Кабинет
SHODMONQUL SALOM she'ri

SHODMONQUL SALOM she'ri

Ушбу каналда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Дўстлик" ордени соҳиби Шодмонқул САЛОМнинг адабиёт, ижод ва ҳаёт ҳақида фикрлари, хулосалари, иқрорлари ва албатта оташин шеърлари ўрин олган! Murojaat: @ShodmonqulSALOMbot

Юзернейм
@shodmonqul_salom
Категория
Искусство
Страна
УзбекистанУзбекистан
Подписчики2 355
Просмотров на пост, 7 дн.681−21,2% к пред. 7 дн.
ERR28,92 %за 7 дней

Средние просмотры поста по дням

По дню публикации

Показать таблицей
ДатаПросмотров на пост
9 нояб. 2026 г.1 490
10 нояб. 2026 г.1 150
11 нояб. 2026 г.1 580
15 нояб. 2026 г.846
16 нояб. 2026 г.764
17 нояб. 2026 г.810
18 нояб. 2026 г.787
19 нояб. 2026 г.1 055
23 нояб. 2026 г.2 010
24 нояб. 2026 г.610
27 нояб. 2026 г.52

Самые просматриваемые за месяц

  1. 01

    СУРХОН ҚЎШИҒИ Ҳазрат Султон чўққисида эриган қор, Термизийнинг зиёратин қилар бажо. Икки тоғнинг орасида бир осмон бор, Кўкрагимни тўлдиргандир ўшал ҳаво. Боботоғдан Бойсунтоққа учар лочин: Менинг мангу ҳайратимсан, Сурхондарё. Бақтрия, қадим Кушон, Чағониён, Тешиктошда бобо тарих тарих тузган. Қирқ минг йиллик мангу хабар — Зараутсой, Унда менинг суратим бор, бобом чизган. Будда каби жим ўлтирар кўҳна қирлар, Менинг битмас ҳикматимсан, Сурхондарё. Сингилларнинг тилагидай ҳур жилғалар, Дўмбиранинг ўркач сойдай нолалари, Бешик каби чайқалганда не асрлар, Туғилади Алпомишнинг болалари. Ойбарчиннинг исирғаси — кўксимда ор, Эллар аро иззатимсан, Сурхондарё. Кунгай бетда Сўфий Оллоёр дуо этса, Кафтларида капалакдан бургут дўнар. Гар чўпони бир дам хаёл қилиб қолса, Таёғидан зўр Сайроби чинор унар. Замин алқаб, бағрин очиб турган само, Ёмғирдайин раҳматимсан, Сурхондарё. Замонларнинг гуноҳини ювган дарё. Пирлар каби тунлар хаёл сурган дарё. Ўзанини эзгуликка бурган дарё. Соҳилида тарих ўтов қурган дарё. Ҳар эпкини битта шоир берган дарё. Ҳайратимсан, шиддатимсан, ҳикматимсан, Ҳар сатримда шарқирайсан, Сурхондарё, Жануб ёқдан ярқирайсан, Сурхондарё. Шодмонқул САЛОМ @Shodmonqul_SALOM

    Текст
    Просмотры2,01 тыс.
    Пересылки—
    Реакции31
    Комментарии—
  2. 02
    Просмотры1,58 тыс.
    Пересылки—
    Реакции33
    Комментарии—
  3. 03
    Просмотры1,51 тыс.
    Пересылки—
    Реакции14
    Комментарии—
  4. 04
    Просмотры1,47 тыс.
    Пересылки—
    Реакции6
    Комментарии—

Новые посты

#3354Фото
Просмотры56−94%к среднему
Пересылки—
Реакции4
Комментарии—
#3352Текст

СУРХОН ҚЎШИҒИ Ҳазрат Султон чўққисида эриган қор, Термизийнинг зиёратин қилар бажо. Икки тоғнинг орасида бир осмон бор, Кўкрагимни тўлдиргандир ўшал ҳаво. Боботоғдан Бойсунтоққа учар лочин: Менинг мангу ҳайратимсан, Сурхондарё. Бақтрия, қадим Кушон, Чағониён, Тешиктошда бобо тарих тарих тузган. Қирқ минг йиллик мангу хабар — Зараутсой, Унда менинг суратим бор, бобом чизган. Будда каби жим ўлтирар кўҳна қирлар, Менинг битмас ҳикматимсан, Сурхондарё. Сингилларнинг тилагидай ҳур жилғалар, Дўмбиранинг ўркач сойдай нолалари, Бешик каби чайқалганда не асрлар, Туғилади Алпомишнинг болалари. Ойбарчиннинг исирғаси — кўксимда ор, Эллар аро иззатимсан, Сурхондарё. Кунгай бетда Сўфий Оллоёр дуо этса, Кафтларида капалакдан бургут дўнар. Гар чўпони бир дам хаёл қилиб қолса, Таёғидан зўр Сайроби чинор унар. Замин алқаб, бағрин очиб турган само, Ёмғирдайин раҳматимсан, Сурхондарё. Замонларнинг гуноҳини ювган дарё. Пирлар каби тунлар хаёл сурган дарё. Ўзанини эзгуликка бурган дарё. Соҳилида тарих ўтов қурган дарё. Ҳар эпкини битта шоир берган дарё. Ҳайратимсан, шиддатимсан, ҳикматимсан, Ҳар сатримда шарқирайсан, Сурхондарё, Жануб ёқдан ярқирайсан, Сурхондарё. Шодмонқул САЛОМ @Shodmonqul_SALOM

Открыть в Telegram
Просмотры2 010+114%к среднему
Пересылки—
Реакции31
Комментарии—
#3351Превью ссылки
Просмотры1 430+52%к среднему
Пересылки—
Реакции17
Комментарии—
#3350Фото
Просмотры823−12%к среднему
Пересылки—
Реакции14
Комментарии—
#3349Фото

Эй, баднафс, табаррук жомни булғадинг, Маъно майин тўкдинг — комни булғадинг. Аввал ғофил бўлдинг, шом сирларидан, Тун бўйи алаҳсиб, тонгни булғадинг. Кўзёшмас, иддао қилдинг фалакка, Ибодат қилмадинг — онни булғадинг. Ташрифингдан жаҳон қувонган эди, Кетмай туриб номи инсонни булғадинг. Эй, нокас, эгнингда мазлум либоси, Қилмишинг-ла ҳалол деҳқонни булғадинг. Даъвонг олимлигу, амалинг риё, Одамийлик деган фанни булғадинг. Гоҳ жубба, гоҳ ридо, гоҳи бўйинбоғ, Кийиб неча аср-у замонни булғадинг. Бекорга булбуллар бағри қон эмас, Қутлуғ қоғоз, қаламу рангдонни булғадинг. Шоирдан инжима, ғўр машқи учун, Ҳайфки, умр отлиғ достонни булғадинг. Қуш ташлаган нажас денгизга ҳечдир, Аммо парвоз деган шонни булғадинг. Сўнгагинг ўтини дўзахга етгай, Билмассан, билишдек имконни булғадинг. Шодмонқул САЛОМ @Shodmonqul_SALOM

Открыть в Telegram
Просмотры912−3%к среднему
Пересылки—
Реакции25
Комментарии—
#3348Текст

КУРАШ "СУРХОНДА ТЎЙ" асаридан. Кураш дегани жуда катта сўз! Улуғ сўз! Кураш бу олиш, мағлуб эт, ғолиб бўл, дегани. Бу сўз шонингни олдирма, орингни беэга қолдирма, дегани. Бу сўз миллат яратадиган сўз. Бу сўзнинг бағрига достонлар жо бўлади, бу сўзда эл-улус яшаб келаётир. Бу сўзда имон-эътиқод тик турибди. Бу сўзда аждодлар қони гупиради, келажак байроқ кўтариб югуради. Кураш дегани сўзларнинг бобоси! Кураш дегани сўзларнинг полвони. Кураш дегани чин сўз. Чин сўзни эса гурунглар тоблайди. Чин сўз – одамнинг мағзи. Чин сўз бахшиларнинг ўркач-ўркач айтимларида пишийди. Чин сўзли кишилар бора-бора синчи бўлиб етишади – одамийлик синчиси. Чин сўзлар одамнинг манглайига ёзилган бўлади, чин сўзлар одамларнинг кўзларига кўмилган бўлади. Чин сўз – тилга чиқмайди, чиқса тилни қонатиб чиқади. Чин сўз тилга чиққунча номарднинг жони чиқади, марднинг шони кўтарилади. Чин сўз мардни кўтаради, номардни елкадан ошириб уради – қайтиб оёқланолмайди. Чин сўз бир айтилади: полвон рақибини сочининг учидан товонигача чалқанчасига йиқитганида давра аҳлию, баковулнинг баравар, аммо бир бор «Ҳало-ол» деган ҳайқириғидай юракнинг энг олис, Худога яқин ерларидан ёйандоз ботирнинг оловли ўқидай бўлиб, пориллаб чиқиб келади. Бекор бўлмайди, қайтарилмайди. Чин сўз бир бўлади. Чин сўз юракда етилади. Чин сўзи борлар уни суяди, уни орқа қилади. Чин сўзи йўқлар йиқилишини билган полвонбаччадай бўлиб ундан қўрқади, келишиб олишиб юрган полвонбаччадай бўлиб чин сўзни кўрса ўзини элнинг орқасига олади, баданидаги бор бўғини дириллайди. Курашда ана шу чин сўз айтилади. Айтилмайди, кўриниш беради. Кўкрак кериб ўртага чиқади. Унинг кўриниши кўриш насиб этган мардларгагина кўринади. Чин сўз ҳар куни кўринмайди, ҳар қандай даврага қадам қўймайди. * * * Шунқор бўритишнинг аввалига ўзи истамай, ке­йин юқорида айтилганидек, «қўйма-қўйма» қилаверишгач ташкиллаштирилган кураши бойўғли «гукиллаб», тўйга андармон бўлиб, соғилмай қолган говмиш­лар «мў-мў»лаганда, Кўҳитангтоғнинг қизили ўчиб, ер қорайганда бошланди... Шодмонқул САЛОМ @Shodmonqul_Salom

Открыть в Telegram
Просмотры922−2%к среднему
Пересылки—
Реакции17
Комментарии—
#3345Видео
Просмотры767−18%к среднему
Пересылки—
Реакции5
Комментарии—

Все посты

Связи