Ишга соғлом борган, аммо уйига ногирон бўлиб қайтган ходим... У кечагина оиласини боқиш учун меҳнат қилаётган эди. Бугун эса даволаниш, дори-дармон ва оиласининг таъминоти учун маблағга муҳтож. Айрим оилалар эса меҳнат жараёнида содир бўлган бахтсиз ҳодиса туфайли ўз боқувчисини йўқотади. Шундай вазиятда иш берувчи ходим ёки унинг оиласи ариза билан мурожаат қилишини кутиб ўтириши тўғрими? Йўқ! Қонунчилик иш берувчига алоҳида мажбурият юклаган. Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 сентябрдаги 505-сон қарори билан тасдиқланган Қоидаларнинг 32-бандига мувофиқ, иш берувчи жабрланган ходимга ёки вафот этган ходимнинг оила аъзоларига қандай тўловларни талаб қилиш ҳуқуқи борлигини, қаерга ва қандай мурожаат қилиш кераклигини тушунтириши, ҳатто зарур ҳужжатларни йиғишда ҳам ёрдам бериши шарт. Агар сиз ёки яқинларингиз шундай ҳолатга тушган бўлсангиз: ▪️ Иш берувчига ёзма ариза беринг, нусхасини касаба уюшмасига топширинг; ▪️ Аризага тегишли ТИЭК хулосасини, боқувчисини йўқотганлик ҳолатида эса вафот этганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхасини илова қилинг; ▪️ Иш берувчи аризангиз бўйича 10 кун ичида қарор қабул қилиши ва тегишли буйруқ нусхасини ёки асослантирилган рад жавобини 3 кун ичида тақдим этиши шарт; ▪️ Рад жавоби берилса ёки белгиланган муддатда жавоб олмасангиз, судга мурожаат қилинг. Менимча, ходимнинг ўз ҳуқуқини билмаслигидан фойдаланиб, ташкилот маблағини тежашни яхши бошқарув деб бўлмайди. Инсон ташкилот учун меҳнат қилиб, соғлиғини йўқотган бўлса, ташкилот ҳам унинг олдидаги мажбуриятини бажариши керак. Унутманг, бу тўловлар иш берувчининг хайр-эҳсони эмас, ходимнинг қонуний ҳақидир. ☺️ @mehnat_qonunchiligi
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 1 h | 914 |
| 2 h | 1,700 |
| 4 h | 2,030 |
| 6 h | 2,150 |
- After 1 hour914
- After 6 hours2,150
- Total to date2,150















