ДЎСТМИСАН-ДУШМАНМИСАН? Туриб-туриб ҳайронман, Дўстмисан-душманмисан? Юрак-бағри вайронман, Дўстмисан-душманмисан? Дўстга ўхшайди сўзинг, Aммо бегона кўзинг. Дўстим бўлсанг, айт ўзинг, Дўстмисан-душманмисан? Aйт, сенда гумон йўқми, Ичингда шайтон йўқми, Қўйнимда илон йўқми, Дўстмисан-душманмисан? Тарозига тош керак, Яшашга бардош керак. Йигитга сирдош керак, Дўстмисан-душманмисан? Дилим кесиб азоб бер, Дил қонидан шароб бер. Гапирмасдан жавоб бер! Дўстмисан-душманмисан? Ҳақ ғазабга олмасин, Оловларга солмасин. Синовга кун қолмасин, Дўстмисан-душманмисан? ✍️ ИҚБОЛ МИРЗО
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 45 h | 5,320 |
| 69 h | 6,400 |
- Total to date6,400





