
SHODMONQUL SALOM she'ri
Ушбу каналда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Дўстлик" ордени соҳиби Шодмонқул САЛОМнинг адабиёт, ижод ва ҳаёт ҳақида фикрлари, хулосалари, иқрорлари ва албатта оташин шеърлари ўрин олган! Murojaat: @ShodmonqulSALOMbot
Average views per post by day
By publication day
Show as table
| Date | Avg views per post |
|---|---|
| Nov 9, 2026 | 1,490 |
| Nov 10, 2026 | 1,150 |
| Nov 11, 2026 | 1,580 |
| Nov 15, 2026 | 846 |
| Nov 16, 2026 | 764 |
| Nov 17, 2026 | 810 |
| Nov 18, 2026 | 787 |
| Nov 19, 2026 | 1,055 |
| Nov 23, 2026 | 2,010 |
| Nov 24, 2026 | 610 |
| Nov 27, 2026 | 52 |
Most viewed this month
- 01Views2.01KForwards—Reactions31Comments—
- 02Views1.58KForwards—Reactions33Comments—
- 03Views1.51KForwards—Reactions14Comments—
- 04Views1.47KForwards—Reactions6Comments—
Latest posts
*** Тегирмонтош устида илдиз отган буғдойман, Қуёшни кўрмаганман – бир тола ойнурдайман. Икки тош орасидан тортиб чиққан чумоли, Рангимни сарғайтирган ул жўмарднинг заволи. Бир тун ойни эшитдим, тилиб ўтди томимни, Сочин юлиб йиғлади, куйлаб берди ғамимни. Тегирмончи уйқуда, келмай қолган харидор, Тўхтаб қолган тошларга қисматин эслат, Жаббор! Энди ун бўлолмасман, эшилиб кетсин тарзим, Аросат фасли ўтсин – йўқдир бошқа ҳеч арзим! Шодмонқул САЛОМ @Shodmonqul_SALOM
Open in TelegramШоир қанотига ўт кетган қушдир, Унга дон кўрсатманг, беринг осмонни. То ёниб бўлгунча ёришсин олам, Токи куйдирмасин куйган жаҳонни. Шодмонқул САЛОМ @Shodmonqul_SALOM
Open in TelegramСУРХОН ҚЎШИҒИ Ҳазрат Султон чўққисида эриган қор, Термизийнинг зиёратин қилар бажо. Икки тоғнинг орасида бир осмон бор, Кўкрагимни тўлдиргандир ўшал ҳаво. Боботоғдан Бойсунтоққа учар лочин: Менинг мангу ҳайратимсан, Сурхондарё. Бақтрия, қадим Кушон, Чағониён, Тешиктошда бобо тарих тарих тузган. Қирқ минг йиллик мангу хабар — Зараутсой, Унда менинг суратим бор, бобом чизган. Будда каби жим ўлтирар кўҳна қирлар, Менинг битмас ҳикматимсан, Сурхондарё. Сингилларнинг тилагидай ҳур жилғалар, Дўмбиранинг ўркач сойдай нолалари, Бешик каби чайқалганда не асрлар, Туғилади Алпомишнинг болалари. Ойбарчиннинг исирғаси — кўксимда ор, Эллар аро иззатимсан, Сурхондарё. Кунгай бетда Сўфий Оллоёр дуо этса, Кафтларида капалакдан бургут дўнар. Гар чўпони бир дам хаёл қилиб қолса, Таёғидан зўр Сайроби чинор унар. Замин алқаб, бағрин очиб турган само, Ёмғирдайин раҳматимсан, Сурхондарё. Замонларнинг гуноҳини ювган дарё. Пирлар каби тунлар хаёл сурган дарё. Ўзанини эзгуликка бурган дарё. Соҳилида тарих ўтов қурган дарё. Ҳар эпкини битта шоир берган дарё. Ҳайратимсан, шиддатимсан, ҳикматимсан, Ҳар сатримда шарқирайсан, Сурхондарё, Жануб ёқдан ярқирайсан, Сурхондарё. Шодмонқул САЛОМ @Shodmonqul_SALOM
Open in TelegramForwarded from Шодмонқул ака
Абдулла Орипов СУЛТОНЛАР ВА ШОИРЛАР Даври ўтган зотларга илтифотлар қилинмас, Бу — қадим замонлардан келаётган бир одат. Оёғи узангидан узилганда ҳар бир кас, Катта гапдир, қасд олиб қилишмаса маломат. Амалдорга суйкалган эй сен ялтоқи шоир, Дастлаб сени едирмоқ керакдир кўппакларга. Сохта фикр ясашнинг устаси сенсан, моҳир, Чумолини фил дея кўтардинг юксакларга. Асрларким, чалғитдинг буткул инсониятни Қўнғиз мўйлов, шоп мўйлов санамларга тенглашди. Сибир ўрмонларида кесилиб ҳаққоният, Етмиш тўрт йил доҳийлар хушомадинг тинглашди. Мен ҳам машғул бўлганман шу иш билан у маҳал, Гуноҳкорман, то машҳар тинчимдан бўлдим жудо. Султонларга худбин деб таъна қилишдан аввал, Таъмагир шоирларнинг жазосин бергин, Худо! ✍2014 йил 8 февраль t.me/abdullaorifijodi
Open in TelegramForwarded from Qalampir.uz I расмий канал
“Ҳукуматни мақтаманг”. Жапаров ўзига бағишланган шеърни ўқишга рухсат бермади Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Чуй вилоятида аҳоли билан учрашув вақтида унинг шарафига шеър ўқимоқчи бўлган аёлни тўхтатди. У бундай чиқишлар одамлар Президентни мақташ учун махсус йиғилган деган таассурот уйғотишини айтди. Батафсил 👇👇👇 https://qalampir.uz/n/145921 Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг: RASMIY | LIVE | SPORT | TV | ENGLISH
Open in TelegramЭй, баднафс, табаррук жомни булғадинг, Маъно майин тўкдинг — комни булғадинг. Аввал ғофил бўлдинг, шом сирларидан, Тун бўйи алаҳсиб, тонгни булғадинг. Кўзёшмас, иддао қилдинг фалакка, Ибодат қилмадинг — онни булғадинг. Ташрифингдан жаҳон қувонган эди, Кетмай туриб номи инсонни булғадинг. Эй, нокас, эгнингда мазлум либоси, Қилмишинг-ла ҳалол деҳқонни булғадинг. Даъвонг олимлигу, амалинг риё, Одамийлик деган фанни булғадинг. Гоҳ жубба, гоҳ ридо, гоҳи бўйинбоғ, Кийиб неча аср-у замонни булғадинг. Бекорга булбуллар бағри қон эмас, Қутлуғ қоғоз, қаламу рангдонни булғадинг. Шоирдан инжима, ғўр машқи учун, Ҳайфки, умр отлиғ достонни булғадинг. Қуш ташлаган нажас денгизга ҳечдир, Аммо парвоз деган шонни булғадинг. Сўнгагинг ўтини дўзахга етгай, Билмассан, билишдек имконни булғадинг. Шодмонқул САЛОМ @Shodmonqul_SALOM
Open in TelegramКУРАШ "СУРХОНДА ТЎЙ" асаридан. Кураш дегани жуда катта сўз! Улуғ сўз! Кураш бу олиш, мағлуб эт, ғолиб бўл, дегани. Бу сўз шонингни олдирма, орингни беэга қолдирма, дегани. Бу сўз миллат яратадиган сўз. Бу сўзнинг бағрига достонлар жо бўлади, бу сўзда эл-улус яшаб келаётир. Бу сўзда имон-эътиқод тик турибди. Бу сўзда аждодлар қони гупиради, келажак байроқ кўтариб югуради. Кураш дегани сўзларнинг бобоси! Кураш дегани сўзларнинг полвони. Кураш дегани чин сўз. Чин сўзни эса гурунглар тоблайди. Чин сўз – одамнинг мағзи. Чин сўз бахшиларнинг ўркач-ўркач айтимларида пишийди. Чин сўзли кишилар бора-бора синчи бўлиб етишади – одамийлик синчиси. Чин сўзлар одамнинг манглайига ёзилган бўлади, чин сўзлар одамларнинг кўзларига кўмилган бўлади. Чин сўз – тилга чиқмайди, чиқса тилни қонатиб чиқади. Чин сўз тилга чиққунча номарднинг жони чиқади, марднинг шони кўтарилади. Чин сўз мардни кўтаради, номардни елкадан ошириб уради – қайтиб оёқланолмайди. Чин сўз бир айтилади: полвон рақибини сочининг учидан товонигача чалқанчасига йиқитганида давра аҳлию, баковулнинг баравар, аммо бир бор «Ҳало-ол» деган ҳайқириғидай юракнинг энг олис, Худога яқин ерларидан ёйандоз ботирнинг оловли ўқидай бўлиб, пориллаб чиқиб келади. Бекор бўлмайди, қайтарилмайди. Чин сўз бир бўлади. Чин сўз юракда етилади. Чин сўзи борлар уни суяди, уни орқа қилади. Чин сўзи йўқлар йиқилишини билган полвонбаччадай бўлиб ундан қўрқади, келишиб олишиб юрган полвонбаччадай бўлиб чин сўзни кўрса ўзини элнинг орқасига олади, баданидаги бор бўғини дириллайди. Курашда ана шу чин сўз айтилади. Айтилмайди, кўриниш беради. Кўкрак кериб ўртага чиқади. Унинг кўриниши кўриш насиб этган мардларгагина кўринади. Чин сўз ҳар куни кўринмайди, ҳар қандай даврага қадам қўймайди. * * * Шунқор бўритишнинг аввалига ўзи истамай, кейин юқорида айтилганидек, «қўйма-қўйма» қилаверишгач ташкиллаштирилган кураши бойўғли «гукиллаб», тўйга андармон бўлиб, соғилмай қолган говмишлар «мў-мў»лаганда, Кўҳитангтоғнинг қизили ўчиб, ер қорайганда бошланди... Шодмонқул САЛОМ @Shodmonqul_Salom
Open in TelegramForwarded from Қорахабар | Тезкор Хабарлар
🇺🇿🇺🇿 Бугун ватанимиз байроғи қабул қилинган кун. 1991 йил 18 ноябрь ➖ Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган кун. 🇺🇿 Барча юртдошларимизни ушбу сана билан табриклаймиз! Ўзбекистондаги тинчлик ва осойишталик бардавом бўлсин, байроғимиз баланд-баландларда ҳилпирайверсин 🤲 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
Open in TelegramConnections
Similar channels
Guljamol Asqarova@guljamol_asqarovaMusic4.45K
OYINA.UZ@oyinauzEdutainment17.1K
Centre for Contemporary Arts Tashkent@cca_tashkentArt2.4K
Nodirabegim@mittihaqiqatlarArt2.56K
Бобур Бобомурод расмий канали@bobur_bobomurodArt2.7K
Jilovlanmagan tafakkur (Qozoqboy Yöldoş)@jilovlanmagan_tafakkurArt1.98K
Behzod Fazliddin@behzod_fazliddinArt1.87K
Namangan teatri@namanganteatriyangiliklariArt2.99K
Mentions
Qalampir.uz I расмий канал@qalampir1 mention, 1 repost
Qalampir LIVE@qalampirlive1 mention
Qalampir | ENGLISH@qalampir_english1 mention
QALAMPIR.UZ | SPORT@qalampirsport1 mention
Qalampir TV@qalampirfm1 mention
Қорахабар | Тезкор Хабарлар@koraxabar1 mention, 1 repost
Guljamol Asqarova@guljamol_asqarova1 mention, 1 repost
Tezkor Yangiliklar ⚡@tyxuzbek1 mention, 1 repost
OYINA.UZ@oyinauz1 mention, 1 repost