❗️ҲОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИ (ЗАГРАНПАСПОРТ) ОЛИНГАНИДАН БОШЛАБ НЕЧА ЙИЛ АМАЛ ҚИЛАДИ ? 📄 Президентнинг 2018 йилдаги ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан, ➖ хорижга чиқиш биометрик паспорти фуқароларга қуйидаги амал қилиш муддатларига берилади: ✅ туғилган кунидан бошлаб бир ёшгача — икки йил муддатга; ✅ бир ёшдан 25 ёшгача — 5 йил муддатга; ✅ 25 ёшдан ошган шахсларга — 10 йил муддатга. ❗️Амал қилиш муддати тугаганидан кейин хорижга чиқиш биометрик паспорти маълумотларни йиғиш пунктига топширилади. Юристларга савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇 @Yurist_Blogerr
Open in Telegram
Юрист блогер /расмий канал
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз. iPhone 18 Pro Max ва бошқа совғаларни ютиб олиш имкониятини қўлдан бой берманг! 🎁 👉🏻 https://listee.go.link/f1Vvb Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bo
Average views per post by day
By publication day
Show as table
| Date | Avg views per post |
|---|---|
| Oct 30, 2026 | 39,400 |
| Nov 2, 2026 | 24,650 |
| Nov 6, 2026 | 29,500 |
| Nov 9, 2026 | 15,500 |
| Nov 10, 2026 | 29,800 |
| Nov 11, 2026 | 21,100 |
| Nov 12, 2026 | 29,100 |
| Nov 20, 2026 | 23,000 |
| Nov 23, 2026 | 16,800 |
| Nov 24, 2026 | 34,100 |
| Nov 26, 2026 | 8,920 |
| Nov 27, 2026 | 9,433 |
| Nov 28, 2026 | 5,740 |
Most viewed this month
- 01Views39.4KForwards—Reactions101Comments—
- 02Views34.1KForwards—Reactions39Comments—
- 03Views31KForwards—Reactions112Comments—
- 04Views29.8KForwards—Reactions78Comments—
Latest posts
❗️ТУНГИ ВАҚТДА ШОВҚИН КЎТАРГАН ШАХСЛАРГА ҚАНДАЙ ЖАВОБГАРЛИК БОР ? 📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 192-моддасига асосан, ➖ тунги вақтда — соат 23.00 дан 06.00 гача — фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни баланд овоз билан қўшиқ айтиш, мусиқа чалиш, товуш сигналлари бериш, хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш, турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми, мансабдор шахсларга эса — учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Юристларга савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇 @Yurist_Blogerr
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 12 h | 7,310 |
| 30 h | 12,500 |
- After 24 hours12,500
- Total to date12,500
Айтганча, кўпчилик аватаркамдаги ўзгаришни пайқаб, бу қандай образ эканини сўрамоқда. Тушунтираман 👇 Бу - Listee кампанияси доирасида яратилган, сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган шахсий «Бобойча» аватарим. Қизиғи, бундай аватарни сиз ҳам ўзингиз учун яратишингиз мумкин: 1️⃣ Ботга ўтинг: https://t.me/listee_boboychalaribot 2️⃣ Ўз суратингизни юкланг. 3️⃣ Шахсий AI-аватарингизни олинг! Сиз ҳам ўз Бобойчангизни яратинг - балки профилингизнинг янги безаги айнан шу бўлар 😉
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 12 h | 3,690 |
| 30 h | 6,180 |
- After 24 hours6,180
- Total to date6,180
❗️ЁЛҒИЗ ОНАЛАР ДАРОМАД СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗГА ЭГА.. 📄 Солиқ кодексининг 380-моддасига кўра, ➖ икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналар даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 баравари (Бўлади 1 917 600 сўм) миқдоридаги даромадлар бўйича солиқ солишдан озод этилади. ✏️ Бу дегани, 16 ёшга тўлмаган камида икки нафар боласи бор ёлғиз оналар олаётган даромадларини манашу 1 917 600 сўмдан ортган қисмигагина даромад солиғини тўлайди бўлди. ✅ Бу имтиёз ҳар бир бола учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (ФҲДЁ) томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади. Юристларга савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇 @Yurist_Blogerr
Open in Telegram❗️ҲЕЧ НАРСА ИНСОННИ КАМСИТИШ УЧУН АСОС БЎЛИШИ МУМКИН ЭМАС 📄 Конституциянинг 26-моддасига кўра, ➖ Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир. Ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас. Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмас. ✔️ Ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий ва илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмас. Юристларга савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇 @Yurist_Blogerr
Open in TelegramШахсий адвокат доимо ёнингизда бўлсин ⚖️ 50 000 дан ортиқ одамлар ҳуқуқий муаммосини Шахсий адвокат орқали ҳал қилмоқда. Қарз қайтмаяптими, алимент ундирилмаяптими, мерос бўлинмаяптими, жиноят иши очилдими - саволингизни ўз тилингизда ёзинг, қонун моддалари асосида тушунарли жавоб оласиз, керак бўлса ариза, шикоят ёки даъво намунасини ҳам тайёрлаб беради. ⏰ 24/7 ишлайди 🌍 6 тилда жавоб беради 🚨 Жиноят ишларида ҳам ёрдам беради 💼 Тадбиркорлар учун: солиқ маслаҳатчиси ва Ходимлар бўлими - ходимларга топшириқ бериб, уларни битта жойдан бошқарасиз ва назорат қиласиз. 👨⚖️ Адвокатмисиз? 200 дан ортиқ адвокат платформада мижозларини топмоқда, сиз ҳам қўшилинг! 👉 платформа 👈
Open in Telegram❗️ДИҚҚАТ ⚡️ЭРТАДАН УЙ-ЖОЙ СУБСИДИЯСИГА АРИЗАЛАР ҚАБУЛИ ОЧИЛМОҚДА ✅ Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг мақсадли кўрсаткичлари доирасида тақдим этилган хабарномаларнинг амал қилиш муддатида фойдаланилмаган қисми ҳисобидан аризалар қабул қилиш бошланиши маʻлум қилинмоқда. ❗️Аризалар қабули эртага, яъни 2026-йил 25-ноябр соат 10:00 да бошланади. ➖ Ипотека кредитлари бўйича субсидия олишда ариза берувчи ижтимоий мезонлар асосида баҳолаш натижасига кўра 30 ва ундан юқори балл тўплаши ҳамда кредит тарихи дастурда иштирок этувчи камида битта тижорат банкининг ички талабларига мос бўлиши талаб этилади. Субсидия олиш учун: ✅ Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиш; ✅ myGov мобил иловаси; ✅ my.gov.uz порталида, mazkur havola орқали ариза топширишингиз мумкин. ❗️Эслатма: Ариза берувчи томонидан ариза топшириш (баҳолаш) даврида OneID tizimida шахсга доир маълумотларни бошқариш панели орқали иштирок этувчи тижорат банкларига кредит тарихини баҳолаш мақсадида тегишли маълумотлардан фойдаланиш учун рухсат берилган бўлиши лозим. ➖Шунингдек, кредит тарихини олишга чеклов вақтинча ўрнатилмаган бўлиши керак. Акс ҳолда, ариза берувчининг кредит тарихини ўрганиш имконияти чекланиб, унинг аризаси рад этилишига сабаб бўлиши мумкин. Юристларга савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇 @Yurist_Blogerr
Open in Telegram❗️БОШҚА БИР ШАХС ҲАҚИДА УНИ ОБРЎСИЗЛАНТИРАДИГАН ЁЛҒОН АХБОРОТ ТАРҚАТГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БОР! ⚡️САВОЛ; Мен ҳақимда бир танишим мени камситиш ва обрўсизлантириш учун телеграм гурухларида ёлғон маълумот тарқатиб юрипти. Унга қандай жавобгарлик бор ? ⚡️ЖАВОБ; Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202 прим 2-моддасига кўра, ➖ шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари (22 000 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган. ✏️ Яъни, Сиз ўша шахсни устидан даъво қилиб ариза берганингиздан кейин унинг Сизга нисбатан қилган ҳаракатларида юқоридаги модданинг талаблари бузилганлиги судда тасдиқланса, унга нисбатан юқорида кўрсатиб ўтилган жарима жазоси қўлланилиши мумкин. Савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇 @Yurist_Blogerr
Open in Telegram⚡️ МУҲИМ ❗️ҲОЗИРГИ КУН ҲОЛАТИГА БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМ ТЎЛОВЛАРИ ҚАНДАЙ ОИЛАЛАРГА ТЎЛАНАДИ? 📄 Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.2026 йил кунги 35-сон қарори билан "Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низом тасдиқланган ➖Низомга кўра, ҳозирги кунда 3 хил тоифадаги оилалар учун болалар нафақаси ёки моддий ёрдам пуллари берилиши мумкин: ❗️Булар: 1) ➖ Давлат таъминотидаги оилалар; 2) ➖ Камбағал оилалар; 3) ➖ Камбағаллик чегарасидаги оилалар. ❗️Шундан: ✅ "Камбағал оила" ва "Давлат таъминотидаги оила"ларга болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тўловлари улар анашу тоифалардан чиқиб кетгунигача тўланади; ✅ "Камбағаллик чегарасидаги оилалар" учун эса, улар ушбу тоифага ўтказилган ойдан бошлаб 6 ой давомида тўланади. Юристларга савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇 @Yurist_Blogerr
Open in Telegram❗️ҲАЙДОВЧИЛАР ҚАЙСИ ЖОЙЛАРДА ҚАНДАЙ ТЕЗЛИКДА ҲАРАКАТЛАНИШИ КЕРАК ? 📄 Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2022 йилдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл ҳаракати қоидалари"га кўра, ➖ Ҳайдовчилар аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 70 километрдан, тегишли йўл белгилари ўрнатилган мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларига етмасдан ва ўтиб кетиб 300 метрдан кам масофада соатига 30 километрдан, турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 20 километрдан оширмасдан ҳаракатланишлари лозим. ✔️ Нукус ва Тошкент шаҳарларида, вилоятлар ва туманларнинг марказларида, шунингдек шаҳарлар ҳудудларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 60 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади. Юристларга савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇 @Yurist_Blogerr
Open in TelegramConnections
Similar channels
Huquqshunos xizmati@huquqshunos_xizmatiLaw50.3K
Yurisprudensiya@yurisprudensiya_ikkinchiLaw50.4K
HuquqBro@huquqbroLaw41.5K
Mehnat huquqi@mehnathuquqiLaw41.4K
Bosh prokuratura@uzbprokuraturaLaw41.3K
YURISTKADR@yuristkadrLaw56.5K
FARĞONA VILOYATI ADLIYA BOŞQARMASI@adliya_fargonaLaw57.3K
XALÍQ USHÍN ⚖️@xaliq_ushinLaw58.1K
Mentions
my.gov.uz@mygovuz1 mention