Посты канала Referee_time

сначала новые

#1693Текстизменён

«ПСЖ»нинг йирик ҳисобдаги ғалабаси фонида қизиқ ҳакамлик вазияти юзага келди Луис Энрике уч нафар ёш футболчини майдонга туширмоқчи бўлди. Бироқ тажрибали футболчиларнинг майдонни тарк этиши чўзилди. Янги тартибга кўра, охирги алмаштириш ҳақидаги табло кўрсатилганидан кейин майдонни тарк этаётган футболчи 10 сония ичида чиқиб кетиши керак. Трансляцияда охирги алмаштириш 73:18 дақиқада бошлангани кўринади. Бир неча сониядан сўнг аниқроғи 73:25 дақиқада яъни 7 сония ўтгач Феликс Цвайер барча алмаштиришлар якунланганини билдирувчи ҳуштак чалди ва учала футболчига ҳам бир дақиқа кутишни айтди. Захира ҳаками Даниэль Шлагер Нджантуга унинг алмаштирилиши белгиланган вақтда амалга ошганини маълум қилди. Луис Энрике эса футболчини майдонга киритди. Цвайер Нджантуга рухсатсиз майдонга киргани учун сариқ карточка кўрсатди. Мураббий ва захира ҳаками бу ҳаракат тўртинчи ҳакамнинг рухсати билан амалга оширилганини тушунтиришга уринди. Аммо қарор ўзгармади. IFAB қоидалари нима дейди? 3-қоидага кўра, захира футболчиси алмаштирилаётган ўйинчи майдонни тарк этганидан ва бош ҳакамнинг сигналини олганидан кейингина майдонга кириши мумкин. 12-қоидага мувофиқ, ҳакам рухсатисиз майдонга кирган захира футболчиси сариқ карточка билан огоҳлантирилади. Демак, тўртинчи ҳакамнинг кўрсатмаси бош ҳакам рухсатининг ўрнини босмайди. Майдонга кириш учун бош ҳакамнинг сигнали зарур. Хулоса: бу вазиятда асосий муаммо — ҳакамлар ўртасидаги коммуникация. Агар тўртинчи ҳакам футболчига киришга рухсат берилганини билдирган бўлса, бу ҳолат бош ҳакамга аниқ етказилиши керак эди. Қоидани тўғри қўллаш билан бирга, ҳакамлар ўртасидаги ўзаро мувофиқлик ҳам муҳим. @referee_time

Открыть в Telegram
Просмотры295−84%к среднему
Пересылки1
Реакции6
Комментарии0
#1691Текстизменён

Премьер-лига. 8-тур: KMI комиссиясининг ҳакамлик қарорлари бўйича хулосалари Премьер-лига ҳар бир турдан кейин муҳим ҳакамлик эпизодларини мустақил баҳолайдиган KMI комиссияси хулосаларини эълон қилди. 8-тур натижалари: - 24 та муҳим ҳакамлик эпизоди кўриб чиқилди. - Майдондаги қарорларнинг 88 фоизи тўғри деб топилди. - VAR орқали битта қарор ўзгартирилди ва бу аралашув тўғри деб баҳоланди. Мавсум бошидан буён: - 162 та эпизод кўриб чиқилди. - Майдондаги қарорларнинг 88 фоизи, VAR аралашувларидан кейинги қарорларнинг эса 99 фоизи тўғри деб топилди. 1. Томас-Асантенинг Бассига нисбатан ҳаракати (45+1) Пенальти белгиланмади. - Майдондаги қарор: тўғри (5:0). - VAR баҳоси: тўғри (5:0). Комиссия Басси тўп ўйинга киритилишидан олдин рақибини ушлаб қолганини, кейин эса Томас-Асантенинг ҳам ушлаб қолиш ҳаракатини содир этганини қайд этди. Иккинчи қоидабузарлик пенальти белгилаш учун етарли бўлган. Шу сабабли VAR ҳакамни монитор олдига чақириши ва бурчак зарбасини қайта ижро эттиришни тавсия қилиши керак эди. 2. Коул Палмернинг Матеуш Фернандешга нисбатан ҳаракати Қизил карточка берилмади, ҳакам сариқ карточка кўрсатди. - Майдондаги қарор: нотўғри (3:2). - VAR аралашмагани: тўғри (5:0). Комиссиянинг кўпчилик аъзолари Палмернинг ҳаракати рақибнинг бош қисмига аниқ контакт бўлганини, ҳаракат хавфли ва ортиқча куч ишлатилган ҳолда амалга оширилганини таъкидлади. Шу сабабли қизил карточка кўрсатилиши керак эди. Икки нафар комиссия аъзоси эса ҳаракат тажовузкор бўлганини, аммо ҳаддан ташқари куч ишлатилмаганини билдириб, ҳакам қарорини қўллаб-қувватлади. Муҳими, барча комиссия аъзолари VAR аралашмаганини тўғри деб топди. Чунки майдонда сариқ карточка кўрсатилган ва вазият VAR аралашуви учун белгиланган мезонга етмаган. Тўлиқ хулосалар билан танишинг Манба: PremierLeague.com — KMI Panel, 2026/27, 8-тур. @referee_time

Открыть в Telegram
Просмотры355−80%к среднему
Пересылки1
Реакции2
Комментарии11
#1690Текст

«Нефтчи»даги можаро: футболчи хато қилди, аммо мураббийнинг масъулияти қаерда? «Нефтчи» — «Трактор» учрашувининг сўнгги сонияларида ўтказиб юборилган гол, Одиловнинг жароҳатланган жамоадошига биринчи ёрдам кўрсатишга уриниши, айнан у ёпиши керак бўлган ҳудуддан гол ўтказиб юборилиши ва ўйиндан кейинги можаро жамоатчиликда турли фикрларни келтириб чиқарди. Аввало, футбол ҳиссиётларга бой ўйин. Футболчи ҳам, мураббий ҳам баъзан ҳиссиётларини жиловлай олмаслиги мумкин. Одиловнинг футболкасини ечиб, майдонга отиши оқланадиган ҳаракат эмас. Бу — интизом бузилиши. Бироқ футболда муҳим бир тамойил бор: ғалабада футболчиларнинг ҳиссаси эътироф этилади, мағлубиятда эса мураббий жавобгарликни ўз зиммасига олади. Мураббий омма олдида футболчиларини ҳимоя қилиши, танқид ва масъулиятни биринчи навбатда ўзига олиши керак. Кийиниш хонасида эса интизом масаласини қандай ҳал қилишни ўзи билади. Аммо мағлубият учун айбни алоҳида футболчига юклаш — нотўғри ёндашув. Бу Ислам Исмоилов фаолиятидаги биринчи шундай ҳолат эмас. U17 жаҳон чемпионатида Аслбек Алиев қизил карточка олганидан кейин мураббийнинг унга нисбатан муносабати ҳам эсимизда. Ўша пайтда футболчи атиги 17 ёшда эди. Ёш футболчига нисбатан бундай муносабатни оқлаш қийин. Жаҳон футболида ҳам бундай зиддиятлар кўп учраган. Сэр Алекс Фергюсон билан Дэвид Бекхэм ўртасидаги машҳур «бутса» воқеаси бунга мисол. 2003 йилда «Арсенал»дан учралган мағлубиятдан кейин кийиниш хонасида Фергюсон тепган бутса Бекхэмнинг қошини ёрган. Орадан бир неча ой ўтиб, у «Реал»га сотилган. Жозе Моуриньо эса «Реал»да клуб капитани Икер Касильясни асосий таркибдан чиқариб, захирага ўтқазди. Бу ҳам жамоа ичидаги зиддиятларни кучайтирган воқеалардан бири бўлди. Эътибор беринг, бундай низолар майдонда эмас, асосан жамоа ичида ҳал қилинган. Бошқа ёндашувга 2024 йилдаги Юрген Клопп ва Муҳаммад Салоҳ ўртасидаги можарони мисол қилиш мумкин. «Вест Хэм»га қарши ўйинда улар захирадан майдонга тушиш олдидан тортишиб қолишди. Салоҳ журналистларга «Гапирсам, олов чиқади», деган мазмунда жавоб берди. Кейинчалик Клопп можаро кийиниш хонасида ҳал қилинганини айтди. Албатта, ҳеч бир футболчи жамоадан устун эмас. У Месси ёки Роналду бўлса ҳам. Одиловга нисбатан интизомий чора кўрилиши, захирага олиниши мумкин. Аммо бу уни омма олдида камситиш ёки ҳақорат қилиш керак дегани эмас. Мураббийнинг фақат натижаси эмас, футболчилар билан ишлаш маданияти ҳам баҳоланиши шарт. Айниқса, ёшлар жамоасида. ПФЛ директори ҳам аввалги U17 воқеасидан кейинги интервьюсида Исмоиловнинг футболчиларга муносабати ва уларни омма олдида камситиш масаласини тилга олган эди. Яна бир савол: нега ҳеч бир медиа вакили Жамшид Искандаровнинг тўпни ён чизиққа чиқариш ўрнига орқага — Одиловга қайтарган қарорини ҳам муҳокама қилмаяпти? Ахир голга олиб келган вазиятда бу эпизод ҳам таҳлилга арзийди. Матбуотда можаро кийиниш хонасида ҳам давом этгани, Одилов мураббий томон буюм отгани ҳақида хабарлар тарқалди. Агар бу маълумотлар тасдиқланса, бу алоҳида интизомий масала. Бироқ жамоа ичидаги низоларни оммага сиздириш ҳам жамоа муҳитига зарар етказади. Хулоса шуки: менинг назаримда, Исмоиловнинг асосий муаммоси — ҳиссиётларини бошқариш ва муваффақиятсизлик учун масъулиятни ўз зиммасига олишдаги ёндашувида. Мураббийлик фақат тактика ва натижа эмас, балки психология ва инсонлар билан ишлаш санъати ҳамдир. Ёш футболчилар мураббийдан қўрққани учун ҳақоратларга индамаслиги мумкин. Аммо тажрибали ва ўз қадрини биладиган футболчи бундай муносабатни қабул қилмаслиги ҳам табиий. Одиловнинг ҳаракатини оқламайман. Лекин мураббийнинг хатоларини ҳам футболчининг хатоси билан беркитиб бўлмайди. Мураббий майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам жамоасининг ҳимоячиси бўлиши керак. Отиладиган тошни бошқаларга эмас, биринчи навбатда ўзига қабул қилиши лозим. @referee_time

Открыть в Telegram
Просмотры922−49%к среднему
Пересылки11
Реакции14
Комментарии49
#1687Превью ссылки

​​Агар ҳакам футболчининг бошидан жароҳат олгани ёки шундай жароҳат олиш эҳтимоли борлиги сабабли ўйинни тўхтатса, футболчи: ➡️ Майдоннинг ўзида тиббий кўрикдан ўтказилиши ва унга ёрдам кўрсатилиши мумкин. ➡️ Шундан сўнг у албатта ўйин майдонини тарк этиши керак. Кейинги тартиб эса вазиятнинг аниқ ҳолатларига боғлиқ: 1️⃣ Бош жароҳати эҳтимоли сабабли ўйин тезда тўхтатилди, аммо жароҳат жиддий эмаслиги ва тиббий кўрик ёки ёрдам талаб этилмаслиги дарҳол аён бўлди. Шубҳали бош жароҳати сабабли ўйин тўхтатилгани учун футболчи барибир майдонни тарк этиши шарт. Бироқ мусобақа ташкилотчилари футболчига ўйин қайта бошланганидан кейин ҳакам рухсати билан, майдон ташқарисида бир дақиқа кутиш талабисиз, яна майдонга қайтишга рухсат берилиши мумкинлигини белгилашлари мумкин. 2️⃣ Бош жароҳати сабабли ўйин тўхтатилди ва футболчи майдоннинг ўзида тиббий кўрикдан ўтказилди ёки унга ёрдам кўрсатилди. Бундай ҳолатда футболчи майдонни тарк этиши ва у ерда бир дақиқа бўлиши керак. Бу вақт футболчининг ўйинни давом эттириши тиббий жиҳатдан хавфсиз ёки хавфсиз эмаслигини баҳолаш учун муҳим ҳисобланади. 3️⃣ Бош жароҳати сабабли ўйин тўхтатилди ва футболчи ўйинни давом эттира олмайди. Шу сабабли жамоаси уни алмаштиришга қарор қилди (масалан, футболчи ҳақиқий ёки эҳтимолий мия чайқалишини бошдан кечирганда). Жароҳатланган футболчи оддий захира футболчиси ёки мия чайқалиши учун мўлжалланган махсус захира футболчиси билан алмаштирилиши мумкин. Қўшимча ва доимий мия чайқалиши алмаштирувларидан фойдаланишга мусобақа ташкилотчилари томонидан рухсат берилган бўлиши керак. Бунда IFAB протоколига амал қилинади. @referee_time

Открыть в Telegram
Просмотры537−70%к среднему
Пересылки5
Реакции—
Комментарии0
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
2 ч228
11 ч537
  1. Всего сейчас537
#1686Превью ссылки

​​🕊 ФУТБОЛДА ҲЕЧ БИР ЎЙИН ИНСОН ҲАЁТИДАН УСТУН ЭМАС! Испанияда 2 ноябрь куни «Тенерифе» — «Андорра» учрашувида фожиа юз берди. Дарвозабон билан тўқнашувдан сўнг 30 ёшли ҳужумчи Хесус де Мигелнинг юрак фаолияти тўхтади. Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қилишди, аммо 3 ноябрь куни футболчининг вафот этгани маълум бўлди. Бу фожиа нафақат профессионал футбол, балки биздаги ҳаваскорлар ва қуйи лига мусобақалари учун ҳам жиддий сабоқ бўлиши керак. Афсуски, баъзида ўртоқлик учрашувлари ёки иккинчи лига ўйинларида тиббий ходим бўлмаса ҳам, «ўзимиз бир амаллаб ўтказаверамиз», деган қарашларга дуч келиш мумкин. Аслида, бу мутлақо нотўғри ёндашув. Нега? ▪️ Футболчи фақат рақиб билан тўқнашув натижасида эмас, балки ҳеч қандай контактсиз ҳам тўсатдан тутқаноқ тутиши, юрак хуружи ёки бошқа фавқулодда тиббий ҳолатга дуч келиши мумкин. ▪️ Майдондаги ҳар қандай тўқнашув хавфсиз якунланишига кафолат йўқ. Бугун оддийдек кўринган вазият эртага оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Кўза ҳар куни эмас, куни келиб синади. ▪️ Бундай пайтда биринчи дақиқалар ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Тиббий ёрдамнинг кечикиши эса инсон ҳаётига хавф туғдириши мумкин. Шунинг учун мусобақа ташкилотчиларига алоҳида мурожаат қилмоқчимиз: Ўртоқлик учрашувлари, иккинчи лига, вилоят чемпионатлари ва ҳатто оддий ҳаваскорлар мусобақаларида ҳам тиббий хавфсизлик масаласини иккинчи даражали деб қараманг. Ҳар бир учрашувда камида биринчи ёрдам кўрсатишга тайёр тиббий ходим бўлиши, зарур тиббий воситалар мавжудлиги ва фавқулодда ҳолатда тез ёрдамни чақириш механизми олдиндан таъминланиши керак. Бу ортиқча харажат ёки расмиятчилик эмас. Бу — ташкилотчининг футболчилар ҳаёти ва саломатлиги олдидаги масъулиятидир. Футболчилар майдонга ғалаба учун тушади. Аммо уларнинг энг катта ғалабаси — ўйиндан кейин соғ-саломат уйига қайтишидир. Натижа, очколар ва мусобақа тақвими кутиши мумкин. Инсон ҳаёти эса кутмайди! 🕊 Хесус де Мигелнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. @referee_time

Открыть в Telegram
Просмотры419−77%к среднему
Пересылки7
Реакции3
Комментарии0
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
3 ч258
13 ч419
  1. Всего сейчас419
#1685Текстизменён

Ер юзида содир бўлаётган барча хунрезликларга ҳам «ўзбек ҳакамлари» айбдор гўё! Жаҳон чемпионатидаги иштирокимиздан тортиб, Осиё кубогида финалга чиқа олмаганимизгача — ҳаммасининг сабабини ҳакамликдан излашга ўрганиб қолдик. «Реал Мадрид»нинг собиқ президенти Рамон Кальдеронга нисбат бериладиган бир гап бор: «Ҳакамларни фақат кичик жамоалар танқид қилади». «Пахтакор» олтита гол ўтказиб юборган бўлса, бунда ҳакамларни айблаш қай даражада тўғри? Жамоанинг йирик ҳисобдаги мағлубиятини ҳакамлик билан изоҳлашга уриниш муаммонинг асл сабабини яшириш эмасми? Эронга кетган футболчимиз мисолида маҳаллий ва хорижий ҳакамлик ўртасидаги фарқ ҳақида гапирилмоқда. Гўёки, у ерда футболчиларга эркин ўйнаш имконияти берилади, бизда эса кичик контакт учун ҳам ҳуштак чалинади. Биринчидан, футбол бутун дунёда ягона Қоидалар асосида ўйналади. Эронда футболчи қизил карточка олмаган бўлса, демак, ўша вазиятларда қизил карточка талаб қиладиган қоидабузарлик содир этмаган. Буни автоматик равишда ҳакамлик даражаси билан боғлаш тўғри эмас. Иккинчидан, футболчиларнинг курашувчанлиги ва руҳий тайёргарлиги учун ҳакамларни масъул қилиш адолатдан эмас. Менимча, ўзбек футболининг жиддий муаммоларидан бири — айрим футболчиларнинг номдор рақибларга нисбатан ҳаддан ташқари ҳурмат билан майдонга тушиши. Рақибнинг кучини тан олиш бошқа, ундан руҳан чўчиш бошқа. Буни футболчиларимизнинг ўзлари ҳам турли интервьюларда таъкидлаб келишади. Баъзан рақиб билан ўйнашни шараф деб билишади. Аммо профессионал футболда рақибга ҳурмат майдондаги курашчанликка тўсқинлик қилмаслиги керак. Жаҳон чемпионатидаги кийиниш хонаси лавҳаларида бошқа терма жамоалар масалан Эрон етакчиси футболчиларининг қандай руҳлантирилганини ҳам кўрдик. Бизда эса шундай жамоавий шижоат ва ғалабага чанқоқлик етишмаётган бўлса, бунга ҳам ҳакамлар айбдорми? Яна бир жиҳат ўзбек ҳакамлари форс ҳакамларидан анча кучли, деб ҳисоблайман. Балки Эрон клублари йирик ҳисобда мағлуб бўлганида, ўз камчиликларини тан олиш ўрнига ҳакамларни айблашни маъқул кўрмас. «Пахтакор»га ўзбек ҳакамлари ёрдам беради, деган гаплар "шерлар" мухлисларининг ғашига тегиши табиий. Аммо жамоанинг ҳар бир муваффақиятсизлигини ҳакамларга боғлаш ҳам худди шундай асоссиз ёндашув эмасми? Роналду келади, деб 30 минг мухлисни стадионга чақириб, уларнинг катта қисми айнан Роналдуни кўриш учун келганини ҳисобга олмаслик ҳам бир оз ғалати. Буни «Пахтакор»га бўлган мухлисликнинг юқори даражаси сифатида кўрсатиш қийин. Суперлигамизда ҳакамлик билан боғлиқ муаммолар борлигини инкор қилмайман. Ҳакамлар хатоларга йўл қўяди, уларни танқид қилиш ва масъулият талаб қилиш керак. Аммо ўз муаммоларимизнинг барчасини ҳакамларга ағдариш ҳам тўғри эмас. Жамоанинг ОЧЛдаги мағлубияти учун биринчи навбатда футболчилар ва мураббийлар жавобгар. Ҳакамлар ўйнашга имкон берса ҳам, «нега қизил карточка берилмади?» деб эътироз қиламиз. Ҳар қандай вазиятда ҳакамдан айб излашга уринаверишдан кўра, ўз жамоамизнинг камчиликларига ҳам холис баҳо беришни ўрганишимиз керак. Ҳакамлар футбол ўйнамайди. Улар ўйинни бошқаради. Натижани эса майдондаги футболчилар яратади. @referee_time

Открыть в Telegram
Просмотры940−48%к среднему
Пересылки4
Реакции13
Комментарии112
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч97
7 ч736
26 ч940
  1. Через 6 часов736
  2. Через 24 часа940
  3. Всего сейчас940
#1684Видеоизменён

ФУТБОЛЧИ ЖАРОҲАТ ОЛДИ: ҲАКАМ ЎЙИННИ ҚАЧОН ТЎХТАТИШИ КЕРАК? IFAB қоидаларининг 5-қонуни (The Referee) футболчилар жароҳати бўйича аниқ мезон белгилайди. Агар футболчи енгил жароҳат олган бўлса, ҳакам тўп ўйиндан чиққунча ўйинни давом эттириши мумкин. Агар футболчи жиддий жароҳат олган бўлса, ҳакам ўйинни тўхтатиши шарт. Демак, футболчининг майдонда ётиб қолгани автоматик равишда ўйинни тўхтатиш учун асос эмас. Агар жароҳат енгил бўлса, рақиб жамоа ҳужумни давом эттириши ва гол уриши мумкин. Шунингдек, IFAB футболчилардан рақиб футболчиси майдонда ётгани учун тўпни мажбурий равишда майдон ташқарисига чиқаришни талаб қилмайди. Асосий мезон — Fair Play эмас, футболчининг жароҳати жиддий ёки енгил эканидир. «Нефтчи»нинг икки футболчиси тўпни нега ён чизиқга эмас, майдонга қараб тепиб юборишмоқда? Эронликлардан «fairplay» кутиш аҳмоқлик. Ёрдамчи ҳакам вазиятга энг яқин турибди, агар футболчида жиддий жароҳат бўлганида, буни бош ҳакамга маълум қилар эди. @referee_time

Открыть в Telegram
Просмотры4 519+149%к среднему
Пересылки63
Реакции6
Комментарии11
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
7 ч3 234
24 ч4 519
  1. Через 6 часов3 234
  2. Через 24 часа4 519
  3. Всего сейчас4 519
#1683Текстизменён

VAR ва бош ҳакам ўртасидаги суҳбат 72-дақиқа. «Расинг Сантандер» — «Реал Мадрид». 🗣️ VAR ҳаками (Луис Марио Милья): «Хосе Луис, сиз белгилаган пенальтини бекор қилиш имкониятини баҳолашингиз учун вазиятни қайта кўриб чиқишни тавсия қиламан». 🗣️ Бош ҳакам (Мунуэра Монтеро): «Кўриб чиқаман, Хосе Альберто. Кўриб чиқаман, хотиржам бўлинг, ҳозир кўраман». 🗣️ Бош ҳакам: «Яхши, ажойиб. Тўп қандай ўйналганини кўрмоқчиман». 🗣️ VAR ҳаками: «Биз кузатган ҳолатга кўра, “Реал Мадрид” футболчиси Тчуамени биринчи бўлиб тўпни атайлаб ўйнади, шундан кейин тўп унинг қўлига тегди. Шунинг учун буни Play the Ball — футболчининг тўпни ўйнаши натижасида юзага келган ҳолат деб ҳисоблаяпмиз». 🗣️ Бош ҳакам: «Яхши, кўрсатинг». 🗣️ VAR ҳаками: «Ҳозир сизга вазиятни ҳаракатда кўрсатаман». 🗣️ Бош ҳакам: «Луис Марио, тасвирни бироз ёруғроқ қилиб кўрсата оласизми? Бироз узунроқ такрорлансин. Мана шу жуда яхши». 🗣️ Бош ҳакам: «Луис Марио, “Расинг” футболчиси ҳеч қайси ҳолатда тўпга тегмаганини тушуняпмиз». 🗣️ VAR ҳаками: «Йўқ, тегмаган». 🗣️ Бош ҳакам: «Фақат “Реал Мадрид” футболчиси тўпга теккан ва уни ўйнаганидан кейин тўп ўз қўлига йўналган. Шунинг учун буни Play the Ball деб ҳисоблаяпмиз ва пенальти йўқ. Қарорим — пенальтини бекор қилиш, ўйин дарвозабонга баҳсли тўп ташлаш билан давом эттирилади». Манба: "Мундо Депвртиво" @referee_time

Открыть в Telegram
Просмотры740−59%к среднему
Пересылки3
Реакции9
Комментарии0
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
6 ч457
14 ч507
30 ч740
  1. Через 6 часов457
  2. Через 24 часа740
  3. Всего сейчас740
#1682Видео
Просмотры559−69%к среднему
Пересылки2
Реакции6
Комментарии0
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
6 ч326
14 ч367
30 ч559
  1. Через 6 часов326
  2. Через 24 часа559
  3. Всего сейчас559
#1681Текстизменён

Бизда баъзида оддий, элементар нарсалардан ҳам фожеа ясаб, ҳакамни айбдор қилиш жуда жўн иш бўлиб қолди. Наҳотки, профессионал футболчи ўйин ҳакам ҳуштагигача тўхтамаслигини билмаса? Бу вазиятни камида 10 марта кўрдим ва тўп ён чизиқни тўлиқ кесиб ўтганини топа олмадим. «Менимча»лар бу вазиятда ишламайди. Бу фактик жараён: тўп чизиқни 100 фоиз кесиб ўтдими ёки йўқ?! Ёрдамчи ҳакам ва захира ҳаками вазиятга яқин турибди. Ёрдамчи ҳакам байроқчасини кўтармади, бош ҳакам ҳуштак чалмади — демак, ўйинни давом эттириш керак. Башарти, ёрдамчи ҳакам байроқчасини кўтарса-ю, бош ҳакам унинг ишорасини қабул қилмаса ҳам, футболчилар ўйинни давом эттиришга мажбур. VAR протоколига асосан, ҳужумнинг барча фазалари (APP) текширилади. Агар тўп чизиқни тўлиқ тарк этган бўлса, бу фактик қарор ҳисобланади ва гол бекор қилинади. Ҳакам мониторга чақирилмайди. Юқоридаги вазиятда тўп ерда бўлган пайтда чизиқни тўлиқ кесиб ўтмаган. Футболчилар шу жараёнда тўхтаб қолган. Тўп ҳавода бўлган пайтда футболчининг оёғи чизиқдан ташқарида, аммо тўп 100 фоиз чиқиб кетганига яққол далил йўқ. Ҳакамлар «эҳтимол, чиқиб кетгандир» деган тахмин билан голни бекор қилиб юбормайди. Камералар камлиги, тасвир сифати пастлиги ва тўғри ракурслар танланмаётгани ҳам қарорларда шубҳа пайдо қилмоқда. VAR аниқ ва равшан хатоликни кўрсатувчи далилга эга бўлсагина ўйинга аралаша олади. Бу вазиятда жараён жуда тез рўй бергани ва инсон омили ҳам борлигини унутмаслик керак. Гол инобатга олинганининг эҳтимолий икки сабаби бор: 1-Тўп чизиқни тўлиқ кесиб ўтмаган, ёрдамчи ҳакам буни аниқ кўрган ва VARда ҳам яққол далил мавжуд. 2-Тўп чизиқни тарк этган бўлиши мумкин, аммо инсон омили сабаб ёрдамчи ҳакам буни кўрмаган, VARда эса буни исботловчи далил йўқ. Суперлигамизда эса Goal-line Technology каби технологиялар ва чип ўрнатилган ақлли тўплар йўқ. Бор имкониятлардан максимал фойдаланиб келинмоқда. Бу вазиятда энг асосий айбдор — «Локомотив» жамоасининг ўзи. Тўхтаб қолгани — ўзининг муаммоси. Дунёнинг барча ҳакамлик марказларида VAR аниқ далил бўлмаса, ўйинга аралаша олмайди. Ҳакам хатосини исботловчи яққол далил бўлмаса ва ҳакамнинг позицияси тўғри бўлса, унинг қарори ҳимоя қилинади. @referee_time

Открыть в Telegram
Просмотры525−71%к среднему
Пересылки1
Реакции7
Комментарии15
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч184
7 ч381
25 ч525
  1. Через 1 час184
  2. Через 6 часов381
  3. Через 24 часа525
  4. Всего сейчас525
#1678Видеоизменён

🚨 Бош ҳакам «Реал Мадрид»га пенальти совға қилди, VAR эса "Машраб" ролида 🖥️💥 ⏱ 9-дақиқа 18-рақамли ҳимоячи рақиби томон қўлини узатди. Қизил либосдаги 10-рақамли футболчи эса контактни ҳис қилиши билан майдонга қулайди. Бош ҳакам Мунера Монтера 11 метрлик нуқтани кўрсатди. ❌ Менинг фикримча, бу нотўғри пенальти! Ҳимоячининг ҳаракати билан ҳужумчининг йиқилиши ўртасида қоидабузарликни асослайдиган сабаб-оқибат боғлиқлиги кўринмаяпти. Оёқлар ўртасида ҳам контакт йўқ. Бош ҳакам вазиятни реал вақтда баҳолаганини маълум маънода тушуниш мумкин. Аммо VAR ҳакамлари-чи? 🖥️ VARнинг вазифаси баҳсли қарорларни шунчаки томоша қилиш эмас, балки аниқ ва равшан хатони тузатиш! Бу вазиятда эса VAR ҳакамлари бош ҳакамнинг қарорини текширишдан кўра, унинг қарорига ҳамроҳ бўлишни маъқул кўргандек. 🤔 Сиз нима деб ўйлайсиз: бу пенальтига асос борми ёки «Реал Мадрид»га бош ҳакамдан туҳфа бўлдими? 📲 @referee_time

Открыть в Telegram
Просмотры757−58%к среднему
Пересылки6
Реакции4
Комментарии17
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
6 ч490
30 ч757
  1. Через 6 часов490
  2. Через 24 часа757
  3. Всего сейчас757
#1677Опрос
Просмотры573−68%к среднему
Пересылки1
Реакции8
Комментарии5
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
8 ч424
31 ч573
  1. Через 6 часов424
  2. Через 24 часа573
  3. Всего сейчас573
#1676Видео
Просмотры545−70%к среднему
Пересылки2
Реакции—
Комментарии0
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
8 ч398
31 ч545
  1. Через 6 часов398
  2. Через 24 часа545
  3. Всего сейчас545
#1675Превью ссылкиизменён

​​АПЛ | «Ливерпуль» — «Арсенал» Жарима майдони ичида 12-рақамли ҳимоя вакили, 9-рақамли рақибини либосидан тортиб қолди. Бош ҳакам ўйинни тўхтатмади. VAR ҳам вазиятда аниқ ва равшан хатолик кўрмагани сабабли бош ҳакамни эҳтимолий пенальти учун мониторга чақирмади. Қоидаларга кўра, ҳар қандай тегиниш ёки жисмоний контакт фол ҳисобланмайди. Бунда контактнинг интенсивлиги ва рақибнинг ҳаракатларига таъсири инобатга олинади. Ҳакам ва VAR талқинига кўра, қизил либосдаги 9-рақамли футболчи тўпга бемалол ҳаракатланган, аммо унга ета олмаган. 12-рақамли футболчининг либосдан тортиши эса рақибнинг ҳаракатларига сезиларли таъсир ўтказмаган, деб ҳисобланган. Менинг шахсий хулосам: пенальти + қизил карточка. Чунки футболчи ҳаводаги тўп учун сакраганида рақиб унинг либосидан тортиб қолди. Футболчининг оёқлари ерда таянч ҳосил қилмаган бундай вазиятларда ҳатто нисбатан енгил тортиш ҳам унинг сакраши ва ҳаракатланиш имкониятига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Агар рақиб уни тортиб қолмаганида, тўпга етиб бориши ва гол уриш имконияти мавжуд эди, деб ҳисоблайман. DOGSO — яққол гол уриш имкониятидан маҳрум қилиш. IFABнинг 12-қонунига кўра: «Агар футболчи ўз жарима майдони ичида рақибини яққол гол уриш имкониятидан маҳрум қилувчи қоидабузарлик содир этса ва ҳакам пенальти белгиласа, қоидабузар футболчи тўпни ўйнашга уриниш ёки тўп учун курашиш ҳаракатида бўлган тақдирдагина сариқ карточка билан жазоланади. Бошқа барча ҳолатларда (масалан, ушлаб қолиш, тортиш, итариш ёки тўпни ўйнаш имконияти бўлмаган ҳолатларда) футболчи майдондан четлатилади». «Уч карра жазо» қоидаси ҳам айнан шу ерда муҳим. Яъни жарима майдонида DOGSO содир этилганда, агар қоидабузар футболчи тўп учун курашган ёки уни ўйнашга уринган бўлса, пенальти ва сариқ карточка билан чекланади. Аммо рақибни ушлаб қолиш ёки тортиш орқали, тўп учун курашмаган ҳолда яққол гол уриш имкониятидан маҳрум қилса, пенальти билан бирга қизил карточка ҳам берилади. Шу сабабли менинг фикримча, ушбу эпизодда пенальти ва қизил карточка берилиши керак эди. @referee_time

Открыть в Telegram
Просмотры991−45%к среднему
Пересылки5
Реакции4
Комментарии15
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
6 ч418
31 ч991
  1. Через 6 часов418
  2. Через 24 часа991
  3. Всего сейчас991
#1674Текстизменён

Менинг кўпинча эътироз ва саволларим ЎзФҲМга қаратилган бўлади. Бу сафаргиси эса ПФЛ ва телетрансляция вакилларига! Нега бизда камералар сони кам? Айнан шу сабабли айрим вазиятларда қарор чиқариш ва такрорий лавҳаларни кўришда турли муаммолар юзага келмоқда. Баъзи ўйинларда ташкилотчи ва телетрансляция вакилларининг камчиликлари туфайли ҳам ҳакамлар айбдор бўлиб қолмоқда. Оқибатда эса барча танқид ва эътирозлар ҳакамларнинг бошига ёғилмоқда. VAR хонасига ПФЛ камералари ҳамда ҳудудлардаги телетрансляция вакиллари томонидан узатилган тасвирлар келиб тушади. Қарорлар эса айнан шу тасвирлар асосида қабул қилинади. «Сурхон»нинг кечаги голи: нега VAR аралашмади? Голдан кейин ҳакамларга нисбатан турли эътирозлар билдирилмоқда. Аммо VAR ҳар қандай шубҳали вазиятда эмас, балки қарорни ўзгартириш учун етарли асос бўладиган аниқ далил мавжуд бўлганда аралашади. Барча камералардан олинган тасвирларнинг бирортасида ҳам тўп футболчининг қўлига текканини аниқ тасдиқловчи яққол далил йўқ. Тўп қўлга теккандек кўриниши унинг ҳақиқатдан ҳам қўлга текканини англатмайди. Шахсан мен тўп футболчининг қўлига эмас, танасининг сон қисмига текканини кўрдим. «Хоразм»нинг бекор қилинган голи: саккиз дақиқалик текширув ва нотўғри ракурс! Ушбу голни текшириш учун ҳам саккиз дақиқа вақт сарфланди. Бундан ташқари, нотўғри ракурс танланди. VAR хонасидаги ҳакамларга тасвирларни телетрансляция ходимлари тақдим этади. VAR ҳакамлари эса ўзларида мавжуд кадрлар асосида офсайд чизиқларини чизади. Демак, тасвирларнинг сифати ва тўғри ракурс танланиши ҳам жуда муҳим. Жонли эфирдаги нотўғри титрлар ҳам ҳакамларга қарши эътирозларни кучайтирмоқда! Кўп ҳолларда экранда вазиятга мос келмайдиган маълумотлар берилмоқда. Масалан, ҳакам эҳтимолий қизил карточка вазиятини текшириш учун монитор олдига борган, аммо экранда «Пенальти текширилмоқда» деган титр пайдо бўлган. Бу ҳолат «Динамо» — «Қизилқум» учрашувида Нурилло Тўхтасинов қизил карточка олган вазиятда кузатилди. Бунақаси биринчи марта эмас. Нотўғри берилган маълумотлар туфайли мухлисларнинг ҳакамларга нисбатан эътирозлари ва айбловлари янада кўпаймоқда. Шарҳловчиларнинг нотўғри талқини ҳам бунга қўшимча бўлмоқда. Жуда кўп ҳолларда футбол қоидаларини етарлича билмаслик оқибатида берилган нотўғри шарҳлар ҳакамларга нисбатан танқидларнинг кўпайишига сабаб бўлмоқда. «Фалончи шарҳловчи бундай деди, ҳакам эса бошқача қарор чиқарди», деган қарашлар туфайли мухлислар шарҳловчининг фикрини мутлақ ҳақиқат сифатида қабул қилишмоқда. Шарҳловчи бўладими, футболчи ёки мураббийми — уларнинг ҳеч бири ҳакамлик қоидаларини ҳакамлардан яхшироқ билмайди. Албатта, ҳар кимнинг ўз фикри бўлиши мумкин, танқид қилиш ҳам мумкин. Аммо вазиятга нотўғри тус бериб қўйган шарҳловчи ортидан миллионлаб мухлислар эргашишини унутмаслиги керак. Шу боис шарҳловчиларга ҳам футбол қоидалари китобини бир бошдан варақлаб чиқишни тавсия қилган бўлардим. «Навбаҳор» — «ОКМК» баҳсидаги чалкашлик ва кечаги вазият. «Навбаҳор» — «Пахтакор» ўйинида пенальти тепилаётган вақтда барчани офсайд борлиги ҳақидаги гаплар билан чалғитган журналист кеча яна «Сурхон» футболчисининг қўлига тўп теккани ҳақидаги фикри билан шубҳаларни кескинлаштирди. Вазият текширилди. Аммо тўп қўлга текканини исботловчи аниқ далил VAR ихтиёрида мавжуд бўлмагани сабабли бош ҳакам монитор олдига чақирилмади. Бундай ҳолатда VARнинг ўйинга аралашиши учун ҳам асос бўлмайди, чунки аниқ далилнинг ўзи йўқ. Футболчи ҳам, мураббий ҳам, мухлис ҳам кўпинча ҳакамни айбдор қилади. Бу — футболнинг ажралмас қисмларидан бири. Хулоса ўрнида... Мухлислардан имкон қадар кенг феълли бўлишни, ҳар бир вазиятга бир томонлама эмас, балки атрофлича ёндашишни сўраган бўлардим. Ҳакамлар хатога йўл қўйиши мумкин. Аммо ҳар бир баҳсли вазиятда айбни фақат ҳакамдан излаш ҳам тўғри эмас. Камералар сони, тасвирлар сифати, ракурслар, эфирдаги маълумотлар ва шарҳловчиларнинг талқини ҳам вазиятга таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун танқид қилишдан олдин вазиятни ҳар томонлама ўрганайлик. Ҳар қандай шубҳа — ҳали далил дегани эмас! @referee_time

Открыть в Telegram
Просмотры1 725−5%к среднему
Пересылки5
Реакции16
Комментарии42
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
4 ч942
9 ч1 302
11 ч1 348
11 ч1 348
27 ч1 612
67 ч1 725
  1. Через 24 часа1 612
  2. Всего сейчас1 725
#1673Видеоальбом
Просмотры1 235−32%к среднему
Пересылки1
Реакции—
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
4 ч660
10 ч882
11 ч914
27 ч1 133
67 ч1 235
  1. Через 24 часа1 133
  2. Всего сейчас1 235
#1672Видеоальбом
Просмотры1 255−31%к среднему
Пересылки1
Реакции—
Комментарии0
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
4 ч653
10 ч876
11 ч909
27 ч1 131
67 ч1 255
  1. Через 24 часа1 131
  2. Всего сейчас1 255
#1671Видеоальбом
Просмотры16 836+826%к среднему
Пересылки36
Реакции—
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
6 ч10 363
11 ч12 891
13 ч13 006
28 ч15 260
69 ч16 836
  1. Через 6 часов10 363
  2. Через 24 часа15 260
  3. Всего сейчас16 836
#1670Видеоальбомизменён

Водий дербиси «Навбаҳор» — «Андижон» ўйинида «Андижон» фойдасига берилмаган эҳтимолий пенальти, нега VAR бош ҳакамни мониторга чақирмади? Футбол бу контактли спорт тури, ҳамма тегиниш бу қоида бузарлик дегани эмас. Юқоридаги вазиятда 55-рақамли кўк либослаги футболчи, рақибини елкасига қўли тегди ва ҳужумчи контактни сезиши билан йиқилди. Бу вазиятда 55-рақам рақибини тортиб қолгани, итариб юборгани ёки уни тўпга эркин ҳаракатланишига қаршилик қилгани йўқ. Тўп учун кураш жараёнида елкасига қўли тегди ва дарҳол тортиб олди, бу фол учун етарли эмас. Бош ҳакам нега VARга бормади? Асос бу вазиятни VAR текширди ва аниқ ва равшан хато топмади шу сабаб, бош ҳакамни мониторга чақирмади. VAR протоколига асосан: Бундай жараён "сукунат текшируви"(Silent check) деб аталади яъни: VAR эпизодни текширади, аммо майдондаги ҳакамга монитор орқали қайта кўриб чиқишни тавсия қилмайди. Мен бу вазиятда ҳакамлар ва VAR хулосасига қўшиламан. Тўғри қарор ўйин давом этади, пенальти учун етарли асос мавжуд эмас. @referee_time

Открыть в Telegram
Просмотры16 546+810%к среднему
Пересылки35
Реакции91
Комментарии138
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
6 ч10 094
11 ч12 599
13 ч12 703
28 ч14 899
69 ч16 546
  1. Через 6 часов10 094
  2. Через 24 часа14 899
  3. Всего сейчас16 546
#1668Фотоальбом
Просмотры1 615−11%к среднему
Пересылки4
Реакции—
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
9 ч1 154
17 ч1 349
32 ч1 527
72 ч1 615
  1. Через 24 часа1 349
  2. Всего сейчас1 615
#1667Видеоальбом
Просмотры1 638−10%к среднему
Пересылки4
Реакции—
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
9 ч1 153
17 ч1 355
32 ч1 539
72 ч1 638
  1. Через 24 часа1 355
  2. Всего сейчас1 638
#1666Видеоальбом
Просмотры1 625−11%к среднему
Пересылки4
Реакции—
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
9 ч1 152
17 ч1 354
32 ч1 528
72 ч1 625
  1. Через 24 часа1 354
  2. Всего сейчас1 625
#1665Видеоальбомизменён

Кеча канал муҳокама гуруҳига кузатувчимиздан савол келиб тушди, шу уч вазият қўл билан ўйин ва пенальти бормиди? Уч вазиятнинг бирортасида қўл билан ўйин (hand ball) мавжуд эмас. Асос: биринчи вазият тўп ҳимоя вакилининг оёғига тегиб, йўналиш кескин ўзгариб кейин қўлига тегди, иккинчи вазиятда эса тўп аввал ўз жамоадоши бошидан, ҳимоя вакили қўлига тегди орада масофа яқин бундай вазият жазоланмайдигон контакт ҳисобланади. 47-рақамли Фоден узатмасидан сўнг, 44-рақамли ҳимоя вакили қўлига тўп теккан вазиятда эса қўлнинг ҳолати табиий ва танасини сунъий равишда катталаштириш мавжуд эмас. Шу сабабли қўл билан ўйин мавжуд эмас. Эслаб қолинг тўпнинг қўлга тегиши бу мутлоқ қоида бузарлик дегани эмас. Фақат тўп ҳужум вакиллари қўлга тегиб гол бўлиб қолса ёки қўлга текгач дарҳол гол урилса мустасно,(ҳатто тўп тасодифан қўлга текса ҳам). Бошқа вазиятларда ҳолатга қаралади. Юқорида бу сўзларимга ИФАБдан далил ҳам илова қилганман. Каналга обуна бўлиш👇👇 https://t.me/+JgaqW4uJVBwzMTMy https://t.me/+JgaqW4uJVBwzMTMy

Открыть в Telegram
Просмотры1 322−27%к среднему
Пересылки4
Реакции9
Комментарии23
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
9 ч948
17 ч1 118
32 ч1 251
72 ч1 322
  1. Через 24 часа1 118
  2. Всего сейчас1 322
#1664Фотоальбом
Просмотры1 318−27%к среднему
Пересылки2
Реакции—
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
3 ч279
12 ч355
28 ч1 146
30 ч1 160
68 ч1 318
  1. Через 24 часа1 146
  2. Всего сейчас1 318
#1663Фотоальбом
Просмотры1 375−24%к среднему
Пересылки2
Реакции—
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
3 ч279
12 ч355
28 ч1 187
30 ч1 202
68 ч1 375
  1. Через 24 часа1 187
  2. Всего сейчас1 375
#1662Видеоальбомизменён

62-ДАҚИҚА | VAR ҚАРОРНИ ЎЗГАРТИРДИ VAR орқали вазият қайта кўриб чиқилганидан сўнг, ҳакам «Челси» фойдасига пенальти белгилашга қарор қилди. Шунингдек, «Манчестер Юнайтед» футболчиси Лисандро Мартинесга қўпол ҳаракати (reckless foul) иккинчи сариқ карточка кўрсатилди. 🎧 VAR ҳаками: «У тўпни ўйнашга уринмаяпти. Бу ерда у рақибига қўли билан олдинга ташланган ҳолда сакрашдан бошқа бирор ҳаракатни амалга оширишга уринганини кўрмаяпман». 🎙 Бош ҳакам: «Вазиятни қайта кўриб чиққач, “Манчестер Юнайтед”нинг 6-рақамли футболчиси қўли билан эҳтиётсиз ҳаракатни амалга оширганини аниқладим. Якуний қарор — пенальти ва “Манчестер Юнайтед”нинг 6-рақамли футболчисига иккинчи сариқ карточка». Uzfhm ўрганса бўлармиди, агар аудиони беришни хоҳламаса, матнли тарзда, ҳўп жонли эфирда эмас, ўйин тугачач, ижтимоий тармоқларда очиқласа бўлармиди? @referee_time

Открыть в Telegram
Просмотры972−47%к среднему
Пересылки2
Реакции8
Комментарии18
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
3 ч274
12 ч349
28 ч857
30 ч869
68 ч972
  1. Через 24 часа857
  2. Всего сейчас972
#1661Фото

📋 Андижон вилоятида ҳакамлар мактаби ташкил этилмоқда! Футбол ҳакамлигига қизиқувчи ёшлар учун ажойиб имконият! Андижон вилоятида 16–25 ёшдаги ёшлар учун ҳакамлар мактаби ўз фаолиятини бошламоқда. ⚽️ Дарслар қандай ташкил этилади? Машғулотлар Андижон футбол ассоциациясининг универсал спорт мажмуасида жойлашган биносида ўтказилади. Дарсларни тажрибали ЎзФҲМ ҳакамлари олиб боради. ⚽️ Ҳакамлар мактабининг мақсади Ёшларни профессионал футбол ҳакамлиги бўйича тайёрлаш, уларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш ҳамда иқтидорли номзодларни Республика ҳакамлар академиясига йўналтириш. Мактаб битирувчилари келгусида Суперлига, Про лига, Биринчи лига ҳамда республика чемпионатлари учрашувларида ҳакамлик қилиш имкониятига эга бўлишлари мумкин. 📞 Мурожаат учун: +998979977667 ⚽️ Футбол ҳакамлиги сари илк қадамингизни бугун қўйинг! @referee_time

Открыть в Telegram
Просмотры1 049−42%к среднему
Пересылки4
Реакции10
Комментарии11
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч171
10 ч475
24 ч624
42 ч1 000
72 ч1 049
  1. Через 1 час171
  2. Через 24 часа624
  3. Всего сейчас1 049
#1659Видеоизменён

«Қўқон»нинг голи нима сабабдан бекор қилинди? 77-дақиқа Кўк либосли футболчи рақиб билан тўп учун кураш чоғида тўпни қўли билан ўйнади ва айнан шу футболчи гол урди. 15-рақамли ҳимоя вакили у билан тўп учун кураш чоғида либосидан тортиб қолди, бироқ тўп аввалроқ кўк либосли футболчи қўлига тегиб улгурган эди ва рақиб либосидан тортиб қолиши уни эркин ҳаракатланишини чеклаб қўймади. Футбол қоидалари 12-қоиданинг қўл билан ўйин банди(hand ball)да қуйидагича қоида бор: Футболчининг қўлига тўп тегиб гол бўлса ёки тўп қўлига текган футболчи дарҳол гол урадигон бўлса, қўлга текгач дарҳол гол урилса қўлнинг ҳолати, танага ёпиш тургани ёки катталаштирилгани аҳамиятсиз, гол бекор қилинади ва бу ҳолат қўл билан ўйин деб баҳоланади. Бош ҳакам дастлаб голни инобат олган эди. VAR эса вазиятга тўғри аралашди ва ҳакамни яна монитор қаршисига таклиф қилди. Видео такрордан сўнг ҳакам голни бекор қилди. @referee_time

Открыть в Telegram
Просмотры1 732−5%к среднему
Пересылки11
Реакции7
Комментарии30
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
5 ч783
11 ч1 046
26 ч1 288
35 ч1 314
52 ч1 662
68 ч1 732
  1. Через 6 часов783
  2. Через 24 часа1 288
  3. Всего сейчас1 732
#1658Текстизменён

Яна «Пахтакор» жамоаси киритган гол муҳокамалар марказида, VAR нима сабабдан бош ҳакамни мониторга чақирди?! «Пахтакор»  — «Хоразм» дарвозасига ўйинниг сўнги дақиқаларида киритган голида ўйиндан ташқари ҳолат бормиди? Дарвозага зарба йўлланган вақтда оқ либосли футболчи офсайд ҳолатида эди. Бироқ қоидалар китобида футболчи офсайд ҳолатида бўлишининг ўзи бу қоида бузарлик эканлигини англатмайди. Офсайд ҳолати одатда VAR ўзи қарор қабул қиладигон фактик жараён.  Агар ўйиндан ташқари ҳолатдаги футболчи тўпга тегинса. Бироқ рақибга ҳалал бериш ёки ҳимоячидан тўп борадигон бўлса бундай ҳолат энди талқин талаб қилади яъни футболчи ҳақиқатда рақибга ҳалал бердими, ёки ҳимоячи тўпга атайлаб ўйнадими, буни ҳал этиш бош ҳакамнинг гарданида. Юқоридаги вазиятда тўп рикошет ҳолатига ҳам учради, ҳимоя вакилига тегиб йўналиш ўзгарди, аммо VAR бош ҳакамни офсайд ҳолатида турган футболчи дарвозабонга ҳалал бердими ёки йўқ ўзинг қарор қабул қил деб мониторга таклиф қилди. VARнинг фикрича бу ўйиндан ташқари ҳолат эди. Қоидалар бунга нима дейди, кўриб чиқамиз: Офсайд ҳолатида турган футболчи қуйидаги ҳаракатлар орқали рақибга халал берса, қоидабузарлик содир этган ҳисобланади: Рақибнинг кўриш чизиғини аниқ тўсиш орқали унинг тўпни ўйнашига ёки ўйнай олишига тўсқинлик қилиш. Тўп учун рақиб билан курашиш. Ўзига яқин бўлган тўпни ўйнашга аниқ уриниш ва бу ҳаракат орқали рақибга таъсир кўрсатиш. Рақибнинг тўпни ўйнаш имкониятига аниқ таъсир кўрсатадиган яққол ҳаракатни амалга ошириш. Оқ либосдаги футболчи ва дарвозабон орасида масофа етарлича катта, футболчи дарвозабоннинг кўриш зонасини ёпиб қўймади, футболчи тўпга ҳаракат ҳам қилмади ва рақибга аниқ таъсир қилувчи ҳаракат ҳам содир этмади. Офсайд ҳолатида бўлишининг ўзи эса бу қоида бузарлик эмас. Шахсий хулосам: Ҳакам қарори тўғри, Гол инобатга олинади. @referee_time

Открыть в Telegram
Просмотры2 351+29%к среднему
Пересылки11
Реакции31
Комментарии13
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
6 ч1 398
12 ч1 821
36 ч2 104
53 ч2 320
69 ч2 351
  1. Через 6 часов1 398
  2. Всего сейчас2 351