Кабинет
23.5° бурчак остида

23.5° бурчак остида

@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг! Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin

Юзернейм
@burchakostida
Категория
Новости и СМИ
Страна
УзбекистанУзбекистан
Подписчики31 506
Просмотров на пост, 7 дн.13 505за 7 дней
ERR42,86 %за 7 дней

Средние просмотры поста по дням

По дню публикации

Показать таблицей
ДатаПросмотров на пост
25 нояб. 2026 г.17 421
26 нояб. 2026 г.4 365

Самые просматриваемые за месяц

  1. 01

    🇺🇸🇨🇳 Ҳакерлар сунъий интеллект ёрдамида АҚШ разведка идораларининг тизимига бузиб кирди — The New York Times Нашрнинг манбаларига таяниб хабар беришича, ҳакерлар АҚШ Марказий разведка бошқармаси (CIA) ва яна иккита разведка идорасининг тизимларига бузиб кириб, махфий ҳисобланмайдиган айрим маълумотларни қўлга киритган. Киберҳужум очиқ манбалар асосида разведка таҳлилини олиб борувчи тизимга қаратилган. Ушбу тизимдан очиқ ва махфий бўлмаган материаллардан маълумотларни излашда фойдаланилади. Қандай маълумотлар қўлга киритилгани ҳозирча номаълум. Бироқ манбалар махфий маълумотларга зарар етмаганини таъкидламоқда. CIA билан бир қаторда Миллий геофазовий разведка агентлиги (NGA) ва Миллий разведка директори идораси ҳам киберҳужумдан зарар кўрган. Манбалардан бири муаммо бартараф этилганини билдирди. Ҳужум Аrtex номли сунъий интеллектга асосланган ҳакерлик воситаси ёрдамида амалга оширилган бўлиши мумкин. Аrtex 2026 йил бошида хитойлик муҳандис томонидан ишлаб чиқилган. Киберхавфсизлик тадқиқотчилари ушбу воситани Япония, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатлардаги компанияларга қарши ўнлаб ҳужумларга алоқадорликда айблаган. Аrtex июл ойида оммавий фойдаланиш учун тақдим этилган. Дастлаб у ташкилотларга киберҳужумлардан ҳимояланишда ёрдам бериш учун ишлаб чиқилган. Аммо кейинчалик ҳакерлар ундан зарарли мақсадларда фойдалана бошлаган. Терговчилар ҳужум ортида ким турганини ҳозирча аниқламаган. Бироқ дастлабки белгилар, жумладан, Аrtex воситасидан фойдаланилгани, бунга Хитой алоқадор бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Пекин эса АҚШ давлат идораларига қарши киберҳужумларда иштирок этгани ҳақидаги айбловларни мунтазам рад этади. 🔥 @burchakostida

    Фото
    Просмотры18,1 тыс.
    Пересылки—
    Реакции—
    Комментарии—
  2. 02

    🇬🇪🇷🇺Грузия махсус хизматлари Россияни Абхазия ва Жанубий Осетияни аннекcия қилишга тайёргарлик кўришда айблади The Insider нашрининг Грузия Давлат хавфсизлиги хизмати йиллик ҳисоботлари асосида хабар беришича, 2025 йилда оккупация чизиқларини жиҳозлаш ва мустаҳкамлаш ҳолатлари сони 26 фоизга — 46 тадан 58 тагача ошган. Жорий йилги ҳужжатга кўра, Москва Абхазия ва Жанубий Осетия аҳолисига Россия паспортлари ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномаларини беришни соддалаштирган, транспорт қатновини кенгайтирган ҳамда Сухумига авиақатновларни субсидиялаган. Бундан ташқари, Россия президенти администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко ўтган йили Абхазияга етти марта, Жанубий Осетияга эса икки марта ташриф буюрган. Шунингдек, Россия аннекcияга қарши чиққанларга, жумладан, журналистларга нисбатан босимни кучайтирган: улар таъқиб қилинган, Россия фуқаролигидан маҳрум этилган ва “хорижий агентлар” реестрига киритилган, дейилади ҳисоботда. Абхазия ва Жанубий Осетия Москвага сезиларли даражада молиявий қарам бўлиб қолмоқда. 2025 йилда Россия Жанубий Осетия бюджетининг тахминан 80 фоизини ва Абхазия бюджетининг 38 фоизини таъминлаб, жами қарийб 192 миллион доллар ажратган. 🔥 @burchakostida

    Фото
    Просмотры17,9 тыс.
    Пересылки—
    Реакции—
    Комментарии—
  3. 03

    🇧🇾 Лукашенко Беларуснинг урушга тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги гапларни "бемаънилик" деб атади Беларус президенти Александр Лукашенко Франциянинг Le Point нашрига берган интервюсида Украинадаги уруш ва Европа хавфсизлиги ҳақида фикр билдирди: — Беларус Украинадаги урушга алоқадор эмас. Уруш бошланганидан хабарим бўлмаган, Россия Бош штаби менга бу ҳақда маълум қилмаган; — Тинчликка эришиш учун зарур бўлса, Беларусдан ядровий каллак олиб юришга қодир Россия ракеталарини олиб чиқишга розиман; — Украинадаги можарони ҳал қилиш учун "Минск-3" ёки "Минск-5" музокараларини ташкил этиш керак эди; — Европа давлатлари Украинадаги можарони тугатишни истамаяпти; — Трамп президентлик муддатининг қолган икки йилида ўз қарорлари билан ҳали ҳаммани ҳайратда қолдириши мумкин; — Украинада демилитаризация зонасини ташкил этиш режаси Путиннинг қароргоҳига дронлар ҳужуми сабаб барбод бўлганди; — Путин айёр ва ақлли сиёсатчи. У Украина халқи ва давлати мавжудлигини инкор этмайди; — Кичик ўғлимни Беларус президенти сифатида кўрмаяпман, бошқа фарзандларимни ҳам бу лавозимга тайёрламаяпман. 🔥 @burchakostida

    Фото
    Просмотры17,9 тыс.
    Пересылки—
    Реакции—
    Комментарии—
  4. 04

    🇺🇸АҚШ Хитой ва Европа Иттифоқи давлатлари учун янги божлар жорий этишни режалаштирмоқда — The New York Times Нашрнинг хабар беришича, Доналд Трамп маъмурияти Қўшма Штатларнинг 14 та савдо ҳамкорига, жумладан, Европа Иттифоқи, Хитой, Япония, Ҳиндистон, Жанубий Корея а Ветнамга нисбатан қўшимча импорт божларини жорий этишни таклиф қилди. Янги тарифлар ҳозирча кучга кирмаган. АҚШ маъмурияти зарур тартиб-таомилларни 2027 йил январигача якунлашни мўлжалламоқда. Хитой ва Ветнам учун 20 фоиз, қолган давлатлар учун эса 10 фоиздан 18 фоизгача миқдорда божлар белгиланиши режалаштирилмоқда. Трамп маъмурияти божлар жорий этилишига ушбу давлатлар ортиқча ишлаб чиқариш қувватларини қўллаб-қувватлаётганини, бу эса АҚШ саноатига зарар етказаётганини сабаб қилиб кўрсатди. Tax Foundation тадқиқот ташкилоти маълумотларига кўра, Трамп Оқ уйга қайтганидан сўнг АҚШ ўз тариф сиёсатини 50 мартадан ортиқ ўзгартирган. Божлар мамлакатнинг деярли барча савдо ҳамкорларига таъсир кўрсатди. Шунингдек, Трампнинг бож сиёсати 2026 йилда ҳар бир америкалик оилага тушадиган солиқ юкини ўртача 820 долларга оширди. 🔥 @burchakostida

    Фото
    Просмотры17,8 тыс.
    Пересылки—
    Реакции—
    Комментарии—

Новые посты

#83681Фото
Просмотры1 530−89%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#83680Текст
Просмотры2 360−83%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#83679Фото
Просмотры3 120−77%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#83678Текст

🇷🇺 Башқирдистонда дронлар ҳужумидан кейин саноат ҳудудида ёнғин чиқди Башқирдистон Республикасининг Туймазы туманида учувчисиз қурилмалар ҳужумидан кейин саноат ҳудудида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда туман маъмурияти раҳбари Булат Мусин маълум қилди. "Туймазы туманига учувчисиз қурилмалар ҳужуми қайтарилди. Қурилмаларнинг парчалари саноат ҳудудига тушган. Ёнғин юзага келди, барча хизматлар ҳодиса жойида. Ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар йўқ", — деди Мусин. У ёнғин чиққан саноат объектининг нимага мўлжалланганини аниқлаштирмаган. Украинанинг айрим каналлари ва хорижда фаолият юритаётган Россия телеграм-каналлари ҳужум нишонлари орасида "Транснефть" компаниясининг "Субханкулово" чизиқли ишлаб чиқариш-диспетчерлик станцияси бўлганини хабар қилган. Ушбу станцияда бир нечта магистрал нефт қувурлари туташади ва йирик нефт сақлаш резервуарлари мавжуд. Башқирдистон ва Ғарбий Сибирдан келадиган хом нефт бу станцияга етказилади. Кейин у нефтни қайта ишлаш заводларига йўналтирилади ёки экспорт йўналишлари бўйлаб узатилади. 🔥 @burchakostida

Открыть в Telegram
Просмотры3 940−71%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#83677Текст
Просмотры4 580−66%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#83676Текст
Просмотры5 460−60%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#83675Текст
Просмотры5 940−56%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#83674Текст

🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Кушнер Украина Россия билан музокараларни Путин қароргоҳига ҳужум сабаб барбод бўлганини айтди АҚШ президентининг махсус вакили Жаред Кушнер 2025 йил охирида Украина томонидан Россия президенти Владимир Путиннинг қароргоҳига қилинган ҳужум музокараларнинг тўхтаб қолишига сабаб бўлганини билдирди. У бу ҳақда Германиянинг Axel Springer медиаконцерни раҳбари Матиас Дёпфнерга берган интервюсида айтди. "Ўтган йил ноябр ойида маълум бир олға силжишга эришишни бошладик ва ишга киришдик. Аммо декабр охирида украиналиклар Путиннинг қароргоҳига ҳужум қилди. Менимча, бу уни ортга чекинишга мажбур қилди", — деди Кушнер. Унинг сўзларига кўра, февралдан сентябргача АҚШ музокарачилари можаро томонлари билан доимий алоқада бўлган. Бироқ уларнинг ҳеч бирида етарлича мослашувчанлик ва муросага тайёрликни кўрмаган. Кушнер музокараларнинг секинлашишига Украинанинг хавфсизлик кафолатлари бўйича позицияси ҳам таъсир қилаётганини айтди. Киев NATOга аъзо бўлиш ёки Украина ҳудудида Ғарб қўшинларини жойлаштиришни талаб қилмоқда. Кушнернинг баҳолашича, ҳозирда музокаралар ҳудудий масала бўйича босқичида тўхтаб қолган. 🔥 @burchakostida

Открыть в Telegram
Просмотры6 860−49%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч2 160
3 ч6 860
  1. Всего сейчас6 860
#83673Текст
Просмотры6 920−49%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч2 840
3 ч6 920
  1. Через 1 час2 840
  2. Всего сейчас6 920
#83672Текст
Просмотры7 200−47%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч3 340
3 ч7 200
  1. Через 1 час3 340
  2. Всего сейчас7 200

Все посты

Связи