Бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳлари қандай ташкил этилиши ҳақида: ➖Бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳлари давлат боғчалари ва мактабларнинг бўш синфхоналарида ташкил этилади. Узоқ ҳудудларда боғча ёки мактаб бўлмаса, «Келажак» марказлари, техникумлар ва бошқа ижтимоий соҳа объектларида ҳам гуруҳлар очилиши мумкин. ➖Ҳозирда 4 мингдан ортиқ мактабнинг бўш хоналарида тайёрлов гуруҳлари ташкил этилган. Яқинда яна 191 та мактабда 246 та гуруҳ очилиши режалаштирилган. Бироқ коэффициенти юқори мактабларда эмас, фақат бўш жойи ва зарур имконияти мавжуд мактабларда гуруҳлар ташкил этилади. ➖Боғчага қатнайдиган болалар тайёрлов машғулотларини ўша боғчанинг ўзида ўтайди ва дарсларни боғча тарбиячиси олиб боради. Мактаб биноларида ташкил этиладиган гуруҳлар учун эса алоҳида педагоглар ишга қабул қилинади. ➖Тайёрлов гуруҳлари учун мактабда ишлаб турган ўқитувчилар ўз дарсларидан ажратилмайди. Машғулотларни олий маълумотли педагог-тарбиячилар ёки олийгоҳларнинг мактабгача таълим йўналишида битирувчи курсда ўқиётган талабалари олиб бориши мумкин. ➖Гуруҳлар очиладиган бинолар санитария хизмати, ёнғин хавфсизлиги ва таълим бошқармаси вакиллари томонидан олдиндан текширилади. Иситиш, ёритиш, сув, ҳожатхона ва бошқа хавфсизлик талаблари ўрганилади. ➖Давлат боғчалари ва мактабларида бир йиллик тайёрлов бепул амалга оширилади. Хусусий таълим ташкилотларида эса ота-оналар шартнома асосида хизматдан фойдаланиши мумкин. ➖Тайёрлов гуруҳларида алоҳида дастур асосида, асосан, ўйин методикаси орқали таълим берилади. Дастур жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзи, нутқ ва мулоқот, ўқиш ва ёзиш кўникмалари, билиш жараёнлари ҳамда ижодий ривожланиш йўналишларини қамраб олади. ➖Боғчадаги тўлиқ гуруҳлар, қисқа муддатли ва мобил гуруҳлар ҳамда мактабларнинг бўш синфхоналарида ташкил этиладиган гуруҳлар учун ягона таълим дастури амал қилади. Гуруҳларнинг шаклидан қатъи назар, болалар бир хил дастур асосида тайёрланади. ➖Ҳозирда 6 ёшли болаларнинг 98 фоизи — 726 921 нафари мактабга тайёрлов билан қамраб олинган. Уларнинг 489 172 нафари боғчаларда, 19 910 нафари қисқа муддатли ва мобил гуруҳларда, 215 003 нафари мактаблардаги бўш синфхоналарда, 2 836 нафари эса бошқа шаклларда тайёрловдан ўтмоқда. Қамров кўрсаткичи сўнгги 7 йилда 37 фоиздан 98 фоизга етган. ➖Болаларни 100 фоиз қамраб олиш учун тахминан 800 та қўшимча гуруҳ ва 20 мингга яқин ўрин яратиш зарур. Бу харажатлар 2027 йилги давлат бюджетига киритилиши режалаштирилган. Telegram | YouTube
Open in Telegram
Нигоҳ
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA
Average views per post by day
By publication day
Show as table
| Date | Avg views per post |
|---|---|
| Nov 18, 2026 | 11,300 |
| Nov 19, 2026 | 11,550 |
| Nov 20, 2026 | 11,150 |
| Nov 21, 2026 | 10,850 |
| Nov 22, 2026 | 11,750 |
| Nov 23, 2026 | 11,667 |
| Nov 24, 2026 | 11,450 |
| Nov 25, 2026 | 5,180 |
Most viewed this month
- 01Views12.5KForwards—Reactions—Comments—
- 02Views12.4KForwards—Reactions—Comments—
- 03Views12.3KForwards—Reactions—Comments—
- 04Views12.1KForwards—Reactions—Comments—
Latest posts
«Ғишткўприк» чегара божхона пости тубдан янгиланди 2025 йил февралида «Ғишткўприк» постини реконструкция қилиш ишлари бошланган эди. Натижада пост ҳудуди 6 гектардан 9 гектарга кенгайтирилди, фуқаролар йўлаклари сони 4 тадан 8 тага, енгил автомобиллар йўлаклари 4 тадан 18 тага, тўхташ жойлари 20 тадан 200 тага етди. Кунлик ўтказувчанлик: 🔹 фуқаролар бўйича 30 мингдан 100 мингга (3 баробардан зиёд); 🔹 енгил автомобиллар бўйича 750 тадан 3 000 тага (4 баробар); 🔹 автобуслар бўйича 70 тадан 400 тага (қарийб 6 баробар). Постга 3 та инспекцион кўрик мажмуаси, 10 та рентген аппарати, 2 та «Body Scanner», 6 та радиацион портал монитори ва 188 та кузатув камераси ўрнатилди. Йўловчилар учун «E-Gate» тизими ва инфокиосклар ишга туширилди. Енгил автомобиллар ва автобуслар тезроқ ўтиши учун «Smart Customs Border» тизими жорий этилди. Аҳамиятлиси, Қозоғистоннинг "Жибек жоли" чегара пости ҳам параллель равишда тўлиқ реконструкция қилинди. Бу ўзгаришлар назоратда инсон омилини камайтиради, ортиқча оворагарчиликнинг олдини олади ва хизмат сифатини оширади. Telegram | YouTube
Open in TelegramБаҳодир Жўраев “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди. У бунга қадар «Иссиқлик электр станциялари» АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётган эди. Telegram | YouTube
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 2 h | 2,960 |
| 3 h | 5,010 |
- After 1 hour2,960
- Total to date5,010
АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан совға қилинган ўзбек айвонлари учун президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди. Telegram | YouTube
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 2 h | 3,160 |
| 3 h | 5,200 |
- Total to date5,200
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида икки томонлама муносабатлар ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилинди ҳамда Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги битим имзоланди. Ушбу давлатлараро ҳужжатлар мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга қаратилган. Шунингдек, имтиёзли савдо, жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам, маданият ва маданий ижодкорлик саноати, миллий кутубхоналар, ҳужжатлар ва архивлар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, энергетика ва сув ресурсларини бошқариш соҳаларида битимлар ва англашув меморандумлари имзоланди. Telegram | YouTube
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 12 h | 10,600 |
| 27 h | 11,300 |
- After 24 hours11,300
- Total to date11,300
Жавоҳир Синдаров бугун шахмат тожи учун курашга киради Бугун Женевада Жавоҳир Синдаров амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражуга қарши биринчи ўйинини ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади. Бу шахмат тарихидаги энг ёш рақиблар учрашуви: иккаласи ҳам 20 ёшда. Жавоҳир классик жаҳон чемпионлиги матчига йўлланма олган биринчи ўзбекистонлик. Эслатиб ўтамиз, 2004 йили Рустам Қосимжонов нокаут тизимида ФИДЕ жаҳон чемпиони бўлган эди. Жавоҳирнинг йўли ишончли бўлди: 2025 йили Жаҳон кубогини ютди, 2026 йил апрелида Номзодлар турнирида бир тур қолганда ғалабани таъминлади ва битта ҳам ўйинда ютқазмади. Ҳозир у дунёда 4-ўринда, Гукеш эса 26-ўринда. Магнус Карлсен ва экспертлар Жавоҳирни фаворит деб ҳисобламоқда. Рақиблар кўпи билан 14 та ўйин ўтказади. 7,5 очко йиққан шахматчи чемпион бўлади. Ҳисоб тенг бўлса, 12 декабрда қўшимча ўйинлар ўтказилади. Умумий мукофот жамғармаси 2,5 миллион доллар. Telegram | YouTube
Open in TelegramБугун ҳудудларда ҳам қатор тайинловлар амалга оширилди ➖ Ғайратжон Ҳамроев Қашқадарё вилояти Нишон тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунгача у вилоят ҳокимлигида шўъба мудири лавозимида ишлаб келаётган эди. ➖ Бегмурод Акбаров Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунгача у Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигининг Сирдарё вилояти бўйича лойиҳа офиси раҳбари эди. ➖ Жаҳонгир Жуманов Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У бунга қадар Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган эди. ➖ Зарифжон Омонкулов Жиззах вилояти Зарбдор тумани ҳокими этиб тайинланди. У бунга қадар Зомин тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари эди. Telegram | YouTube
Open in TelegramМаданият вазирлиги муассислигида “O‘zbekfilm” миллий кинокомпанияси (Миллий кинокомпания) ташкил этилади. Маданият вазирлигининг “Қорақалпоқфильм” давлат муассасаси негизида Миллий кинокомпания ва Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги муассислигида “Қорақалпоқфильм” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилади. Фанлар академияси Санъатшунослик институти ва бир гуруҳ киноижодкорларнинг Киношунослар клуби ташкил этилади. Ўзбекистон кино арбоблари ижодий уюшмаси ҳамда Ўзбекистон кино саноати вакиллари уюшмаси олий органларининг мазкур уюшмаларни қўшиб юбориш йўли билан Ўзбекистон кино соҳаси вакиллари палатаси ташкил этилади. Тошкент шаҳрида болалар киноижодкорлиги мактаби ва платформаси ташкил этилади. Telegram | YouTube
Open in TelegramЭнергетика вазирлиги раҳбариятида ўзгаришлар ➖ Умид Мамадаминов Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги директори лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди. ➖ Абдумалик Назиров энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» бошқаруви раиси эди. ➖ Отабек Аманов энергетика вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Атом энергияси агентлигининг АЭС қурилиши дирекцияси директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Telegram | YouTube
Open in TelegramШавкат Мирзиёев 23-24 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, Амман шаҳрида олий даражадаги музокаралар, икки мамлакат расмийлари ҳамда ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес форумива бошқа тадбирлар ўтказилади. Telegram | YouTube
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 64 h | 11,600 |
| 68 h | 11,600 |
- Total to date11,600
Connections
Similar channels
MINENERGY.UZ@minenergy_uzNews and media28.2K
Sirdaryo.uz@sirdaryouzNews and media9.4K
QASHQADARYO.UZ | RASMIY - Қашқадарё вилояти ҳокимлиги - Qashqadaryo viloyati hokimligi Murotjon, Murodjon Azimov Qarshi UZB UZ@qashvilhokimligiNews and media14.9K
Jizzax viloyati hokimi@jizzaxviloyatihokimiNews and media26.4K
Farg'ona viloyati hokimligi@fvhokimligiNews and media50.1K
Segment.uz@segmentuzNews and media73.9K
Rasmiy xabarlar I Официальные новости@rasmiy_xabarlar_officialNews and media87.3K
Saida Mirziyoyeva@sshmirziyoyevaPolitics89.9K
Mentioned by
Mentions
MINENERGY.UZ@minenergy_uz3 mentions
Saida Mirziyoyeva@sshmirziyoyeva2 mentions
Sirdaryo.uz@sirdaryouz1 mention
Farg'ona viloyati hokimligi@fvhokimligi1 mention
QASHQADARYO.UZ | RASMIY - Қашқадарё вилояти ҳокимлиги - Qashqadaryo viloyati hokimligi Murotjon, Murodjon Azimov Qarshi UZB UZ@qashvilhokimligi1 mention
Jizzax viloyati hokimi@jizzaxviloyatihokimi1 mention
Huquqiy axborot@huquqiyaxborot1 mention
Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov@press_secretary_uz1 mention