AI-чатbetaКабинет

Зариф Мирзахмедов | Расмий канал

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "ЭЗГУЛИК" жамияти Марказий бошқарув аъзоси Тошкент вилоят бўлими раиси Facebook: https://www.facebook.com/share/1Bgwzb7p5a/

Юзернейм
@zarif_mirzakhmedov
Категория
Право
Страна
УзбекистанУзбекистан
Подписчики1 284−5 за 1 день
Просмотров на пост, 7 дн.383за 7 дней
ERR29,86 %за 7 дней

Подписчики, 30 дней

23 нояб. – 24 нояб.−5 (−0,4%)

Показать таблицей
ДатаПодписчики
23 нояб. 2026 г.1 289
24 нояб. 2026 г.1 284

Средние просмотры поста по дням

По дню публикации

Показать таблицей
ДатаПросмотров на пост
18 нояб. 2026 г.475
19 нояб. 2026 г.442
20 нояб. 2026 г.389
21 нояб. 2026 г.371
22 нояб. 2026 г.404
23 нояб. 2026 г.378
24 нояб. 2026 г.253

Самые просматриваемые за месяц

  1. 01

    «ДАДА, МАНА ШУ АЗОБЛАРИМНИ БОШ ВАЗИР БИЛАРМИКАН-А?..» Ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташановнинг «Пўшт, Бош вазир келяпти!..» мақоласини ўқиб, «Ёр-ёр» фильмида марҳум Бахтиёр Ихтиёров ижро этган қаҳрамоннинг бир гапи ёдимга тушди. «Дада, мана шу азобларимни Зулфия билармикан-а?..» Ташановнинг ёзишича, 16 ноябрь куни Бош вазир Абдулла Арипов «Эски Жўва» бозорига борган. Шу бозорда савдо қиладиган Санжар Каримов амакиси, блогер Ғайрат Каримов ноҳақ қамалган деб ҳисоблайди. У шу ҳақда Бош вазирга арз қилмоқчи бўлган. Мақолада айтилишича, Санжар бу ниятини бир-икки кишига айтган кўринади. Аммо у Бош вазир билан гаплашишга улгурмай, ички ишлар ходимлари уни олиб кетишган. Кейин жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди Санжарга уч сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган. Хўш, Санжар айнан нима қилган? Суд унинг қайси ҳаракатини ҳуқуқбузарлик деб топган ва бунда қайси далилга таянган? Бош прокуратурадан Санжарнинг олиб кетилиши акс этган видеони иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқишни сўраймиз. Агар суд қарори асоссиз экани аниқланса, унга протест киритиш мақсадга мувофиқ. Ички ишлар вазирлигидан ҳам ходимлар Санжарга нисбатан қандай асосда баённома тузганини текширишни сўраймиз. Агар баённома асоссиз тузилгани аниқланса, уни расмийлаштирган ходимларнинг жавобгарлиги масаласи кўриб чиқилиши керак. Судьялар олий кенгаши раҳбариятидан қарор чиқарган судьянинг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинлаш масаласини кўриб чиқишни ва ўз ваколати доирасида уларга ҳуқуқий баҳо беришни сўраймиз. Ахир, баённомада ёзилган ҳар бир гапга муҳр босиш билан одил судлов амалга ошмайди. Одамлар судга ўз гапи ҳам эшитилишига, далиллар холис текширилишига ва ҳуқуқлари ҳимоя қилинишига ишониб боради. Бош вазир бозорга борганини ҳамма билибди. Бозорчининг унга айтадиган гапи борлигини, бундай ташрифлар айрим тадбиркорларга қанчалик қимматга тушаётганини Бош вазирнинг ўзи билармикан-а?.. 👉@Zarif_Mirzakhmedov

    Видео
    Просмотры516
    Пересылки—
    Реакции8
    Комментарии—
  2. 02

    ⚖️ БИР СУДЬЯ, ИККИ ХИЛ АЖРИМ, ЭНДИ ЭСА АКА СУДЬЯ, УКА ПРОКУРОР — ХАВОТИР ОЛМАЙ БЎЛАДИМИ?! 😁 Ё тавба! Ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташановнинг «Хавотир…» сарлавҳали мақоласини ўқиб, ўзим ҳам беихтиёр хавотирга туша бошладим. Нега дейсизми?! Гап шундаки, 2026 йил 13 август куни Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси мени жамоат ҳимоячиси сифатида суд жараёнида иштирок этишимга рухсат берган эди. Эътиборлиси, мазкур судлов ҳайъати таркибида судья Абдуллажон Муҳиддинов ҳам иштирок этган! Қарангки, орадан икки ой ўтиб, 20 октябрь куни бошқа таркибдаги судлов ҳайъати аввалги ажримга мутлақо зид равишда жамоат ҳимоячиси сифатидаги иштирокимни рад этди. Энг қизиғи, иккинчи судлов ҳайъати таркибида ҳам айнан ўша судья — Абдуллажон Муҳиддинов иштирок этган! Демак, бир судья иштирокида, бир жиноят иши доирасида, бир масала юзасидан иккита қарама-қарши ажрим қабул қилинган! Бундан ҳам қизиғи, ҳозирга қадар мазкур икки ажримнинг нусхаларини олиш юзасидан қилган процессуал ҳаракатларим самарасиз қолмоқда! Яъни суд ажрими билан жамоат ҳимоячиси сифатидаги иштирокимга рухсат берилган, кейин яна суд ажрими билан ушбу ҳуқуқим чекланган, аммо ўша ажримларнинг нусхаларини олишнинг ўзи муаммога айланган! 😁 Энди Ташановнинг мақоласини ўқиб, хавотирим янада ортди. Унинг ёзишича, судья Абдуллажон Муҳиддинов уни ҳам судланувчи Санжар Каримовни жамоатчилик асосида ҳимоя қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилган. Қолаверса, Ташановнинг таъкидлашича, мазкур судьянинг туғишган укаси Абдураҳим Муҳиддинов Олмазор тумани прокурори этиб тайинланган. Албатта, ака судья, ука прокурор бўлишининг ўзи қонунбузарлик эмас! Аммо эртага ука прокурор иштирок этган жиноят иши ака судьянинг муҳокамасига келиб тушса-чи?! Ахир ЖПКнинг 76-моддасида ишни юритиш учун масъул мансабдор шахслар ўртасидаги қариндошлик муносабатларига доир рад қилиш асослари назарда тутилган-ку! Энди ўзимча ўйланиб қолдим: бир судья иштирокида жамоат ҳимоячисига нисбатан икки хил ажрим қабул қилиниб, уларнинг нусхасини олиш ҳам муаммога айланган суд тизимида, эртага ака-ука ўртасида юзага келиши эҳтимол бўлган манфаатлар тўқнашуви қандай ҳал қилинаркин?! 😁 Айниқса, бу масала Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Судьялар олий кенгашини қанчалик қизиқтириши ҳам алоҳида савол! Наҳотки судьянинг мустақиллиги, прокурорнинг холислиги ва жамоат ҳимоячисининг ҳуқуқлари ҳақида гапириш осон-у, амалда уларни таъминлаш шунчалик қийин бўлса?! Энг катта хавотирим эса бошқа: қонун барчага бир хил қўлланиши керак бўлган жойда унинг талқини судлов ҳайъати таркибига қараб ўзгариб қолмасмикин?! Ахир адолатга ишонч судьянинг кимга қариндошлиги ёки қайси лавозимда ишлашига эмас, унинг қонунга қанчалик содиқлигига боғлиқ бўлиши керак! Хуллас, Абдураҳмон Ташановнинг хавотирига энди менинг хавотирим ҳам қўшилди. Фақат шу хавотирларимизнинг ўзи учун ҳам эртага бирорта суд ажрими чиқариб юборишмаса бўлгани! Чиқаришса ҳам майли, фақат нусхасини олиш учун яна овора бўлиб юрмасак бўлгани! 😁⚖️ 👉@Zarif_Mirzakhmedov

    Фото
    Просмотры494
    Пересылки—
    Реакции9
    Комментарии—
  3. 03

    ⚖️ БУНИ ҚАРАНГ-А, ҲУҚУҚШУНОСЛИКДА ҲАМ МЎЪЖИЗАЛАР БЎЛАР ЭКАН! 😁 Ўзбекистон суд тизимидаги айрим воқеаларни кузатиб, баъзан ҳуқуқшунос сифатида олган билимларингга ҳам шубҳа қилиб қолар экансан! Ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташановнинг «Ўлмаган қул кўравераркан...» ҳамда «Блогер Отабек Ҳамидов 3,2 ойга озодликдан маҳрум қилинди» сарлавҳали мақолаларини ўқиб, беихтиёр Мулладўстнинг машҳур гапи ёдимга тушди: «Сизлар нима қилсаларинг ҳам, қонунга тўғри келаверади-я!» 😁 Нега дейсизми?! Абдураҳмон Ташановнинг ёзишича, 2026 йил 17 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судида А.Ашуров, Г.Узаков, Т.Шарисхиев ва С.Сайфутдиновларга нисбатан узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган. Қарангки, мазкур жиноят иши энди апелляция тартибида Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида кўрилаётган экан! Қойил қолмай илож йўқ! Биринчи инстанцияда оддий туман судида кўрилган жиноят иши апелляцияда Ҳарбий судга ўтиб қолганми?! 😁 Ахир Жиноят-процессуал кодексининг 497³-моддасида туман судлари ҳукмлари устидан апелляция шикоятлари тегишли вилоят ёки Тошкент шаҳар судида, ҳудудий ҳарбий судлар ҳукмлари устидан эса Республика Ҳарбий судида кўрилиши белгиланган-ку! Унда Бектемир туман судининг ҳукми устидан берилган апелляция шикояти қандай ҳуқуқий асос билан Ҳарбий судда кўрилмоқда? Ишнинг судловга тегишлилиги ўзгартирилганми? Агар ўзгартирилган бўлса, ким томонидан, қайси процессуал ҳужжат ва қандай қонуний асос билан? Ёки Жиноят-процессуал кодексининг биз ҳуқуқшунослар ҳали ўрганиб улгурмаган «мўъжизавий» қоидалари ҳам борми?! 😁 Албатта, қонунчиликда судловга тегишлиликни ўзгартириш билан боғлиқ махсус тартиблар мавжуд. Аммо айнан мазкур ишда қайси ҳуқуқий механизм қўлланганини жамоатчиликка тушунтириш ортиқчалик қилмасди. Қолаверса, яқинда Тошкент шаҳар судининг тўрт нафар собиқ судьясига нисбатан жиноят иши ҳам Олий суднинг ўзида эмас, Тошкент вилояти судида кўрилди. Мазкур ишнинг судловга тегишлилиги бўйича ҳам ҳуқуқий саволларимиз ҳали очиқ қолмоқда. Ахир судьяларнинг махсус ҳуқуқий мақоми, уларга нисбатан жиноят ишларини юритиш тартиби ва судловга тегишлилик масалалари қонунда аниқ белгиланган бўлиши керак-ку! Наҳотки, судловга тегишлилик ҳам қонун талабларига эмас, уни ким қандай талқин қилишига боғлиқ бўлиб қолса?! Энди иккинчи хабарга эътибор қаратайлик. Абдураҳмон Ташановнинг маълум қилишича, жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди блогер Отабек Ҳамидовни Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми — товламачилик ҳамда 140-моддаси — ҳақорат қилишда айбли деб топиб, унга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган. Албатта, блогер бўлиш ҳеч кимга қонунни бузиш ҳуқуқини бермайди. Қонун олдида блогер ҳам, амалдор ҳам, оддий фуқаро ҳам тенг бўлиши шарт! Бироқ бир муҳим савол бор: Жиноят таркибининг барча элементлари, айбланувчининг айби, далилларнинг қонунийлиги, мақбуллиги ва етарлилиги суд муҳокамасида ҳар томонлама текширилганми? Бу саволга иш материаллари ва суд ҳукмини ўрганмасдан туриб қатъий жавоб бериш қийин. Чунки жиноят ишида энг муҳими инсонни айбдор деб эълон қилиш эмас, балки унинг айби қонунда белгиланган тартибда, ишончли ва мақбул далиллар билан исботланишидир! Мен ҳуқуқшунос ва жамоатчилик вакили сифатида бир нарсадан ҳайрон қоламан. Нега айрим суд қарорларининг ҳуқуқий асосини сўрашнинг ўзи алоҳида муаммога айланиб бормоқда? Ахир суд қарори чиқарилганининг ўзи унинг қонунийлигига оид барча саволларга жавоб бўла олмайди-ку! Қонун суд қарорларига мослаштирилмайди. Аксинча, суднинг ҳар бир қарори қонун талабларига, иш материалларига ва процессуал қоидаларга мувофиқ бўлиши шарт! Афсуски, айрим суд жараёнларини кузатиб, гоҳида қонун устуворлигидан кўра, унинг турлича талқин қилиниши устуворлик қилаётгандек таассурот пайдо бўлади. Шу маънода Абдураҳмон Ташановнинг «Ўлмаган қул кўравераркан...» деган сарлавҳаси ҳам бежиз танланмаган кўринади. Ҳа, умримиз узоқ бўлсин! Аммо келажакда суд тизимидаги бундай «мўъжизалар»ни эмас, қонун устуворлиги, судьяларнинг ҳақиқий мустақиллиги ва адолат тантанасини кўриш насиб қилсин! Ахир қонуннинг ҳаммага бир хил қўлланилиши мўъжизага айланган жойда адолатнинг ўзи ҳам афсонага айланиб қолмайдими?! ⚖️😁 👉 @Zarif_Mirzakhmedov

    Текст
    Просмотры454
    Пересылки—
    Реакции4
    Комментарии—
  4. 04
    Просмотры447
    Пересылки—
    Реакции14
    Комментарии—

Новые посты

#1617Видео

⚖️ СУД ҲУКМИ БОР, ЗАРАР МИҚДОРИ АНИҚ, АММО МИБ ИЖРОСИ ҚАЧОН БЎЛАДИ?! 😁 Ё тавба! Мамлакатимизда суд орқали ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишнинг ўзи етарли эмас, шекилли! Энди суд ҳужжатининг ижросини таъминлаш учун ҳам алоҳида курашишга тўғри келмоқда! Гап шундаки, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «ЭЗГУЛИК» жамияти Тошкент вилояти бўлимига фуқаро Г.Ибрагимовадан навбатдаги мурожаат келиб тушди. Мурожаатга илова қилинган суд ҳужжатларига кўра, 2022 йил 9 январь куни Г.Ибрагимова Янгийўл шаҳрида «New Action Textile» МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қаватли уйдан хонадон сотиб олиш мақсадида 75 миллион 950 минг сўм тўлаган. 2024 йил 4 март куни жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар судининг 1-1119-2401/9-сонли ҳукмига асосан Г.А. ва Ш.А.дан солидар тартибда Г.Ибрагимова фойдасига 75 950 000 сўм моддий зарар ундирилиши белгиланган. Қарангки, суд ҳукми чиқарилганига икки йилу саккиз ойдан ошган бўлса-да, мурожаатчининг билдиришича, ушбу маблағ ҳанузгача Мажбурий ижро бюроси томонидан ундириб берилмаган! Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 138-моддасида суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурий эканлиги қатъий белгилаб қўйилган! Шу ўринда Мажбурий ижро бюроси масъулларига бир нечта саволимиз бор: — Ўтган давр мобайнида суд ҳукмининг ижросини таъминлаш бўйича қандай амалий чоралар кўрилган? — Қарздорларнинг мол-мулклари ва банк ҳисобварақлари ўрганилганми? — Мол-мулклари хатланиб, аукцион савдоларига чиқарилганми? — Жабрланувчи ўзига етказилган моддий зарарнинг қопланиши учун яна қанча вақт кутиши керак?! Шу ўринда Бош прокурор ўринбосари С.Артиқованинг қуйидаги сўзлари беихтиёр ёдимга тушди: «Ҳозир энди погонли одамларни қайтадан тарбиялаб бўлмайди, қийин жуда, фақат жазолаш, тозалаш, шу тизимдан чиқариш билан чекланишимиз керак». Қизиқ, агар мазкур ҳолатда масъул ходимларнинг ўз хизмат вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги аниқланса, С.Артиқованинг ушбу фикрларини Мажбурий ижро бюроси тизимида ҳам амалда татбиқ этиш вақти келмадимикан?! 😁 Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда унинг ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбариятидан мазкур ҳолатни назоратга олиб, суд ҳукмининг ижросини таъминлаш бўйича қонуний чоралар кўришларини, шунингдек, масъул ходимларнинг ҳаракати ёки ҳаракатсизлигига ҳуқуқий баҳо беришларини сўраймиз. Зеро, адолат суд ҳукмининг эълон қилиниши билан эмас, инсоннинг бузилган ҳуқуқлари амалда тикланиши билан қарор топади! Акс ҳолда, Мажбурий ижро бюросидаги «мажбурий» сўзи фақат ташкилотнинг номида қолиб кетмайдими?! 👉@Zarif_Mirzakhmedov

Открыть в Telegram
Просмотры213−44%к среднему
Пересылки—
Реакции3
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч121
2 ч180
5 ч213
  1. Через 1 час121
  2. Через 6 часов213
  3. Всего сейчас213
#1616Фото

⚖️ СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТНИ ЖОРИЙ ЭТИШДАН АВВАЛ ОДДИЙ ЭЛЕКТРОН БАЗАНИ ИШЛАТИБ ОЛСАК-ЧИ?! 😁 Ажабо, оддий электрон базадан сунъий интеллектга сакраб ўтмоқчимизми?! Суд тизимига сунъий интеллектни жорий этиш, хорижий давлатларда бу борада тажриба алмашиш ҳақида бонг уряпмиз-у, аммо Олий суднинг «Адолат» электрон ахборот тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлашга қийналяпмиз! Гап шундаки, сўнгги кунларда мазкур муаммо юзасидан ижтимоий тармоқларда ҳам танқидий мақолалар эълон қилинмоқда. Шундай мақолалардан бирини ўқиб, муаллифнинг фикрларига қўшилмасликнинг иложи йўқлигини англадим. Қаранг-а, миллионлаб хизматлар кўрсатадиган Давлат хизматлари марказларида бундай муаммолар ҳақида деярли эшитмаймиз. Суд тизимида эса «база ишламаяпти», «интернет қотиб қолди», «профилактика ишлари олиб бориляпти» каби баҳоналарни эшитиш одатий ҳолга айланиб бормоқда. Ахир мамлакат битта, интернет ҳам ўша! Балки муаммо технологияда эмас, балки рақамлаштиришга масъул шахсларнинг малакаси ва масъулиятидадир?! Назаримда, суд тизимига сунъий интеллектни жорий этишдан аввал мавжуд электрон ахборот тизимининг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлаш муҳимроқдир. Зеро, ҳатто ўзининг оддий электрон базаси узлуксиз ишлашини таъминлай олмаётган судлов тизимининг мустақиллиги ва рақамли тараққиёти ҳақида баландпарвоз гапларни эшитиш ҳам бироз кулгили эмасми?! Аввал «Адолат» базасини ишлатиб олайлик, кейин сунъий интеллект ёрдамида адолатни таъминлаш ҳақида гаплашармиз! 👉@Zarif_Mirzakhmedov

Открыть в Telegram
Просмотры256−33%к среднему
Пересылки—
Реакции5
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
2 ч162
3 ч192
6 ч256
  1. Через 1 час162
  2. Через 6 часов256
  3. Всего сейчас256
#1615Фото

⚖️ БУХОРОДА ҚИЗАЛОҚ ОЛТИ ОЙДАН СЎНГ ОНАСИГА ҚАЙТАРИЛИБДИ, ЮНУСОБОДДАГИ ОНА ҲАМ ОЛТИ ОЙ КУТИШИ КЕРАКМИ?! Бугун Xabar.uz ахборот нашрининг расмий саҳифасида «Бухорода отаси 6 ой давомида яшириб келган қизалоқ топилди» сарлавҳаси остидаги мақолани ўқиб, чуқур ўйга толдим. Чунки жорий йилнинг 16 ноябрь куни «СУД ҚАРОР ЧИҚАРГАН, МИБ ИЖРО ҚИЛОЛМАЯПТИМИ ЁКИ «ИНСОН» МАРКАЗИНИНГ РУХСАТИ КЕРАКМИ?!» сарлавҳаси остида танқидий мақола эълон қилган эдим. Ҳар икки воқеада ҳам тақдирлар ўхшаш — она суд қарори бўлишига қарамай, ўз фарзандларини собиқ турмуш ўртоғидан ололмай сарсон бўлмоқда. Бизга маълум қилинишича, мақоламиз эълон қилинганидан сўнг Юнусобод туман МИБ бўлими давлат ижрочилари куни кеча такрорий ижро ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида Н.Азимованинг собиқ турмуш ўртоғи хонадонига боришган. Бироқ собиқ турмуш ўртоғининг онаси ўғли фарзандларини олиб чиқиб кетганини важ қилиб кўрсатган ва суд қарорининг ижроси яна натижасиз қолган. Эндиликда ҳақли савол туғилади: фарзандларнинг турган жойини аниқлаш ва суд қарори ижросини таъминлаш бўйича қандай чоралар кўрилмоқда?! Наҳотки, Н.Азимова ҳам икки нафар гўдак фарзандларини ўз бағрига қайта босиши учун яна олти ой кутиши керак бўлса?! Мазкур ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратураси томонидан болаларнинг турган жойини аниқлаш бўйича қидирув ишлари алоҳида назоратга олиниши, шунингдек, суд қарорини бажаришдан бўйин товлаш ҳолатига ҳуқуқий баҳо берилиб, айбдор шахсларнинг жавобгарлиги масаласи кўриб чиқилиши мақсадга мувофиқдир. Ахир, икки нафар норасида гўдак сомон уюми орасида йўқолиб қоладиган игна эмас-ку! Суд қарорининг ижроси кечикаётган ҳар бир кун — она ва фарзандларнинг бир-биридан айро ўтаётган умрининг бир бўлагидир. Зеро, суд қарорининг ижросини чўзиш мумкиндир, аммо болаликни ҳам, она меҳрини ҳам кечиктириб бўлмайди-ку! Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти мазкур ҳолатни алоҳида назоратга олиб, суд қарорининг амалдаги ижросини таъминлайди, деган умиддамиз. 👉@Zarif_Mirzakhmedov

Открыть в Telegram
Просмотры272−29%к среднему
Пересылки—
Реакции3
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
2 ч175
3 ч228
6 ч272
  1. Через 1 час175
  2. Через 6 часов272
  3. Всего сейчас272
#1614Фото
Просмотры271−29%к среднему
Пересылки—
Реакции2
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч87
2 ч190
4 ч234
7 ч271
  1. Через 1 час87
  2. Через 6 часов271
  3. Всего сейчас271
#1611Фото

⚖️ СУД ЗАЛИДА МАНТИҚ ЕТИШМАСА, ШАХМАТ ТАХТАСИДАН ИЗЛАШАЁТГАНМИКАН?! 😁♟️ Ажойиб даврда яшаяпмиз-а! Суд залларидаги айрим қарорлар мантиғини тушунишга қийналаётган бир пайтимизда, судьяларимиз шахмат тахтасида мантиқий фикрлаш бўйича беллашишаётган экан! Гап шундаки, Судьялар олий кенгашининг расмий ахборотига кўра, 2026 йил 21 ноябрь куни Конституциямиз қабул қилинганлигининг 34 йиллиги муносабати билан судьялар ўртасида шахмат мусобақаси ўтказилибди. Мусобақада 40 нафардан зиёд судья иштирок этиб, мантиқий фикрлаш, сабр-тоқат ва тўғри қарор қабул қилиш маҳоратини намойиш этишган экан. Қаранг-а, айниқса, «тўғри қарор қабул қилиш маҳорати» деган жумлани ўқиб, беихтиёр кулиб юбордим! Ахир, судья учун тўғри қарор қабул қилиш маҳорати, энг аввало, шахмат тахтасида эмас, суд мажлиси залида намоён бўлиши керак эмасми?! Шахматда битта нотўғри юриш партияни бой беришга олиб келади. Судда эса битта нотўғри қарор инсоннинг тақдири, эркинлиги ва бутун бир оиланинг келажагига таъсир қилиши мумкин! Энг қизиғи, шахматда ҳар бир юриш қоидага мувофиқ бўлиши шарт. Судда ҳам ҳар бир қарор қонун ва далилларга асосланиши лозим. Фақат бир фарқи бор: шахматда рақибни мот қилиш мақсад бўлса, судда инсонни эмас, адолатсизликни мот қилиш мақсад бўлиши керак! 😁 Албатта, мусобақа ғолибларини табриклаймиз! Судьяларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган бундай тадбирлар эътирофга лойиқ. Бироқ бир таклифимиз бор: қани энди, судьяларнинг шахмат тахтасидаги юришларига берилган эътибор суд залларида қабул қилинаётган қарорларнинг қонунийлиги ва асослилигига ҳам қаратилса! Зеро, шахматда «шоҳга мот» дейиш маҳорат, судда эса қонунга зид қарор билан инсон тақдирини мот қилиш адолат эмас! Хуллас, судьяларимизга шахмат мусобақаларида ҳам, суд мажлисларида ҳам мантиқ, холислик ва тўғри қарор қабул қилиш маҳорати ҳамроҳ бўлсин! Ахир, халққа шахмат тахтасида ғалаба қозонадиган судьядан ҳам кўра, суд залида адолатни қарор топтирадиган судья кўпроқ керак эмасми?! 👉@Zarif_Mirzakhmedov

Открыть в Telegram
Просмотры393+2%к среднему
Пересылки—
Реакции5
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч135
2 ч233
4 ч263
7 ч297
25 ч393
  1. Через 1 час135
  2. Через 6 часов297
  3. Через 24 часа393
  4. Всего сейчас393
#1609Фото

⚖️ СУДЬЯЛАР ФРАНЦИЯДА СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ БЎЙИЧА МАЪРУЗА ЎҚИШАЁТГАН ЭКАН! Қизиқ замонларга қолдик-да! Ўзбекистон суд тизимидаги айрим воқеаларни кузатиб, баъзан адолатли қарор чиқариш учун судьяларга сунъий интеллект керакми ёки оддий ҳуқуқий билим, мустақил фикр ва виждоннинг ўзи етарлими, деган савол туғилади! Гап шундаки, 2026 йил 11 ноябрь куни Судьялар олий кенгаши томонидан эълон қилинган расмий ахборотга кўзим тушди. Маълум бўлишича, Судьялар олий кенгаши ҳамда Одил судлов академияси вакиллари Франциянинг Бордо шаҳрида ўтказилган халқаро конференцияда иштирок этишган экан. Энг қизиғи, Судьялар олий кенгаши судьялари Хуршид Садиков ва Хусниддин Камолов «Суд қарорларини қабул қилишда сунъий интеллектдан фойдаланишнинг халқаро ахлоқий стандартлари» мавзусида маърузалар қилишган. Албатта, халқаро тажрибани ўрганиш, замонавий технологияларни суд тизимига жорий этиш яхши ташаббус! Аммо бир савол туғилади: бизда айрим судьялар амалдаги қонунларни тўғри қўллашга қийналаётган бир пайтда, сунъий интеллектнинг халқаро ахлоқий стандартлари ҳақида маъруза қилишнинг ўзи етарлими?! Ахир, суд амалиётида шундай қарорларга дуч келяпмизки, баъзан уларни ўқиб, ҳуқуқшунос сифатида ҳайратда қоласан! Бир судья иштирокида қабул қилинган ажрим кейинчалик унинг ўзи иштирок этган бошқа суд таркибида бекор қилинади. Судланувчи айбига иқрор бўлмаса ҳам, ҳукмда қилмишидан пушаймонлиги ёзилади. Ҳимоя томони келтирган жиддий важларга эса етарлича ҳуқуқий баҳо берилмагани ҳақида эътирозлар билдирилади. Бундай ҳолатларни кузатиб, беихтиёр ўйланиб қоламан: агар айрим судьялар қарор чиқаришдан олдин сунъий интеллект ёрдамида қонун нормалари, ишдаги далиллар ва суд амалиётини ҳам текшириб кўришганида, балки адолатли қарорлар сони анча кўпайган бўлармиди?! Чунки сунъий интеллект ҳеч бўлмаганда қонуннинг тегишли моддасини топиш, далилларни солиштириш ва суд қарорларидаги мантиқий зиддиятларни аниқлашда ёрдам бериши мумкин. Албатта, сунъий интеллект ҳам хато қилади. У судьянинг ўрнини босолмайди ва адолатли қарор чиқарилишини кафолатламайди. Лекин қонунни билиш, далилларни холис баҳолаш, тарафларни тенг эшитиш ва асосли қарор чиқариш судьянинг бевосита вазифаси эмасми?! Энг ачинарлиси, суд тизимидаги айрим муаммоларни ҳал қилиш учун ҳатто сунъий интеллект ҳам шарт эмас. Қонунга риоя қилиш, мустақил фикрлаш ва виждонан қарор қабул қилишнинг ўзи кифоя! Шу ўринда Судьялар олий кенгашига бир таклифимиз бор. Халқаро конференцияларда сунъий интеллектнинг ахлоқий стандартлари ҳақида маъруза қилиш билан бирга, мамлакатимиздаги суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги юзасидан билдирилаётган жамоатчилик эътирозларини ҳам жиддий ўрганиш вақти келмадимикин?! Ахир, хорижда орттирилган билим ва тажрибанинг ҳақиқий натижаси конференциялардаги чиройли маърузалар билан эмас, мамлакатимиздаги одил судлов сифати билан ўлчаниши керак! Зеро, суд тизимига сунъий интеллектни жорий этишдан мақсад табиий интеллектнинг ўрнини тўлдириш эмас, балки одил судлов сифатини ошириш бўлиши лозим! Акс ҳолда, Францияда сунъий интеллект ҳақида маъруза қилиб, Ўзбекистонда оддий адолатни таъминлаш муаммолигича қолаётганини кузатишга тўғри келади! Ахир, судья учун энг муҳими сунъий интеллект ҳақида маъруза қилиш эмас, аввало, ўзининг табиий интеллекти, ҳуқуқий билими, мустақил фикри ва виждонидан тўғри фойдалана олиш эмасми?! 👉@Zarif_Mirzakhmedov

Открыть в Telegram
Просмотры362−6%к среднему
Пересылки—
Реакции2
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч144
3 ч220
4 ч263
8 ч315
24 ч362
  1. Через 1 час144
  2. Через 6 часов315
  3. Через 24 часа362
  4. Всего сейчас362
#1607Фото
Просмотры404+5%к среднему
Пересылки—
Реакции1
Комментарии—
#1606Видео

⚖️ САРИОСИЁДА ЖИНОЯТ ҲАҚИДА ХАБАР БЕРИШ ҲАМ ЖИНОЯТ ЭКАН-ДА?! 😁 Ё тавба! Ўзбекистонда энди эҳтимолий қонунбузарлик ҳақида хабар берган фуқаро ўзининг эркинлигидан хавотир олиши керакми?! Effect.uz нашрининг хабар беришича, Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги 86-мактабга ажратилган 100 миллион сўмлик ҳомийлик маблағи атрофидаги можаро ҳамон давом этмоқда. Мазкур масала юзасидан мурожаат қилган Маҳина Рамазонованинг айтишича, воқеа жамоатчиликка ошкор бўлгач, унга нисбатан босимлар кучайган. Ҳатто у «Агар Сариосиёга келсанг, қамашади», деган таҳдидлар бўлаётганини иддао қилмоқда. Қаранг-а, 100 миллион сўмнинг ҳисобини сўраган фуқарога ҳисоб бериш ўрнига, унинг ўзини қамаш билан қўрқитишяптими?! Ахир биз ҳуқуқий давлатда яшаяпмизми ёки айрим мансабдорлар ўзини қонундан устун қўядиган замондами?! Конституциянинг 40-моддаси фуқароларнинг давлат органларига мурожаат қилиш ҳуқуқини кафолатлайди. Қонунбузарлик ҳақида хабар бергани учун фуқарони таъқиб қилиш эса қонунга зид. Албатта, мурожаатчининг иддаолари холис текширилиши шарт. Ҳеч кимни далилсиз айбдор деб бўлмайди. Шу ўринда Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевдан мазкур ҳолатни шахсан назоратга олишини, 100 миллион сўмлик маблағнинг тақдири ва мурожаатчига нисбатан эҳтимолий босимларни текширишни сўраб қоламиз. Ахир жиноят аломатлари ҳақида хабар берган фуқарони қўрқитиш ҳолати тасдиқланса, унда жиноятни кимдан излаш керак: ҳақиқатни айтган одамданми ёки ҳақиқат ошкор бўлишидан қўрқаётганларданми?! 👉@Zarif_Mirzakhmedov

Открыть в Telegram
Просмотры427+11%к среднему
Пересылки—
Реакции6
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
20 ч393
25 ч427
  1. Через 24 часа427
  2. Всего сейчас427
#1605Фото

⚖️ ОҚЛОВНИ БЕКОР ҚИЛИШГА ВАҚТ ТОПИЛДИ, ҚОНУННИ ЎҚИШГА-ЧИ?! 😁 Ё тавба! Ўзбекистон суд тизимидаги айрим воқеаларни кузатиб, ҳуқуқшунос сифатида баъзан Жиноят кодексини судьяларга қайтадан ўқитиш керак эмасмикан, деган хаёлга ҳам борар экансан! 😁 Куни кеча адвокат Абдуллаевнинг «Оқлов бекор, бола икки ёшда. Олий суд судьясига нисбатан хизмат текшируви керакми?» сарлавҳали мақоласини ўқиб, очиғи, ҳайратда қолдим. Мақолада келтирилишича, Олий суд судьяси Аброрхон Акрамов раислигидаги судлов ҳайъати Нукусда яшовчи эр-хотинга нисбатан чиқарилган оқлов қарорларини бекор қилиб, Гўзал Юсуповага 1 йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлаган. Қаранг-а, энг қизиғи энди бошланади! Суд ажримида аёлнинг тўрт нафар вояга етмаган фарзанди борлиги қайд этилган. Оиласи тақдим этган маълумотларга кўра, энг кичик фарзанди атиги икки ёшда! Ваҳоланки, Жиноят кодексининг 46-моддаси учинчи қисмида уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга ахлоқ тузатиш ишлари жазосини қўллаш мумкин эмаслиги аниқ белгиланган! Наҳотки, Олий судда жазонинг йили ва ойини ҳисоблашга вақт топилган-у, боланинг ёшини аниқлашга вақт етмаган бўлса?! 😁 Ахир бу қонуннинг бирор яширин банди эмас-ку! Оддий ҳуқуқшунос билиши шарт бўлган талаб! Энди табиий савол туғилади: судлов ҳайъати жазо тайинлашдан аввал аёлнинг фарзанди неча ёшдалигини аниқлаганми? Агар аниқлаган бўлса, ЖКнинг 46-моддасидаги тақиқловчи норма нега инобатга олинмаган? Албатта, боланинг суд қарори чиқарилган пайтдаги ёши тегишли ҳужжатлар асосида тасдиқланиши лозим. Аммо адвокат келтирган маълумотлар тўғри бўлса, бу оддий эътиборсизлик эмас, балки қонуннинг бевосита талабига риоя қилинмагани ҳақида жиддий савол туғдиради! Қолаверса, адвокат ўз мақоласида эр-хотинга нисбатан чиқарилган оқлов қарорларини ўз кучида қолдириш учун ҳам жиддий ҳуқуқий асослар мавжудлигини таъкидламоқда. Демак, гап фақат жазо турида эмас! Оқлов қарорлари нима сабабдан бекор қилингани ва судлов ҳайъати қандай далилларга таянгани ҳам алоҳида ўрганилиши зарур! Энди тасаввур қилинг: худди шундай ҳолатга қуйи суд судьяси йўл қўйганида нима бўларди?! Хизмат текшируви масаласи кўтарилмасмиди? Судьянинг касбий малакаси ва қонунни қўллашдаги масъулияти муҳокама қилинмасмиди?! Ёки қуйи судья қонунни бузса — жавобгарлик, Олий суд судьяси қонунни бузса — мустақиллик деган ёзилмаган қоида ҳам борми?! 😁 Фикримча, Судьялар олий кенгаши мазкур ҳолатни холис ўрганиб, раислик қилган судья ва судлов ҳайъати аъзоларига нисбатан хизмат текшируви ўтказиш учун асослар мавжуд ёки мавжуд эмаслигига ҳуқуқий баҳо бериши керак. Албатта, судьянинг ҳар қандай хатоси автоматик равишда интизомий жавобгарликни англатмайди. Бироқ қонуннинг очиқ тақиқловчи нормаси бузилгани тасдиқланса, буни оддий техник хато деб четга суриш ҳам адолатдан бўлмайди! Зеро, судья мустақиллиги қонундан устун туриш ҳуқуқини бермайди. Аксинча, судья қонун устуворлигининг энг биринчи кафили бўлиши шарт! Ахир қонуннинг энг оддий талабларига риоя этилишини Олий суддан ҳам талаб қилишга тўғри келаётган бўлса, оддий фуқаро адолатни яна қайси эшикдан излаши керак?! 👉@Zarif_Mirzakhmedov

Открыть в Telegram
Просмотры381−1%к среднему
Пересылки—
Реакции6
Комментарии—
#1604Фото

⚖️ «МЕН НЕ ДЕДИМ, ҚЎБИЗИМ НЕ ДЕЯПТИ» ЁХУД СУДНИНГ ҒАРОЙИБ РАСМИЙ МУНОСАБАТИ! 😁 Ё тавба! Тошкент вилояти судининг расмий муносабатини ўқиб, «Мен не дедим, қўбизим не деяпти» деган гап беихтиёр ёдимга тушди. Қаранг-а, суднинг расмий муносабатида «икки энли муносабат билдиришга эҳтиёж туғилмоқда» деб ёзишибди. Наҳотки, жамоатчиликни қизиқтираётган суд иши бўйича икки оғиз тушунтириш бериш ҳам оғирлик қилса?! 😁 Гап шундаки, жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар судида М.Т.га нисбатан чиқарилган ҳукм Тошкент вилояти судининг апелляция инстанцияси томонидан ўзгаришсиз қолдирилган. Бироқ ҳуқуқшунослар мазкур ишда жиноий қасд қандай исботлангани, давлат ва жамият манфаатларига қандай жиддий зиён етказилгани ҳақида саволлар бермоқда. Танқидий мақолада айтилишича, судда сўроқ қилинган гувоҳлар ҳам қасд бўлмаганини билдирган. Моддий зарар эса умуман етказилмагани таъкидланмоқда. Албатта, моддий зарар бўлмаса ҳам, жиддий зиён бошқа кўринишда бўлиши мумкин. Лекин бу ҳам аниқ далиллар билан исботланиши керак-ку! Хўш, унда жиноий қасд қандай исботланган? Жиддий зиён айнан нимада? Суднинг расмий муносабатини ўқисангиз, бу саволларга аниқ жавоб тополмайсиз. Унинг ўрнига адвокат ва блогерларга киноя қилишибди, суд қароридан шикоят қилиш тартибини эслатишибди. Ҳурматли суд мутасаддилари! Адвокатлар шикоят қилиш тартибини яхши билишади. Улар сизлардан шуни эмас, нима учун бундай ҳукм чиқарилганини ва айб қайси далиллар билан исботланганини тушунтиришни сўрашяпти! Қолаверса, суд қарорини танқид қилиш судга босим ўтказиш дегани эмас-ку! Шу ўринда Тошкент шаҳар судининг собиқ судьяларига оид жиноят иши ҳам айнан Тошкент вилояти судида кўрилгани ёдимга тушди. Наҳотки, бу ишнинг айнан шу судга топширилгани ҳам бежиз бўлмаса?! Албатта, бунинг ўзи бирор хулоса чиқаришга асос бўлмайди. Лекин айрим суд қарорлари ва уларга билдирилаётган муносабатларни кўриб, одам ҳар хил хаёлга борар экан. Энг қизиғи, расмий муносабатнинг охирида «Бор гап шу» деб қўйишибди. Йўқ, ҳурматли суд мутасаддилари, бор гап шу эмас! Асосий гап — қасд қаерда, жиддий зиён нимада ва айб қандай исботланганида! Ахир суднинг обрўси танқидчиларга гап қайтариш билан эмас, адолатли қарор чиқариш ва уни қонун билан асослаш орқали ошади-ку! Ёхуд энди суд қарорининг қонунийлигини тушунтириш ўрнига, уни танқид қилганларга танбеҳ бериш ҳам расмий муносабат ҳисобланадими?! Тағин ким билсин! 😁⚖️ 👉@Zarif_Mirzakhmedov

Открыть в Telegram
Просмотры375−2%к среднему
Пересылки—
Реакции3
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
48 ч364
67 ч375
  1. Всего сейчас375

Все посты

Связи