Адолатсиз қарор чиқаришдан виждони оғрийдиган судьяларимиз кўпайсин! Солиқ & адвокатлар (тадбиркор манфаатида ) = 3 йил.... Олий суднинг иқтисодий судлов ҳайъати Солиқ кодексининг 14.15. ва 266-моддалари асосида солиқ органи фойдасига чиқарилган қуйи (апеляция ва тафтиш) инстанция судлари қарорларини бекор қилиб, иш қайтадан кўриш учун апелляция инстанциясига туширди. Олий суднинг судъялари - Эргашев, Сайфуллаев ва Абдуллаевларга респект! Нимага? Чунки, судья Сайфуллаев эълон қилган қарорни тушунтираётганда: ҳақиқатда ҳам қуйи судлар томонидан аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар аниқланмаганлигини ва процессуал хатоликлар билан қарорлар чиқарилганлигини очиқчасига билдирди. Бугунги қарордан хафа эмасмиз, аксинча қонуний ва адолатли қарор чиқаришлари учун охиригача курашиш лозимлигини яна бир бор исботлаганимиздан хурсандмиз! 3 йил судлашдик, адолатли қарор учун яна давом этамиз! Солиқ ходимининг "контарагентингиз шубҳали корхоналар қаторига қўшилди ёки банкрот бўлди ёки жиноят иши қўзғатилди ёки ҚҚС гувоҳномаси тўхтатилди" деганининг ўзи билан ҳисобга олинган ҚҚСни бекор қилиб, тадбиркорларни хонавайрон қилиш яхши эмас. Шу ўринда таклиф, тадбиркорни овора қилган ҳар бир ҳолат учун айбдорларга қатъий жазо чорасини белгилаш лозим. Масалан, маънавий зарарга ўхшаган тадбиркор учун "Сарсонгарчилик зарари". Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram
Open in TelegramPosts of VERINLEX
Янги партия тузилишига нима дейсизлар... Балким номини "Янги Ўзбекистон" партияси деб қўйишса яхши бўлармиди. Бу партия ёшлар, олиму ихтирочилар ва замонавий илм-фан вакилларининг манфаатларида хизмат қилса! Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram
Open in TelegramФохиша сўзини эркакларга ҳам нисбаттан ишлатса бўларканда... Агар эркак жинсидаги шахс "фохишалик" билан шуғулланса, унга нисбаттан "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги Кодекснинг 190-моддаси билан жазо тайинланар экан. Ана бўлмаса, хушёрликка чақирамиз айримларни. Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram
Open in TelegramТадбиркорнинг 7,5 млрд сўм маблағи бир кунда нега йўқолиб қолди? Тошкент шаҳрида жойлашган тадбиркорлик субъекти "B.M" МЧЖ нинг ҳисоб рақамидан 7.5 млрд сўм маблағ солиқ органи томонидан инкасса топшриқномаси билан ечиб олинганлиги билдирилди. Тадбиркорнинг маълум қилишича, Фарғона вилоятидаги бир солиқ органидан унга ёзма талабнома келган. Ушбу талабномада контрагентнинг солиқдан бўлган қарзи унинг дебиторидан (яъни, тадбиркор "B.M" МЧЖдан) ундириш ёки дебитор қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида 10 кун муддатда асослантирилган ёзма жавоб хати тақдим этиш сўралган. Ушбу тадбиркоримиз қарзи йўқлигини, мажбурият ўз вақтида тўлиқ даражада бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга 2 кун муддатда асослантирилган ёзма жавоб хатини солиқ органига тақдим қилган бўлсада, унинг ҳисоб рақамидаги 7.5 млрд сўм бир кунда йўқолиб қолган - солиқ органи ечиб олган экан. Энди эса овара бўлиб юрибди, нима қилишини билмай. Айтишларича, бундай ҳолатлар сўнги кунларда кўп учраб турган экан. Солиқ органи ҳолатга аниқлик киритиб берса бўларди. Тадбиркор судма-суд юриб вақтини кетказишининг олди олинар эди. Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram
Open in TelegramЯнги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди... Ташаббускорлар томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси "Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида" ги қонуни лойиҳаси 42 моддадан иборат бўлиб, лойиҳа Жамоатчилик кенгаши томонидан мухокама қилинмоқда. Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram
Open in TelegramЎзбекистон Республикаси Конституцияси талабларига мувофиқ деб топилди... Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш Олий суднинг судлов ҳайъати томонидан якка таркибда узил-кесил кўриб чиқилиши конституцияга зид эмас... Конституциявий суднинг қарорига асосан "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги Кодекснинг 324-39-моддаси яъни, "ишни тафтиш тартибида кўриб чиқиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан чиқарилган қарор узил-кесилдир" деган норма Конституциясига мувофиқ деб топилган. Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram
Open in TelegramШунақа даражаларга эришилдими эй? Даромади тўғрисида декларация тўлдирмайдиганларнинг столи қаерда? Ё турган жойига бориб хизмат кўрсатиладими? Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram
Open in TelegramОдамларга маълум бўлмаса ҳам ҳақиқат-ҳақиқатдир, кўр кўрмаса ҳам кундузи-кундузидир. Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram
Open in Telegram#no_comment Балким тўғридир ёки нотўғри? Шу учун юридик маслаҳатни қандайдир техникалардан эмас, профессионал адвокатлардан олган маъқулроқ деб уйлайманда. Профессионал адвокатларни эса AdvokatTop.uz дан изланг! Судларда ҳам адвокатлар айрим ўзи билган ҳолатларни янада маҳкамлаб олиш учун қайта савол билан иштирокчиларга мурожаат этадику. Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram
Open in Telegram#параллель_қурилиш (2-қисм) Параллель қуришда ҳақ қандай миқдорда ва шаклда тўланади? Маълумот учун: параллель қуриш - объектларни лойиҳалаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан айни бир вақтда қуриш. Фараз қилинг, объектда қурилиш ишларини 2026 йил 1 январдан 20 ноябрга қадар параллель қуриш асосида амалга оширдингиз. Буюртмачи эса бажарган қурилиш ишларингиз учун Сизга "Қурилиш материаллари ва ишлари каталоги" ва ШНК меъёрлари асосида ҳақ тўлашни билдирди. Бироқ, буюртмачининг бундай билдириши ВМнинг 305-сон қарорига номувофиқ ҳисобланади. Чунки, Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 305-сон қарори билан тасдиқланган Низом (4-илова)га кўра, қурилишни параллел лойиҳалаштириш рухсат этилган давр мобайнида бажарилган ишлар учун ҳақ тўлаш бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг ҳақиқий қиймати бўйича буюртмачи томонидан тасдиқланган (келишилган) маҳаллий ва объект сметалари асосида ваколатли банк томонидан амалга оширилади. Пареллель қуришда бажарилган ишлар қиймати қандай белгиланади: 1️⃣-қадам: пудратчи олдиндан буюртмачи билан қуйидагилар қийматини ёзма (нархларни келишув далолатномаси) келишиб олиши шарт: ➖харид қиладиган материаллар, жиҳозлар ва ускуналарнинг тури ва қийматини. Бунда, агар харид қилинган материаллар, жиҳозлар ва ускуналар қиймати далолатномада белгиланганидан фарқ қилса, буюртмачи ҳужжатлар билан тасдиқланган ҳақиқий харажатлар асосида тўловларни амалга оширади; ➖бажарадиган қурилиш ишлари тури ва қийматини; ➖1 машина/соатини; ➖1 киши/соатини; ➖пудратчининг бошқа харажати миқдорини. 2️⃣-қадам: Буюртмачи лойиҳа ташкилотига "Нархларни келишув далолатномаси"ни тақдим этиб, айнан шу далолатнома асосида смета нархлари шакллантирилиши шарт. 3️⃣-қадам: Пудратчи айнан "Нархларни келишув далолатномаси"га асосланиб ишлаб чиқилган смета ҳужжати асосида бажарилган ишлар далолатномаси ва электрон ҳисобварақ-фактурани буюртмачига тақдим этади. Хулоса: Паралелл қуришда буюртмачи пудратчидан бажарилган ишларнинг ҳақиқий қиймати бўйича ишларни қабул қилиб олиши, сметага киритиши ва тўловларни амалга ошириши шарт. Қурувчиларга юбориб қўйинг! Балким уларда шундай низоли ҳолатлар кузатилаётган бўлиши мумкин! Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram
Open in TelegramТошкент Давлат Юридик университети бу - оддий ўқув маскани эмас... Яқинда 20 йил бўлади, тугатганимизга насиб бўлса. Бу илм маскани билан фахрланмаслик учун битта ҳам сабаб топиш амри маҳол. Бу маскандан не-не алломалар ва олимлар етишиб чиққан. Бундан 19 йил олдин шу бинолар атрофида айланиб, ўқишга киришни ният қилганлар, неча кишимиз? Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram
Open in Telegram#параллель_қурилиш (1қисм) Параллель қурилиш муддати туганлигини важ қилиб, буюртмачи молиялаштиришни тўхтатиши мумкинми? Йўқ! Бажарилган иш учун тўловни фақат параллель қурилиш муддати тугагани билан тўхтатиб қўйиш мумкин эмас! ВАЗИЯТ ҚАНДАЙ БЎЛГАН? Тасаввур қилинг: Пудрат ташкилотига давлат дастури доирасида объектни 2026 йил 1 ноябрга қадар параллель лойиҳалаштирган ҳолда қуришга рухсат берилган. Пудратчи 2026 йил 1 ноябрга қадар жами 1,5 млрд сўмлик қурилиш-монтаж ишларини бажарган. Бажарилган ишлар бўйича электрон ҳисобварақ-фактураларни буюртмачига тақдим этган. Аммо буюртмачи 2026 йил 20 ноябрда параллель қурилиш муддати тугаганини важ қилиб, молиялаштиришни тўхтатган. Энг қизиғи, қонунчиликда айнан шундай ҳолат учун алоҳида норма мавжуд! ҚОНУН НИМА ДЕЙДИ? Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон қарори билан тасдиқланган Низом (2-илова) нинг: ➖41² - бандига кўра, параллель лойиҳалаштирган ҳолда қуриш муддати тугагандан сўнг ҳам, лойиҳа-смета ҳужжатлари тасдиқлангунга қадар, параллель қурилиш муддати давомида бажарилган ва электрон ҳисобварақ-фактура орқали расмийлаштирилган қурилиш-монтаж ишлари молиялаштирилиши мумкин. ➖41¹-банд: бажарилган қурилиш-монтаж ишлари учун тўловларни амалга оширишда электрон ҳисобварақ-фактура асословчи ҳужжат ҳисобланади. ➖44-банд: буюртмачи томонидан тасдиқланган ҳисобварақ-фактура ва тўлов топшириқномалари Ғазначиликка тақдим этилганидан сўнг, жорий молиялаштириш уч иш куни ичида амалга оширилади (қонундаги устувор тўловлар инобатга олинган ҳолда). ХУЛОСА: Параллел қуриш муддатининг охирги кунига қадар бажарилган қурилиш ишлари бўйича расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактуралар бўйича буюртмачи молиялаштиришни амалга ошириш керак. Сиз нима деб ўйлайсиз: буюртмачи бажарилган ишларнинг ҳақини тўламасликка ҳақлими? Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram
Open in TelegramТекширувчини "рад қилиш" институтини қонунчиликка киритиш лозим... Амалдаги қонунчилигимизда назорат қилув орган ➖ текширувчини рад қилиш тартиб-таомили белгиланмаган. Бироқ, бугунда тадбиркорлик муҳитининг янада шаффофлигини ва қонунийлигини таъминлаш учун ушбу институтни киритиш зарур деб ҳисоблайман. Бу учун қуйидагича таклиф билдираман: Тадбиркорлик субъекти қуйидаги ҳолларда текширувни амалга оширувчи мансабдор шахсни рад қилишга ҳақли: 1️⃣ текширувчи мансабдор шахснинг холислигига ва беғаразлигига шубҳа туғдирадиган ҳолат мавжуд бўлса; 2️⃣ текширувчи илгари айнан ушбу тадбиркорни текширишда иштирок этган бўлса; 3️⃣ тадбиркорлик субъектининг раҳбарига, бош ҳисобчисига, таъсисчиларига (муассисларига, мулкдорларига) қариндош бўлса; 4️⃣ текширувчи ва тадбиркорлик субъектининг раҳбари ёки бош ҳисобчиси, таъсисчиси (муассиси, мулкдори) илгари бирга фаолият юритган бўлса. Батафсил... Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram
Open in TelegramСолиқлардан "ўлиб ҳам қутилмайсан"... Албатта, бу ҳолат ҳатто қонунчиликда ҳам белгиланган. Солиқ кодексининг 87-моддасига кўра, жисмоний шахснинг солиқ мажбурияти қуйидаги ҳолларда тугатилади: ▶️мазкур шахс вафот этганда; ▶️уни вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги суд қарори қонуний кучга кирганда. Бироқ, Солиқ кодексининг 94-моддасига кўра, вафот этган ёки вафот этган деб топилган жисмоний шахснинг: ➖солиқдан қарзи бўйича фақатгина пеня ва жарималар; ➖даромад солиғи ва ижтимоий солиқни тўлаш бўйича қарзи умидсиз қарз деб эътироф этилади. Яъни, ундирилмайди. Лекин, бошқа турдаги солиқлар бўйича солиқ қарзи вафот этган (вафот этган деб топилган) жисмоний шахснинг қолдирган мероси (мероснинг улуши)га тенг равишда меросхўр (меросхўрлар)дан ундирилади. Хулоса, агар жисмоний шахс вафот этса (вафот этган деб топилса) фақатгина даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳамда барча солиқ турлари бўйича ҳисобланган пеня ва жарималар меросхўрлардан ундирилмайди. Яъни, айнан шулар бўйича мажбуриятлар тугатилади. Буни ҳар бир меросхўр билиши керак. Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram
Open in TelegramРўйхат ҳали тасдиқланмаган экан...Бренд меҳмонхоналар қурилиши тўхтаб қолмасин... Олдинроқ тасдиқланган бренд меҳмонхоналар рўйхатини топиб бўлмаётганлиги юзасидан пост қўйган эдик. Туризм қўмитаси, Божхона қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан 2026 йил июлгача қарор лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилиши лозимлиги белгиланган эди. Туризм қўмитаси тегишли қарор лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилганлигини билдирибди. Бу учун алоҳида миннатдорчилик билдирамиз. Билмадим, қарор лойиҳасини киритиш эсдан чиқдими ёки лойиҳа камчиликлар сабаб қайтарилганми, лекин вақт ўтмоқда. Меҳмонхона қурмоқчи бўлган инвесторлар туристларга тўхтаб туринглар деб билмайди. Мамлакатимизга келган ҳар бир турист мамлакатимизда яратилган шарт-шароитлардан хурсанд бўлиши керак. Бу учун бренд меҳмонхоналар кўпроқ қурилиш лозим. Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram
Open in TelegramЎзбекистон Республикаси Давлат байроғи куни... Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи: ➖судларнинг биносида; ➖Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг мажлислар залида; ➖Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси ва Олий суд раисининг хизмат хоналарида доимий равишда кўтарилган ҳолда туриши лозим. Бароғимиз абадий пилпираб турсин! Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram
Open in TelegramҚўлингиздан кетган нарса ва имконларга ачинманг, демак у сизнинг насибангиз эмас экан. Ҳаётингиздан чиқиб кетган ва чиқиб кетмоқчи бўлганларни эса қайтаришга уринманг, демак, улар ўз ролларини ижро этиб бўлишибди. Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram
Open in Telegram