* * * «ҲЕЧ НАРСА, ҲЕЧ КИМ ЙЎҚ ЎЗИНГДАН ЎЗГА...» •┈❁✿❁┈• Қувончим, тинчим йўқ Ўзингдан ўзга, Ҳеч кимга ишим йўқ Ўзингдан ўзга, Бағримни эзолмас дунё қайғуси, Ҳеч нарса, ҳеч ким йўқ Ўзингдан ўзга. Мирзо Кенжабек @m_kenjabek| @xojagon_uz ┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Open in Telegram
Xojagon.Uz
ХОЖАГОН ДАРГОҲИГА МАРҲАБО! Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳийм. (Беҳад меҳрибон ва бенияҳоят раҳмли Аллоҳ исми билан.) Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин. Севикли Пайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммад Мустафога сўнгсиз салоту саломлар бўлсин.
Average views per post by day
By publication day
Show as table
| Date | Avg views per post |
|---|---|
| Nov 21, 2026 | 215 |
| Nov 22, 2026 | 1,742 |
| Nov 23, 2026 | 1,613 |
| Nov 24, 2026 | 414 |
Most viewed this month
- 01Views2.36KForwards—Reactions8Comments—
- 02Views2.22KForwards—Reactions10Comments—
- 03Views2.13KForwards—Reactions17Comments—
- 04Views2.09KForwards—Reactions5Comments—
Latest posts
* * * ЎҚ Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Улаш бобога хат Ишонгил, Ёлғиз сен эмассан, отам, Вужуддаги ўқдан қийналиб толган. Ишонгил, Жисмимда ўқ бор менинг ҳам – Кўкрак қафасимни ларзага солган. Умримни титратар чап ёнимдаги Бу ўқ – тинч замоннинг нотинч шарпаси, Сени қийнагандек вужудингдаги Қирқинчи – қирғинли йиллар парчаси... Ўтасан аэропорт назоратидан, Магнит жаранглайди. Тугар саботинг. Менинг ҳам бу оғриқ асоратидан Жаранглаб ўтади бутун ҳаётим! Сен тунлар эслайсан Жанг майдонида Қандоқ даҳшатларга тушганларингни; «Пул», «Алдов», « Хиёнат» – Ҳақ нишонида Мен кўзлаб яшайман душманларимни. Иккимиз ҳам шундоқ безовта, бедор, Сенда ҳам, менда ҳам тунлар ором йўқ: Сенинг вужудингда отилган ўқ бор, Менинг вужудимда – отилажак ўқ!.. 1980 Мирзо Кенжабек @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Open in Telegram#публицистика Ўтган асрнинг 90-йиллари ўзбек шеъриятида мустақиллик йўлида ўз-ўзини сафарбар этган авлоднинг курашлари билан эсланади. Бу авлод орасида бир ном борки, уни бугун китобхонлар маърифий мавзулардаги ижоди билан тилга олади. Бу эслов унинг лирикасини, бўлганда ҳам жанговар лирикасини бироз сояда қолдиргандек. Мирзо Кенжабек – ижоди ана шундай кескин бурилишларга, сокинлигу суронларга, курашлар, енгилишлар ва Ҳаққа таслим бўлишларга бой адиб... * * * ОТИЛМАГАН ЎҚ ХХ асрнинг 80-йиллари... Мустамлака тузуми ҳали қонли қамчисини ўйнатиб турган бир давр. Миллатнинг бошига “пахта иши”, “ўзбек иши” каби балолар ҳали келиб улгурмаган бўлса-да, бир шоир йигит юраги билан бу қаттол зулмнинг кейинги даражасини сезиб турар эди. Бу унинг Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган Улаш бобога хат тарзида битилган “Ўқ” шеърида аён бўлади: Ишонгил, Ёлғиз сен эмассан, отам, Вужуддаги ўқдан қийналиб толган. Ишонгил, Жисмимда ўқ бор менинг ҳам – Кўкрак қафасимни ларзага солган... Шеър композицияси шундайки, муаллиф лирик қаҳрамон “жисмидаги ўқ” ва Улаш бобонинг оёғида қолиб кетган ўқ билан боғлиқ тафсилотларни параллел бериб боради: бири тинч замоннинг нотинч шарпаси бўлса, бошқаси 40-йилларнинг қирғинларини эслатиб туради; бири аэропорт назоратидан ўтаётганда магнит ускуналар овозидан сесканиб кетса, бунисининг бутун умри ана шундай оғриқда ўтади; бири тунларда жанг майдонидаги даҳшатларни эслаб уйқусиз бўлса, бошқаси пул, алдов ва хиёнат каби бугунги душманларини кўзлаб тонг оттиради. Шеърда лирик қаҳрамон ўзининг дардини Улаш бобонинг оғриқлари билан таққослар экан, бунда фақат битта фарқни таъкидлайди. Бу фарқ эса шеърнинг кулминацияси ва финалини белгилаб беради. Агар буни илмий тил билан изоҳлаш зарур бўлса, бутун шеър таносуб санъати асосида (ўзаро мутаносиб жиҳатлар таъкиди) билан қурилган-у, охирги икки мисра тазод (қарама-қаршилик)га айланмоқда: Иккимиз ҳам шундоқ безовта, бедор, Сенда ҳам, менда ҳам тунлар ором йўқ: Сенинг вужудингда отилган ўқ бор, Менинг вужудимда – отилажак ўқ!.. Хўш, бу ўқ қачон отилади?! Қачон шоир ўз ижодий амбицияларини намоён қилади?! “Ўқ” шеъри 1980 йилда ёзилган бўлса, кўп ўтмай ўзбек шеъриятида ошкоралик шамоллари эса бошлайди. Барча шоирлар бирваракайига ижтимоий ҳақиқатларни қаламга ола бошлади. Бу даврда Мирзо Кенжабек шеъриятида ўша 80-йилда айтилган ўқнинг отиладиган даври бўлди дея оламиз. Шоирнинг Мустақиллик даврига қадар ёзилган шеърлари унинг ижодида алоҳида давр бўлиб қолди. Адабиётга муҳаббат ва самимий туйғулар куйчиси бўлиб кириб келган шоир ўз ижодий ракурсини ўзгартирди. Бу жараён онгли равишда қилинганини шоирнинг шеърларидан англаш мумкин. Суҳроб ЗИЁ, "Истеъдод барча замонларда жасоратдир" мақоласидан. @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Open in Telegram* * * ДУНЁДА ҲАМ ОХИРАТДА ҲАМ ЯХШИЛИК ҚИЛГУВЧИЛАР •┈•❁✿❁•┈• «Дунёда яхшилик қилганлар охиратда ҳам яхшилик қилгайдирлар» деган сўзни қандай тушуниш керак, унда қандай яхшилик қила олади? Шафоат қилади: қариндошига, фарзандларига, яқинларига, невараларига. Яхши, солиҳ инсонларнинг шафоат қилиш ҳаққи бор. Аллоҳ суйган бандаларига, пайғамбарларига, ҳазрати Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шафоат қилиш ҳақ-ҳуқуқини беради. Яъни, дўзахдан қутқариш ҳуқуқи, бағишлаш ҳуқуқини беради. Шафоат бор. Ояти карималар ва ҳадиси шарифларда айтилган. Шайх Маҳмуд Асъад Жўшон (раҳматуллоҳи алайҳ) Манба: “Муршиди комил ҳикматлари”. Таржимон ва нашрга тайёрловчи: Устоз Мирзо Кенжабек. @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Open in Telegram* * * «ЯХШИЛИК, ТАҚВОДА ҲАМКОРЛИК ҚИЛИНГ!..» •┈❁✿❁┈• Раббим! Сен дегайсан: Ҳушёрлик қилинг, Кундуз – маош, тунлар бедорлик қилинг. Гуноҳ, душманликда ёрдамлашманглар, Яхшилик, тақвода ҳамкорлик қилинг!.. Набаъ, 11; Исро, 79; Қоф, 40; Зориёт, 17–18; Моида, 2. Мирзо Кенжабек @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Open in Telegram* * * Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! БУГУН: Чоршанба. Ҳижрий 1448 йил, Жумодус-соний ойининг 15-куни. Милодий 2026 йил 25-ноябрь. Ё Раббимиз! Ушбу кунни бизлар учун ва бутун дунё инсонлари учун хайрли қил! Юртимизга ва дунёга доимий тинчликни ато эт! @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Open in Telegram* * * ЗАНГИ АТО (Академик Акмал Саидовнинг “Ҳазрати Занги Ота” китоби учун) Азал маъно оламининг асрори кўп, Ишқ аҳлининг қардошидир Занги Ато. Халқ ҳамиша ўз улуғин ато дейди, Элнинг падар-қуёшидир Занги Ато. Даргоҳини чин қиблаи дуо дерлар, Дуо анда ижобатдир, раво дерлар, Барча тилак ёлғиз Ҳақдан ато дерлар, Ҳожатмандлар сирдошидир Занги Ато! Валийларга хокисорлик хос сифатдир, Ориф зотлар оламга нур, жон-жасаддир, Жаҳолатнинг зидди – илму маърифатдир, Маърифатнинг ривожидур Занги Ато! Хожа Аҳмад Яссавийнинг издошидир, Синиқ, дардманд кўнгулларнинг қардошидир, Аҳли ирфон, аҳли Ҳақнинг йўлдошидир, Ошиқларнинг гултожидур Занги Ато! “Фақрнома” – чин дастурул-амал анга, Бу қаноат илми бермиш камол анга, Молу дунё ёди бермас халал анга, Фақру фано наққошидир Занги Ато. Зиёратда деди Хожа Убайдуллоҳ: Пок қабридан садо келур: “Аллоҳ, Аллоҳ!”. Тинглайдиган қалб бормикин, Раббим Аллоҳ, Ўлмас диллар сафдошидир Занги Ато! Даргоҳида охиратнинг фикри келар, Пок қалбидан Парвардигор шукри келар, Тупроғидан ҳамон Ҳақнинг зикри келар, Зикр аҳлининг тилмочидир Занги Ато! Ҳақ таоло Ўз Ҳабибин Сирож деди, Мунир деди: ҳам Ой-у ҳам Қуёш деди, Тангри севгай, ким Набийга йўлдош, деди. Ҳақ Расулин йўлдошидир Занги Ато! Шариату тариқатнинг имдодидир, Ким у зотнинг йўлин тутса – авлодидир, Занги Ато улуғ халқнинг аждодидир, Пок зотларнинг дилдошидир Занги Ато! Асрларни Ҳазрат кўзга илмай яшар, Замонларки, сўзи, ўзи ўлмай яшар, Билган билар, билмаганлар билмай яшар, Дард аҳлининг иложидир Занги Ато! Англа, Мирзо, тариқатнинг сирлари кўп, Бизлар ғофил, қалбимизнинг кирлари кўп, Ҳақ йўлининг поклагувчи Пирлари кўп, Валийларнинг қуёшидир Занги Ато!.. Ҳижрий 1442 йил Зулқаъда ойининг 26-куни, сешанба. Милодий 2021 йил 6 июль. Мирзо Кенжабек @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Open in TelegramҲАЗРАТИ ЗУННУНИ МИСРИЙ қуддиса сирруҳу ҳикматларидан * * * Ҳазрати Зуннун айтар: «Бир обид ғордан чиқди. Ранги сариқ, заиф, кўзлари ботиқ, кўзининг қири билан дардмандларга назар қилди, юзини кўкка тутди, бирдан ҳаммалари тузалди. Югуриб бориб, обиднинг этагига ёпишдим. «Аллоҳ учун зоҳир беморларга каффорат айладинг, менинг пинҳон дардимни ҳам муолажа қил!» – дедим. Айтдики: «Ё Зуннун! Қўлингни этагимдан торт! Аллоҳим сенинг аҳволингни кўриб тургани ҳолда, Уни қўйиб, менинг этагимни тутдинг. Энди иккимизни ҳам ҳалок қилсинми?» – деди». * * * «Банда банда бўлмас, то Аллоҳнинг амрига мутеъ бўлмагунича. Шогирд ҳам устоз бўлмас, то устозига мутеъ бўлмагунича». * * * «Ҳар ким қўрқса, Аллоҳга қочсин. Кимки Аллоҳга қочса, нажот топар». “ҲИКМАТ ХАЗИНАСИ” китобидан. Мусанниф Устоз Мирзо Кенжабек. @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Open in Telegram* * * МАХТУМҚУЛИ қуддиса сирруҳу •┈❁✿❁┈• ИЧИНДА Эй ёронлар, мусулмонлар, Бир кеча сайрон ичинда, Ўттиз икки киши кўрдим, Ул Шоҳи Мардон ичинда! Уларга бердим саломни, Сўрдилар соғлик каломни, Шайхи Саъид, Мавло Жомий - Ул етти султон ичинда. Султон Вайс паҳловони, Ҳаким Ота, Сулаймони, Хожа Юсуф Ҳамадоний, Шул Шоҳи Канъон ичинда. Туркистон эгаси — сарвар. Имом Қосим, Имом Жаъфар, Яҳё билан Нуҳ Пайғамбар, Боязид Султон ичинда. Гўзал пирлар, гўзал ёрлар, Чекдилар бу йўлда зорлар, Имом Ризо, Шоҳу пирлар, Неча гўзал жон ичинда. Махтумқули, сирим кўпдир, Мен найлайин, очган йўқдир, Ўлмоқ ҳақ, тирилмоқ ҳақдир, Ўқидим Қуръон ичинда!.. Туркман тилидан ўзбек тилига мувофиқлаштирувчи Устоз Мирзо Кенжабек @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Open in Telegram* * * Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! БУГУН: Сешанба. Ҳижрий 1448 йил, Жумодус-соний ойининг 14-куни. Милодий 2026 йил 24-ноябрь. Ё Раббимиз! Ушбу кунни бизлар учун ва бутун дунё инсонлари учун хайрли қил! Юртимизга ва дунёга доимий тинчликни ато эт! @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Open in Telegram






