🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Кушнер Украина Россия билан музокараларни Путин қароргоҳига ҳужум сабаб барбод бўлганини айтди АҚШ президентининг махсус вакили Жаред Кушнер 2025 йил охирида Украина томонидан Россия президенти Владимир Путиннинг қароргоҳига қилинган ҳужум музокараларнинг тўхтаб қолишига сабаб бўлганини билдирди. У бу ҳақда Германиянинг Axel Springer медиаконцерни раҳбари Матиас Дёпфнерга берган интервюсида айтди. "Ўтган йил ноябр ойида маълум бир олға силжишга эришишни бошладик ва ишга киришдик. Аммо декабр охирида украиналиклар Путиннинг қароргоҳига ҳужум қилди. Менимча, бу уни ортга чекинишга мажбур қилди", — деди Кушнер. Унинг сўзларига кўра, февралдан сентябргача АҚШ музокарачилари можаро томонлари билан доимий алоқада бўлган. Бироқ уларнинг ҳеч бирида етарлича мослашувчанлик ва муросага тайёрликни кўрмаган. Кушнер музокараларнинг секинлашишига Украинанинг хавфсизлик кафолатлари бўйича позицияси ҳам таъсир қилаётганини айтди. Киев NATOга аъзо бўлиш ёки Украина ҳудудида Ғарб қўшинларини жойлаштиришни талаб қилмоқда. Кушнернинг баҳолашича, ҳозирда музокаралар ҳудудий масала бўйича босқичида тўхтаб қолган. 🔥 @burchakostida
Open in TelegramPosts of 23.5° бурчак остида
🇷🇺Путин 10 декабр куни халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот ва катта матбуот анжумани ўтказади Россия президенти Владимир Путин 10 декабр куни халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот ва катта матбуот анжуманини ўтказади. “Владимир Путин билан йил якунлари”деб номланган дастур Москва вақти билан соат 12:00 да бошланади. Кремл маълум қилишича, давлат раҳбари тўғридан-тўғри эфирда ўтиб бораётган йил якунларини сарҳисоб қилади, шунингдек, журналистлар ва Россия аҳолисининг саволларига жавоб беради. 🔥@burchakostida
Open in Telegram🇺🇦Россия ҳужуми оқибатида Харковда икки киши ҳалок бўлди, Киевда етти киши жароҳатланди Россиянинг учувчисиз учиш қурилмаси Харьков шаҳридаги кўп қаватли уйга зарба берди. Оқибатда бинодаги хонадонлардан бирида, 15-қаватда ёнғин содир бўлди. Ҳодиса натижасида икки киши ҳалок бўлган, яна уч киши жароҳатланган. Бу ҳақда шаҳар мэри Игор Терехов маълум қилди. Шунингдек, Киев шаҳри Россия ҳужумига учраши оқибатида етти киши жароҳат олган. Уларнинг уч нафари шифохонага ётқизилган, икки нафарининг аҳволи оғир. Бу ҳақда шаҳар мэри Виталий Кличко хабар берди. 🔥@burchakostida
Open in Telegram🇷🇺 Невинномисскда саноат объектларига учувчисиз қурилмалар ҳужуми оқибатида зарар етказилди Ставропол ўлкаси губернатори Владимир Владимиров Невинномисск шаҳрида саноат инфратузилмасига учувчисиз қурилмаларнинг оммавий ҳужуми қайтарилганини маълум қилди. Унинг айтишича, уриб туширилган қурилмаларнинг парчалари ишлаб чиқариш ва энергетика объектлари ҳудудига тушган. Натижада айрим объектларга зарар етган. Шунингдек, мактаб биноси ва университет филиали ҳам шикастланган. Икки киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган. 🔥 @burchakostida
Open in Telegram🇺🇸🇨🇦 Хакерлар паролларни сақлаш бўйича энг йирик сервислардан бири — 1Password'ни бузиб кирди Компания 19 ноябр куни киберҳужумни аниқлаган. Ҳужумчи GitHub'даги ходимлардан бирининг корпоратив аккаунтига кириш имконини қўлга киритган ва ундан фойдаланиб, компаниянинг ички сервисларига зарарли код жойлаштирган. Ҳужум натижасида 1Password'нинг айрим мижозларига оид маълумотлар, жумладан, исмлар ва аккаунтга киришда фойдаланиладиган электрон почта манзиллари ўғирланган. Компания мижозларнинг пароллар сақланадиган омборлари ва бошқа махфий маълумотларига ҳужум таъсир қилмаганини таъкидлади. Киберҳужум қанча фойдаланувчига таъсир қилгани эса маълум қилинмаган. 🔥 @burchakostida
Open in Telegram🇷🇺Россиянинг Ростов вилоятига ракета ва дронлар орқали ҳужум қилинди Тунги ҳужум оқибатида Ростов-Дон, Таганрог, Батайск шаҳарлари ҳамда вилоятнинг яна олти тумани нишонга олинган. Бу ҳақда вилоят губернатори Юрий Слюсар маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 20 дан ортиқ дронни уриб туширган. Қўлга олинган ракеталар сони эса ҳозирча очиқланмаган. Ҳозирча жабрланганлар ва вайронгарчиликлар ҳақида маълумот йўқ. 🔥@burchakostida
Open in Telegram🇪🇺🇺🇦🇷🇺Еврокомиссия Россия активлари яна камида 35 йил давомида музлатилган ҳолда қолиши мумкинлигига ишора қилди Еврокомиссия вакили Балаш Уйвари санкциялар доирасида музлатилган Россия активларини қайта инвестиция қилишдан олинадиган даромадлар аллақачон ўнлаб йиллар учун олдиндан тақсимлаб қўйилганини билдирди. 🔥 @burchakostida
Open in Telegram🇷🇺🇷🇸 Чеченистон ҳукумати Рамзан Қодировнинг ўғли бошқа фамилия остида Сербия фуқаролигини олгани рад этди Чеченистон ҳукумати раисининг ўринбосари Илман Вахидов Рамзан Қодировнинг ўғли Али Қодиров Сербия фуқаролигини олгани ҳақидаги маълумотни "фейк" деб атади. Амалдор бу ҳақда хабар берган нашрларни "сариқ матбуот" дея таърифлади. "Демак, унда исми ва отасининг исмини ўзгартириш бўйича бож тўлаш учун 5000 рубл топилмапти-да? Санкциялар молиявий ҳолатига шу даражада зарба берибдики, Али Қодиров фақат фамилиясини ўзгартиришга амаллаб пул топибди, паспорт столидаги зиқналар эса қолган шахсий маълумотларни ўзгартирмабди. Али Қодиров Сербияда фуқаролик олмаган ва олишни режалаштирмаган ҳам", — деб ёзди Вахидов. Коррупцияга қарши курашиш фонди (ФБК) ўз суриштирувида Сербия ҳукуматининг 2025йил 10 июлдаги Али Рамзанович Мусаевга фуқаролик бериш тўғрисидаги қарорига таянган. Ҳужжатда кўрсатилган туғилган сана ва жой Али Қодировнинг маълумотларига мос келади. Суриштирув материалида таъкидланшича, Чеченистон раҳбарининг ўғли хорижий сафарлар учун ҳам Мусаев фамилиясидан фойдаланган. ФБК Мусаевнинг асосан шахсий самолётларда Дубайга амалга оширган юздан ортиқ парвозлари ҳақидаги маълумотларни аниқлаган. 🔥 @burchakostida
Open in Telegram🇧🇾🇷🇺🇺🇦 Россия ва Украина ўт очишни тўхтатиши керак, хатоларни таҳлил қилиш билан эса кейинроқ шуғулланиш мумкин — Александр Лукашенко Беларус президенти томонларни музокаралар столига ўтиришга ва “асрларга татигулик тинчлик” ҳақида келишиб олишга чақирди. 🔥 @burchakostida
Open in Telegram🇺🇦🇷🇺 Рождествога қадар Россия билан музокаралар қайта тикланишига умид қиламан — Украина президенти офиси раҳбари Кирилл Буданов музокараларда европалик вакиллар иштирок этиши мумкинлигини билдирди. Шунингдек, у Россия ва Украина ўртасида йирик асирлар алмашинувини бир неча босқичда ўтказиш режалаштирилаётганини маълум қилди. Уларнинг биринчиси ноябр охири ёки декабр бошида бўлиб ўтиши мумкин. 🔥 @burchakostida
Open in Telegram🇬🇪🇷🇺Грузия махсус хизматлари Россияни Абхазия ва Жанубий Осетияни аннекcия қилишга тайёргарлик кўришда айблади The Insider нашрининг Грузия Давлат хавфсизлиги хизмати йиллик ҳисоботлари асосида хабар беришича, 2025 йилда оккупация чизиқларини жиҳозлаш ва мустаҳкамлаш ҳолатлари сони 26 фоизга — 46 тадан 58 тагача ошган. Жорий йилги ҳужжатга кўра, Москва Абхазия ва Жанубий Осетия аҳолисига Россия паспортлари ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномаларини беришни соддалаштирган, транспорт қатновини кенгайтирган ҳамда Сухумига авиақатновларни субсидиялаган. Бундан ташқари, Россия президенти администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко ўтган йили Абхазияга етти марта, Жанубий Осетияга эса икки марта ташриф буюрган. Шунингдек, Россия аннекcияга қарши чиққанларга, жумладан, журналистларга нисбатан босимни кучайтирган: улар таъқиб қилинган, Россия фуқаролигидан маҳрум этилган ва “хорижий агентлар” реестрига киритилган, дейилади ҳисоботда. Абхазия ва Жанубий Осетия Москвага сезиларли даражада молиявий қарам бўлиб қолмоқда. 2025 йилда Россия Жанубий Осетия бюджетининг тахминан 80 фоизини ва Абхазия бюджетининг 38 фоизини таъминлаб, жами қарийб 192 миллион доллар ажратган. 🔥 @burchakostida
Open in Telegram🇺🇸АҚШ Хитой ва Европа Иттифоқи давлатлари учун янги божлар жорий этишни режалаштирмоқда — The New York Times Нашрнинг хабар беришича, Доналд Трамп маъмурияти Қўшма Штатларнинг 14 та савдо ҳамкорига, жумладан, Европа Иттифоқи, Хитой, Япония, Ҳиндистон, Жанубий Корея а Ветнамга нисбатан қўшимча импорт божларини жорий этишни таклиф қилди. Янги тарифлар ҳозирча кучга кирмаган. АҚШ маъмурияти зарур тартиб-таомилларни 2027 йил январигача якунлашни мўлжалламоқда. Хитой ва Ветнам учун 20 фоиз, қолган давлатлар учун эса 10 фоиздан 18 фоизгача миқдорда божлар белгиланиши режалаштирилмоқда. Трамп маъмурияти божлар жорий этилишига ушбу давлатлар ортиқча ишлаб чиқариш қувватларини қўллаб-қувватлаётганини, бу эса АҚШ саноатига зарар етказаётганини сабаб қилиб кўрсатди. Tax Foundation тадқиқот ташкилоти маълумотларига кўра, Трамп Оқ уйга қайтганидан сўнг АҚШ ўз тариф сиёсатини 50 мартадан ортиқ ўзгартирган. Божлар мамлакатнинг деярли барча савдо ҳамкорларига таъсир кўрсатди. Шунингдек, Трампнинг бож сиёсати 2026 йилда ҳар бир америкалик оилага тушадиган солиқ юкини ўртача 820 долларга оширди. 🔥 @burchakostida
Open in Telegram🇷🇺🇹🇯 Россия Тожикистоннинг Халқаро жиноий суддан чиқиш қарорини олқишлади Тожикистон 20 ноябр куни Халқаро жиноий суддан (ХЖС) чиқиш қарори ҳақида БМТни расман хабардор қилган эди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги Душанбенинг ушбу қарорини қўллаб-қувватлашини билдирди ва ХЖСни сиёсий тарафкашликда айблади. "Ўз суверенитетини ҳурмат қиладиган давлатлар ХЖСнинг гўёки бутун халқаро ҳамжамият номидан одил судловни амалга оширувчи ва шу баҳона халқаро ҳуқуқнинг амалдаги нормаларини бузишга ҳақли бўлган универсал орган сифатидаги асоссиз даъволарига муроса қилишга тайёр эмас", дейилади Россия ТИВ баёнотида. Тожикистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари орасида ХЖСга аъзо бўлган ягона давлат эди. Тожикистон Рим статутига аъзо давлат сифатида ХЖС чиқарган қарорларни бажариши лозим ҳисобланади. ХЖС 2023 йил март ойида Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олиш учун ордер берганди. У Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан болаларни ноқонуний кўчириш каби жиноятлар учун жавобгар деб тан олинган. Бироқ Тожикистон мазкур ордерга амал қилмаган. Жумладан, Путин 2025 йил 9–10 октябр кунлари Душанбеда бўлиб ўтган саммитда иштирок этган. Мазкур ташрифга жавобан Европа Иттифоқи Тожикистонни ХЖС чиқарган ордерга амал қилмаганликда айблаган. Шунингдек, Россия президенти жорий йилнинг 19—20 ноябр кунлари расмий ташриф билан Тожикистонда бўлиб, республика президенти Эмомали Раҳмон билан музокаралар олиб борди. 🔥 @burchakostida
Open in Telegram🇺🇸🇨🇳 Ҳакерлар сунъий интеллект ёрдамида АҚШ разведка идораларининг тизимига бузиб кирди — The New York Times Нашрнинг манбаларига таяниб хабар беришича, ҳакерлар АҚШ Марказий разведка бошқармаси (CIA) ва яна иккита разведка идорасининг тизимларига бузиб кириб, махфий ҳисобланмайдиган айрим маълумотларни қўлга киритган. Киберҳужум очиқ манбалар асосида разведка таҳлилини олиб борувчи тизимга қаратилган. Ушбу тизимдан очиқ ва махфий бўлмаган материаллардан маълумотларни излашда фойдаланилади. Қандай маълумотлар қўлга киритилгани ҳозирча номаълум. Бироқ манбалар махфий маълумотларга зарар етмаганини таъкидламоқда. CIA билан бир қаторда Миллий геофазовий разведка агентлиги (NGA) ва Миллий разведка директори идораси ҳам киберҳужумдан зарар кўрган. Манбалардан бири муаммо бартараф этилганини билдирди. Ҳужум Аrtex номли сунъий интеллектга асосланган ҳакерлик воситаси ёрдамида амалга оширилган бўлиши мумкин. Аrtex 2026 йил бошида хитойлик муҳандис томонидан ишлаб чиқилган. Киберхавфсизлик тадқиқотчилари ушбу воситани Япония, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатлардаги компанияларга қарши ўнлаб ҳужумларга алоқадорликда айблаган. Аrtex июл ойида оммавий фойдаланиш учун тақдим этилган. Дастлаб у ташкилотларга киберҳужумлардан ҳимояланишда ёрдам бериш учун ишлаб чиқилган. Аммо кейинчалик ҳакерлар ундан зарарли мақсадларда фойдалана бошлаган. Терговчилар ҳужум ортида ким турганини ҳозирча аниқламаган. Бироқ дастлабки белгилар, жумладан, Аrtex воситасидан фойдаланилгани, бунга Хитой алоқадор бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Пекин эса АҚШ давлат идораларига қарши киберҳужумларда иштирок этгани ҳақидаги айбловларни мунтазам рад этади. 🔥 @burchakostida
Open in Telegram🇪🇺🇺🇦🇷🇺 Евроиттифоқ Россия билан музокаралар ўтказиш учун дастлабки шартларни илгари сурди — Еврокомиссия раҳбари "Улар орасида бутун қиш давомида “энергетик сулҳ” ўрнатиш ҳамда Қора денгизда кемаларнинг Украина ҳудудига эркин ўтиши бўйича янги келишув бор", — деди Урсула фон дер Ляйен. 🔥 @burchakostida
Open in Telegram🇷🇺🇪🇺🇺🇸🇺🇦 Россия томонидан Зеленский билан ҳеч ким музокара олиб бормаяпти — Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг бошқа баёнотлари: ◾️ Россия бир қатор Европа давлатлари вакиллари билан маълум алоқаларга эга. Алоқалар давомида уларнинг Украина бўйича музокараларда қандай позиция билан иштирок этмоқчи эканлиги муҳокама қилинмоқда; ◾️ Путин ва Трампнинг Шенчжэндаги учрашувидан сўнг унинг махсус вакиллари Уиткофф ва Кушнер билан телефон орқали суҳбатлашди; ◾️ Музокаралар учун Москвага келиш таклифи ўз кучида қолмоқда, Россия европаликлар томонидан у ёки бу кўринишдаги муносабат билдирилишига умид қилмоқда. 🔥 @burchakostida
Open in Telegram🇷🇺🇪🇺🇺🇦 Москвада европаликлар билан учрашув ўтказиш бўйича ҳозирча келишув йўқ, шунингдек, уларнинг Украина бўйича музокараларда иштирок этиши борасида ҳам қарор қабул қилинмаган — Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков. 🔥 @burchakostida
Open in Telegram🇧🇾 Лукашенко Беларуснинг урушга тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги гапларни "бемаънилик" деб атади Беларус президенти Александр Лукашенко Франциянинг Le Point нашрига берган интервюсида Украинадаги уруш ва Европа хавфсизлиги ҳақида фикр билдирди: — Беларус Украинадаги урушга алоқадор эмас. Уруш бошланганидан хабарим бўлмаган, Россия Бош штаби менга бу ҳақда маълум қилмаган; — Тинчликка эришиш учун зарур бўлса, Беларусдан ядровий каллак олиб юришга қодир Россия ракеталарини олиб чиқишга розиман; — Украинадаги можарони ҳал қилиш учун "Минск-3" ёки "Минск-5" музокараларини ташкил этиш керак эди; — Европа давлатлари Украинадаги можарони тугатишни истамаяпти; — Трамп президентлик муддатининг қолган икки йилида ўз қарорлари билан ҳали ҳаммани ҳайратда қолдириши мумкин; — Украинада демилитаризация зонасини ташкил этиш режаси Путиннинг қароргоҳига дронлар ҳужуми сабаб барбод бўлганди; — Путин айёр ва ақлли сиёсатчи. У Украина халқи ва давлати мавжудлигини инкор этмайди; — Кичик ўғлимни Беларус президенти сифатида кўрмаяпман, бошқа фарзандларимни ҳам бу лавозимга тайёрламаяпман. 🔥 @burchakostida
Open in Telegram🇷🇺 Кремл Украинада ҳалок бўлган россиялик ҳарбийлар сони ҳақидаги маълумотларга изоҳ беришдан бош тортди Журналистлар Кремл вакили Дмитрий Песковдан Россия армиясининг Украинадаги йўқотишлари ҳақида эълон қилинган маълумотларга муносабат билдиришни сўрашди. "Йўқотишлар ҳақидаги маълумотларни фақат Россия Мудофаа вазирлиги эълон қилиши мумкин. Бошқа маълумотларни инобатга олмасликни таклиф қиламан", — деди Песков Россия Мудофаа вазирлиги бир неча йилдан бери Украинада ҳалок бўлган россиялик ҳарбийлар сонини ошкор қилмаяпти. Президент Владимир Путин Украина армиясининг йўқотишлари Россияникидан кўпроқ эканини айтган, аммо ҳалок бўлган россияликлар сонини маълум қилмаган. BBC ва "Медиазона" Росстат маълумотларини таҳлил қилиб, Украинага кенг кўламли босқин бошланганидан бери камида 490 334 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини аниқлаган. Росстат файллари киберҳужум натижасида сиздирилган. Бу маълумотлар Россияда урушда ҳалок бўлган ҳарбийлар ҳақида қандай қайдлар юритилганини ўрганиш имконини берган. Росстат киберҳужумни тасдиқлаган, аммо маълумотлар сиздирилганини рад этган. 🔥 @burchakostida
Open in Telegram🇺🇸АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари самолёти Сицилия осмонида фавқулодда сигнал берди АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларига тегишли самолёт Сицилия ороли осмонида фавқулодда вазият сигналини узатиб, ҳарбий базага қайтди. Бу ҳақда РИА Новости парвоз маълумотларини таҳлил қилиб хабар берди. Маълумотларга кўра, Swearingen Metroliner самолёти Сигонелла авиабазасидан учиб, оролнинг жанубий қисми томон йўналган. Бироқ денгиз узра парвоз қилаётган вақтда экипаж 7700 фавқулодда кодини узатган. Шундан сўнг самолёт йўналишини ўзгартириб, учиб чиққан базасига қайтган. Ҳозирча фавқулодда сигнал берилишига сабаб бўлган ҳолат ҳақида маълумот йўқ. 🔥@burchakostida
Open in Telegram