АҚШ Марказий банки асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди Федерал Резерв оралиқ сайловлар олдидан асосий ставкани 3,75-4 фоиз оралиқда ўзгаришсиз қолдирган. Ўз навбатида икки вакил фоиз ставкасини оширишга овоз берган. Инфляция энергия нархларининг юқори ўсиши фонида тезлашган бўлишига қарамасдан кредит шартларининг қаттиқлаши кузатилаётганлигини таъкидлаган. Шунингдек, Марказий банк келаси йиғилишгача кўпроқ маълумотларга эга бўлиши ҳамда иқтисодиётнинг ҳолати ҳақида яхшироқ позицияни намоён қилишини таъкидланган. Умуман олганда, АҚШда сентябрь ойида йиллик инфляция 3,7 фоизни, базавий инфляция эса 2,6 фоизни ташкил этган. Энергия товарлари инфляцияси 20,4 фоизга етган. Шунингдек, Автомобиль ёқилғиси нархлари 34,2 фоизга, сентябрь ойининг озида эса 9,1 фоизга ошган. Ўз навбатида бозор келаси йиғилишда фоиз ставкаси оширилишини кутмоқда. Шунингдек, Федерал Резерв келаси 2027 йилда одатдагидек 8 та йиғилишда эмас балки 7 та йиғилишда асосий ставкани кўриб чиқади. 2028 йилдан эса асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича йиғилишлар сони 6 тагача пасайтирилади. Бунда, Марказий банк йил давомида 8 та йиғилиш ўтказишда давом этади, лекин 2027 йилда битта, 2028 йилда эса 2 та йиғилишда умумий монетар сиёсат стратегияси муҳокама қилинади. @Mirkonomika
Open in TelegramPosts of Mirkonomika
Йиллик ЯИМ 190 млрд доллардан ошган Январь-сентябрь ойларида номинал ЯИМ ҳажми 1 755 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34,6 фоизга ўсган. Реал иқтисодий ўсиш эса 8,3 фоизни ташкил этган. Бунда, саноат 8,1 фоизга, қишлоқ хўжалиги 4,6 фоизга, хизмат кўрсатиш соҳасида ўсиш 8,9 фоизни ҳамда қурилишда 12,5 фоизни ташкил этган. Агар уч чоракдаги номинал ЯИМга ўтган йилги тўртинчи чоракдаги кўрсаткични ҳам қўшсак (яъни йиллик кўрсаткичга тенг ЯИМ), унда доллардаги номинал ЯИМ 191,3 млрд долларни ташкил этади. Яъни йиллик кўрсаткич учинчи чоракда 190 млрд доллардан ошган. Таққослаш учун иккинчи чоракда доллардаги ЯИМ (охирги тўрт чорак йиғиндиси) 166 млрд долларни ташкил этган эди. Учинчи чоракда жудаям юқори чораклик номинал ўсиш кузатилган. Агар тўртинчи чоракдаги номинал ЯИМ ўтган йилги тўртинчи чоракдаги кўрсаткичдан ўртача номинал ЯИМ ўсиши даражасида ошса, унда ўртача курснинг ҳозирги ҳолатда сақланиб қолиши шароитида 2026 йилда ЯИМ 200 млрд доллардан ошади. Жон бошига ЯИМ эса 5 000 долларга етиши мумкин. Олдин ҳам бир неча марта ёзганимдек, доллардаги номинал ЯИМнинг юқори ўсиши ўз навбатида валюта курснинг барқарорлиги ҳамда мустаҳкамланаётганлиги, юқори номинал ўсишнинг сақланиб қолаётганлиги ҳамда реал ўсишнинг тезлашганлиги билан изоҳланади. Хусусан, мен юқорида ҳисоб китобда фойдаланган ўртача валюта курси учинчи чоракда (сўнгги бир йилдаги ўртача) ўтган йилнинг мос чорагига нисбатан 5,8 фоизга мустаҳкамланган. Шунингдек, жорий йилнинг 9 ойида реал ўсиш 8,3 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,7 фоиз бандга тезлашган. Бу омиллар ўз навбатида доллардаги номинал ЯИМнинг ўсиши тезлашишига хизмат қилган. @Mirkonomika
Open in TelegramТуғилишлар ўсмаган балки қисқарган экан Кеча туғилишлар сўнгги 12 чоракда биринчи марта ўсганлиги ҳақида ёзган эдим. Лекин бугун маълум бўлишича, Статистика қўмитаси аҳолини рўйхатга олиш натижалари асосида биринчи ҳамда иккинчи чоракдаги кўрсаткичларни қайта баҳолаган (маълумотлар базаси кейинроқ янгиланган, кеча мен фойдаланган маълумотлар эски база бўйича эди). Ярим йилликда эски маълумотлар бўйича 373,4 минг туғилишлар қайд этилгани кўрсатилган бўлса, аҳолини рўйхатга олиш натижаларига кўра 381,6 минг туғилиш қайд этилган. Яъни эски маълумотларга нисбатан фарқ 8,2 мингга тенг. Шу сабабли учинчи чоракда туғилишлар олдингига нисбатан пастроқ шаклланган. Масалан кеча учинчи чоракда жами туғилишлар 265 минг чиққан бўлса, бугун қайта ҳисоблашлар ҳисобга олинганда 257 мингни ташкил этмоқда. Натижада ўтган йилнинг мос чорагига нисбатан (2025 учинчи чоракда 259,1 минг туғилиш қайд этилган) туғилишлар кеча ёзганимдек 2,4 фоизга ўсган эмас балки 0,8 фоизга қисқарган бўлиб чиқади. Яъни туғилишлар қисқариши кетма-кет 12- чорак ҳам давом этган. Аҳолини рўйхатга олиш натижалари қўшилгани натижасида олдинги чораклардаги кўрсаткичлар ҳам бироз ўзгарган,. Масалан, эски рақамлар билан иккинчи чоракда туғилишлар 12 фоизга қисқарган эди, ҳозир эса иккинчи чоракдаги қисқариш 6,7 фоизгача пасайган. Туғилишлар қисқариши давом этган бўлишига қарамасдан қисқариш сезиларли секинлашганлигини таъкидлаб ўтиш керак. Яъни учинчи чоракдаги қисқариш, туғилишлар қисқаришни бошлагандан буён энг паст ҳисобланади. @Mirkonomika
Open in TelegramСоҳалар кесимида медиан ҳамда ўртача иш ҳақи ўртасидаги фарқ қандай? Январь-сентябрь ойларида мамлакатимизда ўртача иш ҳақи 7,3 млн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан номинал кўрсаткичда 18 фоизга ўсган. Статистика қўмитаси синов тариқасида биринчи марта медиан иш ҳақи тўғрисида маълумотларни тақдим қилишни бошлаган. 8 ойда медиан иш ҳақи 4,2 млн сўмни ташкил этган. Медиан иш ҳақи ўртача иш ҳақидан фарқли меҳнат бозоридаги ҳақиқий вазиятни яхшироқ ёритади. Яъни Республика даражасида медиана иш ҳақи ўртача иш ҳақидан 42,7 фоизга пастроқ шаклланган. Маълумот учун: ўртача иш ҳақи жами ҳисобланган иш ҳақини ходимлар сонига бўлиш орқали топилади. Медиан(а) иш ҳақи эса барча ходимларнинг иш ҳақлари ўсиш тартибида жойлаштирилганда айнан ўртада турган ходим маошини билдиради, яъни ходимларнинг ярми ундан кам, ярми эса кўпроқ маош олади. Соҳалар кесимида ўртача ҳамда медиан иш ҳақи ўртасидаги фарқ энг юқори соҳа ахборот алоқа соҳаси ҳисобланади. Ахборот алоқа соҳасида медиана ҳамда ўртача иш ҳақи ўртасидаги фарқ қарийб икки баробарни ташкил этади. Яъни бу кўрсаткич соҳа ичида даромадлар тенгсизлиги юқори эканлигига ишора қилади. Шунингдек, яшаш ва овқатланиш, қурилиш каби соҳаларда ҳам медиан ҳамда ўртача маош ўртасидаги фарқ бошқа соҳаларга нисбатан юқори шаклланган. Энг юқори ўртача иш ҳақига эга молия секторида ўртача ҳамда медиан даромад ўртасидаги фарқ 42,4 фоизни ташкил этган. Медиан ҳамда ўртача даромад ўртасидаги энг паст фарқ эса соғлиқни сақлаш ҳамда ташиш ва сақлаш соҳаларида қайд этилган. Бу соҳаларда медиан иш ҳақи ўртача иш ҳақидан мос равишда 26,7 фоиз ҳамда 26,3 фоизга камроқ шаклланган. @Mirkonomika
Open in TelegramТуғилишларда сўнгги 12 чоракда биринчи марта ўсиш қайд этилди Учинчи чоракда 265,2 минг туғилиш қайд этилган бўлиб, бу ўтган йилнинг мос чорагига нисбатан 2,4 фоизга юқори. Таққослаш учун ўтган чоракда чораклик туғилишлар 12,1 фоизга қисқарган эди. Ўзи умуман чораклик ҳисобда туғилишлар 2023 йил тўртинчи чоракдан буён қисқариб келаётган эди. 9 ой давомида 638,6 минг туғилишлар қайд этилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,9 фоизга пастроқ шаклланган (биринчи икки чоракдаги қисқариш ҳисобига). Сўнгги бир йилда (охирги тўрт чорак йиғиндиси) эса 853 мингта туғилиш қайд этилган. Агар тўртинчи чорак 2025 йилдан катта фарқ қилмаса жорий йилда жами туғилишлар 850 минг атрофида шаклланса керак. Учинчи чоракда туғилишларнинг тикланиши туғилишларнинг сурункали қисқариши ортда қолганлигини кўрсатадими? Ҳозирча бу ҳақда аниқ хулоса қилиш қийин. Чунки никоҳлар сони қисқаришда давом этмоқда. Хусусан, учинчи чоракда қайд этилган никоҳлар сони 2,5 фоизга қисқарган. Никоҳларнинг қисқариши шароитида туғилишларни ўсишини сақлаш жудаям қийин. Бошқа томондан никоҳлар қисқариши ҳам бироз секинлашганлигини кўриш мумкин. Бу эса келаётган чоракларда никоҳлар тикланишига умидни оширади. @Mirkonomika
Open in TelegramОлтин нархи январдаги энг юқори нархига нисбатан 26 фоизга пасайиб 4000 долларгача тушибди. Эртага Федерал Резерв асосий ставкани кўриб чиқади. Бозор Федерал Резервнинг фоиз ставкасини 3,75-4 фоиз оралиқда сақлаб қолишини кутмоқда. Лекин, энергия нархларининг юқори сақланиб қолиши инфляция бўйича хавотирларни оширади. Бу эса фоиз ставкалари узоқроқ муддат юқори сақланиб қолишига (ёки келаси йиғилишларда оширилишига) олиб келиши мумкин, бу эса ўз навбатида олтин нархига салбий таъсир қилади. @Mirkonomika
Open in TelegramДоллар курси барқарорлашишни бошлабди. Кеча расмий курс 11 сўмга арзонлаган бўлса, бугун биржада очилиш курси 18,2 сўмга пасайган. @Mirkonomika
Open in TelegramОзарбайжон чуқур демографик инқирозда Январь-август ойларида Озарбайжонда туғилишлар 11,4 фоизга пасайиб 56,4 мингни ташкил этган. Мамлакатда ҳар бир аёлга тўғри келадиган фарзандлар сони 2025 йилда 1,47 ни ташкил этган. Яъни мамлакатда туғилишлар аҳоли сонини сақлаш даражасидан сезиларли пасайиб улгурган. 2026 йилда эса фертиллик 1,33 гача тушиши кутилмоқда. Бу эса тахминан бутун дунё туғилишлар энг паст давлатлардан бири сифатида кўрсатиладиган Япония даражасига яқин дегани. Яна бир қизиқ жиҳат мамлакатда аборт даражаси жудаям юқори. Хусусан, 2025 йилда 95,3 мингта аборт қайд этилган бўлиб, 2024 йилга нисбатан 21,9 фоизга, сўнгги 15 йилда эса 3,5 баробарга ошган. 2025 йилда абортлар сони билан туғилишлар сони тенг бўлган (бу йил абортлар сони ўтиб кетган ҳам бўлса керак). Таққослаш учун аҳолиси қарийб 4 баробар кўпроқ Ўзбекистонда 2023 йилда (негадир кейинги йилларда маълумотлар мавжуд эмас экан) 36,9 мингта аборт қайд этилган (ҳақиқий кўрсаткич расмий рақамлардан юқори бўлиши мумкин). Яъни аҳолиси қарийб 4 баробар кўпроқ бўлган мамлакатда абортлар сони қарийб 3 баробар камроқ. Қозоғистонда ҳам Озарбайжондан камроқ абортлар қайд этилган. Озарбайжонда нима учун абортларнинг бунчалик юқорилиги ҳамда туғилишларнинг бунчалик пасайиб кетганлигининг сабаблари албатта қизиқ. Нима сабабдан мамлакат даромадлар даражаси унчалик юқори бўлишга улгурмасдан, туғилишлар бунчалик пасайиб кетди?. Озарбайжондаги ҳозирги туғилиш даражаси мусулмон давлатлари орасида Туркия ва Малайзиядан кейинги энг паст даража ҳисобланади. Жорий йилда эса Озарбайжон (Эрон билан биргаликда) туғилишлар энг паст мусулмон давлатлари бўлиши кутилмоқда. @Mirkonomika
Open in TelegramАҚШда инфляциянинг тезлашиши ҳамда Федерал Резервнинг фоиз ставкасини яна ошириши бўйича кутилмаларнинг ошиши фонида асосий экспорт товаримиз олтин нархи 4100 долларгача пасайган. Ҳозирги вақтда олтин нархи 4141 доллар атрофида шаклланмоқда. @Mirkonomika
Open in TelegramАҚШда инфляция тезлашиши давом этмоқда Сентябрь ойида АҚШда ойлик инфляция 0,6 фоизни ташкил этиб, йиллик инфляция 3,7 фоизгача тезлашган (кутилмалар 3,6 фоиз эди). Таққослаш учун август ойида йиллик инфляция 3,4 фоизни ташкил этган эди. Йиллик инфляциянинг тезлашиши ўз навбатида Яқин Шарқдаги кескинликлар фонида энергия товарлари нархи тез ўсаётганлиги билан изоҳланади. Ой давомида энергия товарлари нарх ўсиши 5,2 фоизни ташкил этган. Жумладан, ой давомида бензин 9,1 фоизга, иситиш учун ёқилғи 15,3 фоизга қимматлаган. Нархлари волотил энергия ва озиқ-овқат товарлари чиқариб ташланган индекс (базавий инфляция) ҳам тезлашмоқда. Сентябрь ойида ойлик базавий инфляция 0,3 фоизни ташкил этиб йиллик кўрсаткич августдаги 2,4 фоиздан, 2,6 фоизгача тезлашган. Умуман олганда, АҚШнинг Эрондаги уруши АҚШлик истеъмолчиларга анча қимматга тушаяпти. Эронга ҳужумлар бошланишидан олдин умумий инфляция 2,4 фоизни ташкил этиб базавий инфляциядан ҳам пастроқ шаклланаётган эди. Уруш натижасида қисқа муддатда йиллик инфляция 1 фоиз банддан кўпроққа тезлашди. Шунингдек, энди инфляция номинал иш ҳақининг ўсишидан юқорироқ шаклланмоқда. Яъни АҚШликлар реал кўрсаткичда ҳам камбағаллашмоқда. Федерал Резерв 2023 йилдан буён фоиз ставкаларининг оширмаган ҳамда пасайтириш фазасига ўтаётган эди. Лекин инфляциянинг тезлашиши сабаб ўтган ойда ставка 0,25 фоиз бандга оширилди ҳамда октябрь ойидаги йиғилишда ҳам ошириш эҳтимоли ошмоқда. Юқоридагиларнинг ҳеч бири Трамп хоҳлаган ёки ваъда қилган натижалар эмас. Трамп нархларни пасайтиришни, одамларнинг даромадларини оширишни, фоиз ставкаларини пасайтиришни ваъда қилиб келган. Лекин кўряпмизки, барча ўзгарувчилар умуман тескари томонга кетмоқда. Табиийки, бу ўзгарувчилар оралиқ сайловларга ҳам таъсир қилади (табиийки Трамп хоҳламаган йўналишда эмас). @Mirkonomika
Open in TelegramForwarded from 🇺🇿 FINANCE.uz | Солиқ, молия, иқтисод
[14 октябрь, чоршанба] #ТонггиХабарлар — муҳим воқеалар қисқа сатрларда. Коммунал. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 1 ноябрдан иситиш ва иссиқ сув тарифларини ўртача 30% га оширишни таклиф қилди. Тошкентда иситиш 1 м² учун кунига 241,44 дан 314 сўмга, ҳисоблагичли иссиқ сув 1 м³ учун 8 928,67 дан 11 607 сўмга ошиши мумкин. 2028 йилдан тарифлар ҳар йили 1 майдан 10% гача индексацияланади. Лойиҳа 28 октябргача муҳокамада. Ёрдам. Президент фармони лойиҳасига кўра, 1 млн 17 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оилага ноябрда бир марталик 1 млн сўм берилади, пул 30 ноябргача картага тушади. Суюлтирилган газни 1 ноябрдан аҳолига 1 кг 5 000 сўмдан сотиш, эҳтиёжманд оилаларга эса 1 кг учун 3 000 сўм (ойига 20 кг гача) қоплаш таклиф этилмоқда. Солиқ. Вазирлар Маҳкамаси «энг яхши солиқ тўловчи маҳалла» танлаш тартибини тасдиқлади. 100 баллдан 40 таси аҳолининг мол-мулк ва ер солиғини тўлашига боғлиқ. Ғолиб маҳаллалар инфратузилма учун 2 млрд сўмдан олади, рўйхат 10 февралгача эълон қилинади. Иш. Миграция агентлиги Германияда гулчилик ва боғбонлик бўйича 3 йиллик бепул касбий таълим (Ausbildung) учун ариза қабул қилмоқда. Шартлар: 18–25 ёш, немис тили B1 даражасида, олий маълумот йўқ. Ойлик стипендия — 724–1 100 евро. Ариза 20 октябргача xorijdaish.uz орқали, маълумот учун — 1282. Иссиқхона. Президентга томорқадаги иссиқхоналар учун 2030 йилгача ер ва мол-мулк солиғини 50% га камайтириш таклиф қилинди. Янги «яшил» иссиқхона учун 300 млн сўмгача, мавжудини янгилаш учун 150 млн сўмгача имтиёзли кредит бериш кўзда тутилмоқда. Яйлов. Чекка ҳудудлардаги 470 та маҳаллага 627 минг гектар яйлов 49 йилга бепул ижарага берилади. Бу ерлар солиқдан озод, улардан аҳоли молини боқиш учун фойдаланилади. БИР ҚАТОРДА — Марказий банк курси: 1 доллар — 11 913,35 сўм (+14,26). — Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йилда 7,8% ўсишини кутмоқда (аввалги прогноз — 6,8%). — Солиқ қўмитаси ўсимлик ёғини 2027 йил 1 июлдан мажбурий рақамли маркировкалашни таклиф қилди, муҳокама 24 октябргача. — Энергоинспекция: 9 ойда 825 млрд сўмлик газ ва электр ноқонуний ишлатилган, 2 800 га яқин ҳолат аниқланган. — 15 октябрь — мол-мулк ва ер солиғининг иккинчи ярмини тўлашнинг охирги куни. @financial_news_Uzb
Open in TelegramМарказий Осиё мамлакатлари энг тез ўсаётган мамлакатлар қаторида Халқаро Валюта Жамғармасининг янги прогнозларига кўра, Иқтисодиётимиз 2026 йилда 7,8 фоизга ўсади, апрель ойидаги ҳисоботга нисбатан ўсиш бўйича прогнозлар 1,3 фоиз бандга оширилган. Қизиқ жиҳати ҳозирги кунда энг тез ўсаётган 10 та иқтисодиётнинг 3 таси Марказий Осиё мамлакатлари ҳисобланади. Бундай ҳолатни бир нечта йил олдин тасаввур қилиш ҳам қийин эди. Масалан 2015-2019 йилларда биронта Марказий Осиё мамлакатлари энг тез ўсган 10 та иқтисодиёт қаторидан жой олмаган (Яъни ҳеч қайси индивидуал йилда). Таъкидлаш керакки, Сўнгги йилларда Марказий Осиё мамлакатларининг энг тез ўсаётган мамлакатлар қаторида қайд этилиши биринчи марта эмас. Қирғизистон 2023 йилдан буён, Тожикистон эса 2024 йилдан буён энг тез ўсаётган 10 та иқтисодиётлар қаторидан жой олиб келмоқда. @Mirkonomika
Open in Telegram2026 йилда кузатилаётган шоклар орасида таклиф шоклари асосий роль ўйнамоқда ХВЖ октябрь ойидаги прогнозларида 86 та мамлакатда иқтисодий ўсиш апрель ойидаги кўрсаткичдан пастроқ шаклланишини баҳолаган. Шунингдек, 141 та мамлакатда йил сўнггида инфляция даражаси апрель ойида баҳоланганидан кўра юқорироқ шаклланиши прогноз қилинмоқда. Бундан ташқари, 66 та мамлакатда инфляция бўйича прогнозлар оширилиб, иқтисодий ўсиш бўйича прогнозлар пасайтирилган. Юқоридаги графикдан ҳам кўриш мумкинки, ХВЖ ўсиш бўйича прогнозини пасайтирган давлатларда инфляция прогнозлари оширилган. Бу ўз навбатида таклиф шоки устунлик қилаётганлигини англатади. Агар ялпи талаб шоки сабаб прогнозлар пасайтирилганда инфляция даражаси ҳам пасайтирилар эди. Ҳозирги таклиф шоки эса Яқин Шарқдаги кескинликлар натижасида энергия товарлари таклифидаги пасайиш билан изоҳланиши мумкин. Марказий Осиё мамлакатларидан Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистонда ўсиш бўйича прогнозлар яхшиланган бўлса (ўз навбатида инфляция бўйича прогнозлар ҳам оширилган), Қозоғистонда ўсиш бўйича прогнозлар бироз пасайтирилган. Бу ўз навбатида Марказий Осиё минтақасида дунёдаги умумий тенденциядан фарқли талаб омиллари устунлик қилаётганлигини кўрсатади. @Mirkonomika
Open in TelegramWoodford Нобель мукофотини олгани ҳақидаги хабардан кейин одатий кунини давом эттириб, талабалардан имтиҳон олибди. Аввалроқ Нобель мукофоти расмий сайтига берган интервьюсида Woodford бугун қилишни режалаштирган ишларини санай туриб, бугунга режалаштирилган имтиҳони борлигини айтган. Қўнғироқ давомида Woodford: “бу янгиликдан кейин талабалар имтиҳон бўлмаслигидан умидвор бўлади” қабилида ҳазил қилган. @Mirkonomika
Open in TelegramНечта товарда инфляциянинг йиллик суръати Марказий банк таргетидан юқори шаклланмоқда? Сентябрь ойида 145 та товар ва хизматларда ойлик нарх ўсиши 0,4 фоиздан, яъни йилликка тенглаштирилган ўсиш 5 фоиздан (Марказий банк таргети) юқори шаклланган. Бунда, 71 та озиқ-овқатлар, 32 та ноозиқ-овқатлар ҳамда 42 та хизматларда йилликка тенглаштирилган ўсиш Марказий банк таргетидан юқори шаклланган. Ўтган ой билан таққослаганда инфляцион таргетдан тезроқ ўсаётган товарлар сони 68 тага ошган. Шунингдек, 2025 йилнинг сентябри билан таққослаганда йилликка тенглаштирилган ўсиши 5 фоиздан юқори бўлган товарлар сони 23 тага ошган. Энг муҳим ўтган йили сентябрь ойида бундай товарларнинг 63 фоизи мавсумийлик асосий роль ўйнайдиган озиқ-овқат товарлари бўлган бўлса, жорий йилда йилликка тенглаштирилган ўсиши 5 фоиздан юқори бўлган товарларда озиқ-овқатлар улуши 49 фоизгача пасайган. Бошқача айтганда инфляциянинг тезлашиши ҳамда таргетдан юқори шаклланиши фақатгина мавсумий характерга эга озиқ-овқатларда мавсум ўзгариши билан нарх ўсишининг тезлашганлиги оқибатида эмас, балки мавсумийлик характери камроқ бўлган хизматлар ҳамда ноозиқ-овқат товарлари ҳисобига ҳам шаклланмоқда. @Mirkonomika
Open in Telegram