Account
Huquqshunos xizmati

Huquqshunos xizmati

Канал: № 0010195237-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади. Савол юбориш учун: @Huquqshunos_xizmati_bot @Huquqshunos_xizmati_bot

Username
@huquqshunos_xizmati
Category
Law
Country
UzbekistanUzbekistan
Subscribers50,311
Avg views per post, 7d2,812−31.3% vs prev 7d
ERR5.59%last 7 days

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Nov 18, 20263,790
Nov 19, 20264,080
Nov 20, 20265,050
Nov 23, 20263,223
Nov 24, 20263,620
Nov 25, 20263,385
Nov 27, 20262,145

Most viewed this month

  1. 01
    Views5.05K
    Forwards—
    Reactions4
    Comments—
  2. 02

    🌐 Меҳнат дафтарчасидаги маълумотлар хато киритилган бўлса, онлайн тузатиш мумкин! 💻 Ягона миллий меҳнат тизимида фаолиятингиз тўғрисидаги маълумотлар нотўғри киритилгани ёки Сизнинг иштирокингизсиз тузилган меҳнат шартномалари мавжудлигини пайқадингизми? ✅ Бундай ҳолатларни my.gov.uz орқали масофадан ҳал қилиш имконияти бор. Қайси ҳолларда ариза бериш мумкин? ☑️Сиз ишламаган ташкилотлар шартнома тузган бўлса; ☑️Сизнинг хабарингизсиз ва розилигингизсиз маълумот киритилган бўлса; ☑️Меҳнат фаолияти ҳақидаги маълумотлар нотўғри акс эттирилган бўлса. Бу қандай амалга оширилади? 1️⃣my.gov.uz порталига киринг; 2️⃣“Ягона миллий меҳнат тизимидаги фаолият тўғрисидаги маълумотларни таҳрирлаш” хизматини танланг; 3️⃣Керакли маълумотларни тўлдиринг ва ариза юборинг. 🗓 Ариза 15 иш куни ичида кўриб чиқилади. Хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул. ❗️Унутманг: Меҳнат стажингиз ва фаолиятингиз ҳақидаги маълумотларнинг тўғрилиги келгусида пенсия ва бошқа ижтимоий тўловлар учун жуда муҳимдир! Манба 🔝 Савол юбориш учун: @Huquqshunos_xizmati_bot @Huquqshunos_xizmati_bot 🔝 Каналга уланиш учун: @Huquqshunos_xizmati @Huquqshunos_xizmati

    Photo
    Views4.28K
    Forwards—
    Reactions4
    Comments—
  3. 03
    Views4.25K
    Forwards—
    Reactions7
    Comments—
  4. 04

    ❓Вақтинчалиқ меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси кимларга ва қанча миқдорда тўланади? ❓Мен боғчада ишлайман ишга кираётганимда аварияга учраганман. Хозирда балишнидаман 3-та фарзандим бор менга 100 фойиз ойлик чиқиш керак лекин булар 80 фойиз тулаябди маслаҳат берсангиз.қанақа қонун модага биноан бўлса ташлаберинг илтимос 🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ: 🏢 Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сон қарорига 1-ИЛОВА сифатида тасдиқланган "Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга нафақани тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 22-банди Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси иш стажининг давомийлигидан қатъи назар, ўртача иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида қуйидагиларга тўланади: 🔹байналминал жангчиларга; 🔹қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар 18 ёшга) етмаган уч ёки ундан ортиқ болалари бўлган ходимларга; 🔹Чернобил АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда қатнашган ходимларга; 🔹Чернобил АЕСдаги авария натижасида радиоактив ифлосланиш зонасидан эвакуация қилинган ва кўчирилган, қон ҳосил қилувчи органлар касалликлари (ўткир лейкоз), қалқонсимон без (аденома, рак) ва хавфли ўсмалар билан боғлиқ касалликларга чалинган ходимларга; 🔹меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги натижасида вақтинчалик меҳнатга лаёқатсиз бўлган ходимларга; 🔹пандемия, техноген, табиий ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятлар юзага келган ҳолларда, ушбу фавқулодда вазиятларга сабабчи бўлган инфекцияси билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан карантинга жойлаштирилган ва 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган ота-оналарга (уларнинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар). ☝️Юқоридаги қоидага асосан, Сизнинг 3 нафар 16 ёшга тўлмаган фарзандларингиз бўлса, Сизга ўртача ойлик иш ҳаққизни 100 фоизи миқдорида меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланади. Кам тўланса, Адлия бўлимига ёки прокуратурага ариза беришингиз керак улар ҳолатни ўрганиб чиқиб сизга амалий ёрдам беради 🔝 Савол юбориш учун: @Huquqshunos_xizmati_bot @Huquqshunos_xizmati_bot 🔝 Каналга уланиш учун: @Huquqshunos_xizmati @Huquqshunos_xizmati

    Text
    Views4.19K
    Forwards—
    Reactions4
    Comments—

Latest posts

#3280Photo

📝Неустойка тўлаш қандай шаклларда амалга оширилади? ➡️Неустойка тўлаш турли шаклларда амалга оширилиши мумкин ва бу жараён ҳуқуқий муносабатларда муҳим аҳамият касб этади. ➡️Неустойка, асосан, шартнома шартларини бузганлик учун жавобгарликни таъминлаш мақсадида қўлланилади. Ушбу механизм орқали тарафлар ўртасидаги келишувларга оид бажарилмаётган мажбуриятларнинг ижроси таъминланади. ➡️Қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдиpда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Неустойка тўлаш ҳақидаги талаб бўйича кредитор ўзига етказилган зарарни исботлашга мажбур эмас. ➡️Неустойка билан фақат ҳақиқий талаб таъминланади. Агар қарздор мажбурият бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмаса, кредитор неустойка тўлашни талаб қилишга ҳақли эмас. Неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади. ➡️Қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. ➡️Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. ➡️Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак. Неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ➡️Қонуний неустойканинг миқдори, агар қонун тақиқламаса, тарафларнинг келишуви билан кўпайтирилиши мумкин. 🔝 Савол юбориш учун: @Huquqshunos_xizmati_bot @Huquqshunos_xizmati_bot 🔝 Каналга уланиш учун: @Huquqshunos_xizmati @Huquqshunos_xizmati

Open in Telegram
Views2,040−37%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
22 h1,780
31 h2,040
  1. After 24 hours1,780
  2. Total to date2,040
#3279Text
Views1,770−46%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
23 h1,610
32 h1,770
  1. After 24 hours1,610
  2. Total to date1,770
#3278Photo
Views2,060−37%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#3276Video
Views2,380−27%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#3274Photo
Views3,290+1%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#3272Photo

❓Иш берувчи қандай ҳолларда ходимга компенсация тўлайди? 🔴Иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимга унинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиши шарт: 🟣хизмат сафарларида бўлганда; 🟣сайёр ва кўчиб юриш хусусиятига эга ишларда, шунингдек дала шароитларида ёки вахта усулида ишлаганда; 🟣иш берувчи билан олдиндан келишувга кўра бошқа жойдаги ишга кўчиб ўтганда; 🟣иш берувчининг йўлланмаси билан касбий тайёргарликдан, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтганда; 🟣ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги натижасида ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолганда; 🟣ходим мажбурий тиббий кўрикдан ўтганлиги муносабати билан; 🟣ходим ушбу Кодекс 234-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ фойдаланмаган йиллик меҳнат таътили учун; 🟣иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ходимни огоҳлантириш муддати мутаносиб пул компенсацияси билан алмаштирилиши муносабати билан. 📄Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган компенсация тўловларидан ташқари иш берувчи ходимларга меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда, жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинадиган ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида белгиланган бошқа компенсация тўловларини амалга ошириши шарт. 📄Меҳнат кодекси. 286- модда 🔝 Савол юбориш учун: @Huquqshunos_xizmati_bot @Huquqshunos_xizmati_bot 🔝 Каналга уланиш учун: @Huquqshunos_xizmati @Huquqshunos_xizmati

Open in Telegram
Views3,480+7%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#3270Photo
Views4,030+24%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#3268Video
Views3,210−2%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—

All posts

Connections