Account
VERINLEX

VERINLEX

🏛 Veritas Inter Lex - адвокатлари ёрдамида Сиз: 💼 Бизнесдаги муаммодан; ▪️ Нотўғри текширувдан; 💰 Жарима тўлашдан; 🏗 Рухсатсиз қурилишдан ҳимояланинг! "Сиз бизнес қилинг, ҳужжатини эса бизга ишонинг!" www.verinlex.uz Murojaat uchun: @verinlex_lawyer

Username
@verinlex
Category
Law
Country
UzbekistanUzbekistan
Subscribers1,107
Avg views per post, 7d352−16.6% vs prev 7d
ERR31.77%last 7 days

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Nov 18, 2026400
Nov 19, 2026410
Nov 20, 2026456
Nov 21, 2026425
Nov 24, 2026370
Nov 25, 2026372
Nov 26, 2026254

Most viewed this month

  1. 01
    Views498
    Forwards—
    Reactions4
    Comments—
  2. 02
    Views495
    Forwards—
    Reactions9
    Comments—
  3. 03
    Views446
    Forwards—
    Reactions1
    Comments—
  4. 04

    Текширувчини "рад қилиш" институтини қонунчиликка киритиш лозим... Амалдаги қонунчилигимизда назорат қилув орган ➖ текширувчини рад қилиш тартиб-таомили белгиланмаган. Бироқ, бугунда тадбиркорлик муҳитининг янада шаффофлигини ва қонунийлигини таъминлаш учун ушбу институтни киритиш зарур деб ҳисоблайман. Бу учун қуйидагича таклиф билдираман: Тадбиркорлик субъекти қуйидаги ҳолларда текширувни амалга оширувчи мансабдор шахсни рад қилишга ҳақли: 1️⃣ текширувчи мансабдор шахснинг холислигига ва беғаразлигига шубҳа туғдирадиган ҳолат мавжуд бўлса; 2️⃣ текширувчи илгари айнан ушбу тадбиркорни текширишда иштирок этган бўлса; 3️⃣ тадбиркорлик субъектининг раҳбарига, бош ҳисобчисига, таъсисчиларига (муассисларига, мулкдорларига) қариндош бўлса; 4️⃣ текширувчи ва тадбиркорлик субъектининг раҳбари ёки бош ҳисобчиси, таъсисчиси (муассиси, мулкдори) илгари бирга фаолият юритган бўлса. Батафсил... Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram

    Photo
    Views424
    Forwards—
    Reactions3
    Comments—

Latest posts

#1914Photo

Адолатсиз қарор чиқаришдан виждони оғрийдиган судьяларимиз кўпайсин! Солиқ & адвокатлар (тадбиркор манфаатида ) = 3 йил.... Олий суднинг иқтисодий судлов ҳайъати Солиқ кодексининг 14.15. ва 266-моддалари асосида солиқ органи фойдасига чиқарилган қуйи (апеляция ва тафтиш) инстанция судлари қарорларини бекор қилиб, иш қайтадан кўриш учун апелляция инстанциясига туширди. Олий суднинг судъялари - Эргашев, Сайфуллаев ва Абдуллаевларга респект! Нимага? Чунки, судья Сайфуллаев эълон қилган қарорни тушунтираётганда: ҳақиқатда ҳам қуйи судлар томонидан аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар аниқланмаганлигини ва процессуал хатоликлар билан қарорлар чиқарилганлигини очиқчасига билдирди. Бугунги қарордан хафа эмасмиз, аксинча қонуний ва адолатли қарор чиқаришлари учун охиригача курашиш лозимлигини яна бир бор исботлаганимиздан хурсандмиз! 3 йил судлашдик, адолатли қарор учун яна давом этамиз! Солиқ ходимининг "контарагентингиз шубҳали корхоналар қаторига қўшилди ёки банкрот бўлди ёки жиноят иши қўзғатилди ёки ҚҚС гувоҳномаси тўхтатилди" деганининг ўзи билан ҳисобга олинган ҚҚСни бекор қилиб, тадбиркорларни хонавайрон қилиш яхши эмас. Шу ўринда таклиф, тадбиркорни овора қилган ҳар бир ҳолат учун айбдорларга қатъий жазо чорасини белгилаш лозим. Масалан, маънавий зарарга ўхшаган тадбиркор учун "Сарсонгарчилик зарари". Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram

Open in Telegram
Views254−36%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#1913Text
Views345−13%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
#1912Text
Views347−13%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—
#1911Text

Тадбиркорнинг 7,5 млрд сўм маблағи бир кунда нега йўқолиб қолди? Тошкент шаҳрида жойлашган тадбиркорлик субъекти "B.M" МЧЖ нинг ҳисоб рақамидан 7.5 млрд сўм маблағ солиқ органи томонидан инкасса топшриқномаси билан ечиб олинганлиги билдирилди. Тадбиркорнинг маълум қилишича, Фарғона вилоятидаги бир солиқ органидан унга ёзма талабнома келган. Ушбу талабномада контрагентнинг солиқдан бўлган қарзи унинг дебиторидан (яъни, тадбиркор "B.M" МЧЖдан) ундириш ёки дебитор қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида 10 кун муддатда асослантирилган ёзма жавоб хати тақдим этиш сўралган. Ушбу тадбиркоримиз қарзи йўқлигини, мажбурият ўз вақтида тўлиқ даражада бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга 2 кун муддатда асослантирилган ёзма жавоб хатини солиқ органига тақдим қилган бўлсада, унинг ҳисоб рақамидаги 7.5 млрд сўм бир кунда йўқолиб қолган - солиқ органи ечиб олган экан. Энди эса овара бўлиб юрибди, нима қилишини билмай. Айтишларича, бундай ҳолатлар сўнги кунларда кўп учраб турган экан. Солиқ органи ҳолатга аниқлик киритиб берса бўларди. Тадбиркор судма-суд юриб вақтини кетказишининг олди олинар эди. Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram

Open in Telegram
Views423+7%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#1910Photo
Views377−5%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#1909File
Views364−8%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#1906Video
Views498+25%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#1905Text

#параллель_қурилиш (2-қисм) Параллель қуришда ҳақ қандай миқдорда ва шаклда тўланади? Маълумот учун: параллель қуриш - объектларни лойиҳалаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан айни бир вақтда қуриш. Фараз қилинг, объектда қурилиш ишларини 2026 йил 1 январдан 20 ноябрга қадар параллель қуриш асосида амалга оширдингиз. Буюртмачи эса бажарган қурилиш ишларингиз учун Сизга "Қурилиш материаллари ва ишлари каталоги" ва ШНК меъёрлари асосида ҳақ тўлашни билдирди. Бироқ, буюртмачининг бундай билдириши ВМнинг 305-сон қарорига номувофиқ ҳисобланади. Чунки, Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 305-сон қарори билан тасдиқланган Низом (4-илова)га кўра, қурилишни параллел лойиҳалаштириш рухсат этилган давр мобайнида бажарилган ишлар учун ҳақ тўлаш бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг ҳақиқий қиймати бўйича буюртмачи томонидан тасдиқланган (келишилган) маҳаллий ва объект сметалари асосида ваколатли банк томонидан амалга оширилади. Пареллель қуришда бажарилган ишлар қиймати қандай белгиланади: 1️⃣-қадам: пудратчи олдиндан буюртмачи билан қуйидагилар қийматини ёзма (нархларни келишув далолатномаси) келишиб олиши шарт: ➖харид қиладиган материаллар, жиҳозлар ва ускуналарнинг тури ва қийматини. Бунда, агар харид қилинган материаллар, жиҳозлар ва ускуналар қиймати далолатномада белгиланганидан фарқ қилса, буюртмачи ҳужжатлар билан тасдиқланган ҳақиқий харажатлар асосида тўловларни амалга оширади; ➖бажарадиган қурилиш ишлари тури ва қийматини; ➖1 машина/соатини; ➖1 киши/соатини; ➖пудратчининг бошқа харажати миқдорини. 2️⃣-қадам: Буюртмачи лойиҳа ташкилотига "Нархларни келишув далолатномаси"ни тақдим этиб, айнан шу далолатнома асосида смета нархлари шакллантирилиши шарт. 3️⃣-қадам: Пудратчи айнан "Нархларни келишув далолатномаси"га асосланиб ишлаб чиқилган смета ҳужжати асосида бажарилган ишлар далолатномаси ва электрон ҳисобварақ-фактурани буюртмачига тақдим этади. Хулоса: Паралелл қуришда буюртмачи пудратчидан бажарилган ишларнинг ҳақиқий қиймати бўйича ишларни қабул қилиб олиши, сметага киритиши ва тўловларни амалга ошириши шарт. Қурувчиларга юбориб қўйинг! Балким уларда шундай низоли ҳолатлар кузатилаётган бўлиши мумкин! Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram

Open in Telegram
Views366−8%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—

All posts

Connections