Account
Uzdiplomat | Расмий канал

Uzdiplomat | Расмий канал

Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади •facebook.com/uzdiplomat •instagram.com/uzdiplomat.uz •youtube.com/@uzdiplomat Реклама: +99893 571 72 35 Таҳририятга мурожаат— @uzdiplomat_uz

Username
@uzdiplomat
Category
News and media
Country
UzbekistanUzbekistan
Created
, 10 years
Subscribers34,755−181 last week
Avg views per post, 7d6,779+1.5% vs prev 7d
ERR19.50%last 7 days

Subscribers, 30 days

Nov 7 – Nov 16+1,706 (+5.2%)

Show as table
DateSubscribers
Nov 7, 202633,049
Nov 8, 202633,621
Nov 9, 202634,936
Nov 10, 202634,908
Nov 11, 202634,874
Nov 12, 202634,836
Nov 13, 202634,822
Nov 14, 202634,821
Nov 15, 202634,797
Nov 16, 202634,755

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Nov 5, 20267,467
Nov 6, 20266,774
Nov 7, 20266,320
Nov 8, 20266,819
Nov 9, 20266,850
Nov 10, 20266,949
Nov 11, 20267,034
Nov 12, 20267,511
Nov 13, 20267,302
Nov 14, 20266,579
Nov 15, 20265,355
Nov 16, 20265,167

Most viewed this month

  1. 01

    🔴Журналистларга «Тошингни тер»ни ўқишни тавсия қилган Шоҳрух Ғиёсов матбуот эркинлиги бўйича ишчи гуруҳга киритилди ✔️Журналистларни судга босим ўтказишда айблаган Шоҳруҳ Ғиёсов уларнинг ишига ким тўсқинлик қилаётганини ўрганади Журналистларга ким босим ўтказяпти, уларнинг ишига ким тўсқинлик қиляпти? Сенат Кенгаши бу масалаларни ўрганишни янги ишчи гуруҳга топширди. Унинг аъзоларидан бири — ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси, ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов. Гуруҳ 15 октябрда Ўзбекистоннинг Матбуот эркинлиги индексидаги ўрнини яхшилаш мақсадида тузилган. Бу йил мамлакат индексда 180 давлат орасида 147-ўринни эгаллади. 2025 йил декабрида Ғиёсов «Тафтиш» мухбири билан суҳбати аудиосини ўзи тарқатганини маълум қилган эди. У буни суҳбатдан айрим гаплар узиб олинишининг олдини олиш истаги билан изоҳлаган. Мухбирга ўқишни тавсия қилган китоби ҳақида эса «“Тошингни тер” китоби муаллифи ўзимман», деган. Блогер Сирожиддин Одиловнинг суди чоғида ҳам Ғиёсов ишни ёритган айрим журналист ва блогерларни нохолисликда айблаб, уларнинг чиқишларини судга босим деб баҳолаган. Ўша пайтда ИИВнинг ўзи жабрланувчиларнинг иш юзасидан айтган гаплари акс этган видеони расмий саҳифаларида эълон қилган. 2021 йилда эса Ғиёсов блогер Отабек Сатторий иши ҳақида гапирар экан, текширилмаган маълумотларни тарқатиб, тергов ва судга нисбатан салбий муносабат уйғотишга уриниш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлигини айтган. Энди Ғиёсов аъзо бўлган гуруҳ журналистларга таҳдид ва тазйиқ ҳақидаги мурожаатлар қандай кўриб чиқилганини таҳлил қилади. Агар журналист ИИВ ходимининг босимидан шикоят қилса, унинг мурожаати бўйича хулоса тайёрлашда вазирлик вакили қандай қатнашади? Сенатнинг кенгаш қарорида юқоридаги масалалар очиқ қолган. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

    Videoedited
    Views16.6K
    Forwards115
    Reactions155
    Comments17
  2. 02
    Views11.2K
    Forwards59
    Reactions87
    Comments1
  3. 03

    🔴Депутатлардан янгилик: Эндиликда молга яйловдан ўт ўриб келиш учун ҳам чипта сотиб олиш керак бўладими? Олий Мажлис Қонунчилик палатаси маълумотига кўра, депутатлар яйловлардан фойдаланишга оид қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Унда аҳоли ва тадбиркорлар яйловдан ижара шартномаси ёки чипта асосида фойдаланиши таклиф қилинган. Лойиҳага кўра, қишлоқ аҳолиси ўз чорвасини боқиши учун жамоат яйловларини ташкил этиш кўзда тутилган. Яйловларда мол боқиш билан бирга асалари боқиш, доривор ўсимликлар етиштириш ва сайёҳларни қабул қилишга ҳам рухсат бериш таклиф этилмоқда. Ҳозир фойдаланилмаётган яйловларни электрон аукцион, инвестор билан шартнома ёки давлат ва хусусий шериклик орқали фойдаланишга бериш режалаштирилган. Яйловларни асраш ва уларнинг ҳолати ёмонлашишининг олдини олишда рақамли технологиялардан фойдаланиш ҳам кўзда тутилган. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

    Photo
    Views9.91K
    Forwards106
    Reactions127
    Comments20
  4. 04

    🔴 «Президент порталига қилган мурожаатим Мудофаа вазирлиги томонидан ёлғон маълумот билан ёпиб юборилди» Uzdiplomat таҳририятига Эркин Абдуллоевдан шу мазмундаги мурожаат келиб тушди. Унинг билдиришича, 2026 йил 28 сентябрда 99818-ҳарбий қисм хизматчиларининг ўзига нисбатан амалга оширган ҳаракатларидан норози бўлиб, Президент портали ва Мудофаа вазирлигига шикоят йўллаган. Бироқ 21 октябрда подполковник Т. Садиков имзолаган далолатномада фуқарога телефон орқали тушунтириш берилгани, у бундан қониққани ва ариза-шикояти йўқлигини билдиргани ёзилган. Абдуллоев бу гапларни айтмаганини таъкидламоқда. Uzdiplomat таҳририяти фуқаро тақдим этган аудиоёзувни тинглаб чиқди. Суҳбатда Абдуллоев тушунтиришлардан қониққанини ёки шикояти йўқлигини айтмаган. Фуқаронинг айтишича, телефон орқали фақат жавоб хатини юбориш учун яшаш манзили аниқлаштирилган. У эса шикоятидан воз кечмаган. Қўмондонликнинг расмий жавоб хатида 28 сентябрдаги тадбир давомида ҳарбий хизматчилар баъзи талабларга риоя этмагани ва иштирокчиларга интизомий жазо қўллангани қайд этилган. Ҳолат Навоий ҳарбий прокуратураси томонидан ҳам ўрганилаётгани билдирилган. Шундай экан, фуқаронинг «шикоятим йўқ» деган гапи қандай асосда ҳужжатга киритилган? Абдуллоев далолатномадаги маълумотларни текшириш, масъулларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ва дастлабки шикоятини қайта ўрганишни сўрамоқда. ❗️«Реал Ўзбекистон» лойиҳасида иштирок этинг! Ўз ҳудудингизга оид янгиликлар, сурат ва лавҳаларни телеграмдан @uzdiplomat_uz га жўнатинг! Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

    Photo
    Views9.08K
    Forwards42
    Reactions48
    Comments11
  5. 05

    «Бирорта ректорни ишдан олмадим» деган Турдимов баёнотидан кейин учинчи ректорнинг кетгани хабар қилинди Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори Илҳомжон Тўхтасинов лавозимидан озод этилган. Университет сайтида раҳбар ўрни вакант турибди. Бундан аввал, 9 ноябрь куни Тошкент кимё-технология институти ректори Ботир Усмонов ўз хоҳиши билан ишдан кетган эди. 11 ноябрда эса Бухоро давлат университети ректори Обиджон Ҳамидов ҳам бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилгани маълум бўлди. У 2019 йилдан буён университетни бошқариб келаётган эди. Қизиғи, 9 ноябрь куни таълим ва фан вазири Эркинжон Турдимов «Ҳали битта ректорни ҳам ишдан олмадим», дея беш нафар ректор лавозимидан озод этилгани ҳақидаги хабарларни рад этган эди. Вазир тўрт нафар ректор қаттиқ огоҳлантирилгани ва уларнинг фаолиятини ўрганиш учун махсус ишчи гуруҳ тузилганини айтган эди. Шундан кейин икки ректорнинг лавозимдан кетгани ҳақида маълумотлар эълон қилинди, энди эса учинчи ректор ҳақида хабар тарқалди. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

    Photo
    Views8.98K
    Forwards57
    Reactions61
    Comments17

Latest posts

#15907Photoedited
Views3,994−41%vs avg
Forwards88
Reactions18
Comments2
#15906Photo

🔴 Ўзбекистон тўққиз ойда 44,1 миллиард доллар хорижий инвестиция ва кредит ўзлаштирди 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда хорижий инвестиция ва кредитларни ўзлаштириш ҳажми режадан 23,9 фоизга ошди. Бу ҳақда 13 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмитасида тақдим этилган Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳисоботида маълум қилинди. Вазирликка кўра, шу даврда Давлат инвестиция дастури доирасида 106 та стратегик лойиҳа ишга туширилган. Олтинни ҳисобга олмаганда, экспорт ҳажми 32 фоизга ўсган. Экспортчи корхоналар сони 6 600 тага етган. Савдога кўмаклашиш жамғармаси 1 232 нафар тадбиркорга жами 185,9 миллиард сўм молиявий ёрдам берган. Вазирлик маълумотига кўра, ёрдам олган тадбиркорлар 2 миллиард долларлик экспортни амалга оширган. Вазирлик учинчи чорак якунига қадар мақсадли қийматлари белгиланган 45 та кўрсаткичнинг барчасини бажарганини билдирди. Бироқ келтирилган рақамларда 44,1 миллиард долларнинг қанчаси хорижий инвестиция, қанчаси эса қайтарилиши лозим бўлган кредит экани алоҳида кўрсатилмаган. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

Open in Telegram
Views3,487−48%vs avg
Forwards7
Reactions17
Comments2
#15905Photo

🔴Қадимий ёдгорликда ғишт цехи, муҳофаза ҳудудида уйлар қурилган ✔️26 та археологик обидага зарар етказилди Андижонда уч минг йиллик тарихга эга ёдгорлик ҳудудида бетон ғишт цехи очилган, Самарқандда эса қадимий тепаликнинг бир қисми оғир техника билан бузиб ташланган. Прокуратура органлари ва Маданий мерос агентлиги ўтказган ўрганишларда республика бўйича 26 та археология ёдгорлигига зарар етказилгани аниқланган. Бош прокуратура маълумотига кўра, Андижон вилоятидаги милоддан аввалги XII–VII асрларга оид «Далварзин» ёдгорлигида мевали боғ, экин майдони ва бетон ғишт цехи ташкил этилган. Оқибатда ёдгорликка жуда кўп миқдорда зарар етказилган. Далварзин — Фарғона водийсидаги қадимги шаҳарсозлик тарихини ўрганишда муҳим ўрин тутадиган манзилгоҳ. «Андижон тарихи» китобида қайд этилишича, қарийб 25 гектар майдонни эгаллаган шаҳар деворлар билан ажратилган уч қисмдан иборат бўлган: аҳоли яшаш ҳудуди, арк-истеҳком ва чорва сақланадиган жой. Бу ердан топилган мудофаа иншоотлари минтақадаги энг қадимий намуналар қаторига киради. Самарқанд вилоятидаги «Таллиғулонтепа» ёдгорлигининг 195 куб метр қисми оғир техника ёрдамида бузиб юборилган. Бу ёдгорликдаги қонунбузилиш ҳақида Маданий мерос агентлиги аввал ҳам хабар берган. Агентликнинг 2026 йил 25 сентябрдаги маълумотига кўра, Пастдарғом туманида жойлашган обидага етказилган зарар 6 миллиард 435 миллион сўм деб ҳисобланган. Ўрганишда унинг муҳофаза белгиси ҳам номаълум шахс томонидан олиб ташлангани аниқланган. V–VI ҳамда X–XII асрларга оид мазкур ёдгорлик Моддий маданий мерос объектлари миллий рўйхатига киритилган. Қонунбузилишлар фақат ёдгорликларни бузиш билан чекланмаган. Республика бўйича 48 та ёдгорликнинг муҳофаза ҳудудида уй-жойлар, ҳатто ҳожатхоналар қурилган. Жумладан, Шаҳрисабздаги «Сариқтепа» ёдгорлиги муҳофаза ҳудудида учта уй ўзбошимчалик билан барпо этилган. Прокуратура бу ҳолатни масъулларнинг лоқайдлиги билан боғлаган. Ўрганишлар натижасида 8 та жиноят иши қўзғатилган, 68 та тақдимнома киритилган. 20 нафар мансабдор шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилган. Шунингдек, ёдгорликларга қарийб 300 та муҳофаза белгиси ўрнатилиши таъминланган. Жиноят кодексининг 132-моддасига кўра, давлат муҳофазасидаги моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки шикастлаш жуда кўп миқдорда зарарга сабаб бўлса, беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. Айни моддада моддий зарар уч карра қопланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш жазолари қўлланилмаслиги ҳам назарда тутилган. Бош прокуратура хабарида барча ёдгорликларга етказилган зарарнинг умумий миқдори, унинг қанчаси ундирилгани очиқланмаган. Назорат тадбирлари давом этмоқда. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Open in Telegram
Views7,087+5%vs avg
Forwards18
Reactions17
Comments3
#15904Photo

🔴 Картадан картага пул ўтказиш ва иловага кириш қоидалари ўзгарди Бугундан банк ва тўлов иловаларида пул ўтказиш, карта қўшиш ҳамда шахсни тасдиқлашга оид янги қоидалар кучга кирди. Марказий банк киритган ўзгаришлар айрим амалларни соддалаштиради. Ҳар бир пул ўтказмасига код сўралмайди Энди банк ёки тўлов ташкилоти қанча суммагача пулни қўшимча тасдиқлашсиз ўтказиш мумкинлигини ўзи белгилайди. Шу сабабли бу чегара иловаларда турлича бўлиши мумкин. Белгиланган миқдордан кўп пул ўтказилса, бир марталик тасдиқлаш коди — OTP ёки бошқа тасдиқлаш усули талаб қилинади. Қўшимча тасдиқлашсиз ўтказмаларда фирибгарлик юз берса, жавобгарлик банк ёки тўлов ташкилоти зиммасида бўлади. Карта қўшиш учун қайта биометрик текширув шарт эмас. Иловага карта бириктиришда OTP-код киритиш етарли бўлади. Аммо рўйхатдан ўтишда, паролни тиклашда ёки бошқа телефондан аккаунтга киришда шахсни биометрик усулда тасдиқлаш талаб этилади. Телефон рақами яқин қариндош номида бўлса ҳам рўйхатдан ўтиш мумкин. Бунинг учун қариндошлик тасдиқланиши керак. Телефонни алмаштирсангиз, карталар иловадан ўчмайди Бошқа қурилмадан кирилганда ёки парол тикланганда карталар вақтинча нофаол ҳолатга ўтади. Уларни OTP-код орқали қайта ишга тушириш мумкин. Қурилмада зарарли дастур ёки масофадан бошқарув аниқланса, банк SMS ва илова билдиришномаси — PUSH-хабар орқали зудлик билан огоҳлантиради. Хабарда банк ёки тўлов ташкилоти билан боғланиш зарурлиги ҳам кўрсатилади. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Open in Telegram
Views6,225−8%vs avg
Forwards75
Reactions18
Comments0
#15903Photo
Views5,042−25%vs avg
Forwards20
Reactions56
Comments6
#15902Video

🔴Ижтимоий тармоқ «мўъжизаси»: бир йил кутилган масала бир соатга қолмай ҳал бўлди «Пиёдачи» лойиҳаси муаллифи Алишер Саъдуллаев ваъда қилган молиявий кўмакни бир йилдан бери ололмаётгани ҳақида видео чиқаргач, масала тезда ҳал бўлганини билдирди. Унинг айтишича, мурожаатдан сўнг бир соат ҳам ўтмай, Саъдуллаев шахсан у билан боғланган. «Тўғриси, бунчалик тез ҳал бўлишини умуман ўйламагандим. Алишер Саъдуллаевнинг шахсан ўзлари мен билан боғланиб, нима бўлаётганини тушунтирдилар. Гаплашдик ва муаммони ҳал қилдик», — деди лойиҳа муаллифи янги видеосида. У Саъдуллаевга танқидни тўғри қабул қилгани учун миннатдорлик билдириб, иш жараёнида камчиликлар бўлиши мумкинлигини айтди. Аввалги мурожаатида муаллиф «Пиёдачи»ни Яшил ташаббуслар жамғармаси орқали молиялаштириш ҳақидаги ваъдага бир йилдан ошгани, аммо агентликдан ҳали маблағ олмаганини билдирган эди. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Open in Telegram
Views5,696−16%vs avg
Forwards21
Reactions71
Comments3
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h2,150
16 h5,696
  1. After 24 hours5,696
  2. Total to date5,696
#15901Video

🔴Минбардаги ваъда қачон бажарилади? ✔️«Пиёдачи» муаллифи Саъдуллаев айтган маблағни бир йилдан бери кутаётганини билдирди Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев «Пиёдачи» лойиҳасини молиялаштиришга ваъда берганидан бир йилдан ошган бўлса-да, лойиҳа муаллифи агентликдан ҳали пул олмаганини айтди. Муаллиф эълон қилган видеода Саъдуллаевнинг қуйидаги сўзлари келтирилган: «Бундан кейин сизнинг “Пиёдачи” лойиҳангизга, Президентимиз ташаббуслари билан ташкил қилинган Яшил ташаббуслар жамғармасидан биринчи бўлиб молиялаштиришни йўлга қўймоқчимиз». Лойиҳа муаллифининг айтишича, 22 октябрда ушбу видео эълон қилинганига бир йил тўлган. Шу вақт ичида обуначилари, танишлари ва қариндошлари ундан «Қанча пул олдинг? Нимага сарфладинг?» деб сўраб келган. Аммо унинг таъкидлашича, маблағ ҳали берилмаган. «Мен агентликдан ҳали пул олганим йўқ. Бу видеони ҳам пул олиш учун қилаётганим йўқ», — деди у. Муаллиф саволлар кўпайгани учун очиқ изоҳ беришга қарор қилганини, маблағ ажратилса, бу ҳақда ҳам хабар беришини билдирди. У мурожаатида агентлик бу гапларни нотўғри тушунмаслиги, ўзига босим бўлмаслиги ва видео ўчирилмаслигига умид билдирди. Бу видео эълон қилинган саҳифаларда айрим ёшлар бошқа лойиҳаларда ҳам шундай муаммолар бўлганини билдиришган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Open in Telegram
Views5,658−16%vs avg
Forwards31
Reactions60
Comments8
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
3 h3,052
17 h5,658
  1. After 24 hours5,658
  2. Total to date5,658
#15900Videoedited

🔴 Шерзодхон Қудратхўжа хусусий боғчалар номини ўзбекчалаштиришни таклиф қилди Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа хусусий боғчаларнинг номини ўзбекчалаштириш ва уларда ўтказиладиган байрамлар учун сценарийлар ёзиб беришни таклиф қилди. Қудратхўжанинг айтишича, у маҳалласидаги тўртта боғча ёнидан пиёда ўтганда байрам тадбирларини эшитиб туради. Ректор айрим боғчаларда болалар ҳосил байрамини бир неча тилда нишонласа ҳам, ўзбек тилидаги қўшиқлар янграмаслигини айтди. У болалигида куйланган «Ёмғир ёғалоқ, ям-яшил ўтлоқ» қўшиғини мисол келтирди. Ректор суҳбатда хусусий мактаблардаги тарбия масаласига ҳам тўхталди. Унинг айтишича, Тошкентнинг Юнусобод туманидаги Тикланиш маҳалласида икки ўқувчи билан гаплашган. Улардан бири, 15 ёшли бола, «Мен келажагимни Ўзбекистонда кўрмайман», деган. Ректор сабабини сўраганда, ўқувчи «Бу ерда муҳит яхши эмас», деб жавоб берган. Қудратхўжанинг фикрича, давлат мактабларида ватанпарварлик мавзусига ҳаддан ташқари урғу берилади, хусусий мактабларда эса унга етарлича эътибор ажратилмайди. У олимларни бу масалани социологик тадқиқот орқали ўрганишга чақирди. Шерзодхон Қудратхўжа бу фикрларни 13–14 ноябрь кунлари Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлиб ўтган Ўзбекистон зиёлилари кенгашининг Тошкент шаҳар ҳудудий йиғилишида билдирди. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

Open in Telegram
Views7,765+15%vs avg
Forwards72
Reactions152
Comments27
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
5 h5,840
19 h7,765
  1. After 6 hours5,840
  2. After 24 hours7,765
  3. Total to date7,765
#15899Photoedited

🔴Шавкат Мирзиёев 16 ноябрь куни Ўмонга боради ✔️Ўзбекистон учун Ўмон портлари нега муҳим? Шавкат Мирзиёев 16–17 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади. Ташрифдан кўзланган мақсадлардан бири — Ўзбекистон маҳсулотларини Уммон портлари орқали янги бозорларга олиб чиқиш. Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратовга кўра, Суҳор, Дуқм ва Салола портлари орқали ўзбек корхоналари Форс кўрфази мамлакатлари, Жанубий Осиё ва Шарқий Африкага маҳсулот етказиб бериши мумкин. Қудратовнинг маълумотига кўра, 2026 йил январь–август ойларида ўзаро товар айланмаси 3 миллион доллардан ошган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,5 баравардан зиёд. Ўмоннинг 2025 йилги статистикасига кўра, мамлакат Ўзбекистондан гилам ва бошқа пол қопламалари, мато, кийим-кечак, озиқ-овқат ҳамда косметика маҳсулотларини сотиб олган. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

Open in Telegram
Views6,582−2%vs avg
Forwards21
Reactions93
Comments5
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
11 h5,733
25 h6,582
  1. After 24 hours6,582
  2. Total to date6,582
#15898Photo

🔴Қайси дориларни рецептсиз сотиш мумкин? Таркибида икки ёки ундан ортиқ фаол модда бўлган дорилар ҳам рецептсиз сотишга рухсат олиши мумкин. Бунинг учун ҳар бир дори алоҳида баҳоланади. Баҳолашда бемор йўриқномани тушуниб, дорини тиббиёт ходими назоратисиз хавфсиз қўллай олиши ҳисобга олинади. Дорини нотўғри қабул қилиш, дозани ошириб юбориш ёки унга қарам бўлиб қолиш хавфи ҳам паст бўлиши керак. Агар дорини рецептсиз сотишга ўтказиш ҳақидаги ариза рад этилса, аризачи рад этиш сабабларини бартараф этгач ёки дорининг хавфсизлигига доир янги маълумот тақдим этса, уч йил кутмай қайта мурожаат қилиши мумкин. Ваколатли орган ҳам янги илмий маълумотлар ва кузатув натижалари асосида дорининг тоифасини қайта кўриб чиқиши мумкин. Янги тартиб 2026 йил 12 ноябрда давлат рўйхатидан ўтказилган. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

Open in Telegram
Views6,049−10%vs avg
Forwards6
Reactions8
Comments4
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
11 h5,232
25 h6,049
  1. After 24 hours6,049
  2. Total to date6,049

All posts

Connections