Кабинет
Мирзо Кенжабек ижодхонаси

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, Бобур номидаги халқаро мукофот соҳиби, шайх ва шоир устоз Мирзо Кенжабек (Мирзо Аҳмад Хушназар Термизий)нинг ижодхонаси. Китобат: @mkenjabek_kitobatBot ЎЗАНДАН МАЪЛУМОТЛАР ОЛИНГАНДА МАНБА КЎРСАТИШ ЛОЗИМ!

Юзернейм
@m_kenjabek
Категория
Искусство
Страна
УзбекистанУзбекистан
Подписчики4 910
Просмотров на пост, 7 дн.1 166за 7 дней
ERR23,74 %за 7 дней

Средние просмотры поста по дням

По дню публикации

Показать таблицей
ДатаПросмотров на пост
22 нояб. 2026 г.1 315
23 нояб. 2026 г.1 575
24 нояб. 2026 г.427

Самые просматриваемые за месяц

  1. 01
    Просмотры1,95 тыс.
    Пересылки—
    Реакции16
    Комментарии—
  2. 02
    Просмотры1,93 тыс.
    Пересылки—
    Реакции35
    Комментарии—
  3. 03

    ЕР ЮЗИНИНГ МАЪНАВИЙ ПОЙТАХТЛАРИ Бисмиллаҳир- Роҳманир- Роҳийм. Ассалому алайкум, қадрли дўстлар! Аллоҳ таоло бутун дунё ҳожилари қаторида Ўзбекистон зиёратчиларига ҳам чексиз улуғ неъматлар ато этди. Ер юзининг маънавий марказлари бўлган Мадинаи мунаввара ва Маккаи мукаррама шаҳарларида гўзал зиёратлар ва ибодатларни насиб айлади. Ислом уламолари жаноб Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва саллам шарофатлари ила Равзаи шариф Аршдан устун эканига иттифоқ қилганлар. Муқаддас Каъба ўрнида ҳазрати Одам алайҳиссалом даврларида маъбад (ибодат маскани) бўлган. Ватанимиз зиёратчилари Ўзбекистон ва ўзбек халқи шаънига доғ туширмасдан, юксак одоб, ихлос ва муҳаббат билан тавофлар, ибодатлар ва зиёратларни адо этдилар. Бу борада хизмат қилган дўстларимизга, хоссатан, Ғайрат Мажид, Жамолиддин Тошкандий Ҳанафий, доктор Жонибек Аббосовга алоҳида миннатдорлик билдирамиз! Ҳаммаларингиздан Аллоҳ рози бўлсин! Муқаддас манзилларда қилган барча яхши амалларингизни даргоҳида қабул этсин! Сабабчи бўлган қадрдонларимизнинг ҳаётларига баракот берсин! Яна такрорларини насиб айласин! Эҳтиром ила, камтарин хизматкорингиз: М. К. Ҳижрий 1448 йил, Жумодус-соний ойининг 12-куни, якшанба. Милодий 2026 йил, 22-ноябрь. @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

    Текст
    Просмотры1,9 тыс.
    Пересылки—
    Реакции39
    Комментарии—
  4. 04

    * * * «ЭЙ ХУШ САВДОЛИ ИШҚИМИЗ...» (Мавлоно Жалолиддин Румий «Маснавий»ига шарҳлар) •┈❁✿❁┈• «Эй хуш савдоли ишқимиз, сен шод бўл!..» Шод бош, эй ишқи хуш савдои мо! Эй табиби жумла иллатҳои мо! Ишқи хушсавдомиз, эй, шод бўл ўзинг! Барча иллатлар табиби - ул ўзинг! «Эй хуш савдоли ишқимиз, сен шод бўл, Эй барча дардларимизнинг табиби сенсан!». Иллат - дард, беморлик, касаллик, дегани. Лекин бу ўринда «ёмон сифатлар, ёмон феъл-атвор ва хулқлар» деган маънодадир. Биринчи мисранинг маъноси: «Эй базми хуш савдоли ишқимиз, сен шод бўл, яъни ғам юзини кўрма, доимо юзинг кулиб турсин ва савдонг ортиб, кам бўлмасин!». Исмоил Ҳаққий Бурсавий айтганларидек, бу хитоб зоҳиран ишққа қаратилган бўлса-да, лекин ишқ зотан шодланиш ва хуш савдоли бўлиш сифати билан сифатланмайди. Бу асл-ҳақиқатда ошиқнинг сифатидир. Чунки ишққа мубтало бўлган кишида мосувонинг ғаму ғуссаси қолмайди ва ишқ савдоси билан ҳоли хуш бўлади. Зеро, у тирикчиликка банди бўлиш каби нохушликлардан қутулади. Шу сабабли маҳшар ғами ҳам унинг хотирига келмасдан, бебок ва бепарво кезаверади. Шоир Бобо Соиб айтганларидек: Дили ошиқ чи ғам аз шўриши маҳшар дорад? - Нест андешаи селоб деҳи вайронро. «Ошиқ кўнглининг маҳшар ташвишу талашидан нима ғами бор? Бузилган қишлоқ учун селдан қўрқиш йўқдир». Ишқ шундай ҳаётбахш дардки, ошиқ унинг давосини асло хоҳламайди. Чунончи, Фузулий ёзади: Ишқ дарди-ла хушам, ал чек иложимдан, табиб, Қилма дармонким, ҳалоким заҳри дармонингдадур. «Мен ишқ дарди билан хушман-хурсандман, мени даволашдан қўлингни торт, эй табиб! Менга дармон қилма, чунки сенинг дармонингда менинг ҳалокатим заҳари бордир!». Устоз Мирзо Кенжабек @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

    Текст
    Просмотры1,89 тыс.
    Пересылки—
    Реакции20
    Комментарии—

Новые посты

#9559Текст
Просмотры103−91%к среднему
Пересылки—
Реакции8
Комментарии—
#9558Текст

* * * СИНГЛИМНИНГ ХАТИ Жон синглимнинг соғинчлари – менга хаёл дарёси, Яна йўқлаб хат ёзибди ранглар олиб сабодан: «Биласизми, ўғил кўрди Малоҳатнинг онаси, Биласизми... Биз айрилдик Саидназар бободан» Оқшомдаги қонли шафақ жимирлайди кўзимда, Ана, маъюс келар йўлда ҳорғин мактаб болалар. Нола чекар жон синглимнинг ҳар сатри, ҳар сўзида Мен бир умр куйламоққа боис бўлган далалар. «Иккинчида ўқийман-ку, катта қизман, акажон. Қўғирчоқни Мавжудага олиб келинг сиз бу бор». Хатосига узр айтиб, хайрлашиб қайтадан, Яна мактуб охирига шеър қўшади тўрт қатор: «Кўк юзида оқ каптарлар тўлиб-тўлиб келади, Йироқларга хатлар бериб, хатлар олиб келади. Олисдаги бир шаҳарда ўқиётган акам бор, Кунлар ўтиб, бир кун катта шоир бўлиб келади...» «Катта қизман» сўзин балки ёзган бир зум энтикиб, Ё лол бўлиб гўдак қалби фироқларнинг сеҳрига. Қолгандир ё кенжа синглим ўйинига кўз тикиб, Мен ҳам тўймай кетганимдек она уйнинг меҳрига. Бир туғилиш, шу бир ўлим – сўнгсиз қувонч ва қийноқ, Шу хат етар менга кўп вақт телба бўлиб юрмоққа. Бу жафокаш дунё ҳар кун кутиб минг-минг чақалоқ, Яна минг-минг жонсиз танни қўяр гарчи тупроққа. Жажжи синглим ёзганидек, балки уйга қайтарман Орзум сўлиб ё ғунчаҳол, ё гул каби очиб юз. Не бўлса ҳам, энди йўлдан қайтмай олға кетарман, То покиза бир тилакда ёнар экан ушбу сўз: «Кўк юзида оқ каптарлар тўлиб-тўлиб келади, Йироқларга хатлар бериб, хатлар олиб келади. Олисдаги бир шаҳарда ўқиётган акам бор, Кунлар ўтиб бир кун катта шоир бўлиб келади...» 1978 Мирзо Кенжабек «Мактубларим» («Адашган мактублар») китобидан @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Открыть в Telegram
Просмотры94−92%к среднему
Пересылки—
Реакции10
Комментарии—
#9557Текст

* * * «АССАЛОМАЛАЙКУМ, ДОРНИНГ ОҒОЧИ!» Кўнглимда адабиётга илк муҳаббат (ҳавас эмас, муҳаббат) болалик давримдан уйғонган. Ҳазрати Боязид Бистомий ўз ҳолларини “Онадан туғма давлат” деганлар. Албатта, ҳар бир шоирнинг шоирлиги ҳали туғилмасидан бошланади. Ота-онам фақат меҳнат-машаққат ичида яшадилар. Онам беш ёшда оталари, саккиз ёшда оналаридан айрилиб, етим ўсган ғариба аёл, акамни ўзига ота қилиб олган, мени ака, укаларимни ука, амаки ва тоғалар қилиб олган эдилар. Кейин сингилларим: онамнинг она ва опалари туғилди. Менинг “акалик” мартабам дилимга ғамгинлик бериб, кўзимни ёшлатар эди. Ўша илк ғамларим, кўз ёшларим кўнглимда уйғонган илк шеърлар бўлса, ажаб эмас. Беш ёшарлигимда уч яшар синглим сувда оқиб кетиб, вафот бўлди, онам тегирмон тагидан топиб чиқдилар. Онамнинг жонсиз синглимни бағрига босиб фарёд чекканлари, эҳтимол, илк шеърларимдир. Қишнинг узун кечаларида акам иккимиз онамга ва бизникига келган қўшни аёлларга халқ достонларини ўқиб берар эдик. Энг ғамгин жойларида акам чиқиб кетар, мен йиғлаб, давом эттиришга мажбур бўлар эдим. Масалан, муштипар Онанинг икки ўғли дорга осиляпти, у нажот қидириб, бўзлаб, дорнинг оғочига салом беради: “Ассаломайлакум, дорнинг оғочи!” – дея золимлар қалбига шафқат солмоқчи бўлади. Балки, ўша риёсиз йиғилар илк шеърларимдир. Кейин замона адибларининг роман ва қиссларини ўқийдиган бўлдик. Қайси асарни ўқисам, узоқ вақт унинг таъсирида юрар ва ўзимни китобнинг ижобий қаҳрамонидек ҳис қилар эдим. Сўнг мақолалар ёзишни ўргандик. “Сариосиё ҳақиқати” газетасида “Далалардан дараклар” рукнида бошқа қишлоқлик Сирожиддин Саййид билан иккимизнинг мақолаларимиз чиқа бошлади. Биз бир вақтда Тошкент давлат университети (ҳозирги Миллий университет)нинг журналистика факультетига ўқишга кирдик ва танишдик. Кейинчалик Сирожиддин бир шеърий китобимга ёзган тақризини “Юраклардан дараклар” деб атаганида ўша болалик даврларига ишорат қилган эди. Бизнинг ўрта мактабимиз ўзбек ва тожик синфларидан иборат эди. Тожик синфида ўқийдиган Ислом деган дўстим доимий суҳбатдошим ва сирдошим эди. Биз ҳар бир ўқиган асаримизни кунлар бўйи муҳокама қилар эдик. Мактаб давримиздаёқ Сергей Есениннинг Эркин Воҳид таржима қилган “Замин дарғаси” китобидаги кўплаб шеърларни ёд билар эдик. Мен унга ўзбек адабиётининг мумтозларини билдирсам, у менга форс-тожик адабиётининг мумтозларини билдирар эди. Шундай қилиб, Ҳофиз Шерозий, Саъдий Шерозий, Бидруддин Ҳилолий шеърларини ўқийдиган ва ёдлайдиган бўлдик. УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК «ШЕЪРИЯТ ВА РУҲИЯТ» китобидан @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Открыть в Telegram
Просмотры83−93%к среднему
Пересылки—
Реакции9
Комментарии—
#9556Фото
Просмотры82−93%к среднему
Пересылки—
Реакции8
Комментарии—
#9555Фото
Просмотры90−92%к среднему
Пересылки—
Реакции5
Комментарии—
#9554Фото
Просмотры98−92%к среднему
Пересылки—
Реакции6
Комментарии—
#9553Текст
Просмотры105−91%к среднему
Пересылки—
Реакции3
Комментарии—
#9552Видео
Просмотры800−31%к среднему
Пересылки—
Реакции25
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
6 ч213
25 ч800
  1. Через 6 часов213
  2. Через 24 часа800
  3. Всего сейчас800
#9551Фото
Просмотры1 390+19%к среднему
Пересылки—
Реакции16
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
6 ч441
25 ч1 390
  1. Через 6 часов441
  2. Через 24 часа1 390
  3. Всего сейчас1 390
#9549Текст

#публицистика Ўтган асрнинг 90-йиллари ўзбек шеъриятида мустақиллик йўлида ўз-ўзини сафарбар этган авлоднинг курашлари билан эсланади. Бу авлод орасида бир ном борки, уни бугун китобхонлар маърифий мавзулардаги ижоди билан тилга олади. Бу эслов унинг лирикасини, бўлганда ҳам жанговар лирикасини бироз сояда қолдиргандек. Мирзо Кенжабек – ижоди ана шундай кескин бурилишларга, сокинлигу суронларга, курашлар, енгилишлар ва Ҳаққа таслим бўлишларга бой адиб... * * * ОТИЛМАГАН ЎҚ ХХ асрнинг 80-йиллари... Мустамлака тузуми ҳали қонли қамчисини ўйнатиб турган бир давр. Миллатнинг бошига “пахта иши”, “ўзбек иши” каби балолар ҳали келиб улгурмаган бўлса-да, бир шоир йигит юраги билан бу қаттол зулмнинг кейинги даражасини сезиб турар эди. Бу унинг Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган Улаш бобога хат тарзида битилган “Ўқ” шеърида аён бўлади: Ишонгил, Ёлғиз сен эмассан, отам, Вужуддаги ўқдан қийналиб толган. Ишонгил, Жисмимда ўқ бор менинг ҳам – Кўкрак қафасимни ларзага солган... Шеър композицияси шундайки, муаллиф лирик қаҳрамон “жисмидаги ўқ” ва Улаш бобонинг оёғида қолиб кетган ўқ билан боғлиқ тафсилотларни параллел бериб боради: бири тинч замоннинг нотинч шарпаси бўлса, бошқаси 40-йилларнинг қирғинларини эслатиб туради; бири аэропорт назоратидан ўтаётганда магнит ускуналар овозидан сесканиб кетса, бунисининг бутун умри ана шундай оғриқда ўтади; бири тунларда жанг майдонидаги даҳшатларни эслаб уйқусиз бўлса, бошқаси пул, алдов ва хиёнат каби бугунги душманларини кўзлаб тонг оттиради. Шеърда лирик қаҳрамон ўзининг дардини Улаш бобонинг оғриқлари билан таққослар экан, бунда фақат битта фарқни таъкидлайди. Бу фарқ эса шеърнинг кулминацияси ва финалини белгилаб беради. Агар буни илмий тил билан изоҳлаш зарур бўлса, бутун шеър таносуб санъати асосида (ўзаро мутаносиб жиҳатлар таъкиди) билан қурилган-у, охирги икки мисра тазод (қарама-қаршилик)га айланмоқда: Иккимиз ҳам шундоқ безовта, бедор, Сенда ҳам, менда ҳам тунлар ором йўқ: Сенинг вужудингда отилган ўқ бор, Менинг вужудимда – отилажак ўқ!.. Хўш, бу ўқ қачон отилади?! Қачон шоир ўз ижодий амбицияларини намоён қилади?! “Ўқ” шеъри 1980 йилда ёзилган бўлса, кўп ўтмай ўзбек шеъриятида ошкоралик шамоллари эса бошлайди. Барча шоирлар бирваракайига ижтимоий ҳақиқатларни қаламга ола бошлади. Бу даврда Мирзо Кенжабек шеъриятида ўша 80-йилда айтилган ўқнинг отиладиган даври бўлди дея оламиз. Шоирнинг Мустақиллик даврига қадар ёзилган шеърлари унинг ижодида алоҳида давр бўлиб қолди. Адабиётга муҳаббат ва самимий туйғулар куйчиси бўлиб кириб келган шоир ўз ижодий ракурсини ўзгартирди. Бу жараён онгли равишда қилинганини шоирнинг шеърларидан англаш мумкин. Суҳроб ЗИЁ, "Истеъдод барча замонларда жасоратдир" мақоласидан. @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Открыть в Telegram
Просмотры1 380+18%к среднему
Пересылки—
Реакции12
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
6 ч469
25 ч1 380
  1. Через 6 часов469
  2. Через 24 часа1 380
  3. Всего сейчас1 380

Все посты

Связи