Хавфсиз ўтиш жойи қилишда ғилдирак ўйлаб топиш шарт эмас
Тошкентда янги тажриба бошланибди: Қумариқ кўчасида асфальтга ёруғлик билан “зебра” чизиб қўйилди. Марказнинг айтишича, уни ёмғир ювиб кетмайди, қор босмайди, кечаси ҳам кўринади. Синов яхши ўтса, бундай ўтиш жойлари бошқа туманларда ҳам пайдо бўлади.
Эшитилишича, жуда инновацион, кўриниши чиройли, лекин бу ишлайдими?
Муаммо шундаки, йўлнинг ўзи ёруғ бўлади, унга яқинлашиб келаётган одам эса қоронғида қолади. Ҳайдовчи пиёдани фақат у зебрага қадам қўйганда кўради. Четроқдан юрган одам эса бутунлай кўринмай қолади. Буни марказнинг ўзи тарқатган видеода ҳам кўриш мумкин. Устига-устак, бу жойда светофор йўқ, йўл эса ҳар томонга икки қаторли.
Хавфсиз ўтиш жойи қилишда ғилдирак ўйлаб топиш шарт эмас, тайёр қўлланмалар, муваффақиятли синовдан ўтган вариантлар бор аллақачон. Одамларни технологиянинг чиройли кўриниши эмас, оддий ва тўғри лойиҳалаш қутқаради.
Лазиз Ҳамидов, журналист
@Bayonotuz