#хабар 🇴🇲 УММОНДА ИЛК БОР ИСЛОМИЙ ҒАЗНА ВЕКСЕЛЛАРИ АУКЦИОНИ ЎТКАЗИЛДИ: БОЗОРГА 158,6 МИЛЛИОН ДОЛЛАРЛИК ТАКЛИФ КЕЛИБ ТУШДИ Уммон (Ўмон ёки Омон) Султонлиги ислом молияси бозорини ривожлантириш йўлида муҳим қадам ташлади. Уммон Марказий банки мамлакат тарихида илк бор шариат тамойилларига мувофиқ исломий ғазна векселлари (Islamic Treasury Bills) бўйича аукцион ўтказди. 2026 йил 25 ноябрь куни амалга оширилиши режалаштирилган мазкур илк чиқарилишга инвесторлар томонидан сезиларли қизиқиш билдирилди. 📊 АУКЦИОННИНГ АСОСИЙ НАТИЖАЛАРИ: ▪️ Келиб тушган жами таклифлар — 61 миллион Уммон риали (158,6 миллион АҚШ доллари). ▪️ Жойлаштириш учун қабул қилинган маблағ — 38 миллион Уммон риали. ▪️ Қабул қилинган таклифлар бўйича ўртача даромадлилик — 4,11 фоиз. ▪️ Илк чиқарилиш санаси — 2026 йил 25 ноябрь. Ушбу натижалар шариат талабларига мувофиқ қисқа муддатли молиявий воситаларга инвесторлар томонидан қизиқиш мавжудлигини кўрсатади. 🔎 ИСЛОМИЙ ҒАЗНА ВЕКСЕЛЛАРИ НИМА ВА УЛАР ҚАНДАЙ ИШЛАЙДИ? Анъанавий молия тизимида хазина векселлари давлатнинг қисқа муддатли қарз мажбуриятлари ҳисобланади. Давлат маълум муддатга маблағ жалб қилади ва инвесторга олдиндан белгиланган фоиз кўринишида даромад тўлайди. Бироқ ислом молиясида пулнинг ўзидан фоиз (рибо) олиш тақиқланган. Шу сабабли исломий ғазна воситалари шариатда рухсат этилган шартномалар ва реал иқтисодий активлар ёки битимларга асосланиши лозим. Бундай воситалар, уларнинг аниқ тузилмасига қараб, қуйидаги шартномалар асосида ташкил этилиши мумкин: 1️⃣ Муробаҳа 2️⃣ Ижара 3️⃣ Вакала (инвестиция маблағларини белгиланган ваколат асосида бошқариш). Муҳим жиҳат: ҳар қандай исломий ғазна воситасининг шариатга мувофиқлиги унинг номига эмас, балки ҳуқуқий ва иқтисодий тузилмасига боғлиқ. 💡 БУ ЯНГИЛИК ИСЛОМ БАНКЛАРИ УЧУН НИМА БЕРАДИ? Мазкур ташаббуснинг аҳамияти фақат давлат томонидан маблағ жалб қилиш билан чекланмайди. У ислом банк тизимидаги муҳим муаммолардан бири — вақтинча бўш турган маблағларни самарали жойлаштириш ва ликвидликни бошқариш масаласига ҳам ечим бўлиши мумкин. Хусусан: 🔹 Ликвидликни бошқариш: Ислом банклари вақтинча фойдаланилмаётган маблағларини шариатга мувофиқ молиявий воситаларга жойлаштириш имкониятига эга бўлади. 🔹 Инвестиция имкониятлари: Институционал инвесторлар ва молия ташкилотлари учун янги инвестиция воситаси пайдо бўлади. 🔹 Молия бозорини диверсификация қилиш: Анъанавий давлат қимматли қоғозларига муқобил исломий воситалар шаклланади. 🔹 Ислом молияси инфратузилмаси: Мамлакатда шариат талабларига мувофиқ пул бозори ва капитал бозорининг ривожланишига замин яратилади. 🇺🇿 ЎЗБЕКИСТОН УЧУН ҚАНДАЙ ХУЛОСА ЧИҚАРИШ МУМКИН? Уммон тажрибаси Ўзбекистонда ҳам ислом молияси инфратузилмасини шакллантиришда муҳим амалий аҳамиятга эга. Хусусан, келгусида қуйидаги йўналишларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ: Ислом банклари учун қисқа муддатли ликвидлик воситаларини ишлаб чиқиш. Давлат сукукларини жорий этиш ва ривожлантириш. Шариат талабларига мувофиқ пул бозорини шакллантириш. Ислом молияси бўйича институционал ва ҳуқуқий инфратузилмани такомиллаштириш. Халқаро тажриба асосида шариат аудити ва назорати тизимини ривожлантириш. ХУЛОСА Уммонда илк исломий хазина векселлари аукционининг ўтказилиши ислом молияси фақатгина аҳоли ва тадбиркорларни молиялаштириш воситаси эмас, балки замонавий давлат молияси ва пул-кредит тизимида ҳам муҳим ўрин эгаллаши мумкинлигини кўрсатади. Энг муҳими, ислом банк соҳасининг барқарор ривожланиши учун фақат молиялаштириш маҳсулотлари эмас, балки банклар ўртасидаги ликвидликни бошқариш, инвестиция маблағларини жойлаштириш ва молия бозорини ривожлантириш механизмлари ҳам зарур. 📌 Манба: Arab News @IslomMoliyasi
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 3 h | 1,010 |
| 7 h | 1,200 |
- After 6 hours1,200
- Total to date1,200










