Футбол ҳақида

Футбол ҳақида

Собиқ ФИФА агенти Равшан Салимовнинг футбол канали

Username
@salimov_futbol
Category
Sport
Country
UzbekistanUzbekistan
Created
, 3 years
Subscribers5,257+504 last week
Avg views per post, 7d20,822+103.5% vs prev 7d
ERR396.09%last 7 days

Subscribers, 30 days

Oct 6 – Nov 4+1,059 (+25.2%)

Show as table
DateSubscribers
Oct 6, 20264,198
Oct 7, 20264,199
Oct 8, 20264,194
Oct 9, 20264,188
Oct 10, 20264,173
Oct 11, 20264,167
Oct 12, 20264,155
Oct 13, 20264,156
Oct 14, 20264,149
Oct 15, 20264,771
Oct 16, 20264,780
Oct 17, 20264,778
Oct 18, 20264,767
Oct 19, 20264,816
Oct 20, 20264,830
Oct 21, 20264,829
Oct 22, 20264,814
Oct 23, 20264,798
Oct 24, 20264,786
Oct 25, 20264,776
Oct 26, 20264,764
Oct 27, 20264,758
Oct 28, 20264,753
Oct 29, 20264,749
Oct 30, 20264,791
Oct 31, 20265,251
Nov 1, 20265,285
Nov 2, 20265,270
Nov 3, 20265,260
Nov 4, 20265,257

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Oct 6, 20263,207
Oct 9, 20261,822
Oct 11, 20263,472
Oct 12, 202617,313
Oct 14, 202620,616
Oct 15, 20266,720
Oct 16, 20263,774
Oct 17, 20264,486
Oct 19, 202614,083
Oct 23, 202610,230
Oct 26, 202610,238
Oct 28, 20268,488
Oct 29, 202650,594
Oct 30, 202658,229
Oct 31, 20266,575
Nov 3, 20265,732
Nov 4, 20264,035

Most viewed this month

  1. 01
    Views75.4K
    Forwards898
    Reactions969
    Comments—
  2. 02

    Шахсий фикрим: дарвозабонлар тайёрлаш тизимида нимадир нотўғри кетяпти. Бир-икки йил эмас, йиллар давомида бутун бир Республикадан стабил, юқори даражада бир маромда ўйнайдиган дарвозабон чиқмаяпти. Буни энди тасодиф деб қараш қийин. Демак, муаммо дарвозабонларнинг ўзида эмас, балки уларни тайёрлаш тизимида бўлиши мумкин. Менимча, дарвозабонлар мактабидаги тизимни тўлиқ қайта кўриб чиқиш керак. Айниқса, дарвозабонлар мураббийларини тайёрлаш масаласини. Масалан, Ўткир Юсуповни олайлик. Унинг прайм даври клуб миқёсида Эронда ўйнаган вақтига тўғри келади. Адашмасам, ўша жамоада дарвозабонлар мураббийи италиялик мутахассис эди. Юсупов айнан ўша даврда жуда стабил ўйин кўрсатди. Терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатига чиқишида ҳам катта ҳисса қўшди. Шунинг учун савол туғилади: балки бизда муаммо дарвозабонларда эмасдир? Балки биз дарвозабон тайёрлашни биладиган мутахассисларни тайёрлашни билмаётгандирмиз? Менимча, масаланинг шу томонини ҳам жиддий ўрганиш керак. @Salimov_futbol

    Textedited
    Views50.6K
    Forwards41
    Reactions105
    Comments—
  3. 03

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Пахтакор»ни бутунлай оламан, стадионни замонавий қиламан, атрофини парк ва бошқа кўнгилочар объектлар билан ривожлантираман деганида, биринчи бўлиб қарши чиққанлардан бири Асланов эди. Унинг мақоласи керакли жойларга етиб борган ва шу билан бу иш тўхтаган эди. Ҳозир эса Аслановнинг «Пахтакорни пул тўлаб сотиб олиш керак» деган позицияси яна муҳокама қилинмоқда. Аслановнинг аргументини тушуниш мумкин: шунча ер, стадион ва инфратузилма давлатники бўлса, булар бировга текинга ўтиб кетмаслиги керак. Тўғри. Лекин инвесторнинг ҳам ўз ҳақиқати бор. Биринчидан, Ортиқхўжаев «Пахтакор»ни олиш масаласи чиқишидан олдин ҳам 3 йил давомида жамоага ўз маблағидан пул тикиб келган эди. Яъни у пул тиккан. Келажакда ҳам тикади ва айнан шу пуллар сотиб олинаётган пул ҳисобида бўлиши керак дегандак. Иккинчидан, у стадион ва инфратузилмани олса, бу унинг учун тайёр пул машинаси эмас. Аксинча, уни сақлаш, таъмирлаш, клубни таъминлаш ва ривожлантириш учун ҳар йили яна катта маблағ сарфлаш керак. Дейлик, бу харажат йилига ўртача 10 миллион доллар атрофида бўлиши мумкин. Шунда савол туғилади: Агар инвестор актив учун пул тўласа, кейин уни сақлаш ва ривожлантиришга ҳам ҳар йили миллионлаб доллар сарфласа — бу активнинг ҳақиқий қиймати қанча бўлади? Бу ерда яна бир нарса бор. Ўша вақтда «Пахтакор» ҳудудига уй-жой қуриб, ерни хоҳлаганча тижорийлаштириш имконияти ҳам йўқ эди. Демак, инвесторга «мана, катта ер, хоҳлаганингни қилавер» дейилмаган. Аксинча, стадион сақланиши, спорт объекти сифатида ишлаши керак эди. Ортиқхўжаевнинг режаси ҳам стадионни бузиб, ўрнига уй қуриш эмас эди. Стадионни замонавийлаштириш, атрофини парк қилиш, кўнгилочар жойлар ва тижорий объектлар билан ривожлантириш эди. Шунинг учун мен бу ерда Аслановни ҳам, инвесторни ҳам мутлақо ноҳақ деб айтолмайман. Аслановнинг гапи — давлат мулки нуқтаи назаридан тўғри. Инвесторнинг гапи — инвестиция ва кейинги харажатлар нуқтаи назаридан тўғри. Менимча, масалани «текинга бердими ёки пулга сотдими?» деган битта савол билан ҳал қилиб бўлмайди. Ҳисоб-китоб қилиш керак. Давлат нимани беряпти — қанча туради? Инвестор олдин қанча пул тикиб бўлган? Кейин қанча пул тикиши керак? Клуб, стадион, академия ва инфратузилма учун қанча мажбурият олади? Мана шу рақамлар чиқарилса, ким ҳақлиги кўринади. Шахсан менга қизиқ бўлгани ҳам шу. «Пахтакор»ни ким текинга олади?» деган саволдан кўра, «бу битимда давлат қанча беради ва эвазига қанча олади?» деган савол муҳимроқ. Чунки инвесторга катта актив бериш ҳам халқнинг пули. Лекин инвесторни ўша активни сақлаш ва ўн йиллаб катта маблағ сарфлашга мажбур қилиш ҳам битимнинг бир қисми. Шунинг учун менимча, бу ерда бир томонни мутлақо оқ, иккинчи томонни мутлақо қора қилиш нотўғри. Ким ҳақлигини ҳиссиёт эмас, ҳисоб-китоб ҳал қилиши керак эди. Лекин барчаси тўхтатилди ва бир футбол клуби хусусий инвестордан қуруқ қолди. @Salimov_futbol

    Textedited
    Views41K
    Forwards57
    Reactions172
    Comments—
  4. 04
    Views32.1K
    Forwards25
    Reactions167
    Comments—
  5. 05
    Views25.1K
    Forwards161
    Reactions75
    Comments—

Latest posts

#713Link previewedited

Нима учун айблаш кераклигини мана мен айтаман. 99-дақиқа кетяпти. Эрон жамоаси бор кучини бериб ҳужум қиляпти. Чап қанот ҳимоячиси жароҳат олиб, майдонда ётибди. Демак, унинг қанотини кимдир ёпиши керак. Футбол китобида бундай вазиятда биринчи бўлиб чап қанотни ёпадиган футболчи чап ярим ҳимоячиси ҳисобланади. Айнан Одилов! Одилов ҳимоячисининг зонасини ёпиш ўрнига бошқа футболчини оёғини кўтариб гол урилишини томоша қилиб турибди. Оёқ қачон кўтариб турилади? Қачонки футболчининг томири тортиб қолган бўлса. Демак, Одилов бошқа ҳеч қандай ёрдам бера олмайдиган ҳолатда. Айнан шу вазиятда «Нефтчи»нинг бир йўла иккита футболчиси ўйинда иштирок этмаяпти. Бу эса «Нефтчи» сон жиҳатдан ҳам кам бўлиб қолди, дегани. Одилов ёпиши керак бўлган зона бўш қолди. Рақиб футболчиси айнан ўша жойга очилди ва гол уриб кетди. Одилов майдонда медиклик қилмаганида, бу голнинг урилиши эҳтимоли 99 фоизга камроқ бўларди. Битта футболчининг ёш болаларча хатоси «Нефтчи»ни 3 очкодан, 100 000 доллардан ва мухлисларни қувончдан маҳрум қилди. Жамоанинг чарчоқ ва қийинчилик билан рейс орқали бошқа давлатга етиб боргани, бутун бир жамоанинг 99 дақиқалик меҳнати бир пул бўлганини-ку гапирмай ҳам қўя қолай. Эртага шу йўқотилган 2 очко «Нефтчи»ни кейинги босқичга чиқишдан маҳрум қилиши мумкин. Кейин Исмоилов ёмон иш қилмади. Урмади, тепмади. Ўйин тугаганидан кейин танбеҳ берди. Қолаверса, ўйин давомида ҳам Одиловга ҳимоячи позициясига тушишни айтган бўлса керак. Одилов эса бутун жамоадан узр сўраш ўрнига футболкасини отиб, мураббийга ҳам, жамоага ҳам нисбатан ҳурматсизлик қилди. Агар «Нефтчи» клуби бу вазиятда мураббийни айбдор қиладиган бўлса, бу «Нефтчи»нинг парчаланиши бошланиши бўлади. Бундан кейин футболчилар ўзларини мураббийдан устун қўйишни, жамоани бошқаришни бошлашади. Бундай клуб эса, албатта, инқирозга юз тутади. Энг яхшиси бу вазиятдан фил ясамасдан иккаласи келишиб олиши керак. @salimov_futbol

Open in Telegram
Views7,405−50%vs avg
Forwards58
Reactions196
Comments—
#712Text

Менимча, муаммо ғалабага бўлган иштиёқ йўқлигида эмас. Муаммо сал бошқа жойда. Эсингизда бўлса, ЖЧ вақтида ҳам мутахассислар ўзбекистонлик футболчилар ҳақида «рақибга ўта даражада ҳурмат кўрсатиб ўйнашяпти», деган фикрларни билдиришган эди. ЛЧда ҳам футболчиларимиз шунақа ўйнашяпти. Русларда «спортивная злость» деган яхши тушунча бор. Яъни жаҳл билан, қаттиқлик билан, агрессия билан ўйнаш. Менимча, айнан шу нарса етишмаяпти. Олдинлари бизнинг футболчилар шу даражада агрессив ўйнашардики, техникаси бор рақиб ҳам ўз техникасини кўрсатишга иккиланарди. «Ҳозир оёғимни узиб олади», деган ҳис бўларди. Ҳозир эса аксинча. Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин баъзида ҳаддан ташқари ҳурмат қиламиз. Бунақа «нозиклашиб» кетишимизда ҳакамларимизнинг ҳам ҳиссаси бормикан, деб ўйлайман. Бир футболчимиз бор эди. Ўз чемпионатимизда жуда қўпол ва агрессив ўйнарди. Деярли ҳар мавсумда жуда кўп қизил карточка оларди. Кейин шу футболчининг Эрон чемпионатига ўтишига ёрдам бергандик. Биринчи машғулотдан кейин оёқлари кўкариб, шилиниб қайтиб келди. Бизда эса машғулотларда "хой эҳтиёт бўл, хой тегиб кетма" бўлади. Расмий ўйиндан кейин эса: «Ака, бу ерда зўр экан. Мазза қилиб ўйнаса бўлар экан. Ҳакамлар бўлар-бўлмасга ҳуштак чалавермас экан», — деганди. Энг қизиғи, ўша футболчи Эрон чемпионатида бир неча йил ўйнади ва бир марта ҳам қизил карточка олмади. Балки бизда ҳам ҳакамларга: «Футбол — контактли ўйин. Ҳар бир қаттиқ тўқнашувда ҳуштак чалаверманглар», деб айтиш пайти келгандир. Ички чемпионатимизда ҳакамлар ўйин темпини ушлаб туришдан кўра, хар қандай кичик контактда ҳуштак чалиб, вазиятни «юмшатишга» ўрганиб қолишган. Натижада, футболчиларимизда курашувчанлик иммунитети пасайиб кетди. Улар ҳар бир тўқнашувда ҳакамдан нажот кутишга, сал қаттиқроқ ўйналса, йиқилиб фол ишлашга одатланишади. Ўйинни ҳакам тўхтатишини кутиб ўтиришади. ОЧЛ Элита каби юқори даражадаги мусобақаларда ёки жисмоний курашларга асосланган жамоаларга қарши ўйинларда эса, хорижлик ҳакамлар бундай майда контактларга эътибор ҳам бермайди. Шу нарса баъзан натижага таъсир қиляпти. Футболчи қаттиқ ўйнашдан қўрқса, рақиб ҳам бундан фойдаланади. Баъзида ғалаба учун фақат маҳорат ва тактика эмас, «спортивная злость» ҳам керак. @Salimov_futbol

Open in Telegram
Views5,259−64%vs avg
Forwards30
Reactions102
Comments—
#711Video

Forwarded from Referee_time

ЖАРОҲАТ ОЛГАН ФУТБОЛЧИ: ҲАКАМ ЎЙИННИ ҚАЧОН ТЎХТАТИШИ КЕРАК? IFAB қоидаларининг 5-қонуни (The Referee) футболчилар жароҳати бўйича аниқ мезон белгилайди. Агар футболчи енгил жароҳат олган бўлса, ҳакам тўп ўйиндан чиққунча ўйинни давом эттириши мумкин. Агар футболчи жиддий жароҳат олган бўлса, ҳакам ўйинни тўхтатиши шарт. Демак, футболчининг майдонда ётиб қолгани автоматик равишда ўйинни тўхтатиш учун асос эмас. Агар жароҳат енгил бўлса, рақиб жамоа ҳужумни давом эттириши ва гол уриши мумкин. Шунингдек, IFAB футболчилардан рақиб футболчиси майдонда ётгани учун тўпни мажбурий равишда майдон ташқарисига чиқаришни талаб қилмайди. Асосий мезон — Fair Play эмас, футболчининг жароҳати жиддий ёки енгил эканидир. «Нефтчи»нинг икки футболчиси тўпни нега ён чизиқга эмас, майдонга қараб тепиб юборишмоқда? Эронликлардан «fairplay» кутиш аҳмоқлик. Ёрдамчи ҳакам вазиятга энг яқин турибди, агар футболчида жиддий жароҳат бўлганида, буни бош ҳакамга маълум қилар эди. @referee_time

Open in Telegram
Views6,205−58%vs avg
Forwards37
Reactions64
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
3 h1,317
16 h2,805
28 h6,205
  1. After 24 hours6,205
  2. Total to date6,205
#710Photo
Views6,289−58%vs avg
Forwards55
Reactions193
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
5 h3,067
29 h4,971
31 h4,980
78 h6,289
  1. After 6 hours3,067
  2. After 24 hours4,971
  3. Total to date6,289
#709Text
Views6,861−54%vs avg
Forwards8
Reactions178
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
3 h2,677
41 h6,210
76 h6,861
  1. Total to date6,861
#708Textedited
Views75,444+409%vs avg
Forwards898
Reactions969
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
5 h40,924
17 h65,952
29 h69,712
55 h73,697
78 h75,444
  1. After 6 hours40,924
  2. After 24 hours69,712
  3. Total to date75,444
#707Textedited

Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Пахтакор»ни бутунлай оламан, стадионни замонавий қиламан, атрофини парк ва бошқа кўнгилочар объектлар билан ривожлантираман деганида, биринчи бўлиб қарши чиққанлардан бири Асланов эди. Унинг мақоласи керакли жойларга етиб борган ва шу билан бу иш тўхтаган эди. Ҳозир эса Аслановнинг «Пахтакорни пул тўлаб сотиб олиш керак» деган позицияси яна муҳокама қилинмоқда. Аслановнинг аргументини тушуниш мумкин: шунча ер, стадион ва инфратузилма давлатники бўлса, булар бировга текинга ўтиб кетмаслиги керак. Тўғри. Лекин инвесторнинг ҳам ўз ҳақиқати бор. Биринчидан, Ортиқхўжаев «Пахтакор»ни олиш масаласи чиқишидан олдин ҳам 3 йил давомида жамоага ўз маблағидан пул тикиб келган эди. Яъни у пул тиккан. Келажакда ҳам тикади ва айнан шу пуллар сотиб олинаётган пул ҳисобида бўлиши керак дегандак. Иккинчидан, у стадион ва инфратузилмани олса, бу унинг учун тайёр пул машинаси эмас. Аксинча, уни сақлаш, таъмирлаш, клубни таъминлаш ва ривожлантириш учун ҳар йили яна катта маблағ сарфлаш керак. Дейлик, бу харажат йилига ўртача 10 миллион доллар атрофида бўлиши мумкин. Шунда савол туғилади: Агар инвестор актив учун пул тўласа, кейин уни сақлаш ва ривожлантиришга ҳам ҳар йили миллионлаб доллар сарфласа — бу активнинг ҳақиқий қиймати қанча бўлади? Бу ерда яна бир нарса бор. Ўша вақтда «Пахтакор» ҳудудига уй-жой қуриб, ерни хоҳлаганча тижорийлаштириш имконияти ҳам йўқ эди. Демак, инвесторга «мана, катта ер, хоҳлаганингни қилавер» дейилмаган. Аксинча, стадион сақланиши, спорт объекти сифатида ишлаши керак эди. Ортиқхўжаевнинг режаси ҳам стадионни бузиб, ўрнига уй қуриш эмас эди. Стадионни замонавийлаштириш, атрофини парк қилиш, кўнгилочар жойлар ва тижорий объектлар билан ривожлантириш эди. Шунинг учун мен бу ерда Аслановни ҳам, инвесторни ҳам мутлақо ноҳақ деб айтолмайман. Аслановнинг гапи — давлат мулки нуқтаи назаридан тўғри. Инвесторнинг гапи — инвестиция ва кейинги харажатлар нуқтаи назаридан тўғри. Менимча, масалани «текинга бердими ёки пулга сотдими?» деган битта савол билан ҳал қилиб бўлмайди. Ҳисоб-китоб қилиш керак. Давлат нимани беряпти — қанча туради? Инвестор олдин қанча пул тикиб бўлган? Кейин қанча пул тикиши керак? Клуб, стадион, академия ва инфратузилма учун қанча мажбурият олади? Мана шу рақамлар чиқарилса, ким ҳақлиги кўринади. Шахсан менга қизиқ бўлгани ҳам шу. «Пахтакор»ни ким текинга олади?» деган саволдан кўра, «бу битимда давлат қанча беради ва эвазига қанча олади?» деган савол муҳимроқ. Чунки инвесторга катта актив бериш ҳам халқнинг пули. Лекин инвесторни ўша активни сақлаш ва ўн йиллаб катта маблағ сарфлашга мажбур қилиш ҳам битимнинг бир қисми. Шунинг учун менимча, бу ерда бир томонни мутлақо оқ, иккинчи томонни мутлақо қора қилиш нотўғри. Ким ҳақлигини ҳиссиёт эмас, ҳисоб-китоб ҳал қилиши керак эди. Лекин барчаси тўхтатилди ва бир футбол клуби хусусий инвестордан қуруқ қолди. @Salimov_futbol

Open in Telegram
Views41,013+177%vs avg
Forwards57
Reactions172
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
11 h30,694
61 h40,910
72 h41,013
  1. Total to date41,013
#706Textedited

Шахсий фикрим: дарвозабонлар тайёрлаш тизимида нимадир нотўғри кетяпти. Бир-икки йил эмас, йиллар давомида бутун бир Республикадан стабил, юқори даражада бир маромда ўйнайдиган дарвозабон чиқмаяпти. Буни энди тасодиф деб қараш қийин. Демак, муаммо дарвозабонларнинг ўзида эмас, балки уларни тайёрлаш тизимида бўлиши мумкин. Менимча, дарвозабонлар мактабидаги тизимни тўлиқ қайта кўриб чиқиш керак. Айниқса, дарвозабонлар мураббийларини тайёрлаш масаласини. Масалан, Ўткир Юсуповни олайлик. Унинг прайм даври клуб миқёсида Эронда ўйнаган вақтига тўғри келади. Адашмасам, ўша жамоада дарвозабонлар мураббийи италиялик мутахассис эди. Юсупов айнан ўша даврда жуда стабил ўйин кўрсатди. Терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатига чиқишида ҳам катта ҳисса қўшди. Шунинг учун савол туғилади: балки бизда муаммо дарвозабонларда эмасдир? Балки биз дарвозабон тайёрлашни биладиган мутахассисларни тайёрлашни билмаётгандирмиз? Менимча, масаланинг шу томонини ҳам жиддий ўрганиш керак. @Salimov_futbol

Open in Telegram
Views50,594+242%vs avg
Forwards41
Reactions105
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
3 h13,169
13 h24,549
36 h50,594
  1. Total to date50,594
#705Text

Терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига тайёргарликни бир ой олдин бошлади. Бу тайёргарликнинг «бадали»ни эса клубларимиз халқаро майдонларда тўлаб беришяпти. Фақат терма жамоани эмас, клубларни ҳам ўйлайдиган вақт келди. Раҳбарларимиз шуни тушунишлари керакки, кучли терма жамоа, аввало, кучли клубларга боғлиқ. Клублар халқаро майдонда салбий натижалар қайд этса, бу рейтингимизга таъсир қилади. Рейтинг пасайгани сари халқаро мусобақаларда иштирок этадиган клубларимиз сони ҳам қисқариб боради. Клубларимиз халқаро майдонда қанча кам иштирок этса, шунча кўп футболчиларимиз юқори даражадаги халқаро тажрибадан четда қолади. Бу эса ёш ўйинчиларнинг ўсишига, тажриба тўплашига ва келажакда терма жамоага сифатли футболчилар етказиб бериш жараёнига ўз таъсирини ўтказади. Яна бир жиҳат бор. Кўпчилик «тиғиз календарь бутун дунёда бор, бу қуруқ гап», дейиши мумкин. Бир томондан, бу тўғри. Лекин халқаро майдонда ўйнайдиган жамоалар учун нафақат ўйинлар сони, балки сафар масофаси ҳам тикланишга жиддий таъсир қилади. Европада масофалар нисбатан қисқа бўлгани учун бу ҳар доим ҳам сезилмаслиги мумкин. Лекин узоқ масофага учиш керак бўлса, улар ҳам норози бўлишни бошлайди. Масалан, ўтган мавсум Қозоғистоннинг «Қайрат» жамоаси ЕЧЛда ўйнаганида, бир қатор рақиблар узоқ сафар ва тикланиш учун вақт камлигидан норози бўлишди. Улар орасида «Реал» Мадрид, «Спортинг» ва «Селтик» каби жамоалар ҳам бор эди. Бу жамоаларнинг аксарияти чартер рейсларда тўғридан-тўғри учади. Бизнинг клублар эса баъзан транзитлар билан 10–12 соатлаб йўлда бўлишга мажбур. Шунинг учун «ҳаммада календарь тиғиз» деган гап билан масалани ёпиб қўйиш тўғри эмас. Шароитлар ҳам бир хил эмас. Албатта, бу бир кунда ёки бир мавсумда сезиладиган жараён эмас. Бу аста-секин, йиллар давомида таъсир қиладиган ҳолат. Чет эллик мураббий учун эса асосий вазифа — ўз ишлаётган даврида натижа кўрсатиш. Клуб футболининг бир неча йилдан кейинги ҳолати, рейтинг, халқаро квота ва футболчиларнинг ривожланиши эса кенгроқ тизимли масала. Шунинг учун бу жараённи, энг аввало, ўзимиздаги раҳбарият ўйлаши керак. Кучли терма жамоа — кучли клубларсиз бўлмайди. Кучли клублар эса халқаро майдонда мунтазам иштирок ва муносиб шароитсиз ривожлана олмайди. @Salimov_futbol

Open in Telegram
Views8,488−43%vs avg
Forwards27
Reactions82
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
9 h2,930
30 h8,488
  1. After 24 hours8,488
  2. Total to date8,488

All posts

Connections

Similar channels

Mentioned by

All mentions

Mentions