СЎЗ ВА АДАБИЁТ КЎЧАЛАРИДА... * * * Гар айбим очганинг – кулганларингдир, Менга кўп яхшилик қилганларингдир! Эй дўст, сен билмаган айбларим қанча! – Очганинг – у сенинг билганларингдир. * * * Кўп уйқу, кўп сўзни эш этар инсон, Шундан ўз қалбини тош этар инсон. Бошқалар айбини гапирган чоғда Асли ўз борини фош этар инсон. * * * Мен кўрган таҳқирни ҳеч ким кўрмаган, Катта қалб – майда гап сари юрмаган. Сўз ва адабиёт кўчаларида Бирор ит қолмади менга ҳурмаган. * * * Дунёда сир борки, сочма-соч дунё, Қорни тўқ, усти бут, кўзи оч дунё. Азал орифларнинг кўзи ўнгида Кийимлари қат-қат – яланғоч дунё! Мирзо Кенжабек @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️
Открыть в Telegram
Xojagon.Uz
ХОЖАГОН ДАРГОҲИГА МАРҲАБО! Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳийм. (Беҳад меҳрибон ва бенияҳоят раҳмли Аллоҳ исми билан.) Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин. Севикли Пайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммад Мустафога сўнгсиз салоту саломлар бўлсин.
Средние просмотры поста по дням
По дню публикации
Показать таблицей
| Дата | Просмотров на пост |
|---|---|
| 21 нояб. 2026 г. | 215 |
| 22 нояб. 2026 г. | 1 742 |
| 23 нояб. 2026 г. | 1 613 |
| 24 нояб. 2026 г. | 414 |
Самые просматриваемые за месяц
- 01Просмотры2,36 тыс.Пересылки—Реакции8Комментарии—
- 02Просмотры2,22 тыс.Пересылки—Реакции10Комментарии—
- 03Просмотры2,13 тыс.Пересылки—Реакции17Комментарии—
- 04Просмотры2,09 тыс.Пересылки—Реакции5Комментарии—
Новые посты
* * * СИНГЛИМНИНГ ХАТИ Жон синглимнинг соғинчлари – менга хаёл дарёси, Яна йўқлаб хат ёзибди ранглар олиб сабодан: «Биласизми, ўғил кўрди Малоҳатнинг онаси, Биласизми... Биз айрилдик Саидназар бободан» Оқшомдаги қонли шафақ жимирлайди кўзимда, Ана, маъюс келар йўлда ҳорғин мактаб болалар. Нола чекар жон синглимнинг ҳар сатри, ҳар сўзида Мен бир умр куйламоққа боис бўлган далалар. «Иккинчида ўқийман-ку, катта қизман, акажон. Қўғирчоқни Мавжудага олиб келинг сиз бу бор». Хатосига узр айтиб, хайрлашиб қайтадан, Яна мактуб охирига шеър қўшади тўрт қатор: «Кўк юзида оқ каптарлар тўлиб-тўлиб келади, Йироқларга хатлар бериб, хатлар олиб келади. Олисдаги бир шаҳарда ўқиётган акам бор, Кунлар ўтиб, бир кун катта шоир бўлиб келади...» «Катта қизман» сўзин балки ёзган бир зум энтикиб, Ё лол бўлиб гўдак қалби фироқларнинг сеҳрига. Қолгандир ё кенжа синглим ўйинига кўз тикиб, Мен ҳам тўймай кетганимдек она уйнинг меҳрига. Бир туғилиш, шу бир ўлим – сўнгсиз қувонч ва қийноқ, Шу хат етар менга кўп вақт телба бўлиб юрмоққа. Бу жафокаш дунё ҳар кун кутиб минг-минг чақалоқ, Яна минг-минг жонсиз танни қўяр гарчи тупроққа. Жажжи синглим ёзганидек, балки уйга қайтарман Орзум сўлиб ё ғунчаҳол, ё гул каби очиб юз. Не бўлса ҳам, энди йўлдан қайтмай олға кетарман, То покиза бир тилакда ёнар экан ушбу сўз: «Кўк юзида оқ каптарлар тўлиб-тўлиб келади, Йироқларга хатлар бериб, хатлар олиб келади. Олисдаги бир шаҳарда ўқиётган акам бор, Кунлар ўтиб бир кун катта шоир бўлиб келади...» 1978 Мирзо Кенжабек «Мактубларим» («Адашган мактублар») китобидан @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Открыть в Telegram* * * «АССАЛОМАЛАЙКУМ, ДОРНИНГ ОҒОЧИ!» Кўнглимда адабиётга илк муҳаббат (ҳавас эмас, муҳаббат) болалик давримдан уйғонган. Ҳазрати Боязид Бистомий ўз ҳолларини “Онадан туғма давлат” деганлар. Албатта, ҳар бир шоирнинг шоирлиги ҳали туғилмасидан бошланади. Ота-онам фақат меҳнат-машаққат ичида яшадилар. Онам беш ёшда оталари, саккиз ёшда оналаридан айрилиб, етим ўсган ғариба аёл, акамни ўзига ота қилиб олган, мени ака, укаларимни ука, амаки ва тоғалар қилиб олган эдилар. Кейин сингилларим: онамнинг она ва опалари туғилди. Менинг “акалик” мартабам дилимга ғамгинлик бериб, кўзимни ёшлатар эди. Ўша илк ғамларим, кўз ёшларим кўнглимда уйғонган илк шеърлар бўлса, ажаб эмас. Беш ёшарлигимда уч яшар синглим сувда оқиб кетиб, вафот бўлди, онам тегирмон тагидан топиб чиқдилар. Онамнинг жонсиз синглимни бағрига босиб фарёд чекканлари, эҳтимол, илк шеърларимдир. Қишнинг узун кечаларида акам иккимиз онамга ва бизникига келган қўшни аёлларга халқ достонларини ўқиб берар эдик. Энг ғамгин жойларида акам чиқиб кетар, мен йиғлаб, давом эттиришга мажбур бўлар эдим. Масалан, муштипар Онанинг икки ўғли дорга осиляпти, у нажот қидириб, бўзлаб, дорнинг оғочига салом беради: “Ассаломайлакум, дорнинг оғочи!” – дея золимлар қалбига шафқат солмоқчи бўлади. Балки, ўша риёсиз йиғилар илк шеърларимдир. Кейин замона адибларининг роман ва қиссларини ўқийдиган бўлдик. Қайси асарни ўқисам, узоқ вақт унинг таъсирида юрар ва ўзимни китобнинг ижобий қаҳрамонидек ҳис қилар эдим. Сўнг мақолалар ёзишни ўргандик. “Сариосиё ҳақиқати” газетасида “Далалардан дараклар” рукнида бошқа қишлоқлик Сирожиддин Саййид билан иккимизнинг мақолаларимиз чиқа бошлади. Биз бир вақтда Тошкент давлат университети (ҳозирги Миллий университет)нинг журналистика факультетига ўқишга кирдик ва танишдик. Кейинчалик Сирожиддин бир шеърий китобимга ёзган тақризини “Юраклардан дараклар” деб атаганида ўша болалик даврларига ишорат қилган эди. Бизнинг ўрта мактабимиз ўзбек ва тожик синфларидан иборат эди. Тожик синфида ўқийдиган Ислом деган дўстим доимий суҳбатдошим ва сирдошим эди. Биз ҳар бир ўқиган асаримизни кунлар бўйи муҳокама қилар эдик. Мактаб давримиздаёқ Сергей Есениннинг Эркин Воҳид таржима қилган “Замин дарғаси” китобидаги кўплаб шеърларни ёд билар эдик. Мен унга ўзбек адабиётининг мумтозларини билдирсам, у менга форс-тожик адабиётининг мумтозларини билдирар эди. Шундай қилиб, Ҳофиз Шерозий, Саъдий Шерозий, Бидруддин Ҳилолий шеърларини ўқийдиган ва ёдлайдиган бўлдик. УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК «ШЕЪРИЯТ ВА РУҲИЯТ» китобидан @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Открыть в Telegram* * * Ҳазрати Шайх Муҳаммад Ҳаким ат-Термизий ҳикматлари •┈❁✿❁┈• “Тақво ва Жавонмардлик нима?” деб сўрашди. Жавоб бердилар: “Тақво шулдирки, қиёмат куни ҳеч ким сенинг ёқангдан тутмасин. Жавонмардлик шулдирки, қиёмат куни сен ҳеч кимнинг ёқасини тутмагил”. * * * “Дунёда яхшиликдан кўра оғир юк йўқ. Чунки сенга яхшилик қилган киши сени боғлаб қўйган бўлади, ёмонлик қилса, сени ўз ҳолингга эркин қўйган бўлади”. ( “Тазкират-ул авлиё”дан) Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Открыть в Telegram* * * «ҚУЁШ ИЗГА ҚАЙТДИНГ ШОМ ЧОҒЛАРИДАН...» •┈❁✿❁┈• Қуёш, изга қайтдинг шом чоғларидан, Дуо чиққач Набий дудоқларидан, Қанчалар бахтлисан, эй ой, ёрилдинг Аллоҳ Расулининг бармоқларидан. Мирзо Кенжабек @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Открыть в Telegram* * * Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! БУГУН: Пайшанба. Ҳижрий 1448 йил, Жумодус-соний ойининг 16-куни. Милодий 2026 йил, 26-ноябрь. Ё Раббимиз! Ушбу кунни бизлар учун ва бутун дунё инсонлари учун хайрли қил! Юртимизга ва дунёга доимий тинчликни ато эт! @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Открыть в Telegram* * * «ҲЕЧ НАРСА, ҲЕЧ КИМ ЙЎҚ ЎЗИНГДАН ЎЗГА...» •┈❁✿❁┈• Қувончим, тинчим йўқ Ўзингдан ўзга, Ҳеч кимга ишим йўқ Ўзингдан ўзга, Бағримни эзолмас дунё қайғуси, Ҳеч нарса, ҳеч ким йўқ Ўзингдан ўзга. Мирзо Кенжабек @m_kenjabek| @xojagon_uz ┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 6 ч | 527 |
| 25 ч | 1 780 |
- Через 6 часов527
- Через 24 часа1 780
- Всего сейчас1 780
* * * ЎҚ Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Улаш бобога хат Ишонгил, Ёлғиз сен эмассан, отам, Вужуддаги ўқдан қийналиб толган. Ишонгил, Жисмимда ўқ бор менинг ҳам – Кўкрак қафасимни ларзага солган. Умримни титратар чап ёнимдаги Бу ўқ – тинч замоннинг нотинч шарпаси, Сени қийнагандек вужудингдаги Қирқинчи – қирғинли йиллар парчаси... Ўтасан аэропорт назоратидан, Магнит жаранглайди. Тугар саботинг. Менинг ҳам бу оғриқ асоратидан Жаранглаб ўтади бутун ҳаётим! Сен тунлар эслайсан Жанг майдонида Қандоқ даҳшатларга тушганларингни; «Пул», «Алдов», « Хиёнат» – Ҳақ нишонида Мен кўзлаб яшайман душманларимни. Иккимиз ҳам шундоқ безовта, бедор, Сенда ҳам, менда ҳам тунлар ором йўқ: Сенинг вужудингда отилган ўқ бор, Менинг вужудимда – отилажак ўқ!.. 1980 Мирзо Кенжабек @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 6 ч | 461 |
| 25 ч | 1 530 |
- Через 6 часов461
- Через 24 часа1 530
- Всего сейчас1 530
#публицистика Ўтган асрнинг 90-йиллари ўзбек шеъриятида мустақиллик йўлида ўз-ўзини сафарбар этган авлоднинг курашлари билан эсланади. Бу авлод орасида бир ном борки, уни бугун китобхонлар маърифий мавзулардаги ижоди билан тилга олади. Бу эслов унинг лирикасини, бўлганда ҳам жанговар лирикасини бироз сояда қолдиргандек. Мирзо Кенжабек – ижоди ана шундай кескин бурилишларга, сокинлигу суронларга, курашлар, енгилишлар ва Ҳаққа таслим бўлишларга бой адиб... * * * ОТИЛМАГАН ЎҚ ХХ асрнинг 80-йиллари... Мустамлака тузуми ҳали қонли қамчисини ўйнатиб турган бир давр. Миллатнинг бошига “пахта иши”, “ўзбек иши” каби балолар ҳали келиб улгурмаган бўлса-да, бир шоир йигит юраги билан бу қаттол зулмнинг кейинги даражасини сезиб турар эди. Бу унинг Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган Улаш бобога хат тарзида битилган “Ўқ” шеърида аён бўлади: Ишонгил, Ёлғиз сен эмассан, отам, Вужуддаги ўқдан қийналиб толган. Ишонгил, Жисмимда ўқ бор менинг ҳам – Кўкрак қафасимни ларзага солган... Шеър композицияси шундайки, муаллиф лирик қаҳрамон “жисмидаги ўқ” ва Улаш бобонинг оёғида қолиб кетган ўқ билан боғлиқ тафсилотларни параллел бериб боради: бири тинч замоннинг нотинч шарпаси бўлса, бошқаси 40-йилларнинг қирғинларини эслатиб туради; бири аэропорт назоратидан ўтаётганда магнит ускуналар овозидан сесканиб кетса, бунисининг бутун умри ана шундай оғриқда ўтади; бири тунларда жанг майдонидаги даҳшатларни эслаб уйқусиз бўлса, бошқаси пул, алдов ва хиёнат каби бугунги душманларини кўзлаб тонг оттиради. Шеърда лирик қаҳрамон ўзининг дардини Улаш бобонинг оғриқлари билан таққослар экан, бунда фақат битта фарқни таъкидлайди. Бу фарқ эса шеърнинг кулминацияси ва финалини белгилаб беради. Агар буни илмий тил билан изоҳлаш зарур бўлса, бутун шеър таносуб санъати асосида (ўзаро мутаносиб жиҳатлар таъкиди) билан қурилган-у, охирги икки мисра тазод (қарама-қаршилик)га айланмоқда: Иккимиз ҳам шундоқ безовта, бедор, Сенда ҳам, менда ҳам тунлар ором йўқ: Сенинг вужудингда отилган ўқ бор, Менинг вужудимда – отилажак ўқ!.. Хўш, бу ўқ қачон отилади?! Қачон шоир ўз ижодий амбицияларини намоён қилади?! “Ўқ” шеъри 1980 йилда ёзилган бўлса, кўп ўтмай ўзбек шеъриятида ошкоралик шамоллари эса бошлайди. Барча шоирлар бирваракайига ижтимоий ҳақиқатларни қаламга ола бошлади. Бу даврда Мирзо Кенжабек шеъриятида ўша 80-йилда айтилган ўқнинг отиладиган даври бўлди дея оламиз. Шоирнинг Мустақиллик даврига қадар ёзилган шеърлари унинг ижодида алоҳида давр бўлиб қолди. Адабиётга муҳаббат ва самимий туйғулар куйчиси бўлиб кириб келган шоир ўз ижодий ракурсини ўзгартирди. Бу жараён онгли равишда қилинганини шоирнинг шеърларидан англаш мумкин. Суҳроб ЗИЁ, "Истеъдод барча замонларда жасоратдир" мақоласидан. @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 6 ч | 353 |
| 25 ч | 1 240 |
- Через 6 часов353
- Через 24 часа1 240
- Всего сейчас1 240
* * * ДУНЁДА ҲАМ ОХИРАТДА ҲАМ ЯХШИЛИК ҚИЛГУВЧИЛАР •┈•❁✿❁•┈• «Дунёда яхшилик қилганлар охиратда ҳам яхшилик қилгайдирлар» деган сўзни қандай тушуниш керак, унда қандай яхшилик қила олади? Шафоат қилади: қариндошига, фарзандларига, яқинларига, невараларига. Яхши, солиҳ инсонларнинг шафоат қилиш ҳаққи бор. Аллоҳ суйган бандаларига, пайғамбарларига, ҳазрати Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шафоат қилиш ҳақ-ҳуқуқини беради. Яъни, дўзахдан қутқариш ҳуқуқи, бағишлаш ҳуқуқини беради. Шафоат бор. Ояти карималар ва ҳадиси шарифларда айтилган. Шайх Маҳмуд Асъад Жўшон (раҳматуллоҳи алайҳ) Манба: “Муршиди комил ҳикматлари”. Таржимон ва нашрга тайёрловчи: Устоз Мирзо Кенжабек. @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 6 ч | 335 |
| 25 ч | 1 160 |
- Через 6 часов335
- Через 24 часа1 160
- Всего сейчас1 160
Связи
Похожие каналы
Мирзо Кенжабек ижодхонаси@m_kenjabekИскусство4,91 тыс.
Nurboy Jabborov saboqlari@nurboyjabborovОбразование2,6 тыс.
сен учун@senuchundaaЦитаты10,2 тыс.
Bayonot.uz@bayonotuzЦитаты9,8 тыс.
Достоевский📚@the_dostoyevskiyЦитаты12 тыс.
Xuzur | حب@xuzurliy_1Цитаты8,37 тыс.
тишина@sukutsozlariЦитаты12,3 тыс.
𝑴𝒐𝒐𝒅 𝑷𝒂𝒈𝒆@mood_pageeЦитаты13,8 тыс.
Кто упоминает
Кого упоминает
Мирзо Кенжабек ижодхонаси@m_kenjabek20 упоминаний, 1 репост