Account
YURISTKADR

YURISTKADR

Соха юзасидан саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев ва жамоа мутахассислари жавоб беради. Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot

Username
@yuristkadr
Category
Law
Country
UzbekistanUzbekistan
Subscribers56,536
Avg views per post, 7d6,751last 7 days
ERR11.94%last 7 days

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Nov 23, 20268,418
Nov 24, 20267,738
Nov 25, 20265,209

Most viewed this month

  1. 01
    Views9.5K
    Forwards—
    Reactions—
    Comments—
  2. 02

    Уй ишчиси бўлиб ишласа хам стаж ёзилади. САВОЛ: Мен анча вақт ишсиз юриб, бир фуқаро уйига уй ишчиси бўлиб ишга кирдим. Фуқаро мен билан меҳнат шартномаси тузди, лекин буйруқ чиқарилмади. Демак уй ишчиси бўлсам, ишлаган давр меҳнат стажига киритилмас эканда? ЖАВОБ: Меҳнат кодексининг 515-моддасида бу холат батафсил тушунтирилган. Ушбу моддага кўра, уй ишчиси яъни ходим билан фуқаро ўртасида меҳнат шартномаси 3 нусхада тузилади, улардан бири иш берувчи фуқарода қолади, иккинчиси ходимга, учинчиси иш берувчи фуқаро яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этилади. Уй ишчиларини ишга қабул қилиш буйруқ эълон қилинмасдан амалга оширилади. Уй ишчиларига меҳнат дафтарчаси юритилмайди. Лекин 519-моддада уй ишчиларини ёлланиб ишлаш бўйича иш даврлари, ижтимоий солиқ тўланса, ходимнинг меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади. Ходимнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш ижтимоий солиқ тўлаш тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилади. Шу сабабли хавотирга ўрин йўқ, юқоридагиларга асосан ижтимоий солиқ ўз вақтида тўлаб борилса, уй ишчиси бўлиб ишлаган барча даврларингиз меҳнат стажингизга қўшилади. Экспертимиз: Эъзозабону Мамаризаева 👉@yuristkadr

    Text
    Views8.86K
    Forwards—
    Reactions—
    Comments—
  3. 03
    Views8.64K
    Forwards—
    Reactions—
    Comments—
  4. 04
    Views8.36K
    Forwards—
    Reactions—
    Comments—

Latest posts

#18969Text

СУКУТ СУДЬЯНИНГ ФАЗИЛАТИДИР! Тажрибали судьялар суд мажлисларини ўтказишда камгапликни ўзига лозим тутади. Улар, асосан, тарафларни эшитишга катта аҳамият қаратади. Айрим судьялар борки, даъвогарга юзланиб гапирса, "бўлди, даъвогар ютиб кетди", сўнг жавобгар тарафга гапирса, "йўқ, жавобгар ютиб чиқса керак" деб, ўйлайди одам (яъни, улар якуний фикрларини тарафларга умуман билдирмайди, икки тарафни ҳам тенг кўради). Баъзида, "суд умуман эмоция билдирмаябди-я, важларимни судга тўғри ва тўлиқ етказа олмоқдаманми ўзи?" деб, ўйланиб қолади одам. ЛЕКИН, бугун юқоридаги сифатларга тамомила тескари сифатга эга бўлган, яъни ўз фикрини умуман тутиб тура олмайдиган судьяни кўрдим ва ҳайратда қолдим. Бугун ишга тиклашга оид бир меҳнат низоси кўрилиши бошланди. Ушбу ишда даъвогарнинг ҳуқуқини ҳимоя қилмоқдаман. Процесс бошланди, ишнинг мазмуни эълон этилди, ҳуқуқлар тушунтирилди, дастлабки кўрсатмалар берилди, даъво талабларига аниқликлар киритилди. Сўнг, айрим савол-жавобларга ўтилди. ➖ Шунда, жавобгар ташкилотнинг вакили менга қуйидаги мазмундаги якка-ю-ягона саволини берди: "ҳурматли даъвогарнинг вакили, айтингчи даъвогар ўз ҳуқуқи бузилганлигини дарҳол билган бўлса-да, нега у судга аввалроқ мурожаат этмасдан, деярли 3 ойга яқин вақт ўтканидан сўнг даъво аризаси киритди?" ➖ Бироз сукут сақлаб, ушбу саволга жавоб беришни бошлайман деб турсам, раислик этувчи судья гапни олиб: "Келинг, ушбу саволингизга мен жавоб бераман! Бундай вазиятларда деярли барча адвокатлар 3 ойлик муддатни кутиб, кейин судга даъво аризаси киритади!" деб, таъкидлади. Тўғриси, энсам қотди, лекин индамадим. Сўнг: "ҳурматли вакил, даъвогар шундай қарорга келди" деб, гапни қисқа қилдим. Процесс тугашидан аввал судга оғзаки илтимоснома киритиб, жавобгар вакили томонидан судга берилган ҳужжатлар билан танишиб, нусха олишни сўрадим. Илтимосим қаноатлантирилди. Процесс кейинга қолдирилди. Раислик этувчи хонанинг нариги тарафидаги бўш жойни кўрсатиб: "ўтириб, иш ҳужжатлари билан танишиб, нусха олишингиз мумкин" деди. Мен танишиш ва нусха олиш ишларига киришиб кетдим. Сўнг, раислик этувчи ёрдамчига юзланиб, кейинги процесс иштирокчиларини чақиришни сўради. Кейинги процесс бўйича жавобгар ташкилот вакиллари киришди. Судья ёрдамчиси даъвогарнинг вакили кечикиб келаётганлиги ҳақидаги хабарни раислик этувчига етказди. Раислик этувчи даъвогар вакилини кутишга қарор қилди шекилли, жавобгар ташкилот вакиллари билан мулоқотга киришиб кетди ва қуйидаги мазмундаги сўзларни айта кетди: "сизларнинг соҳангиз ходимлари ҳам судга кўп мурожаат этадиган бўлиб қолди-я? Мен вертикаллик сақланиб қолиниши керак деб фикрлайман. Барча ходимлар судга мурожаат этаверса, ташкилотда парокандалик юзага келади. Масалан, хабарларингиз бор, 333 деган "бошга бало" бор. Ойлиги 2-3 кунга кечикиб қолса ҳам, судга мурожаат этадиганлар бор. Тассавур қилинг, 5 млн сўм пул 5-6 ойга кечикиб тўланса, у 50 млн сўмга айланиб кетади! Бундай ҳолатда бюджет дош берадими?! Мен, барибир, вертикаллик сақланиб қолиниши керак деб фикрлайман..." Шу жойида мен ўз ишимни тугатиб, судга раҳмат айтиб, хонадан чиқиб кетдим. Тўғриси, ушбу сўзларни эшитганимдан ҳозиргача ўзимни боса олмаябман. Нега дейсизми? Ушбу постни ёзишни атайлабдан кечиктирдим, ҳовурим тушсин, постга эмоция кўп қўшилмасин деб. Судьянинг бугунги сўзлари юзасидан айрим фикрларимни айтиб ўтмокчиман: Биринчидан, савол бериш, у юзасидан жавоб-тушунтириш бериш — бу тарафларнинг ҳуқуқи. Тарафга берилган савол юзасидан суд жавоб бериши процессуал қоидаларга ҳамда судьянинг этика қоидаларига зид ҳисобланади, ишнинг ҳолатларига тарафлар томонидан аниқлик киритилишига тўсқинлик қилади. Иккинчидан, белгиланган даъво муддати доирасида судга мурожаат этиш тарафларнинг мутлақ ҳуқуқи. Қачон, қандай ва ким орқали судга мурожаат этишни тарафларнинг ўзи ҳал қилади. Суд даъво муддатига баҳо беришда: "барча адвокатлар даъво муддати охирги санасини кутади, уларнинг ҳаммаси бир хил" деб, таъкидлаши мумкин эмас. Даъво муддати масаласида суд ушбу муддатга риоя этилгани ёки риоя этилмаганлилига баҳо беради, холос. Учинчидан, суд тарафлар тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги принципига қатъиян риоя этиши лозим, ҳаттоки бунда иккинчи тараф судга келмаган ҳолатда ҳам. Яъни, бир тараф судга келмаганда, суд иккинчи тарафга қарата: "ходимларингиз судга кўп мурожаат этадиган бўлиб қолди-я, ҳуқуқлари озроқ бузилса ҳам, судга мурожаат этадиганлар кўпайиб кетди, айрим нормалар бошга бало бўлди, "кўп мурожаат бўлса, бюджет пулларини сақлаб қолиб бўлармикан?", ташкилотда вертикаллик (яъни, тепадан пастга қадар сўзсиз бўйинсуниш) сақланиб қолиниши керак деб ҳисоблайман" дейиши, албатта, тенглик қоидаларига зид ҳисобланади. Фикрлашимча, мазкур вазиятда судья жавобгар ташкилот вакилларига ишни уларнинг фойдасига ҳал қилиши ҳақида мужда бериб қўйди. Тўртинчидан, ФПК талабига кўра, суд ишларни қонунчилик асосида ҳал қилади. Айрим қонунчилик нормалари адолат тамойилларига тўғри келадими йўқми, суд уларни бирдек қўллаши шарт, вассалом. Ушбу нормаларни муҳокама қилишни эса қонун ижодкорларига қўйиб бериш керак. Бешинчидан, суд барча соҳа ходимлари даъво аризалари юзасидан қўзғатилган фуқаролик ишларини ажратмасдан, бирдек кўриб чиқиши лозим. Эътибор беринг, ФПКнинг 8-моддасига кўра, фуқаролик ишлари бўйича одил судлов фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан, ташкилотларнинг эса ташкилий-ҳуқуқий шаклидан, мулкчилик шаклидан, жойлашган ери, шунингдек бошқа ҳолатлардан қатъи назар, қонун ва суд олдида тенглиги асосида амалга оширилади. Айрим соҳа ходимларининг махсус қонунчилиги борми, бас, суд ишларни ўша махсус қонунчилик асосида, махсус қонунчилик айрим масалаларни тартибга солмаган қисмида эса Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 11-моддасида келтирилган тартиб асосида ҳал қилиши лозим. Олтинчидан, суд бюджет қўриқчиси эмас, ФПКнинг 7-моддасига кўра суд одил судловни амалга оширувчи орган ҳисобланади. Шу билан бирга, Конституциянинг 23 бобига кўра, суд қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятдан, сиёсий партиялардан, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан мустақил ҳолда иш юритади. Шу билан бирга, суд қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият органлари ҳужжатларининг Конституция ва қонунларга мувофиқлиги текшириб, одил судловни таъминлайдиган орган ҳисобланади. Яъни, суд ижро этувчи органларга "симпатия" билдириши мумкин эмас. Еттинчидан, вертикаллик фақат қаттиққўллик ҳамда ходимларнинг судга мурожаат этишини чеклаш билан таъминланмайди. Эътибор беринг, МКнинг 295-моддаси 3-қисмига кўра, меҳнат интизоми нормал иш учун зарур ижтимоий-иқтисодий ва ташкилий-техник шарт-шароитларни яратиш, ҳалол меҳнати учун рағбатлантириш ва мукофотлаш усуллари, меҳнат (лавозим) мажбуриятларини бузган ходимларга нисбатан жазо чораларини қўллаш орқали таъминланади. Конституциянинг 55-моддасига кўра эса, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ушбу постни ёзишдан мақсадим судьянинг кимлигини айтиш, уни жазолатиш эмас. Чақимчилардан эмасман. Балки, ушбу постни ёзишдан мақсадим — судья бўлиш осон эмаслигини, ушбу лавозимни эгаллаш жуда ҳам катта масъулиятни талаб қилишини, одил судловни амалга ошириш чоғида судья шахсий фикр ва мулоҳазаларини четга суриши лозимлигини, суд ҳужжати қабул қилинмагунича уларни ошкора қилмасликни талаб этилишини, суд учун оқу-қаро, шоҳу-гадо, соғу-норасо бирдек бўлиши шартлигини, судья, масалан, 5 млн сўм 50 млн сўмга айланиб кетишида ходимларни бўри сингари кўришга шошилмасдан, ўша 5 млн сўм 5-6 ой давомида иш берувчи томонидан кечиктирилганлигига ҳам баҳо бериши кераклигини (яъни, суд ишнинг барча ҳолатларига тўлиқ баҳо бериши кераклигини) яна бир бор барчамизга эслатишдир. «Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур» (Зариёт сураси, 55-оят). YURISTKADR адвокатлик фирмаси адвокати Хумоюн Сойипов 👉@yuristkadr

Open in Telegram
Views1,770−74%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#18968Photo
Views3,580−47%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h1,480
2 h3,000
4 h3,580
  1. After 1 hour1,480
  2. Total to date3,580
#18967Photo
Views5,360−21%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h3,670
3 h4,520
7 h5,360
  1. After 1 hour3,670
  2. After 6 hours5,360
  3. Total to date5,360
#18963Photo

Ҳар йили 25 ноябрдан 10 декабрга қадар БМТ ташаббуси билан “Зўравонликка қарши 16 кунлик фаоллик” глобал кампанияси ўтказилади. Кампаниянинг асосий мақсади – хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, жабрланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқбузарларнинг жавобгарлигини таъминлаш. Олий Мажлис Сенатида кампаниянинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Сенат Раиси Танзила Нарбаева мамлакатимизда оилавий зўравонлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилангани, жабрланганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш механизмлари жорий этилганини таъкидлади. Тадбир доирасидаги муҳокамаларда зўравонликдан жабрланган шахсларнинг ҳуқуқларини тиклаш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳимоя ва психологик ёрдам кўрсатиш, масъул идоралар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалалари кўриб чиқилди. Кампания доирасида ҳудудларда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари, давра суҳбатлари ва ўқув семинарлари ташкил этилади. Шунингдек, ижтимоий видеороликлар ва ахборот материаллари орқали фуқароларга зўравонлик ҳолатларидаги ҳуқуқий ҳимоя чоралари ҳамда ёрдам олиш имкониятлари тушунтирилади. 👉@yuristkadr

Open in Telegram
Views6,060−10%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h4,110
4 h5,440
7 h6,060
  1. After 6 hours6,060
  2. Total to date6,060
#18962Text

ДЕЯРЛИ 1 МИЛЛИАРДЛИК СУД ИШИМИЗ ҲАМ ЎЗ ЯКУНИГА ЕТДИ. Ташкилот юристининг ғайриқонуний бўшатилгани ташкилотга деярли 1 миллиардга тушди (мажбурий прогул, маънавий зарар ва бошқа қўшимча харажатлар, давлат божлари...). Даъвогарнинг «Адвокат Каримжонов» адвокатлик бюросига қилган мурожаатига асосан, унинг манфаатларини Олий судда ҳам ҳимоя қилдик. Иш ҳолатига кўра, ходим билан тузилган меҳнат шартномаси МКнинг 137-моддаси билан бекор қилинган. ❌ Ишга тиклаш ўрнига 3 ойлик иш ҳақи миқдорида товон пули ундириш ва бошқа даъво талаблари юзасидан киритилган даъво аризаси биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан қаноатлантиришдан рад қилинган. ✅ Апелляция инстанциясидан бошлаб, даъвогарнинг мурожаатига асосан, унинг манфаатида Саидали ака (https://t.me/yuristkadr) билан бирга ишга киришган эдик. Апелляция инстанциясида ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишда МК 137-модда талаблари бузилганлиги, юридик хизмат ходими билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишда Адлия розилиги олинмаганлиги ва яна бошқа бир қатор важларни келтирган эдик. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг «Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш ҳамда биринчи марта юридик хизмат ходими лавозимига тайинланган шахсларнинг адлия органларида стажировкадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 3444-сонли буйруғига кўра, юридик хизмат кўрсатиш ходимлари билан меҳнат шартномасини бекор қилишда тегишли Адлия муассасасига тақдимнома киритилиши шарт. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.11.2023 йилдаги 26-сон «Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 44-бандида, МК 137-моддасининг тўртинчи қисмига биноан, меҳнат шартномаси бекор қилинганининг қонунийлигини текширишда судлар технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар ҳақиқатдан ҳам рўй берган-бермаганлиги, ходимнинг янги иш шартларида ишлашни ҳақиқатдан рад этганлигини аниқлашлари лозим. Агар меҳнат низосини ҳал қилишда ходим янги иш шартларида ишлашга рози бўлганлиги аниқланса, суд меҳнат шартномасини МК 137-моддасининг тўртинчи қисмига асосан бекор қилинишини ғайриқонуний деб топади. ✅ Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция инстанцияси юқорида келтирилган асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантириш тўғрисида янги ҳал қилув қарори қабул қилган эди. Тафтиш инстанциясининг ажрими билан қарор ўзгаришсиз қолдирилган эди. Иш берувчи орада Олий судга тафтиш шикояти киритди. Бугун Олий суд тафтиш инстанциясидаги суд ишимиз ҳам ўз якунига етди. Олий суд тафтиш инстанцияси ҳам юқоридаги асосларга кўра апелляция ва тафтиш инстанциялари томонидан чиқарилган суд қарорларини ўзгаришсиз, тафтиш шикоятини қаноатлантиришсиз қолдирди. Ишдаги барча ҳолатларни синчковлик билан, ҳар томонлама, тўлиқ, холисона кўриб чиққан Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьялари Курязов, Алижонов ва Назаровларга ўзим ва даъвогар номидан ташаккур билдираман. Мухаммадамин Каримжонов 👉@yuristkadr

Open in Telegram
Views5,570−17%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h3,040
3 h4,690
4 h5,280
8 h5,570
  1. After 1 hour3,040
  2. After 6 hours5,280
  3. Total to date5,570
#18961Text
Views4,580−32%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h2,950
3 h3,940
4 h4,390
6 h4,580
  1. After 1 hour2,950
  2. After 6 hours4,580
  3. Total to date4,580
#18960Text

#ишга_тиклаш_судлари Меҳнат шартномаси муддати тугаши муносабати билан ишдан бўшатилган ходимни ишга тиклаш судида сўраладиган ҳужжатлар: (Вақтинча йўқ бўлган ходимнинг ишга қайтиш даврига олинган муддатли ходим мисолида) Меҳнат шартномаси МК 158-моддаси муддатли меҳнат шартномасини муддати тугаши муносабати билан бекор қилишга оид ишга тиклаш суд ишларида, суд томонидан иш берувчидан қуйидаги хужжатлар талаб қилиб олиниши лозим: 1. Ташкилот устави (низоми); 2. Меҳнат шартномасини бекор қилган ташкилот раҳбарининг ваколати, яъни лавозимга тайинлангани ҳақидаги ҳужжат (таъсисчилар қарори ёки юқори ташкилот раҳбарининг буйруғи); 3. Муддатли мехнат шартномасининг нусхаси; 4. Муддатли меҳнат шартномаси тузиш учун асос бўлган ҳолатни исботловчи далил (асосий ходим йўқ бўлган даврга тузилган бўлса, йўқ бўлган ходимнинг буйруғи); 5. Иш жойи сақланаётган асосий ходимнинг ишга қайтганлиги тўғрисидаги ҳужжат (масалан, буйруқ); 6. Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ёзма огоҳлантириш; 7. Ёзма огохлантириш ходим томонидан олинганлигини тасдиқловчи далиллар; 8. Агар ходим ишда давом этган бўлса, иш келганлиги назорат маълумотлари (турникет, табел бўлиши мумкин); 9. Меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқ; 10. Меҳнат шартномасини бекор қилиш буйруғидан кўчирма берилганлиги (ходимнинг имзоси) ёки буйруқ кўчирмасини ходим манзилига юборилганлигини тасдиқловчи хат (билдирги); 11. Ходимнинг охирги бир йиллик иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома; 12. Суд томонидан талаб қилиниши мумкин бўлган бошқа ҳужжатлар. 👉@yuristkadr

Open in Telegram
Views4,950−27%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h3,320
3 h4,290
5 h4,770
6 h4,950
  1. After 1 hour3,320
  2. After 6 hours4,950
  3. Total to date4,950
#18959Photo
Views5,060−25%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h1,450
4 h4,680
7 h5,060
  1. After 1 hour1,450
  2. After 6 hours5,060
  3. Total to date5,060
#18957Photo

Шундай қилмасангиз бўлмайди. “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунга (8-2 ва 8-3-моддаларига) асосан ишга тиклаш ва иш ҳақи ундириш ҳақидаги ижро варақалари дастлаб иш берувчига топширилади ҳозир. 1. Яъни, суд ходимга ижро варақаларини беради ва ходим уларни олиб ижро қилиш учун дастлаб иш берувчига топширади. 2. Иш берувчи ташкилот ижро ҳужжатларини ижро қилмаса, ходим ўша ижро варақаларининг ўзидаги вариантини оладида, дастлабки ижро варақасини иш берувчига берилганлигини тасдиқловчи аризани илова қилган ҳолда МИБга топширади. Ана шундагина, МИБ суд ҳужжатини ижро қилмаган ташкилот раҳбарига маъмурий жазо қўллаб, суднинг қарорини ижро қилдиради. Яъни, иш берувчи томонидан ходимни ишга тиклашга мажбурлайди ва иш ҳақи тўловларини мажбуран ундириб беради. Бироқ, фойдасига суд қарори чиққан ходимлар кўп ҳолларда МИБга ижро ҳужжатини иш берувчига топширганлигини тасдиқловчи далилларни беролмаяпти ва натижада икки ўртада сарсон бўлиб қоляпти. Шунинг олдини олиш учун юқорида икки хил аризадан намуна беряпман. Биринчи аризани унга ижро варақаларини илова қилиб иш берувчига берасиз. Эътибор беринг, шу вақтда аризанинг ўзингиздаги нусхасига иш берувчи томонига “олдим” деб ёздиринг ва сана ҳамда имзони ҳам қўйдиринг. Иккинчиси МИБга бериладиган ариза бўлиб, унга ижро варақасини ва дастлабки ижро варақасини иш берувчига топширганингиз ҳақидаги биринчи аризанинг нусхасини илова қиласиз. Шунда қилмасангиз бўлмайди, бўлмаса, иш берувчи томони ҳам, МИБдаги айрим масъулиятсиз ходимлар ҳам “йўқ, бизга келмаган” деб тураверади кўзини лўқ қилиб. Сиз буёқда сарсон бўлиб қолаверасиз. 👉@yuristkadr

Open in Telegram
Views5,290−22%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h2,900
5 h5,060
6 h5,290
  1. After 1 hour2,900
  2. After 6 hours5,290
  3. Total to date5,290
#18956Text
Views5,410−20%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h3,570
7 h5,410
  1. After 1 hour3,570
  2. After 6 hours5,410
  3. Total to date5,410

All posts

Connections