Ҳозирги вақтда илм-фан ривожлангани сари одамлар ҳамма нарсани илм-фан билан ўлчайдиган бўлиб кетишган.
Кўпчилик: «XXI асрда ҳам сеҳр, кўз деб юрибсизларми?» деб қўйишади.
Ҳақиқат шуки, илм-фан ҳам, кўз, назар ва сеҳр ҳам Аллоҳнинг илмларидан холос.
Бир куни бир таниш акамиз: «Аёлимни ўқиб қўйинг», деб уйларига таклиф қилдилар. Келинойи тиббиёт соҳасида профессор даражасидаги аёл эдилар. Сеҳр ва кўзга юқоридаги гапларни айтиб, ишонмайдиганлардан эканлар.
Ўзларида онкологик касаллик аниқланган. Уч маротаба операция бўлганлар. Лекин замонавий технологиялар шиш борлигини кўрсатган бўлса-да, жарроҳлик йўли билан очилганда шиш йўқ бўлиб чиққан. Икки маротаба ўзимизда, бир маротаба Кореяда операция қилинганлар. Ҳар гал ҳам аҳвол шу: технология шиш бор деб кўрсатади, жарроҳлик қилиб очишса, ҳеч нарса бўлмайди. Ҳамма ҳайрон, яна ярани ёпиб қўйишади.
Биз айтган нарсаларга эса: «Одамлар ойга учяпти-ку», деб ишонишмасди. Охири поччамизнинг ўзлари мажбурлаб руқия ўқитишга қарор қилдилар.
Бориб ўқиганимизда эса келинойида сеҳр борлиги аниқланди. Руқия билан даволадик, вазифалар бердик.
Кейин яна жарроҳлик столига ётдилар. Бу гал техника кўрсатган шиш топилди. Ғайритабиий равишда йўқ бўлиб қолмади. Жарроҳлик йўли билан олиб ташланди ва билишимча, келинойи яхши бўлдилар.
Онкологик касаллик билан боғлиқ қанча беморларни ўқиган бўлсак, уларнинг барчасида сеҳр ёки кўз тегиши билан боғлиқ муаммоларга дуч келганмиз.
Руқия олимларининг айтишича, онкологик касалликларнинг 70 фоизи сеҳр ёки кўз сабабли бўлади. Фақат аксарият беморлар бунга ишонишмайди ва руқия билан даволанишмайди.
Беморларга роқийга бориб даволанишни айтишимизнинг асосий сабабларидан бири ҳам бемор ўз касаллигига бефарқ бўлиб, жиддий касаллик орттириб олмасин, деган мақсаддир.
Бу билан бемор медицина тарафдан даволанмасин демаяпмиз. Даволанишга руқияни ҳам қўшсинлар. Агар сеҳр ва кўз билан муаммо аниқланган бўлса онкология бўлгунча олиб боришмасин демоқчимиз.
Зеро, беморларнинг соғлиғи роқий учун омонатдир.
©️ Равшанбек роқий
@ruqiya_shariy