Account

Posts of Xojagon.Uz

newest first

#8625Video
Views527−56%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
#8624Photo
Views461−62%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#8622Text

#публицистика Ўтган асрнинг 90-йиллари ўзбек шеъриятида мустақиллик йўлида ўз-ўзини сафарбар этган авлоднинг курашлари билан эсланади. Бу авлод орасида бир ном борки, уни бугун китобхонлар маърифий мавзулардаги ижоди билан тилга олади. Бу эслов унинг лирикасини, бўлганда ҳам жанговар лирикасини бироз сояда қолдиргандек. Мирзо Кенжабек – ижоди ана шундай кескин бурилишларга, сокинлигу суронларга, курашлар, енгилишлар ва Ҳаққа таслим бўлишларга бой адиб... * * * ОТИЛМАГАН ЎҚ ХХ асрнинг 80-йиллари... Мустамлака тузуми ҳали қонли қамчисини ўйнатиб турган бир давр. Миллатнинг бошига “пахта иши”, “ўзбек иши” каби балолар ҳали келиб улгурмаган бўлса-да, бир шоир йигит юраги билан бу қаттол зулмнинг кейинги даражасини сезиб турар эди. Бу унинг Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган Улаш бобога хат тарзида битилган “Ўқ” шеърида аён бўлади: Ишонгил, Ёлғиз сен эмассан, отам, Вужуддаги ўқдан қийналиб толган. Ишонгил, Жисмимда ўқ бор менинг ҳам – Кўкрак қафасимни ларзага солган... Шеър композицияси шундайки, муаллиф лирик қаҳрамон “жисмидаги ўқ” ва Улаш бобонинг оёғида қолиб кетган ўқ билан боғлиқ тафсилотларни параллел бериб боради: бири тинч замоннинг нотинч шарпаси бўлса, бошқаси 40-йилларнинг қирғинларини эслатиб туради; бири аэропорт назоратидан ўтаётганда магнит ускуналар овозидан сесканиб кетса, бунисининг бутун умри ана шундай оғриқда ўтади; бири тунларда жанг майдонидаги даҳшатларни эслаб уйқусиз бўлса, бошқаси пул, алдов ва хиёнат каби бугунги душманларини кўзлаб тонг оттиради. Шеърда лирик қаҳрамон ўзининг дардини Улаш бобонинг оғриқлари билан таққослар экан, бунда фақат битта фарқни таъкидлайди. Бу фарқ эса шеърнинг кулминацияси ва финалини белгилаб беради. Агар буни илмий тил билан изоҳлаш зарур бўлса, бутун шеър таносуб санъати асосида (ўзаро мутаносиб жиҳатлар таъкиди) билан қурилган-у, охирги икки мисра тазод (қарама-қаршилик)га айланмоқда: Иккимиз ҳам шундоқ безовта, бедор, Сенда ҳам, менда ҳам тунлар ором йўқ: Сенинг вужудингда отилган ўқ бор, Менинг вужудимда – отилажак ўқ!.. Хўш, бу ўқ қачон отилади?! Қачон шоир ўз ижодий амбицияларини намоён қилади?! “Ўқ” шеъри 1980 йилда ёзилган бўлса, кўп ўтмай ўзбек шеъриятида ошкоралик шамоллари эса бошлайди. Барча шоирлар бирваракайига ижтимоий ҳақиқатларни қаламга ола бошлади. Бу даврда Мирзо Кенжабек шеъриятида ўша 80-йилда айтилган ўқнинг отиладиган даври бўлди дея оламиз. Шоирнинг Мустақиллик даврига қадар ёзилган шеърлари унинг ижодида алоҳида давр бўлиб қолди. Адабиётга муҳаббат ва самимий туйғулар куйчиси бўлиб кириб келган шоир ўз ижодий ракурсини ўзгартирди. Бу жараён онгли равишда қилинганини шоирнинг шеърларидан англаш мумкин. Суҳроб ЗИЁ, "Истеъдод барча замонларда жасоратдир" мақоласидан. @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Open in Telegram
Views353−71%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
#8621Text
Views335−72%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
#8620Photo
Views380−69%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
#8619Text
Views426−65%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#8618Text

* * * ЗАНГИ АТО (Академик Акмал Саидовнинг “Ҳазрати Занги Ота” китоби учун) Азал маъно оламининг асрори кўп, Ишқ аҳлининг қардошидир Занги Ато. Халқ ҳамиша ўз улуғин ато дейди, Элнинг падар-қуёшидир Занги Ато. Даргоҳини чин қиблаи дуо дерлар, Дуо анда ижобатдир, раво дерлар, Барча тилак ёлғиз Ҳақдан ато дерлар, Ҳожатмандлар сирдошидир Занги Ато! Валийларга хокисорлик хос сифатдир, Ориф зотлар оламга нур, жон-жасаддир, Жаҳолатнинг зидди – илму маърифатдир, Маърифатнинг ривожидур Занги Ато! Хожа Аҳмад Яссавийнинг издошидир, Синиқ, дардманд кўнгулларнинг қардошидир, Аҳли ирфон, аҳли Ҳақнинг йўлдошидир, Ошиқларнинг гултожидур Занги Ато! “Фақрнома” – чин дастурул-амал анга, Бу қаноат илми бермиш камол анга, Молу дунё ёди бермас халал анга, Фақру фано наққошидир Занги Ато. Зиёратда деди Хожа Убайдуллоҳ: Пок қабридан садо келур: “Аллоҳ, Аллоҳ!”. Тинглайдиган қалб бормикин, Раббим Аллоҳ, Ўлмас диллар сафдошидир Занги Ато! Даргоҳида охиратнинг фикри келар, Пок қалбидан Парвардигор шукри келар, Тупроғидан ҳамон Ҳақнинг зикри келар, Зикр аҳлининг тилмочидир Занги Ато! Ҳақ таоло Ўз Ҳабибин Сирож деди, Мунир деди: ҳам Ой-у ҳам Қуёш деди, Тангри севгай, ким Набийга йўлдош, деди. Ҳақ Расулин йўлдошидир Занги Ато! Шариату тариқатнинг имдодидир, Ким у зотнинг йўлин тутса – авлодидир, Занги Ато улуғ халқнинг аждодидир, Пок зотларнинг дилдошидир Занги Ато! Асрларни Ҳазрат кўзга илмай яшар, Замонларки, сўзи, ўзи ўлмай яшар, Билган билар, билмаганлар билмай яшар, Дард аҳлининг иложидир Занги Ато! Англа, Мирзо, тариқатнинг сирлари кўп, Бизлар ғофил, қалбимизнинг кирлари кўп, Ҳақ йўлининг поклагувчи Пирлари кўп, Валийларнинг қуёшидир Занги Ато!.. Ҳижрий 1442 йил Зулқаъда ойининг 26-куни, сешанба. Милодий 2021 йил 6 июль. Мирзо Кенжабек @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Open in Telegram
Views2,020+67%vs avg
Forwards—
Reactions11
Comments—
#8617Photo

ҲАЗРАТИ ЗУННУНИ МИСРИЙ қуддиса сирруҳу ҳикматларидан * * * Ҳазрати Зуннун айтар: «Бир обид ғордан чиқди. Ранги сариқ, заиф, кўзлари ботиқ, кўзининг қири билан дардмандларга назар қилди, юзини кўкка тутди, бирдан ҳаммалари тузалди. Югуриб бориб, обиднинг этагига ёпишдим. «Аллоҳ учун зоҳир беморларга каффорат айладинг, менинг пинҳон дардимни ҳам муолажа қил!» – дедим. Айтдики: «Ё Зуннун! Қўлингни этагимдан торт! Аллоҳим сенинг аҳволингни кўриб тургани ҳолда, Уни қўйиб, менинг этагимни тутдинг. Энди иккимизни ҳам ҳалок қилсинми?» – деди». * * * «Банда банда бўлмас, то Аллоҳнинг амрига мутеъ бўлмагунича. Шогирд ҳам устоз бўлмас, то устозига мутеъ бўлмагунича». * * * «Ҳар ким қўрқса, Аллоҳга қочсин. Кимки Аллоҳга қочса, нажот топар». “ҲИКМАТ ХАЗИНАСИ” китобидан. Мусанниф Устоз Мирзо Кенжабек. @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Open in Telegram
Views1,530+27%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—
#8616Text
Views1,470+22%vs avg
Forwards—
Reactions10
Comments—
#8615Text
Views1,580+31%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#8614Text

* * * «ЭЙ ХУШ САВДОЛИ ИШҚИМИЗ...» (Мавлоно Жалолиддин Румий «Маснавий»ига шарҳлар) •┈❁✿❁┈• «Эй хуш савдоли ишқимиз, сен шод бўл!..» Шод бош, эй ишқи хуш савдои мо! Эй табиби жумла иллатҳои мо! Ишқи хушсавдомиз, эй, шод бўл ўзинг! Барча иллатлар табиби - ул ўзинг! «Эй хуш савдоли ишқимиз, сен шод бўл, Эй барча дардларимизнинг табиби сенсан!». Иллат - дард, беморлик, касаллик, дегани. Лекин бу ўринда «ёмон сифатлар, ёмон феъл-атвор ва хулқлар» деган маънодадир. Биринчи мисранинг маъноси: «Эй базми хуш савдоли ишқимиз, сен шод бўл, яъни ғам юзини кўрма, доимо юзинг кулиб турсин ва савдонг ортиб, кам бўлмасин!». Исмоил Ҳаққий Бурсавий айтганларидек, бу хитоб зоҳиран ишққа қаратилган бўлса-да, лекин ишқ зотан шодланиш ва хуш савдоли бўлиш сифати билан сифатланмайди. Бу асл-ҳақиқатда ошиқнинг сифатидир. Чунки ишққа мубтало бўлган кишида мосувонинг ғаму ғуссаси қолмайди ва ишқ савдоси билан ҳоли хуш бўлади. Зеро, у тирикчиликка банди бўлиш каби нохушликлардан қутулади. Шу сабабли маҳшар ғами ҳам унинг хотирига келмасдан, бебок ва бепарво кезаверади. Шоир Бобо Соиб айтганларидек: Дили ошиқ чи ғам аз шўриши маҳшар дорад? - Нест андешаи селоб деҳи вайронро. «Ошиқ кўнглининг маҳшар ташвишу талашидан нима ғами бор? Бузилган қишлоқ учун селдан қўрқиш йўқдир». Ишқ шундай ҳаётбахш дардки, ошиқ унинг давосини асло хоҳламайди. Чунончи, Фузулий ёзади: Ишқ дарди-ла хушам, ал чек иложимдан, табиб, Қилма дармонким, ҳалоким заҳри дармонингдадур. «Мен ишқ дарди билан хушман-хурсандман, мени даволашдан қўлингни торт, эй табиб! Менга дармон қилма, чунки сенинг дармонингда менинг ҳалокатим заҳари бордир!». Устоз Мирзо Кенжабек @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Open in Telegram
Views2,090+73%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
#8613Text

* * * АЛЕКСАНДР СЕРГЕЕВИЧ ПУШКИН (1799–1837) •┈❁✿❁┈• ПАЙҒАМБАР* Ҳориб руҳий чанқоқ-оташда, Кездим зулмат саҳросин чунон. Олти қанот қудсий фаришта Ногоҳ бўлди менга намоён. Унда – ҳурккан бургутдек ҳолат, Чақнаб келди нури башорат. Қулоғимга ваҳий этиб оз-оз, Тўлди унда жаранг ва овоз. Сездим: само титради ул вақт, Фаришталар юксалди, жўшқин, Денгиздаги бор жонзод – шошқин, Водийларда – гиёҳлар карахт. Гўё қўлин оғзимга чўзди, Бас, гуноҳкор тилимни узди, Чун башарий эди забоним; Очиб жонсиз оғзимни, шайлаб, Ҳикмат тўла жом қўйди жойлаб, Қўлларини бўямиш қоним. Сўнг тиғ билан кўксим ёрди у, Ундан титроқ қалбимни олди, Чўғдек порлоқ олтин жом солди – Ва сийнамга жойлаб қолди у. Даштда бежон ётардим, фақат, Етди ногоҳ Илоҳий даъват: “Олиб амру фармону ваҳий, Қум фа анзир, аййуҳан-Набий: Эй Пайғамбар, тургил, огоҳ эт, Менинг амру иродам-ла кет, Кезиб барру баҳрни алҳол, Пок сўз ила дилларга ўт сол!” 1826 й Рус тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси * * * *Улуғ рус шоири Александр Пушкиннинг (1799–1837) “Пророк” (“Пайғамбар”) деган шеъри 1826 йилда севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида ёзилган. Буни мустамлака билан мустақиллик орасидаги “ошкоралик даври” деган даврда илк марта ўзбек олими – раҳматлик Иззат Султон эътироф этган эди. Шеърда “Шаққи садр”, яъни фаришталар ул зотнинг муборак кўксларини ёриб, ҳикмат тўла олтин жом жойлаб қўйишлари воқеаси ҳамда илк ваҳй келиши ҳодисаси қаламга олинган. Ваҳй келган вақтдаги оламнинг ўзгариши ҳолати ҳам таъсирли ифода этилган. Албатта, А.С.Пушкин шеърни ўз тушунчаси доирасида ёзган. Унда воқеликка мос келмайдиган баъзи ножоиз сўзлар ҳам учрайди. Лекин, энг муҳими, шеърда коинотнинг саййиди, охирзамон пайғамбарини эътироф этиш ҳоли кузатилади ва ул зотнинг васфлари мадҳ этилади. Шунинг учун таржимага Илоҳий ҳақиқатга мувофиқ тарзда бир оз эркин ёндошилди. (Таржимон.) @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Open in Telegram
Views1,870+55%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
#8612Text
Views1,780+47%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
#8611Video
Views211−83%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
#8610Text
Views1,970+63%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
#8609Text

ЕР ЮЗИНИНГ МАЪНАВИЙ ПОЙТАХТЛАРИ Бисмиллаҳир- Роҳманир- Роҳийм. Ассалому алайкум, қадрли дўстлар! Аллоҳ таоло бутун дунё ҳожилари қаторида Ўзбекистон зиёратчиларига ҳам чексиз улуғ неъматлар ато этди. Ер юзининг маънавий марказлари бўлган Мадинаи мунаввара ва Маккаи мукаррама шаҳарларида гўзал зиёратлар ва ибодатларни насиб айлади. Ислом уламолари жаноб Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва саллам шарофатлари ила Равзаи шариф Аршдан устун эканига иттифоқ қилганлар. Муқаддас Каъба ўрнида ҳазрати Одам алайҳиссалом даврларида маъбад (ибодат маскани) бўлган. Ватанимиз зиёратчилари Ўзбекистон ва ўзбек халқи шаънига доғ туширмасдан, юксак одоб, ихлос ва муҳаббат билан тавофлар, ибодатлар ва зиёратларни адо этдилар. Бу борада хизмат қилган дўстларимизга, хоссатан, Ғайрат Мажид, Жамолиддин Тошкандий Ҳанафий, доктор Жонибек Аббосовга алоҳида миннатдорлик билдирамиз! Ҳаммаларингиздан Аллоҳ рози бўлсин! Муқаддас манзилларда қилган барча яхши амалларингизни даргоҳида қабул этсин! Сабабчи бўлган қадрдонларимизнинг ҳаётларига баракот берсин! Яна такрорларини насиб айласин! Эҳтиром ила, камтарин хизматкорингиз: М. К. Ҳижрий 1448 йил, Жумодус-соний ойининг 12-куни, якшанба. Милодий 2026 йил, 22-ноябрь. @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Open in Telegram
Views2,130+76%vs avg
Forwards—
Reactions17
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
61 h2,090
67 h2,130
  1. Total to date2,130
#8608Photo
Views258−79%vs avg
Forwards—
Reactions16
Comments—
#8605Text
Views2,220+84%vs avg
Forwards—
Reactions10
Comments—
#8604Video
Views215−82%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—