Account

Posts of SHODMONQUL SALOM she'ri

newest first

#3354Photo
Views56−94%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#3352Text

СУРХОН ҚЎШИҒИ Ҳазрат Султон чўққисида эриган қор, Термизийнинг зиёратин қилар бажо. Икки тоғнинг орасида бир осмон бор, Кўкрагимни тўлдиргандир ўшал ҳаво. Боботоғдан Бойсунтоққа учар лочин: Менинг мангу ҳайратимсан, Сурхондарё. Бақтрия, қадим Кушон, Чағониён, Тешиктошда бобо тарих тарих тузган. Қирқ минг йиллик мангу хабар — Зараутсой, Унда менинг суратим бор, бобом чизган. Будда каби жим ўлтирар кўҳна қирлар, Менинг битмас ҳикматимсан, Сурхондарё. Сингилларнинг тилагидай ҳур жилғалар, Дўмбиранинг ўркач сойдай нолалари, Бешик каби чайқалганда не асрлар, Туғилади Алпомишнинг болалари. Ойбарчиннинг исирғаси — кўксимда ор, Эллар аро иззатимсан, Сурхондарё. Кунгай бетда Сўфий Оллоёр дуо этса, Кафтларида капалакдан бургут дўнар. Гар чўпони бир дам хаёл қилиб қолса, Таёғидан зўр Сайроби чинор унар. Замин алқаб, бағрин очиб турган само, Ёмғирдайин раҳматимсан, Сурхондарё. Замонларнинг гуноҳини ювган дарё. Пирлар каби тунлар хаёл сурган дарё. Ўзанини эзгуликка бурган дарё. Соҳилида тарих ўтов қурган дарё. Ҳар эпкини битта шоир берган дарё. Ҳайратимсан, шиддатимсан, ҳикматимсан, Ҳар сатримда шарқирайсан, Сурхондарё, Жануб ёқдан ярқирайсан, Сурхондарё. Шодмонқул САЛОМ @Shodmonqul_SALOM

Open in Telegram
Views2,010+114%vs avg
Forwards—
Reactions31
Comments—
#3351Link preview
Views1,430+52%vs avg
Forwards—
Reactions17
Comments—
#3350Photo
Views823−12%vs avg
Forwards—
Reactions14
Comments—
#3349Photo
Views912−3%vs avg
Forwards—
Reactions25
Comments—
#3348Text

КУРАШ "СУРХОНДА ТЎЙ" асаридан. Кураш дегани жуда катта сўз! Улуғ сўз! Кураш бу олиш, мағлуб эт, ғолиб бўл, дегани. Бу сўз шонингни олдирма, орингни беэга қолдирма, дегани. Бу сўз миллат яратадиган сўз. Бу сўзнинг бағрига достонлар жо бўлади, бу сўзда эл-улус яшаб келаётир. Бу сўзда имон-эътиқод тик турибди. Бу сўзда аждодлар қони гупиради, келажак байроқ кўтариб югуради. Кураш дегани сўзларнинг бобоси! Кураш дегани сўзларнинг полвони. Кураш дегани чин сўз. Чин сўзни эса гурунглар тоблайди. Чин сўз – одамнинг мағзи. Чин сўз бахшиларнинг ўркач-ўркач айтимларида пишийди. Чин сўзли кишилар бора-бора синчи бўлиб етишади – одамийлик синчиси. Чин сўзлар одамнинг манглайига ёзилган бўлади, чин сўзлар одамларнинг кўзларига кўмилган бўлади. Чин сўз – тилга чиқмайди, чиқса тилни қонатиб чиқади. Чин сўз тилга чиққунча номарднинг жони чиқади, марднинг шони кўтарилади. Чин сўз мардни кўтаради, номардни елкадан ошириб уради – қайтиб оёқланолмайди. Чин сўз бир айтилади: полвон рақибини сочининг учидан товонигача чалқанчасига йиқитганида давра аҳлию, баковулнинг баравар, аммо бир бор «Ҳало-ол» деган ҳайқириғидай юракнинг энг олис, Худога яқин ерларидан ёйандоз ботирнинг оловли ўқидай бўлиб, пориллаб чиқиб келади. Бекор бўлмайди, қайтарилмайди. Чин сўз бир бўлади. Чин сўз юракда етилади. Чин сўзи борлар уни суяди, уни орқа қилади. Чин сўзи йўқлар йиқилишини билган полвонбаччадай бўлиб ундан қўрқади, келишиб олишиб юрган полвонбаччадай бўлиб чин сўзни кўрса ўзини элнинг орқасига олади, баданидаги бор бўғини дириллайди. Курашда ана шу чин сўз айтилади. Айтилмайди, кўриниш беради. Кўкрак кериб ўртага чиқади. Унинг кўриниши кўриш насиб этган мардларгагина кўринади. Чин сўз ҳар куни кўринмайди, ҳар қандай даврага қадам қўймайди. * * * Шунқор бўритишнинг аввалига ўзи истамай, ке­йин юқорида айтилганидек, «қўйма-қўйма» қилаверишгач ташкиллаштирилган кураши бойўғли «гукиллаб», тўйга андармон бўлиб, соғилмай қолган говмиш­лар «мў-мў»лаганда, Кўҳитангтоғнинг қизили ўчиб, ер қорайганда бошланди... Шодмонқул САЛОМ @Shodmonqul_Salom

Open in Telegram
Views922−2%vs avg
Forwards—
Reactions17
Comments—
#3345Video
Views767−18%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
#3343Photo
Views733−22%vs avg
Forwards—
Reactions25
Comments—
#3342Text
Views741−21%vs avg
Forwards—
Reactions22
Comments—
#3338Photo
Views1,580+68%vs avg
Forwards—
Reactions33
Comments—