РОСТГЎЙЛИК Бир бола мактабдан йиғлаб келибди. Қўлида синфдошининг синган кўзойнаги бор экан. — Мен синдириб қўйдим, дада. Танаффусда ўйнаётгандик… Ота кўзойнакни қўлига олиб сўрабди: — Ўқитувчингга айтдингми? — Йўқ. Ҳеч ким кўрмади. Ўртоғим ҳам кўзойнагини ким босиб олганини билмайди. — Унда нега олиб келдинг? Бола бошини эгибди: — Бошқа боладан кўришмасин дедим… Ота бироз жим қолибди. Кейин: — Эртага бирга борамиз. Ростини айтасан. Кўзойнагини ҳам тўғрилатиб берамиз, дебди. — Мени уришмайдими? — Хафа бўлишлари мумкин, болам. Лекин ёнингда бўламан. Эртаси бола синф олдида айбини тан олибди. Мактабдан қайтаётганда эса отасининг қўлини маҳкам ушлаб сўрабди: — Дада, кеча нега мени урмадингиз? Ота тўхтаб, ўғлининг кўзларига қарабди: — Чунки кейинги сафар хато қилсанг, мендан қўрқиб ёлғон гапиришингни истамадим. P.S.: Фарзандимиздан ростини айтишни кутсак, у ростини айтганида тинглай олайлик. 👉 @Advokat_Abdullayev
Открыть в Telegram
Advokat Abdullayev | Rasmiy
Ушбу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг ҳуқуқий йўналишда, айниқса тергов ва суд жараёнларига оид юқори савиядаги профессионал фикр-мулоҳазалари, муносабатлари бериб борилади. Мурожаат учун: +998900184808
Подписчики, 30 дней
15 нояб. – 16 нояб.−21 (−0,1%)
Показать таблицей
| Дата | Подписчики |
|---|---|
| 15 нояб. 2026 г. | 28 835 |
| 16 нояб. 2026 г. | 28 814 |
Средние просмотры поста по дням
По дню публикации
Показать таблицей
| Дата | Просмотров на пост |
|---|---|
| 31 окт. 2026 г. | 9 891 |
| 3 нояб. 2026 г. | 9 957 |
| 5 нояб. 2026 г. | 9 293 |
| 7 нояб. 2026 г. | 6 790 |
| 8 нояб. 2026 г. | 7 148 |
| 9 нояб. 2026 г. | 5 644 |
| 10 нояб. 2026 г. | 5 563 |
| 11 нояб. 2026 г. | 6 118 |
| 12 нояб. 2026 г. | 5 556 |
| 15 нояб. 2026 г. | 3 174 |
Самые просматриваемые за месяц
- 01Просмотры10,3 тыс.Пересылки92Реакции59Комментарии—
- 02Просмотры9,89 тыс.Пересылки37Реакции56Комментарии—
- 03Просмотры9,6 тыс.Пересылки17Реакции34Комментарии—
- 04Просмотры9,29 тыс.Пересылки63Реакции23Комментарии—
- 05Просмотры7,68 тыс.Пересылки65Реакции90Комментарии—
Новые посты
IMAN Invest’га пул киритсам бўладими? Бизга ҳам шу савол билан мурожаат қилишмоқда. Мазкур масала юзасидан муҳокамалар бошланганидан бери жараённи кузатиб келяпмиз. Тўғриси, ҳуқуқий таҳлил учун ихтиёримизга қатор ҳужжатлар тақдим этилган ва уларни батафсил ўрганишга киришганмиз. Таҳлил ҳали якунланмаган. Шу сабабли ҳозирча маблағ киритиш масаласида тавсия бериш учун якуний ҳуқуқий хулосага келганимиз йўқ. Ушбу баёнот компания фаолиятини маъқуллаш ёки унга нисбатан салбий хулоса билдиришни англатмайди. Агар пул киритишга қарор қилсангиз, шартнома, тўлов ҳужжатлари ва ёзишмалар билан бирга, қарорингизга таъсир қилган реклама материалларини ҳам сақлаб қўйишни тавсия этамиз. Жумладан, ижтимоий тармоқ фаолларининг маблағ киритишга ундаётган матнлари, видеолари ва бошқа чиқишларини ҳаволаси, эълон қилинган санаси ҳамда аккаунт номи билан бирга телефонингизга сақлаб қўйинг. Бу тавсия ҳар қандай инвестиция таклифига бирдек тааллуқли. Мақсад қарор қабул қилишингизда сизга қандай маълумотлар ва шартлар тақдим этилганини асл ҳолида сақлаб қолиш. Бу бирор шахсни айблаш ёки унинг жавобгарлигини олдиндан белгилаш дегани эмас. Пулга оид қарорда шартларни ўқинг, тушунмаган жойингизни сўранг ва берилган маълумотларни сақлаб қўйинг. @Advokat_Abdullayev
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 59 ч | 4 605 |
| 73 ч | 4 792 |
- Всего сейчас4 792
Судьяликка номзоднинг жавобини ҳам эшитайлик! Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида М.Эшназаровнинг диссертация иши муҳокамасини жонли эфирда кузатяпмиз. Илмий муҳокамани жамоатчиликка очиқ кўрсатиш яхши амалиёт. Саволлар ҳам, жавоблар ҳам очиқ. Бундай очиқлик илмга ҳам, муассасага ҳам ишончни оширади. Хўш, судьяликка номзодларнинг оғзаки савол-жавобларини ҳам шундай кузатиш имконияти нега кенг йўлга қўйилмасин? Тест жараёнини кўриш яхши. Аммо номзоднинг қонунни қандай тушуниши, фикрини қандай асослаши ва мураккаб вазиятга қандай ечим топиши суҳбатда ҳам намоён бўлади. Илмий даражага талабгорнинг жавобини эшитяпмиз. Эртага Ўзбекистон Республикаси номидан ҳукм чиқарадиган судьяликка номзоднинг жавобини ҳам эшитайлик! @Advokat_Abdullayev
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 64 ч | 5 754 |
| 77 ч | 5 904 |
- Всего сейчас5 904
Судьялик синовларини ҳам халқ кўрсин! Айни пайтда Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясида адвокатликка талабгорлардан имтиҳон олиш жараёни ижтимоий тармоқ орқали тўғридан-тўғри намойиш этилмоқда. Жуда яхши ташаббус. Қолаверса, амалдаги низомнинг 32-бандида малака имтиҳонини Палата ёки ҳудудий бошқармаларнинг расмий веб-сайтида жонли узатиш белгиланган. Одамлар қандай савол берилганини, талабгор қандай жавоб қайтарганини ўз кўзи билан кўради. Бу ишончни оширади. Қани энди судьяликка талабгорларнинг билим ва касбий тайёргарлиги синаладиган савол-жавоблар ҳам ижтимоий тармоқларда шундай очиқ намойиш этилса! "Судьялар олий кенгаши тўғрисида"ги Қонуннинг 4-моддасида ҳам очиқлик Кенгаш фаолиятининг асосий принципларидан бири сифатида белгиланган. Албатта, шу Қонуннинг 15-моддасига кўра, Кенгаш аъзоларининг маслаҳатлашуви ва овоз бериши сир сақланади. Бу талабни сақлаган ҳолда, номзодларнинг билим ва фикрлаш қобилияти намоён бўладиган суҳбат қисмини жамоатчиликка жонли кўрсатиш тартибини йўлга қўйишни таклиф қиламиз. Жамоатчилик эртага ўз тақдирини ҳал қиладиган инсон қонунни қандай билиши, қандай фикрлаши, мураккаб саволга қандай жавоб топишини кўрсин. Судга ишонч судьянинг биринчи қароридан ҳам олдин уни танлаш жараёнидан бошланади, бизга кўра. @Advokat_Abdullayev
Открыть в TelegramНаманганда электр ўғрилиги иши бўйича оқлов Бугун Наманган вилояти судида судья Зафар Расулов раислигида ҳимоямиз остидаги Игамбердиев оқланди. У электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, 624 миллион 672 минг сўмлик электр энергиясини ўғирлаганликда айбланган эди. Биринчи суд унга ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми "а" банди билан 8 йиллик жазо тайинлаганди. Аммо Игамбердиев корхона раҳбарлигини 2024 йил 15 октябрда топширган. Ҳисоблагич эса орадан қарийб беш ой ўтиб текширилган. Тергов ҳисоблагичга ким, қачон ва қандай усулда аралашганини ҳамда Игамбердиевнинг бунга дахлдорлигини ишончли далиллар билан исботлай олмаган. Бу ҳақда👉 батафсил @Advokat_Abdullayev
Открыть в TelegramТерговчи Рустамжон Мамажонов озодликка чиқди Tergovchi.uz хабар қилишича, Наманганда терговчи Рустамжон Мамажоновга нисбатан қўлланган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилиниб, у озодликка чиққан. @Advokat_Abdullayev
Открыть в TelegramКутиш тугади, телефонларни божхонада расмийлаштириш тикланди Мобил қурилмаларни божхона расмийлаштирувидан ўтказишни вақтинча тўхтатиш чораси бекор қилинди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот котиби маълум қилди. @Advokat_Abdullayev
Открыть в TelegramИдоралар келишгунча, фуқаро кутадими? Божхона қўмитаси айрим шахслар телефонларнинг IMEI кодларини сохталаштириб, божхона тўловларидан қочаётганини маълум қилди. Бундай қонунбузарликларни аниқлаш ва олдини олиш зарур. Лекин қонунбузарликка қарши курашаётган идоранинг ўзи ҳам ҳар бир чекловини қонун билан асослаши керак. Божхона кодексининг 215-моддаси расмийлаштирув жараёнида экспертиза ўтказишга имкон беради. Бунинг учун қонунбузарлик аввалдан исботланган бўлиши шарт эмас. Қўмита хавфни бошқариш тизими асосида мажбурий экспертизадан ўтказиладиган товарлар рўйхатини ҳам тасдиқлаши мумкин. Аммо муайян телефонни экспертиза қилиш билан мобил қурилмалар расмийлаштирувини умумий тўхтатишнинг ҳуқуқий асоси бир хил деб қабул қилинмайди. "Текширишга ваколатимиз бор" деган жавоб "расмийлаштирувни нега тўхтатдингиз?" деган саволни очиқ қолдиради. Муддат масаласи ҳам шундай. "30 кунгача" дегани ҳар бир телефонни 30 кун ушлаб туриш мумкин, дегани эмас. Кодекс экспертиза мураккаблигига қараб уч, беш, ўн ва йигирма иш кунигача муддатларни белгилаган. Божхона қонунчилиги бузилган ҳолларда эса экспертиза ўттиз кундан ошмаслиги кўрсатилган. Демак, ҳар бир ҳолатда савол аниқ. Қайси текширув зарур ва унга нега айнан шунча вақт керак? Экспертиза муддати билан телефонни сақлаб туриш асосини ҳам аралаштирмаслик лозим. Тасаввур қилинг. Инсон чет элдан қайтиб, яқинига битта телефон олиб келди. Уни декларацияда тўғри кўрсатди, зарур маълумотларни тақдим этди. Албатта, бу уни текширувдан озод қилмайди. Лекин телефон сақлаб қолинса, унга бунинг сабаби, ҳуқуқий асоси ва тартиби тушунтирилиши керак. "Идоралар билан келишиб оляпмиз" дейиш йўловчининг телефонини кутиб қолдиришга ўз-ўзидан ҳуқуқий асос эмас. Ўз навбатида, фуқаро идоралараро келишувнинг иштирокчиси эмас, аммо унинг оқибатини ўз вақти ва мол-мулки билан кўтармоқда. Конституциянинг 20-моддаси давлат қўллайдиган чоралар мутаносиб бўлишини талаб қилади. Оддий маъноси шуки, мақсадга эришиш учун инсонга заруридан ортиқ оғирлик юкланмаслиги керак. Шунинг учун қонунбузилишлар ҳақидаги рақамларни келтиришнинг ўзи етарли эмас. Улар назорат заруратини кўрсатиши мумкин. Аммо нега енгилроқ чора етарли эмаслигини ва нега расмийлаштирув тўхтатилганини ҳам асослаш керак. Баёнотда тилга олинган "бир кунда расмийлаштириш учун қўшимча тўлов" ҳақидаги хабар ҳам очиқ қолган. Бундай тўлов мавжудми? Мавжуд бўлса, қайси ҳужжат асосида ва қандай хизмат учун олинади? Мавжуд бўлмаса, буни аниқ рад этиш лозим. Божхона қўмитасидан кутилаётган жавоб мураккаб эмас. Қайси ҳужжат асосида тўхтатилди, қайси қурилмаларга тегишли, чеклов қачон тугайди ва телефони сақлаб қолинган инсон ўз ҳуқуқини қандай ҳимоя қилади? Тегишли қарорни кўрмасдан чорани узил-кесил "қонунсиз" деб баҳолаш тўғри эмас. Аммо унинг қонунийлигини баёнотнинг ўзи етарлича асослаб бермаганини айтишга асос бор. Инсонларга "фақат расмий хабарга ишонинг", дейиш учун расмий хабарнинг ўзи уларнинг саволларига аниқ жавоб бериши керак. @Advokat_Abdullayev
Открыть в TelegramБир суд иши минг кишига сабоқ Японияда муҳим суд ишларига профессорлар, судьялар, прокурорлар ва адвокатлар шарҳ ёзиб, тўплам қилиб чиқаришар экан. 判例百選 (Ҳанрей ҳякусэн) - Япониядаги ҳуқуқий тўпламлар туркумининг номи. Маъноси - "Танланган юзта суд иши". Ҳар бир тўплам муайян ҳуқуқ соҳасига бағишланади. Масалан, жиноят процесси бўйича муҳим суд ишлари танланиб, воқеа мазмуни, суднинг қарори ва мутахассиснинг ҳуқуқий шарҳи берилади. Бир суд иши бошқалар учун сабоққа айланади. Бизда ҳам суд амалиёти обзорлари, умумлашмалар бор. Уларнинг қадрини эътироф этган ҳолда, шу ишни янада кенгайтиришни истардик. Масалан, муайян суд қарорини олиб, ҳуқуқшунослар ўз фикрини ёзсин. Суд қайси далилга ишонди, ҳимоянинг важини нега рад этди, айб етарлича исботландими? Юқори суд хатони тузатдими ёки ўзи ҳам хато қилдими? Профессор илм билан, адвокат ҳимоя тажрибаси билан қарасин. Судья ва прокурор ҳам касбий одоб доирасида мулоҳазасини билдирсин. Бирининг кўзи илғамаган жойни бошқаси кўрар. Бундай муҳокама далилга таянсин, шахсиятга тегмасин, инсонларнинг сирини очмасин. Асосли фикр суднинг обрўсини ҳам мустаҳкамлайди. Тўғри қарорнинг қадри билинади, хатодан сабоқ олинади. Суд иши тугайди. Аммо сабоғи жилд ичида қолиб кетмасин. Бир ишдаги хатодан чиқарилган хулоса бошқа бир хонадонга қайғу киришининг олдини олса, шунинг ўзи катта натижа. @Advokat_Abdullayev
Открыть в TelegramБир қўнғироқ икки жиноят: ҳукмда нима исботланган? Ихтиёримизга судья Абдушукуров Фарход Закирович раислигида жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди томонидан И.Дж.га нисбатан 2026 йил 2 ноябрда чиқарилган, олти саҳифадан иборат суд ҳукми келиб тушди. Биздан ушбу ҳукмнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги юзасидан ҳуқуқий фикр билдириш сўралди. Ҳукмга кўра, И.Дж. Жиноят кодексининг 165-моддаси биринчи қисми ва 219-моддаси иккинчи қисми билан айбли деб топилиб, узил-кесил 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Жиноятнинг зарур белгилари ва уларни тасдиқловчи далиллар етарлича асосланмаган бундай ҳукм шу ҳолича кучида қолмаслиги керак. Ҳуқуқий давлатда инсонни айблаш учун воқеа жиноятга мослаб бичилмайди. Аввал жиноят борлиги далил билан исботланади. Бу ҳақида 👉батафсил Фото: Kun.uz @Advokat_Abdullayev
Открыть в TelegramСвязи
Похожие каналы
Abdurahmon Tashanov@abdurakhmon_tashanovПолитика6,39 тыс.
IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti@cyberpolice_iivПраво93,1 тыс.
Ne'mat Atamuratov@nemat_axmedovichПраво6,83 тыс.
Samarqand IIB | Kiberxavfsizlik@samcyber_102Право5,68 тыс.
Huquqiy axborot@huquqiyaxborotПраво218 тыс.
Bolalar ombudsmani rasmiy telegram-kanali@bolalar_ombudsmaniПраво3,05 тыс.
Говорит Нотарь@notariatПраво29,4 тыс.
Better Call Tatyana@usimmigrationlawyerПраво27,8 тыс.
Кто упоминает
Abdurahmon Tashanov@abdurakhmon_tashanov1 упоминание, 1 репостПоследний пост
Rasul Kusherbayev@r_kusherbayev1 упоминаниеПоследний пост
Кого упоминает
Platina.uz@platinauzb1 упоминание
O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali@customschannel1 упоминание- GENERALISSIMUS@u_generalissimus1 упоминание