«ПСЖ»нинг йирик ҳисобдаги ғалабаси фонида қизиқ ҳакамлик вазияти юзага келди Луис Энрике уч нафар ёш футболчини майдонга туширмоқчи бўлди. Бироқ тажрибали футболчиларнинг майдонни тарк этиши чўзилди. Янги тартибга кўра, охирги алмаштириш ҳақидаги табло кўрсатилганидан кейин майдонни тарк этаётган футболчи 10 сония ичида чиқиб кетиши керак. Трансляцияда охирги алмаштириш 73:18 дақиқада бошлангани кўринади. Бир неча сониядан сўнг аниқроғи 73:25 дақиқада яъни 7 сония ўтгач Феликс Цвайер барча алмаштиришлар якунланганини билдирувчи ҳуштак чалди ва учала футболчига ҳам бир дақиқа кутишни айтди. Захира ҳаками Даниэль Шлагер Нджантуга унинг алмаштирилиши белгиланган вақтда амалга ошганини маълум қилди. Луис Энрике эса футболчини майдонга киритди. Цвайер Нджантуга рухсатсиз майдонга киргани учун сариқ карточка кўрсатди. Мураббий ва захира ҳаками бу ҳаракат тўртинчи ҳакамнинг рухсати билан амалга оширилганини тушунтиришга уринди. Аммо қарор ўзгармади. IFAB қоидалари нима дейди? 3-қоидага кўра, захира футболчиси алмаштирилаётган ўйинчи майдонни тарк этганидан ва бош ҳакамнинг сигналини олганидан кейингина майдонга кириши мумкин. 12-қоидага мувофиқ, ҳакам рухсатисиз майдонга кирган захира футболчиси сариқ карточка билан огоҳлантирилади. Демак, тўртинчи ҳакамнинг кўрсатмаси бош ҳакам рухсатининг ўрнини босмайди. Майдонга кириш учун бош ҳакамнинг сигнали зарур. Хулоса: бу вазиятда асосий муаммо — ҳакамлар ўртасидаги коммуникация. Агар тўртинчи ҳакам футболчига киришга рухсат берилганини билдирган бўлса, бу ҳолат бош ҳакамга аниқ етказилиши керак эди. Қоидани тўғри қўллаш билан бирга, ҳакамлар ўртасидаги ўзаро мувофиқлик ҳам муҳим. @referee_time
Открыть в Telegram
Referee_time
Referee Time |Futbol Analitika⚽️ 🤔 Penalti bormidi? Qizil kartochka-chi? 🚩 Har bir epizodga professional nigoh 📰 Futbol olami: yangiliklar, gollar va emotsiyalar 📚 Qoidalarni bilish — o‘yinni tushunishdir! 🎯 Reklama va hamkorlik uchun: @referee_time7
Подписчики, 30 дней
13 окт. – 4 нояб.+232 (+17,5%)
Показать таблицей
| Дата | Подписчики |
|---|---|
| 13 окт. 2026 г. | 1 325 |
| 14 окт. 2026 г. | 1 327 |
| 15 окт. 2026 г. | 1 330 |
| 16 окт. 2026 г. | 1 328 |
| 17 окт. 2026 г. | 1 323 |
| 18 окт. 2026 г. | 1 330 |
| 19 окт. 2026 г. | 1 330 |
| 20 окт. 2026 г. | 1 335 |
| 21 окт. 2026 г. | 1 343 |
| 22 окт. 2026 г. | 1 342 |
| 23 окт. 2026 г. | 1 340 |
| 24 окт. 2026 г. | 1 340 |
| 25 окт. 2026 г. | 1 334 |
| 26 окт. 2026 г. | 1 332 |
| 27 окт. 2026 г. | 1 331 |
| 28 окт. 2026 г. | 1 327 |
| 29 окт. 2026 г. | 1 322 |
| 30 окт. 2026 г. | 1 372 |
| 31 окт. 2026 г. | 1 454 |
| 1 нояб. 2026 г. | 1 528 |
| 2 нояб. 2026 г. | 1 558 |
| 3 нояб. 2026 г. | 1 566 |
| 4 нояб. 2026 г. | 1 557 |
Средние просмотры поста по дням
По дню публикации
Показать таблицей
| Дата | Просмотров на пост |
|---|---|
| 6 окт. 2026 г. | 1 242 |
| 7 окт. 2026 г. | 2 357 |
| 8 окт. 2026 г. | 2 453 |
| 9 окт. 2026 г. | 2 526 |
| 11 окт. 2026 г. | 8 124 |
| 12 окт. 2026 г. | 2 163 |
| 13 окт. 2026 г. | 1 956 |
| 14 окт. 2026 г. | 1 355 |
| 15 окт. 2026 г. | 1 586 |
| 16 окт. 2026 г. | 1 585 |
| 17 окт. 2026 г. | 1 918 |
| 18 окт. 2026 г. | 1 192 |
| 19 окт. 2026 г. | 1 465 |
| 20 окт. 2026 г. | 1 339 |
| 21 окт. 2026 г. | 957 |
| 22 окт. 2026 г. | 1 113 |
| 23 окт. 2026 г. | 1 530 |
| 24 окт. 2026 г. | 1 016 |
| 25 окт. 2026 г. | 964 |
| 26 окт. 2026 г. | 1 552 |
| 27 окт. 2026 г. | 1 178 |
| 28 окт. 2026 г. | 817 |
| 29 окт. 2026 г. | 600 |
| 30 окт. 2026 г. | 1 290 |
| 31 окт. 2026 г. | 1 179 |
| 1 нояб. 2026 г. | 4 479 |
| 2 нояб. 2026 г. | 617 |
| 3 нояб. 2026 г. | 1 959 |
| 4 нояб. 2026 г. | 455 |
Самые просматриваемые за месяц
- 01Просмотры16,8 тыс.Пересылки36Реакции—Комментарии—
- 02Просмотры16,5 тыс.Пересылки35Реакции91Комментарии138
- 03Просмотры15,3 тыс.Пересылки57Реакции—Комментарии—
- 04Просмотры15 тыс.Пересылки61Реакции—Комментарии—
- 05Просмотры13,8 тыс.Пересылки57Реакции26Комментарии44
Новые посты
Премьер-лига. 8-тур: KMI комиссиясининг ҳакамлик қарорлари бўйича хулосалари Премьер-лига ҳар бир турдан кейин муҳим ҳакамлик эпизодларини мустақил баҳолайдиган KMI комиссияси хулосаларини эълон қилди. 8-тур натижалари: - 24 та муҳим ҳакамлик эпизоди кўриб чиқилди. - Майдондаги қарорларнинг 88 фоизи тўғри деб топилди. - VAR орқали битта қарор ўзгартирилди ва бу аралашув тўғри деб баҳоланди. Мавсум бошидан буён: - 162 та эпизод кўриб чиқилди. - Майдондаги қарорларнинг 88 фоизи, VAR аралашувларидан кейинги қарорларнинг эса 99 фоизи тўғри деб топилди. 1. Томас-Асантенинг Бассига нисбатан ҳаракати (45+1) Пенальти белгиланмади. - Майдондаги қарор: тўғри (5:0). - VAR баҳоси: тўғри (5:0). Комиссия Басси тўп ўйинга киритилишидан олдин рақибини ушлаб қолганини, кейин эса Томас-Асантенинг ҳам ушлаб қолиш ҳаракатини содир этганини қайд этди. Иккинчи қоидабузарлик пенальти белгилаш учун етарли бўлган. Шу сабабли VAR ҳакамни монитор олдига чақириши ва бурчак зарбасини қайта ижро эттиришни тавсия қилиши керак эди. 2. Коул Палмернинг Матеуш Фернандешга нисбатан ҳаракати Қизил карточка берилмади, ҳакам сариқ карточка кўрсатди. - Майдондаги қарор: нотўғри (3:2). - VAR аралашмагани: тўғри (5:0). Комиссиянинг кўпчилик аъзолари Палмернинг ҳаракати рақибнинг бош қисмига аниқ контакт бўлганини, ҳаракат хавфли ва ортиқча куч ишлатилган ҳолда амалга оширилганини таъкидлади. Шу сабабли қизил карточка кўрсатилиши керак эди. Икки нафар комиссия аъзоси эса ҳаракат тажовузкор бўлганини, аммо ҳаддан ташқари куч ишлатилмаганини билдириб, ҳакам қарорини қўллаб-қувватлади. Муҳими, барча комиссия аъзолари VAR аралашмаганини тўғри деб топди. Чунки майдонда сариқ карточка кўрсатилган ва вазият VAR аралашуви учун белгиланган мезонга етмаган. Тўлиқ хулосалар билан танишинг Манба: PremierLeague.com — KMI Panel, 2026/27, 8-тур. @referee_time
Открыть в Telegram«Нефтчи»даги можаро: футболчи хато қилди, аммо мураббийнинг масъулияти қаерда? «Нефтчи» — «Трактор» учрашувининг сўнгги сонияларида ўтказиб юборилган гол, Одиловнинг жароҳатланган жамоадошига биринчи ёрдам кўрсатишга уриниши, айнан у ёпиши керак бўлган ҳудуддан гол ўтказиб юборилиши ва ўйиндан кейинги можаро жамоатчиликда турли фикрларни келтириб чиқарди. Аввало, футбол ҳиссиётларга бой ўйин. Футболчи ҳам, мураббий ҳам баъзан ҳиссиётларини жиловлай олмаслиги мумкин. Одиловнинг футболкасини ечиб, майдонга отиши оқланадиган ҳаракат эмас. Бу — интизом бузилиши. Бироқ футболда муҳим бир тамойил бор: ғалабада футболчиларнинг ҳиссаси эътироф этилади, мағлубиятда эса мураббий жавобгарликни ўз зиммасига олади. Мураббий омма олдида футболчиларини ҳимоя қилиши, танқид ва масъулиятни биринчи навбатда ўзига олиши керак. Кийиниш хонасида эса интизом масаласини қандай ҳал қилишни ўзи билади. Аммо мағлубият учун айбни алоҳида футболчига юклаш — нотўғри ёндашув. Бу Ислам Исмоилов фаолиятидаги биринчи шундай ҳолат эмас. U17 жаҳон чемпионатида Аслбек Алиев қизил карточка олганидан кейин мураббийнинг унга нисбатан муносабати ҳам эсимизда. Ўша пайтда футболчи атиги 17 ёшда эди. Ёш футболчига нисбатан бундай муносабатни оқлаш қийин. Жаҳон футболида ҳам бундай зиддиятлар кўп учраган. Сэр Алекс Фергюсон билан Дэвид Бекхэм ўртасидаги машҳур «бутса» воқеаси бунга мисол. 2003 йилда «Арсенал»дан учралган мағлубиятдан кейин кийиниш хонасида Фергюсон тепган бутса Бекхэмнинг қошини ёрган. Орадан бир неча ой ўтиб, у «Реал»га сотилган. Жозе Моуриньо эса «Реал»да клуб капитани Икер Касильясни асосий таркибдан чиқариб, захирага ўтқазди. Бу ҳам жамоа ичидаги зиддиятларни кучайтирган воқеалардан бири бўлди. Эътибор беринг, бундай низолар майдонда эмас, асосан жамоа ичида ҳал қилинган. Бошқа ёндашувга 2024 йилдаги Юрген Клопп ва Муҳаммад Салоҳ ўртасидаги можарони мисол қилиш мумкин. «Вест Хэм»га қарши ўйинда улар захирадан майдонга тушиш олдидан тортишиб қолишди. Салоҳ журналистларга «Гапирсам, олов чиқади», деган мазмунда жавоб берди. Кейинчалик Клопп можаро кийиниш хонасида ҳал қилинганини айтди. Албатта, ҳеч бир футболчи жамоадан устун эмас. У Месси ёки Роналду бўлса ҳам. Одиловга нисбатан интизомий чора кўрилиши, захирага олиниши мумкин. Аммо бу уни омма олдида камситиш ёки ҳақорат қилиш керак дегани эмас. Мураббийнинг фақат натижаси эмас, футболчилар билан ишлаш маданияти ҳам баҳоланиши шарт. Айниқса, ёшлар жамоасида. ПФЛ директори ҳам аввалги U17 воқеасидан кейинги интервьюсида Исмоиловнинг футболчиларга муносабати ва уларни омма олдида камситиш масаласини тилга олган эди. Яна бир савол: нега ҳеч бир медиа вакили Жамшид Искандаровнинг тўпни ён чизиққа чиқариш ўрнига орқага — Одиловга қайтарган қарорини ҳам муҳокама қилмаяпти? Ахир голга олиб келган вазиятда бу эпизод ҳам таҳлилга арзийди. Матбуотда можаро кийиниш хонасида ҳам давом этгани, Одилов мураббий томон буюм отгани ҳақида хабарлар тарқалди. Агар бу маълумотлар тасдиқланса, бу алоҳида интизомий масала. Бироқ жамоа ичидаги низоларни оммага сиздириш ҳам жамоа муҳитига зарар етказади. Хулоса шуки: менинг назаримда, Исмоиловнинг асосий муаммоси — ҳиссиётларини бошқариш ва муваффақиятсизлик учун масъулиятни ўз зиммасига олишдаги ёндашувида. Мураббийлик фақат тактика ва натижа эмас, балки психология ва инсонлар билан ишлаш санъати ҳамдир. Ёш футболчилар мураббийдан қўрққани учун ҳақоратларга индамаслиги мумкин. Аммо тажрибали ва ўз қадрини биладиган футболчи бундай муносабатни қабул қилмаслиги ҳам табиий. Одиловнинг ҳаракатини оқламайман. Лекин мураббийнинг хатоларини ҳам футболчининг хатоси билан беркитиб бўлмайди. Мураббий майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам жамоасининг ҳимоячиси бўлиши керак. Отиладиган тошни бошқаларга эмас, биринчи навбатда ўзига қабул қилиши лозим. @referee_time
Открыть в TelegramАгар ҳакам футболчининг бошидан жароҳат олгани ёки шундай жароҳат олиш эҳтимоли борлиги сабабли ўйинни тўхтатса, футболчи: ➡️ Майдоннинг ўзида тиббий кўрикдан ўтказилиши ва унга ёрдам кўрсатилиши мумкин. ➡️ Шундан сўнг у албатта ўйин майдонини тарк этиши керак. Кейинги тартиб эса вазиятнинг аниқ ҳолатларига боғлиқ: 1️⃣ Бош жароҳати эҳтимоли сабабли ўйин тезда тўхтатилди, аммо жароҳат жиддий эмаслиги ва тиббий кўрик ёки ёрдам талаб этилмаслиги дарҳол аён бўлди. Шубҳали бош жароҳати сабабли ўйин тўхтатилгани учун футболчи барибир майдонни тарк этиши шарт. Бироқ мусобақа ташкилотчилари футболчига ўйин қайта бошланганидан кейин ҳакам рухсати билан, майдон ташқарисида бир дақиқа кутиш талабисиз, яна майдонга қайтишга рухсат берилиши мумкинлигини белгилашлари мумкин. 2️⃣ Бош жароҳати сабабли ўйин тўхтатилди ва футболчи майдоннинг ўзида тиббий кўрикдан ўтказилди ёки унга ёрдам кўрсатилди. Бундай ҳолатда футболчи майдонни тарк этиши ва у ерда бир дақиқа бўлиши керак. Бу вақт футболчининг ўйинни давом эттириши тиббий жиҳатдан хавфсиз ёки хавфсиз эмаслигини баҳолаш учун муҳим ҳисобланади. 3️⃣ Бош жароҳати сабабли ўйин тўхтатилди ва футболчи ўйинни давом эттира олмайди. Шу сабабли жамоаси уни алмаштиришга қарор қилди (масалан, футболчи ҳақиқий ёки эҳтимолий мия чайқалишини бошдан кечирганда). Жароҳатланган футболчи оддий захира футболчиси ёки мия чайқалиши учун мўлжалланган махсус захира футболчиси билан алмаштирилиши мумкин. Қўшимча ва доимий мия чайқалиши алмаштирувларидан фойдаланишга мусобақа ташкилотчилари томонидан рухсат берилган бўлиши керак. Бунда IFAB протоколига амал қилинади. @referee_time
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 2 ч | 228 |
| 11 ч | 537 |
- Всего сейчас537
🕊 ФУТБОЛДА ҲЕЧ БИР ЎЙИН ИНСОН ҲАЁТИДАН УСТУН ЭМАС! Испанияда 2 ноябрь куни «Тенерифе» — «Андорра» учрашувида фожиа юз берди. Дарвозабон билан тўқнашувдан сўнг 30 ёшли ҳужумчи Хесус де Мигелнинг юрак фаолияти тўхтади. Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қилишди, аммо 3 ноябрь куни футболчининг вафот этгани маълум бўлди. Бу фожиа нафақат профессионал футбол, балки биздаги ҳаваскорлар ва қуйи лига мусобақалари учун ҳам жиддий сабоқ бўлиши керак. Афсуски, баъзида ўртоқлик учрашувлари ёки иккинчи лига ўйинларида тиббий ходим бўлмаса ҳам, «ўзимиз бир амаллаб ўтказаверамиз», деган қарашларга дуч келиш мумкин. Аслида, бу мутлақо нотўғри ёндашув. Нега? ▪️ Футболчи фақат рақиб билан тўқнашув натижасида эмас, балки ҳеч қандай контактсиз ҳам тўсатдан тутқаноқ тутиши, юрак хуружи ёки бошқа фавқулодда тиббий ҳолатга дуч келиши мумкин. ▪️ Майдондаги ҳар қандай тўқнашув хавфсиз якунланишига кафолат йўқ. Бугун оддийдек кўринган вазият эртага оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Кўза ҳар куни эмас, куни келиб синади. ▪️ Бундай пайтда биринчи дақиқалар ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Тиббий ёрдамнинг кечикиши эса инсон ҳаётига хавф туғдириши мумкин. Шунинг учун мусобақа ташкилотчиларига алоҳида мурожаат қилмоқчимиз: Ўртоқлик учрашувлари, иккинчи лига, вилоят чемпионатлари ва ҳатто оддий ҳаваскорлар мусобақаларида ҳам тиббий хавфсизлик масаласини иккинчи даражали деб қараманг. Ҳар бир учрашувда камида биринчи ёрдам кўрсатишга тайёр тиббий ходим бўлиши, зарур тиббий воситалар мавжудлиги ва фавқулодда ҳолатда тез ёрдамни чақириш механизми олдиндан таъминланиши керак. Бу ортиқча харажат ёки расмиятчилик эмас. Бу — ташкилотчининг футболчилар ҳаёти ва саломатлиги олдидаги масъулиятидир. Футболчилар майдонга ғалаба учун тушади. Аммо уларнинг энг катта ғалабаси — ўйиндан кейин соғ-саломат уйига қайтишидир. Натижа, очколар ва мусобақа тақвими кутиши мумкин. Инсон ҳаёти эса кутмайди! 🕊 Хесус де Мигелнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. @referee_time
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 3 ч | 258 |
| 13 ч | 419 |
- Всего сейчас419
Ер юзида содир бўлаётган барча хунрезликларга ҳам «ўзбек ҳакамлари» айбдор гўё! Жаҳон чемпионатидаги иштирокимиздан тортиб, Осиё кубогида финалга чиқа олмаганимизгача — ҳаммасининг сабабини ҳакамликдан излашга ўрганиб қолдик. «Реал Мадрид»нинг собиқ президенти Рамон Кальдеронга нисбат бериладиган бир гап бор: «Ҳакамларни фақат кичик жамоалар танқид қилади». «Пахтакор» олтита гол ўтказиб юборган бўлса, бунда ҳакамларни айблаш қай даражада тўғри? Жамоанинг йирик ҳисобдаги мағлубиятини ҳакамлик билан изоҳлашга уриниш муаммонинг асл сабабини яшириш эмасми? Эронга кетган футболчимиз мисолида маҳаллий ва хорижий ҳакамлик ўртасидаги фарқ ҳақида гапирилмоқда. Гўёки, у ерда футболчиларга эркин ўйнаш имконияти берилади, бизда эса кичик контакт учун ҳам ҳуштак чалинади. Биринчидан, футбол бутун дунёда ягона Қоидалар асосида ўйналади. Эронда футболчи қизил карточка олмаган бўлса, демак, ўша вазиятларда қизил карточка талаб қиладиган қоидабузарлик содир этмаган. Буни автоматик равишда ҳакамлик даражаси билан боғлаш тўғри эмас. Иккинчидан, футболчиларнинг курашувчанлиги ва руҳий тайёргарлиги учун ҳакамларни масъул қилиш адолатдан эмас. Менимча, ўзбек футболининг жиддий муаммоларидан бири — айрим футболчиларнинг номдор рақибларга нисбатан ҳаддан ташқари ҳурмат билан майдонга тушиши. Рақибнинг кучини тан олиш бошқа, ундан руҳан чўчиш бошқа. Буни футболчиларимизнинг ўзлари ҳам турли интервьюларда таъкидлаб келишади. Баъзан рақиб билан ўйнашни шараф деб билишади. Аммо профессионал футболда рақибга ҳурмат майдондаги курашчанликка тўсқинлик қилмаслиги керак. Жаҳон чемпионатидаги кийиниш хонаси лавҳаларида бошқа терма жамоалар масалан Эрон етакчиси футболчиларининг қандай руҳлантирилганини ҳам кўрдик. Бизда эса шундай жамоавий шижоат ва ғалабага чанқоқлик етишмаётган бўлса, бунга ҳам ҳакамлар айбдорми? Яна бир жиҳат ўзбек ҳакамлари форс ҳакамларидан анча кучли, деб ҳисоблайман. Балки Эрон клублари йирик ҳисобда мағлуб бўлганида, ўз камчиликларини тан олиш ўрнига ҳакамларни айблашни маъқул кўрмас. «Пахтакор»га ўзбек ҳакамлари ёрдам беради, деган гаплар "шерлар" мухлисларининг ғашига тегиши табиий. Аммо жамоанинг ҳар бир муваффақиятсизлигини ҳакамларга боғлаш ҳам худди шундай асоссиз ёндашув эмасми? Роналду келади, деб 30 минг мухлисни стадионга чақириб, уларнинг катта қисми айнан Роналдуни кўриш учун келганини ҳисобга олмаслик ҳам бир оз ғалати. Буни «Пахтакор»га бўлган мухлисликнинг юқори даражаси сифатида кўрсатиш қийин. Суперлигамизда ҳакамлик билан боғлиқ муаммолар борлигини инкор қилмайман. Ҳакамлар хатоларга йўл қўяди, уларни танқид қилиш ва масъулият талаб қилиш керак. Аммо ўз муаммоларимизнинг барчасини ҳакамларга ағдариш ҳам тўғри эмас. Жамоанинг ОЧЛдаги мағлубияти учун биринчи навбатда футболчилар ва мураббийлар жавобгар. Ҳакамлар ўйнашга имкон берса ҳам, «нега қизил карточка берилмади?» деб эътироз қиламиз. Ҳар қандай вазиятда ҳакамдан айб излашга уринаверишдан кўра, ўз жамоамизнинг камчиликларига ҳам холис баҳо беришни ўрганишимиз керак. Ҳакамлар футбол ўйнамайди. Улар ўйинни бошқаради. Натижани эса майдондаги футболчилар яратади. @referee_time
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 97 |
| 7 ч | 736 |
| 26 ч | 940 |
- Через 6 часов736
- Через 24 часа940
- Всего сейчас940
ФУТБОЛЧИ ЖАРОҲАТ ОЛДИ: ҲАКАМ ЎЙИННИ ҚАЧОН ТЎХТАТИШИ КЕРАК? IFAB қоидаларининг 5-қонуни (The Referee) футболчилар жароҳати бўйича аниқ мезон белгилайди. Агар футболчи енгил жароҳат олган бўлса, ҳакам тўп ўйиндан чиққунча ўйинни давом эттириши мумкин. Агар футболчи жиддий жароҳат олган бўлса, ҳакам ўйинни тўхтатиши шарт. Демак, футболчининг майдонда ётиб қолгани автоматик равишда ўйинни тўхтатиш учун асос эмас. Агар жароҳат енгил бўлса, рақиб жамоа ҳужумни давом эттириши ва гол уриши мумкин. Шунингдек, IFAB футболчилардан рақиб футболчиси майдонда ётгани учун тўпни мажбурий равишда майдон ташқарисига чиқаришни талаб қилмайди. Асосий мезон — Fair Play эмас, футболчининг жароҳати жиддий ёки енгил эканидир. «Нефтчи»нинг икки футболчиси тўпни нега ён чизиқга эмас, майдонга қараб тепиб юборишмоқда? Эронликлардан «fairplay» кутиш аҳмоқлик. Ёрдамчи ҳакам вазиятга энг яқин турибди, агар футболчида жиддий жароҳат бўлганида, буни бош ҳакамга маълум қилар эди. @referee_time
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 7 ч | 3 234 |
| 24 ч | 4 519 |
- Через 6 часов3 234
- Через 24 часа4 519
- Всего сейчас4 519
VAR ва бош ҳакам ўртасидаги суҳбат 72-дақиқа. «Расинг Сантандер» — «Реал Мадрид». 🗣️ VAR ҳаками (Луис Марио Милья): «Хосе Луис, сиз белгилаган пенальтини бекор қилиш имкониятини баҳолашингиз учун вазиятни қайта кўриб чиқишни тавсия қиламан». 🗣️ Бош ҳакам (Мунуэра Монтеро): «Кўриб чиқаман, Хосе Альберто. Кўриб чиқаман, хотиржам бўлинг, ҳозир кўраман». 🗣️ Бош ҳакам: «Яхши, ажойиб. Тўп қандай ўйналганини кўрмоқчиман». 🗣️ VAR ҳаками: «Биз кузатган ҳолатга кўра, “Реал Мадрид” футболчиси Тчуамени биринчи бўлиб тўпни атайлаб ўйнади, шундан кейин тўп унинг қўлига тегди. Шунинг учун буни Play the Ball — футболчининг тўпни ўйнаши натижасида юзага келган ҳолат деб ҳисоблаяпмиз». 🗣️ Бош ҳакам: «Яхши, кўрсатинг». 🗣️ VAR ҳаками: «Ҳозир сизга вазиятни ҳаракатда кўрсатаман». 🗣️ Бош ҳакам: «Луис Марио, тасвирни бироз ёруғроқ қилиб кўрсата оласизми? Бироз узунроқ такрорлансин. Мана шу жуда яхши». 🗣️ Бош ҳакам: «Луис Марио, “Расинг” футболчиси ҳеч қайси ҳолатда тўпга тегмаганини тушуняпмиз». 🗣️ VAR ҳаками: «Йўқ, тегмаган». 🗣️ Бош ҳакам: «Фақат “Реал Мадрид” футболчиси тўпга теккан ва уни ўйнаганидан кейин тўп ўз қўлига йўналган. Шунинг учун буни Play the Ball деб ҳисоблаяпмиз ва пенальти йўқ. Қарорим — пенальтини бекор қилиш, ўйин дарвозабонга баҳсли тўп ташлаш билан давом эттирилади». Манба: "Мундо Депвртиво" @referee_time
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 6 ч | 457 |
| 14 ч | 507 |
| 30 ч | 740 |
- Через 6 часов457
- Через 24 часа740
- Всего сейчас740
Динамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 6 ч | 326 |
| 14 ч | 367 |
| 30 ч | 559 |
- Через 6 часов326
- Через 24 часа559
- Всего сейчас559
Связи
Похожие каналы
Футбол ҳақида@salimov_futbolСпорт5,26 тыс.
Penalty | Narzulla Saydullayev@penaltynarzullaСпорт25,4 тыс.
UzFHM@uzfhmСпорт4,27 тыс.
DINAMO PFK | Расмий канал@fcdinamo1960Спорт16 тыс.
🖥️ VAR UZ 🇺🇿@varuzvaruzСпорт1,53 тыс.
REMONTADA@remontada_liveСпорт1,44 тыс.
O‘zbekiston stol tennisi federatsiyasi@uzstoltennisСпорт1,76 тыс.
O'zbekiston korporativ sport assotsiatsiyasi@corpsports_uzСпорт1,77 тыс.
Кто упоминает
Penalty | Narzulla Saydullayev@penaltynarzulla1 упоминание, 3 репостаПоследний пост
Футбол ҳақида@salimov_futbol2 упоминания, 2 репостаПоследний пост
Кого упоминает
DINAMO PFK | Расмий канал@fcdinamo19602 упоминания
UzFHM@uzfhm2 упоминания