Завод ва корхоналардан чиқаётган ташламаларни ўлчаш тартиби маълум қилинди Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси корхоналардан чиқаётган ташламаларни ўлчаш жараёни ва хизмат нархлари ҳақида маълумот берди. Бу ишлар қўмита тизимидаги «Экологик мониторинг миллий маркази» томонидан бажарилади. Ташламаларни ўлчатиш учун корхона марказга расмий хат ва техник топшириқ (нечта манба борлиги, қандай ёқилғи ишлатилиши) юборади. Мутахассислар ҳолатни ўрганиб, ўз нарх таклифини тақдим этади. Нарх маъқул келса, шартнома имзоланади. Акс ҳолда корхона бошқа аккредитациядан ўтган лабораторияга мурожаат қилиши мумкин, чунки хизмат ихтиёрий. Шартномадан сўнг мутахассислар махсус асбоб-ускуналар билан корхонага бориб намуна олади, лабораторияда текширади ва расмий хулоса беради. Қўмита тақдим этган маълумотга кўра, битта манбадан чиқадиган битта зарарли моддани бир марта текшириш ўртача 400 минг сўмни, 2 та моддани текшириш эса 800 минг сўмни ташкил этади. Манбалар сони ва йил давомида неча марта ўлчанишига қараб нарх ўзгаради. Барча тўловлар расмий рўйхат асосида амалга оширилади. 🔥@fayzboguz
Open in Telegram
Файзбоғ (ТемурМалик)
iPhone 18 Pro Max ва бошқа совғаларни ютиб олиш имкониятини қўлдан бой берманг! 🎁 👉🏻 https://listee.go.link/gr9CB Алоқа: @SivasgaXat_bot Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/+hzJqLUtVL1sw
Average views per post by day
By publication day
Show as table
| Date | Avg views per post |
|---|---|
| Nov 19, 2026 | 13,250 |
| Nov 20, 2026 | 13,700 |
| Nov 21, 2026 | 13,950 |
| Nov 22, 2026 | 13,700 |
| Nov 23, 2026 | 14,650 |
| Nov 24, 2026 | 13,200 |
| Nov 25, 2026 | 11,265 |
Advertising
- listee.go.link
Most viewed this month
- 01Views15.7KForwards—Reactions92Comments—
- 02Views15.6KForwards—Reactions66Comments—
- 03Views15.4KForwards—Reactions61Comments—
- 04Views15.1KForwards—Reactions69Comments—
Latest posts
Россия ҳарбийлари қўлларига асирга тушган украиналик журналист Виктория Рощина «касаллик» туфайли вафот этгани қайд этилди. Унинг жасади яқинларига қийноқ излари билан ва айрим ички аъзоларисиз қайтариб берилган Ноябрь ойида беларуслик ва украиналик ҳакерлар («Киберпартизанлар» ва Silent Crow) мустақил нашрларга Росстатдан сизиб чиққан маълумотларни тақдим этди. Журналистлар у ердан Россия асирлигида ҳалок бўлган Виктория Рощина ҳақидаги қайдларни топишди. Дастлаб ўлим санаси сифатида 2024 йил 16 декабрь кўрсатилган, кейинчалик эса у 19 сентябрга ўзгартирилган. Росстат қайдларида айтилишича, журналист «касаллик» оқибатида вафот этган. Ўлимнинг асосий сабаби сифатида «миокард дегенерацияси» (юрак мушакларининг шикастланиши), бевосита сабаб сифатида эса ўпка шиши кўрсатилган. Виктория Рощина биринчи марта 2022 йилда асирга тушган, аммо ўшанда уни қўйиб юборишган эди. Иккинчи марта 2023 йилда хизмат сафари вақтида қўлга олинган — у Каховка ГЭСи вайрон қилиниши оқибатлари, эгаллаб олинган Запорожье АЭСидаги вазият ва босиб олинган ҳудудлардаги «референдумлар» ҳақидаги мақолалар учун фактлар тўплаётган эди. Камерадошларининг сўзларига кўра, Рощина дастлаб тўрт ой Мелитополда сақланган, кейинчалик уни Таганрогдаги 2-сонли тергов изоляторига этап қилишган. Дастлаб бу муассаса ўсмирлар ва болали аёллар учун мўлжалланган изолятор бўлган, бироқ кенг кўламли уруш бошлангач, у ерга украиналик асирларни олиб кела бошлашган. Маҳбуслар сақлаш шароитлари ғайриинсоний экани ҳақида сўзлаб беришган: назоратчилар илк кунларданоқ уларни оёғидан осиб қўйган ҳолда калтаклашган ва қийноққа солишган. Рощинанинг камерадоши уни Таганрогга пичоқ жароҳатлари излари билан олиб келишганини айтган. Рощина камерадошига қулоқларига электр токи улаб қийнашганини, шундан сўнг «бутун танаси кўкариб кетганини» сўзлаб берган. Украина полициясининг хабар беришича, Рощина нормал сақлаш шароитларини талаб қилгани, шунингдек, Россия мадҳиясини куйлашдан бош тортгани учун зўравонликка учраган. Ўлимидан бир ҳафта олдин украиналик журналистни Пермь ўлкасининг Кизел шаҳридаги бошқа бир қамоқхонага юборишган. Гувоҳларнинг айтишича, бу вақтга келиб у ўта ҳолдан тойган ва оёқда зўрға турарди. Кизелда Рощина бир неча бор ҳушидан кетган. «Чегара билмас мухбирлар» ташкилоти аёлни калтаклашгани ҳақида ёзган эди. 2024 йил 19 сентябрь куни эрталаб камерадошлари қамоқхона ходимларига Рощина қимирлай олмаётгани ҳақида хабар қилишган. Орадан ярим йил ўтиб, ҳалок бўлганлар жасадларини алмашиш доирасида унинг жасади Украинага айрим аъзоларисиз ва кўплаб қийноқ излари билан қайтарилди: Украина Бош прокуратураси «танасининг турли қисмларида қон қуйилишлари, синган қовурға, бўйин соҳасидаги шикастланишлар ва товонларида электр токи қўлланилган бўлиши мумкин бўлган излар» борлигини маълум қилди. Жасад қолдиқларининг ҳолати туфайли ўлимнинг аниқ сабабини белгилаш имконсиз бўлиб чиқди. Виктория Рощина 27 ёшда эди. У «Громадське», «Украинская правда», «Озодлик радиоси» ва бошқа нашрлар билан ҳамкорлик қилган. 🔥@fayzboguz
Open in TelegramЎзбекистон инглиз тилини билиш даражаси бўйича 117 та давлат ва ҳудуд орасида 101-ўринни эгаллади Ўзбекистон инглиз тилини билиш бўйича EF English Proficiency Index 2026 жаҳон рейтингида101-ўринни эгаллади. Мамлакат 421 балл тўплади, бу ўтган йилгига нисбатан 8 баллга кам. Ўтган йилги рейтингда Ўзбекистон 429 балл билан 104-ўринда қайд этилган эди. Рейтингдаги ўрни яхшиланган бўлса-да, умумий балл пасайди ва мамлакат ҳамон «жуда паст даража» тоифасида қолмоқда. Марказий Осиё минтақасида Ўзбекистон бешта мамлакат ичида тўртинчи ўринни эгаллади. Собиқ совет мамлакатлари орасида энг яхши натижани Гуржистон кўрсатди: 32-ўрин ва 540 балл. Беларус 37-, Молдова 39-, Украина 41-, Арманистон 45-, Россия 49- ва Озарбойжон 85-ўриндан жой олди. 🔥@fayzboguz
Open in TelegramЎзбекистонда қиш бошланмасдан газ таъминотида узилишлар кузатилиб, ўтган ҳафталарда метан-шохобчаларда яна турнақатор навбатлар юзага келди Ҳали қиш бошланмай туриб Ўзбекистонда табиий газ таъминоти билан боғлиқ вазият ёмонлашди. 14 ноябр куни Тошкент шаҳрида газ таъминотида кенг миқёсли узилишлар кузатилди. Вилоятларда эса метан шохобчалар фаолиятига чекловлар киритилди. Натижада газда ҳаракатланадиган автомобил эгалари учун қўшимча ноқулайликлар юзага келди. Миллиардлаб долларлик сармояларга қарамай, қазиб олиш охирги икки йилнинг ўзида 20 фоизга камайди. Газ қазиб олиш ҳажми йилдан йилга камайиб бораётгани – ички истеъмол ошаётган вақтда рўй бермоқда. Аҳоли сонининг ўсиши, янги корхоналар ва ишлаб чиқариш қувватларининг ишга туширилиши газга бўлган эҳтиёжни оширяпти. Натижада мавжуд ресурслар билан ортиб бораётган талаб ўртасидаги тафовут тобора кенгайяпти. Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) томонидан тайёрланган “Саноатда энергия самарадорлигини ошириш” ҳисоботига кўра, Ўзбекистоннинг энергия таъминоти хавфсизлиги битта ресурсга ўта боғланиб қолган ва диверсификация даражаси жуда паст. Умумий энергия таъминотининг 84 фоизи табиий газ ҳиссасига тўғри келади. Яъни бутун мамлакатнинг ҳам иссиқлик, ҳам электр таъминоти, ҳам автомобилларнинг ҳаракатланиши табиий газга қарам. Маълумот учун, OPEC ташкилоти томонидан тузилган рейтингда Ўзбекистондаги газ захираси 1 трлн 522 млрд куб метрга баҳоланган ва дунёдаги умумий газ ҳажмининг 0,74 фоизи билан 22-ўринга жойлаштирилган. Бошқа бир халқаро манбада эса бу кўрсаткич 1 трлн 841 млрд куб метр экани кўрсатилиб, Ўзбекистон энг кўп табиий газ захирасига эга давлатлар қаторида 16-ўринда қайд этилган. 🔥@fayzboguz
Open in TelegramWP: Путин Украина ҳудудида альянс қўшинларини жойлаштирмаслик шарти билан Киевга НАТО низомининг 5-моддаси модели асосидаги хавфсизлик кафолатлари берилишига рози бўлди Россия президенти Владимир Путин ёпиқ маслаҳатлашувлар чоғида можаро якунлангандан сўнг Украина АҚШ ва Европа давлатларидан НАТО Низомининг бешинчи моддасига ўхшаш жамоавий хавфсизлик кафолатларини олишига розилик билдирди. Бу ҳақда The Washington Post газетаси музокараларнинг хабардор иштирокчисига таяниб хабар бермоқда. Москванинг асосий шарти — Украина ҳудудида хорижий ҳарбий контингентлар ва альянс базаларини жойлаштиришдан бутунлай воз кечиш бўлиб қолмоқда. Ушбу ён беришлар эвазига Вашингтон ўт очиш тўхтатилганидан сўнг дарҳол Россия қўшинларини чегарадан олиб чиқиш шарти билан Россияга нисбатан санкциялар босимини юмшатишни таклиф қилди. Бироқ чегаралар яқинида кучлар яна тўпланадиган бўлса, санкциялар автоматик равишда қайтарилади ва мамлакат ҳудудида НАТО қўшинлари жойлаштирилади. 🔥@fayzboguz
Open in TelegramБирор нарсани сотиб олиш учун бозорма-бозор юриш, сотиш учун эса харидор излаб таниш-билишларга ёзиш шарт эмас. Бу ишларни интернет орқали ҳам анча осон ҳал қилиш мумкин. Масалан, Listee — янги ишончли эълонлар платформаси. Унда мебель, телефон, компьютер, эҳтиёт қисмлар ва бошқа товарларни сотиб олиш, сотиш ёки турли хизматларни таклиф қиладиган усталарни топиш мумкин. Тўлов ҳимояси билан хавфсиз етказиб бериш орқали Ўзбекистон бўйлаб буюртма қилиш мумкин. Пул платформа томонидан захирага олинади ва харидор қабул қилганини тасдиқлагандан сўнг сотувчига ўтказилади. Харидор Listee ҳамкорларидан бирининг қулай топшириш пунктида буюмни 15 дақиқа давомида кўздан кечиради; агар тавсифга мос келмаса, воз кечиши мумкин. Яна бир қизиқ жиҳати — Listee’да совринли ўйин ўтказилмоқда. Турли вазифаларни бажариб, Tanga тангаларини тўплаш ва 27 ноябргача iPhone 18 Pro Max ҳамда бошқа совринлар ўйинида қатнашиш мумкин. Янги фойдаланувчилар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтса, қўшимча 3 та Tanga олади. 📲 Listee’да рўйхатдан ўтиш Реклама
Open in TelegramЗеленский Украина Россиянинг “Меркурий” ҳарбий кемасини Ливияда чўктирганини тасдиқлади Украина президенти Володимир Зеленский 22 ноябрга ўтар кечаси Ливиянинг Бенғози шаҳрида Россия ҳарбий кемасига қарши операция ўтказилганини тасдиқлади. Унинг айтишича, Украина Хавфсизлик хизмати ва Қуролли кучлари еттита денгиз дрони ёрдамида Россиянинг “Меркурий”корветига ҳужум қилган. Натижада кема ва унинг бортидаги Ка-27 вертолёти чўктирилган. Шунингдек, қурол-яроғ ташишда фойдаланилгани айтилган MV Angara юк кемасига ҳам зарба берилган. Vantor компанияси тарқатган сунъий йўлдош суратларида корветнинг сувга чўккани акс этган. Ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан, Россия ва Ливия фуқаролари енгил жароҳат олган. Шарқий Ливия расмийларининг маълум қилишича, Россияга йўл олган кема Бенғози портида ёқилғи ва озиқ-овқат захирасини тўлдириш учун тўхтаган. Ҳужумдан кейин порт фаолияти тикланган. Ливия ҳукумати эса мамлакат ушбу урушда иштирок этмаслигини таъкидлаб, ҳужумни қоралаган. 🔥@fayzboguz
Open in TelegramТХТY-2026 доирасида туризмни рақамлаштиришга бағишланган панел сессия ўтказилади «Ипак йўлида туризм» 31-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси ишчи дастуридан соҳани технологик модернизация қилишга қаратилган махсус сессия ҳам ўрин олган. 27 ноябрь куни соат 11:00 да CAEx Uzbekistan мажмуасининг Ал-Хоразмий залида «Рақамли трансформация: янги имкониятлар ва истиқболлар» мавзусида панел муҳокама бўлиб ўтади. Унда экспертлар томонидан туризм индустриясида ягона рақамли экотизимларни шакллантириш, финтех ва замонавий тўлов инструментларини интеграция қилиш, транспорт логистикасини рақамлаштириш ҳамда сунъий интеллект технологияларини қўллаш истиқболлари таҳлил қилинади. Тадбирда қатнашиш истагида бўлган мутахассислар ва тадбиркорлар кўргазма учун онлайн рўйхатдан ўтишлари лозим. Сана ва вақт: 2026 йил 27 ноябрь, 11:00 Жой: Тошкент ш., CAEx Uzbekistan (Ал-Хоразмий зали)
Open in Telegram«Сан бола, ман билан ўйин қилма»: BBC мухбири Ислом Каримов билан бўлган можарони эслади BBC Ўзбек хизматида узоқ йиллар ишлаган журналист Паҳлавон Содиқ Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов уни калтаклагани ҳақида тарқалган миш-мишларга ойдинлик киритди. Исмат Хушевга берган интервьюсида у 1998 йили Тошкент яқинидаги Дўрмон қароргоҳида содир бўлган воқеани эслади. Ўша пайтда Ўзбекистон Алоқа вазирлиги, амалдаги шартномага қарамай, BBC радиосининг ўрта тўлқинлардаги эшиттиришларини тўхтатган эди. Паҳлавон Содиқ Молдова раҳбари ташрифи муносабати билан ўтказилган матбуот анжуманида Каримовдан бу қарорнинг сабабини сўраган. Каримов чекловдан хабарсизлигини айтиб, масалани ўрганишга ваъда берган. У, шунингдек, матбуот анжуманида Молдова делегацияси ҳам иштирок этаётганини эслатиб, масалага сиёсий тус бермасликни сўраган. Бироқ журналист президентнинг жавобидан қаноатланмай, микрофон олдига қайтган ва BBC чекловни сиёсий факторлар билан боғлаётганини очиқ айтган. Айнан шу саволдан кейин президентнинг жаҳли чиққан. «Сиз бугун BBC’да, эртага Озодликда, индинга Америка Овозида ишлашингиз мумкин. Лекин битта нарсани эсингиздан чиқарманг. Сиз Ўзбекистон фуқаросисиз», — деган Каримов. Журналист эса бу сўзларни ўзига нисбатан таҳдид сифатида қабул қилган. Матбуот анжумани тугагач, президент журналистни ёнига чақирган. Соқчилар қуршовида кечган суҳбатда Каримов нима учун масала аввал ўзига етказилмаганини сўраган. Паҳлавон Содиқ эса BBC раҳбарияти расмий мурожаат юборгани ва президент матбуот котиби билан музокара ўтказилганини айтган. «Сан нимага ман билан ўйин қиляпсан?» — деган Каримов. «Мен ўйин қилмаяпман. Сизнинг матбуот котибингиз ўйин қиляпти», — деб жавоб қайтарган журналист. Воқеа жойида бўлган Азамат Зиё BBC вакиллари билан музокара ўтказилганини тасдиқлаган. Аммо бу ҳақда ҳали биринчи шахсга ахборот берилмаганини айтган. Шундан кейин Каримов журналистнинг билагидан ушлаб, иккинчи қўли билан қорнига туртиб қўйган. “Кейин Каримов қўлимдан бундоқ ушлади, билагимдан-да. Қўли, билсангиз, боксёрларнинг қўлига ўхшарди. Битта қўли билан билагимдан ушлади, иккинчиси билан эса қорнимга секин туртиб қўйди — шунақа одати бор эди. Секин туртди-да, “Кўзимга қара”, деди. Кўзига қарасам, қараб бўлмайдиган даражада қип-қизил бўлиб кетган. ‘Сан бола, ман билан ўйин қилма’, деди”, дея эслайди Паҳлавон Содиқ. Журналистнинг айтишича, бу воқеадан кейин унга нисбатан босимлар кучайган. Хавфсизлик юзасидан у оиласи билан вақтинча BBC’нинг Тошкентдаги офисига кўчиб ўтишга, кейинчалик эса маълум муддат пойтахтни тарк этишга мажбур бўлган. Манба 🔥@fayzboguz
Open in TelegramIMAN фаолияти беш йўналишда мустақил ташкилотлар томонидан аудит килинди. Дастлабки натижалар ижобий IMAN компанияси фаолиятининг молиявий ҳолатига оид саволларга ойдинлик киритиш мақсадида мустақил аудиторлик ва консалтинг ташкилотлари томонидан беш йўналишда Due Diligence текширувлари ўтказилди. Уларнинг дастлабки натижалари 17 ноябрь куни ташкил этилган медиа-брифингда тақдим этилди. Махсус молиявий масалалар бўйича Russell Bedford аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказилган текширувда ижтимоий тармоқларда тарқалган 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволар тасдиқланмади. Аудиторлар ушбу рақам иқтисодий жиҳатдан турлича бўлган учта кўрсаткични механик қўшиш натижасида юзага келганини қайд этди. 2026 йилнинг 9 ойида компаниянинг БҲМС бўйича тушуми 1 032,6 млрд сўмни ташкил этган. 2026 йил 30 сентябрь ҳолатига ҳимоя захиралари 82,5 млрд сўмга етган. Аудиторлик хулосасига кўра, компания фаолияти соф фойда билан якунланган. Шунингдек, компаниянинг солиқ ҳисоботи «Турон Ҳимояси», юридик фаолияти Baker Tilly, регулятор масалалари Centil Law, шариат талабларига мувофиқлиги эса Usmani’s томонидан ўрганилди. Russel Bedford’нинг ҳулосаси аллақачон компания сайтида очиқланган, қолган текширув хулосалари ҳам тайёр бўлиши билан компания сайтига жойланиши айтилмоқда. 🔥@fayzboguz
Open in TelegramConnections
Similar channels
Ekologiya va iqlim özgarişi milliy qömitasi@ecogovuzNews and media11.9K
23.5° бурчак остида@burchakostidaNews and media31.5K
Nuz.uz - новости Узбекистана@nuzuzru1News and media16.6K
Madaniyat.uz I Rasmiy kanal@madaniyatvazirligiNews and media16.6K
МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI@mahalla_raisiNews and media17K
Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари@gazetauz_uzbNews and media17.1K
EFFECT.UZ | Расмий канал@effectuzNews and media17.2K
DAVLAT KADASTRLARI PALATASI - RASMIY@davkadastrpalataNews and media16.3K

