AI ChatbetaAccount

Posts of UZSTAT | Rasmiy kanal

newest first

#69735Photo
Views646−53%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h289
2 h452
4 h531
7 h646
  1. After 1 hour289
  2. After 6 hours646
  3. Total to date646
#69734Link preview
Views866−37%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h463
4 h771
8 h866
  1. After 1 hour463
  2. After 6 hours866
  3. Total to date866
#69733Photo

⚡️Ўзбекистон хонадонларида 15 йилда маиший жиҳозлар ва шахсий компьютерлар сони сезиларли ошди Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2010–2025 йилларда хонадонлардаги барча асосий маиший жиҳозлар ва шахсий компьютерлар сони ўсган. 📊 Ҳар 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган жиҳозлар сони (2010 ва 2025 йиллар): шахсий компьютер — 12 тадан 76 тага (6,3 баравар); кондиционер — 19 тадан 67 тага (3,5 баравар); чангютгич — 37 тадан 85 тага (2,3 баравар); телевизор — 132 тадан 179 тага (1,4 баравар); кир ювиш машинаси — 75 тадан 105 тага (1,4 баравар); совутгич ва музлатгич — 99 тадан 124 тага (1,3 баравар). 💡 Қизиқарли факт: Радбауд университети (Нидерландия) олимлари фикрича, хонадондаги маиший жиҳозлар мамлакат тараққиёт даражасининг муҳим белгисидир. Уларни сотиб олишга қурби етган деярли ҳар бир оила уларни харид қилади. ©️ Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти

Open in Telegram
Views949−31%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h53
2 h676
4 h834
7 h949
  1. After 6 hours949
  2. Total to date949
#69732Link preview
Views1,020−26%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h410
7 h520
25 h1,020
  1. After 6 hours520
  2. After 24 hours1,020
  3. Total to date1,020
#69731Photo
Views1,250−9%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
6 h761
8 h818
25 h1,250
  1. After 6 hours761
  2. After 24 hours1,250
  3. Total to date1,250
#69729Photo

📊📊📊📊📊📊📊📊📊📊 📊 Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот қандай ҳисобланади? Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) — мамлакат иқтисодиётида муайян даврда ишлаб чиқарилган якуний товарлар ва хизматлар қийматини ифодалайди. Ўзбекистонда ЯИМни Миллий статистика қўмитаси "Миллий ҳисоблар тизими — 2008" (МҲТ–2008) халқаро стандарти асосида ҳисоблайди. 🧮 ЯИМ уч усулда ҳисобланади 1️⃣ Ишлаб чиқариш усули Иқтисодиёт тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат жамланади ва унга маҳсулотларга соф солиқлар қўшилади. ЯИМ = ялпи қўшилган қиймат + маҳсулотларга соф солиқлар Ялпи қўшилган қиймат — ишлаб чиқарилган маҳсулот қийматидан оралиқ истеъмол (хомашё, материаллар, хизматлар) чегириб ташлангандан кейинги қиймат. 📌 Шартли мисол: 🌾 Фермер буғдой етиштириш учун 20 сўмлик уруғ, ўғит ва ёқилғи сарфлаб, ҳосилни 60 сўмга сотди. 🏭 Тегирмон 60 сўмлик буғдойдан ун тайёрлаб, уни 80 сўмга сотди. 🍞 Нонвой 80 сўмлик ундан нон ёпиб, уни 100 сўмга сотди. Ҳар бир босқичда яратилган қўшилган қиймат: — фермерда — 40 сўм (60 − 20); — тегирмонда — 20 сўм (80 − 60); — нонвойда — 20 сўм (100 − 80). Ушбу уч босқичда жами 80 сўмлик қўшилган қиймат яратилди. Фермер сарфлаган ресурсларнинг 20 сўмлик қиймати эса уларни ишлаб чиқаришнинг олдинги босқичларида ҳисобга олинади. Барча ресурслар мамлакат ичида ишлаб чиқарилган деб олсак, бутун занжирдаги қўшилган қиймат 80 сўмни ташкил этади. Учала сотув қийматини қўшиб, 240 сўм деб ҳисоблаш нотўғри. Бунда буғдой ва уннинг қиймати такроран ҳисобга олинади. 2️⃣ Харажатлар усули ЯИМ қуйидаги харажатлар йиғиндиси сифатида ҳисобланади: — якуний истеъмол харажатлари; — ялпи жамғарма; — соф экспорт (экспорт − импорт). 💸 Даромадлар усули ЯИМ ишлаб чиқариш жараёнида шаклланган даромадлар йиғиндиси сифатида аниқланади: — ёлланма ходимларга меҳнат ҳақи; — ишлаб чиқариш ва импортга соф солиқлар; — ялпи фойда ва ялпи аралаш даромад. Назарий жиҳатдан учала усул бир хил натижа беради. 📈 Иқтисодий ўсиш қандай аниқланади? ЯИМ жорий ва доимий (таққослама) нархларда ҳисобланади. Жорий нархлардаги кўрсаткичга нархлар ўзгариши ҳам таъсир қилади. Доимий нархлардаги ҳисоб нархлар таъсирини чиқариб ташлайди ва ишлаб чиқариш ҳажмининг реал ўзгаришини кўрсатади. 🌐 МҲТ–2025 нима? 2025 йил март ойида БМТ Статистика комиссияси «Миллий ҳисоблар тизими — 2025» (МҲТ–2025) янги халқаро стандартини қабул қилди. Янги стандартда глобаллашув ва рақамлаштириш билан боғлиқ иқтисодий жараёнларни статистикада акс эттиришга алоҳида эътибор қаратилган. Президентнинг 2026 йил 10 сентябрдаги ПФ–190-сон Фармони билан "Статистикани ривожлантириш — 2030" миллий стратегияси тасдиқланган. Стратегия доирасида 2027 йил декабрга қадар МҲТ–2025 га босқичма-босқич ўтиш бўйича "йўл харитаси" ишлаб чиқилади. #Статистик_саводхонлик

Open in Telegram
Views1,410+3%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
51 h1,330
66 h1,410
  1. Total to date1,410
#69727Photo

📊 15 йилда аҳолининг ўртача умр кўриши 3,6 йилга узайди 2010 йилда Ўзбекистон аҳолисининг ўртача умр кўриши 72,8 йилни ташкил этган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 76,4 йилга етган. Демак, 15 йилда ўртача умр кўриш 3,6 йилга узайган. Таҳлилларга кўра, ушбу даврда аҳолининг ўртача умр кўришига тахминан ҳар 4 йилда 1 йил қўшилган. 2020 йилдаги пасайишдан сўнг кўрсаткич 2021–2025 йилларда кетма-кет ўсиб борди. Натижада 2025 йилда ўртача умр кўриш 2010–2025 йиллардаги энг юқори даражага етди. 📊 Аёллар ва эркаклар кесимида: — аёлларнинг ўртача умр кўриши 2010 йилдаги 74,7 йилдан 2025 йилда 77,9 йилга етган; — эркакларнинг ўртача умр кўриши 71,0 йилдан 75,0 йилга узайган. Шу тариқа, 2010–2025 йилларда ушбу кўрсаткич эркакларда 4,0 йилга, аёлларда 3,2 йилга ошган. Аёллар ва эркакларнинг ўртача умр кўриши ўртасидаги фарқ эса 3,7 йилдан 2,9 йилга қисқарган. 🎯 “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида аҳолининг ўртача умр кўришини 2030 йилга қадар 78 ёшга етказиш мақсад қилинган. ©️Миллий статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти 🌐stat.uz|✈️Telegram | 📸Instagram |👥Facebook  | ▶️Youtube

Open in Telegram
Views1,430+4%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#69723Video

🎤🎤🎤🎤🎤🎤🎤 Маъмурий маълумотларни интеграциялашда нималарга эътибор қаратиш керак? — Бу ерда бир нечта турли масала бор. Биринчидан, маъмурий маълумот манбаларида қўлланадиган таъриф ва таснифларни статистик таърифлар ҳамда таснифлар билан мувофиқлаштириш жуда муҳим. Масалан, мигрант деганда бир мамлакатда камида бир йил яшайдиган шахс тушунилиши, қисқа муддатли миграция эса уч ойдан ўн икки ойгача бўлган даврни қамраши мумкин. Маъмурий манбаларда ҳам шу маълумот бевосита мавжуд бўлиши ёки камида уни аниқлаб олиш имкони бўлиши керак. Яъни аҳоли ҳисобида шахсни қайси тоифага киритиш кераклигини билиш учун тушунчаларни мувофиқлаштириш зарур. Бир хил таснифлардан фойдаланилса, маълумотни бир тизим таснифидан бошқасига ўтказишга ҳожат қолмайди. Масалан, божхона идораси маҳсулот кодлари ёки иқтисодий фаолият турларини статистика тизимидагидан бошқача таснифласа, маълумотларни солиштириш ва боғлашда қийинчиликлар пайдо бўлади. Таеке Гьялтема: Иккинчидан, ягона идентификаторлар жуда муҳим. Айниқса, турли манбалардаги маълумотларни боғлаш керак бўлганда. Масалан, ижтимоий ёрдам, таълим ва соғлиқни сақлашга оид ёзувларда бир шахсга тегишли ягона идентификатор бўлса, уларни ўзаро боғлаш анча осонлашади. Лекин бу шахсий ҳаёт дахлсизлиги ва махфийлик билан боғлиқ муаммоларни ҳам келтириб чиқаради. Шунинг учун жуда эҳтиёткор бўлиш керак. Эълон қилинадиган маълумотлар орқали муайян шахсни аниқлаб олиш ёки у ҳақда бошқалар билиши мумкин бўлмаган шахсий маълумотларни билиб олиш имкони бўлмаслиги шарт. Бу катта масъулият юклайди. Ахборот тизимларида хавфсизликни кучайтириш, жуда батафсил маълумотларни оммага тарқатмаслик ва уларга рухсатсиз кириш имконини чеклаш зарур. Таеке Гялтема БМТ Европа иқтисодий комиссияси эксперти 🌐stat.uz|✈️Telegram | 📸Instagram |👥Facebook | ▶️Youtube

Open in Telegram
Views1,410+3%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#69721Video

🎤🎤🎤🎤🎤🎤🎤 Туркияда чорва моллари бўйича статистика қандай юритилади? — Туркияда қишлоқ хўжалигидаги барча чорва моллари рўйхатга олинадиган маълумотлар базаси бор. Бу базани Қишлоқ хўжалиги вазирлиги юритади. Унда ҳар бир ҳайвоннинг алоҳида идентификация рақами мавжуд. Ҳар бири шу рақам орқали қайд этилади. Биз учун асосий маълумот манбаи ҳам шу база. Албатта, барча статистик кўрсаткичларни фақат маъмурий маълумотлар асосида шакллантириб бўлмайди. Лекин бу база бизга жуда қулай асос бўлиб хизмат қилади. Чорвачилик маҳсулотлари ҳажмини баҳолаш бўйича жойларда кузатув ўтказишда айнан шу маъмурий маълумотлардан танланма асос сифатида фойдаланамиз. Умуман, қишлоқ хўжалиги статистикасида, ҳосилдорлик бўладими ёки чорвачилик маҳсулотлари ҳажми бўладими, мен энг ишончли манба фермернинг ўзи, деб ҳисоблайман. Шу боис танланма кузатувлар орқали жойларга чиқиб, керакли маълумотларни тўғридан-тўғри фермерлардан, яъни асл манбанинг ўзидан олишни афзал кўрамиз. Яъни сўровномалар ўтказишни давом эттиряпмиз. Деврим Яған TURKSTAT Қишлоқ хўжалиги статистикаси департаменти бошлиғи 📺 БАТАФСИЛ 🌐stat.uz|✈️Telegram | 📸Instagram |👥Facebook | ▶️Youtube

Open in Telegram
Views1,400+2%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#69719Photo
Views1,270−7%vs avg
Forwards—
Reactions8
Comments—
#69718Photo

🏢🏢🏢🏢🏢🏢 Миллий маълумотлар платформаси фойдаланувчиларга қандай имконият яратади? Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–190-сон Фармонига мувофиқ, Очиқ маълумотлар портали негизида Миллий маълумотлар платформаси ишлаб чиқилади. Миллий маълумотлар платформаси турли давлат органлари ва ташкилотларидаги маълумотлардан ягона нуқта орқали фойдаланиш имконини яратади. Фойдаланувчилар платформа орқали: — очиқ, маъмурий ва статистик маълумотларни излаши; — эгасизлантирилган микромаълумотлардан фойдаланиши; — маълумотнинг эгаси, янгиланиш даврийлиги, формати, сифати ва ундан қайта фойдаланиш имкониятлари ҳақида ахборот олиши; — зарур маълумотларни API-сервислар орқали автоматик олиши; — маълумотларнинг янгиланиши ва версияларини кузатиши мумкин бўлади. Шунингдек, платформада BI-таҳлил, машинавий ўқитиш, маълумотларни каталоглаш, версиялаш ва қулай маълумот алмашинуви воситаларини жорий этиш назарда тутилган. Платформа маълумотларни турли манбалардан алоҳида излаш заруратини камайтириб, улардан фойдаланиш ва таҳлил қилиш жараёнини қулайлаштиради. Шахсга доир маълумотларни муҳофаза қилиш мақсадида махфийлик, эгасизлантириш, хавфсиз API ҳамда ролларга асосланган кириш механизмлари жорий этилади. 🌐stat.uz|✈️Telegram | 📸Instagram |👥Facebook | ▶️Youtube

Open in Telegram
Views1,510+10%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
#69716Video

🎤🎤🎤🎤🎤🎤🎤 Маъмурий маълумотлардан бизнесни рўйхатга олишда қандай фойдаланиш мумкин? Доимий янгиланиб турадиган бизнес регистри келажакда қандай имкониятлар яратади? — Тўғрисини айтсам, бизнес статистикаси менинг асосий ихтисослигим эмас. Солиқ маълумотларидан қай даражада фойдаланиш мумкинлиги ёки кераклиги ҳам мен бевосита шуғулланадиган соҳадан ташқари. Лекин сифатли бизнес регистри мавжуд бўлса, у рўйхатга олиш тадбирининг ўрнини босиши мумкин. Бунда корхоналарнинг ҳам иши енгиллашади: улар камроқ шакл ва саволномаларни тўлдиради. Масалан, корхоналарнинг молиявий маълумотларини уларнинг ахборот тизимларидан тўғридан-тўғри олиш мумкин. Кўп ҳолларда молиявий ахборотни шакллантирувчи дастурлар ёки хизматлар сони чекланган бўлади. Улар маълумотни статистика идораси талаб қиладиган форматга келтириб берса, уни бир тугмани босиш орқали узатиш мумкин. Бу ҳисобот топшириш юкини камайтиради. Ахир рўйхатга олиш тадбири кўп меҳнат талаб қилади: корхоналар жуда кўп маълумот киритиши керак. Бундан ташқари, улар мунтазам статистик кузатувларда ҳам иштирок этади. Яхши бизнес регистри мавжуд бўлса, кўп ишларни автоматлаштириш, корхоналар зиммасидаги ҳисобот юкини камайтириш ва маълумотларни анча тез-тез янгилаш мумкин. Масалан, бир неча йилда бир марта эмас, исталса ҳар ой янгилаш имкони бўлади. Бу борада бошқа мамлакатларда аллақачон катта тажриба тўпланган, ўрганиш мумкин бўлган мисоллар кўп. Шунингдек, корхоналарнинг ҳажмини ҳам ҳисобга олиш зарур. Уларнинг қайси қисми бизнес регистрига киритилган? Масалан, унга кирмаган кичик корхоналарни ҳали ҳам танланма усулда кузатиш керакми? Турли манбалардан олинган маълумотларни бир-бири билан қай даражада таққослаш мумкин? Буларнинг барчаси ҳал қилиниши керак бўлган мантиқий ва услубий масалалар. Лекин аксарият мамлакатлар бу муаммоларни аллақачон маълум даражада ҳал қилган, яъни ечимлар бор. Ишонаманки, Ўзбекистонда ҳам бу тизим яхши ишлайди. Мамлакат иқтисодиёти ўзгариб боради, корхоналар сони кўпаяди, иқтисодиёт таркибидаги ўзгаришлар давом этади. Бу жараёнлар билан ҳамқадам бўлиш керак. Бошқа мамлакатлар тажрибасини ҳисобга олсак, келгусида бизнес регистри бизнесни кенг кўламда рўйхатга олиш тадбирини қисман ёки тўлиқ алмаштира олишига ишонаман. Таеке Гялтема БМТ Европа иқтисодий комиссияси эксперти 🌐stat.uz|✈️Telegram | 📸Instagram |👥Facebook | ▶️Youtube

Open in Telegram
Views1,290−6%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#69713Photo

🆕🆕🆕🆕🆕🆕 Микромаълумотлардан фойдаланиш имконияти кенгаймоқда Миллий статистика қўмитаси томонидан 2021–2026 йилларга оид 46 та микромаълумотлар тўплами тайёрланди. Микромаълумотлар алоҳида шахслар, уй хўжаликлари ва корхоналар даражасида шаклланган батафсил статистик маълумотлардан иборат. Фойдаланувчиларга тақдим этиладиган тўпламлар шахсни аниқлаш имконини берувчи белгилардан тозаланиб, махфийлик ва ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ эгасизлантирилган. Ижтимоий соҳа, саноат ва энергетика, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги ҳамда савдо йўналишларини қамраб олган дастлабки микромаълумотлар тўпламлари Миллий статистика қўмитасининг расмий сайтида фойдаланувчиларга тақдим этилмоқда. Микромаълумотлар тадқиқотчилар, таҳлилчилар ва экспертларга ижтимоий-иқтисодий жараёнларни батафсил ўрганиш, қонуниятларни аниқлаш ҳамда илмий асосланган хулоса ва таклифлар ишлаб чиқиш имконини беради. 🌐stat.uz|✈️Telegram | 📸Instagram |👥Facebook | ▶️Youtube

Open in Telegram
Views1,200−13%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
#69712Photo

📊📊📊📊📊📊📊📊📊📊 ❔ Аҳоли сони аввалги йиллар учун қандай қайта ҳисобланди? Миллий статистика қўмитаси аҳолини рўйхатга олиш натижалари асосида Ўзбекистоннинг 2010–2026 йиллардаги доимий аҳолиси сонини қайта ҳисоблади. Қайта ҳисоблаш халқаро эксперт-демографлар билан ҳамкорликда ва уларнинг услубий тавсиялари асосида амалга оширилди. ❓ Ортга ҳисоблаш қандай амалга оширилди? Ҳар бир олдинги йил бошидаги аҳоли сонини аниқлаш учун кейинги йил бошига қайта ҳисобланган аҳоли сонидан: ➖ йил давомида туғилганлар айирилди; ➕ вафот этганлар қўшилди; ➖ кўчиб келганлар айирилди; ➕ кўчиб кетганлар қўшилди. Соддалаштирилган формула: Олдинги йил бошидаги аҳоли сони = кейинги йил бошидаги аҳоли сони − туғилганлар + вафот этганлар − кўчиб келганлар + кўчиб кетганлар. 🧮 Масалан, 2025 йил учун: 2026 йил 1 январь ҳолатига қайта ҳисобланган доимий аҳоли сони 39 023,6 минг кишини ташкил этган. 2025 йил давомидаги демографик ўзгаришлар ортга қайтарилганда, 2025 йил 1 январь ҳолатига аҳоли сони 38 321,6 минг киши бўлган. Бироқ 702 минг кишилик фарқ шунчаки айириб қўйилмаган. Амалда ҳисоб-китоблар аҳолининг ҳар бир жинс ва ёш гуруҳи бўйича алоҳида бажарилган. Бунда: — вафот этганлар ва кўчиб кетганлар қайта қўшилган; — кўчиб келганлар айирилган; — шу йилда туғилган 0 ёшли болалар ҳисобдан чиқарилган; — қолган аҳоли бир ёшга ортга сурилган. Ушбу тартиб ҳар бир олдинги йил учун такрорланиб, 2010–2026 йилларни қамраб олган узлуксиз маълумотлар қатори шакллантирилди. Ҳисоблашда ҳудудлар, шаҳар ва қишлоқ аҳолиси, жинс ва ёш таркиби, шунингдек, мазкур даврдаги маъмурий-ҳудудий ўзгаришлар ҳам инобатга олинди. Муҳими, аввалги ва қайта ҳисобланган аҳоли сони ўртасидаги фарқ йилларга тенг тақсимланмаган. Ҳар бир йилнинг аҳоли сони ва таркиби туғилиш, ўлим ҳамда миграция маълумотлари асосида алоҳида қайта тикланган. 📄 БАТАФСИЛ #Статистик_саводхонлик 🌐stat.uz|✈️Telegram | 📸Instagram |👥Facebook | ▶️Youtube

Open in Telegram
Views1,620+18%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#69711Video

🎤🎤🎤🎤🎤🎤🎤 Келажакда сунъий интеллект расмий статистикани шакллантиришга қандай таъсир кўрсатади? — Уларнинг таъсири турли даражада намоён бўлади. Масалан, йиғилиш баённомасини қўлда тайёрлаш ўрнига сунъий интеллект ёрдамида умумлаштириш мумкин. Ёки дастурий код ёзишни олайлик: сиз қандай вазифани бажариш кераклигини айтиб берасиз, сунъий интеллект эса барча кодни қўлда ёзиш ўрнига унинг катта қисмини тайёрлаб беради. Қўлланиш соҳалари жуда кўп. Шу боис сунъий интеллект ҳақида умумий гапириш қийин, унинг турли вазифалар учун мўлжалланган кўплаб воситалари бор. Ҳозирнинг ўзида яхши ишлаётган йўналишлардан бири — маълумотларни кодлаш ва таснифлаш. Масалан, сунъий йўлдош тасвирларида бир нечта спектрал диапазон мавжуд. Улар ёрдамида ер майдони қишлоқ хўжалиги учун ишлатилаётгани, у ерда маккажўхори ёки бошқа дон экинлари етиштирилаётгани, ҳосил етилишнинг дастлабки ёки якуний босқичида эканини аниқлаш мумкин. Яъни сунъий йўлдошлардан олинган маълумотлар сунъий интеллект орқали таснифланади. Шунингдек, сўровнома жавоблари матн шаклида берилган бўлса, уларни ҳам турларга ажратиш мумкин. Масалан, ишга қабул қилиш бўйича аризалардан қайси касб ёки иш ўрни назарда тутилганини аниқлашда сунъий интеллектдан фойдаланиш мумкин. Таеке Гялтема БМТ Европа иқтисодий комиссияси эксперти 🌐stat.uz|✈️Telegram | 📸Instagram |👥Facebook | ▶️Youtube

Open in Telegram
Views1,510+10%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—