Кабинет
Ислом молияси | Islom moliyasi

Ислом молияси | Islom moliyasi

Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар 📱t.me/IslomMoliyasi 🖥islommoliyasi.uz 🔵fb.me/IslomMoliyasi 🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi 🔘t.me/islamic_finance_plus ⌨️ @IM_contact

Юзернейм
@islommoliyasi
Категория
Экономика
Страна
УзбекистанУзбекистан
Подписчики13 266
Просмотров на пост, 7 дн.1 767−42,6% к пред. 7 дн.
ERR13,32 %за 7 дней

Средние просмотры поста по дням

По дню публикации

Показать таблицей
ДатаПросмотров на пост
17 нояб. 2026 г.2 550
18 нояб. 2026 г.3 345
19 нояб. 2026 г.2 325
20 нояб. 2026 г.1 932
21 нояб. 2026 г.2 110
22 нояб. 2026 г.1 693
23 нояб. 2026 г.1 647
24 нояб. 2026 г.1 465
25 нояб. 2026 г.1 135

Самые просматриваемые за месяц

  1. 01

    Markaziy bank tomonidan qator banklarga islomiy bank faoliyatini amalga oşiriş uçun litsenziyalar berildi 📄 Markaziy bank Boşqaruvining 2026-yil 18-noyabrdagi tegişli qarorlariga muvofiq, quyidagi tijorat banklariga islomiy bank faoliyatini amalga oşiriş huquqini beruvçi litsenziyalar berildi: 🟣 AITB “Ipak Yo‘li”; 🟣 "ASIA ALLIANCE BANK" ATB; 🟣 “Orient Finans” XATB; 🟣 “HAYOT BANK” AJ. 🛡Mazkur litsenziyalar banklarga Özbekiston Respublikasining “Banklar va bank faoliyati töğrisida”gi Qonuni 5¹-moddasida nazarda tutilgan islomiy moliya operatsiyalarini amalga oşiriş huquqini beradi. Siz tanlagan bank tegişli litsenziyaga egami? Bank xizmatlaridan foydalanişdan oldin Markaziy bankning rasmiy saytida tekşiring. In English The Central Bank grants islamic banking licences to several banks 📄 In accordance with the relevant resolutions of the Board of the Central Bank dated 18 November 2026, licences authorising the provision of islamic banking activities have been granted to the following commercial banks: 🟣 JSCIB “Ipak Yo‘li”; 🟣 JSCB "ASIA ALLIANCE BANK" 🟣 PJSCB “Orient Finans”; 🟣 JSC “HAYOT BANK”. 🛡 The licence covers the islamic finance operations specified in Article 5¹ of the Law of the Republic of Uzbekistan “On Banks and Banking Activities”. Does your chosen bank hold the appropriate licence? Please verify its licensing status on the official website of the Central Bank of Uzbekistan before using its services.

    Фото
    Просмотры4,18 тыс.
    Пересылки—
    Реакции36
    Комментарии—
  2. 02

    #хабар 🌍 БАА: СУКУК ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНИ БЛОКЧЕЙН ТЕХНОЛОГИЯСИ ОРҚАЛИ РАҚАМЛАШТИРИЛМОҚДА БААда ташкил этилган Wafr финтех компанияси сукук чиқариш ва ҳисоб-китоб жараёнларини рақамлаштиришга қаратилган WafrChain блокчейн платформасини ишга туширди. Компания шу билан бирга дастлабки инвестиция (Pre-seed) босқичида фаришта сармоядорлардан инвестиция жалб қилди. Сармоя миқдори ошкор этилмаган. WafrChain қандай ишлайди? Платформа сукукнинг бутун ҳаётий циклини — чиқариш, тақсимлаш, ҳисоб-китоб ва фойда тўловларини ягона рақамли муҳитда бошқаришга мўлжалланган. Унинг асосий имкониятлари: 🔹 Сукук шартлари, фойда тўловлари жадвали ва муддатларини блокчейнга қайд этиш; 🔹 Эмитентнинг Шариат кенгаши тасдиғини рақамли тарзда сақлаш; 🔹 Ақлли шартномалар орқали фойда тўловларини автоматлаштириш; 🔹 Миллий валюталар ва стейблкоинлар орқали ҳисоб-китобларни амалга ошириш; 🔹 Сукук чиқаришда иштирок этувчи томонларни ягона рақамли платформага бирлаштириш. Нима учун бу муҳим? Анъанавий сукук чиқариш жараёнида эмитент, трасти, ташкилотчи банклар, Шариат кенгаши, кастодианлар, тўлов агенти, дистрибьюторлар ва сармоядорлар каби саккизтагача иштирокчи қатнашиши мумкин. Ҳар бир томон маълумотларни алоҳида юритиши натижасида ҳужжатларни мувофиқлаштириш, текшириш ва ҳисоб-китоб жараёнлари кўп вақт талаб этади. WafrChain ушбу иштирокчиларни ягона рақамли қайд тизими орқали боғлашни кўзда тутади. Компания маълумотларига кўра, платформада амалиётлар якуний тасдиғи 300 миллисекундда амалга оширилиши мумкин. Бозор учун аҳамияти ICD–LSEG Islamic Finance Development Report 2026 маълумотларига кўра, 2025 йилда жаҳон ислом молияси активлари 6,5 трлн АҚШ долларига етган. Муомаладаги сукуклар ҳажми 1,14 трлн доллар, йиллик янги сукук чиқарилиши эса 291,4 млрд долларни ташкил этган. Wafr компаниясининг кейинги режалари фондларни токенлаштириш, токенлаштирилган депозитлар, савдо молияси ва халқаро тўлов хизматларини ривожлантиришни ҳам қамраб олади. Бу йўналишлар ҳали компаниянинг истиқболдаги режалари ҳисобланади. Ўзбекистон учун сабоқ: мамлакатимизда ислом молияси бозори шаклланаётган бир пайтда сукук чиқариш жараёнларини рақамлаштириш, блокчейн технологияларидан фойдаланиш ва Шариат назоратини рақамли инфратузилмага интеграция қилиш имкониятларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Манба: Wamda — UAE's Wafr attracts angel investment to digitise sukuk issuance and settlement, 10 ноябрь 2026 йил. @IslomMoliyasi

    Превью ссылки
    Просмотры2,55 тыс.
    Пересылки—
    Реакции9
    Комментарии—
  3. 03

    #закот ҚУРБОНЛИК ҚИЛАДИГАН ОДАМ ЗАКОТ ОЛИШИ САВОЛ: Қурбонлик вожиб бўладиган миқдорда мол-мулкка эга, аммо закот бериш фарз бўлмаган киши закот олиши мумкинми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Қурбонлик қилиш вожиб бўладиган миқдорда мол-мулкка эга одам закот, ушр, фидя ва фитр садақаси каби вожиб садақаларни олиши мумкин эмас. Чунки ундаги қурбонликни вожиб қилган нисоб мазкур садақаларни олишдан ман қилади. Масалан, бир одамнинг иккита уйи бор. Иккисини ҳам яшаш учун олган. Бу одам улардан закот бермайди, чунки уйлар сотиш ниятида олинмаган. Аммо у қурбонлик қилади, чунки иккинчи уй аслий ҳожатдан ташқари ҳисобланади. Бундай одам закот ёки ушр олиши мумкин эмас. Нафл, ихтиёрий хайр-эҳсонларни олиши мумкин, аммо ўзи сўраб бориши мумкин эмас. “Мухтасарул Виқоя” китобида шундай дейилади: وتَجِبُ عَلَى حُرٍّ مُسْلِمٍ له نِصَابُ الزَّكَاةِ وإِنْ لَمْ يَنْمُ، وبهِ تَحْرُمُ الصدقةُ وتَجِبُ الأُضحيةُ “Гарчи ўсмайдиган бўлса ҳам закот нисобига эга ҳур мусулмон инсонга фитр садақаси вожиб бўлади. Мазкур нисоб сабабли унинг садақа олиши ҳаром бўлади. Шунингдек, бу кимсага қурбонлик қилиш вожиб бўлади”. Агар кишининг зиммасига қурбонлик қилиш вожиб бўлмаса-да, ихтиёрий равишда, савоб умидида қурбонлик қилаётган бўлса, мазкур шахс закот, фитр каби садақаларни олишида шаръан монелик йўқ. Валлоҳу аълам. Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. @IslomMoliyasi

    Текст
    Просмотры2,51 тыс.
    Пересылки—
    Реакции2
    Комментарии—
  4. 04
    Просмотры2,47 тыс.
    Пересылки—
    Реакции15
    Комментарии—

Новые посты

#5237Текст

#хабар 🇴🇲 УММОНДА ИЛК БОР ИСЛОМИЙ ҒАЗНА ВЕКСЕЛЛАРИ АУКЦИОНИ ЎТКАЗИЛДИ: БОЗОРГА 158,6 МИЛЛИОН ДОЛЛАРЛИК ТАКЛИФ КЕЛИБ ТУШДИ Уммон (Ўмон ёки Омон) Султонлиги ислом молияси бозорини ривожлантириш йўлида муҳим қадам ташлади. Уммон Марказий банки мамлакат тарихида илк бор шариат тамойилларига мувофиқ исломий ғазна векселлари (Islamic Treasury Bills) бўйича аукцион ўтказди. 2026 йил 25 ноябрь куни амалга оширилиши режалаштирилган мазкур илк чиқарилишга инвесторлар томонидан сезиларли қизиқиш билдирилди. 📊 АУКЦИОННИНГ АСОСИЙ НАТИЖАЛАРИ: ▪️ Келиб тушган жами таклифлар — 61 миллион Уммон риали (158,6 миллион АҚШ доллари). ▪️ Жойлаштириш учун қабул қилинган маблағ — 38 миллион Уммон риали. ▪️ Қабул қилинган таклифлар бўйича ўртача даромадлилик — 4,11 фоиз. ▪️ Илк чиқарилиш санаси — 2026 йил 25 ноябрь. Ушбу натижалар шариат талабларига мувофиқ қисқа муддатли молиявий воситаларга инвесторлар томонидан қизиқиш мавжудлигини кўрсатади. 🔎 ИСЛОМИЙ ҒАЗНА ВЕКСЕЛЛАРИ НИМА ВА УЛАР ҚАНДАЙ ИШЛАЙДИ? Анъанавий молия тизимида хазина векселлари давлатнинг қисқа муддатли қарз мажбуриятлари ҳисобланади. Давлат маълум муддатга маблағ жалб қилади ва инвесторга олдиндан белгиланган фоиз кўринишида даромад тўлайди. Бироқ ислом молиясида пулнинг ўзидан фоиз (рибо) олиш тақиқланган. Шу сабабли исломий ғазна воситалари шариатда рухсат этилган шартномалар ва реал иқтисодий активлар ёки битимларга асосланиши лозим. Бундай воситалар, уларнинг аниқ тузилмасига қараб, қуйидаги шартномалар асосида ташкил этилиши мумкин: 1️⃣ Муробаҳа 2️⃣ Ижара 3️⃣ Вакала (инвестиция маблағларини белгиланган ваколат асосида бошқариш). Муҳим жиҳат: ҳар қандай исломий ғазна воситасининг шариатга мувофиқлиги унинг номига эмас, балки ҳуқуқий ва иқтисодий тузилмасига боғлиқ. 💡 БУ ЯНГИЛИК ИСЛОМ БАНКЛАРИ УЧУН НИМА БЕРАДИ? Мазкур ташаббуснинг аҳамияти фақат давлат томонидан маблағ жалб қилиш билан чекланмайди. У ислом банк тизимидаги муҳим муаммолардан бири — вақтинча бўш турган маблағларни самарали жойлаштириш ва ликвидликни бошқариш масаласига ҳам ечим бўлиши мумкин. Хусусан: 🔹 Ликвидликни бошқариш: Ислом банклари вақтинча фойдаланилмаётган маблағларини шариатга мувофиқ молиявий воситаларга жойлаштириш имкониятига эга бўлади. 🔹 Инвестиция имкониятлари: Институционал инвесторлар ва молия ташкилотлари учун янги инвестиция воситаси пайдо бўлади. 🔹 Молия бозорини диверсификация қилиш: Анъанавий давлат қимматли қоғозларига муқобил исломий воситалар шаклланади. 🔹 Ислом молияси инфратузилмаси: Мамлакатда шариат талабларига мувофиқ пул бозори ва капитал бозорининг ривожланишига замин яратилади. 🇺🇿 ЎЗБЕКИСТОН УЧУН ҚАНДАЙ ХУЛОСА ЧИҚАРИШ МУМКИН? Уммон тажрибаси Ўзбекистонда ҳам ислом молияси инфратузилмасини шакллантиришда муҳим амалий аҳамиятга эга. Хусусан, келгусида қуйидаги йўналишларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ: Ислом банклари учун қисқа муддатли ликвидлик воситаларини ишлаб чиқиш. Давлат сукукларини жорий этиш ва ривожлантириш. Шариат талабларига мувофиқ пул бозорини шакллантириш. Ислом молияси бўйича институционал ва ҳуқуқий инфратузилмани такомиллаштириш. Халқаро тажриба асосида шариат аудити ва назорати тизимини ривожлантириш. ХУЛОСА Уммонда илк исломий хазина векселлари аукционининг ўтказилиши ислом молияси фақатгина аҳоли ва тадбиркорларни молиялаштириш воситаси эмас, балки замонавий давлат молияси ва пул-кредит тизимида ҳам муҳим ўрин эгаллаши мумкинлигини кўрсатади. Энг муҳими, ислом банк соҳасининг барқарор ривожланиши учун фақат молиялаштириш маҳсулотлари эмас, балки банклар ўртасидаги ликвидликни бошқариш, инвестиция маблағларини жойлаштириш ва молия бозорини ривожлантириш механизмлари ҳам зарур. 📌 Манба: Arab News @IslomMoliyasi

Открыть в Telegram
Просмотры1 200−38%к среднему
Пересылки—
Реакции4
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
3 ч1 010
7 ч1 200
  1. Через 6 часов1 200
  2. Всего сейчас1 200
#5236Фото
Просмотры1 070−45%к среднему
Пересылки—
Реакции16
Комментарии—
#5235Текстизменён

#қисқа_савол_жавоблар САВДОЛАШИШ СУННАТМИ? САВОЛ: Бирор нарса сотиб олаётганда нархни тушириш учун савдолашиш, тортишишни “Пайғамбар алайҳиссалом қилганлар, бу суннат амал”, дейилади. Шу гап тўғрими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Олди-сотдида савдолашиш мумкин, аммо бу суннат эмас. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи саҳобаи киромлар билан савдолашганлари бор (ва бунга доир ҳадислар ҳам бор). Шуни билиш лозимки, баъзи ҳолларда ҳадисларда бирор амалнинг зикр қилиниши унинг суннат эканлигига далолат қилса, айрим ўринларда ундан фақатгина ўша ишнинг жоиз экани собит бўлади. Шунга кўра, нархни тушириш мақсадида савдолашиш амали ҳам гарчи ҳадисда зикр қилинган бўлса-да, бундан фақат унинг жоиз эканлиги келиб чиқади; шунчаки ҳадисда зикри келгани учунгина уни мустақил суннат деб ҳукм чиқариш тўғри эмас. Валлоҳу аълам. Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази жавоби асосида тайёрланди @IslomMoliyasi Изоҳ: Демак, савдолашиш мумкин бўлган (мубоҳ/ихтиёрий) амал. Бироқ, бу суннат деб ўйлаган ҳолда ҳар бир савдо-сотиқ доирасида албатта савдолашиш керак дегани эмас экан. Баъзилар савдолашаётган пайтда "суннатига ўтиб беринг" деб ҳам айтишади ва бу ҳам шу ёндашув асосида пайдо бўлган тушунча. Аслида савдода бағрикенглик яхши ва бу ҳақдаги саҳиҳ ҳадисни яна бир бор эслатмоқчимиз: Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сотганда, сотиб олганда ва ҳаққини талаб қилганда карамли бўлган одамни Аллоҳ раҳм қилсин», дедилар».  Бухорий ва Термизий ривоят қилишган. Шу ўринда яна бир мулоҳаза: савдо-сотиқ қилишда сотувчи харидорни ҳолатига, харидор эса сотувчини ҳолатига разм солиши ва шунга кўра иш тутиши тўғри бўлади. Агар сотувчи ўз уйидан бироз мева ёки сабзавот олиб чиқиб сотиб турган кекса одам бўлса у билан савдолашиб нархни тушириш ўрнига унга саҳоват кўрсатган тўғри, агар харидор савдогар сотаётган нарсани олишга оғриниб турганлигини кўрса савдогар молни нархидан ўтиб бергани тўғри бўлади. Зеро, динимизни мадори бўлган машҳур ҳадисда айтилганидек, биз ўзимиз учун яхши кўрган нарсани биродаримиз учун ҳам раво кўрмагунимизча чин мўмин бўла олмаймиз. Валлоҳу аълам.

Открыть в Telegram
Просмотры1 220−37%к среднему
Пересылки—
Реакции25
Комментарии—
#5234Текст

#хабар 🇧🇩 БАНГЛАДЕШДА ХАЛҚАРО ИСЛОМ МОЛИЯСИ САММИТИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА 📅 24 ноябрь 2026 йил 📍 Дакка, Бангладеш Бугун Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида Bangladesh Islamic Finance Summit 2026 халқаро саммити бўлиб ўтмоқда. Саммитнинг асосий мавзуси — «Ишонч, ислоҳотлар ва ўсиш: Бангладешда шариат тамойилларига мувофиқ молиялаштириш кўламини кенгайтириш». Тадбир мамлакатда ислом молияси тизимини ривожлантириш, унинг институционал асосларини мустаҳкамлаш ва халқаро молия бозори билан интеграциялашувини кенгайтириш масалаларига бағишланган. 📌 Саммитда қайси масалалар муҳокама қилинмоқда? Тадбир доирасида ислом молиясининг келгуси ривожланиши учун муҳим бўлган бир қатор йўналишларга эътибор қаратилмоқда: 🔹 Ислом капитал бозорини ривожлантириш. Ислом молияси тамойилларига мувофиқ инвестиция воситаларини кўпайтириш, инвесторлар доирасини кенгайтириш ва капитал бозоридаги имкониятлардан самарали фойдаланиш. 🔹 Сукук бозорини кенгайтириш. Давлат ва хусусий сектор лойиҳаларини молиялаштиришда сукукдан фойдаланиш, узоқ муддатли инвестицияларни жалб қилиш ва инфратузилмавий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш. 🔹 Шариат бошқаруви ва назоратини такомиллаштириш. Исломий молиявий маҳсулотларнинг шариат талабларига мувофиқлигини таъминлаш, назорат механизмларини кучайтириш ҳамда соҳада институционал ишончни ошириш. 🔹 Анъанавий банкларни ислом банкларига айлантириш. Банк фаолиятини шариат тамойилларига мувофиқ қайта ташкил этиш жараёнидаги ҳуқуқий, ташкилий ва молиявий масалаларни кўриб чиқиш. 🔹 Халқаро инвестицияларни жалб қилиш. Хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, халқаро молия институтлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва мамлакатнинг инвестициявий салоҳиятини ошириш. 📊 Bangladesh Islamic Finance Outlook ҳисоботи Саммит доирасида Bangladesh Islamic Finance Outlook ҳисоботининг ҳам тақдим этилиши режалаштирилган. Бундай таҳлилий ҳисоботлар мамлакатда ислом молиясининг жорий ҳолатини баҳолаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва келгуси ривожланиш йўналишларини белгилашда муҳим аҳамиятга эга. 🌍 Бангладеш тажрибаси нима учун муҳим? Бангладешда ислом молиясини ривожлантириш масаласи фақат банк хизматларини кенгайтириш билан чекланмайди. У молиявий қонунчиликни такомиллаштириш, шариат назоратини институционаллаштириш, капитал бозорини ривожлантириш ва реал иқтисодиётга инвестицияларни жалб қилиш каби кенг қамровли жараёнларни ўз ичига олади. Саммитда кўтарилаётган масалалар, айниқса, исломий молия тизимини шакллантириш ва ривожлантириш жараёнида бўлган мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон учун ҳам амалий аҳамиятга эга. Хулоса: ислом молиясининг барқарор ривожланиши учун фақат шариат талабларига мувофиқ молиявий маҳсулотларни жорий этишнинг ўзи етарли эмас. Бунинг учун мустаҳкам ҳуқуқий асос, самарали назорат тизими, малакали мутахассислар ва ривожланган капитал бозори ҳам зарур. 📚 Манба: The Business Standard – Bangladesh Islamic Finance Summit. @IslomMoliyasi

Открыть в Telegram
Просмотры1 710−12%к среднему
Пересылки—
Реакции6
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
19 ч1 540
27 ч1 710
  1. Через 24 часа1 710
  2. Всего сейчас1 710
#5233Фото
Просмотры1 320−32%к среднему
Пересылки—
Реакции43
Комментарии—
#5232Текст

#хабар СУНЪИЙ ТАФАККУР ВА ИСЛОМ МОЛИЯСИ: ЎЗБЕКИСТОН БАНК ТИЗИМИДА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР 📅 2026 йил 20 ноябрь куни The Times of Central Asia нашрида Ўзбекистон банк тизимида рақамли технологиялар ва ислом молиясининг ривожланишига бағишланган «From AI Pilots to Islamic Finance: Banking’s Digital Shift in Uzbekistan» номли мақола эълон қилинди. Мақолада FINNEXT Asia форумида муҳокама қилинган банк хизматларини рақамлаштириш, сунъий тафаккур технологияларидан фойдаланиш ва шариат талабларига мувофиқ молиявий хизматларни ривожлантириш масалалари ёритилган. 1. Банк фаолиятида сунъий тафаккур Форумда Ўзбекистон Саноат-қурилиш банки (SQB) вакили Сергей Козлов банк фаолиятига сунъий тафаккур технологияларини жорий этиш тажрибаси билан ўртоқлашди. Хусусан, банк томонидан SQB.NOVA номли ички мультимодал сунъий тафаккур платформаси ишлаб чиқилган. Ушбу платформа банкнинг турли бўлинмаларида технологик имкониятлардан самарали фойдаланишга хизмат қилади. Шунингдек, ўзбек тилидаги нутқни таниб олиш имкониятига ҳам эга. 2. Сунъий тафаккур ва молиявий хатарларни бошқариш Форумда сунъий тафаккурдан кредит хатарларини баҳолаш, мижозларнинг тўлов қобилиятини таҳлил қилиш ва фирибгарлик ҳолатларини аниқлашда фойдаланиш имкониятлари муҳокама қилинди. Айниқса, кичик тадбиркорлик субъектларининг молиявий маълумотларини таҳлил қилиш орқали уларнинг ҳақиқий молиявий ҳолатини баҳолаш муҳим йўналиш сифатида қайд этилди. 3. Рақамли банкинг ва ислом молияси интеграцияси Форумда Россиянинг T-Bank банкида ислом банк фаолиятини ривожлантириш йўналиши раҳбари Асхат Гиниятов рақамли технологиялар ислом молияси маҳсулотларини оммалаштиришда муҳим ўрин тутишини таъкидлади. Хусусан, муробаҳа каби молиялаштириш воситаларини мобил банк иловаларига интеграция қилиш орқали мижозларга қулай хизматлар таклиф этиш мумкин. Бунда молия муассасаси томонидан активни сотиб олиш, унга эгалик қилиш ва кейинчалик мижозга келишилган устама фойда билан сотиш жараёнларини рақамли муҳитда ташкил этиш имкониятлари мавжуд. Бироқ рақамлаштириш жараёнида муробаҳа амалиётининг барча шариат талабларига риоя қилиниши шарт. 4. Ислом молиясининг рақобатбардошлигини ошириш Рақамли технологиялардан фойдаланиш операцион харажатларни камайтириш, ҳужжатлар айланмасини соддалаштириш ва хизмат кўрсатиш тезлигини оширишга ёрдам беради. Бу эса ислом молияси маҳсулотларининг анъанавий молиявий хизматлар билан рақобатбардошлигини ошириш учун қўшимча имкониятлар яратади. ХУЛОСА FINNEXT Asia форумидаги муҳокамалар Ўзбекистонда рақамли банк фаолияти ва ислом молияси ўртасидаги интеграция истиқболлари юқори эканини кўрсатади. Сунъий тафаккур, рақамли платформалар ва замонавий тўлов технологияларидан самарали фойдаланиш ислом молияси хизматларини оммалаштириш, молиявий хизматлар қамровини кенгайтириш ва операцион самарадорликни оширишга хизмат қилиши мумкин. Энг муҳими, технологик ривожланиш шариат талаблари, шаффофлик ва молиявий масъулият тамойиллари билан уйғунлаштирилиши лозим. 📚 Манба: The Times of Central Asia, 20 November 2026. @IslomMoliyasi

Открыть в Telegram
Просмотры1 850−5%к среднему
Пересылки—
Реакции7
Комментарии—
#5231Текст

🌍 ИСЛОМ МОЛИЯСИ: ЭНГ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР 🗓 23 ноябрь 2026 йил 1. 🇵🇰ПОКИСТОН: ДАВЛАТ СУКУКЛАРИ ҲАЖМИ 36 МИЛЛИАРД ДОЛЛАРДАН ОШДИ Покистоннинг ички бозордаги давлат сукуклари чиқарилиши ҳажми 10 триллион Покистон рупиясидан (36 млрд АҚШ доллари) ошди. Бу ҳақда мамлакат молия бўйича маслаҳатчиси Хуррам Шаҳзод 18 ноябрь куни Карачи шаҳрида бўлиб ўтган Ислом банкичилиги ва молияси бўйича 10-халқаро конференцияда маълум қилди. Унинг таъкидлашича, ислом молияси мамлакатда инвестицияларни жалб қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, молиявий қамровни кенгайтириш ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашнинг муҳим воситаларидан бирига айланмоқда. Манба: Arab News https://www.arabnews.pk/pakistan/pakistans-domestic-islamic-bond-issuance-tops-36-billion-finance-adviser-says 2.🇲🇾МАЛАЙЗИЯ: ИСЛОМ МОЛИЯСИ ASEAN МИНТАҚАСИНИНГ ИНВЕСТИЦИЯ ЭҲТИЁЖЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШДА МУҲИМ ЎРИН ТУТАДИ Малайзия Марказий банки раиси Абдул Рашид Ғаффурнинг таъкидлашича, ислом молияси Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларининг энергетика соҳасини янгилаш, иқлим ўзгаришига мослашиш ва барқарор инфратузилмани ривожлантириш билан боғлиқ инвестиция эҳтиёжларини молиялаштиришда катта салоҳиятга эга. Унинг фикрича, сукук ва шерикчиликка асосланган молиялаштириш воситалари минтақалараро капитал ҳаракатини рағбатлантириш, янги инвестиция имкониятларини яратиш ҳамда иқтисодий интеграцияни кучайтиришга хизмат қилиши мумкин. Манба: The Star, 20 ноябрь 2026 йил https://www.thestar.com.my/business/business-news/2026/11/20/islamic-finance-well-positioned-to-support-asean039s-growing-investment-needs---bank-negara-governor 3.🇮🇷 ЭРОН: СУКУК ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНИДА СУНЪИЙ ТАФАККУРДАН ФОЙДАЛАНИШ БОШЛАНДИ Эроннинг Марказий қимматли қоғозлар депозитарийси тизимидаги Central AMC компанияси сукук чиқариш жараёнини соддалаштиришга қаратилган «Dana» номли сунъий тафаккур ёрдамчисини ишга туширди. Мазкур платформа сукук чиқаришни режалаштираётган ташкилотларга тартибга солиш талаблари, молиялаштириш имкониятлари ва зарур амалий жараёнлар ҳақида маълумот олишда ёрдам беради. Ушбу ташаббус ислом капитал бозорида рақамли ечимлардан фойдаланиш кўлами ортиб бораётганини кўрсатади. Манба: Islamic Finance News, 20 ноябрь 2026 йил https://www.islamicfinancenews.com 4.🇯🇴ИОРДАНИЯ: МАҲАЛЛИЙ ҲОКИМИЯТ ЛОЙИҲАЛАРИ УЧУН 400 МИЛЛИОН ДИНOРЛИК СУКУК ЧИҚАРИЛДИ Иордания Марказий банки мамлакат тарихидаги биринчи муниципал сукук чиқарилишини муваффақиятли амалга оширди. Уммон шаҳрининг инфратузилма ва ривожланиш лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида 400 миллион Иордания динори (564 млн АҚШ доллари) миқдорида сукук жойлаштирилди. Сукук беш йил муддатга, йиллик 5,5 фоиз ижара даромади шарти билан, ижарадан кейин мулкка эгалик қилиш тузилмаси асосида чиқарилган. Ушбу воқеа маҳаллий давлат лойиҳаларини шариат талабларига мувофиқ молиялаштиришда сукукдан фойдаланишнинг янги имкониятларини очади. Манба: Petra News Agency, 16 ноябрь 2026 йил https://petra.gov.jo/en/news/central-bank-auctions-jd400-million-in-kingdoms-first-municipal-sukuk-issuance ✈️@IslomMoliyasi

Открыть в Telegram
Просмотры1 770−9%к среднему
Пересылки—
Реакции4
Комментарии—
#5230Текст

📚 ИСЛОМ МОЛИЯСИ ЛУҒАТИ МУСОҚОТ (المساقاة) Мусоқот - боғ эгаси билан боғбон ўртасида тузиладиган шериклик шартномаси бўлиб, унга кўра боғбон муайян мевали дарахтларни парваришлаш, суғориш, ҳимоя қилиш ва ҳосилни етиштириш мажбуриятини олади. Эвазига эса етиштирилган ҳосилнинг олдиндан келишилган улушини олади. AAOIFIнинг 50 рақамли шариат меъёри Мусоқотга бағишланган бўлиб, унга кўра қишлоқ хўжалиги доирасида қўлланувчи ушбу шерикчиликнинг номи Мусоқот – “Суғоришдаги шерикчилик” (“Irrigation partnership”) деб аталган. 1. Мусоқот шартномасининг асосий иштирокчилари 🔹 Боғ эгаси - дарахтлар ва боғнинг эгаси. 🔹 Боғбон (омил) - дарахтларни парваришлаш ва ҳосил етиштириш билан шуғулланувчи шахс. 2. Мусоқот қандай амалга оширилади? Мусоқот шартномасида томонлар ҳосилни тақсимлаш улушини олдиндан белгилайдилар. Масалан, боғ эгаси ва боғбон ҳосилнинг 60 фоизи боғ эгасига, 40 фоизи боғбонга тегишли бўлишига келишиб оладилар. Боғбон мавсум давомида дарахтларни парваришлайди, суғоради ва ҳосилдорликни таъминлашга ҳаракат қилади. Ҳосил йиғиб олингач, у келишилган нисбатда тақсимланади. 3. Амалий мисол Фуқаро А 5 гектар олма боғига эга, аммо уни парваришлаш учун етарли вақти ва меҳнат имконияти йўқ. Фуқаро Б эса боғдорчилик бўйича тажрибага эга, лекин ўзининг боғи мавжуд эмас. Улар мусоқот шартномасини тузиб, ҳосилнинг 60 фоизини боғ эгасига, 40 фоизини боғбонга беришга келишадилар. Мавсум якунида 10 тонна олма етиштирилса: Боғ эгаси - 6 тонна; Боғбон - 4 тонна ҳосил олади. Бу ерда боғбоннинг ҳақи олдиндан белгиланган пул миқдори эмас, балки ҳақиқий ҳосилдан ажратиладиган улуш ҳисобланади. 4. Мусоқотнинг фиқҳий асослари Мусоқот Ислом ҳуқуқида қишлоқ хўжалиги ва боғдорчилик соҳасидаги шериклик муносабатларидан бири ҳисобланади. Унинг жоизлигига Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг Хайбар аҳолиси билан уларнинг ерлари ва боғларида етиштирилган ҳосилнинг бир қисми эвазига ишлаш бўйича келишувлари далил сифатида келтирилади. Ушбу масала Ислом ҳуқуқшунослигида ҳадислар ва бошқа фиқҳий манбалар асосида ўрганилган. 5. Мусоқотнинг бошқа шартномалардан фарқи 🔸 Мусоқот - мавжуд дарахтларни парваришлаш ва ҳосилни улуш асосида тақсимлаш. 🔸 Музораба - бир томон сармоя (капитал), иккинчи томон меҳнат/бошқарув билан иштирок этадиган тадбиркорлик шерикчилиги. 🔸 Музораъа - ер эгаси ва деҳқон ўртасида экин экиш ҳамда ҳосилни тақсимлашга асосланган шартнома. 6. Замонавий ислом молиясидаги аҳамияти Мусоқот қишлоқ хўжалигини молиялаштиришда, айниқса, боғдорчилик соҳасида муҳим аҳамиятга эга. Ушбу шартнома: * боғ эгасига боғини самарали бошқариш имконини беради; * боғбонга мулк сотиб олмасдан даромад олиш имкониятини яратади; * меҳнат ва мулк ресурсларини бирлаштиради; * ҳосилдорлик ва иқтисодий фаолликни рағбатлантиради. 📌 Хулоса: Мусоқот - мулк ва меҳнатни ўзаро манфаат асосида бирлаштирадиган, боғдорчилик соҳасида қўлланиладиган исломий шерикчилик шартномасидир. 📖 Фойдаланилган манбалар: Саҳиҳ ал-Бухорий - Хайбар аҳолиси билан боғлиқ мусоқотга оид ривоятлар. Ibn Qudāmah, Al-Mughnī - мусоқот ва музораъа масалалари. AAOIFI, Shari’ah Standards (Шариат меъёрлари). @IslomMoliyasi

Открыть в Telegram
Просмотры1 690−13%к среднему
Пересылки—
Реакции9
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
60 ч1 660
68 ч1 690
  1. Всего сейчас1 690
#5229Текст

📚 «ИСЛОМ МОЛИЯСИ БЎЙИЧА БИЛИМ ВА МАЪЛУМОТ МАНБАЛАРИ» 1. Islamic Finance News (IFN) 🌐 Ислом молиясига оид халқаро янгиликлар ва таҳлилий маълумотлар манбаси Ислом молияси соҳасидаги янгиликлардан ўз вақтида хабардор бўлиш, халқаро тажрибани ўрганиш ва бозордаги ўзгаришларни таҳлил қилишни истаганлар учун Islamic Finance News (IFN) муҳим манбалардан бири ҳисобланади. 🔗 Расмий веб-сайт: https://www.islamicfinancenews.com IFN орқали нималарни ўрганиш мумкин? 🔹 Ислом банк фаолияти: турли мамлакатларда ислом банкларининг ташкил этилиши, янги молиявий хизматлар ва банк амалиётидаги ўзгаришлар. 🔹 Сукук бозори: сукук чиқарилиши, халқаро инвестициялар, давлат ва корпоратив сукук амалиёти. 🔹 Ислом финтехи: рақамли ислом банкчилиги, молиявий технологиялар ва янги бизнес моделлари. 🔹 Халқаро тажриба: Малайзия, Саудия Арабистони, БАА, Индонезия, Покистон ва бошқа мамлакатлардаги ислом молияси ривожланиши. 🔹 Таҳлилий материаллар: бозор тенденциялари, мутахассислар фикрлари ва соҳадаги долзарб муаммолар. Кимлар учун фойдали? - Ислом молиясини энди ўрганаётганлар; - Иқтисодиёт ва молия йўналишида таҳсил олаётган талабалар; - Магистрантлар, докторантлар ва мустақил тадқиқотчилар; - Ислом банклари ва молия муассасалари мутахассислари; - Халқаро молия бозорларига қизиқувчилар. 💡 Амалий тавсия IFN сайтидан фойдаланишда ҳар бир янгиликни шунчаки ўқиб чиқиш билан чекланманг. Қуйидаги саволларга жавоб изланг: * Қайси мамлакатда қандай янги молиявий амалиёт жорий этилди? * Унда қайси ислом молияси воситасидан фойдаланилди? * Ушбу амалиётнинг иқтисодий аҳамияти нимада? * Уни Ўзбекистон шароитида қўллаш имконияти мавжудми? 📌 Эсда тутинг: халқаро тажрибани ўрганиш — миллий ислом молияси бозорини ривожлантириш учун муҳим билим манбаидир. @IslomMoliyasi

Открыть в Telegram
Просмотры1 640−16%к среднему
Пересылки—
Реакции6
Комментарии—
#5228Фото
Просмотры1 750−10%к среднему
Пересылки—
Реакции6
Комментарии—

Все посты

Связи