Account

Posts of Шаръий руқия

newest first

#1511Text
Views1,650−76%vs avg
Forwards—
Reactions41
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
3 h1,190
10 h1,650
  1. Total to date1,650
#1510Text

Кўпчилик сўрайди: «Сеҳр сабаб ажрашган бўлса, сеҳр кетгандан кейин яна қайта ярашиб оладими?» — дейишади. Тажрибада кўраётганимиз шу бўляптики, бу нарса вазиятдан вазиятга қараб фарқ қилади. Агар сеҳр сабаб эр ёки хотин турмуш ўртоғини ёмон кўриб қолиб, «Яшамайман», деб туриб олгани ёки қандайдир бошқа нафрат сабаб ажрашилган бўлса, бу вазиятда даволангандан сўнг ярашиш кўп учраяпти. Сабаби, сеҳр қилинган инсон сеҳр кетгандан сўнг ўзига келади. Ундаги нафратлар кетади ва ўрнини эски муҳаббат эгаллайди. Агар жанжаллар бўлиб, барча эшиклар ёпилган бўлса, бундай оилани қайта тиклаш қийин бўляпти. Лекин чиқмаган жондан умид. Ҳаракат қилиб кўравериш керак. Бир нарсани алоҳида айтиб кетиш керак: сеҳр қилинган инсоннинг ўзини даволаш керак. Масофадан даволаб бўлмайди. Кўпинча сеҳр аёлларда бўлади. Нафрат эрда бўлса ҳам, сеҳр аёлда бўлиши мумкин. Аёлдаги сеҳр эрга таъсир ўтказади. Шунинг учун биринчи навбатда аёлни текшириш керак бўлади. Сабаби, аёллар ожиза бўлади. Уларга сеҳр таъсир қилиши осонроқ бўлади. ©️ Равшанбек роқий @ruqiya_shariy

Open in Telegram
Views2,610−62%vs avg
Forwards—
Reactions46
Comments—
#1509Link preview
Views3,270−52%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—
#1508Text

Сизда шу аломатлар борми? Агар шундай бўлса, катта эҳтимол билан сизда қандайдир сеҳр билан боғлиқ муаммо бор. Қуйидаги аломатлар барча сеҳр турларида учраши мумкин. Қўшимча аломатларга қараб эса сеҳрнинг тури фарқланади. Ҳар қандай сеҳрнинг умумий аломатлари: 1. Доимий равишда ёки аср ва шом намозларидан сўнг юрак сиқилиши. 2. Намоз ўқишда ва Қуръон тиловат қилишда муаммоларга дуч келиш. 3. Кўзга ҳар хил шарпалар кўриниши ёки орқадан доим кимдир юриб келаётгандек ҳис қилиш. 4. Доимий равишда ёки аср ва шом намозларидан сўнг бош оғриши. 5. Тушда доимий равишда илонлар, итлар ва бошқа йиртқич ҳайвонларни кўриш. 6. Уйқусизлик. 7. Сабабсиз йиғлагингиз келиши. 8. Уйқу пайтида доим кимдир босиб турганини ҳис қилиш. 9. Доимий равишда беҳаё тушлар кўриш. 10. Баданда нимадир ҳаракатланаётгандек ҳис қилиш. Бу аломатларнинг шарти — уларнинг доимий равишда такрорланиши ва камида икки-учтасининг биргаликда кузатилишидир.** Яъни, сизда ушбу аломатлардан бирортаси бир-икки марта содир бўлиб, кейин такрорланмаган бўлса, бу сизда сеҳр борлигини англатмайди. Лекин ушбу аломатлардан икки-учтаси сизда доимий равишда кузатиладиган бўлса, катта эҳтимол билан сизда сеҳр бор. Бундай ҳолатда вақтни чўзмасдан, ўзингиз танийдиган ишончли роқийга мурожаат қилиб, кўринишингизни маслаҳат берамиз. © Равшанбек роқий @ruqiya_shariy

Open in Telegram
Views4,510−34%vs avg
Forwards—
Reactions35
Comments—
#1507Text

Ҳозирги вақтда илм-фан ривожлангани сари одамлар ҳамма нарсани илм-фан билан ўлчайдиган бўлиб кетишган. Кўпчилик: «XXI асрда ҳам сеҳр, кўз деб юрибсизларми?» деб қўйишади. Ҳақиқат шуки, илм-фан ҳам, кўз, назар ва сеҳр ҳам Аллоҳнинг илмларидан холос. Бир куни бир таниш акамиз: «Аёлимни ўқиб қўйинг», деб уйларига таклиф қилдилар. Келинойи тиббиёт соҳасида профессор даражасидаги аёл эдилар. Сеҳр ва кўзга юқоридаги гапларни айтиб, ишонмайдиганлардан эканлар. Ўзларида онкологик касаллик аниқланган. Уч маротаба операция бўлганлар. Лекин замонавий технологиялар шиш борлигини кўрсатган бўлса-да, жарроҳлик йўли билан очилганда шиш йўқ бўлиб чиққан. Икки маротаба ўзимизда, бир маротаба Кореяда операция қилинганлар. Ҳар гал ҳам аҳвол шу: технология шиш бор деб кўрсатади, жарроҳлик қилиб очишса, ҳеч нарса бўлмайди. Ҳамма ҳайрон, яна ярани ёпиб қўйишади. Биз айтган нарсаларга эса: «Одамлар ойга учяпти-ку», деб ишонишмасди. Охири поччамизнинг ўзлари мажбурлаб руқия ўқитишга қарор қилдилар. Бориб ўқиганимизда эса келинойида сеҳр борлиги аниқланди. Руқия билан даволадик, вазифалар бердик. Кейин яна жарроҳлик столига ётдилар. Бу гал техника кўрсатган шиш топилди. Ғайритабиий равишда йўқ бўлиб қолмади. Жарроҳлик йўли билан олиб ташланди ва билишимча, келинойи яхши бўлдилар. Онкологик касаллик билан боғлиқ қанча беморларни ўқиган бўлсак, уларнинг барчасида сеҳр ёки кўз тегиши билан боғлиқ муаммоларга дуч келганмиз. Руқия олимларининг айтишича, онкологик касалликларнинг 70 фоизи сеҳр ёки кўз сабабли бўлади. Фақат аксарият беморлар бунга ишонишмайди ва руқия билан даволанишмайди. Беморларга роқийга бориб даволанишни айтишимизнинг асосий сабабларидан бири ҳам бемор ўз касаллигига бефарқ бўлиб, жиддий касаллик орттириб олмасин, деган мақсаддир. Бу билан бемор медицина тарафдан даволанмасин демаяпмиз. Даволанишга руқияни ҳам қўшсинлар. Агар сеҳр ва кўз билан муаммо аниқланган бўлса онкология бўлгунча олиб боришмасин демоқчимиз. Зеро, беморларнинг соғлиғи роқий учун омонатдир. ©️ Равшанбек роқий @ruqiya_shariy

Open in Telegram
Views5,690−16%vs avg
Forwards—
Reactions77
Comments—
#1506Text

Эр хотинни ажратиш сеҳри аломати. 1. Туйғуларнинг кескин ўзгариши: Эр-хотин ёки яқинлар ўртасидаги меҳр-муҳаббат ҳеч қандай сабабсиз тўсатдан кучли нафрат ва адоватга айланади. 2. Арзимас сабаблар билан катта жанжаллар: Жуда кичик ва эътиборга арзимайдиган ҳолатлар устида ҳам кескин, келишиб бўлмайдиган можаролар келиб чиқади. 3. Бир-бирининг қиёфасини хунук кўриш: Жоду таъсиридаги шахс ўз жуфти ёки яқинини жуда ёқимсиз, хунук ёки ҳатто қўрқинчли кўринишда кўради. 4. Бир жойда туролмаслик (юрак сиқилиши): Бир уйда ёки бир хонада қолиш инсоннинг юрагини сиқади ва нафасини бўғади. Уйдан чиқиб кетганда эса ўзини эркин ва хотиржам ҳис қилади. 5. Асоссиз гумон ва шубҳаларнинг ортиши: Бир-бирига нисбатан доимий ишончсизлик, сабабсиз хиёнатда ёки ёмонликда айблаш (васваса) кучаяди. 6. Ажрашиш фикрига ёпишиб олиш: Мияда доимо "ажрашиш керак" деган фикр айланади ва ҳар қандай кичик тортишув албатта ажрашиш таклифи билан якунланади. 7. Жисмоний ва руҳий безовталик: Сабабсиз тез-тез бош оғриши, кечалари даҳшатли тушлар кўриш, доимий асабийлик ва айниқса шом пайтида кўкрак қафасида оғирлик пайдо бўлиши кузатилади. ©️ Равшанбек роқий @ruqiya_shariy

Open in Telegram
Views11,200+64%vs avg
Forwards—
Reactions87
Comments—
#1505Link preview
Views9,910+46%vs avg
Forwards—
Reactions9
Comments—
#1504Text

Маълумки роқийлар ташхис қўйишларида кўпинча туш ҳам катта рол ўйнайди. Қуйидаги доимий кўриладиган тушлар бирор бир нарсадан тўсиш учун қилинган сеҳрга далолат қилиши мумкин. Тушлар бир икки маротаба кўрилса инобатга олинмайди. Балки доимий кўрилса текшириб кўриш зарар қилмайди. Шундай сеҳрнинг турларидан бири — бу тўсиқ (тўсқинлик) сеҳридир. Тўсиқ сеҳри — ҳасадчилар томонидан қилиндирадиган сеҳр туридир. Уларнинг мақсади сеҳргар орқали инсоннинг ишларида, ризқида, уйланишида ва одамлар билан муносабатларида тўсиқлар пайдо қилишдир. Яъни, инсон одамлар орасидаги ҳурмат-эътиборини йўқотишига эришишдир. Аллоҳ ушбу сеҳр тури билан имтиҳон қилган инсон тушида қуйидаги ҳолатларни доимий кўриши мумкин: 1. Транспорт воситалари билан боғлиқ тушлар: Тушида бекатда турганини, аммо автобус кетиб қолганини кўради. Ёки поезд ёхуд самолётга етиб келганида, у аллақачон жўнаб кетган бўлади. Натижада сафарга чиқа олмайди. 2. Мактаб ва имтиҳон билан боғлиқ тушлар: Тушида имтиҳон топшираётганини, аммо саволларга жавоб бера олмаётганини, саволларни тушунмаётганини ёки жавобини билмаётганини кўради. 3. Оёқ кийим билан боғлиқ тушлар: Тушида оёқ кийимини йўқотиб қўйганини ёки оёғига тор ёхуд катта келадиган, ўлчами мос бўлмаган оёқ кийим кийганини кўради. Кимда ушбу белгиларни учратса, сеҳргар бу дунёси ва охиратига зарар етказмасидан олдин сеҳрдан даволанишни тавсия қиламиз. @ruqiya_shariy

Open in Telegram
Views10,900+60%vs avg
Forwards—
Reactions49
Comments—
#1503Text

Роқийлар амалиётида кўз теккан беморларда қуйидаги ҳолатлар кузатилиши мумкин: * Сабабсиз бош оғриғи, айниқса бошнинг оғирлашиши. * Кўзларда оғриқ, ачишиш, оғирлик ёки тез-тез юмилгиси келиши. * Тананинг айрим қисмларида оғриқ, увишиш ёки санчиш. * Доимий ҳолсизлик, ланжлик ва тез чарчаш. * Юз ранги ўзгариши, оқариб ёки сарғайиб кетиши. * Кўп эснаш, айниқса Қуръон тиловати ёки руқия вақтида. * Кўздан ёш оқиши. * Сабабсиз терлаш, айниқса пешона ва орқа соҳасида. * Қўл-оёқларда оғирлик ҳисси. * Уйқучанлик ёки уйқунинг бузилиши. * Иштаҳанинг пасайиши. * Кўнгил айниши ва баъзан қайт қилиш. Руқия вақтида кузатиладиган ҳолатлар: * Кўп эснаш. * Кўздан ёш оқиши. * Қаттиқ уйқу босиши. * Тананинг айрим жойларида оғриқ пайдо бўлиши. * Безовталик ёки йиғлаш. Муҳим жиҳат: булар роқийлар амалиётида кўз тегиши билан боғлаб кузатиладиган ҳолатлардир. Лекин уларнинг ҳеч бири алоҳида ҳолда кўз текканини исботламайди. Руқия пайтида пайдо бўлиши ҳам қатъий ташхис ҳисобланмайди. Бу ердаги баъзи аломатлар сеҳр қилинганда ҳам учрайди. ©️Равшанбек роқий @ruqiya_shariy

Open in Telegram
Views9,230+36%vs avg
Forwards—
Reactions55
Comments—
#1502Text
Views7,080+4%vs avg
Forwards—
Reactions10
Comments—
#1501Text
Views6,850+1%vs avg
Forwards—
Reactions29
Comments—
#1500Text

Шайх Холид ал-Ҳибшийнинг хотираларида 7 йил давомида тўшакка михланиб қолган бемор йигитнинг воқеаси кўпчиликни ҳайратга солади. Бу йигит ёшлик чоғида тўсатдан, ҳеч қандай сабабсиз оёқ-қўли ишламай, гапира олмайдиган ҳолатга келиб қолади. Оиласи уни энг машҳур шифокорларга кўрсатади, хориждаги клиникаларда турли тиббий текширувлардан ўтказади, аммо тиббиёт бу ҳолат олдида ожиз қолиб, бирорта аниқ физиологик ташхис қўя олмайди. Йигит роппа-роса етти йил давомида гўёки тирик мурда ҳолатида, фақат шифтга тикилиб, атрофга реакциясиз ётади. ​Ниҳоят, умидлари сўнган оила шаръий руқия усулига мурожаат қилади. Беморга мунтазам равишда Қуръон оятлари, хусусан, «Фотиҳа», «Оятул Курсий» ва муъаввизатайн (Фалақ ва Нос суралари) ўқила бошлайди. Дастлабки пайтларда беморнинг танасида кучли титроқ, қийналиш ва руқияга табиий бўлмаган қаршилик кўрсатиш ҳолатлари кузатилади. Бу эса унинг вужудида кучли ҳасад (кўз тегиши) ёки яширин сеҳр борлигини тасдиқлар эди. ​Сабр ва тинимсиз ўқилган дуолар, Қуръон тиловат қилинган замзам суви ва зайтун ёғи билан қилинган муолажалар ойлар давомида тўхтовсиз олиб борилади. Кунларнинг бирида кучли тиловат таъсирида бемор қаттиқ қайт қилади ва ичидан тушунарсиз, ғалати тусдаги модда чиқади. Бу узоқ йиллар олдин қилинган ва танага ўрнашиб олган сеҳрнинг асорати эди. ​Шундан сўнг мўъжиза рўй беради. Йигитнинг вужудидан гўёки кўринмас занжирлар ечилгандек бўлади. У 7 йил деганда биринчи марта аниқ сўзлаб, ўз оёғи билан ўрнидан туради. Бу ҳикоя инсон қанчалик оғир ва узоқ муддатли дардга чалинмасин, сабр ва Қуръон шифоси орқали нажот топиш мумкинлигининг ёрқин исботидир. @ruqiya_shariy

Open in Telegram
Views7,680+13%vs avg
Forwards—
Reactions102
Comments—
#1499Text
Views7,940+17%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
#1498Text

Роқийларни фирибгарга чиқаришдан олдин, муқобил йўл таклиф қиляпмизми? Бир бемор аёл бор эди. У даволанишни охиригача олиб бормас, аммо аҳволи оғирлашаётганини сезиши билан роқийга келиб, вақти-вақти билан руқия ўқитиб кетар эди. Бундай беморлар кўп учрайди. Улар мунтазам қатнаб, даволанишни охиригача олиб боришмайди. Балки аҳволларида бироз оғирлик сезишса, роқийга бориб руқия ўқитадилар ва енгиллик ҳис қиладилар. Кейин яна бир муддат яхши юрадилар. Ўша аёлнинг турмуш ўртоғи эса ижтимоий тармоқларда айрим инсонларнинг роқийларга нисбатан қилаётган туҳматларига ишониб, хотинига: «Агар яна ўша жойларга борсанг, уч талоқсан!» — дейди. Вақт ўтиб, аёлнинг яна мазаси қоча бошлайди. Аҳли илмлардан: «Эримнинг бу гапидан талоқ тушадими?» — деб сўраса, «Тушади», деган жавобни олади. Натижада эр ҳам, хотин ҳам боши берк кўчага кириб қолади. Шифокорларга боришдан фойда кўрмаётганини айтган аёл руқия ўқитишдан ҳам тўсилади. Энди улар нима қилишни билмай қолишади. Мисрда ҳам шунга ўхшаш бир воқеа бўлгани айтилади. Бир киши сеҳрни ечтириш мақсадида сеҳргарларга бормоқчи бўлганида, аҳли илмлардан бири уни бу йўлдан қайтаради. Шунда ҳалиги киши: «Хўп, фолбинлару сеҳргарларга бориш мумкин бўлмаса, унда кимга борамиз? Бизга муқобил йўл кўрсатинглар!» — дейди. Шунда аҳли илмлар бу соҳада шаръий руқия билан шуғулланадиган, одамларга тўғри йўл кўрсата оладиган кишилар етишмаётганини англаб етадилар. Ўша илм аҳлидан бўлган киши ҳам бу соҳада фаолият юритиб, кейинчалик руқия соҳасида танилган уламолардан бирига айланади. Энди ўзимизга савол берайлик: бизда-чи? Роқийларни оммавий равишда фирибгарга чиқараётганлар беморларга қандай муқобил йўл таклиф қилишяпти? Албатта, ҳар бир касалликни сеҳр ёки жин билан боғлаш нотўғри. Тиббий муолажаларни ҳам ташлаб қўймаслик керак. Лекин бемор ўз ҳолатини сеҳр ёки жин билан боғласа, шаръий руқияга эҳтиёж сезса ва тиббий ёрдамнинг ўзи билан муаммоси ҳал бўлмаса, унга қандай йўл кўрсатамиз? Агар шаръий руқия билан шуғулланадиганларнинг ҳаммасини бирдек фирибгар десак, беморларга ишончли, илмли ва шаръий қоидаларга амал қиладиган мутахассисларни қаердан топишни кўрсатмасак, уларни кимга йўналтирамиз? Беморнинг ўзига бу йўлда тўғри йўлни ажратиш қийин бўлиши мумкин. Натижада у умидсизликка тушиб, яна фолбин ва сеҳргарларнинг олдига бориб қолиши эҳтимоли бор. Муаммонинг ечими руқия соҳасидаги барча кишиларни оқлаш ҳам, ҳаммасини қоралаш ҳам эмас. Ечим — фирибгарларни фош қилиш билан бирга, шаръий руқия қоидаларига амал қиладиган, илмли ва ишончли кишиларни танитиш, беморларга тўғри йўл кўрсатишдир. Танқид қилаётганлардан бир савол: беморларни нотўғри йўлдан қайтараётган бўлсангиз, уларга тўғри йўлни ҳам кўрсатяпсизми? @ruqiya_shariy

Open in Telegram
Views7,060+4%vs avg
Forwards—
Reactions67
Comments—
#1497Text
Views6,150−10%vs avg
Forwards—
Reactions30
Comments—
#1495Text

Бўлган воқеа Бир корейс миллатига мансуб қизга жин кириб олади. Кечалари безовта қилиб, кўзига кўриниб, шунга ўхшаш воқеалар содир бўлади. Қиз, табиийки, бу нарсаларни онасига айтади. Онаси қизи билан бирга христианларнинг ибодатхонасига келиб, у ердаги поп (роҳиб) билан учрашишади ва бўлаётган воқеаларни айтиб беришади. Поп уларга бу ишларда ожиз эканликларини, уларга фақатгина мусулмонлар ёрдам бера олиши мумкинлигини айтади. Онаси қизини олиб, масжидлардан суриштириб, шаръий руқия қиладиган укамизга келишади. Руқия қилинганидан сўнг, қизча Аллоҳнинг фазли билан жиндан фориғ бўлади. Динсиз бўлган она-бола Ислом дини ҳақ дин эканлигига ўз кўзлари билан гувоҳ бўлиб, ишонч ҳосил қилишади. Сеҳр-жоду ва жинлар кучайиб кетмасидан олдин христианлар ҳам сеҳр қилинганларни даволаш билан шуғулланишган. Сеҳр-жоду кучайиб кетганидан сўнг эса уларнинг кучлари етмай қолган. Зеро, уларнинг китобига одамлар томонидан жуда кўп ўзгартиришлар киритилган. @ruqiya_shariy

Open in Telegram
Views6,750−1%vs avg
Forwards—
Reactions66
Comments—
#1493Text
Views6,880+1%vs avg
Forwards—
Reactions37
Comments—
#1491Link preview

Муҳаммад Хабибуллоҳ билан Telegram’да канал очиб, руқия ҳақидаги маълумотларни биринчилардан бўлиб етказишни бошлаганмиз. Шунингдек, Камолиддин домла ҳам бор эдилар. Ижтимоий тармоқлардаги кўплаб мақолалар Муҳаммад Хабибуллоҳнинг ёки бизнинг каналимиздан олинган бўларди. Муаллифнинг номини ўзгартиртирилар эди бўлди. Бунга биз рози эдик. Лекин охирги пайтларда шундай роқийлар пайдо бўлдики, Муҳаммад билан уларнинг гапларини эшитиб, сочимиз тикка бўляпти. Раддия берайлик десак, одамлар: «Гадонинг душмани гадо бўлади, бир-бирини кўра олмаяпти», дейишади. Раддия бермайлик десак, уларнинг гапларидан сочимиз тикка бўляпти. Бир томондан, «Бизга нима?» деб, аҳамият бермай кетсак ҳам бўлади. Лекин ўртада одамларнинг соғлиғи тургани учун шунчаки ўтиб кета олмаяпмиз. Ижтимоий тармоқларда чиқаётган ҳар бир одамнинг гапига ишониб кетаверманглар. Устоз кўрмаган, аслида роқилик билан шуғулланмайдиган, қўштирноқ ичидаги «роқийлар» нотўғри ташхислар қўйиб, нотўғри вазифалар бериб, беморларнинг соғлиғи билан ўйнашишяпти. Афсуски, айримларнинг мақсади машҳур бўлиш ва пул ишлашдан бошқа нарса бўлмай қолди. Аллоҳ ҳаммамизга инсофу тавфиқ берсин. Раддия шу ерда ©️ Равшанбек роқий

Open in Telegram
Views7,350+8%vs avg
Forwards—
Reactions55
Comments—
#1490Text
Views6,080−11%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—