AI ChatbetaAccount
Behzod Fazliddin

Behzod Fazliddin

Беҳзод Фазлиддин битиклари: шеърлар, қайдлар, йўл-йўлакай таҳрирсиз хаёллар... Муаллифлик ҳуқуқи ҳимояланган. Алоқа: @Behzod_Fazliddin_bot Янги асарлар, китобга сиғмаган сатрлар ва ижод архивидан лавҳалар махсус каналда: @Behzod_Fazliddin_obuna_bot

Username
@behzod_fazliddin
Category
Art
Country
UzbekistanUzbekistan
Created
, 9 years
Subscribers1,874+5 in 1 day
Avg views per post, 7d452−47.4% vs prev 7d
ERR24.12%last 7 days

Subscribers, 30 days

Nov 23 – Nov 24+5 (+0.3%)

Show as table
DateSubscribers
Nov 23, 20261,869
Nov 24, 20261,874

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Nov 5, 20261,201
Nov 6, 20261,156
Nov 7, 20261,251
Nov 8, 20261,097
Nov 9, 20263,768
Nov 10, 2026951
Nov 11, 2026822
Nov 12, 2026966
Nov 13, 2026863
Nov 15, 20261,309
Nov 16, 2026655
Nov 17, 2026581
Nov 18, 2026545
Nov 19, 2026468
Nov 20, 2026489
Nov 21, 2026456
Nov 22, 2026328
Nov 23, 2026426

Most viewed this month

  1. 01
    Views3.77K
    Forwards28
    Reactions—
    Comments—
  2. 02
    Views1.31K
    Forwards7
    Reactions—
    Comments—
  3. 03
    Views1.25K
    Forwards10
    Reactions—
    Comments—
  4. 04
    Views1.2K
    Forwards1
    Reactions—
    Comments—

Latest posts

#5787Text
Views328−66%vs avg
Forwards1
Reactions—
Comments—
#5786Text
Views456−52%vs avg
Forwards10
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
42 h409
69 h446
74 h456
  1. Total to date456
#5785Photo
Views489−49%vs avg
Forwards6
Reactions—
Comments—
#5784Text
Views468−51%vs avg
Forwards18
Reactions—
Comments—
#5782Link preview

Афсонавий диёрга сафар: Ҳиндистон хотиралари Ҳиндистонга, ҳинд халқи, санъати ва маданиятига болаликдан меҳрим бўлакча. Ҳинд адабиёти ва фалсафаси эса алоҳида бир олам... Оз эмас, кўп эмас, уч ойча бўлгандик бу сеҳрли диёрда. Ҳиндистонда қолиш учун бундан кўпи — кўп, ҳиндларни билиш учун бундан ками — кам бўлса керак. Сафар давомида ғаройиб саргузаштлар бошдан ўтган. Ўз вақтида таассуротлар билан интернетда ўртоқлашиб келгандик. Ижтимоий тармоқ хотиралари ўша ажойиб кунларни ёдга солди яна. Роппа-роса ўн икки йил аввал — 2014 йил ноябрида Ҳайдарободдан Аграга борган, Тожмаҳалда бўлган эканмиз. Ҳиндистон сафари кулминацияси эди бу! “Ҳеч бўлмаса, Тожмаҳални кўриш учун ҳам Ҳиндистонга борса бўлади”, деб юрардим бир пайтлар... *** Бир томонда дунёнинг турли нуқталаридан ёғилиб келаётган туристлар оқими, бир ёнда кундалик ташвишлар билан андармон аксарияти юпун маҳаллий аҳоли. Бу томонда қимматбаҳо отелу ресторанлар, шундоққина рўпарасида ахлату харобазор, кўримсиз уйлар. Яна бир ёнда сўнгги русумдаги буюмларга тўла замонавий дўконлар, бошқа тарафда алмисоқдан қолган араваю темир-терсаклар. Ташқарида иссиқ ва диққинафас ҳаво, ҳашаматли меҳмонхоналар ичи эса, гарчи сунъий бўлса-да, салқин ва ёқимли... Ҳа, бунда ҳамма-ҳаммаси — дуру гавҳар ҳам, лою тупроқ ҳам аралаш-қуралаш бўлиб ётибди. Аслида, бу ҳолат фақат Агра эмас, бутун Ҳиндистонга хос: ҳамма жойда шунақа контраст. Аввалига димоғингизга бадбўй урилиб, иссиқдан қийналасиз. Секин-аста атрофга боқиб кўзингиз шундай қарама-қарши манзарага тушади. Йўл-йўлакай хаёл суриб кетаётганингизда, тўсатдан елкангизга маймун сакраб тушиб, ўтакангизни ёрай дейди. Томма-том, деворлар оша ўйноқлаб юрган “безори” маймунваччалар камига сизни мазах ҳам қилади... *** То ҳануз дунёни ўзига жалб этиб турган қадимий обидаю ёдгорликлар Ҳиндистон шимолида, Жамна дарёсининг ўнг соҳилида жойлашган ушбу маскан бир пайтлар беқиёс пойтахт бўлганидан далолат бериб турибди. “Агра форт” қасри, “Марварид масжид” ва бир неча саройлар. Бобурий шаҳзодалар чопқиллаб ўйнаб юрган пастқам кошоналар... Шаҳар, айниқса, Акбар ва Шоҳ Жаҳон даврида равнақ топгани манбаларда таъкидланади. “Бу ерлар менга ҳам тегишли, ўз юртимда юрибман”, — дейман хорижлик ҳамроҳларимга ҳазил аралаш ва яна нималарнидир тушунтиришга уринаман. Дарвоқе, Аграда саноат ва ҳунармандчилик ривожланган. Аммо, барибир, бу ерлар “ўзимизнинг” Ҳайдарободга етмас экан. Бунинг устига, Ҳиндистонга келиб овқат масаласида ушбу саёҳатдагичалик қийналмаган эдим. “Аччиқ эмас” дея олиб келинган махсус таом ҳам қанчалар аччиқ! *** Етти иқлимга донғи кетган Тожмаҳални бир кўриш орзусида юрганлар жуда кўплигини ҳис қилиб юрак орзиқарди! Ниҳоят, мана, ўша мўъжиза шундоққина ёнимизда, қўл чўзса етгулик. Тожмаҳални таъриф-тавсиф этишга ҳожат бўлмаса керак. Мазкур мўъжизавий ёдгорлик бунёд бўлиши билан боғлиқ турфа талқиндаги ривояту афсоналар бор. Бу ерларда юрар эканман, ушбу муаззам иморатнинг “муҳаббат қасри” экани хаёлимга ҳам келгани йўқ. Йўлбошловчи (гид)нинг сўзлари эса қулоғимга кирмасди — айни соҳир онлар ўз оламимда гўзал хаёлларим оғушида сармаст эдим... Тожмаҳални уч маҳал — эрта тонгда, туш пайти ва кун ботаётганда уч жойдан томоша қилдик. Бунинг гашти ўзгача бўларкан. Муҳташам бино субҳидам чоғи бошқа, пешин ва намозшом пайти яна бошқа рангга киради, турфа тусда товланади. Айниқса, ёдгорлик атрофидаги оромижон боғ шоир хаёлларимга жуда хуш ёқди. Оҳ, ўз даврида бу маскан қандай дилоро бўлган эса! Жамна дарёси соҳилидан эсаётган енгил шаббода иссиқ ва бадбўй анқиб турган одатдаги Агра ҳавосидан бўғилган димоғингизни чоғ этади. Тўғрисини айтаман, Тожмаҳал тасаввуримдагидан кўра оддий ва табиийроқ чиқди. Ортиқча ҳашам, ҳаддан зиёд жимжимани илғамадим, ҳаммаси ўз жойида ва мукаммал. Эҳтимол, шуниси билан ҳам то ҳануз бутун оламни ўзига жалб этиб тургандир. Лекин, барибир, хаёлларимдаги Тожмаҳал бошқача, жуда бошқача эди ва шундай бўлиб қолаверади... Қолганини суратлар сўзласин... 2014 йил, ноябрь @Behzod_Fazliddin #Ҳиндистон_хотиралари

Open in Telegram
Views581−39%vs avg
Forwards2
Reactions—
Comments—
#5781Text
Views655−31%vs avg
Forwards7
Reactions—
Comments—

All posts

Connections