ШОШИЛИНЧ ОГОҲЛАНТИРИШ! Тошкент шаҳри ва республикамиз ҳудудларида фаолият юритаётган адвокатлар диққатига! Тошкент шаҳри ва республикамизнинг ҳудудий бошқармалари тизимида фаолият юритаётган адвокатларнинг шахсий Telegram орқали Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси Шухрат Садиков номидан турли мазмундаги топшириқлар ва хабарлар юборилаётганлиги аниқланди. Маълум қиламизки, Адвокатлар палатаси раиси адвокатларга бундай тарзда, шахсий Telegram орқали топшириқ ва кўрсатмалар юбормайди. Агар расмий топшириқ, кўрсатма ёки хатлар мавжуд бўлса, улар белгиланган тартибда, расмий каналлар орқали, тегишли ҳудудий бошқармалар номига юборилади. Шу муносабат билан, Адвокатлар палатаси раиси Шухрат Садиков номидан шахсий Telegram орқали юборилаётган шубҳали хабарлар, топшириқлар ва мурожаатларга ишонч билдирмаслик, уларга жавоб бермаслик ҳамда бундай хабарларнинг ҳаққонийлигини расмий манбалар орқали текширишингизни сўраймиз. Ҳушёр бўлинг! Сохта хабарларга алданманг!
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 1 280 |
| 3 ч | 2 120 |
| 9 ч | 2 610 |
- Через 1 час1 280
- Всего сейчас2 610




