Кабинет

Посты канала Mehnat_qonunchiligi

сначала новые

#1018Текст

Ишга соғлом борган, аммо уйига ногирон бўлиб қайтган ходим... У кечагина оиласини боқиш учун меҳнат қилаётган эди. Бугун эса даволаниш, дори-дармон ва оиласининг таъминоти учун маблағга муҳтож. Айрим оилалар эса меҳнат жараёнида содир бўлган бахтсиз ҳодиса туфайли ўз боқувчисини йўқотади. Шундай вазиятда иш берувчи ходим ёки унинг оиласи ариза билан мурожаат қилишини кутиб ўтириши тўғрими? Йўқ! Қонунчилик иш берувчига алоҳида мажбурият юклаган. Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 сентябрдаги 505-сон қарори билан тасдиқланган Қоидаларнинг 32-бандига мувофиқ, иш берувчи жабрланган ходимга ёки вафот этган ходимнинг оила аъзоларига қандай тўловларни талаб қилиш ҳуқуқи борлигини, қаерга ва қандай мурожаат қилиш кераклигини тушунтириши, ҳатто зарур ҳужжатларни йиғишда ҳам ёрдам бериши шарт. Агар сиз ёки яқинларингиз шундай ҳолатга тушган бўлсангиз: ▪️ Иш берувчига ёзма ариза беринг, нусхасини касаба уюшмасига топширинг; ▪️ Аризага тегишли ТИЭК хулосасини, боқувчисини йўқотганлик ҳолатида эса вафот этганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхасини илова қилинг; ▪️ Иш берувчи аризангиз бўйича 10 кун ичида қарор қабул қилиши ва тегишли буйруқ нусхасини ёки асослантирилган рад жавобини 3 кун ичида тақдим этиши шарт; ▪️ Рад жавоби берилса ёки белгиланган муддатда жавоб олмасангиз, судга мурожаат қилинг. Менимча, ходимнинг ўз ҳуқуқини билмаслигидан фойдаланиб, ташкилот маблағини тежашни яхши бошқарув деб бўлмайди. Инсон ташкилот учун меҳнат қилиб, соғлиғини йўқотган бўлса, ташкилот ҳам унинг олдидаги мажбуриятини бажариши керак. Унутманг, бу тўловлар иш берувчининг хайр-эҳсони эмас, ходимнинг қонуний ҳақидир. ☺️ @mehnat_qonunchiligi

Открыть в Telegram
Просмотры2 150−45%к среднему
Пересылки—
Реакции22
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч914
2 ч1 700
4 ч2 030
6 ч2 150
  1. Через 1 час914
  2. Через 6 часов2 150
  3. Всего сейчас2 150
#1017Текст

«Шунчаки изоҳ ёздим». Интернетда ҳақорат учун ҳам жавобгарлик борми? Бор. Келинг, кўпчилигимизга таниш мисолда тушунтираман. Айтайлик, мактаб директори ҳақидаги пост остига уч киши изоҳ ёзди. 🔹 Биринчиси «Директорнинг бу қарорига қўшилмайман, чунки дарс жадвали ўқитувчиларга ноқулай», деб ёзди. Бу — танқид. У қарорга ўз баҳосини беряпти. 🔹 Иккинчиси қарор ҳақида гапириш ўрнига директорни сўкиб, шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситди. Бу ҳақорат деб баҳоланиши мумкин. 🔹 Учинчиси «Директор ишга олиш учун пора олган», деб ёзди. Агар у бу гапнинг ёлғонлигини била туриб тарқатган бўлса, бу туҳмат бўлиши мумкин. Жарима қанча? Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40 ва 41-моддаларига кўра, туҳмат учун 20–60 БҲМ, ҳақорат учун 20–40 БҲМ жарима белгиланган. БҲМ 440 минг сўм бўлганда, бу туҳмат учун 8,8–26,4 млн сўм, ҳақорат учун 8,8–17,6 млн сўм дегани. Интернетга жойлаштирилса-чи? Масалан, Телеграм каналида, Инстаграм сторисида ёки очиқ изоҳда ёзилган гапда туҳмат ёки ҳақорат аломатлари бўлса, биринчи мартадаёқ жиноий жавобгарлик келиб чиқиши мумкин. ЖКнинг 139 ва 140-моддалари иккинчи қисмини қўллаш учун аввал маъмурий жазо берилган бўлиши шарт эмас. Бу қисмларда 88–176 млн сўм жарима ёки мажбурий жамоат ишлари ёхуд ахлоқ тузатиш ишлари назарда тутилган. Туҳмат бўйича бир йилгача озодликни чеклаш ҳам муқобил жазо сифатида кўрсатилган. Қайси модда ва қисм қўлланиши ёзувнинг мазмуни ва иш ҳолатларига боғлиқ. Хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши билан боғлиқ ҳолда шахс ҳақорат қилинса, ЖК 140-моддасининг учинчи қисми қўлланиши мумкин. Бу қисмда жарима 176–264 млн сўмгача белгиланган, бошқа жазо чоралари ҳам бор. Сизни ҳақорат қилишса, биринчи нима қиласиз? Пост ёки изоҳни скриншот қилинг, ҳаволасини сақланг. Имкон бўлса, аккаунт номи, ёзувнинг тўлиқ матни, сана ва вақт кўринадиган қилиб экранни видеога олинг. Кейин сақлаган материалларингизни аризага илова қилинг. Маъмурий жазо қўллашнинг умумий муддати ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб бир йил. ЖПКнинг 325-моддасига кўра, туҳмат ва ҳақоратнинг юқоридаги моддалар биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳолатлари бўйича жиноят иши, қоида тариқасида, жабрланувчининг шикояти билан қўзғатилади. Жабрланувчи ўзини ҳимоя қила олмайдиган алоҳида ҳолларда прокурор шикоятсиз ҳам иш қўзғатиши шарт. Шаън ва қадр-қимматга путур етказувчи ёлғон маълумот тарқатилган бўлса, суд орқали раддия беришни ва маънавий зиённи қоплашни ҳам талаб қилиш мумкин. Саволингиз бўлса, изоҳда ёзинг. ☺️ @mehnat_qonunchiligi

Открыть в Telegram
Просмотры2 870−27%к среднему
Пересылки—
Реакции14
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч1 070
3 ч1 860
4 ч2 420
8 ч2 870
  1. Через 1 час1 070
  2. Через 6 часов2 420
  3. Всего сейчас2 870
#1016Текст

📱 Пенсия бўйича 9 та онлайн хизмат — кераклисини босинг Пенсия тайинлаш учун ариза бермоқчимисиз ёки тўланган пенсия миқдори ҳақида маълумотнома керакми? Қуйидаги хизмат номини босиб, my.gov.uz порталидаги саҳифасига ўтинг. 🔹 Пенсия тўловини нақд пул шаклига ўтказиш 🔹 «SMS-Пенсия» хизматига уланиш ёки телефон рақамини ўзгартириш 🔹 Пенсия тайинлаш учун ариза бериш 🔹 Пенсия жамғармаси ҳисобида турганлик ҳақида маълумотнома олиш 🔹 Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари манзилларини кўриш 🔹 Пенсия тўловини вақтинча тўхтатиб туриш учун ариза бериш 🔹 Тўланган пенсия миқдори ҳақида маълумотнома олиш 🔹 Пенсия тўғрисидаги қонун моддалари бўйича ҳисобот шакллантириш 🔹 Тайинланган пенсия ҳақида маълумот олиш 🔔 Хизматдан фойдаланиш учун портал сўраса, шахсий кабинетингизга киринг. 💼 Юридик ҳужжатлар тайёрлаш бўйича хизматларимиз 📍 Даъво аризалари, бошқа аризалар, апелляция ва кассация шикоятларини тайёрлаш 📍 Ташкилотлар учун ички ҳужжатларни ишлаб чиқиш 📍Профессионал ҳуқуқий маслаҳат 💬 Мурожаат учун — @mehnat_qonunchiligi_admin @mehnat_qonunchiligi

Открыть в Telegram
Просмотры3 130−20%к среднему
Пересылки—
Реакции12
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч1 150
2 ч2 060
6 ч3 130
  1. Через 1 час1 150
  2. Через 6 часов3 130
  3. Всего сейчас3 130
#1015Файл

Мактаб ва боғчаларнинг 2027 йилги штат жадвали 12 декабргача тасдиқланиши керак Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Таълим ва илм-фан вазирлигининг 2026 йил 20 ноябрдаги қўшма хатида мактаб ва давлат боғчалари учун қуйидаги муддатлар кўрсатилган: 🔹 1 декабргача — мактабларнинг паспорт маълумотлари ERP тизимида, давлат боғчалариники эса BBAT тизимида шакллантирилади. 🔹 5 декабргача — мактабларда синфлар белгиланган меъёрлар асосида жамланади. Ўқувчилар сони камайган ҳолларда уларни синфлар ва мактаблар ўртасида қайта тақсимлаш масаласи кўриб чиқилади. 🔹 8 декабргача — педагогларнинг малака тоифалари ва сертификатлари, шунингдек, менежерлик сертификатига эга раҳбарлар рўйхати ERP тизимига киритилади. 🔹 10 декабргача — мактабларнинг тарификация рўйхатлари шакллантирилади ва тасдиқланади. 🔹 12 декабргача — мактаб ва давлат боғчаларининг штат жадваллари тасдиқланиб, вазирликка юборилади. ❗️Мактаблар учун муҳим жиҳат: штат жадвалини тузишда 1 декабрь ҳолатидаги ўқувчилар ва синфлар сони ҳисобга олинади. Хатда топшириқларнинг бажарилишига биринчи раҳбарлар шахсан жавобгар экани эслатилган. 📌 Хатда харажатлар сметасини юбориш муддати 15 декабрь деб кўрсатилган. Смета йили эса кириш қисмида 2027 йил, тегишли бандда 2026 йил деб ёзилган. ☺️ @mehnat_qonunchiligi

Открыть в Telegram
Просмотры2 600−34%к среднему
Пересылки—
Реакции14
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч1 180
2 ч2 050
4 ч2 600
  1. Через 1 час1 180
  2. Через 6 часов2 600
  3. Всего сейчас2 600
#1014Текст

📌 Ҳамма июлда таътилга чиқмоқчи. Жадвални қандай тузамиз? Тасаввур қилинг, бир бўлимда бир хил вазифани бажарадиган уч нафар ходим бор. Учаласи ҳам июлда таътилга чиқмоқчи. Бўлим иши тўхтаб қолмаслиги учун уларнинг таътилини навбатма-навбат режалаштириш мумкин. Лекин аввал кимга қонун бўйича таътил ўзига қулай вақтда берилиши шартлигини аниқлаб олиш керак. Масалан, ходим 10 ёшли фарзандини ёлғиз тарбиялаяпти ва таътилини боласининг ёзги таътилига мослаб, июлда олишни сўради. Меҳнат кодексининг 228-моддаси унга шундай ҳуқуқ беради. Қолган ходимлар билан эса иш ҳажми, бир-бирининг ўрнини босиш имконияти ва шахсий режаларини ҳисобга олиб, бошқа саналарни келишиш мумкин. Яна бир мисол. Ходимнинг хотини июнда ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқади. Ходим ўзининг ҳар йилги меҳнат таътилини шу даврда олишни сўраса, иш берувчи унга таътил бериши керак. Жадвалда таътил сентябрга қўйилган бўлса ҳам, бу кафолат амал қилади. МК 228-моддада I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, 18 ёшга тўлмаган ходимлар, таътилини ўқув жараёнига мослаштирмоқчи бўлган ходимлар ва бошқа тоифалар учун ҳам кафолатлар бор. Жамоа шартномасида қўшимча имтиёзлар белгиланган бўлиши мумкин. 📅 2027 йил учун таътиллар жадвали 2027 йил бошлангунига қадар касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилиб, иш берувчи томонидан тасдиқланади. Иккинчи ва кейинги иш йиллари учун бу жадвал иш берувчига ҳам, ходимга ҳам мажбурий. Жадвалдаги таътил вақти тарафлар келишуви билан ўзгартирилиши мумкин. Ходим эса таътил бошланишидан камида 15 кун олдин хабардор қилиниши керак. ☺️ @mehnat_qonunchiligi

Открыть в Telegram
Просмотры2 790−29%к среднему
Пересылки—
Реакции21
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч509
2 ч1 890
4 ч2 310
7 ч2 790
  1. Через 1 час509
  2. Через 6 часов2 790
  3. Всего сейчас2 790
#1013Текст
Просмотры5 300+35%к среднему
Пересылки—
Реакции63
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
6 ч1 470
8 ч2 540
24 ч5 300
  1. Через 6 часов1 470
  2. Через 24 часа5 300
  3. Всего сейчас5 300
#1011Видео

📍Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ҳисоб-китоб қилиш муддатлари Меҳнат кодексининг 172-моддасига кўра ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда иш берувчидан ходимга берилиши керак бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган куни амалга оширилади. Агар ходим меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ишламаган бўлса, тегишли суммалар ушбу ходим томонидан ҳисоб-китоб қилиш тўғрисидаги талаб тақдим этилганидан кейин уч кундан кечиктирмай тўланиши керак. ЭНГ ҚИЗИҚ ЖОЙИ: МК 254-моддасига кўра, Ички ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда ходим, агар у ҳатто мукофот тўланаётган пайтда якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларда бўлмаса ҳам, бир йилдаги иш якунларига кўра мукофот олиш ҳуқуқига эга бўлади. @mehnat_qonunchiligi — Меҳнат қонунчилигини содда ва тушунарли қилиб изоҳлаб берамиз. Instagram саҳифам — фойдали маълумотлар бериб бориляпти. Кутаман🫡

Открыть в Telegram
Просмотры3 780−4%к среднему
Пересылки—
Реакции20
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
10 ч2 490
24 ч3 780
  1. Через 24 часа3 780
  2. Всего сейчас3 780
#1010Текст

«Бошлайверинг, журналга кейин имзо қўясиз». Янги ходимни шундай ишга қўйиш мумкинми? Янги ходимнинг биринчи иш куни. Уста ускунани кўрсатиб, «Бу ишни олдин ҳам қилгансиз, бошлайверинг», деди. Ходим тажрибали бўлиши мумкин. Лекин у айнан шу иш жойида қандай хавфлар борлигини ва ускуна билан қандай хавфсиз ишлашни билиши керак. Меҳнат кодексининг 362-моддасига кўра, иш берувчи ишга янги кираётган ёки бошқа ишга ўтказилаётган ходимга меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқ бериши шарт. Шунингдек, у хавфсиз ишлаш ва бахтсиз ҳодисада жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича ўқувни ташкил этиши керак. Масалан, омборчи цехга оператор бўлиб ўтди. У шу корхонада беш йил ишлаган бўлса ҳам, янги вазифаси бўйича йўл-йўриқдан ўтиши керак. Омборда олган йўл-йўриғи цехдаги ускуна билан хавфсиз ишлашни ўрганиш ўрнини босмайди. Иш юқори хавфли ёки касбий танлов талаб қиладиган бўлса, ходим дастлабки тайёргарликдан ўтади, касби бўйича бир ой давомида ўқитилади ва имтиҳон топширади. Кейинчалик у мажбурий даврий аттестациядан ҳам ўтади. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқиш ва билимни текшириш талаби раҳбарларга ҳам тааллуқли. Сменага одам етишмаётган бўлса-чи? Ходим белгиланган тартибда ўқувдан, йўл-йўриқдан ёки билим текширувидан ўтмаган бўлса, иш берувчи уни ишдан четлаштириши шарт. Журналга кейин имзо қўйдириш бу мажбуриятни бажарганлик ҳисобланмайди. ☺️ @mehnat_qonunchiligi

Открыть в Telegram
Просмотры3 780−4%к среднему
Пересылки—
Реакции17
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
12 ч3 030
25 ч3 780
  1. Через 24 часа3 780
  2. Всего сейчас3 780
#1009Текст

❗️ 2027 йил 1 январдан давлат тиббиёт муассасаларида тиббий ва ёрдамчи хизматлар хусусий сектордан аутсорсинг асосида харид қилинади “Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришда хусусий сектор иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–392-сон, 04.11.2026 й.) қабул қилинди. Яъни, давлат шифохоналари айрим хизматларни ўзи эмас, хусусий компаниялардан шартнома асосида олади. Қарорга кўра, 2027 йил 1 январдан бунинг янги тартиби жорий этилади. Бунда: ➖ аутсорсинг шартномалари 5 йилгача муддатга тузилади; ➖ алоҳида ҳолларда, инвестицияни қоплаш муддатидан келиб чиқиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги хулосаси асосида шартномалар 10 йилгача тузилиши мумкин; ➖ янги тартиб жорий этилгунга қадар муддати тугайдиган аутсорсинг лойиҳаларини 2027 йил якунига қадар давом эттиришга рухсат этилади. Яна нималар ўзгаради? ➖ 2030 йилгача клиник ва ёрдамчи хизматларни аутсорсинг асосида харид қилиш ҳажми 30 фоизгача етказилади, камида 5 та йирик тиббиёт ташкилотига хорижий профессионал бошқарувчилар жалб қилинади; ➖ бошқарувчилар, қоида тариқасида, очиқ ва рақобатли танловда танланади. Фаолияти ҳар йили KPI асосида баҳоланади, натижа шартномани давом эттириш, қайта кўриб чиқиш ёки бекор қилишга асос бўлади; ➖ йирик сармоя талаб қиладиган янги муассасалар, қоида тариқасида, давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади. Давлат кафолатлаган тиббий ёрдам учун зарур муассасалар эса давлат тасарруфида қолади; ➖ 2027 йил 1 апрелгача «Тиббиёт аутсорсинги» электрон ахборот тизими жорий этилади. Унда лойиҳалар, хизмат кўрсатувчилар ва шартномаларнинг ягона реестри юритилади; ➖ 2027 йилдан ҳар йили 1 ноябргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги хусусий инвестиция ва давлат-хусусий шериклик бўйича устувор лойиҳалар рўйхатини расмий сайтида эълон қилади. ☺️ @mehnat_qonunchiligi

Открыть в Telegram
Просмотры3 960+1%к среднему
Пересылки—
Реакции20
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
15 ч3 620
24 ч3 960
  1. Через 24 часа3 960
  2. Всего сейчас3 960
#1008Видео
Просмотры4 160+6%к среднему
Пересылки—
Реакции23
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
17 ч3 920
24 ч4 160
  1. Через 24 часа4 160
  2. Всего сейчас4 160
#1007Фото
Просмотры3 740−5%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
17 ч3 470
25 ч3 740
  1. Через 24 часа3 740
  2. Всего сейчас3 740
#1006Текст

⚡️ Масофавий ўқийсизми? Сессия учун 15 кунлик ҳақ тўланадиган таътил берилиши мумкин Ишлайсиз, шу билан бирга университетда масофавий ўқийсиз. Сессия бошланганда ишдан қандай жавоб оласиз? Меҳнат кодексига киритиш таклиф этилаётган ўзгаришлар айнан шу масалага тегишли. Лойиҳага кўра, олий таълим ташкилотида масофавий шаклда ўқиётган ходимга: 🔹 Сессия учун ҳар йили камида 15 календарь кун ўқув таътили берилиши ва шу даврда ўртача иш ҳақи сақланиши; 🔹 Сессияга бориб келиш учун йилига бир марта йўл кирасининг камида ярми тўланиши, давлат аттестацияси учун ҳам шу миқдорда йўл ҳақи қопланиши; 🔹 Ўқиш даврида мослашувчан иш вақти режими қўлланиши мумкинлиги назарда тутилмоқда. ❗️ Ҳозирча бу қонун лойиҳаси. У жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Лойиҳа билан танишиш Масофавий ўқиб, ишлаётган танишингизга юборинг. ☺️ @mehnat_qonunchiligi

Открыть в Telegram
Просмотры3 980+1%к среднему
Пересылки—
Реакции23
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
18 ч3 710
25 ч3 980
  1. Через 24 часа3 980
  2. Всего сейчас3 980
#1005Текст

"Комплаенсчи"лар томонидан коррупция бўйича текширув ўтказиш тартиби тасдиқланди! Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 18 ноябрь куни 3978-сон билан “Давлат органлари ва ташкилотларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари томонидан коррупция ҳолатлари ҳамда уларнинг олдини олиш юзасидан текширувларни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низом рўйҳатга олинди. Низом 2026 йил 19 ноябрь кунидан кучга кирди. Бу низомга асосан давлат ташкилотларидаги комплаенс ва коррупцияга қарши курашувчи тузилмалари коррупция ҳолатлари юзасидан қандай тартибда текширув ўтказишлари белгилаб қўйилди. Биласизми нима? Бу текширув Меҳнат кодексида ва “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда кўрсатилган интизомий қилмишни аниқлашга қаратилган хизмат текширувларидан мутлақо фарқланади. ▪️Мисол учун, янги низомга кўра комплаенс ва коррупцияга қарши курашувчи тузилмалар ходимлари корупциянинг олдини олиш мақсадида режали ва режадан ташқари текширувларни ўтказади. Режали текширувлар давлат ташкилотидаги таркибий бўлинмаларнинг хавф-хатар даражасига қараб даврий равишда (хавф хатар даражаси “паст” бўлса, 2 йилда 1 марта, “ўрта” бўлса, 1 йилда 1 марта, “юқори” бўлса, 1 йилда 2 марта) ўтказиб борилади. Режадан ташқари текширувлар коррупциявий омиллар ҳақида келиб тушган ахборот, маълумот ва топшириқларга асосан исталган вақтда ўтказилиши мумкин. Хизмат текширувларида эса билсиз, режали ва режадан ташқари деган нарсалар йўқ. ▪️Коррупцияга қарши курашиш бўйича текширувларнинг муддати 25 иш кундан ошмаслиги белгиланмоқда. Алоҳида ҳолларда яна 25 иш кунигача узайтирилиши мумкин бўляпти. Хизмат текширувлари эса биласиз, 15 иш кунидан ошмаслиги, алоҳида ҳолларда яна 15 иш кунигача узайтирилиши мумкин. ▪️Коррупцияга қарши курашиш бўйича текширув комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси раҳбари томонидан тузиладиган ишчи гуруҳи томонидан ўтказилади. Қизиғ-а? Хизмат текширувлари ташкилот раҳбари томонидан тузиладиган комиссия томонидан ўтказилади. Комплаенс ходимларига берилаётган ваколатларни кўряпсизми? ▪️Коррупцияга қарши курашиш бўйича текширув якунлари юзасидан текширув якунланган кундан бошлаб 3 иш куни ичида маълумотнома тузилиши белгиланмоқда. Хизмат текшируви якуни бўйича эса далолатнома ва давлат фуқаролик хизматида эса қўшимча равишда хулоса тайёрланиши кўрсатилган. ▪️Энг муҳими, янги низомда коррупцияга қарши курашиш бўйича тузилмалар текширув давомида коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик аниқланса, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёки бевосита уларнинг ички назорат тузилмаларига тақдим этиши ҳам белгилаб қўйилди. Шу ҳужжатдан кейин ҳам агар коррупция ҳолатлари камаймаса, айбни кимга юклашни биламиз.   ☺️@mehnat_qonunchiligi

Открыть в Telegram
Просмотры4 290+9%к среднему
Пересылки—
Реакции18
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
20 ч4 090
25 ч4 290
  1. Через 24 часа4 290
  2. Всего сейчас4 290
#1004Видео
Просмотры4 070+4%к среднему
Пересылки—
Реакции19
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
23 ч4 020
25 ч4 070
  1. Через 24 часа4 070
  2. Всего сейчас4 070
#1003Фото
Просмотры3 670−7%к среднему
Пересылки—
Реакции9
Комментарии—
#1002Текст

❓Иш берувчи қандай ҳолларда ходимга компенсация тўлайди? 🔴Иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимга унинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиши шарт: 🟣хизмат сафарларида бўлганда; 🟣сайёр ва кўчиб юриш хусусиятига эга ишларда, шунингдек дала шароитларида ёки вахта усулида ишлаганда; 🟣иш берувчи билан олдиндан келишувга кўра бошқа жойдаги ишга кўчиб ўтганда; 🟣иш берувчининг йўлланмаси билан касбий тайёргарликдан, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтганда; 🟣ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги натижасида ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолганда; 🟣ходим мажбурий тиббий кўрикдан ўтганлиги муносабати билан; 🟣ходим ушбу Кодекс 234-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ фойдаланмаган йиллик меҳнат таътили учун; 🟣иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ходимни огоҳлантириш муддати мутаносиб пул компенсацияси билан алмаштирилиши муносабати билан. 📄Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган компенсация тўловларидан ташқари иш берувчи ходимларга меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда, жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинадиган ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида белгиланган бошқа компенсация тўловларини амалга ошириши шарт. 📄Меҳнат кодекси. 286- модда ☺️ @mehnat_qonunchiligi

Открыть в Telegram
Просмотры4 150+6%к среднему
Пересылки—
Реакции21
Комментарии—
#1001Текст

💼 «Синовдан ўтмадингиз, эртадан ишга келманг» дейишса, бу қонунийми? Бухгалтер ишга кирди. Меҳнат шартномасида 3 ойлик синов муддати белгиланди. Бир ой ўтгач, раҳбар «Ишингиздан қониқмадим, эртадан келманг», деди. Шу гапнинг ўзи билан ходимни ишдан бўшатиб бўлмайди. Меҳнат кодексининг 132-моддасига кўра, иш берувчи синов натижаси қониқарсиз бўлса, синов муддати тугамасидан меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкин. Бунинг учун ходимни камида 3 кун олдин ёзма огоҳлантириши ва синовдан ўтмаган деб ҳисоблашга қандай сабаблар асос бўлганини кўрсатиши керак. 📌 Сабаб қандай кўрсатилади? Масалан, бухгалтерга ҳисоботни 15-ноябргача тайёрлаш вазифаси берилган. Ҳисобот кечиккан ва ундаги ҳисоб-китоб хатолари текширувда қайд этилган. Иш берувчи огоҳлантиришда қайси вазифа қачон берилгани, нимаси бажарилмагани ва буни қайси ҳужжатлар тасдиқлашини кўрсатиши мумкин. «Ишингиздан қониқмадим» деган умумий гапдан эса ходим айнан қайси иши қониқарсиз баҳоланганини билолмайди. 📌 Синов муддати ўтиб кетса-чи? Масалан, ходимга синов муддати ичида ҳеч қандай талаб билдирилмади, у ишини давом эттирди. Бир ҳафтадан кейин раҳбар «Синовдан ўтмаган экансиз», деб қолди. Энди шартномани синов натижаси билан бекор қилиб бўлмайди. Кейинчалик шартномани бекор қилиш учун қонундаги умумий асослардан бири бўлиши керак. Синов даврида ҳам ходимга меҳнат қонунчилиги тўлиқ татбиқ этилади. Бу давр меҳнат стажига, шу жумладан йиллик меҳнат таътили ҳуқуқини берувчи стажга қўшилади. ☺️ @mehnat_qonunchiligi

Открыть в Telegram
Просмотры4 090+4%к среднему
Пересылки—
Реакции20
Комментарии—
#1000Текст

0,5 ставкада ишласангиз, таътилингиз ҳам икки баравар камаядими? Ходим 8 соат ўрнига 4 соат ишлашга ўтди. Бухгалтерия ойлигини ишлаган вақтига қараб ҳисоблади. Кадрлар бўлими эса «Энди 21 кун ўрнига 10–11 кун таътил оласиз», деди. Ойликни ишлаган вақтга мутаносиб ҳисоблаш тўғри. Таътилни ярмига тушириш эса қонунга зид. Буни Меҳнат кодексининг 186-моддаси белгилайди. Меҳнат кодекси, 186-модда 1. Тўлиқсиз иш вақти фақат 0,5 ставка дегани эмас. Масалан, ходим ҳафтасига беш кун, ҳар куни 4 соатдан ишлаши мумкин. Ёки кунига 8 соатдан, ҳафтасига уч кун ишлаши мумкин. Биринчиси — тўлиқсиз иш куни, иккинчиси — тўлиқсиз иш ҳафтаси. Тарафлар бу режимни ишга қабул қилишда ҳам, кейинчалик ҳам муайян муддатга ёки муддатсиз белгилаши мумкин. Меҳнат кодекси, 186-модда 2. Айрим ходимлар сўраса, иш берувчи тўлиқсиз иш вақтини белгилаши шарт. Масалан, 8 ёшли боланинг отаси фарзандини мактабдан олиш учун тўлиқсиз иш куни сўради. 398-моддадаги кафолат 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онасидан бирига, шу жумладан отасига ҳам татбиқ этилади. Ҳомиладор аёл ва 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бири ҳам бу ҳуқуқдан фойдаланиши мумкин. Ишнинг бошланиш ва тугаш вақти ходимнинг истаги ҳамда корхонадаги иш шароити ҳисобга олиниб белгиланади. Ногиронлиги бўлган ходим учун эса тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси тавсияси инобатга олинади. 3. 6 миллион сўмлик маош 3 миллион бўлиши мумкин, 21 кунлик таътил эса 21 кунлигича қолади. Масалан, вақтбай ишловчи ходимнинг тўлиқ иш вақти учун лавозим маоши 6 миллион сўм бўлса, у иш вақти меъёрининг ярмини ишлаганда лавозим маоши 3 миллион сўм ҳисобланади. Ишбай ҳақ тўлашда эса бажарилган иш ҳажми ҳисобга олинади. Тўлиқсиз иш вақтига ўтиш ҳар йилги асосий меҳнат таътили давомийлигини камайтирмайди ва меҳнат стажини ҳисоблашда чекловга сабаб бўлмайди. Меҳнат кодекси, 186-модда ☺️ @mehnat_qonunchiligi

Открыть в Telegram
Просмотры4 100+4%к среднему
Пересылки—
Реакции21
Комментарии—
#999Текст

Менежерлик сертификатини ололмаган мактаб директорини ишдан бўшатиш мумкинми? ❗️Ҳа, мумкин. Лекин бунинг ҳам қонунда белгиланган тартиби бор. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги 681-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 38-бандига кўра, менежерлик имтиҳонидан биринчи марта ўта олмаган мактаб директорига 2 ой ичида яна бир марта имтиҳон топшириш имконияти берилади. Агар директор иккинчи имтиҳондан ҳам ўта олмаса ёки белгиланган муддатда қайта имтиҳонда қатнашмаса, у лавозимидан озод этилади. ⚖️ Эътибор беринг! Директорнинг бир мактабдан бошқа мактабга ўтказилгани аввалги имтиҳон натижасини ўз-ўзидан бекор қилмайди. Демак, директор фақат бир марта имтиҳондан ўта олмаган бўлса, шу ҳолатнинг ўзи уни дарҳол ишдан бўшатиш учун етарли эмас. Хулоса: Ишдан бўшатишдан олдин имтиҳон натижалари, қайта топшириш имконияти ва меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари текширилиши шарт. 📚 Ҳуқуқий асос: ВМнинг 681-сон қарори, Низомнинг 38-банди. ☺️ @mehnat_qonunchiligi

Открыть в Telegram
Просмотры4 780+22%к среднему
Пересылки—
Реакции14
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
46 ч4 560
66 ч4 780
  1. Всего сейчас4 780
#998Текст
Просмотры4 930+25%к среднему
Пересылки—
Реакции15
Комментарии—
#997Текст

Ходимни маълумоти тўғри келмаса, унга тўланган иш ҳақи ноқонунийми? 👆Ушбу савол амалиётда кўп берилади. Айрим текширувчилар ходимни ишлаб турган лавозимига маълумот даражаси (ўрта махсус, олий ёки магистр) тўғри келмаса, тўланган иш ҳақларини ноқонуний деб ҳисоблаган ҳолатларни ҳам гувоҳи бўлганман. ❗️Бу нотўғри! Қонунчиликда барча лавозимларга ҳам маълумот даражаси бўйича талаб йўқ, шу сабабли буни белгилаш иш берувчининг ҳуқуқи ҳисобланади. 🔹Агар қонунчиликда белгиланган тақдирда ҳам ходимнинг маълумот даражаси мос келмаса, лекин у ўз вазифаларини бажарган бўлса, унга тўланган иш ҳақи ноқонуний бўлмайди. ♦️Лекин бу ҳолат оқибатсиз эмас! Бундай вазиятда: ▪️ иш берувчи Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 49-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин; ▪️ ходим билан меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 168-моддаси 4-бандига мувофиқ бекор қилиниши мумкин. Маълумот мос келмаслиги — иш ҳақини ноқонуний қилмайди, бироқ бу ҳолат иш берувчи учун ҳуқуқий оқибатларга сабаб бўлиши мумкин. @mehnat_qonunchiligi

Открыть в Telegram
Просмотры4 390+12%к среднему
Пересылки—
Реакции20
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
64 ч4 370
67 ч4 390
  1. Всего сейчас4 390
#996Текст

Энди университетлар рейтинг учун ҳам пул олади! ❗️Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтинги бўйича янги тартиб белгиланди. Энг қизиғи, энди давлат университетлари рейтинг натижаларига қараб молиявий рағбатлантирилади. 📌 Нималар ўзгаряпти? ✅ Рейтинг натижалари эълон қилингач, рағбатлантириш маблағлари 15 иш куни ичида университетларга ўтказилади. ✅ Университетлар рейтинг учун маълумотларни аввал 1 февралгача топширган бўлса, энди 1 июнгача вақт берилади. ✅ Битирувчиларнинг ишга жойлашишига оид айрим кўрсаткичлар ўрнига янги «Битирувчи сифати индекси» натижалари ҳисобга олинади. ✅ Университетнинг халқаро обрўсини баҳолашга хорижий ҳамкор ташкилотлардан 200 нафаргача ходим жалб қилиниши мумкин. Хулоса: Энди университетлар учун миллий рейтинг нафақат обрў, балки қўшимча маблағ олиш имконияти ҳамдир. 📚 Асос: 2026 йил 21 ноябрда рўйхатдан ўтказилган 3783-1-сонли ҳужжат. ☺️ @mehnat_qonunchiligi

Открыть в Telegram
Просмотры4 560+16%к среднему
Пересылки—
Реакции11
Комментарии—
#995Видео

Меҳнат ҳуқуқи бўйича хизматлар 📄 Ёзма ҳуқуқий маслаҳат — вазият ва ҳужжатлар таҳлили, қонуний асослар ва амалий ечим. Word ва PDF шаклида. ⚖️ Даъво аризаси — ишга тиклаш, иш ҳақи ва ҳисоб-китобни ундириш, мажбурий прогул ва маънавий зиённи қоплаш. 📝 Шикоят ва мурожаатлар — прокуратура, меҳнат инспекцияси, юқори турувчи ташкилот ва юқори суд инстанцияларига. ✉️ Иш берувчига ёзма талаб — ҳужжатлар нусхасини олиш, ҳисоб-китоб, қонуний ҳуқуқларни тиклаш бўйича. 🗂 Иш берувчилар учун ҳужжатлар пакети — бўшатиш, интизомий жазо, штат қисқариши, ишга қабул. 🏢 HR ҳужжатлари — ички меҳнат тартиби қоидалари, низомлар, лавозим йўриқномалари. ⏳ Ишга тиклаш бўйича судга мурожаат муддати бўшатиш буйруғи нусхаси топширилган кундан бошлаб уч ой. Муддатни ўтказиб юборманг. Мурожаат учун: @mehnat_qonunchiligi_admin ☺️ @mehnat_qonunchiligi

Открыть в Telegram
Просмотры4 040+3%к среднему
Пересылки—
Реакции17
Комментарии—
#994Текст

❗️Сиртқи ёки иккинчи мутахассислик бўйича ўқиётган ходимга ўқув таътили ҳақи тўланмайдими? Ходим Сиртқи ёки иккинчи мутахассислик бўйича ўқиётган бўлса, Меҳнат кодексининг 385-моддаси билан таътил бериш етарли эмас. Таътилнинг ҳақ тўланадиган ёки тўланмайдиган бўлиши 386-модда шартларига боғлиқ. Текширувчилар айнан шу шартлар текширилмагани учун эътироз билдиради. Ўзи ўқув таътили ҳаққини тўлашда нималарга эътибор қаратиш лозим? Биринчидан, 385-модда ўқиш билан ишни бирга олиб бораётган ходимга ўқув таътили бериш ҳуқуқини белгилайди. Бу модда таътилнинг ўзига асос бўлади, лекин унинг ҳақ тўланадиган шартларини белгиламайди. Иккинчидан, 386-модда ўқув таътилининг шартларини белгилайди. Ходим тегишли таълимни биринчи марта олаётганми ёки шу даражадаги иккинчи таълимни олаётганми, таътил ҳақи тўланишини шу ҳолат ҳал қилади. Иккинчи мутахассислик ходимларида ўртача иш ҳақи сақланган таътил автоматик равишда берилмайди. Шунинг учун буйруқда фақат 385-моддага таяниш текширувда хато деб баҳоланади. Учинчидан, таътил ҳужжатлари бир-бирига мос бўлиши керак. Булар ходимнинг аризаси, таълим муассасасининг чақирув маълумотномаси ва иш берувчининг буйруғидир. Буйруқда ходимнинг иккинчи мутахассислик бўйича ўқиётгани ва таътил ҳақи қандай тўланиши кўрсатилмаган бўлса, ҳужжатлар тўлиқ ҳисобланмайди. Масалан, ходимнинг ойлиги 5 млн сўм. Чақирув маълумотномасида 15 кунлик сессия кўрсатилган, буйруқда эса таътил ҳақи билан берилгани ёзилган. Агар ходим иккинчи мутахассислик бўйича ўқиётгани аниқланса, бу кунлар учун тўланган пул асоссиз бўлиб қолади. Текширувчи уни иш берувчининг хатоси деб кўради. Шунинг учун ўқув таътили буйруғини ходимнинг таълим муассасасидан олинган маълумоти билан солиштиринг. Ходимдан иккинчи мутахассислик бўйича ўқиётганини тасдиқловчи ҳужжатни (таълим муассасасининг маълумотномасини) олиб, буйруқнинг асос қисмига 385 ва 386-моддаларни бирга ёзинг. Таътил ҳақи тўланмайдиган бўлса, буйруқ матнида шуни аниқ белгиланг ва ходимни буйруқ билан имзо қўйдириб таништиринг. Таътил аллақачон ҳақ билан расмийлаштирилган бўлса, буйруқни қайта кўриб чиқиб, тўланган суммани ходим билан келишилган тартибда ҳал қилинг. ☺️ @mehnat_qonunchiligi

Открыть в Telegram
Просмотры5 060+29%к среднему
Пересылки—
Реакции15
Комментарии—
#993Видео
Просмотры3 9300%к среднему
Пересылки—
Реакции14
Комментарии—