Posts of Футбол ҳақида
Нима учун айблаш кераклигини мана мен айтаман. 99-дақиқа кетяпти. Эрон жамоаси бор кучини бериб ҳужум қиляпти. Чап қанот ҳимоячиси жароҳат олиб, майдонда ётибди. Демак, унинг қанотини кимдир ёпиши керак. Футбол китобида бундай вазиятда биринчи бўлиб чап қанотни ёпадиган футболчи чап ярим ҳимоячиси ҳисобланади. Айнан Одилов! Одилов ҳимоячисининг зонасини ёпиш ўрнига бошқа футболчини оёғини кўтариб гол урилишини томоша қилиб турибди. Оёқ қачон кўтариб турилади? Қачонки футболчининг томири тортиб қолган бўлса. Демак, Одилов бошқа ҳеч қандай ёрдам бера олмайдиган ҳолатда. Айнан шу вазиятда «Нефтчи»нинг бир йўла иккита футболчиси ўйинда иштирок этмаяпти. Бу эса «Нефтчи» сон жиҳатдан ҳам кам бўлиб қолди, дегани. Одилов ёпиши керак бўлган зона бўш қолди. Рақиб футболчиси айнан ўша жойга очилди ва гол уриб кетди. Одилов майдонда медиклик қилмаганида, бу голнинг урилиши эҳтимоли 99 фоизга камроқ бўларди. Битта футболчининг ёш болаларча хатоси «Нефтчи»ни 3 очкодан, 100 000 доллардан ва мухлисларни қувончдан маҳрум қилди. Жамоанинг чарчоқ ва қийинчилик билан рейс орқали бошқа давлатга етиб боргани, бутун бир жамоанинг 99 дақиқалик меҳнати бир пул бўлганини-ку гапирмай ҳам қўя қолай. Эртага шу йўқотилган 2 очко «Нефтчи»ни кейинги босқичга чиқишдан маҳрум қилиши мумкин. Кейин Исмоилов ёмон иш қилмади. Урмади, тепмади. Ўйин тугаганидан кейин танбеҳ берди. Қолаверса, ўйин давомида ҳам Одиловга ҳимоячи позициясига тушишни айтган бўлса керак. Одилов эса бутун жамоадан узр сўраш ўрнига футболкасини отиб, мураббийга ҳам, жамоага ҳам нисбатан ҳурматсизлик қилди. Агар «Нефтчи» клуби бу вазиятда мураббийни айбдор қиладиган бўлса, бу «Нефтчи»нинг парчаланиши бошланиши бўлади. Бундан кейин футболчилар ўзларини мураббийдан устун қўйишни, жамоани бошқаришни бошлашади. Бундай клуб эса, албатта, инқирозга юз тутади. Энг яхшиси бу вазиятдан фил ясамасдан иккаласи келишиб олиши керак. @salimov_futbol
Open in TelegramМенимча, муаммо ғалабага бўлган иштиёқ йўқлигида эмас. Муаммо сал бошқа жойда. Эсингизда бўлса, ЖЧ вақтида ҳам мутахассислар ўзбекистонлик футболчилар ҳақида «рақибга ўта даражада ҳурмат кўрсатиб ўйнашяпти», деган фикрларни билдиришган эди. ЛЧда ҳам футболчиларимиз шунақа ўйнашяпти. Русларда «спортивная злость» деган яхши тушунча бор. Яъни жаҳл билан, қаттиқлик билан, агрессия билан ўйнаш. Менимча, айнан шу нарса етишмаяпти. Олдинлари бизнинг футболчилар шу даражада агрессив ўйнашардики, техникаси бор рақиб ҳам ўз техникасини кўрсатишга иккиланарди. «Ҳозир оёғимни узиб олади», деган ҳис бўларди. Ҳозир эса аксинча. Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин баъзида ҳаддан ташқари ҳурмат қиламиз. Бунақа «нозиклашиб» кетишимизда ҳакамларимизнинг ҳам ҳиссаси бормикан, деб ўйлайман. Бир футболчимиз бор эди. Ўз чемпионатимизда жуда қўпол ва агрессив ўйнарди. Деярли ҳар мавсумда жуда кўп қизил карточка оларди. Кейин шу футболчининг Эрон чемпионатига ўтишига ёрдам бергандик. Биринчи машғулотдан кейин оёқлари кўкариб, шилиниб қайтиб келди. Бизда эса машғулотларда "хой эҳтиёт бўл, хой тегиб кетма" бўлади. Расмий ўйиндан кейин эса: «Ака, бу ерда зўр экан. Мазза қилиб ўйнаса бўлар экан. Ҳакамлар бўлар-бўлмасга ҳуштак чалавермас экан», — деганди. Энг қизиғи, ўша футболчи Эрон чемпионатида бир неча йил ўйнади ва бир марта ҳам қизил карточка олмади. Балки бизда ҳам ҳакамларга: «Футбол — контактли ўйин. Ҳар бир қаттиқ тўқнашувда ҳуштак чалаверманглар», деб айтиш пайти келгандир. Ички чемпионатимизда ҳакамлар ўйин темпини ушлаб туришдан кўра, хар қандай кичик контактда ҳуштак чалиб, вазиятни «юмшатишга» ўрганиб қолишган. Натижада, футболчиларимизда курашувчанлик иммунитети пасайиб кетди. Улар ҳар бир тўқнашувда ҳакамдан нажот кутишга, сал қаттиқроқ ўйналса, йиқилиб фол ишлашга одатланишади. Ўйинни ҳакам тўхтатишини кутиб ўтиришади. ОЧЛ Элита каби юқори даражадаги мусобақаларда ёки жисмоний курашларга асосланган жамоаларга қарши ўйинларда эса, хорижлик ҳакамлар бундай майда контактларга эътибор ҳам бермайди. Шу нарса баъзан натижага таъсир қиляпти. Футболчи қаттиқ ўйнашдан қўрқса, рақиб ҳам бундан фойдаланади. Баъзида ғалаба учун фақат маҳорат ва тактика эмас, «спортивная злость» ҳам керак. @Salimov_futbol
Open in TelegramForwarded from Referee_time
ЖАРОҲАТ ОЛГАН ФУТБОЛЧИ: ҲАКАМ ЎЙИННИ ҚАЧОН ТЎХТАТИШИ КЕРАК? IFAB қоидаларининг 5-қонуни (The Referee) футболчилар жароҳати бўйича аниқ мезон белгилайди. Агар футболчи енгил жароҳат олган бўлса, ҳакам тўп ўйиндан чиққунча ўйинни давом эттириши мумкин. Агар футболчи жиддий жароҳат олган бўлса, ҳакам ўйинни тўхтатиши шарт. Демак, футболчининг майдонда ётиб қолгани автоматик равишда ўйинни тўхтатиш учун асос эмас. Агар жароҳат енгил бўлса, рақиб жамоа ҳужумни давом эттириши ва гол уриши мумкин. Шунингдек, IFAB футболчилардан рақиб футболчиси майдонда ётгани учун тўпни мажбурий равишда майдон ташқарисига чиқаришни талаб қилмайди. Асосий мезон — Fair Play эмас, футболчининг жароҳати жиддий ёки енгил эканидир. «Нефтчи»нинг икки футболчиси тўпни нега ён чизиқга эмас, майдонга қараб тепиб юборишмоқда? Эронликлардан «fairplay» кутиш аҳмоқлик. Ёрдамчи ҳакам вазиятга энг яқин турибди, агар футболчида жиддий жароҳат бўлганида, буни бош ҳакамга маълум қилар эди. @referee_time
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 3 h | 1,317 |
| 16 h | 2,805 |
| 28 h | 6,205 |
- After 24 hours6,205
- Total to date6,205
"Ал Насср" Тошкентга етиб келди. Асосийси Садио Мане Тошкентга келди) @Salimov_futbol
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 5 h | 3,067 |
| 29 h | 4,971 |
| 31 h | 4,980 |
| 78 h | 6,289 |
- After 6 hours3,067
- After 24 hours4,971
- Total to date6,289
Одамлар қўнғироқ қиляптида. Бир қанча муддат олдин қилган яхшлигини миннат қилиб қилиб кейин билет сўрашяпти. Яхши услуб экан лекин 😂😂😂
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 3 h | 2,677 |
| 41 h | 6,210 |
| 76 h | 6,861 |
- Total to date6,861
Баъзи каналлар "Роналду қайдномага кирмади. Тошкентга келмайди" деб ёзишяпти. Қанақа қайдномани назарда тутишяпти тушунарсиз. ОЧЛ да қайднома ўйин бошланишига бир ярим соат қолганда берилади. Қолаверса, ҳозиргина "Ал Насср" раҳбарияти билан гаплашилганда ким келиш келмаслиги эртага кундуз куни аниқ бўлишини айтишди. Шунинг учун ҳали ШАШМАЙ турилар ) @Salimov_futbol
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 5 h | 40,924 |
| 17 h | 65,952 |
| 29 h | 69,712 |
| 55 h | 73,697 |
| 78 h | 75,444 |
- After 6 hours40,924
- After 24 hours69,712
- Total to date75,444
Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Пахтакор»ни бутунлай оламан, стадионни замонавий қиламан, атрофини парк ва бошқа кўнгилочар объектлар билан ривожлантираман деганида, биринчи бўлиб қарши чиққанлардан бири Асланов эди. Унинг мақоласи керакли жойларга етиб борган ва шу билан бу иш тўхтаган эди. Ҳозир эса Аслановнинг «Пахтакорни пул тўлаб сотиб олиш керак» деган позицияси яна муҳокама қилинмоқда. Аслановнинг аргументини тушуниш мумкин: шунча ер, стадион ва инфратузилма давлатники бўлса, булар бировга текинга ўтиб кетмаслиги керак. Тўғри. Лекин инвесторнинг ҳам ўз ҳақиқати бор. Биринчидан, Ортиқхўжаев «Пахтакор»ни олиш масаласи чиқишидан олдин ҳам 3 йил давомида жамоага ўз маблағидан пул тикиб келган эди. Яъни у пул тиккан. Келажакда ҳам тикади ва айнан шу пуллар сотиб олинаётган пул ҳисобида бўлиши керак дегандак. Иккинчидан, у стадион ва инфратузилмани олса, бу унинг учун тайёр пул машинаси эмас. Аксинча, уни сақлаш, таъмирлаш, клубни таъминлаш ва ривожлантириш учун ҳар йили яна катта маблағ сарфлаш керак. Дейлик, бу харажат йилига ўртача 10 миллион доллар атрофида бўлиши мумкин. Шунда савол туғилади: Агар инвестор актив учун пул тўласа, кейин уни сақлаш ва ривожлантиришга ҳам ҳар йили миллионлаб доллар сарфласа — бу активнинг ҳақиқий қиймати қанча бўлади? Бу ерда яна бир нарса бор. Ўша вақтда «Пахтакор» ҳудудига уй-жой қуриб, ерни хоҳлаганча тижорийлаштириш имконияти ҳам йўқ эди. Демак, инвесторга «мана, катта ер, хоҳлаганингни қилавер» дейилмаган. Аксинча, стадион сақланиши, спорт объекти сифатида ишлаши керак эди. Ортиқхўжаевнинг режаси ҳам стадионни бузиб, ўрнига уй қуриш эмас эди. Стадионни замонавийлаштириш, атрофини парк қилиш, кўнгилочар жойлар ва тижорий объектлар билан ривожлантириш эди. Шунинг учун мен бу ерда Аслановни ҳам, инвесторни ҳам мутлақо ноҳақ деб айтолмайман. Аслановнинг гапи — давлат мулки нуқтаи назаридан тўғри. Инвесторнинг гапи — инвестиция ва кейинги харажатлар нуқтаи назаридан тўғри. Менимча, масалани «текинга бердими ёки пулга сотдими?» деган битта савол билан ҳал қилиб бўлмайди. Ҳисоб-китоб қилиш керак. Давлат нимани беряпти — қанча туради? Инвестор олдин қанча пул тикиб бўлган? Кейин қанча пул тикиши керак? Клуб, стадион, академия ва инфратузилма учун қанча мажбурият олади? Мана шу рақамлар чиқарилса, ким ҳақлиги кўринади. Шахсан менга қизиқ бўлгани ҳам шу. «Пахтакор»ни ким текинга олади?» деган саволдан кўра, «бу битимда давлат қанча беради ва эвазига қанча олади?» деган савол муҳимроқ. Чунки инвесторга катта актив бериш ҳам халқнинг пули. Лекин инвесторни ўша активни сақлаш ва ўн йиллаб катта маблағ сарфлашга мажбур қилиш ҳам битимнинг бир қисми. Шунинг учун менимча, бу ерда бир томонни мутлақо оқ, иккинчи томонни мутлақо қора қилиш нотўғри. Ким ҳақлигини ҳиссиёт эмас, ҳисоб-китоб ҳал қилиши керак эди. Лекин барчаси тўхтатилди ва бир футбол клуби хусусий инвестордан қуруқ қолди. @Salimov_futbol
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 11 h | 30,694 |
| 61 h | 40,910 |
| 72 h | 41,013 |
- Total to date41,013
Шахсий фикрим: дарвозабонлар тайёрлаш тизимида нимадир нотўғри кетяпти. Бир-икки йил эмас, йиллар давомида бутун бир Республикадан стабил, юқори даражада бир маромда ўйнайдиган дарвозабон чиқмаяпти. Буни энди тасодиф деб қараш қийин. Демак, муаммо дарвозабонларнинг ўзида эмас, балки уларни тайёрлаш тизимида бўлиши мумкин. Менимча, дарвозабонлар мактабидаги тизимни тўлиқ қайта кўриб чиқиш керак. Айниқса, дарвозабонлар мураббийларини тайёрлаш масаласини. Масалан, Ўткир Юсуповни олайлик. Унинг прайм даври клуб миқёсида Эронда ўйнаган вақтига тўғри келади. Адашмасам, ўша жамоада дарвозабонлар мураббийи италиялик мутахассис эди. Юсупов айнан ўша даврда жуда стабил ўйин кўрсатди. Терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатига чиқишида ҳам катта ҳисса қўшди. Шунинг учун савол туғилади: балки бизда муаммо дарвозабонларда эмасдир? Балки биз дарвозабон тайёрлашни биладиган мутахассисларни тайёрлашни билмаётгандирмиз? Менимча, масаланинг шу томонини ҳам жиддий ўрганиш керак. @Salimov_futbol
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 3 h | 13,169 |
| 13 h | 24,549 |
| 36 h | 50,594 |
- Total to date50,594
Терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига тайёргарликни бир ой олдин бошлади. Бу тайёргарликнинг «бадали»ни эса клубларимиз халқаро майдонларда тўлаб беришяпти. Фақат терма жамоани эмас, клубларни ҳам ўйлайдиган вақт келди. Раҳбарларимиз шуни тушунишлари керакки, кучли терма жамоа, аввало, кучли клубларга боғлиқ. Клублар халқаро майдонда салбий натижалар қайд этса, бу рейтингимизга таъсир қилади. Рейтинг пасайгани сари халқаро мусобақаларда иштирок этадиган клубларимиз сони ҳам қисқариб боради. Клубларимиз халқаро майдонда қанча кам иштирок этса, шунча кўп футболчиларимиз юқори даражадаги халқаро тажрибадан четда қолади. Бу эса ёш ўйинчиларнинг ўсишига, тажриба тўплашига ва келажакда терма жамоага сифатли футболчилар етказиб бериш жараёнига ўз таъсирини ўтказади. Яна бир жиҳат бор. Кўпчилик «тиғиз календарь бутун дунёда бор, бу қуруқ гап», дейиши мумкин. Бир томондан, бу тўғри. Лекин халқаро майдонда ўйнайдиган жамоалар учун нафақат ўйинлар сони, балки сафар масофаси ҳам тикланишга жиддий таъсир қилади. Европада масофалар нисбатан қисқа бўлгани учун бу ҳар доим ҳам сезилмаслиги мумкин. Лекин узоқ масофага учиш керак бўлса, улар ҳам норози бўлишни бошлайди. Масалан, ўтган мавсум Қозоғистоннинг «Қайрат» жамоаси ЕЧЛда ўйнаганида, бир қатор рақиблар узоқ сафар ва тикланиш учун вақт камлигидан норози бўлишди. Улар орасида «Реал» Мадрид, «Спортинг» ва «Селтик» каби жамоалар ҳам бор эди. Бу жамоаларнинг аксарияти чартер рейсларда тўғридан-тўғри учади. Бизнинг клублар эса баъзан транзитлар билан 10–12 соатлаб йўлда бўлишга мажбур. Шунинг учун «ҳаммада календарь тиғиз» деган гап билан масалани ёпиб қўйиш тўғри эмас. Шароитлар ҳам бир хил эмас. Албатта, бу бир кунда ёки бир мавсумда сезиладиган жараён эмас. Бу аста-секин, йиллар давомида таъсир қиладиган ҳолат. Чет эллик мураббий учун эса асосий вазифа — ўз ишлаётган даврида натижа кўрсатиш. Клуб футболининг бир неча йилдан кейинги ҳолати, рейтинг, халқаро квота ва футболчиларнинг ривожланиши эса кенгроқ тизимли масала. Шунинг учун бу жараённи, энг аввало, ўзимиздаги раҳбарият ўйлаши керак. Кучли терма жамоа — кучли клубларсиз бўлмайди. Кучли клублар эса халқаро майдонда мунтазам иштирок ва муносиб шароитсиз ривожлана олмайди. @Salimov_futbol
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 9 h | 2,930 |
| 30 h | 8,488 |
- After 24 hours8,488
- Total to date8,488
Views growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 2 h | 2,350 |
| 14 h | 4,992 |
| 27 h | 8,606 |
| 62 h | 9,612 |
| 74 h | 10,238 |
- After 24 hours8,606
- Total to date10,238
"Пахтакор" - "Ал Насср" ўйини билетлари ticket.uz сайтида сотувга чиқди. Ўйинга билетни сотиш ва тақсимот ҳуқуқи тўлалигича iticket.uz га тегишли. Мендан билет сўраманглар барака топгурлар ) @salimov_futbol
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 5 h | 4,658 |
| 17 h | 6,402 |
| 29 h | 6,885 |
| 55 h | 7,674 |
| 77 h | 10,230 |
- After 6 hours4,658
- After 24 hours6,885
- Total to date10,230
«Актобе» — «Ордабаси» ўйинида баннер кўтарган қизларнинг ота-оналари жаримага тортилди. Қозоғистон полицияси провокацион баннер кўтарган вояга етмаган қизларнинг шахсини аниқлади. Қизлар ва уларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбат ўтказилиб, ота-оналар фарзанд тарбиясидаги мажбуриятларини бажармагани учун маъмурий жавобгарликка тортилди. @salimov_futbol
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 1 h | 970 |
| 9 h | 20,703 |
| 27 h | 29,944 |
| 71 h | 32,137 |
- After 1 hour970
- After 24 hours29,944
- Total to date32,137
Қозоқистонда ишкал. "Актобе" - "Ордабаси" учрашуви вақтида "Актобе" мухлислари "Ордабаси" футболчилар ва мухлисларига "Ўзбеклар" деб бақиришган ва байроғимизни чизиб жуда бир ҳунук ифода қилишган. (Байроқни расмини атай қўймадим). Кўпчилик Ўзбеклар деб бақиришганини хақорат деб тушунишибти. Мен эса аксинча тушундим. Ҳатто Қозоқлар ҳам Чимкент бу асли Ўзбекларнинг ерлари бўлганини лекин болшевиклар уларга бериб юборганини билиб тан оляпти деб тушундим. Қайтариб берсин жон деб оламиз) @salimov_futbol
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 1 h | 902 |
| 5 h | 1,757 |
| 7 h | 2,141 |
| 24 h | 5,493 |
- After 1 hour902
- After 6 hours1,757
- After 24 hours5,493
- Total to date5,493
Views growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 1 h | 898 |
| 5 h | 1,732 |
| 7 h | 2,094 |
| 24 h | 4,620 |
- After 1 hour898
- After 6 hours1,732
- After 24 hours4,620
- Total to date4,620
21 асрда ҳакамлар футбол майдонида хоҳлаган ишларини қила олишлари бу ақлга сиғмайдиган ишдир. Ҳудди шаҳар бедарбозаю уларга ҳамма нарса мумкиндак. Кўча қонуни 🙄
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 3 h | 1,481 |
| 8 h | 1,622 |
| 26 h | 2,126 |
| 44 h | 2,613 |
| 72 h | 4,486 |
- After 24 hours2,126
- Total to date4,486
Ёш футболчилар ва тижорий академиялар тузоғи Яқинда футбол мутахассислари билан суҳбатлашиб қолдим. Гап орасида 2000-йилларда порлаб чиққан, аммо эрта сўнган бир ёш талант эгаси ҳақида сўз очилди. Кўпчилик мутахассислар ундан келажакда зўр футболчи етишиб чиқишини башорат қилишганди. Аммо, минг афсуски, отанинг ишга ноўрин аралашуви бу умидларни чиппакка чиқарди. Ота ўз ўғлини чет элда ўйнатаман, деган хаёлга бориб, уни қайсидир хорижий академияга олиб кетишга қарор қилади. Бунинг учун ҳатто оила яшаб турган ягона уйини ҳам сотади. Натижа эса аянчли: уй ҳам йўқ, боладан профессионал футболчи ҳам чиқмади. Хўш, нега бундай бўлди? Бугунги кунда "Ўғлингизни фалон машҳур клубнинг академиясига ўқишга жойлаштирамиз", деб ваъда берадиганлар талайгина. Билиб қўйинг, бундай таклифларнинг деярли барчаси шунчаки тижорий лойиҳалардир. Улар кўпинча машҳур клубларнинг номини франшиза сифатида ижарага олиб, болаларни профессионал спортга тайёрлашдан кўра, ота-оналарнинг орзулари орқали пул ишлашни кўзлайдиган пуллик футбол мактаблари ҳисобланади. Бу академиялар сифат учун эмас, ота-оналардан олинадиган маблағ ҳисобига кун кўриш учун ишлайди. Ҳақиқий профессионал клуб академиялари эса бундай иш қилмайди. Агар улар ҳақиқатан ҳам иқтидорли болани топса, оиладан пул талаб қилмайди, аксинча, барча таълим ва яшаш харажатларини клуб ўз бўйнига олади. Уларнинг мақсади пул топиш эмас, балки асосий таркиб учун юқори савияли футболчиларни етиштириб беришдир ва улар четдан исталган ўйинчини шунчаки пул эвазига қабул қила олмайди. Бунинг сабаби — халқаро футбол қоидалари. ФИФАнинг вояга етмаган футболчиларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги Трансфер регламентининг 19-моддасига кўра, футболчи 18 ёшга тўлмагунича у билан хорижий клуб ўртасида профессионал шартнома тузиб бўлмайди. Бу қоиданинг фақатгина бир қатъий истисноси бор: футболчининг оиласи футболга тааллуқли бўлмаган сабаблар билан (масалан, ота-онанинг бошқа ишга ўтиши) ўша давлатга кўчиб келган бўлиши керак. Шундагина профессионал академиялар 18 га тўлмаган хорижлик футболчини ўз сафларига қўша оладилар. Фарзандининг келажаги учун уй-жойини сотиб, охир-оқибат ҳам маблағдан, ҳам боланинг психологик барқарорлигидан айрилган оилалар тарихи барчамизга сабоқ бўлиши керак. Ота-оналар ҳақиқий селекция ва тижорий лойиҳанинг фарқига боришлари шарт. Ҳар хил ялтироқ рекламаларга ва агентларнинг қуруқ ваъдаларига ишониб, пулингизни ҳам, фарзандингизнинг келажагини ҳам йўқотманг. @salimov_futbol
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 8 h | 2,340 |
| 9 h | 2,383 |
| 28 h | 2,849 |
| 68 h | 3,774 |
- After 6 hours2,340
- After 24 hours2,849
- Total to date3,774
"Ал Насср" раҳбарияти олиб бораётган ташкилий ишларга қараганда Роналду Тошкентга келади. Менда билет йўқ, айтиб қўяй ) @salimov_futbol
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 4 h | 3,409 |
| 9 h | 4,404 |
| 36 h | 6,254 |
| 37 h | 6,268 |
| 70 h | 6,720 |
- Total to date6,720
Кеча "Ал Насср" жамоаси менежери билан гаплашган эдим. "Роналду келиш келмаслигини фақат мураббий ҳал қилади" деди. Катта эҳтимол келади. "Келиш келмаслиги аниқ бўлиши билан албатта сизга айтаман" деди. Так что каналдан олифтагарчилик қилиб чиқиб кетавермасдан канални кузатишда давом этинг😁 @salimov_futbol
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 5 h | 15,577 |
| 9 h | 18,279 |
| 24 h | 19,704 |
| 57 h | 20,320 |
| 71 h | 20,375 |
- After 6 hours15,577
- After 24 hours19,704
- Total to date20,375
Шу каби видеолар инстаграмда трендга чиқиб кимдир "яхшимас" деяпти. Кимдир "нормал ҳолат" деяпти. Сизнингча ? Менимча Роналду нафақат мухлислар балки футболчиларнинг ҳам кумири ҳисобланса керак ва бу табиий ҳол. @salimov_futbol
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 3 h | 1,181 |
| 8 h | 14,569 |
| 29 h | 20,178 |
| 62 h | 20,830 |
| 70 h | 20,856 |
- After 6 hours14,569
- After 24 hours20,178
- Total to date20,856
Forwarded from FC PAKHTAKOR
Элит Чемпионлар Лигаси, 2-тур ПАХТАКОР - АЛ ҚАДСИЯ Ҳакамлар: Чой Хюн Жай, Жон Пил, Жин Хи, Хюн Жин (Корея). ВАР: Ву Сун, Чол Жун (Корея). Назоратчи: Муҳсин Турки (Эрон). Комиссар: Айман Хардун (Иордания). "Пахтакор": Назаров, Алижонов, Абдумажидов, Пуралиганжи, Таҳсин, Насруллаев, Бўриев, Мозговой, Фламарион, Ресан, Чинеду. Захира: Қувватов, Муркаев, Мирқобилов, Саитов, Ибрагимов, Абдукаримов , Ҳамдамов, Абдуллаев, Каримов, Собирхўжаев, Ҳуссайн, Бозоров. "Ал Қадсия": Кастилс, Тикри, Вейгл, Нандез, Жувайр, Рейндерс, Алварез, Баа, Диабате, Ретеги, Кинонес. Захира: Кассар, Сунюр, Аммар, Салим, Қаҳтони, Жабер, Эяд, Сангаре, Сияҳи, Сани.
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 6 h | 924 |
| 10 h | 970 |
| 33 h | 1,138 |
| 49 h | 6,881 |
| 70 h | 9,495 |
- After 6 hours924
- Total to date9,495
Views growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 3 h | 9,547 |
| 9 h | 13,664 |
| 36 h | 16,428 |
| 52 h | 22,711 |
| 68 h | 25,131 |
- Total to date25,131
Ар-Риёддаги аэропорт ёпилибти. "Нефтчи" эртага ўйиндан кейин учиши керак. Қандай қайтиб келади билмисларми ?
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 2 h | 1,503 |
| 7 h | 2,237 |
| 27 h | 2,967 |
| 74 h | 3,472 |
- After 6 hours2,237
- After 24 hours2,967
- Total to date3,472
Нодирхўжанинг гапига қўшиламан. 2026 йилга қадар ўринбосарлар жамоасининг ўйинлари асосий таркиб ўйинларидан эртаси куни бўлиб ўтар эди. Ва бу жуда қулай эди. Сабаби майдонга тушмаган ёш ўйинчилар эртаси куни ўринбосарлар жамоасида ўйин амалиётига эга бўлар эди. 2025 йил охирида ПФЛ барча клубларга хат жўнатиб, сўровнома ўтказди. Ўйинлар асосий таркибдан бир кун олдин бўлсинми ёки бир кун кейинми, деб. Битта ёки иккита овоз фарқи билан ўйинлар бир кун олдин бўлсин, деган клублар ғалаба қозониб, ўйинлар бир кун олдин бўладиган бўлди. Бир кун олдин бўлсин, деган клублар қаери билан ўйлаганини билмайман-у, лекин уларнинг баҳонаси «ўринбосарлар жамоасида ўзини кўрсатган ёш ўйинчини эртасига асосий таркибга тушириш мумкин», деган важ эди. Бу аслида СССР давридан қолган система эди. Ҳозирги вақтда Европада бундай система ишлатилмайди. Бу клубларнинг келтирган важлари ҳам ишламайди. Қаранг: 1. Ўринбосарлар ўйнайдиган куни асосий таркиб базада йиғилади, яъни ётиб, ўйинга тайёргарлик кўради. Ўша кунги машғулотларда бош мураббий ҳам, асосий таркибда ўйнаши мумкин бўлган ёшлар ҳам қатнашиши керак бўлади. Бош мураббий ўринбосарлар жамоаси ўйинини бевосита кўра олмайди аксар ҳолларда. Ўйнаши мумкин бўлган ёшлар ҳам асосий жамоа билан машғулотда бўлиши керак. Сабаби машғулот учун камида 22 та футболчи бўлиши керак. 2. Бош мураббий ўз кўзи билан кўра олмаса, унинг устига ўринбосарлар таркибида ўйнаши мумкин бўлган ёшлар асосий жамоа билан машғулот ўтказса, буларни қандай кўради ва кимни кўради — ҳайронман. 3. Мураббий ўйинни кўришга вақт ҳам топади, дейлик. Лекин аксар мураббийлар асосий таркибга даъвогар ўйинчини эртаси куни ўйини бўлса, ўринбосарлар таркибига бермайди. Сабаби: «Жароҳат олиб қолса, эртага захирада ким ўтиради?» — дейди. 4. Ҳаммасини четга суриб қўйиб, хўп, ўйинчи ўйнади ҳам, дейлик. Бир кун олдин 90 дақиқа ҳаракат қилган ўйинчининг эртаси куни яна 90 дақиқа ҳаракат қилишига сиз ишонасизми? Бунга ўша клубларнинг ўзи ҳам ишонмайди. Ўйнаса, 10–15 дақиқа ҳаракат қилади, узоғи. Энди битта-иккита ўйинчи 10–15 дақиқа ҳаракат қилиши учун қанчадан-қанча ёш ўйинчилар умумий ўйин амалиётисиз қолиб кетди. Ўзим шахсан танийдиган иккита ўйинчи бор. Иккаласи ҳам Осиё ўйинларида ҳаракат қилган Ўзбекистон U-21 жамоасининг асосий ўйинчиларидан эди. Шу ўзгариш сабаб иккаласи ҳам деярли ўйин амалиётисиз қолди ва бутунлай спорт формасидан чиқиб, ҳаттоки терма жамоадаги ўрнини ҳам йўқотиб қўйди. Биз билмагани ҳали қанча экан — яна Худо билади. Баъзан ПФЛ шунақа СССРча фикрлайдиган клубларга қулоқ солмай, ўзи тўғри қарор қабул қилгани ҳам яхши экан. Шу клублардан бир статистикани сўраб кўриш керак: бир кун олдин ўринбосарлар таркибида ўйнаган ўйинчиларнинг нечтаси эртаси куни асосий таркибда ўйнаган экан? @salimov_futbol
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 1 h | 740 |
| 36 h | 1,822 |
- After 1 hour740
- Total to date1,822
Ютқазган бўлсак ҳам, ҳар ҳолда ёмон ўйнамадик. Олдинлари ўз майдонимиздан чиқиб ўтишга қийналардик. Энди эса бемалол, қўрқмасдан ўтиб кетяпмиз. Кореяда эса ўз уйида қарши ҳужумда ўйнаяпти. Терма жамоамизнинг энг катта камчиликларидан бири — иккинчи қаватдаги ўйин ва дарвозабон муаммоси эди. Айнан шу факторлар бугун яна панд берди. Алиқулов тузалса, иккинчи қават муаммосини ҳал қилармиз. Лекин дарвозабон муаммосини Каннаваро ҳам қандай ҳал қилишни билмаса керак. Неъматовни айбламоқчи эмасман. Биринчи ва иккинчи голларда балки айби бордир, балки йўқдир. Лекин қутқара олмади. Бизга айнан шундай вазиятларда жамоани қутқариб қоладигани керак экан. @salimov_futbol
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 1 h | 1,023 |
| 22 h | 3,207 |
- After 1 hour1,023
- After 24 hours3,207
- Total to date3,207
Зайниддин Тожиевнинг фарзанди Диёр Тожиев қишда Франция лигасига йўл олиш эҳтимоли бор экан. Унинг ҳам агенти Ғайрат Хасбиулин бўлади. Шу кетиш бўлса менга бошқа ҳеч нарса айтмай қўяди 😁 @salimov_futbol
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 12 h | 2,739 |
| 47 h | 3,674 |
- Total to date3,674
Кореяликлар бизнинг футболчилардан автограф олишга навбатга турадиган кунларга ҳам етиб келдик а ?)
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 36 h | 6,155 |
| 71 h | 6,798 |
- Total to date6,798
Айтганча, терма жамоамиз таркибида дебют қилиб энг ёш ўйинчи бўлиб турган Муҳаммад Ҳакимов деярли Дортмунднинг "Боруссия" клуби ўйинчиси ҳисобланади. Профессионал шартнома имзоланишига фақат унинг ёши халақит қилиб турибди. ФИФА қоидаларига биноан, футболчи 18 ёшга тўлмагунча у билан профессионал шартнома тузиб бўлмайди. Шунинг ҳисобига, футболчи ҳозирча Ўзбекистонда боруссияликлар назорати остида ўйнаб турибди. Асосийси, футболчида орқага кетиш бўлмаса бўлди. Унинг агенти — Ҳусановнинг ҳам агенти бўлган Ғайрат Ҳасбиулин ҳисобланади. Ҳозир шу мақоладан кейин менга телефон қилади "нимага ёздинг буни" деб 😁 @salimov_futbol
Open in TelegramЯпонияликлар Осиё ўйинларида доим 21 ёшгача бўлган футболчилар билан қатнашиб келишган. Энди уларнинг қаторига Ўзбекистон ҳам қўшилди. Бу яхши одат. U-21 жамоаси билан ўйнаб ҳам турнир фаворити ва энг кучли жамоаси бўла олганимиз яхшилик аломатидир. Бу нимага далолат қилади, биласизларми? Футболимизнинг умумий савияси ошганига далолат қилади. Олдинлари терма жамоаларимизда 1-2 нафар юлдуз ўйинчи бўларди ва биз шулардан умид қилиб турар эдик. Энди эса жамоаларимизда деярли ҳамма бир хил савияда. Асосий терма жамоамиз, албатта, бундан мустасно. Катта терма жамоада шундай ҳам бўлиши керак. Ижтимоий тармоқларга қарасангиз, ҳамма: «Зериксак Эронни уриб қўяпмиз, зериксак Саудияни уриб қўяпмиз», деб ёзиб чиқишяпти. Бу айнан шу умумий футбол савияси кўтарилганидан далолат қилади. Мен нима учун доим футболни сақлаб қолиш керак, дейман, биласизларми? Шу савияга чиққунга қадар босиб ўтилган йўлни кўрганман. Ва бунга ҳазилкам вақт ва меҳнат кетмаганини ҳам биламан. «Футболдаги пулни камайтирайлик», деганлар бир томондан тўғри гапираётгандир. Шундай қилиш ҳам керакдир. Лекин бу нарса секин-аста футбол савиясининг ўлишига олиб келади. Яъни, яна эски ҳолатга — Саудия ва Япониядан 5-8 талаб гол ўтказадиган даврга қайтиб қоламиз. Бу савия эса давлатимиз амбициясига ҳам, обрўсига ҳам тўғри келмайди. У ҳолда кейин яна футболни ўнглаш учун шунча пул ва шунча вақт сарфланади. Тайёр нарсани йўқ қилиб, кейин уни яна қайта тикламоқчи бўлиш — бу аҳмоқлик бўлса керак. Борини мукаммаллаштирайлик ундан кўра. @salimov_futbol
Open in Telegram