Кабинет
Mehnat_qonunchiligi

Mehnat_qonunchiligi

Меҳнат қонунчилиги — содда ва тушунарли шарҳлар. -Буйруқ, ариза ва ҳужжатлар намуналари. -HR ва кадрлар учун амалий маслаҳатлар. -Ташкилотлар учун ички ҳужжатлар. 📩 Мурожаат: @mehnat_qonunchiligi_admin Китоб буюртма: @nega_shu_nomzod_kitobi_bot

Юзернейм
@mehnat_qonunchiligi
Категория
Право
Страна
УзбекистанУзбекистан
Подписчики12 088
Просмотров на пост, 7 дн.3 932за 7 дней
ERR32,53 %за 7 дней

Средние просмотры поста по дням

По дню публикации

Показать таблицей
ДатаПросмотров на пост
21 нояб. 2026 г.4 398
22 нояб. 2026 г.4 660
23 нояб. 2026 г.4 158
24 нояб. 2026 г.4 118
25 нояб. 2026 г.2 708

Самые просматриваемые за месяц

  1. 01
    Просмотры5,3 тыс.
    Пересылки—
    Реакции63
    Комментарии—
  2. 02

    ❗️Сиртқи ёки иккинчи мутахассислик бўйича ўқиётган ходимга ўқув таътили ҳақи тўланмайдими? Ходим Сиртқи ёки иккинчи мутахассислик бўйича ўқиётган бўлса, Меҳнат кодексининг 385-моддаси билан таътил бериш етарли эмас. Таътилнинг ҳақ тўланадиган ёки тўланмайдиган бўлиши 386-модда шартларига боғлиқ. Текширувчилар айнан шу шартлар текширилмагани учун эътироз билдиради. Ўзи ўқув таътили ҳаққини тўлашда нималарга эътибор қаратиш лозим? Биринчидан, 385-модда ўқиш билан ишни бирга олиб бораётган ходимга ўқув таътили бериш ҳуқуқини белгилайди. Бу модда таътилнинг ўзига асос бўлади, лекин унинг ҳақ тўланадиган шартларини белгиламайди. Иккинчидан, 386-модда ўқув таътилининг шартларини белгилайди. Ходим тегишли таълимни биринчи марта олаётганми ёки шу даражадаги иккинчи таълимни олаётганми, таътил ҳақи тўланишини шу ҳолат ҳал қилади. Иккинчи мутахассислик ходимларида ўртача иш ҳақи сақланган таътил автоматик равишда берилмайди. Шунинг учун буйруқда фақат 385-моддага таяниш текширувда хато деб баҳоланади. Учинчидан, таътил ҳужжатлари бир-бирига мос бўлиши керак. Булар ходимнинг аризаси, таълим муассасасининг чақирув маълумотномаси ва иш берувчининг буйруғидир. Буйруқда ходимнинг иккинчи мутахассислик бўйича ўқиётгани ва таътил ҳақи қандай тўланиши кўрсатилмаган бўлса, ҳужжатлар тўлиқ ҳисобланмайди. Масалан, ходимнинг ойлиги 5 млн сўм. Чақирув маълумотномасида 15 кунлик сессия кўрсатилган, буйруқда эса таътил ҳақи билан берилгани ёзилган. Агар ходим иккинчи мутахассислик бўйича ўқиётгани аниқланса, бу кунлар учун тўланган пул асоссиз бўлиб қолади. Текширувчи уни иш берувчининг хатоси деб кўради. Шунинг учун ўқув таътили буйруғини ходимнинг таълим муассасасидан олинган маълумоти билан солиштиринг. Ходимдан иккинчи мутахассислик бўйича ўқиётганини тасдиқловчи ҳужжатни (таълим муассасасининг маълумотномасини) олиб, буйруқнинг асос қисмига 385 ва 386-моддаларни бирга ёзинг. Таътил ҳақи тўланмайдиган бўлса, буйруқ матнида шуни аниқ белгиланг ва ходимни буйруқ билан имзо қўйдириб таништиринг. Таътил аллақачон ҳақ билан расмийлаштирилган бўлса, буйруқни қайта кўриб чиқиб, тўланган суммани ходим билан келишилган тартибда ҳал қилинг. ☺️ @mehnat_qonunchiligi

    Текст
    Просмотры5,06 тыс.
    Пересылки—
    Реакции15
    Комментарии—
  3. 03
    Просмотры4,93 тыс.
    Пересылки—
    Реакции15
    Комментарии—
  4. 04

    Менежерлик сертификатини ололмаган мактаб директорини ишдан бўшатиш мумкинми? ❗️Ҳа, мумкин. Лекин бунинг ҳам қонунда белгиланган тартиби бор. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги 681-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 38-бандига кўра, менежерлик имтиҳонидан биринчи марта ўта олмаган мактаб директорига 2 ой ичида яна бир марта имтиҳон топшириш имконияти берилади. Агар директор иккинчи имтиҳондан ҳам ўта олмаса ёки белгиланган муддатда қайта имтиҳонда қатнашмаса, у лавозимидан озод этилади. ⚖️ Эътибор беринг! Директорнинг бир мактабдан бошқа мактабга ўтказилгани аввалги имтиҳон натижасини ўз-ўзидан бекор қилмайди. Демак, директор фақат бир марта имтиҳондан ўта олмаган бўлса, шу ҳолатнинг ўзи уни дарҳол ишдан бўшатиш учун етарли эмас. Хулоса: Ишдан бўшатишдан олдин имтиҳон натижалари, қайта топшириш имконияти ва меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари текширилиши шарт. 📚 Ҳуқуқий асос: ВМнинг 681-сон қарори, Низомнинг 38-банди. ☺️ @mehnat_qonunchiligi

    Текст
    Просмотры4,78 тыс.
    Пересылки—
    Реакции14
    Комментарии—

Новые посты

#1018Текст

Ишга соғлом борган, аммо уйига ногирон бўлиб қайтган ходим... У кечагина оиласини боқиш учун меҳнат қилаётган эди. Бугун эса даволаниш, дори-дармон ва оиласининг таъминоти учун маблағга муҳтож. Айрим оилалар эса меҳнат жараёнида содир бўлган бахтсиз ҳодиса туфайли ўз боқувчисини йўқотади. Шундай вазиятда иш берувчи ходим ёки унинг оиласи ариза билан мурожаат қилишини кутиб ўтириши тўғрими? Йўқ! Қонунчилик иш берувчига алоҳида мажбурият юклаган. Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 сентябрдаги 505-сон қарори билан тасдиқланган Қоидаларнинг 32-бандига мувофиқ, иш берувчи жабрланган ходимга ёки вафот этган ходимнинг оила аъзоларига қандай тўловларни талаб қилиш ҳуқуқи борлигини, қаерга ва қандай мурожаат қилиш кераклигини тушунтириши, ҳатто зарур ҳужжатларни йиғишда ҳам ёрдам бериши шарт. Агар сиз ёки яқинларингиз шундай ҳолатга тушган бўлсангиз: ▪️ Иш берувчига ёзма ариза беринг, нусхасини касаба уюшмасига топширинг; ▪️ Аризага тегишли ТИЭК хулосасини, боқувчисини йўқотганлик ҳолатида эса вафот этганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхасини илова қилинг; ▪️ Иш берувчи аризангиз бўйича 10 кун ичида қарор қабул қилиши ва тегишли буйруқ нусхасини ёки асослантирилган рад жавобини 3 кун ичида тақдим этиши шарт; ▪️ Рад жавоби берилса ёки белгиланган муддатда жавоб олмасангиз, судга мурожаат қилинг. Менимча, ходимнинг ўз ҳуқуқини билмаслигидан фойдаланиб, ташкилот маблағини тежашни яхши бошқарув деб бўлмайди. Инсон ташкилот учун меҳнат қилиб, соғлиғини йўқотган бўлса, ташкилот ҳам унинг олдидаги мажбуриятини бажариши керак. Унутманг, бу тўловлар иш берувчининг хайр-эҳсони эмас, ходимнинг қонуний ҳақидир. ☺️ @mehnat_qonunchiligi

Открыть в Telegram
Просмотры2 150−45%к среднему
Пересылки—
Реакции22
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч914
2 ч1 700
4 ч2 030
6 ч2 150
  1. Через 1 час914
  2. Через 6 часов2 150
  3. Всего сейчас2 150
#1017Текст

«Шунчаки изоҳ ёздим». Интернетда ҳақорат учун ҳам жавобгарлик борми? Бор. Келинг, кўпчилигимизга таниш мисолда тушунтираман. Айтайлик, мактаб директори ҳақидаги пост остига уч киши изоҳ ёзди. 🔹 Биринчиси «Директорнинг бу қарорига қўшилмайман, чунки дарс жадвали ўқитувчиларга ноқулай», деб ёзди. Бу — танқид. У қарорга ўз баҳосини беряпти. 🔹 Иккинчиси қарор ҳақида гапириш ўрнига директорни сўкиб, шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситди. Бу ҳақорат деб баҳоланиши мумкин. 🔹 Учинчиси «Директор ишга олиш учун пора олган», деб ёзди. Агар у бу гапнинг ёлғонлигини била туриб тарқатган бўлса, бу туҳмат бўлиши мумкин. Жарима қанча? Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40 ва 41-моддаларига кўра, туҳмат учун 20–60 БҲМ, ҳақорат учун 20–40 БҲМ жарима белгиланган. БҲМ 440 минг сўм бўлганда, бу туҳмат учун 8,8–26,4 млн сўм, ҳақорат учун 8,8–17,6 млн сўм дегани. Интернетга жойлаштирилса-чи? Масалан, Телеграм каналида, Инстаграм сторисида ёки очиқ изоҳда ёзилган гапда туҳмат ёки ҳақорат аломатлари бўлса, биринчи мартадаёқ жиноий жавобгарлик келиб чиқиши мумкин. ЖКнинг 139 ва 140-моддалари иккинчи қисмини қўллаш учун аввал маъмурий жазо берилган бўлиши шарт эмас. Бу қисмларда 88–176 млн сўм жарима ёки мажбурий жамоат ишлари ёхуд ахлоқ тузатиш ишлари назарда тутилган. Туҳмат бўйича бир йилгача озодликни чеклаш ҳам муқобил жазо сифатида кўрсатилган. Қайси модда ва қисм қўлланиши ёзувнинг мазмуни ва иш ҳолатларига боғлиқ. Хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши билан боғлиқ ҳолда шахс ҳақорат қилинса, ЖК 140-моддасининг учинчи қисми қўлланиши мумкин. Бу қисмда жарима 176–264 млн сўмгача белгиланган, бошқа жазо чоралари ҳам бор. Сизни ҳақорат қилишса, биринчи нима қиласиз? Пост ёки изоҳни скриншот қилинг, ҳаволасини сақланг. Имкон бўлса, аккаунт номи, ёзувнинг тўлиқ матни, сана ва вақт кўринадиган қилиб экранни видеога олинг. Кейин сақлаган материалларингизни аризага илова қилинг. Маъмурий жазо қўллашнинг умумий муддати ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб бир йил. ЖПКнинг 325-моддасига кўра, туҳмат ва ҳақоратнинг юқоридаги моддалар биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳолатлари бўйича жиноят иши, қоида тариқасида, жабрланувчининг шикояти билан қўзғатилади. Жабрланувчи ўзини ҳимоя қила олмайдиган алоҳида ҳолларда прокурор шикоятсиз ҳам иш қўзғатиши шарт. Шаън ва қадр-қимматга путур етказувчи ёлғон маълумот тарқатилган бўлса, суд орқали раддия беришни ва маънавий зиённи қоплашни ҳам талаб қилиш мумкин. Саволингиз бўлса, изоҳда ёзинг. ☺️ @mehnat_qonunchiligi

Открыть в Telegram
Просмотры2 870−27%к среднему
Пересылки—
Реакции14
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч1 070
3 ч1 860
4 ч2 420
8 ч2 870
  1. Через 1 час1 070
  2. Через 6 часов2 420
  3. Всего сейчас2 870
#1016Текст

📱 Пенсия бўйича 9 та онлайн хизмат — кераклисини босинг Пенсия тайинлаш учун ариза бермоқчимисиз ёки тўланган пенсия миқдори ҳақида маълумотнома керакми? Қуйидаги хизмат номини босиб, my.gov.uz порталидаги саҳифасига ўтинг. 🔹 Пенсия тўловини нақд пул шаклига ўтказиш 🔹 «SMS-Пенсия» хизматига уланиш ёки телефон рақамини ўзгартириш 🔹 Пенсия тайинлаш учун ариза бериш 🔹 Пенсия жамғармаси ҳисобида турганлик ҳақида маълумотнома олиш 🔹 Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари манзилларини кўриш 🔹 Пенсия тўловини вақтинча тўхтатиб туриш учун ариза бериш 🔹 Тўланган пенсия миқдори ҳақида маълумотнома олиш 🔹 Пенсия тўғрисидаги қонун моддалари бўйича ҳисобот шакллантириш 🔹 Тайинланган пенсия ҳақида маълумот олиш 🔔 Хизматдан фойдаланиш учун портал сўраса, шахсий кабинетингизга киринг. 💼 Юридик ҳужжатлар тайёрлаш бўйича хизматларимиз 📍 Даъво аризалари, бошқа аризалар, апелляция ва кассация шикоятларини тайёрлаш 📍 Ташкилотлар учун ички ҳужжатларни ишлаб чиқиш 📍Профессионал ҳуқуқий маслаҳат 💬 Мурожаат учун — @mehnat_qonunchiligi_admin @mehnat_qonunchiligi

Открыть в Telegram
Просмотры3 130−20%к среднему
Пересылки—
Реакции12
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч1 150
2 ч2 060
6 ч3 130
  1. Через 1 час1 150
  2. Через 6 часов3 130
  3. Всего сейчас3 130
#1015Файл

Мактаб ва боғчаларнинг 2027 йилги штат жадвали 12 декабргача тасдиқланиши керак Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Таълим ва илм-фан вазирлигининг 2026 йил 20 ноябрдаги қўшма хатида мактаб ва давлат боғчалари учун қуйидаги муддатлар кўрсатилган: 🔹 1 декабргача — мактабларнинг паспорт маълумотлари ERP тизимида, давлат боғчалариники эса BBAT тизимида шакллантирилади. 🔹 5 декабргача — мактабларда синфлар белгиланган меъёрлар асосида жамланади. Ўқувчилар сони камайган ҳолларда уларни синфлар ва мактаблар ўртасида қайта тақсимлаш масаласи кўриб чиқилади. 🔹 8 декабргача — педагогларнинг малака тоифалари ва сертификатлари, шунингдек, менежерлик сертификатига эга раҳбарлар рўйхати ERP тизимига киритилади. 🔹 10 декабргача — мактабларнинг тарификация рўйхатлари шакллантирилади ва тасдиқланади. 🔹 12 декабргача — мактаб ва давлат боғчаларининг штат жадваллари тасдиқланиб, вазирликка юборилади. ❗️Мактаблар учун муҳим жиҳат: штат жадвалини тузишда 1 декабрь ҳолатидаги ўқувчилар ва синфлар сони ҳисобга олинади. Хатда топшириқларнинг бажарилишига биринчи раҳбарлар шахсан жавобгар экани эслатилган. 📌 Хатда харажатлар сметасини юбориш муддати 15 декабрь деб кўрсатилган. Смета йили эса кириш қисмида 2027 йил, тегишли бандда 2026 йил деб ёзилган. ☺️ @mehnat_qonunchiligi

Открыть в Telegram
Просмотры2 600−34%к среднему
Пересылки—
Реакции14
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч1 180
2 ч2 050
4 ч2 600
  1. Через 1 час1 180
  2. Через 6 часов2 600
  3. Всего сейчас2 600
#1014Текст

📌 Ҳамма июлда таътилга чиқмоқчи. Жадвални қандай тузамиз? Тасаввур қилинг, бир бўлимда бир хил вазифани бажарадиган уч нафар ходим бор. Учаласи ҳам июлда таътилга чиқмоқчи. Бўлим иши тўхтаб қолмаслиги учун уларнинг таътилини навбатма-навбат режалаштириш мумкин. Лекин аввал кимга қонун бўйича таътил ўзига қулай вақтда берилиши шартлигини аниқлаб олиш керак. Масалан, ходим 10 ёшли фарзандини ёлғиз тарбиялаяпти ва таътилини боласининг ёзги таътилига мослаб, июлда олишни сўради. Меҳнат кодексининг 228-моддаси унга шундай ҳуқуқ беради. Қолган ходимлар билан эса иш ҳажми, бир-бирининг ўрнини босиш имконияти ва шахсий режаларини ҳисобга олиб, бошқа саналарни келишиш мумкин. Яна бир мисол. Ходимнинг хотини июнда ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқади. Ходим ўзининг ҳар йилги меҳнат таътилини шу даврда олишни сўраса, иш берувчи унга таътил бериши керак. Жадвалда таътил сентябрга қўйилган бўлса ҳам, бу кафолат амал қилади. МК 228-моддада I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, 18 ёшга тўлмаган ходимлар, таътилини ўқув жараёнига мослаштирмоқчи бўлган ходимлар ва бошқа тоифалар учун ҳам кафолатлар бор. Жамоа шартномасида қўшимча имтиёзлар белгиланган бўлиши мумкин. 📅 2027 йил учун таътиллар жадвали 2027 йил бошлангунига қадар касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилиб, иш берувчи томонидан тасдиқланади. Иккинчи ва кейинги иш йиллари учун бу жадвал иш берувчига ҳам, ходимга ҳам мажбурий. Жадвалдаги таътил вақти тарафлар келишуви билан ўзгартирилиши мумкин. Ходим эса таътил бошланишидан камида 15 кун олдин хабардор қилиниши керак. ☺️ @mehnat_qonunchiligi

Открыть в Telegram
Просмотры2 790−29%к среднему
Пересылки—
Реакции21
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч509
2 ч1 890
4 ч2 310
7 ч2 790
  1. Через 1 час509
  2. Через 6 часов2 790
  3. Всего сейчас2 790
#1013Текст
Просмотры5 300+35%к среднему
Пересылки—
Реакции63
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
6 ч1 470
8 ч2 540
24 ч5 300
  1. Через 6 часов1 470
  2. Через 24 часа5 300
  3. Всего сейчас5 300
#1011Видео

📍Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ҳисоб-китоб қилиш муддатлари Меҳнат кодексининг 172-моддасига кўра ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда иш берувчидан ходимга берилиши керак бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган куни амалга оширилади. Агар ходим меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ишламаган бўлса, тегишли суммалар ушбу ходим томонидан ҳисоб-китоб қилиш тўғрисидаги талаб тақдим этилганидан кейин уч кундан кечиктирмай тўланиши керак. ЭНГ ҚИЗИҚ ЖОЙИ: МК 254-моддасига кўра, Ички ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда ходим, агар у ҳатто мукофот тўланаётган пайтда якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларда бўлмаса ҳам, бир йилдаги иш якунларига кўра мукофот олиш ҳуқуқига эга бўлади. @mehnat_qonunchiligi — Меҳнат қонунчилигини содда ва тушунарли қилиб изоҳлаб берамиз. Instagram саҳифам — фойдали маълумотлар бериб бориляпти. Кутаман🫡

Открыть в Telegram
Просмотры3 780−4%к среднему
Пересылки—
Реакции20
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
10 ч2 490
24 ч3 780
  1. Через 24 часа3 780
  2. Всего сейчас3 780
#1010Текст

«Бошлайверинг, журналга кейин имзо қўясиз». Янги ходимни шундай ишга қўйиш мумкинми? Янги ходимнинг биринчи иш куни. Уста ускунани кўрсатиб, «Бу ишни олдин ҳам қилгансиз, бошлайверинг», деди. Ходим тажрибали бўлиши мумкин. Лекин у айнан шу иш жойида қандай хавфлар борлигини ва ускуна билан қандай хавфсиз ишлашни билиши керак. Меҳнат кодексининг 362-моддасига кўра, иш берувчи ишга янги кираётган ёки бошқа ишга ўтказилаётган ходимга меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқ бериши шарт. Шунингдек, у хавфсиз ишлаш ва бахтсиз ҳодисада жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича ўқувни ташкил этиши керак. Масалан, омборчи цехга оператор бўлиб ўтди. У шу корхонада беш йил ишлаган бўлса ҳам, янги вазифаси бўйича йўл-йўриқдан ўтиши керак. Омборда олган йўл-йўриғи цехдаги ускуна билан хавфсиз ишлашни ўрганиш ўрнини босмайди. Иш юқори хавфли ёки касбий танлов талаб қиладиган бўлса, ходим дастлабки тайёргарликдан ўтади, касби бўйича бир ой давомида ўқитилади ва имтиҳон топширади. Кейинчалик у мажбурий даврий аттестациядан ҳам ўтади. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқиш ва билимни текшириш талаби раҳбарларга ҳам тааллуқли. Сменага одам етишмаётган бўлса-чи? Ходим белгиланган тартибда ўқувдан, йўл-йўриқдан ёки билим текширувидан ўтмаган бўлса, иш берувчи уни ишдан четлаштириши шарт. Журналга кейин имзо қўйдириш бу мажбуриятни бажарганлик ҳисобланмайди. ☺️ @mehnat_qonunchiligi

Открыть в Telegram
Просмотры3 780−4%к среднему
Пересылки—
Реакции17
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
12 ч3 030
25 ч3 780
  1. Через 24 часа3 780
  2. Всего сейчас3 780
#1009Текст

❗️ 2027 йил 1 январдан давлат тиббиёт муассасаларида тиббий ва ёрдамчи хизматлар хусусий сектордан аутсорсинг асосида харид қилинади “Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришда хусусий сектор иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–392-сон, 04.11.2026 й.) қабул қилинди. Яъни, давлат шифохоналари айрим хизматларни ўзи эмас, хусусий компаниялардан шартнома асосида олади. Қарорга кўра, 2027 йил 1 январдан бунинг янги тартиби жорий этилади. Бунда: ➖ аутсорсинг шартномалари 5 йилгача муддатга тузилади; ➖ алоҳида ҳолларда, инвестицияни қоплаш муддатидан келиб чиқиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги хулосаси асосида шартномалар 10 йилгача тузилиши мумкин; ➖ янги тартиб жорий этилгунга қадар муддати тугайдиган аутсорсинг лойиҳаларини 2027 йил якунига қадар давом эттиришга рухсат этилади. Яна нималар ўзгаради? ➖ 2030 йилгача клиник ва ёрдамчи хизматларни аутсорсинг асосида харид қилиш ҳажми 30 фоизгача етказилади, камида 5 та йирик тиббиёт ташкилотига хорижий профессионал бошқарувчилар жалб қилинади; ➖ бошқарувчилар, қоида тариқасида, очиқ ва рақобатли танловда танланади. Фаолияти ҳар йили KPI асосида баҳоланади, натижа шартномани давом эттириш, қайта кўриб чиқиш ёки бекор қилишга асос бўлади; ➖ йирик сармоя талаб қиладиган янги муассасалар, қоида тариқасида, давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади. Давлат кафолатлаган тиббий ёрдам учун зарур муассасалар эса давлат тасарруфида қолади; ➖ 2027 йил 1 апрелгача «Тиббиёт аутсорсинги» электрон ахборот тизими жорий этилади. Унда лойиҳалар, хизмат кўрсатувчилар ва шартномаларнинг ягона реестри юритилади; ➖ 2027 йилдан ҳар йили 1 ноябргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги хусусий инвестиция ва давлат-хусусий шериклик бўйича устувор лойиҳалар рўйхатини расмий сайтида эълон қилади. ☺️ @mehnat_qonunchiligi

Открыть в Telegram
Просмотры3 960+1%к среднему
Пересылки—
Реакции20
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
15 ч3 620
24 ч3 960
  1. Через 24 часа3 960
  2. Всего сейчас3 960
#1008Видео
Просмотры4 160+6%к среднему
Пересылки—
Реакции23
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
17 ч3 920
24 ч4 160
  1. Через 24 часа4 160
  2. Всего сейчас4 160

Все посты

Связи

Похожие каналы

Кто упоминает

Все упоминания

Кого упоминает