Referee_time

Referee_time

Referee Time |Futbol Analitika⚽️ 🤔 Penalti bormidi? Qizil kartochka-chi? 🚩 Har bir epizodga professional nigoh 📰 Futbol olami: yangiliklar, gollar va emotsiyalar 📚 Qoidalarni bilish — o‘yinni tushunishdir! 🎯 Reklama va hamkorlik uchun: @referee_time7

Username
@referee_time
Category
Sport
Country
UzbekistanUzbekistan
Created
, 9 months
Subscribers1,557+230 last week
Avg views per post, 7d1,884+53.4% vs prev 7d
ERR121.00%last 7 days

Subscribers, 30 days

Oct 13 – Nov 4+232 (+17.5%)

Show as table
DateSubscribers
Oct 13, 20261,325
Oct 14, 20261,327
Oct 15, 20261,330
Oct 16, 20261,328
Oct 17, 20261,323
Oct 18, 20261,330
Oct 19, 20261,330
Oct 20, 20261,335
Oct 21, 20261,343
Oct 22, 20261,342
Oct 23, 20261,340
Oct 24, 20261,340
Oct 25, 20261,334
Oct 26, 20261,332
Oct 27, 20261,331
Oct 28, 20261,327
Oct 29, 20261,322
Oct 30, 20261,372
Oct 31, 20261,454
Nov 1, 20261,528
Nov 2, 20261,558
Nov 3, 20261,566
Nov 4, 20261,557

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Oct 6, 20261,242
Oct 7, 20262,357
Oct 8, 20262,453
Oct 9, 20262,526
Oct 11, 20268,124
Oct 12, 20262,163
Oct 13, 20261,956
Oct 14, 20261,355
Oct 15, 20261,586
Oct 16, 20261,585
Oct 17, 20261,918
Oct 18, 20261,192
Oct 19, 20261,465
Oct 20, 20261,339
Oct 21, 2026957
Oct 22, 20261,113
Oct 23, 20261,530
Oct 24, 20261,016
Oct 25, 2026964
Oct 26, 20261,552
Oct 27, 20261,178
Oct 28, 2026817
Oct 29, 2026600
Oct 30, 20261,290
Oct 31, 20261,179
Nov 1, 20264,479
Nov 2, 2026617
Nov 3, 20261,959
Nov 4, 2026455

Most viewed this month

  1. 01

    No text

    Videoalbum
    Views16.8K
    Forwards36
    Reactions—
    Comments—
  2. 02

    Водий дербиси «Навбаҳор» — «Андижон» ўйинида «Андижон» фойдасига берилмаган эҳтимолий пенальти, нега VAR бош ҳакамни мониторга чақирмади? Футбол бу контактли спорт тури, ҳамма тегиниш бу қоида бузарлик дегани эмас. Юқоридаги вазиятда 55-рақамли кўк либослаги футболчи, рақибини елкасига қўли тегди ва ҳужумчи контактни сезиши билан йиқилди. Бу вазиятда 55-рақам рақибини тортиб қолгани, итариб юборгани ёки уни тўпга эркин ҳаракатланишига қаршилик қилгани йўқ. Тўп учун кураш жараёнида елкасига қўли тегди ва дарҳол тортиб олди, бу фол учун етарли эмас. Бош ҳакам нега VARга бормади? Асос бу вазиятни VAR текширди ва аниқ ва равшан хато топмади шу сабаб, бош ҳакамни мониторга чақирмади. VAR протоколига асосан: Бундай жараён "сукунат текшируви"(Silent check) деб аталади яъни: VAR эпизодни текширади, аммо майдондаги ҳакамга монитор орқали қайта кўриб чиқишни тавсия қилмайди. Мен бу вазиятда ҳакамлар ва VAR хулосасига қўшиламан. Тўғри қарор ўйин давом этади, пенальти учун етарли асос мавжуд эмас. @referee_time

    Videoalbumedited
    Views16.5K
    Forwards35
    Reactions91
    Comments138
  3. 03

    No text

    Photoalbum
    Views15.3K
    Forwards57
    Reactions—
    Comments—
  4. 04

    No text

    Videoalbum
    Views15K
    Forwards61
    Reactions—
    Comments—
  5. 05
    Views13.8K
    Forwards57
    Reactions26
    Comments44

Latest posts

#1693Textedited

«ПСЖ»нинг йирик ҳисобдаги ғалабаси фонида қизиқ ҳакамлик вазияти юзага келди Луис Энрике уч нафар ёш футболчини майдонга туширмоқчи бўлди. Бироқ тажрибали футболчиларнинг майдонни тарк этиши чўзилди. Янги тартибга кўра, охирги алмаштириш ҳақидаги табло кўрсатилганидан кейин майдонни тарк этаётган футболчи 10 сония ичида чиқиб кетиши керак. Трансляцияда охирги алмаштириш 73:18 дақиқада бошлангани кўринади. Бир неча сониядан сўнг аниқроғи 73:25 дақиқада яъни 7 сония ўтгач Феликс Цвайер барча алмаштиришлар якунланганини билдирувчи ҳуштак чалди ва учала футболчига ҳам бир дақиқа кутишни айтди. Захира ҳаками Даниэль Шлагер Нджантуга унинг алмаштирилиши белгиланган вақтда амалга ошганини маълум қилди. Луис Энрике эса футболчини майдонга киритди. Цвайер Нджантуга рухсатсиз майдонга киргани учун сариқ карточка кўрсатди. Мураббий ва захира ҳаками бу ҳаракат тўртинчи ҳакамнинг рухсати билан амалга оширилганини тушунтиришга уринди. Аммо қарор ўзгармади. IFAB қоидалари нима дейди? 3-қоидага кўра, захира футболчиси алмаштирилаётган ўйинчи майдонни тарк этганидан ва бош ҳакамнинг сигналини олганидан кейингина майдонга кириши мумкин. 12-қоидага мувофиқ, ҳакам рухсатисиз майдонга кирган захира футболчиси сариқ карточка билан огоҳлантирилади. Демак, тўртинчи ҳакамнинг кўрсатмаси бош ҳакам рухсатининг ўрнини босмайди. Майдонга кириш учун бош ҳакамнинг сигнали зарур. Хулоса: бу вазиятда асосий муаммо — ҳакамлар ўртасидаги коммуникация. Агар тўртинчи ҳакам футболчига киришга рухсат берилганини билдирган бўлса, бу ҳолат бош ҳакамга аниқ етказилиши керак эди. Қоидани тўғри қўллаш билан бирга, ҳакамлар ўртасидаги ўзаро мувофиқлик ҳам муҳим. @referee_time

Open in Telegram
Views295−84%vs avg
Forwards1
Reactions6
Comments0
#1691Textedited

Премьер-лига. 8-тур: KMI комиссиясининг ҳакамлик қарорлари бўйича хулосалари Премьер-лига ҳар бир турдан кейин муҳим ҳакамлик эпизодларини мустақил баҳолайдиган KMI комиссияси хулосаларини эълон қилди. 8-тур натижалари: - 24 та муҳим ҳакамлик эпизоди кўриб чиқилди. - Майдондаги қарорларнинг 88 фоизи тўғри деб топилди. - VAR орқали битта қарор ўзгартирилди ва бу аралашув тўғри деб баҳоланди. Мавсум бошидан буён: - 162 та эпизод кўриб чиқилди. - Майдондаги қарорларнинг 88 фоизи, VAR аралашувларидан кейинги қарорларнинг эса 99 фоизи тўғри деб топилди. 1. Томас-Асантенинг Бассига нисбатан ҳаракати (45+1) Пенальти белгиланмади. - Майдондаги қарор: тўғри (5:0). - VAR баҳоси: тўғри (5:0). Комиссия Басси тўп ўйинга киритилишидан олдин рақибини ушлаб қолганини, кейин эса Томас-Асантенинг ҳам ушлаб қолиш ҳаракатини содир этганини қайд этди. Иккинчи қоидабузарлик пенальти белгилаш учун етарли бўлган. Шу сабабли VAR ҳакамни монитор олдига чақириши ва бурчак зарбасини қайта ижро эттиришни тавсия қилиши керак эди. 2. Коул Палмернинг Матеуш Фернандешга нисбатан ҳаракати Қизил карточка берилмади, ҳакам сариқ карточка кўрсатди. - Майдондаги қарор: нотўғри (3:2). - VAR аралашмагани: тўғри (5:0). Комиссиянинг кўпчилик аъзолари Палмернинг ҳаракати рақибнинг бош қисмига аниқ контакт бўлганини, ҳаракат хавфли ва ортиқча куч ишлатилган ҳолда амалга оширилганини таъкидлади. Шу сабабли қизил карточка кўрсатилиши керак эди. Икки нафар комиссия аъзоси эса ҳаракат тажовузкор бўлганини, аммо ҳаддан ташқари куч ишлатилмаганини билдириб, ҳакам қарорини қўллаб-қувватлади. Муҳими, барча комиссия аъзолари VAR аралашмаганини тўғри деб топди. Чунки майдонда сариқ карточка кўрсатилган ва вазият VAR аралашуви учун белгиланган мезонга етмаган. Тўлиқ хулосалар билан танишинг Манба: PremierLeague.com — KMI Panel, 2026/27, 8-тур. @referee_time

Open in Telegram
Views355−80%vs avg
Forwards1
Reactions2
Comments11
#1690Text

«Нефтчи»даги можаро: футболчи хато қилди, аммо мураббийнинг масъулияти қаерда? «Нефтчи» — «Трактор» учрашувининг сўнгги сонияларида ўтказиб юборилган гол, Одиловнинг жароҳатланган жамоадошига биринчи ёрдам кўрсатишга уриниши, айнан у ёпиши керак бўлган ҳудуддан гол ўтказиб юборилиши ва ўйиндан кейинги можаро жамоатчиликда турли фикрларни келтириб чиқарди. Аввало, футбол ҳиссиётларга бой ўйин. Футболчи ҳам, мураббий ҳам баъзан ҳиссиётларини жиловлай олмаслиги мумкин. Одиловнинг футболкасини ечиб, майдонга отиши оқланадиган ҳаракат эмас. Бу — интизом бузилиши. Бироқ футболда муҳим бир тамойил бор: ғалабада футболчиларнинг ҳиссаси эътироф этилади, мағлубиятда эса мураббий жавобгарликни ўз зиммасига олади. Мураббий омма олдида футболчиларини ҳимоя қилиши, танқид ва масъулиятни биринчи навбатда ўзига олиши керак. Кийиниш хонасида эса интизом масаласини қандай ҳал қилишни ўзи билади. Аммо мағлубият учун айбни алоҳида футболчига юклаш — нотўғри ёндашув. Бу Ислам Исмоилов фаолиятидаги биринчи шундай ҳолат эмас. U17 жаҳон чемпионатида Аслбек Алиев қизил карточка олганидан кейин мураббийнинг унга нисбатан муносабати ҳам эсимизда. Ўша пайтда футболчи атиги 17 ёшда эди. Ёш футболчига нисбатан бундай муносабатни оқлаш қийин. Жаҳон футболида ҳам бундай зиддиятлар кўп учраган. Сэр Алекс Фергюсон билан Дэвид Бекхэм ўртасидаги машҳур «бутса» воқеаси бунга мисол. 2003 йилда «Арсенал»дан учралган мағлубиятдан кейин кийиниш хонасида Фергюсон тепган бутса Бекхэмнинг қошини ёрган. Орадан бир неча ой ўтиб, у «Реал»га сотилган. Жозе Моуриньо эса «Реал»да клуб капитани Икер Касильясни асосий таркибдан чиқариб, захирага ўтқазди. Бу ҳам жамоа ичидаги зиддиятларни кучайтирган воқеалардан бири бўлди. Эътибор беринг, бундай низолар майдонда эмас, асосан жамоа ичида ҳал қилинган. Бошқа ёндашувга 2024 йилдаги Юрген Клопп ва Муҳаммад Салоҳ ўртасидаги можарони мисол қилиш мумкин. «Вест Хэм»га қарши ўйинда улар захирадан майдонга тушиш олдидан тортишиб қолишди. Салоҳ журналистларга «Гапирсам, олов чиқади», деган мазмунда жавоб берди. Кейинчалик Клопп можаро кийиниш хонасида ҳал қилинганини айтди. Албатта, ҳеч бир футболчи жамоадан устун эмас. У Месси ёки Роналду бўлса ҳам. Одиловга нисбатан интизомий чора кўрилиши, захирага олиниши мумкин. Аммо бу уни омма олдида камситиш ёки ҳақорат қилиш керак дегани эмас. Мураббийнинг фақат натижаси эмас, футболчилар билан ишлаш маданияти ҳам баҳоланиши шарт. Айниқса, ёшлар жамоасида. ПФЛ директори ҳам аввалги U17 воқеасидан кейинги интервьюсида Исмоиловнинг футболчиларга муносабати ва уларни омма олдида камситиш масаласини тилга олган эди. Яна бир савол: нега ҳеч бир медиа вакили Жамшид Искандаровнинг тўпни ён чизиққа чиқариш ўрнига орқага — Одиловга қайтарган қарорини ҳам муҳокама қилмаяпти? Ахир голга олиб келган вазиятда бу эпизод ҳам таҳлилга арзийди. Матбуотда можаро кийиниш хонасида ҳам давом этгани, Одилов мураббий томон буюм отгани ҳақида хабарлар тарқалди. Агар бу маълумотлар тасдиқланса, бу алоҳида интизомий масала. Бироқ жамоа ичидаги низоларни оммага сиздириш ҳам жамоа муҳитига зарар етказади. Хулоса шуки: менинг назаримда, Исмоиловнинг асосий муаммоси — ҳиссиётларини бошқариш ва муваффақиятсизлик учун масъулиятни ўз зиммасига олишдаги ёндашувида. Мураббийлик фақат тактика ва натижа эмас, балки психология ва инсонлар билан ишлаш санъати ҳамдир. Ёш футболчилар мураббийдан қўрққани учун ҳақоратларга индамаслиги мумкин. Аммо тажрибали ва ўз қадрини биладиган футболчи бундай муносабатни қабул қилмаслиги ҳам табиий. Одиловнинг ҳаракатини оқламайман. Лекин мураббийнинг хатоларини ҳам футболчининг хатоси билан беркитиб бўлмайди. Мураббий майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам жамоасининг ҳимоячиси бўлиши керак. Отиладиган тошни бошқаларга эмас, биринчи навбатда ўзига қабул қилиши лозим. @referee_time

Open in Telegram
Views922−49%vs avg
Forwards11
Reactions14
Comments49
#1687Link preview

​​Агар ҳакам футболчининг бошидан жароҳат олгани ёки шундай жароҳат олиш эҳтимоли борлиги сабабли ўйинни тўхтатса, футболчи: ➡️ Майдоннинг ўзида тиббий кўрикдан ўтказилиши ва унга ёрдам кўрсатилиши мумкин. ➡️ Шундан сўнг у албатта ўйин майдонини тарк этиши керак. Кейинги тартиб эса вазиятнинг аниқ ҳолатларига боғлиқ: 1️⃣ Бош жароҳати эҳтимоли сабабли ўйин тезда тўхтатилди, аммо жароҳат жиддий эмаслиги ва тиббий кўрик ёки ёрдам талаб этилмаслиги дарҳол аён бўлди. Шубҳали бош жароҳати сабабли ўйин тўхтатилгани учун футболчи барибир майдонни тарк этиши шарт. Бироқ мусобақа ташкилотчилари футболчига ўйин қайта бошланганидан кейин ҳакам рухсати билан, майдон ташқарисида бир дақиқа кутиш талабисиз, яна майдонга қайтишга рухсат берилиши мумкинлигини белгилашлари мумкин. 2️⃣ Бош жароҳати сабабли ўйин тўхтатилди ва футболчи майдоннинг ўзида тиббий кўрикдан ўтказилди ёки унга ёрдам кўрсатилди. Бундай ҳолатда футболчи майдонни тарк этиши ва у ерда бир дақиқа бўлиши керак. Бу вақт футболчининг ўйинни давом эттириши тиббий жиҳатдан хавфсиз ёки хавфсиз эмаслигини баҳолаш учун муҳим ҳисобланади. 3️⃣ Бош жароҳати сабабли ўйин тўхтатилди ва футболчи ўйинни давом эттира олмайди. Шу сабабли жамоаси уни алмаштиришга қарор қилди (масалан, футболчи ҳақиқий ёки эҳтимолий мия чайқалишини бошдан кечирганда). Жароҳатланган футболчи оддий захира футболчиси ёки мия чайқалиши учун мўлжалланган махсус захира футболчиси билан алмаштирилиши мумкин. Қўшимча ва доимий мия чайқалиши алмаштирувларидан фойдаланишга мусобақа ташкилотчилари томонидан рухсат берилган бўлиши керак. Бунда IFAB протоколига амал қилинади. @referee_time

Open in Telegram
Views537−70%vs avg
Forwards5
Reactions—
Comments0
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h228
11 h537
  1. Total to date537
#1686Link preview

​​🕊 ФУТБОЛДА ҲЕЧ БИР ЎЙИН ИНСОН ҲАЁТИДАН УСТУН ЭМАС! Испанияда 2 ноябрь куни «Тенерифе» — «Андорра» учрашувида фожиа юз берди. Дарвозабон билан тўқнашувдан сўнг 30 ёшли ҳужумчи Хесус де Мигелнинг юрак фаолияти тўхтади. Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қилишди, аммо 3 ноябрь куни футболчининг вафот этгани маълум бўлди. Бу фожиа нафақат профессионал футбол, балки биздаги ҳаваскорлар ва қуйи лига мусобақалари учун ҳам жиддий сабоқ бўлиши керак. Афсуски, баъзида ўртоқлик учрашувлари ёки иккинчи лига ўйинларида тиббий ходим бўлмаса ҳам, «ўзимиз бир амаллаб ўтказаверамиз», деган қарашларга дуч келиш мумкин. Аслида, бу мутлақо нотўғри ёндашув. Нега? ▪️ Футболчи фақат рақиб билан тўқнашув натижасида эмас, балки ҳеч қандай контактсиз ҳам тўсатдан тутқаноқ тутиши, юрак хуружи ёки бошқа фавқулодда тиббий ҳолатга дуч келиши мумкин. ▪️ Майдондаги ҳар қандай тўқнашув хавфсиз якунланишига кафолат йўқ. Бугун оддийдек кўринган вазият эртага оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Кўза ҳар куни эмас, куни келиб синади. ▪️ Бундай пайтда биринчи дақиқалар ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Тиббий ёрдамнинг кечикиши эса инсон ҳаётига хавф туғдириши мумкин. Шунинг учун мусобақа ташкилотчиларига алоҳида мурожаат қилмоқчимиз: Ўртоқлик учрашувлари, иккинчи лига, вилоят чемпионатлари ва ҳатто оддий ҳаваскорлар мусобақаларида ҳам тиббий хавфсизлик масаласини иккинчи даражали деб қараманг. Ҳар бир учрашувда камида биринчи ёрдам кўрсатишга тайёр тиббий ходим бўлиши, зарур тиббий воситалар мавжудлиги ва фавқулодда ҳолатда тез ёрдамни чақириш механизми олдиндан таъминланиши керак. Бу ортиқча харажат ёки расмиятчилик эмас. Бу — ташкилотчининг футболчилар ҳаёти ва саломатлиги олдидаги масъулиятидир. Футболчилар майдонга ғалаба учун тушади. Аммо уларнинг энг катта ғалабаси — ўйиндан кейин соғ-саломат уйига қайтишидир. Натижа, очколар ва мусобақа тақвими кутиши мумкин. Инсон ҳаёти эса кутмайди! 🕊 Хесус де Мигелнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. @referee_time

Open in Telegram
Views419−77%vs avg
Forwards7
Reactions3
Comments0
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
3 h258
13 h419
  1. Total to date419
#1685Textedited

Ер юзида содир бўлаётган барча хунрезликларга ҳам «ўзбек ҳакамлари» айбдор гўё! Жаҳон чемпионатидаги иштирокимиздан тортиб, Осиё кубогида финалга чиқа олмаганимизгача — ҳаммасининг сабабини ҳакамликдан излашга ўрганиб қолдик. «Реал Мадрид»нинг собиқ президенти Рамон Кальдеронга нисбат бериладиган бир гап бор: «Ҳакамларни фақат кичик жамоалар танқид қилади». «Пахтакор» олтита гол ўтказиб юборган бўлса, бунда ҳакамларни айблаш қай даражада тўғри? Жамоанинг йирик ҳисобдаги мағлубиятини ҳакамлик билан изоҳлашга уриниш муаммонинг асл сабабини яшириш эмасми? Эронга кетган футболчимиз мисолида маҳаллий ва хорижий ҳакамлик ўртасидаги фарқ ҳақида гапирилмоқда. Гўёки, у ерда футболчиларга эркин ўйнаш имконияти берилади, бизда эса кичик контакт учун ҳам ҳуштак чалинади. Биринчидан, футбол бутун дунёда ягона Қоидалар асосида ўйналади. Эронда футболчи қизил карточка олмаган бўлса, демак, ўша вазиятларда қизил карточка талаб қиладиган қоидабузарлик содир этмаган. Буни автоматик равишда ҳакамлик даражаси билан боғлаш тўғри эмас. Иккинчидан, футболчиларнинг курашувчанлиги ва руҳий тайёргарлиги учун ҳакамларни масъул қилиш адолатдан эмас. Менимча, ўзбек футболининг жиддий муаммоларидан бири — айрим футболчиларнинг номдор рақибларга нисбатан ҳаддан ташқари ҳурмат билан майдонга тушиши. Рақибнинг кучини тан олиш бошқа, ундан руҳан чўчиш бошқа. Буни футболчиларимизнинг ўзлари ҳам турли интервьюларда таъкидлаб келишади. Баъзан рақиб билан ўйнашни шараф деб билишади. Аммо профессионал футболда рақибга ҳурмат майдондаги курашчанликка тўсқинлик қилмаслиги керак. Жаҳон чемпионатидаги кийиниш хонаси лавҳаларида бошқа терма жамоалар масалан Эрон етакчиси футболчиларининг қандай руҳлантирилганини ҳам кўрдик. Бизда эса шундай жамоавий шижоат ва ғалабага чанқоқлик етишмаётган бўлса, бунга ҳам ҳакамлар айбдорми? Яна бир жиҳат ўзбек ҳакамлари форс ҳакамларидан анча кучли, деб ҳисоблайман. Балки Эрон клублари йирик ҳисобда мағлуб бўлганида, ўз камчиликларини тан олиш ўрнига ҳакамларни айблашни маъқул кўрмас. «Пахтакор»га ўзбек ҳакамлари ёрдам беради, деган гаплар "шерлар" мухлисларининг ғашига тегиши табиий. Аммо жамоанинг ҳар бир муваффақиятсизлигини ҳакамларга боғлаш ҳам худди шундай асоссиз ёндашув эмасми? Роналду келади, деб 30 минг мухлисни стадионга чақириб, уларнинг катта қисми айнан Роналдуни кўриш учун келганини ҳисобга олмаслик ҳам бир оз ғалати. Буни «Пахтакор»га бўлган мухлисликнинг юқори даражаси сифатида кўрсатиш қийин. Суперлигамизда ҳакамлик билан боғлиқ муаммолар борлигини инкор қилмайман. Ҳакамлар хатоларга йўл қўяди, уларни танқид қилиш ва масъулият талаб қилиш керак. Аммо ўз муаммоларимизнинг барчасини ҳакамларга ағдариш ҳам тўғри эмас. Жамоанинг ОЧЛдаги мағлубияти учун биринчи навбатда футболчилар ва мураббийлар жавобгар. Ҳакамлар ўйнашга имкон берса ҳам, «нега қизил карточка берилмади?» деб эътироз қиламиз. Ҳар қандай вазиятда ҳакамдан айб излашга уринаверишдан кўра, ўз жамоамизнинг камчиликларига ҳам холис баҳо беришни ўрганишимиз керак. Ҳакамлар футбол ўйнамайди. Улар ўйинни бошқаради. Натижани эса майдондаги футболчилар яратади. @referee_time

Open in Telegram
Views940−48%vs avg
Forwards4
Reactions13
Comments112
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h97
7 h736
26 h940
  1. After 6 hours736
  2. After 24 hours940
  3. Total to date940
#1684Videoedited

ФУТБОЛЧИ ЖАРОҲАТ ОЛДИ: ҲАКАМ ЎЙИННИ ҚАЧОН ТЎХТАТИШИ КЕРАК? IFAB қоидаларининг 5-қонуни (The Referee) футболчилар жароҳати бўйича аниқ мезон белгилайди. Агар футболчи енгил жароҳат олган бўлса, ҳакам тўп ўйиндан чиққунча ўйинни давом эттириши мумкин. Агар футболчи жиддий жароҳат олган бўлса, ҳакам ўйинни тўхтатиши шарт. Демак, футболчининг майдонда ётиб қолгани автоматик равишда ўйинни тўхтатиш учун асос эмас. Агар жароҳат енгил бўлса, рақиб жамоа ҳужумни давом эттириши ва гол уриши мумкин. Шунингдек, IFAB футболчилардан рақиб футболчиси майдонда ётгани учун тўпни мажбурий равишда майдон ташқарисига чиқаришни талаб қилмайди. Асосий мезон — Fair Play эмас, футболчининг жароҳати жиддий ёки енгил эканидир. «Нефтчи»нинг икки футболчиси тўпни нега ён чизиқга эмас, майдонга қараб тепиб юборишмоқда? Эронликлардан «fairplay» кутиш аҳмоқлик. Ёрдамчи ҳакам вазиятга энг яқин турибди, агар футболчида жиддий жароҳат бўлганида, буни бош ҳакамга маълум қилар эди. @referee_time

Open in Telegram
Views4,519+149%vs avg
Forwards63
Reactions6
Comments11
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
7 h3,234
24 h4,519
  1. After 6 hours3,234
  2. After 24 hours4,519
  3. Total to date4,519
#1683Textedited

VAR ва бош ҳакам ўртасидаги суҳбат 72-дақиқа. «Расинг Сантандер» — «Реал Мадрид». 🗣️ VAR ҳаками (Луис Марио Милья): «Хосе Луис, сиз белгилаган пенальтини бекор қилиш имкониятини баҳолашингиз учун вазиятни қайта кўриб чиқишни тавсия қиламан». 🗣️ Бош ҳакам (Мунуэра Монтеро): «Кўриб чиқаман, Хосе Альберто. Кўриб чиқаман, хотиржам бўлинг, ҳозир кўраман». 🗣️ Бош ҳакам: «Яхши, ажойиб. Тўп қандай ўйналганини кўрмоқчиман». 🗣️ VAR ҳаками: «Биз кузатган ҳолатга кўра, “Реал Мадрид” футболчиси Тчуамени биринчи бўлиб тўпни атайлаб ўйнади, шундан кейин тўп унинг қўлига тегди. Шунинг учун буни Play the Ball — футболчининг тўпни ўйнаши натижасида юзага келган ҳолат деб ҳисоблаяпмиз». 🗣️ Бош ҳакам: «Яхши, кўрсатинг». 🗣️ VAR ҳаками: «Ҳозир сизга вазиятни ҳаракатда кўрсатаман». 🗣️ Бош ҳакам: «Луис Марио, тасвирни бироз ёруғроқ қилиб кўрсата оласизми? Бироз узунроқ такрорлансин. Мана шу жуда яхши». 🗣️ Бош ҳакам: «Луис Марио, “Расинг” футболчиси ҳеч қайси ҳолатда тўпга тегмаганини тушуняпмиз». 🗣️ VAR ҳаками: «Йўқ, тегмаган». 🗣️ Бош ҳакам: «Фақат “Реал Мадрид” футболчиси тўпга теккан ва уни ўйнаганидан кейин тўп ўз қўлига йўналган. Шунинг учун буни Play the Ball деб ҳисоблаяпмиз ва пенальти йўқ. Қарорим — пенальтини бекор қилиш, ўйин дарвозабонга баҳсли тўп ташлаш билан давом эттирилади». Манба: "Мундо Депвртиво" @referee_time

Open in Telegram
Views740−59%vs avg
Forwards3
Reactions9
Comments0
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
6 h457
14 h507
30 h740
  1. After 6 hours457
  2. After 24 hours740
  3. Total to date740
#1682Video
Views559−69%vs avg
Forwards2
Reactions6
Comments0
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
6 h326
14 h367
30 h559
  1. After 6 hours326
  2. After 24 hours559
  3. Total to date559

All posts

Connections