📊 15 йилда аҳолининг ўртача умр кўриши 3,6 йилга узайди
2010 йилда Ўзбекистон аҳолисининг ўртача умр кўриши 72,8 йилни ташкил этган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 76,4 йилга етган. Демак, 15 йилда ўртача умр кўриш 3,6 йилга узайган.
Таҳлилларга кўра, ушбу даврда аҳолининг ўртача умр кўришига тахминан ҳар 4 йилда 1 йил қўшилган.
2020 йилдаги пасайишдан сўнг кўрсаткич 2021–2025 йилларда кетма-кет ўсиб борди. Натижада 2025 йилда ўртача умр кўриш 2010–2025 йиллардаги энг юқори даражага етди.
📊 Аёллар ва эркаклар кесимида:
— аёлларнинг ўртача умр кўриши 2010 йилдаги 74,7 йилдан 2025 йилда 77,9 йилга етган;
— эркакларнинг ўртача умр кўриши 71,0 йилдан 75,0 йилга узайган.
Шу тариқа, 2010–2025 йилларда ушбу кўрсаткич эркакларда 4,0 йилга, аёлларда 3,2 йилга ошган. Аёллар ва эркакларнинг ўртача умр кўриши ўртасидаги фарқ эса 3,7 йилдан 2,9 йилга қисқарган.
🎯 “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида аҳолининг ўртача умр кўришини 2030 йилга қадар 78 ёшга етказиш мақсад қилинган.
©️Миллий статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти
🌐stat.uz|✈️Telegram | 📸Instagram |👥Facebook | ▶️Youtube