АҚШ Марказий банки асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди Федерал Резерв оралиқ сайловлар олдидан асосий ставкани 3,75-4 фоиз оралиқда ўзгаришсиз қолдирган. Ўз навбатида икки вакил фоиз ставкасини оширишга овоз берган. Инфляция энергия нархларининг юқори ўсиши фонида тезлашган бўлишига қарамасдан кредит шартларининг қаттиқлаши кузатилаётганлигини таъкидлаган. Шунингдек, Марказий банк келаси йиғилишгача кўпроқ маълумотларга эга бўлиши ҳамда иқтисодиётнинг ҳолати ҳақида яхшироқ позицияни намоён қилишини таъкидланган. Умуман олганда, АҚШда сентябрь ойида йиллик инфляция 3,7 фоизни, базавий инфляция эса 2,6 фоизни ташкил этган. Энергия товарлари инфляцияси 20,4 фоизга етган. Шунингдек, Автомобиль ёқилғиси нархлари 34,2 фоизга, сентябрь ойининг озида эса 9,1 фоизга ошган. Ўз навбатида бозор келаси йиғилишда фоиз ставкаси оширилишини кутмоқда. Шунингдек, Федерал Резерв келаси 2027 йилда одатдагидек 8 та йиғилишда эмас балки 7 та йиғилишда асосий ставкани кўриб чиқади. 2028 йилдан эса асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича йиғилишлар сони 6 тагача пасайтирилади. Бунда, Марказий банк йил давомида 8 та йиғилиш ўтказишда давом этади, лекин 2027 йилда битта, 2028 йилда эса 2 та йиғилишда умумий монетар сиёсат стратегияси муҳокама қилинади. @Mirkonomika
Открыть в Telegram
Mirkonomika
Bu yerda yozilgan fikrlar shaxsiy bo’lib, hech qaysi tashkilot fikri yoki qarashlarini ifoda etmaydi. Murojat uchun: @Mirkonomika1_bot
Подписчики, 30 дней
1 нояб. – 3 нояб.0 (0%)
Показать таблицей
| Дата | Подписчики |
|---|---|
| 1 нояб. 2026 г. | 9 161 |
| 2 нояб. 2026 г. | 9 161 |
| 3 нояб. 2026 г. | 9 161 |
Средние просмотры поста по дням
По дню публикации
Показать таблицей
| Дата | Просмотров на пост |
|---|---|
| 6 окт. 2026 г. | 3 579 |
| 7 окт. 2026 г. | 13 230 |
| 12 окт. 2026 г. | 7 680 |
| 13 окт. 2026 г. | 3 334 |
| 14 окт. 2026 г. | 3 364 |
| 15 окт. 2026 г. | 8 651 |
| 16 окт. 2026 г. | 5 465 |
| 20 окт. 2026 г. | 4 084 |
| 27 окт. 2026 г. | 2 663 |
| 28 окт. 2026 г. | 2 752 |
| 29 окт. 2026 г. | 2 106 |
Самые просматриваемые за месяц
- 01Просмотры19,1 тыс.Пересылки115Реакции26Комментарии—
- 02Просмотры13,2 тыс.Пересылки38Реакции17Комментарии—
- 03Просмотры11,6 тыс.Пересылки14Реакции11Комментарии—
- 04Просмотры5,47 тыс.Пересылки22Реакции44Комментарии—
- 05Просмотры4,08 тыс.Пересылки8Реакции17Комментарии—
Новые посты
Йиллик ЯИМ 190 млрд доллардан ошган Январь-сентябрь ойларида номинал ЯИМ ҳажми 1 755 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34,6 фоизга ўсган. Реал иқтисодий ўсиш эса 8,3 фоизни ташкил этган. Бунда, саноат 8,1 фоизга, қишлоқ хўжалиги 4,6 фоизга, хизмат кўрсатиш соҳасида ўсиш 8,9 фоизни ҳамда қурилишда 12,5 фоизни ташкил этган. Агар уч чоракдаги номинал ЯИМга ўтган йилги тўртинчи чоракдаги кўрсаткични ҳам қўшсак (яъни йиллик кўрсаткичга тенг ЯИМ), унда доллардаги номинал ЯИМ 191,3 млрд долларни ташкил этади. Яъни йиллик кўрсаткич учинчи чоракда 190 млрд доллардан ошган. Таққослаш учун иккинчи чоракда доллардаги ЯИМ (охирги тўрт чорак йиғиндиси) 166 млрд долларни ташкил этган эди. Учинчи чоракда жудаям юқори чораклик номинал ўсиш кузатилган. Агар тўртинчи чоракдаги номинал ЯИМ ўтган йилги тўртинчи чоракдаги кўрсаткичдан ўртача номинал ЯИМ ўсиши даражасида ошса, унда ўртача курснинг ҳозирги ҳолатда сақланиб қолиши шароитида 2026 йилда ЯИМ 200 млрд доллардан ошади. Жон бошига ЯИМ эса 5 000 долларга етиши мумкин. Олдин ҳам бир неча марта ёзганимдек, доллардаги номинал ЯИМнинг юқори ўсиши ўз навбатида валюта курснинг барқарорлиги ҳамда мустаҳкамланаётганлиги, юқори номинал ўсишнинг сақланиб қолаётганлиги ҳамда реал ўсишнинг тезлашганлиги билан изоҳланади. Хусусан, мен юқорида ҳисоб китобда фойдаланган ўртача валюта курси учинчи чоракда (сўнгги бир йилдаги ўртача) ўтган йилнинг мос чорагига нисбатан 5,8 фоизга мустаҳкамланган. Шунингдек, жорий йилнинг 9 ойида реал ўсиш 8,3 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,7 фоиз бандга тезлашган. Бу омиллар ўз навбатида доллардаги номинал ЯИМнинг ўсиши тезлашишига хизмат қилган. @Mirkonomika
Открыть в TelegramТуғилишлар ўсмаган балки қисқарган экан Кеча туғилишлар сўнгги 12 чоракда биринчи марта ўсганлиги ҳақида ёзган эдим. Лекин бугун маълум бўлишича, Статистика қўмитаси аҳолини рўйхатга олиш натижалари асосида биринчи ҳамда иккинчи чоракдаги кўрсаткичларни қайта баҳолаган (маълумотлар базаси кейинроқ янгиланган, кеча мен фойдаланган маълумотлар эски база бўйича эди). Ярим йилликда эски маълумотлар бўйича 373,4 минг туғилишлар қайд этилгани кўрсатилган бўлса, аҳолини рўйхатга олиш натижаларига кўра 381,6 минг туғилиш қайд этилган. Яъни эски маълумотларга нисбатан фарқ 8,2 мингга тенг. Шу сабабли учинчи чоракда туғилишлар олдингига нисбатан пастроқ шаклланган. Масалан кеча учинчи чоракда жами туғилишлар 265 минг чиққан бўлса, бугун қайта ҳисоблашлар ҳисобга олинганда 257 мингни ташкил этмоқда. Натижада ўтган йилнинг мос чорагига нисбатан (2025 учинчи чоракда 259,1 минг туғилиш қайд этилган) туғилишлар кеча ёзганимдек 2,4 фоизга ўсган эмас балки 0,8 фоизга қисқарган бўлиб чиқади. Яъни туғилишлар қисқариши кетма-кет 12- чорак ҳам давом этган. Аҳолини рўйхатга олиш натижалари қўшилгани натижасида олдинги чораклардаги кўрсаткичлар ҳам бироз ўзгарган,. Масалан, эски рақамлар билан иккинчи чоракда туғилишлар 12 фоизга қисқарган эди, ҳозир эса иккинчи чоракдаги қисқариш 6,7 фоизгача пасайган. Туғилишлар қисқариши давом этган бўлишига қарамасдан қисқариш сезиларли секинлашганлигини таъкидлаб ўтиш керак. Яъни учинчи чоракдаги қисқариш, туғилишлар қисқаришни бошлагандан буён энг паст ҳисобланади. @Mirkonomika
Открыть в TelegramСоҳалар кесимида медиан ҳамда ўртача иш ҳақи ўртасидаги фарқ қандай? Январь-сентябрь ойларида мамлакатимизда ўртача иш ҳақи 7,3 млн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан номинал кўрсаткичда 18 фоизга ўсган. Статистика қўмитаси синов тариқасида биринчи марта медиан иш ҳақи тўғрисида маълумотларни тақдим қилишни бошлаган. 8 ойда медиан иш ҳақи 4,2 млн сўмни ташкил этган. Медиан иш ҳақи ўртача иш ҳақидан фарқли меҳнат бозоридаги ҳақиқий вазиятни яхшироқ ёритади. Яъни Республика даражасида медиана иш ҳақи ўртача иш ҳақидан 42,7 фоизга пастроқ шаклланган. Маълумот учун: ўртача иш ҳақи жами ҳисобланган иш ҳақини ходимлар сонига бўлиш орқали топилади. Медиан(а) иш ҳақи эса барча ходимларнинг иш ҳақлари ўсиш тартибида жойлаштирилганда айнан ўртада турган ходим маошини билдиради, яъни ходимларнинг ярми ундан кам, ярми эса кўпроқ маош олади. Соҳалар кесимида ўртача ҳамда медиан иш ҳақи ўртасидаги фарқ энг юқори соҳа ахборот алоқа соҳаси ҳисобланади. Ахборот алоқа соҳасида медиана ҳамда ўртача иш ҳақи ўртасидаги фарқ қарийб икки баробарни ташкил этади. Яъни бу кўрсаткич соҳа ичида даромадлар тенгсизлиги юқори эканлигига ишора қилади. Шунингдек, яшаш ва овқатланиш, қурилиш каби соҳаларда ҳам медиан ҳамда ўртача маош ўртасидаги фарқ бошқа соҳаларга нисбатан юқори шаклланган. Энг юқори ўртача иш ҳақига эга молия секторида ўртача ҳамда медиан даромад ўртасидаги фарқ 42,4 фоизни ташкил этган. Медиан ҳамда ўртача даромад ўртасидаги энг паст фарқ эса соғлиқни сақлаш ҳамда ташиш ва сақлаш соҳаларида қайд этилган. Бу соҳаларда медиан иш ҳақи ўртача иш ҳақидан мос равишда 26,7 фоиз ҳамда 26,3 фоизга камроқ шаклланган. @Mirkonomika
Открыть в TelegramТуғилишларда сўнгги 12 чоракда биринчи марта ўсиш қайд этилди Учинчи чоракда 265,2 минг туғилиш қайд этилган бўлиб, бу ўтган йилнинг мос чорагига нисбатан 2,4 фоизга юқори. Таққослаш учун ўтган чоракда чораклик туғилишлар 12,1 фоизга қисқарган эди. Ўзи умуман чораклик ҳисобда туғилишлар 2023 йил тўртинчи чоракдан буён қисқариб келаётган эди. 9 ой давомида 638,6 минг туғилишлар қайд этилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,9 фоизга пастроқ шаклланган (биринчи икки чоракдаги қисқариш ҳисобига). Сўнгги бир йилда (охирги тўрт чорак йиғиндиси) эса 853 мингта туғилиш қайд этилган. Агар тўртинчи чорак 2025 йилдан катта фарқ қилмаса жорий йилда жами туғилишлар 850 минг атрофида шаклланса керак. Учинчи чоракда туғилишларнинг тикланиши туғилишларнинг сурункали қисқариши ортда қолганлигини кўрсатадими? Ҳозирча бу ҳақда аниқ хулоса қилиш қийин. Чунки никоҳлар сони қисқаришда давом этмоқда. Хусусан, учинчи чоракда қайд этилган никоҳлар сони 2,5 фоизга қисқарган. Никоҳларнинг қисқариши шароитида туғилишларни ўсишини сақлаш жудаям қийин. Бошқа томондан никоҳлар қисқариши ҳам бироз секинлашганлигини кўриш мумкин. Бу эса келаётган чоракларда никоҳлар тикланишига умидни оширади. @Mirkonomika
Открыть в TelegramОлтин нархи январдаги энг юқори нархига нисбатан 26 фоизга пасайиб 4000 долларгача тушибди. Эртага Федерал Резерв асосий ставкани кўриб чиқади. Бозор Федерал Резервнинг фоиз ставкасини 3,75-4 фоиз оралиқда сақлаб қолишини кутмоқда. Лекин, энергия нархларининг юқори сақланиб қолиши инфляция бўйича хавотирларни оширади. Бу эса фоиз ставкалари узоқроқ муддат юқори сақланиб қолишига (ёки келаси йиғилишларда оширилишига) олиб келиши мумкин, бу эса ўз навбатида олтин нархига салбий таъсир қилади. @Mirkonomika
Открыть в TelegramДоллар курси барқарорлашишни бошлабди. Кеча расмий курс 11 сўмга арзонлаган бўлса, бугун биржада очилиш курси 18,2 сўмга пасайган. @Mirkonomika
Открыть в TelegramОзарбайжон чуқур демографик инқирозда Январь-август ойларида Озарбайжонда туғилишлар 11,4 фоизга пасайиб 56,4 мингни ташкил этган. Мамлакатда ҳар бир аёлга тўғри келадиган фарзандлар сони 2025 йилда 1,47 ни ташкил этган. Яъни мамлакатда туғилишлар аҳоли сонини сақлаш даражасидан сезиларли пасайиб улгурган. 2026 йилда эса фертиллик 1,33 гача тушиши кутилмоқда. Бу эса тахминан бутун дунё туғилишлар энг паст давлатлардан бири сифатида кўрсатиладиган Япония даражасига яқин дегани. Яна бир қизиқ жиҳат мамлакатда аборт даражаси жудаям юқори. Хусусан, 2025 йилда 95,3 мингта аборт қайд этилган бўлиб, 2024 йилга нисбатан 21,9 фоизга, сўнгги 15 йилда эса 3,5 баробарга ошган. 2025 йилда абортлар сони билан туғилишлар сони тенг бўлган (бу йил абортлар сони ўтиб кетган ҳам бўлса керак). Таққослаш учун аҳолиси қарийб 4 баробар кўпроқ Ўзбекистонда 2023 йилда (негадир кейинги йилларда маълумотлар мавжуд эмас экан) 36,9 мингта аборт қайд этилган (ҳақиқий кўрсаткич расмий рақамлардан юқори бўлиши мумкин). Яъни аҳолиси қарийб 4 баробар кўпроқ бўлган мамлакатда абортлар сони қарийб 3 баробар камроқ. Қозоғистонда ҳам Озарбайжондан камроқ абортлар қайд этилган. Озарбайжонда нима учун абортларнинг бунчалик юқорилиги ҳамда туғилишларнинг бунчалик пасайиб кетганлигининг сабаблари албатта қизиқ. Нима сабабдан мамлакат даромадлар даражаси унчалик юқори бўлишга улгурмасдан, туғилишлар бунчалик пасайиб кетди?. Озарбайжондаги ҳозирги туғилиш даражаси мусулмон давлатлари орасида Туркия ва Малайзиядан кейинги энг паст даража ҳисобланади. Жорий йилда эса Озарбайжон (Эрон билан биргаликда) туғилишлар энг паст мусулмон давлатлари бўлиши кутилмоқда. @Mirkonomika
Открыть в TelegramСвязи
Похожие каналы
Iqtisodchi Kundaligi@iqtisodchi_kundaligiЭкономика33,2 тыс.
Way ll@wayllgroupЭкономика8,33 тыс.
TOŞKENT ŞAHAR SOLIQ BOŞQARMASI rasmiy kanal@toshkent_shahardsbЭкономика6,62 тыс.
Alif Uzbekistan@alif_uzbekistanЭкономика6,3 тыс.
ASAKABANK@asakabank_officialЭкономика17,8 тыс.
TBC Bank Uzbekistan@tbc_bank_uzbЭкономика25,2 тыс.
InfinBANK@infinbank_newsЭкономика2,96 тыс.
Банкир/Маҳалла банкири@bankirЭкономика62,9 тыс.

