Посты канала SHODMONQUL SALOM she'ri
*** Тегирмонтош устида илдиз отган буғдойман, Қуёшни кўрмаганман – бир тола ойнурдайман. Икки тош орасидан тортиб чиққан чумоли, Рангимни сарғайтирган ул жўмарднинг заволи. Бир тун ойни эшитдим, тилиб ўтди томимни, Сочин юлиб йиғлади, куйлаб берди ғамимни. Тегирмончи уйқуда, келмай қолган харидор, Тўхтаб қолган тошларга қисматин эслат, Жаббор! Энди ун бўлолмасман, эшилиб кетсин тарзим, Аросат фасли ўтсин – йўқдир бошқа ҳеч арзим! Шодмонқул САЛОМ @Shodmonqul_SALOM
Открыть в TelegramШоир қанотига ўт кетган қушдир, Унга дон кўрсатманг, беринг осмонни. То ёниб бўлгунча ёришсин олам, Токи куйдирмасин куйган жаҳонни. Шодмонқул САЛОМ @Shodmonqul_SALOM
Открыть в TelegramСУРХОН ҚЎШИҒИ Ҳазрат Султон чўққисида эриган қор, Термизийнинг зиёратин қилар бажо. Икки тоғнинг орасида бир осмон бор, Кўкрагимни тўлдиргандир ўшал ҳаво. Боботоғдан Бойсунтоққа учар лочин: Менинг мангу ҳайратимсан, Сурхондарё. Бақтрия, қадим Кушон, Чағониён, Тешиктошда бобо тарих тарих тузган. Қирқ минг йиллик мангу хабар — Зараутсой, Унда менинг суратим бор, бобом чизган. Будда каби жим ўлтирар кўҳна қирлар, Менинг битмас ҳикматимсан, Сурхондарё. Сингилларнинг тилагидай ҳур жилғалар, Дўмбиранинг ўркач сойдай нолалари, Бешик каби чайқалганда не асрлар, Туғилади Алпомишнинг болалари. Ойбарчиннинг исирғаси — кўксимда ор, Эллар аро иззатимсан, Сурхондарё. Кунгай бетда Сўфий Оллоёр дуо этса, Кафтларида капалакдан бургут дўнар. Гар чўпони бир дам хаёл қилиб қолса, Таёғидан зўр Сайроби чинор унар. Замин алқаб, бағрин очиб турган само, Ёмғирдайин раҳматимсан, Сурхондарё. Замонларнинг гуноҳини ювган дарё. Пирлар каби тунлар хаёл сурган дарё. Ўзанини эзгуликка бурган дарё. Соҳилида тарих ўтов қурган дарё. Ҳар эпкини битта шоир берган дарё. Ҳайратимсан, шиддатимсан, ҳикматимсан, Ҳар сатримда шарқирайсан, Сурхондарё, Жануб ёқдан ярқирайсан, Сурхондарё. Шодмонқул САЛОМ @Shodmonqul_SALOM
Открыть в TelegramПереслано из Шодмонқул ака
Абдулла Орипов СУЛТОНЛАР ВА ШОИРЛАР Даври ўтган зотларга илтифотлар қилинмас, Бу — қадим замонлардан келаётган бир одат. Оёғи узангидан узилганда ҳар бир кас, Катта гапдир, қасд олиб қилишмаса маломат. Амалдорга суйкалган эй сен ялтоқи шоир, Дастлаб сени едирмоқ керакдир кўппакларга. Сохта фикр ясашнинг устаси сенсан, моҳир, Чумолини фил дея кўтардинг юксакларга. Асрларким, чалғитдинг буткул инсониятни Қўнғиз мўйлов, шоп мўйлов санамларга тенглашди. Сибир ўрмонларида кесилиб ҳаққоният, Етмиш тўрт йил доҳийлар хушомадинг тинглашди. Мен ҳам машғул бўлганман шу иш билан у маҳал, Гуноҳкорман, то машҳар тинчимдан бўлдим жудо. Султонларга худбин деб таъна қилишдан аввал, Таъмагир шоирларнинг жазосин бергин, Худо! ✍2014 йил 8 февраль t.me/abdullaorifijodi
Открыть в TelegramПереслано из Qalampir.uz I расмий канал
“Ҳукуматни мақтаманг”. Жапаров ўзига бағишланган шеърни ўқишга рухсат бермади Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Чуй вилоятида аҳоли билан учрашув вақтида унинг шарафига шеър ўқимоқчи бўлган аёлни тўхтатди. У бундай чиқишлар одамлар Президентни мақташ учун махсус йиғилган деган таассурот уйғотишини айтди. Батафсил 👇👇👇 https://qalampir.uz/n/145921 Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг: RASMIY | LIVE | SPORT | TV | ENGLISH
Открыть в TelegramЭй, баднафс, табаррук жомни булғадинг, Маъно майин тўкдинг — комни булғадинг. Аввал ғофил бўлдинг, шом сирларидан, Тун бўйи алаҳсиб, тонгни булғадинг. Кўзёшмас, иддао қилдинг фалакка, Ибодат қилмадинг — онни булғадинг. Ташрифингдан жаҳон қувонган эди, Кетмай туриб номи инсонни булғадинг. Эй, нокас, эгнингда мазлум либоси, Қилмишинг-ла ҳалол деҳқонни булғадинг. Даъвонг олимлигу, амалинг риё, Одамийлик деган фанни булғадинг. Гоҳ жубба, гоҳ ридо, гоҳи бўйинбоғ, Кийиб неча аср-у замонни булғадинг. Бекорга булбуллар бағри қон эмас, Қутлуғ қоғоз, қаламу рангдонни булғадинг. Шоирдан инжима, ғўр машқи учун, Ҳайфки, умр отлиғ достонни булғадинг. Қуш ташлаган нажас денгизга ҳечдир, Аммо парвоз деган шонни булғадинг. Сўнгагинг ўтини дўзахга етгай, Билмассан, билишдек имконни булғадинг. Шодмонқул САЛОМ @Shodmonqul_SALOM
Открыть в TelegramКУРАШ "СУРХОНДА ТЎЙ" асаридан. Кураш дегани жуда катта сўз! Улуғ сўз! Кураш бу олиш, мағлуб эт, ғолиб бўл, дегани. Бу сўз шонингни олдирма, орингни беэга қолдирма, дегани. Бу сўз миллат яратадиган сўз. Бу сўзнинг бағрига достонлар жо бўлади, бу сўзда эл-улус яшаб келаётир. Бу сўзда имон-эътиқод тик турибди. Бу сўзда аждодлар қони гупиради, келажак байроқ кўтариб югуради. Кураш дегани сўзларнинг бобоси! Кураш дегани сўзларнинг полвони. Кураш дегани чин сўз. Чин сўзни эса гурунглар тоблайди. Чин сўз – одамнинг мағзи. Чин сўз бахшиларнинг ўркач-ўркач айтимларида пишийди. Чин сўзли кишилар бора-бора синчи бўлиб етишади – одамийлик синчиси. Чин сўзлар одамнинг манглайига ёзилган бўлади, чин сўзлар одамларнинг кўзларига кўмилган бўлади. Чин сўз – тилга чиқмайди, чиқса тилни қонатиб чиқади. Чин сўз тилга чиққунча номарднинг жони чиқади, марднинг шони кўтарилади. Чин сўз мардни кўтаради, номардни елкадан ошириб уради – қайтиб оёқланолмайди. Чин сўз бир айтилади: полвон рақибини сочининг учидан товонигача чалқанчасига йиқитганида давра аҳлию, баковулнинг баравар, аммо бир бор «Ҳало-ол» деган ҳайқириғидай юракнинг энг олис, Худога яқин ерларидан ёйандоз ботирнинг оловли ўқидай бўлиб, пориллаб чиқиб келади. Бекор бўлмайди, қайтарилмайди. Чин сўз бир бўлади. Чин сўз юракда етилади. Чин сўзи борлар уни суяди, уни орқа қилади. Чин сўзи йўқлар йиқилишини билган полвонбаччадай бўлиб ундан қўрқади, келишиб олишиб юрган полвонбаччадай бўлиб чин сўзни кўрса ўзини элнинг орқасига олади, баданидаги бор бўғини дириллайди. Курашда ана шу чин сўз айтилади. Айтилмайди, кўриниш беради. Кўкрак кериб ўртага чиқади. Унинг кўриниши кўриш насиб этган мардларгагина кўринади. Чин сўз ҳар куни кўринмайди, ҳар қандай даврага қадам қўймайди. * * * Шунқор бўритишнинг аввалига ўзи истамай, кейин юқорида айтилганидек, «қўйма-қўйма» қилаверишгач ташкиллаштирилган кураши бойўғли «гукиллаб», тўйга андармон бўлиб, соғилмай қолган говмишлар «мў-мў»лаганда, Кўҳитангтоғнинг қизили ўчиб, ер қорайганда бошланди... Шодмонқул САЛОМ @Shodmonqul_Salom
Открыть в TelegramПереслано из Қорахабар | Тезкор Хабарлар
🇺🇿🇺🇿 Бугун ватанимиз байроғи қабул қилинган кун. 1991 йил 18 ноябрь ➖ Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган кун. 🇺🇿 Барча юртдошларимизни ушбу сана билан табриклаймиз! Ўзбекистондаги тинчлик ва осойишталик бардавом бўлсин, байроғимиз баланд-баландларда ҳилпирайверсин 🤲 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
Открыть в TelegramУ Соябони бор унинг очилса, ёпилмайди, Ишга ҳар кун келади, керак пайт топилмайди. Олиб-сотар дунёнинг аҳволига боқиб лол, Оз-оз ичиб туради, дўкон ҳам ёпилмайди. Шодмонқул САЛОМ @Shodmonqul_SALOM
Открыть в TelegramПереслано из Guljamol Asqarova
Аслида Бу чархи кажрафторнинг чархи йўқдир, аслида, Неки бебаҳо бўлса, нархи йўқдир, аслида. 18 минг оламнинг тарҳин топса бўлар, лек, Кўнгил деган маконнинг тарҳи йўқдир, аслида. Бу девона руҳимга дор излаб нетарсан, дўст? Машраби бор руҳларнинг, Балхи йўқдир аслида. Ҳаёт ишқ билан тотли, таъм билган билар буни, Ичсанг ишқ шаробининг талхи йўқдир, аслида. Маъно, моҳият излаб, ўзин чарчатди одам, Худонинг Ишқдан бошқа шарҳи йўқдир, аслида. Кимки дийдор истаса, тўрт томони қибладир, Ошиқ қуёшнинг Ғарбу Шарқи йўқдир аслида. Қолаётган одамдан ҳол сўранг дўстлар, чунки, Кетаётган одамга фарқи йўқдир, аслида. 09.06.2025 йил тарҳи-чизмаси, лойиҳаси, архитектураси* талх-тахир, аччиқ маъносида * @Guljamol_Asqarova
Открыть в TelegramПереслано из Essenavis
#Esse Odam degan yo‘lga tushirib ketishdi meni. Bir o‘zimni. O‘ttiz besh-qirq yildan beri ketib boryapman. Tovonlarim qavariblar ketdi. Qush, bo‘ri, ilon, daraxt, odam, olov, suv – hech balo chiqmaydi oldimdan. Yomoni – menga qaysi tarafga qarab yurishimni ham aytishmagan: o‘zing topsang, zavqli emish. Uning shakli, yuz-ko‘zi, ovozi xullas, hech biri haqda menda ma’lumot yo‘q. Faqat uning borligi – bor gap. Bu yo‘lning nomi – Odam! Ketaveray-chi… Shodmonqul Salom. Odam haqida o'n bir hol @sevara_alijonova
Открыть в TelegramПереслано из Essenavis
#100kun_100esse 21/100 https://www.instagram.com/reel/DfubeLjocPd/?exln=NnZ0N2N0ODQxcG53 @sevara_alijonova
Открыть в TelegramПереслано из SHODMONQUL SALOM she'ri
"Рўмол ва соқол хусусида" Шодмонқул САЛОМ шеъри Видеони Сунъий идрок ёрдамида Дилшод ИСТАМОВ тайёрлади. @Shodmonqul_SALOM
Открыть в TelegramПереслано из Tezkor Yangiliklar ⚡
Илон Маск Ўзбекистонда туғилиб қолганда нима бўлар эди? 😁 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Открыть в TelegramЎқ тешган ҳавонинг ўрни тўлдими, Сўнги хўрсиниқдан, оғир нафасдан? Биз тенги ҳислардан кимдир қолдими: Сўнги қор, атиргул, бир бекат пастда… Айтгил, юрагингнинг тақдиридан айт, Ул туйғулар ҳолинг сўраяптими? Артгил кўзгудаги кўзёшларни арт, Тушларингда музлар эрияптими? Туннинг ҳисобидан қолган қувончлар, Ҳануз сочларингни тараяптими? Менинг юрагимга тўлган севинчлар Кўзгуда аксингни кўраяптими? Ҳалиям уйингда дераза борми, Йўл, уйлар, одамлар юраяптими? Ташқарида ёмғир қайси фасл бу, Деразангдан Оллоҳ қараяптими? Тонга яқин тинган ёмғирдан кейин, Деразани қалбдай очоласанми? Хонангда севгидай бепоён ҳаво, Уни борлиғинг-ла қучоласанми? Менинг бўшлиғимни тўлдиролдингми, Деразада ёмғир, қалбингда қорми? Бир бекат нарида қўл силкияпман, Дунёда ҳалиям атиргул борми? Шодмонқул САЛОМ @Shodmonqul_SALOM
Открыть в TelegramПереслано из OYINA.UZ
Sof özbekça ismlar O‘z farzandini o‘z tilidagi ot bilan atashga or qiladigan o‘zbekday millat bo‘lmasa kerak. Batafsil: https://oyina.uz/uz/article/894 Rasmiy sahifalarimiz👇 Telegram | Instagram | X | YouTube
Открыть в Telegram