СЎЗ ВА АДАБИЁТ КЎЧАЛАРИДА... * * * Гар айбим очганинг – кулганларингдир, Менга кўп яхшилик қилганларингдир! Эй дўст, сен билмаган айбларим қанча! – Очганинг – у сенинг билганларингдир. * * * Кўп уйқу, кўп сўзни эш этар инсон, Шундан ўз қалбини тош этар инсон. Бошқалар айбини гапирган чоғда Асли ўз борини фош этар инсон. * * * Мен кўрган таҳқирни ҳеч ким кўрмаган, Катта қалб – майда гап сари юрмаган. Сўз ва адабиёт кўчаларида Бирор ит қолмади менга ҳурмаган. * * * Дунёда сир борки, сочма-соч дунё, Қорни тўқ, усти бут, кўзи оч дунё. Азал орифларнинг кўзи ўнгида Кийимлари қат-қат – яланғоч дунё! Мирзо Кенжабек @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️
Открыть в TelegramПосты канала Xojagon.Uz
* * * СИНГЛИМНИНГ ХАТИ Жон синглимнинг соғинчлари – менга хаёл дарёси, Яна йўқлаб хат ёзибди ранглар олиб сабодан: «Биласизми, ўғил кўрди Малоҳатнинг онаси, Биласизми... Биз айрилдик Саидназар бободан» Оқшомдаги қонли шафақ жимирлайди кўзимда, Ана, маъюс келар йўлда ҳорғин мактаб болалар. Нола чекар жон синглимнинг ҳар сатри, ҳар сўзида Мен бир умр куйламоққа боис бўлган далалар. «Иккинчида ўқийман-ку, катта қизман, акажон. Қўғирчоқни Мавжудага олиб келинг сиз бу бор». Хатосига узр айтиб, хайрлашиб қайтадан, Яна мактуб охирига шеър қўшади тўрт қатор: «Кўк юзида оқ каптарлар тўлиб-тўлиб келади, Йироқларга хатлар бериб, хатлар олиб келади. Олисдаги бир шаҳарда ўқиётган акам бор, Кунлар ўтиб, бир кун катта шоир бўлиб келади...» «Катта қизман» сўзин балки ёзган бир зум энтикиб, Ё лол бўлиб гўдак қалби фироқларнинг сеҳрига. Қолгандир ё кенжа синглим ўйинига кўз тикиб, Мен ҳам тўймай кетганимдек она уйнинг меҳрига. Бир туғилиш, шу бир ўлим – сўнгсиз қувонч ва қийноқ, Шу хат етар менга кўп вақт телба бўлиб юрмоққа. Бу жафокаш дунё ҳар кун кутиб минг-минг чақалоқ, Яна минг-минг жонсиз танни қўяр гарчи тупроққа. Жажжи синглим ёзганидек, балки уйга қайтарман Орзум сўлиб ё ғунчаҳол, ё гул каби очиб юз. Не бўлса ҳам, энди йўлдан қайтмай олға кетарман, То покиза бир тилакда ёнар экан ушбу сўз: «Кўк юзида оқ каптарлар тўлиб-тўлиб келади, Йироқларга хатлар бериб, хатлар олиб келади. Олисдаги бир шаҳарда ўқиётган акам бор, Кунлар ўтиб бир кун катта шоир бўлиб келади...» 1978 Мирзо Кенжабек «Мактубларим» («Адашган мактублар») китобидан @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Открыть в Telegram* * * «АССАЛОМАЛАЙКУМ, ДОРНИНГ ОҒОЧИ!» Кўнглимда адабиётга илк муҳаббат (ҳавас эмас, муҳаббат) болалик давримдан уйғонган. Ҳазрати Боязид Бистомий ўз ҳолларини “Онадан туғма давлат” деганлар. Албатта, ҳар бир шоирнинг шоирлиги ҳали туғилмасидан бошланади. Ота-онам фақат меҳнат-машаққат ичида яшадилар. Онам беш ёшда оталари, саккиз ёшда оналаридан айрилиб, етим ўсган ғариба аёл, акамни ўзига ота қилиб олган, мени ака, укаларимни ука, амаки ва тоғалар қилиб олган эдилар. Кейин сингилларим: онамнинг она ва опалари туғилди. Менинг “акалик” мартабам дилимга ғамгинлик бериб, кўзимни ёшлатар эди. Ўша илк ғамларим, кўз ёшларим кўнглимда уйғонган илк шеърлар бўлса, ажаб эмас. Беш ёшарлигимда уч яшар синглим сувда оқиб кетиб, вафот бўлди, онам тегирмон тагидан топиб чиқдилар. Онамнинг жонсиз синглимни бағрига босиб фарёд чекканлари, эҳтимол, илк шеърларимдир. Қишнинг узун кечаларида акам иккимиз онамга ва бизникига келган қўшни аёлларга халқ достонларини ўқиб берар эдик. Энг ғамгин жойларида акам чиқиб кетар, мен йиғлаб, давом эттиришга мажбур бўлар эдим. Масалан, муштипар Онанинг икки ўғли дорга осиляпти, у нажот қидириб, бўзлаб, дорнинг оғочига салом беради: “Ассаломайлакум, дорнинг оғочи!” – дея золимлар қалбига шафқат солмоқчи бўлади. Балки, ўша риёсиз йиғилар илк шеърларимдир. Кейин замона адибларининг роман ва қиссларини ўқийдиган бўлдик. Қайси асарни ўқисам, узоқ вақт унинг таъсирида юрар ва ўзимни китобнинг ижобий қаҳрамонидек ҳис қилар эдим. Сўнг мақолалар ёзишни ўргандик. “Сариосиё ҳақиқати” газетасида “Далалардан дараклар” рукнида бошқа қишлоқлик Сирожиддин Саййид билан иккимизнинг мақолаларимиз чиқа бошлади. Биз бир вақтда Тошкент давлат университети (ҳозирги Миллий университет)нинг журналистика факультетига ўқишга кирдик ва танишдик. Кейинчалик Сирожиддин бир шеърий китобимга ёзган тақризини “Юраклардан дараклар” деб атаганида ўша болалик даврларига ишорат қилган эди. Бизнинг ўрта мактабимиз ўзбек ва тожик синфларидан иборат эди. Тожик синфида ўқийдиган Ислом деган дўстим доимий суҳбатдошим ва сирдошим эди. Биз ҳар бир ўқиган асаримизни кунлар бўйи муҳокама қилар эдик. Мактаб давримиздаёқ Сергей Есениннинг Эркин Воҳид таржима қилган “Замин дарғаси” китобидаги кўплаб шеърларни ёд билар эдик. Мен унга ўзбек адабиётининг мумтозларини билдирсам, у менга форс-тожик адабиётининг мумтозларини билдирар эди. Шундай қилиб, Ҳофиз Шерозий, Саъдий Шерозий, Бидруддин Ҳилолий шеърларини ўқийдиган ва ёдлайдиган бўлдик. УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК «ШЕЪРИЯТ ВА РУҲИЯТ» китобидан @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Открыть в Telegram* * * Ҳазрати Шайх Муҳаммад Ҳаким ат-Термизий ҳикматлари •┈❁✿❁┈• “Тақво ва Жавонмардлик нима?” деб сўрашди. Жавоб бердилар: “Тақво шулдирки, қиёмат куни ҳеч ким сенинг ёқангдан тутмасин. Жавонмардлик шулдирки, қиёмат куни сен ҳеч кимнинг ёқасини тутмагил”. * * * “Дунёда яхшиликдан кўра оғир юк йўқ. Чунки сенга яхшилик қилган киши сени боғлаб қўйган бўлади, ёмонлик қилса, сени ўз ҳолингга эркин қўйган бўлади”. ( “Тазкират-ул авлиё”дан) Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Открыть в Telegram* * * «ҚУЁШ ИЗГА ҚАЙТДИНГ ШОМ ЧОҒЛАРИДАН...» •┈❁✿❁┈• Қуёш, изга қайтдинг шом чоғларидан, Дуо чиққач Набий дудоқларидан, Қанчалар бахтлисан, эй ой, ёрилдинг Аллоҳ Расулининг бармоқларидан. Мирзо Кенжабек @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Открыть в Telegram* * * Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! БУГУН: Пайшанба. Ҳижрий 1448 йил, Жумодус-соний ойининг 16-куни. Милодий 2026 йил, 26-ноябрь. Ё Раббимиз! Ушбу кунни бизлар учун ва бутун дунё инсонлари учун хайрли қил! Юртимизга ва дунёга доимий тинчликни ато эт! @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Открыть в Telegram* * * «ҲЕЧ НАРСА, ҲЕЧ КИМ ЙЎҚ ЎЗИНГДАН ЎЗГА...» •┈❁✿❁┈• Қувончим, тинчим йўқ Ўзингдан ўзга, Ҳеч кимга ишим йўқ Ўзингдан ўзга, Бағримни эзолмас дунё қайғуси, Ҳеч нарса, ҳеч ким йўқ Ўзингдан ўзга. Мирзо Кенжабек @m_kenjabek| @xojagon_uz ┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 6 ч | 527 |
| 25 ч | 1 780 |
- Через 6 часов527
- Через 24 часа1 780
- Всего сейчас1 780
* * * ЎҚ Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Улаш бобога хат Ишонгил, Ёлғиз сен эмассан, отам, Вужуддаги ўқдан қийналиб толган. Ишонгил, Жисмимда ўқ бор менинг ҳам – Кўкрак қафасимни ларзага солган. Умримни титратар чап ёнимдаги Бу ўқ – тинч замоннинг нотинч шарпаси, Сени қийнагандек вужудингдаги Қирқинчи – қирғинли йиллар парчаси... Ўтасан аэропорт назоратидан, Магнит жаранглайди. Тугар саботинг. Менинг ҳам бу оғриқ асоратидан Жаранглаб ўтади бутун ҳаётим! Сен тунлар эслайсан Жанг майдонида Қандоқ даҳшатларга тушганларингни; «Пул», «Алдов», « Хиёнат» – Ҳақ нишонида Мен кўзлаб яшайман душманларимни. Иккимиз ҳам шундоқ безовта, бедор, Сенда ҳам, менда ҳам тунлар ором йўқ: Сенинг вужудингда отилган ўқ бор, Менинг вужудимда – отилажак ўқ!.. 1980 Мирзо Кенжабек @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 6 ч | 461 |
| 25 ч | 1 530 |
- Через 6 часов461
- Через 24 часа1 530
- Всего сейчас1 530
#публицистика Ўтган асрнинг 90-йиллари ўзбек шеъриятида мустақиллик йўлида ўз-ўзини сафарбар этган авлоднинг курашлари билан эсланади. Бу авлод орасида бир ном борки, уни бугун китобхонлар маърифий мавзулардаги ижоди билан тилга олади. Бу эслов унинг лирикасини, бўлганда ҳам жанговар лирикасини бироз сояда қолдиргандек. Мирзо Кенжабек – ижоди ана шундай кескин бурилишларга, сокинлигу суронларга, курашлар, енгилишлар ва Ҳаққа таслим бўлишларга бой адиб... * * * ОТИЛМАГАН ЎҚ ХХ асрнинг 80-йиллари... Мустамлака тузуми ҳали қонли қамчисини ўйнатиб турган бир давр. Миллатнинг бошига “пахта иши”, “ўзбек иши” каби балолар ҳали келиб улгурмаган бўлса-да, бир шоир йигит юраги билан бу қаттол зулмнинг кейинги даражасини сезиб турар эди. Бу унинг Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган Улаш бобога хат тарзида битилган “Ўқ” шеърида аён бўлади: Ишонгил, Ёлғиз сен эмассан, отам, Вужуддаги ўқдан қийналиб толган. Ишонгил, Жисмимда ўқ бор менинг ҳам – Кўкрак қафасимни ларзага солган... Шеър композицияси шундайки, муаллиф лирик қаҳрамон “жисмидаги ўқ” ва Улаш бобонинг оёғида қолиб кетган ўқ билан боғлиқ тафсилотларни параллел бериб боради: бири тинч замоннинг нотинч шарпаси бўлса, бошқаси 40-йилларнинг қирғинларини эслатиб туради; бири аэропорт назоратидан ўтаётганда магнит ускуналар овозидан сесканиб кетса, бунисининг бутун умри ана шундай оғриқда ўтади; бири тунларда жанг майдонидаги даҳшатларни эслаб уйқусиз бўлса, бошқаси пул, алдов ва хиёнат каби бугунги душманларини кўзлаб тонг оттиради. Шеърда лирик қаҳрамон ўзининг дардини Улаш бобонинг оғриқлари билан таққослар экан, бунда фақат битта фарқни таъкидлайди. Бу фарқ эса шеърнинг кулминацияси ва финалини белгилаб беради. Агар буни илмий тил билан изоҳлаш зарур бўлса, бутун шеър таносуб санъати асосида (ўзаро мутаносиб жиҳатлар таъкиди) билан қурилган-у, охирги икки мисра тазод (қарама-қаршилик)га айланмоқда: Иккимиз ҳам шундоқ безовта, бедор, Сенда ҳам, менда ҳам тунлар ором йўқ: Сенинг вужудингда отилган ўқ бор, Менинг вужудимда – отилажак ўқ!.. Хўш, бу ўқ қачон отилади?! Қачон шоир ўз ижодий амбицияларини намоён қилади?! “Ўқ” шеъри 1980 йилда ёзилган бўлса, кўп ўтмай ўзбек шеъриятида ошкоралик шамоллари эса бошлайди. Барча шоирлар бирваракайига ижтимоий ҳақиқатларни қаламга ола бошлади. Бу даврда Мирзо Кенжабек шеъриятида ўша 80-йилда айтилган ўқнинг отиладиган даври бўлди дея оламиз. Шоирнинг Мустақиллик даврига қадар ёзилган шеърлари унинг ижодида алоҳида давр бўлиб қолди. Адабиётга муҳаббат ва самимий туйғулар куйчиси бўлиб кириб келган шоир ўз ижодий ракурсини ўзгартирди. Бу жараён онгли равишда қилинганини шоирнинг шеърларидан англаш мумкин. Суҳроб ЗИЁ, "Истеъдод барча замонларда жасоратдир" мақоласидан. @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 6 ч | 353 |
| 25 ч | 1 240 |
- Через 6 часов353
- Через 24 часа1 240
- Всего сейчас1 240
* * * ДУНЁДА ҲАМ ОХИРАТДА ҲАМ ЯХШИЛИК ҚИЛГУВЧИЛАР •┈•❁✿❁•┈• «Дунёда яхшилик қилганлар охиратда ҳам яхшилик қилгайдирлар» деган сўзни қандай тушуниш керак, унда қандай яхшилик қила олади? Шафоат қилади: қариндошига, фарзандларига, яқинларига, невараларига. Яхши, солиҳ инсонларнинг шафоат қилиш ҳаққи бор. Аллоҳ суйган бандаларига, пайғамбарларига, ҳазрати Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шафоат қилиш ҳақ-ҳуқуқини беради. Яъни, дўзахдан қутқариш ҳуқуқи, бағишлаш ҳуқуқини беради. Шафоат бор. Ояти карималар ва ҳадиси шарифларда айтилган. Шайх Маҳмуд Асъад Жўшон (раҳматуллоҳи алайҳ) Манба: “Муршиди комил ҳикматлари”. Таржимон ва нашрга тайёрловчи: Устоз Мирзо Кенжабек. @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 6 ч | 335 |
| 25 ч | 1 160 |
- Через 6 часов335
- Через 24 часа1 160
- Всего сейчас1 160
* * * «ЯХШИЛИК, ТАҚВОДА ҲАМКОРЛИК ҚИЛИНГ!..» •┈❁✿❁┈• Раббим! Сен дегайсан: Ҳушёрлик қилинг, Кундуз – маош, тунлар бедорлик қилинг. Гуноҳ, душманликда ёрдамлашманглар, Яхшилик, тақвода ҳамкорлик қилинг!.. Набаъ, 11; Исро, 79; Қоф, 40; Зориёт, 17–18; Моида, 2. Мирзо Кенжабек @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 6 ч | 380 |
| 25 ч | 1 410 |
- Через 6 часов380
- Через 24 часа1 410
- Всего сейчас1 410
* * * Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! БУГУН: Чоршанба. Ҳижрий 1448 йил, Жумодус-соний ойининг 15-куни. Милодий 2026 йил 25-ноябрь. Ё Раббимиз! Ушбу кунни бизлар учун ва бутун дунё инсонлари учун хайрли қил! Юртимизга ва дунёга доимий тинчликни ато эт! @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 6 ч | 426 |
| 25 ч | 1 480 |
- Через 6 часов426
- Через 24 часа1 480
- Всего сейчас1 480
* * * ЗАНГИ АТО (Академик Акмал Саидовнинг “Ҳазрати Занги Ота” китоби учун) Азал маъно оламининг асрори кўп, Ишқ аҳлининг қардошидир Занги Ато. Халқ ҳамиша ўз улуғин ато дейди, Элнинг падар-қуёшидир Занги Ато. Даргоҳини чин қиблаи дуо дерлар, Дуо анда ижобатдир, раво дерлар, Барча тилак ёлғиз Ҳақдан ато дерлар, Ҳожатмандлар сирдошидир Занги Ато! Валийларга хокисорлик хос сифатдир, Ориф зотлар оламга нур, жон-жасаддир, Жаҳолатнинг зидди – илму маърифатдир, Маърифатнинг ривожидур Занги Ато! Хожа Аҳмад Яссавийнинг издошидир, Синиқ, дардманд кўнгулларнинг қардошидир, Аҳли ирфон, аҳли Ҳақнинг йўлдошидир, Ошиқларнинг гултожидур Занги Ато! “Фақрнома” – чин дастурул-амал анга, Бу қаноат илми бермиш камол анга, Молу дунё ёди бермас халал анга, Фақру фано наққошидир Занги Ато. Зиёратда деди Хожа Убайдуллоҳ: Пок қабридан садо келур: “Аллоҳ, Аллоҳ!”. Тинглайдиган қалб бормикин, Раббим Аллоҳ, Ўлмас диллар сафдошидир Занги Ато! Даргоҳида охиратнинг фикри келар, Пок қалбидан Парвардигор шукри келар, Тупроғидан ҳамон Ҳақнинг зикри келар, Зикр аҳлининг тилмочидир Занги Ато! Ҳақ таоло Ўз Ҳабибин Сирож деди, Мунир деди: ҳам Ой-у ҳам Қуёш деди, Тангри севгай, ким Набийга йўлдош, деди. Ҳақ Расулин йўлдошидир Занги Ато! Шариату тариқатнинг имдодидир, Ким у зотнинг йўлин тутса – авлодидир, Занги Ато улуғ халқнинг аждодидир, Пок зотларнинг дилдошидир Занги Ато! Асрларни Ҳазрат кўзга илмай яшар, Замонларки, сўзи, ўзи ўлмай яшар, Билган билар, билмаганлар билмай яшар, Дард аҳлининг иложидир Занги Ато! Англа, Мирзо, тариқатнинг сирлари кўп, Бизлар ғофил, қалбимизнинг кирлари кўп, Ҳақ йўлининг поклагувчи Пирлари кўп, Валийларнинг қуёшидир Занги Ато!.. Ҳижрий 1442 йил Зулқаъда ойининг 26-куни, сешанба. Милодий 2021 йил 6 июль. Мирзо Кенжабек @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Открыть в TelegramҲАЗРАТИ ЗУННУНИ МИСРИЙ қуддиса сирруҳу ҳикматларидан * * * Ҳазрати Зуннун айтар: «Бир обид ғордан чиқди. Ранги сариқ, заиф, кўзлари ботиқ, кўзининг қири билан дардмандларга назар қилди, юзини кўкка тутди, бирдан ҳаммалари тузалди. Югуриб бориб, обиднинг этагига ёпишдим. «Аллоҳ учун зоҳир беморларга каффорат айладинг, менинг пинҳон дардимни ҳам муолажа қил!» – дедим. Айтдики: «Ё Зуннун! Қўлингни этагимдан торт! Аллоҳим сенинг аҳволингни кўриб тургани ҳолда, Уни қўйиб, менинг этагимни тутдинг. Энди иккимизни ҳам ҳалок қилсинми?» – деди». * * * «Банда банда бўлмас, то Аллоҳнинг амрига мутеъ бўлмагунича. Шогирд ҳам устоз бўлмас, то устозига мутеъ бўлмагунича». * * * «Ҳар ким қўрқса, Аллоҳга қочсин. Кимки Аллоҳга қочса, нажот топар». “ҲИКМАТ ХАЗИНАСИ” китобидан. Мусанниф Устоз Мирзо Кенжабек. @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Открыть в Telegram* * * МАХТУМҚУЛИ қуддиса сирруҳу •┈❁✿❁┈• ИЧИНДА Эй ёронлар, мусулмонлар, Бир кеча сайрон ичинда, Ўттиз икки киши кўрдим, Ул Шоҳи Мардон ичинда! Уларга бердим саломни, Сўрдилар соғлик каломни, Шайхи Саъид, Мавло Жомий - Ул етти султон ичинда. Султон Вайс паҳловони, Ҳаким Ота, Сулаймони, Хожа Юсуф Ҳамадоний, Шул Шоҳи Канъон ичинда. Туркистон эгаси — сарвар. Имом Қосим, Имом Жаъфар, Яҳё билан Нуҳ Пайғамбар, Боязид Султон ичинда. Гўзал пирлар, гўзал ёрлар, Чекдилар бу йўлда зорлар, Имом Ризо, Шоҳу пирлар, Неча гўзал жон ичинда. Махтумқули, сирим кўпдир, Мен найлайин, очган йўқдир, Ўлмоқ ҳақ, тирилмоқ ҳақдир, Ўқидим Қуръон ичинда!.. Туркман тилидан ўзбек тилига мувофиқлаштирувчи Устоз Мирзо Кенжабек @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Открыть в Telegram* * * Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! БУГУН: Сешанба. Ҳижрий 1448 йил, Жумодус-соний ойининг 14-куни. Милодий 2026 йил 24-ноябрь. Ё Раббимиз! Ушбу кунни бизлар учун ва бутун дунё инсонлари учун хайрли қил! Юртимизга ва дунёга доимий тинчликни ато эт! @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Открыть в Telegram* * * «ЭЙ ХУШ САВДОЛИ ИШҚИМИЗ...» (Мавлоно Жалолиддин Румий «Маснавий»ига шарҳлар) •┈❁✿❁┈• «Эй хуш савдоли ишқимиз, сен шод бўл!..» Шод бош, эй ишқи хуш савдои мо! Эй табиби жумла иллатҳои мо! Ишқи хушсавдомиз, эй, шод бўл ўзинг! Барча иллатлар табиби - ул ўзинг! «Эй хуш савдоли ишқимиз, сен шод бўл, Эй барча дардларимизнинг табиби сенсан!». Иллат - дард, беморлик, касаллик, дегани. Лекин бу ўринда «ёмон сифатлар, ёмон феъл-атвор ва хулқлар» деган маънодадир. Биринчи мисранинг маъноси: «Эй базми хуш савдоли ишқимиз, сен шод бўл, яъни ғам юзини кўрма, доимо юзинг кулиб турсин ва савдонг ортиб, кам бўлмасин!». Исмоил Ҳаққий Бурсавий айтганларидек, бу хитоб зоҳиран ишққа қаратилган бўлса-да, лекин ишқ зотан шодланиш ва хуш савдоли бўлиш сифати билан сифатланмайди. Бу асл-ҳақиқатда ошиқнинг сифатидир. Чунки ишққа мубтало бўлган кишида мосувонинг ғаму ғуссаси қолмайди ва ишқ савдоси билан ҳоли хуш бўлади. Зеро, у тирикчиликка банди бўлиш каби нохушликлардан қутулади. Шу сабабли маҳшар ғами ҳам унинг хотирига келмасдан, бебок ва бепарво кезаверади. Шоир Бобо Соиб айтганларидек: Дили ошиқ чи ғам аз шўриши маҳшар дорад? - Нест андешаи селоб деҳи вайронро. «Ошиқ кўнглининг маҳшар ташвишу талашидан нима ғами бор? Бузилган қишлоқ учун селдан қўрқиш йўқдир». Ишқ шундай ҳаётбахш дардки, ошиқ унинг давосини асло хоҳламайди. Чунончи, Фузулий ёзади: Ишқ дарди-ла хушам, ал чек иложимдан, табиб, Қилма дармонким, ҳалоким заҳри дармонингдадур. «Мен ишқ дарди билан хушман-хурсандман, мени даволашдан қўлингни торт, эй табиб! Менга дармон қилма, чунки сенинг дармонингда менинг ҳалокатим заҳари бордир!». Устоз Мирзо Кенжабек @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Открыть в Telegram* * * АЛЕКСАНДР СЕРГЕЕВИЧ ПУШКИН (1799–1837) •┈❁✿❁┈• ПАЙҒАМБАР* Ҳориб руҳий чанқоқ-оташда, Кездим зулмат саҳросин чунон. Олти қанот қудсий фаришта Ногоҳ бўлди менга намоён. Унда – ҳурккан бургутдек ҳолат, Чақнаб келди нури башорат. Қулоғимга ваҳий этиб оз-оз, Тўлди унда жаранг ва овоз. Сездим: само титради ул вақт, Фаришталар юксалди, жўшқин, Денгиздаги бор жонзод – шошқин, Водийларда – гиёҳлар карахт. Гўё қўлин оғзимга чўзди, Бас, гуноҳкор тилимни узди, Чун башарий эди забоним; Очиб жонсиз оғзимни, шайлаб, Ҳикмат тўла жом қўйди жойлаб, Қўлларини бўямиш қоним. Сўнг тиғ билан кўксим ёрди у, Ундан титроқ қалбимни олди, Чўғдек порлоқ олтин жом солди – Ва сийнамга жойлаб қолди у. Даштда бежон ётардим, фақат, Етди ногоҳ Илоҳий даъват: “Олиб амру фармону ваҳий, Қум фа анзир, аййуҳан-Набий: Эй Пайғамбар, тургил, огоҳ эт, Менинг амру иродам-ла кет, Кезиб барру баҳрни алҳол, Пок сўз ила дилларга ўт сол!” 1826 й Рус тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси * * * *Улуғ рус шоири Александр Пушкиннинг (1799–1837) “Пророк” (“Пайғамбар”) деган шеъри 1826 йилда севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида ёзилган. Буни мустамлака билан мустақиллик орасидаги “ошкоралик даври” деган даврда илк марта ўзбек олими – раҳматлик Иззат Султон эътироф этган эди. Шеърда “Шаққи садр”, яъни фаришталар ул зотнинг муборак кўксларини ёриб, ҳикмат тўла олтин жом жойлаб қўйишлари воқеаси ҳамда илк ваҳй келиши ҳодисаси қаламга олинган. Ваҳй келган вақтдаги оламнинг ўзгариши ҳолати ҳам таъсирли ифода этилган. Албатта, А.С.Пушкин шеърни ўз тушунчаси доирасида ёзган. Унда воқеликка мос келмайдиган баъзи ножоиз сўзлар ҳам учрайди. Лекин, энг муҳими, шеърда коинотнинг саййиди, охирзамон пайғамбарини эътироф этиш ҳоли кузатилади ва ул зотнинг васфлари мадҳ этилади. Шунинг учун таржимага Илоҳий ҳақиқатга мувофиқ тарзда бир оз эркин ёндошилди. (Таржимон.) @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Открыть в Telegram* * * ҲАЗРАТИ ШАЙХ АБДУЛЛОҲ ИБНИ ЖАЛЛА қудисса сирруҳу зикри •┈❁✿❁┈• РАСУЛУЛЛОҲНИНГ МЕҲМОНИ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) * * * Нақлдир. Абдуллоҳ ҳазратлари Каъбага борди. Зиёратни ва ҳаж шартларини бажо келтирди. Бемор бўлди. Жаноб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг турбати шарифига келди. - Ё Расулаллоҳ! Сизга меҳмон бўлиб келдим, - деди. Мусофирхонада бир оз пинакка кетди. Тушида ҳазрати Пайғамбар жанобимизни кўрди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак қўллари билан бошини силадилар. Ва унга бир нон бердилар. Абдуллоҳ ҳазратлари айтарки: - Бу ноннинг ярмини едим, уйғонсам, қолган ярми қўлимда эди. Хасталигим буткул кетиб, вужудим сафо топди. Шайх Фаридуддин Аттор, "Тазкират ул-авлиё"дан. Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси. @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Открыть в Telegram* * * «РАББИМ! ҲАР МАЛОЙИК ҲАР ХИЛ ИШДАЛАР...» •┈❁✿❁┈• Раббим! Ҳар малойик ҳар хил ишдалар, Аршингни ўраган пок фаришталар, Ҳамд фақат оламлар Раббига хос деб, Сенга тасбиҳ айтиб, бир равишдалар! Зумар, 75; Муъмин (Ғафур), 7. Мирзо Кенжабек @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Открыть в Telegram* * * Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! БУГУН: Душанба. Ҳижрий 1448 йил, Жумодус-соний ойининг 13-куни. Милодий 2026 йил 23-ноябрь. Ё Раббимиз! Ушбу кунни бизлар учун ва бутун дунё инсонлари учун хайрли қил! Юртимизга ва дунёга доимий тинчликни ато эт! @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Открыть в TelegramЕР ЮЗИНИНГ МАЪНАВИЙ ПОЙТАХТЛАРИ Бисмиллаҳир- Роҳманир- Роҳийм. Ассалому алайкум, қадрли дўстлар! Аллоҳ таоло бутун дунё ҳожилари қаторида Ўзбекистон зиёратчиларига ҳам чексиз улуғ неъматлар ато этди. Ер юзининг маънавий марказлари бўлган Мадинаи мунаввара ва Маккаи мукаррама шаҳарларида гўзал зиёратлар ва ибодатларни насиб айлади. Ислом уламолари жаноб Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва саллам шарофатлари ила Равзаи шариф Аршдан устун эканига иттифоқ қилганлар. Муқаддас Каъба ўрнида ҳазрати Одам алайҳиссалом даврларида маъбад (ибодат маскани) бўлган. Ватанимиз зиёратчилари Ўзбекистон ва ўзбек халқи шаънига доғ туширмасдан, юксак одоб, ихлос ва муҳаббат билан тавофлар, ибодатлар ва зиёратларни адо этдилар. Бу борада хизмат қилган дўстларимизга, хоссатан, Ғайрат Мажид, Жамолиддин Тошкандий Ҳанафий, доктор Жонибек Аббосовга алоҳида миннатдорлик билдирамиз! Ҳаммаларингиздан Аллоҳ рози бўлсин! Муқаддас манзилларда қилган барча яхши амалларингизни даргоҳида қабул этсин! Сабабчи бўлган қадрдонларимизнинг ҳаётларига баракот берсин! Яна такрорларини насиб айласин! Эҳтиром ила, камтарин хизматкорингиз: М. К. Ҳижрий 1448 йил, Жумодус-соний ойининг 12-куни, якшанба. Милодий 2026 йил, 22-ноябрь. @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 61 ч | 2 090 |
| 67 ч | 2 130 |
- Всего сейчас2 130
* * * МАККАИ МУКАРРАМА. КАЪБАТУЛЛОҲ. МАҚОМИ ИБРОҲИМ. Тавофи вадоъдан (Видолашув тавофидан) кейинги дуолар. Видоъ тавофи ҳаж асносида вожиб, умра асносида мустаҳаб (мақбул) амалдир. Ҳижрий 1448 йил, Жумодус-соний ойининг 12-куни, якшанба. Милодий 2026 йил, 22-ноябрь. @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Открыть в Telegram* * * Дунё уйинг бўлсин, чаманинг бўлсин, Доим эркин хаёл маъманинг бўлсин. Жаҳонгашта бўлиб, дунё кезсанг ҳам, Оқибат қайтарга Ватанинг бўлсин!.. 2002 Мирзо Кенжабек @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Открыть в Telegram❀ 🌷☘️🌷 ❀ КЎЗНИ РАВШАН ҚИЛУВЧИ НЕЪМАТЛАР Тўрт нарса кўзни равшан қилади, кўз нурини орттиради, кўришни яхшилайди. 1. Муқаддас Қуръони карим. Ўқий олса, афзал. Бўлмаса, ҳарфига термилса ҳам, шифо бўлаверади. 2. Олим кишининг ва ота-онанинг юзига боқиш. 3. Муқаддас Каъбатуллоҳга боқиш. 4. Манзаралар, кенгликлар, тоғлар, қирлар, дарёларга термилиш. Кўзингиз равшан бўлсин, эй дўстлар! Кўзимиз нурини Ўз муҳаббати ва Ўз ризолиги бор бўлган нарсаларга сафлашни Раббимиз Аллоҳ бизга насиб айласин!.. Мирзо Кенжабек. @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Открыть в TelegramПереслано из Мирзо Кенжабек ижодхонаси
* * * «РАББИМ! ҚАЙТГУВЧИДИР ҒОЯЛАР СЕНГА...» •┈❁✿❁┈• Раббим! Қайтгувчидир ғоялар Сенга. Ҳамд этар тоғу тош, қоялар Сенга. Ҳукмингга юкинар бутун коинот, Ҳатто, сажда қилар соялар сенга! (Анбиё, 79, Ҳаж, 18, Раъд, 15) Мирзо Кенжабек @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Открыть в Telegram