Кабинет

Посты канала Advokat Abdullayev | Rasmiy

сначала новые

#2595Текст

РОСТГЎЙЛИК Бир бола мактабдан йиғлаб келибди. Қўлида синфдошининг синган кўзойнаги бор экан. — Мен синдириб қўйдим, дада. Танаффусда ўйнаётгандик… Ота кўзойнакни қўлига олиб сўрабди: — Ўқитувчингга айтдингми? — Йўқ. Ҳеч ким кўрмади. Ўртоғим ҳам кўзойнагини ким босиб олганини билмайди. — Унда нега олиб келдинг? Бола бошини эгибди: — Бошқа боладан кўришмасин дедим… Ота бироз жим қолибди. Кейин: — Эртага бирга борамиз. Ростини айтасан. Кўзойнагини ҳам тўғрилатиб берамиз, дебди. — Мени уришмайдими? — Хафа бўлишлари мумкин, болам. Лекин ёнингда бўламан. Эртаси бола синф олдида айбини тан олибди. Мактабдан қайтаётганда эса отасининг қўлини маҳкам ушлаб сўрабди: — Дада, кеча нега мени урмадингиз? Ота тўхтаб, ўғлининг кўзларига қарабди: — Чунки кейинги сафар хато қилсанг, мендан қўрқиб ёлғон гапиришингни истамадим. P.S.: Фарзандимиздан ростини айтишни кутсак, у ростини айтганида тинглай олайлик. 👉 @Advokat_Abdullayev

Открыть в Telegram
Просмотры3 174−53%к среднему
Пересылки63
Реакции111
Комментарии—
#2594Текст

IMAN Invest’га пул киритсам бўладими? Бизга ҳам шу савол билан мурожаат қилишмоқда. Мазкур масала юзасидан муҳокамалар бошланганидан бери жараённи кузатиб келяпмиз. Тўғриси, ҳуқуқий таҳлил учун ихтиёримизга қатор ҳужжатлар тақдим этилган ва уларни батафсил ўрганишга киришганмиз. Таҳлил ҳали якунланмаган. Шу сабабли ҳозирча маблағ киритиш масаласида тавсия бериш учун якуний ҳуқуқий хулосага келганимиз йўқ. Ушбу баёнот компания фаолиятини маъқуллаш ёки унга нисбатан салбий хулоса билдиришни англатмайди. Агар пул киритишга қарор қилсангиз, шартнома, тўлов ҳужжатлари ва ёзишмалар билан бирга, қарорингизга таъсир қилган реклама материалларини ҳам сақлаб қўйишни тавсия этамиз. Жумладан, ижтимоий тармоқ фаолларининг маблағ киритишга ундаётган матнлари, видеолари ва бошқа чиқишларини ҳаволаси, эълон қилинган санаси ҳамда аккаунт номи билан бирга телефонингизга сақлаб қўйинг. Бу тавсия ҳар қандай инвестиция таклифига бирдек тааллуқли. Мақсад қарор қабул қилишингизда сизга қандай маълумотлар ва шартлар тақдим этилганини асл ҳолида сақлаб қолиш. Бу бирор шахсни айблаш ёки унинг жавобгарлигини олдиндан белгилаш дегани эмас. Пулга оид қарорда шартларни ўқинг, тушунмаган жойингизни сўранг ва берилган маълумотларни сақлаб қўйинг. @Advokat_Abdullayev

Открыть в Telegram
Просмотры4 792−29%к среднему
Пересылки22
Реакции63
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
59 ч4 605
73 ч4 792
  1. Всего сейчас4 792
#2592Текстизменён
Просмотры5 904−12%к среднему
Пересылки20
Реакции58
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
64 ч5 754
77 ч5 904
  1. Всего сейчас5 904
#2591Превью ссылкиизменён

Судьялик синовларини ҳам халқ кўрсин! Айни пайтда Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясида адвокатликка талабгорлардан имтиҳон олиш жараёни ижтимоий тармоқ орқали тўғридан-тўғри намойиш этилмоқда. Жуда яхши ташаббус. Қолаверса, амалдаги низомнинг 32-бандида малака имтиҳонини Палата ёки ҳудудий бошқармаларнинг расмий веб-сайтида жонли узатиш белгиланган. Одамлар қандай савол берилганини, талабгор қандай жавоб қайтарганини ўз кўзи билан кўради. Бу ишончни оширади. Қани энди судьяликка талабгорларнинг билим ва касбий тайёргарлиги синаладиган савол-жавоблар ҳам ижтимоий тармоқларда шундай очиқ намойиш этилса! "Судьялар олий кенгаши тўғрисида"ги Қонуннинг 4-моддасида ҳам очиқлик Кенгаш фаолиятининг асосий принципларидан бири сифатида белгиланган. Албатта, шу Қонуннинг 15-моддасига кўра, Кенгаш аъзоларининг маслаҳатлашуви ва овоз бериши сир сақланади. Бу талабни сақлаган ҳолда, номзодларнинг билим ва фикрлаш қобилияти намоён бўладиган суҳбат қисмини жамоатчиликка жонли кўрсатиш тартибини йўлга қўйишни таклиф қиламиз. Жамоатчилик эртага ўз тақдирини ҳал қиладиган инсон қонунни қандай билиши, қандай фикрлаши, мураккаб саволга қандай жавоб топишини кўрсин. Судга ишонч судьянинг биринчи қароридан ҳам олдин уни танлаш жараёнидан бошланади, бизга кўра. @Advokat_Abdullayev

Открыть в Telegram
Просмотры5 971−11%к среднему
Пересылки14
Реакции54
Комментарии—
#2590Текстизменён
Просмотры6 669−1%к среднему
Пересылки74
Реакции76
Комментарии—
#2589Текст
Просмотры6 009−10%к среднему
Пересылки13
Реакции43
Комментарии—
#2588Текст
Просмотры5 601−16%к среднему
Пересылки7
Реакции26
Комментарии—
#2587Текст

Идоралар келишгунча, фуқаро кутадими? Божхона қўмитаси айрим шахслар телефонларнинг IMEI кодларини сохталаштириб, божхона тўловларидан қочаётганини маълум қилди. Бундай қонунбузарликларни аниқлаш ва олдини олиш зарур. Лекин қонунбузарликка қарши курашаётган идоранинг ўзи ҳам ҳар бир чекловини қонун билан асослаши керак. Божхона кодексининг 215-моддаси расмийлаштирув жараёнида экспертиза ўтказишга имкон беради. Бунинг учун қонунбузарлик аввалдан исботланган бўлиши шарт эмас. Қўмита хавфни бошқариш тизими асосида мажбурий экспертизадан ўтказиладиган товарлар рўйхатини ҳам тасдиқлаши мумкин. Аммо муайян телефонни экспертиза қилиш билан мобил қурилмалар расмийлаштирувини умумий тўхтатишнинг ҳуқуқий асоси бир хил деб қабул қилинмайди. "Текширишга ваколатимиз бор" деган жавоб "расмийлаштирувни нега тўхтатдингиз?" деган саволни очиқ қолдиради. Муддат масаласи ҳам шундай. "30 кунгача" дегани ҳар бир телефонни 30 кун ушлаб туриш мумкин, дегани эмас. Кодекс экспертиза мураккаблигига қараб уч, беш, ўн ва йигирма иш кунигача муддатларни белгилаган. Божхона қонунчилиги бузилган ҳолларда эса экспертиза ўттиз кундан ошмаслиги кўрсатилган. Демак, ҳар бир ҳолатда савол аниқ. Қайси текширув зарур ва унга нега айнан шунча вақт керак? Экспертиза муддати билан телефонни сақлаб туриш асосини ҳам аралаштирмаслик лозим. Тасаввур қилинг. Инсон чет элдан қайтиб, яқинига битта телефон олиб келди. Уни декларацияда тўғри кўрсатди, зарур маълумотларни тақдим этди. Албатта, бу уни текширувдан озод қилмайди. Лекин телефон сақлаб қолинса, унга бунинг сабаби, ҳуқуқий асоси ва тартиби тушунтирилиши керак. "Идоралар билан келишиб оляпмиз" дейиш йўловчининг телефонини кутиб қолдиришга ўз-ўзидан ҳуқуқий асос эмас. Ўз навбатида, фуқаро идоралараро келишувнинг иштирокчиси эмас, аммо унинг оқибатини ўз вақти ва мол-мулки билан кўтармоқда. Конституциянинг 20-моддаси давлат қўллайдиган чоралар мутаносиб бўлишини талаб қилади. Оддий маъноси шуки, мақсадга эришиш учун инсонга заруридан ортиқ оғирлик юкланмаслиги керак. Шунинг учун қонунбузилишлар ҳақидаги рақамларни келтиришнинг ўзи етарли эмас. Улар назорат заруратини кўрсатиши мумкин. Аммо нега енгилроқ чора етарли эмаслигини ва нега расмийлаштирув тўхтатилганини ҳам асослаш керак. Баёнотда тилга олинган "бир кунда расмийлаштириш учун қўшимча тўлов" ҳақидаги хабар ҳам очиқ қолган. Бундай тўлов мавжудми? Мавжуд бўлса, қайси ҳужжат асосида ва қандай хизмат учун олинади? Мавжуд бўлмаса, буни аниқ рад этиш лозим. Божхона қўмитасидан кутилаётган жавоб мураккаб эмас. Қайси ҳужжат асосида тўхтатилди, қайси қурилмаларга тегишли, чеклов қачон тугайди ва телефони сақлаб қолинган инсон ўз ҳуқуқини қандай ҳимоя қилади? Тегишли қарорни кўрмасдан чорани узил-кесил "қонунсиз" деб баҳолаш тўғри эмас. Аммо унинг қонунийлигини баёнотнинг ўзи етарлича асослаб бермаганини айтишга асос бор. Инсонларга "фақат расмий хабарга ишонинг", дейиш учун расмий хабарнинг ўзи уларнинг саволларига аниқ жавоб бериши керак. @Advokat_Abdullayev

Открыть в Telegram
Просмотры6 194−8%к среднему
Пересылки18
Реакции41
Комментарии—
#2586Текст

Бир суд иши минг кишига сабоқ Японияда муҳим суд ишларига профессорлар, судьялар, прокурорлар ва адвокатлар шарҳ ёзиб, тўплам қилиб чиқаришар экан. 判例百選 (Ҳанрей ҳякусэн) - Япониядаги ҳуқуқий тўпламлар туркумининг номи. Маъноси - "Танланган юзта суд иши". Ҳар бир тўплам муайян ҳуқуқ соҳасига бағишланади. Масалан, жиноят процесси бўйича муҳим суд ишлари танланиб, воқеа мазмуни, суднинг қарори ва мутахассиснинг ҳуқуқий шарҳи берилади. Бир суд иши бошқалар учун сабоққа айланади. Бизда ҳам суд амалиёти обзорлари, умумлашмалар бор. Уларнинг қадрини эътироф этган ҳолда, шу ишни янада кенгайтиришни истардик. Масалан, муайян суд қарорини олиб, ҳуқуқшунослар ўз фикрини ёзсин. Суд қайси далилга ишонди, ҳимоянинг важини нега рад этди, айб етарлича исботландими? Юқори суд хатони тузатдими ёки ўзи ҳам хато қилдими? Профессор илм билан, адвокат ҳимоя тажрибаси билан қарасин. Судья ва прокурор ҳам касбий одоб доирасида мулоҳазасини билдирсин. Бирининг кўзи илғамаган жойни бошқаси кўрар. Бундай муҳокама далилга таянсин, шахсиятга тегмасин, инсонларнинг сирини очмасин. Асосли фикр суднинг обрўсини ҳам мустаҳкамлайди. Тўғри қарорнинг қадри билинади, хатодан сабоқ олинади. Суд иши тугайди. Аммо сабоғи жилд ичида қолиб кетмасин. Бир ишдаги хатодан чиқарилган хулоса бошқа бир хонадонга қайғу киришининг олдини олса, шунинг ўзи катта натижа. @Advokat_Abdullayev

Открыть в Telegram
Просмотры5 658−16%к среднему
Пересылки38
Реакции71
Комментарии—
#2585Превью ссылкиизменён

Бир қўнғироқ икки жиноят: ҳукмда нима исботланган? Ихтиёримизга судья Абдушукуров Фарход Закирович раислигида жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди томонидан И.Дж.га нисбатан 2026 йил 2 ноябрда чиқарилган, олти саҳифадан иборат суд ҳукми келиб тушди. Биздан ушбу ҳукмнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги юзасидан ҳуқуқий фикр билдириш сўралди. Ҳукмга кўра, И.Дж. Жиноят кодексининг 165-моддаси биринчи қисми ва 219-моддаси иккинчи қисми билан айбли деб топилиб, узил-кесил 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Жиноятнинг зарур белгилари ва уларни тасдиқловчи далиллар етарлича асосланмаган бундай ҳукм шу ҳолича кучида қолмаслиги керак. Ҳуқуқий давлатда инсонни айблаш учун воқеа жиноятга мослаб бичилмайди. Аввал жиноят борлиги далил билан исботланади. Бу ҳақида 👉батафсил Фото: Kun.uz @Advokat_Abdullayev

Открыть в Telegram
Просмотры5 468−18%к среднему
Пересылки25
Реакции35
Комментарии—
#2584Текст

Қонун устунми ёки адолат? Шу кунларда "Қонун устунми ёки адолат?" деган савол устида жиддий ўйланишга мажбур қилаётган бир нечта суд ишларига дуч келяпмиз. Аслида, қонуннинг мақсади нима? Адолатнинг мақсади-чи? Қонун жамиятда тартиб ўрнатиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун хизмат қилади. Адолат эса ҳар кимнинг ҳақини ўзига бериш, ноҳақликка йўл қўймасликни кўзлайди. Келинг, яқин ўтмишимизга қайтайлик. Бир вақтлар Тошкентда доимий пропискаси бўлмаган фуқароларнинг уй-жой сотиб олишига чекловлар бор эди. Тасаввур қилинг, бир йигит вилоятдан Тошкентга келди. Йиллар давомида ҳалол ишлади, пул йиғди. Ниҳоят, уй сотиб олишга қурби етди. Аммо унга Тошкент пропискангиз йўқ. Уй сотиб ололмайсиз, дейишди. Қонун нуқтаи назаридан қарасак, талаб бор эди. Унга амал қилиш шарт эди. Аммо адолат нуқтаи назаридан-чи? Ахир у ҳам шу давлатнинг фуқароси-ку! Пулни ҳалол меҳнати билан топган-ку! Нега бир фуқаро уй сотиб олиш ҳуқуқидан фойдалана олади-ю, бошқаси фақат пропискаси йўқлиги учун чекланиши керак? Мана шу ерда қонун билан адолат ўртасидаги ҳақиқий савол пайдо бўлади. Қонун талаби мавжуд эди. Аммо шу талабнинг ўзи қанчалик адолатли эди? Кейинчалик бу чеклов бекор қилинди. 2020 йил 1 апрелдан Тошкент шаҳри ва вилоятида уй-жой сотиб олиш учун доимий прописка талаби олиб ташланди. Демак, бир пайтлар қонуний ҳисобланган чеклов кейинчалик қайта кўриб чиқилди. Бу нимани англатади? Қонуннинг мавжудлиги унинг ҳар бир талаби ҳамиша адолатли эканини англатмайди. Қонун устун бўлиши шарт. Аммо қонуннинг ўзи ҳам адолат мезонларига мувофиқ бўлиши керак. Зеро, адолатни фақат қонунга мослаштириш эмас, зарур бўлганда қонунни ҳам адолат талабларига мослаштириш керак. Шундай экан, савол ўша қолади, қонун устунми ёки адолат? Балки қонуннинг устуворлиги унинг адолатли бўлиши билан янада мустаҳкамланар? @Advokat_Abdullayev

Открыть в Telegram
Просмотры5 826−13%к среднему
Пересылки15
Реакции51
Комментарии—
#2583Текст

Касал маҳкум: муассасадан тақдимнома, суддан қайтариш хати. Ечим қани? Адвокат жиддий бир муаммони кўтариб, унга ечим ҳам таклиф қилибди. Ҳозирги қонунга кўра, маҳкумни оғир касаллиги туфайли жазодан озод қилиш учун махсус тиббий комиссия хулосаси ва муассасанинг судга тақдимномаси керак. Суднинг бу ҳужжатларни талаб қилгани қонунга асосланган. Аммо ҳужжатларни талаб қилиш бошқа, адвокатнинг илтимосномасини кўрмасдан қайтариш бошқа масала. Судьянинг хатида озод қилиш тартиби тушунтирилган, лекин илтимосномани айнан хат билан кўрмасдан қайтаришга қайси процессуал норма асос бўлиши кўрсатилмаган. Шу жиҳатдан, қайтариш ҳақидаги хат етарлича ҳуқуқий асослантирилмаган. Лекин муассаса ҳаракат қилмаса ёки ишни чўзса-чи? Касал одам кутиб ётаверадими? Адвокатнинг таклифи шу муаммога ечим беради, муассаса тақдимнома киритишни рад этса ёки асоссиз кечиктирса, маҳкумнинг ўзи ёки адвокати бевосита судга мурожаат қила олсин. Суд зарур тиббий ҳужжатларни талаб қилиб, ҳолатни текшириб, асосли қарор қабул қилсин. Бу ариза берган ҳар бир маҳкумни озод қилиш дегани эмас. Касаллик жазони ўташга тўсқинлик қиладими, буни тиббий текширув асосида аниқлаш керак. Аммо масалани судга олиб чиқиш йўли муассасанинг ҳаракат қилмаслиги сабабли тўсилиб қолмасин. Инсоннинг соғлиғи ҳужжат кутиб турмайди, ахир. Шунинг учун адвокатнинг бу таклифи эътиборга лойиқ. Суднинг жавоби эса мурожаатни қайтаришнинг аниқ ҳуқуқий асосини ҳам кўрсатиши керак. @Advokat_Abdullayev

Открыть в Telegram
Просмотры5 462−19%к среднему
Пересылки14
Реакции40
Комментарии—
#2582Превью ссылки
Просмотры7 003+4%к среднему
Пересылки45
Реакции38
Комментарии—
#2581Превью ссылкиизменён
Просмотры6 758+1%к среднему
Пересылки12
Реакции16
Комментарии—
#2580Текст

Наманганда терговчи қамоқда: қонунни қўллаганлар қонунни буздими? Адвокат Хондамир Кулбаев Наманганда терговчи Рустамжон Мамажоновнинг қамоққа олиниши бўйича жиддий саволларни кўтарди. Унинг айтишича, жиноят ишини қўзғатишдан тортиб қамоққа олишгача дахлсизликка оид янги қоидалар бузилган. Терговчи ҳам жиноят қилса, жавоб бериши керак. Лекин уни жавобгарликка тортаётганлар ҳам қонунга амал қилиши шарт. Янги қоидаларга кўра, ички ишлар органи терговчисига нисбатан жиноят ишини прокуратуранинг оддий терговчиси қўзғата олмайди. ЖПКнинг 546⁵-моддасида бу ваколат Бош прокурор ва унинг ўринбосарлари, вилоят даражасидаги ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорларга берилган. Бу қоида фақат прокуратура терговчиларига тегишли эмас. ЖПКнинг 344-моддасида кўрсатилган ички ишлар органлари, Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти терговчилари ҳам шу доирага киради. Адвокатнинг билдиришича, Мамажоновга нисбатан ишни оддий прокуратура терговчиси қўзғатган. Қамоққа олиш учун эса дастлаб вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари розилик берган. Ҳолбуки, махсус нормада вилоят прокурори ўринбосарининг бундай мустақил ваколати кўрсатилмаган. Яна бир жиддий савол. Қонунда уч соатгача ушлаб туриш белгиланган ҳолатда, нега терговчи 32 соатдан ортиқ ушлаб турилган? Бу важ ушлаш вақти ва ҳужжатлари асосида текширилиши керак. Суд қамоққа олишни дастлаб рад этганидан кейин эртаси куни яна мурожаат қилинган. ЖПКнинг 243-моддасига кўра, бунга қамоқни зарур қиладиган янги ҳолатлар пайдо бўлганида йўл қўйилади. Айбловга яна бир модда қўшишнинг ўзи "янги ҳолат пайдо бўлди" дегани эмас. Энг муҳими, ЖПКнинг 546¹¹-моддасида аниқ айтилган. Дахлсизлик қоидаларини бузиб қабул қилинган қарорлар ва амалга оширилган ҳаракатлар қонунга хилоф ҳисобланади ҳамда бекор қилиниши лозим. Ишни ваколатсиз шахс қўзғатган бўлса, ишни тугатиш ҳам назарда тутилган. Кейинроқ судга тақдим этилган прокурор розилиги ҳақидаги шубҳалар ҳам текширилиши зарур. Ҳужжат қачон имзоланган, қачон қайд этилган ва судга қачон келиб тушган? Бу саволларга ҳужжат билан жавоб бериш керак. Гап терговчини жавобгарликдан сақлаб қолишда эмас. Гап қонун белгилаган тартибни сақлаб қолишда. Чунки қонунни бузиб иш юритишга йўл очилса, эртага ҳар қандай инсоннинг ҳуқуқи хавф остида қолади. @Advokat_Abdullayev

Открыть в Telegram
Просмотры7 684+15%к среднему
Пересылки65
Реакции90
Комментарии—
#2579Текст

Rasmiy munosabat savollarni oçiq qoldirdi Toşkent şahar sudining rasmiy munosabatini öqidik. Biroq unda keltirilgan izohlar jamoat himoyaçisini işdan çetlatiş qançalik asosli bölgani haqidagi savollarni töliq bartaraf etmayapti. Avvalo, fuqaroning eʼtirozini “hissiyotga beriliş”, “kaşfiyot”, “Evrika” kabi iboralar bilan baholaş rasmiy munosabatga yaraşmaydi. Suddan kutilgan javob şuki, eʼtiroz bildirgan şaxs ustidan kinoya qiliş emas, qabul qilingan qarorni huquqiy jihatdan tuşuntiriş. Birinçi savol. Jamoat himoyaçisi iştirok etişi uçun sudlanuvçi albatta şu taşkilotning aʼzosi bölişi şartmi? JPKning 42-moddasida jamoat birlaşmasi öz vakilini sudga yuborişi va yiğiliş qarorini taqdim etişi belgilangan. Lekin unda sudlanuvçi albatta şu birlaşma aʼzosi bölişi yoki uning vakili bilan bir joyda işlaşi, bir mahallada yaşaşi şartligi yozilmagan. Demak, bunday talab qöyilsa, uning aniq huquqiy asosi ham körsatilişi kerak. Jamoat birlaşmalari töğrisidagi Qonunning 15-moddasida taşkilot öz aʼzolarining manfaatlarini himoya qilişi nazarda tutilgan. Ammo şu moddaning özi boşqa qonunçilik hujjatlarida belgilangan vakolatlarni amalga oşiriş imkonini ham beradi. Şu sababli uni JPKdagi maxsus tartib bilan birgalikda tuşuntiriş zarur. Qolaversa, rasmiy munosabatning özida “Ezgulik” ustavining 2.2-bandi şaxslarning huquqlarini himoya qilişga kömaklaşişni nazarda tutişi aytilgan. Xöş, nega aynan şu qoida mazkur holatga tatbiq etilmagan? Ikkinçi savol. Qaysi hujjat yetişmagan? “Vakolatlarni tasdiqlovçi hujjatlar yetarli emas” degan umumiy gap bilan masala oydinlaşmaydi. Yiğiliş qarori bölmaganmi? Qarorni vakolatsiz organ qabul qilganmi? Yoki taqdim etilgan hujjatda muayyan kamçilik bormi? Oliy sud Plenumining 34-sonli qarori 5-bandida jamoat himoyaçisini taşkilotning umumiy yiğilişi yoki saylanadigan organi körsatişi mumkinligi tuşuntirilgan. Şuning uçun aynan qaysi hujjat nima sababdan talabga javob bermagani oçiq aytilişi lozim. Birinçi instansiya sudi şu hujjatlar asosida iştirokka ruxsat bergan bölsa, apellyatsiya sudi ularda qanday kamçilik topdi? Kamçilikni töldiriş imkoniyati berildimi? Rasmiy munosabatda bu savollarga javob körinmaydi. Uçinçi savol. Avvalgi ajrimning taqdiri nima böldi? Sud “birinçi instansiya ajrimini bekor qilmadik, faqat keyingi iştirok masalasini hal qildik”, demoqda. Bu farqni tuşuntiriş uçun apellyatsiya sudi ajrimining xulosa qismida aynan nima yozilganini körsatiş kerak. Birinçi instansiya ajrimi bekor qilinganmi yoki jamoat himoyaçisining apellyatsiyadagi iştiroki alohida rad etilganmi? Qarorning qonuniyligi uni qanday nomlaş bilan emas, mazmuni va qöllangan protsessual asos bilan baholanadi. Albatta, apellyatsiya sudi iştirokçining vakolatini tekşirişi mumkinligini inkor etmaymiz. Ammo vakolatni tekşiriş bilan avval berilgan protsessual maqomni tugatişning asosi va tartibini tuşuntiriş alohida masala. Apellyatsiya şikoyatini sudlanuvçining özi ham imzolagani haqidagi izohga kelsak, bu şikoyatni körib çiqiş masalasiga javob beradi. Lekin jamoat himoyaçisini çetlatiş asosli bölganini öz-özidan isbotlamaydi. Biz sud qarorlarini körmasdan turib qatʼiy hukm çiqarmoqçi emasmiz. Ammo rasmiy munosabatda ham fuqaroning eʼtirozini “asossiz” deb eʼlon qiliş uçun har bir bahsli nuqtaga aniq javob berilişi kerak. Savollar hamon oçiq. Qaysi hujjat yetişmagan, qaysi aniq norma asosida çetlatilgan va bu qaror ajrimda qanday asoslantirilgan? Jamoatçilikka kerak bölgan javob şu, xolos. @Advokat_Abdullayev

Открыть в Telegram
Просмотры6 792+1%к среднему
Пересылки9
Реакции40
Комментарии—
#2578Текст
Просмотры6 787+1%к среднему
Пересылки34
Реакции15
Комментарии—
#2577Текстизменён

Тақиқланган материаллар: маъмурий жавобгарлик белгиланди 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ–1185-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги 184⁵-модда киритилди. Унга кўра, экстремизм, сепаратизм ёки ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғинга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга чақирувчи, шунингдек аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш мақсадида сақлаш учун маъмурий жавобгарлик белгиланди. Экстремистик ва террорчилик ташкилотларининг атрибутлари ёки рамзий белгиларини тарқатиш ёхуд намойиш этиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш ҳам жавобгарликка сабаб бўлади. Жазоси қандай? Ҳуқуқбузарлик ашёси мусодара қилиниб, — фуқароларга БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача; — мансабдор шахсларга 100 бараваридан 150 бараваригача жарима солиниши мумкин. Ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ қўлланиши мумкин. Қайси ҳаракат учун, қандай шартларда жавобгарлик келиб чиқади? Бу ҳақида 👉батафсил @Advokat_Abdullayev

Открыть в Telegram
Просмотры9 293+39%к среднему
Пересылки63
Реакции23
Комментарии—
#2576Фото
Просмотры10 318+54%к среднему
Пересылки92
Реакции59
Комментарии—
#2575Текстизменён

Инсон тақдири қолдиқдаги иш эмас Бугун Наманган вилояти судининг кассация инстанциясида судлов ҳайъатига раддия билдиришга мажбур бўлдик. Раддиямиз рад этилди. Сўнг, суд мажлисининг белгиланган вақтда бошланмагани ҳақидаги эътирозимизга раислик этувчи "Бизни ҳам тўғри тушунинглар, ҳар биримизнинг иш юритувимизда қолдиқда камида 30 та жиноят иши бор", дея юкламанинг оғирлигини таъкидлади. Судьяларни тушунамиз. Аммо суд эшиги олдида кутаётган инсонни ҳам тушунайлик. Судья учун ўттизта ишдан бири бўлган жилд ўша инсон учун бутун ҳаёти. Аввал Уйчида маъмурий ишнинг ўз вақтида кўрилмаётгани ҳақида ёзгандик. Бундай ҳолатларни қайта-қайта кўряпмиз. Демак, муаммони судьядан янада кўпроқ ишлашни, фуқародан эса янада кўпроқ кутишни сўраш билан ечиб бўлмайди. Оғир юклама ва доимий шошилиш ишни пухта ўрганиш, ҳимояни тўлиқ эшитиш имкониятини торайтиради. Бунинг баҳосини инсон ўз эркинлиги ва келажаги билан тўлаши мумкин. "Одил судлов — 2030"да кадрларни жалб қилиш ва судьяларни ортиқча вазифалардан озод этиш чоралари белгиланган. Аммо бугун суд қилинаётган инсон ислоҳот самарасини йиллаб кута олмайди, бизнингча. Бўш лавозимларни муносиб номзодлар билан тўлдириш, зарур штатларни кўпайтириш, суд аппаратини кучайтириш ва мажлислар жадвалини ҳақиқий имкониятга мослаштириш керак. Энг муҳими, нега малакали юристлар судья бўлишни истамаяпти? Сабабини уларнинг ўзидан сўраб, ечими устида ишлаш зарур. Судьяликка муносиб инсон бу касбда мустақил ишлаш, муносиб яшаш ва соғлиғини асраш имкониятини кўрсин. Судьянинг елкасидаги юк енгиллашмас экан, адолат излаб келган инсоннинг ташвиши ҳам енгиллашмайди, назаримизда. @Advokat_Abdullayev

Открыть в Telegram
Просмотры9 595+43%к среднему
Пересылки17
Реакции34
Комментарии—
#2574Текст

Давлат божи: ҳақни талаб қилиш нега қиммат? Адвокат Муҳриддин Шамсиддиновнинг ушбу мақоласи ҳар қандай амалиётчи юристнинг эътиборидан четда қолмаса керак. Унда суд ҳимоясидан фойдаланишга бевосита таъсир қиладиган масала шуки, фуқаролик ва иқтисодий судларда давлат божини ҳисоблашдаги фарқлар кўтарилган. Биринчи масала. Шартномани бекор қилиш. Фуқаролик судида Пленум тушунтириши асосида шартнома баҳосидан 4 фоиз бож ҳисобланса, иқтисодий судда қатъий 10 БҲМ қўлланади. Натижада 500 миллион сўмлик шартнома бўйича фуқаро 20 миллион, тадбиркор 4,4 миллион сўм тўлайди. Қонундаги махсус ҳавола ва фуқаролик судлари учун тегишли ставканинг белгиланмагани бундай фарқни қайта кўриб чиқишга асосли савол туғдиради. Иккинчи масала. Бож ҳисобининг ўзидан шикоят қилиш. Иқтисодий суд ҳужжатининг фақат давлат божига оид қисмига шикоят беришда бож тўланмайди. Фуқаролик судида эса ҳал қилув қарорининг шу қисмига шикоят умумий асосларда пуллик, божга оид ажрим устидан хусусий шикоят бепул. Бир масаланинг суд ҳужжати шаклига қараб турлича тартибга тушиши изоҳ талаб қилади. Учинчи масала. Мулкий даъволар ва имтиёзлар. Умумий ставка фуқаролик судида 4 фоиз, иқтисодий судда 2 фоиз. Кичик тадбиркорларга 50 фоизлик имтиёзнинг доираси ҳам фарқ қилади. Айни пайтда, номулкий даъволарда фуқаролик судидаги ставка пастроқ. Демак, ҳар бир фарқнинг асоси ва мутаносиблиги алоҳида баҳоланиши керак. Тўртинчи масала. Қисман шикоятда ҳисоблаш аниқлиги. Иқтисодий судда бож низолашилаётган қисмдан ҳисобланиши очиқ белгиланган. Фуқаролик судлари учун ҳам шу масалани қонунда аниқ ифодалаш ҳуқуқий ноаниқликни камайтиради. Муаллифнинг шартномавий талабларга аниқ ставка белгилаш, қисман шикоят ҳисобини ойдинлаштириш, имтиёзларни қайта кўриш ва божнинг юқори чегарасини белгилаш ҳақидаги таклифлари муҳокамага арзийди. Фақат барча шартномавий талабларни номулкий деб баҳолаш ёки мавжуд фарқларнинг ўзиниёқ қонунга зид деб эълон қилишга шошилмаслик керак, назаримизда. Конституциянинг 55 ва 63-моддалари суд ҳимояси ҳамда адолатли йиғимларни кафолатлайди. 20-модда эса давлат билан муносабатлардаги қонунчилик ноаниқликларини инсон фойдасига талқин қилишни талаб этади. Мақоладан чиқараётган хулосамиз шуки, бож ставкалари, имтиёзлар ва шикоятда ҳисоблаш асосларини қонунда аниқлаштириш, Пленум тушунтиришларини ҳам қайта кўриб чиқиш лозим. Бу мавжуд қоидаларни такомиллаштиришга қаратилган ҳуқуқий таклифдир. Суд эшиги очиқ бўлса, унга киришга фуқаронинг қурби ҳам етсин. @Advokat_Abdullayev

Открыть в Telegram
Просмотры9 891+47%к среднему
Пересылки37
Реакции56
Комментарии—