⚖️ СУД ҲУКМИ БОР, ЗАРАР МИҚДОРИ АНИҚ, АММО МИБ ИЖРОСИ ҚАЧОН БЎЛАДИ?! 😁 Ё тавба! Мамлакатимизда суд орқали ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишнинг ўзи етарли эмас, шекилли! Энди суд ҳужжатининг ижросини таъминлаш учун ҳам алоҳида курашишга тўғри келмоқда! Гап шундаки, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «ЭЗГУЛИК» жамияти Тошкент вилояти бўлимига фуқаро Г.Ибрагимовадан навбатдаги мурожаат келиб тушди. Мурожаатга илова қилинган суд ҳужжатларига кўра, 2022 йил 9 январь куни Г.Ибрагимова Янгийўл шаҳрида «New Action Textile» МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қаватли уйдан хонадон сотиб олиш мақсадида 75 миллион 950 минг сўм тўлаган. 2024 йил 4 март куни жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар судининг 1-1119-2401/9-сонли ҳукмига асосан Г.А. ва Ш.А.дан солидар тартибда Г.Ибрагимова фойдасига 75 950 000 сўм моддий зарар ундирилиши белгиланган. Қарангки, суд ҳукми чиқарилганига икки йилу саккиз ойдан ошган бўлса-да, мурожаатчининг билдиришича, ушбу маблағ ҳанузгача Мажбурий ижро бюроси томонидан ундириб берилмаган! Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 138-моддасида суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурий эканлиги қатъий белгилаб қўйилган! Шу ўринда Мажбурий ижро бюроси масъулларига бир нечта саволимиз бор: — Ўтган давр мобайнида суд ҳукмининг ижросини таъминлаш бўйича қандай амалий чоралар кўрилган? — Қарздорларнинг мол-мулклари ва банк ҳисобварақлари ўрганилганми? — Мол-мулклари хатланиб, аукцион савдоларига чиқарилганми? — Жабрланувчи ўзига етказилган моддий зарарнинг қопланиши учун яна қанча вақт кутиши керак?! Шу ўринда Бош прокурор ўринбосари С.Артиқованинг қуйидаги сўзлари беихтиёр ёдимга тушди: «Ҳозир энди погонли одамларни қайтадан тарбиялаб бўлмайди, қийин жуда, фақат жазолаш, тозалаш, шу тизимдан чиқариш билан чекланишимиз керак». Қизиқ, агар мазкур ҳолатда масъул ходимларнинг ўз хизмат вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги аниқланса, С.Артиқованинг ушбу фикрларини Мажбурий ижро бюроси тизимида ҳам амалда татбиқ этиш вақти келмадимикан?! 😁 Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда унинг ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбариятидан мазкур ҳолатни назоратга олиб, суд ҳукмининг ижросини таъминлаш бўйича қонуний чоралар кўришларини, шунингдек, масъул ходимларнинг ҳаракати ёки ҳаракатсизлигига ҳуқуқий баҳо беришларини сўраймиз. Зеро, адолат суд ҳукмининг эълон қилиниши билан эмас, инсоннинг бузилган ҳуқуқлари амалда тикланиши билан қарор топади! Акс ҳолда, Мажбурий ижро бюросидаги «мажбурий» сўзи фақат ташкилотнинг номида қолиб кетмайдими?! 👉@Zarif_Mirzakhmedov
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 1 h | 121 |
| 2 h | 180 |
| 5 h | 213 |
- After 1 hour121
- After 6 hours213
- Total to date213



