❗️ҲОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИ (ЗАГРАНПАСПОРТ) ОЛИНГАНИДАН БОШЛАБ НЕЧА ЙИЛ АМАЛ ҚИЛАДИ ? 📄 Президентнинг 2018 йилдаги ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан, ➖ хорижга чиқиш биометрик паспорти фуқароларга қуйидаги амал қилиш муддатларига берилади: ✅ туғилган кунидан бошлаб бир ёшгача — икки йил муддатга; ✅ бир ёшдан 25 ёшгача — 5 йил муддатга; ✅ 25 ёшдан ошган шахсларга — 10 йил муддатга. ❗️Амал қилиш муддати тугаганидан кейин хорижга чиқиш биометрик паспорти маълумотларни йиғиш пунктига топширилади. Юристларга савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇 @Yurist_Blogerr
Open in TelegramPosts of Юрист блогер /расмий канал
❗️ТУНГИ ВАҚТДА ШОВҚИН КЎТАРГАН ШАХСЛАРГА ҚАНДАЙ ЖАВОБГАРЛИК БОР ? 📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 192-моддасига асосан, ➖ тунги вақтда — соат 23.00 дан 06.00 гача — фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни баланд овоз билан қўшиқ айтиш, мусиқа чалиш, товуш сигналлари бериш, хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш, турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми, мансабдор шахсларга эса — учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Юристларга савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇 @Yurist_Blogerr
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 12 h | 7,310 |
| 30 h | 12,500 |
- After 24 hours12,500
- Total to date12,500
Айтганча, кўпчилик аватаркамдаги ўзгаришни пайқаб, бу қандай образ эканини сўрамоқда. Тушунтираман 👇 Бу - Listee кампанияси доирасида яратилган, сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган шахсий «Бобойча» аватарим. Қизиғи, бундай аватарни сиз ҳам ўзингиз учун яратишингиз мумкин: 1️⃣ Ботга ўтинг: https://t.me/listee_boboychalaribot 2️⃣ Ўз суратингизни юкланг. 3️⃣ Шахсий AI-аватарингизни олинг! Сиз ҳам ўз Бобойчангизни яратинг - балки профилингизнинг янги безаги айнан шу бўлар 😉
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 12 h | 3,690 |
| 30 h | 6,180 |
- After 24 hours6,180
- Total to date6,180
❗️ЁЛҒИЗ ОНАЛАР ДАРОМАД СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗГА ЭГА.. 📄 Солиқ кодексининг 380-моддасига кўра, ➖ икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналар даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 баравари (Бўлади 1 917 600 сўм) миқдоридаги даромадлар бўйича солиқ солишдан озод этилади. ✏️ Бу дегани, 16 ёшга тўлмаган камида икки нафар боласи бор ёлғиз оналар олаётган даромадларини манашу 1 917 600 сўмдан ортган қисмигагина даромад солиғини тўлайди бўлди. ✅ Бу имтиёз ҳар бир бола учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (ФҲДЁ) томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади. Юристларга савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇 @Yurist_Blogerr
Open in Telegram❗️ҲЕЧ НАРСА ИНСОННИ КАМСИТИШ УЧУН АСОС БЎЛИШИ МУМКИН ЭМАС 📄 Конституциянинг 26-моддасига кўра, ➖ Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир. Ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас. Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмас. ✔️ Ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий ва илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмас. Юристларга савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇 @Yurist_Blogerr
Open in TelegramШахсий адвокат доимо ёнингизда бўлсин ⚖️ 50 000 дан ортиқ одамлар ҳуқуқий муаммосини Шахсий адвокат орқали ҳал қилмоқда. Қарз қайтмаяптими, алимент ундирилмаяптими, мерос бўлинмаяптими, жиноят иши очилдими - саволингизни ўз тилингизда ёзинг, қонун моддалари асосида тушунарли жавоб оласиз, керак бўлса ариза, шикоят ёки даъво намунасини ҳам тайёрлаб беради. ⏰ 24/7 ишлайди 🌍 6 тилда жавоб беради 🚨 Жиноят ишларида ҳам ёрдам беради 💼 Тадбиркорлар учун: солиқ маслаҳатчиси ва Ходимлар бўлими - ходимларга топшириқ бериб, уларни битта жойдан бошқарасиз ва назорат қиласиз. 👨⚖️ Адвокатмисиз? 200 дан ортиқ адвокат платформада мижозларини топмоқда, сиз ҳам қўшилинг! 👉 платформа 👈
Open in Telegram❗️ДИҚҚАТ ⚡️ЭРТАДАН УЙ-ЖОЙ СУБСИДИЯСИГА АРИЗАЛАР ҚАБУЛИ ОЧИЛМОҚДА ✅ Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг мақсадли кўрсаткичлари доирасида тақдим этилган хабарномаларнинг амал қилиш муддатида фойдаланилмаган қисми ҳисобидан аризалар қабул қилиш бошланиши маʻлум қилинмоқда. ❗️Аризалар қабули эртага, яъни 2026-йил 25-ноябр соат 10:00 да бошланади. ➖ Ипотека кредитлари бўйича субсидия олишда ариза берувчи ижтимоий мезонлар асосида баҳолаш натижасига кўра 30 ва ундан юқори балл тўплаши ҳамда кредит тарихи дастурда иштирок этувчи камида битта тижорат банкининг ички талабларига мос бўлиши талаб этилади. Субсидия олиш учун: ✅ Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиш; ✅ myGov мобил иловаси; ✅ my.gov.uz порталида, mazkur havola орқали ариза топширишингиз мумкин. ❗️Эслатма: Ариза берувчи томонидан ариза топшириш (баҳолаш) даврида OneID tizimida шахсга доир маълумотларни бошқариш панели орқали иштирок этувчи тижорат банкларига кредит тарихини баҳолаш мақсадида тегишли маълумотлардан фойдаланиш учун рухсат берилган бўлиши лозим. ➖Шунингдек, кредит тарихини олишга чеклов вақтинча ўрнатилмаган бўлиши керак. Акс ҳолда, ариза берувчининг кредит тарихини ўрганиш имконияти чекланиб, унинг аризаси рад этилишига сабаб бўлиши мумкин. Юристларга савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇 @Yurist_Blogerr
Open in Telegram❗️БОШҚА БИР ШАХС ҲАҚИДА УНИ ОБРЎСИЗЛАНТИРАДИГАН ЁЛҒОН АХБОРОТ ТАРҚАТГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БОР! ⚡️САВОЛ; Мен ҳақимда бир танишим мени камситиш ва обрўсизлантириш учун телеграм гурухларида ёлғон маълумот тарқатиб юрипти. Унга қандай жавобгарлик бор ? ⚡️ЖАВОБ; Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202 прим 2-моддасига кўра, ➖ шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари (22 000 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган. ✏️ Яъни, Сиз ўша шахсни устидан даъво қилиб ариза берганингиздан кейин унинг Сизга нисбатан қилган ҳаракатларида юқоридаги модданинг талаблари бузилганлиги судда тасдиқланса, унга нисбатан юқорида кўрсатиб ўтилган жарима жазоси қўлланилиши мумкин. Савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇 @Yurist_Blogerr
Open in Telegram⚡️ МУҲИМ ❗️ҲОЗИРГИ КУН ҲОЛАТИГА БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМ ТЎЛОВЛАРИ ҚАНДАЙ ОИЛАЛАРГА ТЎЛАНАДИ? 📄 Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.2026 йил кунги 35-сон қарори билан "Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низом тасдиқланган ➖Низомга кўра, ҳозирги кунда 3 хил тоифадаги оилалар учун болалар нафақаси ёки моддий ёрдам пуллари берилиши мумкин: ❗️Булар: 1) ➖ Давлат таъминотидаги оилалар; 2) ➖ Камбағал оилалар; 3) ➖ Камбағаллик чегарасидаги оилалар. ❗️Шундан: ✅ "Камбағал оила" ва "Давлат таъминотидаги оила"ларга болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тўловлари улар анашу тоифалардан чиқиб кетгунигача тўланади; ✅ "Камбағаллик чегарасидаги оилалар" учун эса, улар ушбу тоифага ўтказилган ойдан бошлаб 6 ой давомида тўланади. Юристларга савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇 @Yurist_Blogerr
Open in Telegram❗️ҲАЙДОВЧИЛАР ҚАЙСИ ЖОЙЛАРДА ҚАНДАЙ ТЕЗЛИКДА ҲАРАКАТЛАНИШИ КЕРАК ? 📄 Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2022 йилдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл ҳаракати қоидалари"га кўра, ➖ Ҳайдовчилар аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 70 километрдан, тегишли йўл белгилари ўрнатилган мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларига етмасдан ва ўтиб кетиб 300 метрдан кам масофада соатига 30 километрдан, турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 20 километрдан оширмасдан ҳаракатланишлари лозим. ✔️ Нукус ва Тошкент шаҳарларида, вилоятлар ва туманларнинг марказларида, шунингдек шаҳарлар ҳудудларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 60 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади. Юристларга савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇 @Yurist_Blogerr
Open in Telegram❗️ХОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИНИ (ЗАГРАНПАСПОРТ) ОЛИШ УЧУН ҚАНЧА ТЎЛОВ ҚИЛИНАДИ ? 📄 Ўзбекистон Республикасининг 06.01.2020 йилдаги ЎРҚ-600-сон қонунига асосан, ➖ Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспортини берганлик учун, — БҲМ (Ҳозирги кунда 440 000 сўм)нинг 1 баравари; ➖ Ўзбекистон Республикасининг ўн олти ёшга тўлмаган фуқароларига хорижга чиқиш учун биометрик паспорт берганлик учун, — БҲМнинг 80 фоизи (Бўлади 352 000 сўм); ➖ Республикамиз ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсга, шу жумладан ўн олти ёшга тўлмаган шахсга хорижга чиқиш учун ҳаракатланиш ҳужжатини берганлик учун, — БҲМнинг 1 баравари (440 000 сўм) миқдорида давлат божи ундирилади. Юристларга савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇 @Yurist_Blogerr
Open in Telegram🔥 UYINGIZDA ISSIQLIK VA QULAYLIK! 🔥 ♨️ GREEN keramika isitgich — 2200 Vt ✅ 45 m² gacha isitish imkoniyati* ✅ Pult orqali masofadan boshqarish ✅ 6 soatlik taymer ✅ Devorga o‘rnatiladi — joy egallamaydi ✅ Zamonaviy va ixcham dizayn 💰 Narxi: 399 000 so‘m ⚡️ Sovuq kunlarda o'zingizni asrang! 📩 Buyurtma berish uchun hoziroq yozing! BUYURTMA BERISH 👇 👇 https://100k.uz/oqim/796622 https://100k.uz/oqim/796622
Open in Telegram❗️ШУ ОЙДА АЙРИМ ОИЛАЛАРГА 1 000 000 СЎМДАН ПУЛ ТАРҚАТИЛАДИ 📃 Президентнинг 28.10.2026 йил кунги соҳага оид ПФ–236-сон фармонига асосан. ❗️2026/2027 йилги иситиш мавсуми муносабати билан 2026 йил ноябрь ойида қуйидагиларга 1 млн сўмдан бир марталик моддий ёрдам пули тарқатилади: ➖ Ижтимоий реестрга (Реестр) киритилган оилаларга; ➖ “маҳалла еттилиги” хулосаси асосида Реестрга киритилмаган, бироқ ижтимоий-иқтисодий ҳолати бўйича Реестрга киритиш мезонларига мос келадиган оилаларга, жумладан: ✅ оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 2 баробаридан ошмайдиган оилаларга; ✅ марказлаштирилган иситиш тизимига уланган кўп қаватли уйларда яшовчи оилаларга. Бунда мазкур оилаларнинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда минимал истеъмол харажатларининг 2 баробаридан ҳамда Тошкент шаҳрида 3 баробаридан ошмаслиги лозим; ✅ барқарор иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича туман (шаҳар) штаблари қарорига мувофиқ ҳар бир оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади юқорида назарда тутилган мезонлардан ошган айрим эҳтиёжманд оилаларга; ✅ Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестридаги фуқароларга, шунингдек, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилаларга. ✏️ Демак, оиланинг ижтимоий ҳолати юқорида келтириб ўтилган мезонларга мос бўлган тақдирда улар жорий ойда тарқатиладиган 1 млн сўмлик ёрдам пулларини олишга ҳақли хисобланади. Юристларга савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇 @Yurist_Blogerr
Open in Telegram⚠️ KARTANGIZNI HIMOYA QILING! 🚨 Kartangizga o‘g‘irlangan yoki firibgarlik yo‘li bilan topilgan pullar tushsa, hisobingiz bloklanishi mumkin! ❌ Begonalarning shubhali pul o‘tkazmalariga rozi bo‘lmang. 🔒 Kartangizni hech kimga bermang! 📵 Shubhali tranzaksiyalarni amalga oshirmang. Yuristlarga savol yuborish 👇 @yuristdan_javob_bot Kanalga ulanish👇 @Yurist_Blogerr
Open in Telegram❗️БОҚУВЧИСИ БЎЛМАГАН КЎП БОЛАЛИ ОИЛАЛАР ЕР СОЛИҒИ ТЎЛАМАЙДИ. ✅ Ота ва онадан бири ёки ота-онанинг хар иккиси вафот этган кўп болали оилалар солиқ солишда боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар хисобланади. 📄 Манашундай оилалар Солиқ кодексининг 436-моддасига асосан ер солиғи тўлаши шарт бўлмаган оилалар тоифасига киради. ✅ Бу имтиёздан фойдаланиш учун манфаатдор шахс бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман ёки шаҳар бўлимига мурожаат қилиб, улар томонидан боқувчисини йўқотганлик бўйича бериладиган тегишли маълумотномасини талаб қилиб олиши керак бўлади ва олинган маълумотнома асосида юқоридаги имтиёздан фойдаланиши мумкин. Юристларга савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇 @Yurist_Blogerr
Open in Telegram❗️ЭНДИ АЙРИМ РАДАРЛАР ЎРНАТИЛГАН ЖОЙЛАРГА ОГОҲЛАНТИРИШ ЙЎЛ БЕЛГИСИ ҚЎЙИЛМАЙДИ 📃 Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2025 йилдаги 318-сон қарори билан 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳаракат тезлигини назорат қилишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги стационар ва мобиль радарлар жойлашган ҳудудда ва унгача камида 250 метрдан кам ҳамда 500 метрдан кўп бўлмаган ҳудудда «Радар» йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий ҳисобланиши белгиланган эди. ➖ Орадан бир йилдан кўпроқ вақт ўтиб Ҳукуматнинг 29 октябрдаги бошқа бир қарори билан йўлларда тезликни назорат қилувчи мобиль радарлар (Мобил дегани кўчма радар маъносини билдиради) жойлашгани ҳақида «Радар» белгисини ўрнатиш мажбурияти бекор қилинди. Эндиликда фақат стационар радарлар ўрнатилган жойдагина «Радар» йўл белгиси қўйилиши мажбурий холос. Юристларга савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇 @Yurist_Blogerr
Open in Telegram🔥 2000 W ҚУВВАТЛИ ЭЛЕКТР ИСИТГИЧ — АРЗОН ВА ҚУЛАЙ! 🔥 🥶 Совуқ кунларда хонадаги қулайликни таъминланг! ⚡️ 2000 W қувват — кундалик фойдаланиш учун қулай ечим. ✅ Уй, офис, гараж ва устахоналар учун мос ✅ Фойдаланиш осон — электр тармоғига улаш кифоя ✅ Ихчам ва амалий иситиш қурилмаси ✅ Совуқ кунларда иш жойингиз ва хонадонда илиқ муҳит яратиш учун ажойиб танлов! 💰 Нархи: атиги 169 000 сўм! 🔥 Қулайликни қимматга олманг — ҳамёнбоп нархда харид қилинг! 📩 Буюртма бериш учун устига босинг! 👇 👇 https://100k.uz/oqim/794887 https://100k.uz/oqim/794887 https://100k.uz/oqim/794887
Open in Telegram⚡️ДИҚҚАТ ❗️НОЯБРЬ ОЙИДА АЙРИМ ОИЛАЛАРГА 1 000 000 СЎМДАН ПУЛ ТАРҚАТИЛАДИ 📃 28.10.2026 йил куни Президентнинг соҳага оид ПФ–236-сон фармони қабул қилинди. ❗️Фармонга кўра, 2026/2027 йилги иситиш мавсуми муносабати билан 2026 йил ноябрь ойида қуйидагиларга 1 млн сўмдан бир марталик моддий ёрдам пули тарқатилади: ➖ Ижтимоий реестрга (Реестр) киритилган оилаларга; ➖ “маҳалла еттилиги” хулосаси асосида Реестрга киритилмаган, бироқ ижтимоий-иқтисодий ҳолати бўйича Реестрга киритиш мезонларига мос келадиган оилаларга, жумладан: ✅ оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 2 баробаридан ошмайдиган оилаларга; ✅ марказлаштирилган иситиш тизимига уланган кўп қаватли уйларда яшовчи оилаларга. Бунда мазкур оилаларнинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда минимал истеъмол харажатларининг 2 баробаридан ҳамда Тошкент шаҳрида 3 баробаридан ошмаслиги лозим; ✅ барқарор иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича туман (шаҳар) штаблари қарорига мувофиқ ҳар бир оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади юқорида назарда тутилган мезонлардан ошган айрим эҳтиёжманд оилаларга; ✅ Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестридаги фуқароларга, шунингдек, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилаларга. ✏️ Демак, оиланинг ижтимоий ҳолати юқорида келтириб ўтилган тоифаларга мос бўлган тақдирда улар ноябрь ойида тарқатиладиган 1 млн сўмлик ёрдам пулларини олишга ҳақли хисобланади. ❗️Оилавий ҳолатингиз ушбу 1 000 000 сўмлик пулни олишнинг тоифаларига мос келиш келмаслигини билиш бўйича қўшимча саволларингиз бўлса қуйида ёзиб қолдиришларинг мумкин! Юристларга савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇 @Yurist_Blogerr
Open in Telegram❗️ҚИШКИ ИСИТИШ ТИЗИМИ ҚАЧОН ЁҚИЛИШИ КЕРАК? ⚡️САВОЛ: Мени ёш болаларим бор. Ҳаво анча совиб кетти лекин халиям бизда иситиш тизимини ишга тушуришмади. Ўзи қачондан бошлаб иссиқлик ёқилиши керак? ⚡️ЖАВОБ: Ҳонадонларни иситиш тизими ҳар йили манашу санадан бошлаб ишга туширилиши керак дейилган норма йўқ. Бу ҳаво ҳароратининг қанчалик даражада пастлаб кетишига боғлиқ жараён хисобланади. 📃 Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2014 йилдаги 194-сон қарорига асосан, ➖ иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8°Сдан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган куннинг кейинги кунидан бошланиши, 8°Сдан юқори бўлганда эса тамомланиши кераклиги белгиланган. ✏️ Демак, тўлиқ 5 кун давомида кўчадаги ҳаво ҳарорати 8°Сдан паст бўлиши билан иситиш тизимлари ёқилади. Юристларга савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇 @Yurist_Blogerr
Open in Telegram❗️РАДАР БОР ЖОЙДА "РАДАР" ЙЎЛ БЕЛГИСИ БЎЛИШИ ХАМ МАЖБУРИЙ ҲИСОБЛАНАДИ 📄 Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2025 йил кунги 318-сон “Транспорт воситаларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, ➖ 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳаракат тезлигини назорат қилишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги стационар ва мобиль радарлар жойлашган ҳудудда ва унгача камида 250 метрдан кам ҳамда 500 метрдан кўп бўлмаган ҳудудда “Радар” йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий ҳисобланади. Бепул савол-жавоб 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇 @Yurist_Blogerr
Open in Telegram