Account
23.5° бурчак остида

23.5° бурчак остида

@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг! Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin

Username
@burchakostida
Category
News and media
Country
UzbekistanUzbekistan
Subscribers31,506
Avg views per post, 7d13,505last 7 days
ERR42.86%last 7 days

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Nov 25, 202617,421
Nov 26, 20264,365

Most viewed this month

  1. 01

    🇺🇸🇨🇳 Ҳакерлар сунъий интеллект ёрдамида АҚШ разведка идораларининг тизимига бузиб кирди — The New York Times Нашрнинг манбаларига таяниб хабар беришича, ҳакерлар АҚШ Марказий разведка бошқармаси (CIA) ва яна иккита разведка идорасининг тизимларига бузиб кириб, махфий ҳисобланмайдиган айрим маълумотларни қўлга киритган. Киберҳужум очиқ манбалар асосида разведка таҳлилини олиб борувчи тизимга қаратилган. Ушбу тизимдан очиқ ва махфий бўлмаган материаллардан маълумотларни излашда фойдаланилади. Қандай маълумотлар қўлга киритилгани ҳозирча номаълум. Бироқ манбалар махфий маълумотларга зарар етмаганини таъкидламоқда. CIA билан бир қаторда Миллий геофазовий разведка агентлиги (NGA) ва Миллий разведка директори идораси ҳам киберҳужумдан зарар кўрган. Манбалардан бири муаммо бартараф этилганини билдирди. Ҳужум Аrtex номли сунъий интеллектга асосланган ҳакерлик воситаси ёрдамида амалга оширилган бўлиши мумкин. Аrtex 2026 йил бошида хитойлик муҳандис томонидан ишлаб чиқилган. Киберхавфсизлик тадқиқотчилари ушбу воситани Япония, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатлардаги компанияларга қарши ўнлаб ҳужумларга алоқадорликда айблаган. Аrtex июл ойида оммавий фойдаланиш учун тақдим этилган. Дастлаб у ташкилотларга киберҳужумлардан ҳимояланишда ёрдам бериш учун ишлаб чиқилган. Аммо кейинчалик ҳакерлар ундан зарарли мақсадларда фойдалана бошлаган. Терговчилар ҳужум ортида ким турганини ҳозирча аниқламаган. Бироқ дастлабки белгилар, жумладан, Аrtex воситасидан фойдаланилгани, бунга Хитой алоқадор бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Пекин эса АҚШ давлат идораларига қарши киберҳужумларда иштирок этгани ҳақидаги айбловларни мунтазам рад этади. 🔥 @burchakostida

    Photo
    Views18.1K
    Forwards—
    Reactions—
    Comments—
  2. 02

    🇬🇪🇷🇺Грузия махсус хизматлари Россияни Абхазия ва Жанубий Осетияни аннекcия қилишга тайёргарлик кўришда айблади The Insider нашрининг Грузия Давлат хавфсизлиги хизмати йиллик ҳисоботлари асосида хабар беришича, 2025 йилда оккупация чизиқларини жиҳозлаш ва мустаҳкамлаш ҳолатлари сони 26 фоизга — 46 тадан 58 тагача ошган. Жорий йилги ҳужжатга кўра, Москва Абхазия ва Жанубий Осетия аҳолисига Россия паспортлари ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномаларини беришни соддалаштирган, транспорт қатновини кенгайтирган ҳамда Сухумига авиақатновларни субсидиялаган. Бундан ташқари, Россия президенти администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко ўтган йили Абхазияга етти марта, Жанубий Осетияга эса икки марта ташриф буюрган. Шунингдек, Россия аннекcияга қарши чиққанларга, жумладан, журналистларга нисбатан босимни кучайтирган: улар таъқиб қилинган, Россия фуқаролигидан маҳрум этилган ва “хорижий агентлар” реестрига киритилган, дейилади ҳисоботда. Абхазия ва Жанубий Осетия Москвага сезиларли даражада молиявий қарам бўлиб қолмоқда. 2025 йилда Россия Жанубий Осетия бюджетининг тахминан 80 фоизини ва Абхазия бюджетининг 38 фоизини таъминлаб, жами қарийб 192 миллион доллар ажратган. 🔥 @burchakostida

    Photo
    Views17.9K
    Forwards—
    Reactions—
    Comments—
  3. 03

    🇧🇾 Лукашенко Беларуснинг урушга тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги гапларни "бемаънилик" деб атади Беларус президенти Александр Лукашенко Франциянинг Le Point нашрига берган интервюсида Украинадаги уруш ва Европа хавфсизлиги ҳақида фикр билдирди: — Беларус Украинадаги урушга алоқадор эмас. Уруш бошланганидан хабарим бўлмаган, Россия Бош штаби менга бу ҳақда маълум қилмаган; — Тинчликка эришиш учун зарур бўлса, Беларусдан ядровий каллак олиб юришга қодир Россия ракеталарини олиб чиқишга розиман; — Украинадаги можарони ҳал қилиш учун "Минск-3" ёки "Минск-5" музокараларини ташкил этиш керак эди; — Европа давлатлари Украинадаги можарони тугатишни истамаяпти; — Трамп президентлик муддатининг қолган икки йилида ўз қарорлари билан ҳали ҳаммани ҳайратда қолдириши мумкин; — Украинада демилитаризация зонасини ташкил этиш режаси Путиннинг қароргоҳига дронлар ҳужуми сабаб барбод бўлганди; — Путин айёр ва ақлли сиёсатчи. У Украина халқи ва давлати мавжудлигини инкор этмайди; — Кичик ўғлимни Беларус президенти сифатида кўрмаяпман, бошқа фарзандларимни ҳам бу лавозимга тайёрламаяпман. 🔥 @burchakostida

    Photo
    Views17.9K
    Forwards—
    Reactions—
    Comments—
  4. 04

    🇺🇸АҚШ Хитой ва Европа Иттифоқи давлатлари учун янги божлар жорий этишни режалаштирмоқда — The New York Times Нашрнинг хабар беришича, Доналд Трамп маъмурияти Қўшма Штатларнинг 14 та савдо ҳамкорига, жумладан, Европа Иттифоқи, Хитой, Япония, Ҳиндистон, Жанубий Корея а Ветнамга нисбатан қўшимча импорт божларини жорий этишни таклиф қилди. Янги тарифлар ҳозирча кучга кирмаган. АҚШ маъмурияти зарур тартиб-таомилларни 2027 йил январигача якунлашни мўлжалламоқда. Хитой ва Ветнам учун 20 фоиз, қолган давлатлар учун эса 10 фоиздан 18 фоизгача миқдорда божлар белгиланиши режалаштирилмоқда. Трамп маъмурияти божлар жорий этилишига ушбу давлатлар ортиқча ишлаб чиқариш қувватларини қўллаб-қувватлаётганини, бу эса АҚШ саноатига зарар етказаётганини сабаб қилиб кўрсатди. Tax Foundation тадқиқот ташкилоти маълумотларига кўра, Трамп Оқ уйга қайтганидан сўнг АҚШ ўз тариф сиёсатини 50 мартадан ортиқ ўзгартирган. Божлар мамлакатнинг деярли барча савдо ҳамкорларига таъсир кўрсатди. Шунингдек, Трампнинг бож сиёсати 2026 йилда ҳар бир америкалик оилага тушадиган солиқ юкини ўртача 820 долларга оширди. 🔥 @burchakostida

    Photo
    Views17.8K
    Forwards—
    Reactions—
    Comments—

Latest posts

#83674Text

🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Кушнер Украина Россия билан музокараларни Путин қароргоҳига ҳужум сабаб барбод бўлганини айтди АҚШ президентининг махсус вакили Жаред Кушнер 2025 йил охирида Украина томонидан Россия президенти Владимир Путиннинг қароргоҳига қилинган ҳужум музокараларнинг тўхтаб қолишига сабаб бўлганини билдирди. У бу ҳақда Германиянинг Axel Springer медиаконцерни раҳбари Матиас Дёпфнерга берган интервюсида айтди. "Ўтган йил ноябр ойида маълум бир олға силжишга эришишни бошладик ва ишга киришдик. Аммо декабр охирида украиналиклар Путиннинг қароргоҳига ҳужум қилди. Менимча, бу уни ортга чекинишга мажбур қилди", — деди Кушнер. Унинг сўзларига кўра, февралдан сентябргача АҚШ музокарачилари можаро томонлари билан доимий алоқада бўлган. Бироқ уларнинг ҳеч бирида етарлича мослашувчанлик ва муросага тайёрликни кўрмаган. Кушнер музокараларнинг секинлашишига Украинанинг хавфсизлик кафолатлари бўйича позицияси ҳам таъсир қилаётганини айтди. Киев NATOга аъзо бўлиш ёки Украина ҳудудида Ғарб қўшинларини жойлаштиришни талаб қилмоқда. Кушнернинг баҳолашича, ҳозирда музокаралар ҳудудий масала бўйича босқичида тўхтаб қолган. 🔥 @burchakostida

Open in Telegram
Views2,160−84%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#83673Text
Views2,840−79%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#83672Text
Views3,340−75%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#83671Text
Views4,230−69%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#83670Text
Views6,110−55%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#83669Text
Views7,510−44%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#83668Photo
Views17,500+30%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#83667Text

🇷🇺🇷🇸 Чеченистон ҳукумати Рамзан Қодировнинг ўғли бошқа фамилия остида Сербия фуқаролигини олгани рад этди Чеченистон ҳукумати раисининг ўринбосари Илман Вахидов Рамзан Қодировнинг ўғли Али Қодиров Сербия фуқаролигини олгани ҳақидаги маълумотни "фейк" деб атади. Амалдор бу ҳақда хабар берган нашрларни "сариқ матбуот" дея таърифлади. "Демак, унда исми ва отасининг исмини ўзгартириш бўйича бож тўлаш учун 5000 рубл топилмапти-да? Санкциялар молиявий ҳолатига шу даражада зарба берибдики, Али Қодиров фақат фамилиясини ўзгартиришга амаллаб пул топибди, паспорт столидаги зиқналар эса қолган шахсий маълумотларни ўзгартирмабди. Али Қодиров Сербияда фуқаролик олмаган ва олишни режалаштирмаган ҳам", — деб ёзди Вахидов. Коррупцияга қарши курашиш фонди (ФБК) ўз суриштирувида Сербия ҳукуматининг 2025йил 10 июлдаги Али Рамзанович Мусаевга фуқаролик бериш тўғрисидаги қарорига таянган. Ҳужжатда кўрсатилган туғилган сана ва жой Али Қодировнинг маълумотларига мос келади. Суриштирув материалида таъкидланшича, Чеченистон раҳбарининг ўғли хорижий сафарлар учун ҳам Мусаев фамилиясидан фойдаланган. ФБК Мусаевнинг асосан шахсий самолётларда Дубайга амалга оширган юздан ортиқ парвозлари ҳақидаги маълумотларни аниқлаган. 🔥 @burchakostida

Open in Telegram
Views17,700+31%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#83666Photo
Views17,200+27%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#83665Photo
Views17,300+28%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—

All posts

Connections