reactions11
    Comments—
  4. 04

    Озарбайжон чуқур демографик инқирозда Январь-август ойларида Озарбайжонда туғилишлар 11,4 фоизга пасайиб 56,4 мингни ташкил этган. Мамлакатда ҳар бир аёлга тўғри келадиган фарзандлар сони 2025 йилда 1,47 ни ташкил этган. Яъни мамлакатда туғилишлар аҳоли сонини сақлаш даражасидан сезиларли пасайиб улгурган. 2026 йилда эса фертиллик 1,33 гача тушиши кутилмоқда. Бу эса тахминан бутун дунё туғилишлар энг паст давлатлардан бири сифатида кўрсатиладиган Япония даражасига яқин дегани. Яна бир қизиқ жиҳат мамлакатда аборт даражаси жудаям юқори. Хусусан, 2025 йилда 95,3 мингта аборт қайд этилган бўлиб, 2024 йилга нисбатан 21,9 фоизга, сўнгги 15 йилда эса 3,5 баробарга ошган. 2025 йилда абортлар сони билан туғилишлар сони тенг бўлган (бу йил абортлар сони ўтиб кетган ҳам бўлса керак). Таққослаш учун аҳолиси қарийб 4 баробар кўпроқ Ўзбекистонда 2023 йилда (негадир кейинги йилларда маълумотлар мавжуд эмас экан) 36,9 мингта аборт қайд этилган (ҳақиқий кўрсаткич расмий рақамлардан юқори бўлиши мумкин). Яъни аҳолиси қарийб 4 баробар кўпроқ бўлган мамлакатда абортлар сони қарийб 3 баробар камроқ. Қозоғистонда ҳам Озарбайжондан камроқ абортлар қайд этилган. Озарбайжонда нима учун абортларнинг бунчалик юқорилиги ҳамда туғилишларнинг бунчалик пасайиб кетганлигининг сабаблари албатта қизиқ. Нима  сабабдан мамлакат даромадлар даражаси унчалик юқори бўлишга улгурмасдан, туғилишлар бунчалик пасайиб кетди?. Озарбайжондаги ҳозирги туғилиш даражаси мусулмон давлатлари орасида Туркия ва Малайзиядан кейинги энг паст даража ҳисобланади.  Жорий йилда эса  Озарбайжон (Эрон билан биргаликда) туғилишлар энг паст мусулмон давлатлари бўлиши кутилмоқда. @Mirkonomika

    Textedited
    Views5.47K
    Forwards22
    Reactions44
    Comments—
  5. 05
    Views4.08K
    Forwards8
    Reactions17
    Comments—

Latest posts

#3048Photoedited

АҚШ Марказий банки асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди Федерал Резерв оралиқ сайловлар олдидан асосий ставкани 3,75-4 фоиз оралиқда ўзгаришсиз қолдирган. Ўз навбатида икки вакил фоиз ставкасини оширишга овоз берган. Инфляция энергия нархларининг юқори ўсиши фонида тезлашган бўлишига қарамасдан кредит шартларининг қаттиқлаши кузатилаётганлигини таъкидлаган.  Шунингдек, Марказий банк келаси йиғилишгача кўпроқ маълумотларга эга бўлиши ҳамда иқтисодиётнинг ҳолати ҳақида яхшироқ позицияни намоён қилишини таъкидланган. Умуман олганда, АҚШда сентябрь ойида йиллик инфляция 3,7 фоизни, базавий инфляция эса 2,6 фоизни ташкил этган. Энергия товарлари  инфляцияси 20,4 фоизга етган. Шунингдек, Автомобиль ёқилғиси нархлари 34,2 фоизга, сентябрь ойининг озида эса 9,1 фоизга ошган. Ўз навбатида бозор келаси йиғилишда фоиз ставкаси оширилишини кутмоқда. Шунингдек, Федерал Резерв келаси 2027 йилда одатдагидек 8 та йиғилишда эмас балки 7 та йиғилишда асосий ставкани кўриб чиқади. 2028  йилдан эса асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича йиғилишлар сони 6 тагача пасайтирилади. Бунда, Марказий  банк  йил давомида 8 та  йиғилиш ўтказишда давом этади, лекин 2027 йилда битта, 2028 йилда эса  2 та йиғилишда умумий монетар сиёсат стратегияси муҳокама қилинади.  @Mirkonomika

Open in Telegram
Views2,106−58%vs avg
Forwards13
Reactions9
Comments—
#3047Photoedited

Йиллик ЯИМ 190 млрд доллардан ошган Январь-сентябрь ойларида номинал ЯИМ ҳажми  1 755 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34,6 фоизга ўсган.  Реал иқтисодий ўсиш эса 8,3 фоизни ташкил этган. Бунда, саноат 8,1 фоизга, қишлоқ хўжалиги  4,6 фоизга, хизмат кўрсатиш соҳасида ўсиш 8,9 фоизни ҳамда қурилишда 12,5 фоизни ташкил этган. Агар уч чоракдаги номинал ЯИМга ўтган йилги тўртинчи чоракдаги кўрсаткични ҳам қўшсак (яъни йиллик кўрсаткичга тенг ЯИМ), унда доллардаги номинал ЯИМ 191,3 млрд долларни ташкил этади. Яъни йиллик кўрсаткич учинчи чоракда 190 млрд доллардан ошган. Таққослаш учун иккинчи чоракда доллардаги ЯИМ (охирги тўрт чорак йиғиндиси) 166 млрд долларни ташкил этган эди. Учинчи чоракда жудаям юқори чораклик номинал ўсиш кузатилган. Агар  тўртинчи чоракдаги номинал ЯИМ ўтган йилги тўртинчи чоракдаги кўрсаткичдан ўртача номинал ЯИМ ўсиши даражасида ошса, унда ўртача курснинг ҳозирги ҳолатда сақланиб қолиши шароитида 2026 йилда ЯИМ 200 млрд доллардан ошади. Жон бошига ЯИМ эса 5 000 долларга етиши мумкин. Олдин ҳам бир неча марта ёзганимдек, доллардаги номинал ЯИМнинг юқори ўсиши ўз навбатида  валюта курснинг барқарорлиги  ҳамда мустаҳкамланаётганлиги, юқори номинал ўсишнинг сақланиб қолаётганлиги ҳамда реал ўсишнинг тезлашганлиги билан изоҳланади. Хусусан, мен юқорида ҳисоб китобда фойдаланган ўртача валюта курси учинчи чоракда (сўнгги бир йилдаги ўртача) ўтган йилнинг мос чорагига нисбатан 5,8 фоизга мустаҳкамланган.  Шунингдек, жорий йилнинг 9 ойида реал ўсиш 8,3 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига  нисбатан 0,7 фоиз бандга тезлашган.  Бу омиллар   ўз навбатида доллардаги номинал ЯИМнинг ўсиши тезлашишига хизмат қилган. @Mirkonomika

Open in Telegram
Views2,810−43%vs avg
Forwards51
Reactions43
Comments—
#3046Photoedited

Туғилишлар ўсмаган балки қисқарган экан Кеча туғилишлар сўнгги 12 чоракда биринчи марта ўсганлиги ҳақида ёзган эдим. Лекин бугун маълум бўлишича, Статистика қўмитаси аҳолини рўйхатга олиш натижалари асосида биринчи ҳамда иккинчи чоракдаги кўрсаткичларни қайта баҳолаган (маълумотлар базаси кейинроқ янгиланган, кеча мен фойдаланган маълумотлар эски база бўйича эди). Ярим йилликда эски маълумотлар бўйича 373,4 минг туғилишлар қайд этилгани кўрсатилган бўлса, аҳолини рўйхатга олиш натижаларига кўра 381,6 минг туғилиш қайд этилган. Яъни эски маълумотларга нисбатан фарқ 8,2 мингга тенг. Шу сабабли учинчи чоракда туғилишлар олдингига нисбатан пастроқ шаклланган. Масалан кеча учинчи чоракда жами туғилишлар 265 минг чиққан бўлса, бугун қайта ҳисоблашлар ҳисобга олинганда 257 мингни ташкил этмоқда. Натижада ўтган йилнинг мос чорагига нисбатан (2025 учинчи чоракда 259,1  минг туғилиш қайд этилган) туғилишлар кеча ёзганимдек 2,4 фоизга ўсган эмас балки 0,8 фоизга қисқарган бўлиб чиқади. Яъни туғилишлар қисқариши кетма-кет 12- чорак ҳам давом этган.  Аҳолини рўйхатга олиш натижалари қўшилгани натижасида олдинги чораклардаги кўрсаткичлар ҳам бироз ўзгарган,. Масалан, эски рақамлар билан иккинчи чоракда туғилишлар 12 фоизга қисқарган эди, ҳозир эса иккинчи чоракдаги қисқариш 6,7 фоизгача пасайган. Туғилишлар қисқариши давом этган бўлишига қарамасдан қисқариш сезиларли секинлашганлигини таъкидлаб ўтиш керак. Яъни учинчи чоракдаги қисқариш, туғилишлар қисқаришни бошлагандан буён энг паст ҳисобланади.  @Mirkonomika

Open in Telegram
Views2,853−43%vs avg
Forwards23
Reactions27
Comments—
#3044Photo

Соҳалар кесимида медиан ҳамда ўртача иш ҳақи ўртасидаги фарқ қандай? Январь-сентябрь ойларида мамлакатимизда ўртача иш ҳақи 7,3 млн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан номинал кўрсаткичда 18 фоизга ўсган. Статистика қўмитаси синов тариқасида биринчи марта медиан иш ҳақи тўғрисида маълумотларни тақдим қилишни бошлаган. 8 ойда медиан иш ҳақи 4,2 млн сўмни ташкил этган. Медиан иш ҳақи ўртача иш ҳақидан фарқли меҳнат бозоридаги ҳақиқий вазиятни яхшироқ ёритади. Яъни Республика даражасида медиана иш ҳақи ўртача иш ҳақидан 42,7 фоизга пастроқ шаклланган. Маълумот учун: ўртача иш ҳақи жами ҳисобланган иш ҳақини ходимлар сонига бўлиш орқали топилади. Медиан(а) иш ҳақи эса барча ходимларнинг иш ҳақлари ўсиш тартибида жойлаштирилганда айнан ўртада турган ходим маошини билдиради, яъни ходимларнинг ярми ундан кам, ярми эса кўпроқ маош олади. Соҳалар кесимида ўртача ҳамда медиан иш ҳақи ўртасидаги фарқ энг юқори соҳа ахборот алоқа соҳаси ҳисобланади. Ахборот алоқа соҳасида медиана ҳамда ўртача иш ҳақи ўртасидаги фарқ қарийб икки баробарни ташкил этади. Яъни бу кўрсаткич соҳа ичида даромадлар тенгсизлиги юқори эканлигига ишора қилади. Шунингдек, яшаш ва овқатланиш, қурилиш каби соҳаларда ҳам медиан ҳамда ўртача маош ўртасидаги фарқ бошқа соҳаларга нисбатан юқори шаклланган. Энг юқори ўртача иш ҳақига эга молия секторида ўртача ҳамда медиан даромад ўртасидаги фарқ 42,4 фоизни ташкил этган. Медиан ҳамда ўртача даромад ўртасидаги энг паст фарқ эса соғлиқни сақлаш ҳамда ташиш ва сақлаш соҳаларида қайд этилган.  Бу соҳаларда медиан иш ҳақи ўртача иш ҳақидан мос равишда 26,7 фоиз ҳамда 26,3 фоизга камроқ шаклланган. @Mirkonomika

Open in Telegram
Views2,536−49%vs avg
Forwards20
Reactions7
Comments—
#3043Photoedited

Туғилишларда сўнгги 12 чоракда биринчи марта ўсиш қайд этилди Учинчи чоракда 265,2 минг туғилиш қайд этилган бўлиб, бу ўтган йилнинг мос чорагига нисбатан 2,4 фоизга юқори. Таққослаш учун ўтган чоракда чораклик туғилишлар 12,1 фоизга қисқарган эди. Ўзи умуман чораклик ҳисобда туғилишлар 2023 йил тўртинчи чоракдан буён қисқариб келаётган эди. 9 ой давомида 638,6 минг туғилишлар қайд этилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан  3,9 фоизга пастроқ шаклланган (биринчи икки чоракдаги қисқариш ҳисобига). Сўнгги бир йилда (охирги тўрт чорак йиғиндиси) эса 853 мингта туғилиш қайд этилган. Агар тўртинчи чорак 2025 йилдан катта фарқ қилмаса жорий йилда  жами туғилишлар 850 минг атрофида шаклланса керак. Учинчи чоракда туғилишларнинг тикланиши туғилишларнинг сурункали қисқариши ортда қолганлигини кўрсатадими? Ҳозирча бу ҳақда аниқ хулоса қилиш қийин. Чунки  никоҳлар сони қисқаришда давом этмоқда. Хусусан, учинчи чоракда қайд этилган никоҳлар сони 2,5 фоизга қисқарган. Никоҳларнинг қисқариши шароитида  туғилишларни ўсишини сақлаш жудаям қийин. Бошқа томондан никоҳлар қисқариши ҳам бироз секинлашганлигини кўриш мумкин. Бу эса келаётган чоракларда никоҳлар тикланишига умидни оширади.  @Mirkonomika

Open in Telegram
Views2,652−47%vs avg
Forwards12
Reactions21
Comments—
#3042Photoedited
Views2,802−44%vs avg
Forwards18
Reactions9
Comments—
#3040Textedited

Озарбайжон чуқур демографик инқирозда Январь-август ойларида Озарбайжонда туғилишлар 11,4 фоизга пасайиб 56,4 мингни ташкил этган. Мамлакатда ҳар бир аёлга тўғри келадиган фарзандлар сони 2025 йилда 1,47 ни ташкил этган. Яъни мамлакатда туғилишлар аҳоли сонини сақлаш даражасидан сезиларли пасайиб улгурган. 2026 йилда эса фертиллик 1,33 гача тушиши кутилмоқда. Бу эса тахминан бутун дунё туғилишлар энг паст давлатлардан бири сифатида кўрсатиладиган Япония даражасига яқин дегани. Яна бир қизиқ жиҳат мамлакатда аборт даражаси жудаям юқори. Хусусан, 2025 йилда 95,3 мингта аборт қайд этилган бўлиб, 2024 йилга нисбатан 21,9 фоизга, сўнгги 15 йилда эса 3,5 баробарга ошган. 2025 йилда абортлар сони билан туғилишлар сони тенг бўлган (бу йил абортлар сони ўтиб кетган ҳам бўлса керак). Таққослаш учун аҳолиси қарийб 4 баробар кўпроқ Ўзбекистонда 2023 йилда (негадир кейинги йилларда маълумотлар мавжуд эмас экан) 36,9 мингта аборт қайд этилган (ҳақиқий кўрсаткич расмий рақамлардан юқори бўлиши мумкин). Яъни аҳолиси қарийб 4 баробар кўпроқ бўлган мамлакатда абортлар сони қарийб 3 баробар камроқ. Қозоғистонда ҳам Озарбайжондан камроқ абортлар қайд этилган. Озарбайжонда нима учун абортларнинг бунчалик юқорилиги ҳамда туғилишларнинг бунчалик пасайиб кетганлигининг сабаблари албатта қизиқ. Нима  сабабдан мамлакат даромадлар даражаси унчалик юқори бўлишга улгурмасдан, туғилишлар бунчалик пасайиб кетди?. Озарбайжондаги ҳозирги туғилиш даражаси мусулмон давлатлари орасида Туркия ва Малайзиядан кейинги энг паст даража ҳисобланади.  Жорий йилда эса  Озарбайжон (Эрон билан биргаликда) туғилишлар энг паст мусулмон давлатлари бўлиши кутилмоқда. @Mirkonomika

Open in Telegram
Views5,465+10%vs avg
Forwards22
Reactions44
Comments—

All posts

Connections