Кабинет
Шаръий руқия

Шаръий руқия

Мурожаат учун: @ruqiya_shariya Каналда жинлар, шайтонлар, сеҳргарлар, сеҳр-жоду, кўз тегиши, ҳасад ва бошқа маълумотлар берилиб борилади. Шунингдек, руқиячилар томонидан тавсиялар ва он-лайн савол жавоб ҳам қўйилиб борилади.

Юзернейм
@ruqiya_shariy
Категория
Религия
Страна
УзбекистанУзбекистан
Подписчики10 037−61 за 1 день
Просмотров на пост, 7 дн.2 510−67,9% к пред. 7 дн.
ERR25,01 %за 7 дней

Подписчики, 30 дней

28 нояб. – 29 нояб.−61 (−0,6%)

Показать таблицей
ДатаПодписчики
28 нояб. 2026 г.10 098
29 нояб. 2026 г.10 037

Средние просмотры поста по дням

По дню публикации

Показать таблицей
ДатаПросмотров на пост
1 нояб. 2026 г.7 940
4 нояб. 2026 г.7 680
7 нояб. 2026 г.6 850
8 нояб. 2026 г.7 080
10 нояб. 2026 г.9 230
13 нояб. 2026 г.10 900
15 нояб. 2026 г.9 910
17 нояб. 2026 г.11 200
19 нояб. 2026 г.5 690
21 нояб. 2026 г.4 510
22 нояб. 2026 г.3 270
24 нояб. 2026 г.2 610
28 нояб. 2026 г.1 650

Самые просматриваемые за месяц

  1. 01

    Эр хотинни ажратиш сеҳри аломати. 1. Туйғуларнинг кескин ўзгариши: Эр-хотин ёки яқинлар ўртасидаги меҳр-муҳаббат ҳеч қандай сабабсиз тўсатдан кучли нафрат ва адоватга айланади. 2. Арзимас сабаблар билан катта жанжаллар: Жуда кичик ва эътиборга арзимайдиган ҳолатлар устида ҳам кескин, келишиб бўлмайдиган можаролар келиб чиқади. 3. Бир-бирининг қиёфасини хунук кўриш: Жоду таъсиридаги шахс ўз жуфти ёки яқинини жуда ёқимсиз, хунук ёки ҳатто қўрқинчли кўринишда кўради. 4. Бир жойда туролмаслик (юрак сиқилиши): Бир уйда ёки бир хонада қолиш инсоннинг юрагини сиқади ва нафасини бўғади. Уйдан чиқиб кетганда эса ўзини эркин ва хотиржам ҳис қилади. 5. Асоссиз гумон ва шубҳаларнинг ортиши: Бир-бирига нисбатан доимий ишончсизлик, сабабсиз хиёнатда ёки ёмонликда айблаш (васваса) кучаяди. 6. Ажрашиш фикрига ёпишиб олиш: Мияда доимо "ажрашиш керак" деган фикр айланади ва ҳар қандай кичик тортишув албатта ажрашиш таклифи билан якунланади. 7. Жисмоний ва руҳий безовталик: Сабабсиз тез-тез бош оғриши, кечалари даҳшатли тушлар кўриш, доимий асабийлик ва айниқса шом пайтида кўкрак қафасида оғирлик пайдо бўлиши кузатилади. ©️ Равшанбек роқий @ruqiya_shariy

    Текст
    Просмотры11,2 тыс.
    Пересылки—
    Реакции87
    Комментарии—
  2. 02

    Маълумки роқийлар ташхис қўйишларида кўпинча туш ҳам катта рол ўйнайди. Қуйидаги доимий кўриладиган тушлар бирор бир нарсадан тўсиш учун қилинган сеҳрга далолат қилиши мумкин. Тушлар бир икки маротаба кўрилса инобатга олинмайди. Балки доимий кўрилса текшириб кўриш зарар қилмайди. Шундай сеҳрнинг турларидан бири — бу тўсиқ (тўсқинлик) сеҳридир. Тўсиқ сеҳри — ҳасадчилар томонидан қилиндирадиган сеҳр туридир. Уларнинг мақсади сеҳргар орқали инсоннинг ишларида, ризқида, уйланишида ва одамлар билан муносабатларида тўсиқлар пайдо қилишдир. Яъни, инсон одамлар орасидаги ҳурмат-эътиборини йўқотишига эришишдир. Аллоҳ ушбу сеҳр тури билан имтиҳон қилган инсон тушида қуйидаги ҳолатларни доимий кўриши мумкин: 1. Транспорт воситалари билан боғлиқ тушлар: Тушида бекатда турганини, аммо автобус кетиб қолганини кўради. Ёки поезд ёхуд самолётга етиб келганида, у аллақачон жўнаб кетган бўлади. Натижада сафарга чиқа олмайди. 2. Мактаб ва имтиҳон билан боғлиқ тушлар: Тушида имтиҳон топшираётганини, аммо саволларга жавоб бера олмаётганини, саволларни тушунмаётганини ёки жавобини билмаётганини кўради. 3. Оёқ кийим билан боғлиқ тушлар: Тушида оёқ кийимини йўқотиб қўйганини ёки оёғига тор ёхуд катта келадиган, ўлчами мос бўлмаган оёқ кийим кийганини кўради. Кимда ушбу белгиларни учратса, сеҳргар бу дунёси ва охиратига зарар етказмасидан олдин сеҳрдан даволанишни тавсия қиламиз. @ruqiya_shariy

    Текст
    Просмотры10,9 тыс.
    Пересылки—
    Реакции49
    Комментарии—
  3. 03
    Просмотры9,91 тыс.
    Пересылки—
    Реакции9
    Комментарии—
  4. 04

    Роқийлар амалиётида кўз теккан беморларда қуйидаги ҳолатлар кузатилиши мумкин: * Сабабсиз бош оғриғи, айниқса бошнинг оғирлашиши. * Кўзларда оғриқ, ачишиш, оғирлик ёки тез-тез юмилгиси келиши. * Тананинг айрим қисмларида оғриқ, увишиш ёки санчиш. * Доимий ҳолсизлик, ланжлик ва тез чарчаш. * Юз ранги ўзгариши, оқариб ёки сарғайиб кетиши. * Кўп эснаш, айниқса Қуръон тиловати ёки руқия вақтида. * Кўздан ёш оқиши. * Сабабсиз терлаш, айниқса пешона ва орқа соҳасида. * Қўл-оёқларда оғирлик ҳисси. * Уйқучанлик ёки уйқунинг бузилиши. * Иштаҳанинг пасайиши. * Кўнгил айниши ва баъзан қайт қилиш. Руқия вақтида кузатиладиган ҳолатлар: * Кўп эснаш. * Кўздан ёш оқиши. * Қаттиқ уйқу босиши. * Тананинг айрим жойларида оғриқ пайдо бўлиши. * Безовталик ёки йиғлаш. Муҳим жиҳат: булар роқийлар амалиётида кўз тегиши билан боғлаб кузатиладиган ҳолатлардир. Лекин уларнинг ҳеч бири алоҳида ҳолда кўз текканини исботламайди. Руқия пайтида пайдо бўлиши ҳам қатъий ташхис ҳисобланмайди. Бу ердаги баъзи аломатлар сеҳр қилинганда ҳам учрайди. ©️Равшанбек роқий @ruqiya_shariy

    Текст
    Просмотры9,23 тыс.
    Пересылки—
    Реакции55
    Комментарии—

Новые посты

#1511Текст
Просмотры1 650−76%к среднему
Пересылки—
Реакции41
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
3 ч1 190
10 ч1 650
  1. Всего сейчас1 650
#1510Текст

Кўпчилик сўрайди: «Сеҳр сабаб ажрашган бўлса, сеҳр кетгандан кейин яна қайта ярашиб оладими?» — дейишади. Тажрибада кўраётганимиз шу бўляптики, бу нарса вазиятдан вазиятга қараб фарқ қилади. Агар сеҳр сабаб эр ёки хотин турмуш ўртоғини ёмон кўриб қолиб, «Яшамайман», деб туриб олгани ёки қандайдир бошқа нафрат сабаб ажрашилган бўлса, бу вазиятда даволангандан сўнг ярашиш кўп учраяпти. Сабаби, сеҳр қилинган инсон сеҳр кетгандан сўнг ўзига келади. Ундаги нафратлар кетади ва ўрнини эски муҳаббат эгаллайди. Агар жанжаллар бўлиб, барча эшиклар ёпилган бўлса, бундай оилани қайта тиклаш қийин бўляпти. Лекин чиқмаган жондан умид. Ҳаракат қилиб кўравериш керак. Бир нарсани алоҳида айтиб кетиш керак: сеҳр қилинган инсоннинг ўзини даволаш керак. Масофадан даволаб бўлмайди. Кўпинча сеҳр аёлларда бўлади. Нафрат эрда бўлса ҳам, сеҳр аёлда бўлиши мумкин. Аёлдаги сеҳр эрга таъсир ўтказади. Шунинг учун биринчи навбатда аёлни текшириш керак бўлади. Сабаби, аёллар ожиза бўлади. Уларга сеҳр таъсир қилиши осонроқ бўлади. ©️ Равшанбек роқий @ruqiya_shariy

Открыть в Telegram
Просмотры2 610−62%к среднему
Пересылки—
Реакции46
Комментарии—
#1509Превью ссылки
Просмотры3 270−52%к среднему
Пересылки—
Реакции6
Комментарии—
#1508Текст

Сизда шу аломатлар борми? Агар шундай бўлса, катта эҳтимол билан сизда қандайдир сеҳр билан боғлиқ муаммо бор. Қуйидаги аломатлар барча сеҳр турларида учраши мумкин. Қўшимча аломатларга қараб эса сеҳрнинг тури фарқланади. Ҳар қандай сеҳрнинг умумий аломатлари: 1. Доимий равишда ёки аср ва шом намозларидан сўнг юрак сиқилиши. 2. Намоз ўқишда ва Қуръон тиловат қилишда муаммоларга дуч келиш. 3. Кўзга ҳар хил шарпалар кўриниши ёки орқадан доим кимдир юриб келаётгандек ҳис қилиш. 4. Доимий равишда ёки аср ва шом намозларидан сўнг бош оғриши. 5. Тушда доимий равишда илонлар, итлар ва бошқа йиртқич ҳайвонларни кўриш. 6. Уйқусизлик. 7. Сабабсиз йиғлагингиз келиши. 8. Уйқу пайтида доим кимдир босиб турганини ҳис қилиш. 9. Доимий равишда беҳаё тушлар кўриш. 10. Баданда нимадир ҳаракатланаётгандек ҳис қилиш. Бу аломатларнинг шарти — уларнинг доимий равишда такрорланиши ва камида икки-учтасининг биргаликда кузатилишидир.** Яъни, сизда ушбу аломатлардан бирортаси бир-икки марта содир бўлиб, кейин такрорланмаган бўлса, бу сизда сеҳр борлигини англатмайди. Лекин ушбу аломатлардан икки-учтаси сизда доимий равишда кузатиладиган бўлса, катта эҳтимол билан сизда сеҳр бор. Бундай ҳолатда вақтни чўзмасдан, ўзингиз танийдиган ишончли роқийга мурожаат қилиб, кўринишингизни маслаҳат берамиз. © Равшанбек роқий @ruqiya_shariy

Открыть в Telegram
Просмотры4 510−34%к среднему
Пересылки—
Реакции35
Комментарии—
#1507Текст

Ҳозирги вақтда илм-фан ривожлангани сари одамлар ҳамма нарсани илм-фан билан ўлчайдиган бўлиб кетишган. Кўпчилик: «XXI асрда ҳам сеҳр, кўз деб юрибсизларми?» деб қўйишади. Ҳақиқат шуки, илм-фан ҳам, кўз, назар ва сеҳр ҳам Аллоҳнинг илмларидан холос. Бир куни бир таниш акамиз: «Аёлимни ўқиб қўйинг», деб уйларига таклиф қилдилар. Келинойи тиббиёт соҳасида профессор даражасидаги аёл эдилар. Сеҳр ва кўзга юқоридаги гапларни айтиб, ишонмайдиганлардан эканлар. Ўзларида онкологик касаллик аниқланган. Уч маротаба операция бўлганлар. Лекин замонавий технологиялар шиш борлигини кўрсатган бўлса-да, жарроҳлик йўли билан очилганда шиш йўқ бўлиб чиққан. Икки маротаба ўзимизда, бир маротаба Кореяда операция қилинганлар. Ҳар гал ҳам аҳвол шу: технология шиш бор деб кўрсатади, жарроҳлик қилиб очишса, ҳеч нарса бўлмайди. Ҳамма ҳайрон, яна ярани ёпиб қўйишади. Биз айтган нарсаларга эса: «Одамлар ойга учяпти-ку», деб ишонишмасди. Охири поччамизнинг ўзлари мажбурлаб руқия ўқитишга қарор қилдилар. Бориб ўқиганимизда эса келинойида сеҳр борлиги аниқланди. Руқия билан даволадик, вазифалар бердик. Кейин яна жарроҳлик столига ётдилар. Бу гал техника кўрсатган шиш топилди. Ғайритабиий равишда йўқ бўлиб қолмади. Жарроҳлик йўли билан олиб ташланди ва билишимча, келинойи яхши бўлдилар. Онкологик касаллик билан боғлиқ қанча беморларни ўқиган бўлсак, уларнинг барчасида сеҳр ёки кўз тегиши билан боғлиқ муаммоларга дуч келганмиз. Руқия олимларининг айтишича, онкологик касалликларнинг 70 фоизи сеҳр ёки кўз сабабли бўлади. Фақат аксарият беморлар бунга ишонишмайди ва руқия билан даволанишмайди. Беморларга роқийга бориб даволанишни айтишимизнинг асосий сабабларидан бири ҳам бемор ўз касаллигига бефарқ бўлиб, жиддий касаллик орттириб олмасин, деган мақсаддир. Бу билан бемор медицина тарафдан даволанмасин демаяпмиз. Даволанишга руқияни ҳам қўшсинлар. Агар сеҳр ва кўз билан муаммо аниқланган бўлса онкология бўлгунча олиб боришмасин демоқчимиз. Зеро, беморларнинг соғлиғи роқий учун омонатдир. ©️ Равшанбек роқий @ruqiya_shariy

Открыть в Telegram
Просмотры5 690−16%к среднему
Пересылки—
Реакции77
Комментарии—
#1506Текст

Эр хотинни ажратиш сеҳри аломати. 1. Туйғуларнинг кескин ўзгариши: Эр-хотин ёки яқинлар ўртасидаги меҳр-муҳаббат ҳеч қандай сабабсиз тўсатдан кучли нафрат ва адоватга айланади. 2. Арзимас сабаблар билан катта жанжаллар: Жуда кичик ва эътиборга арзимайдиган ҳолатлар устида ҳам кескин, келишиб бўлмайдиган можаролар келиб чиқади. 3. Бир-бирининг қиёфасини хунук кўриш: Жоду таъсиридаги шахс ўз жуфти ёки яқинини жуда ёқимсиз, хунук ёки ҳатто қўрқинчли кўринишда кўради. 4. Бир жойда туролмаслик (юрак сиқилиши): Бир уйда ёки бир хонада қолиш инсоннинг юрагини сиқади ва нафасини бўғади. Уйдан чиқиб кетганда эса ўзини эркин ва хотиржам ҳис қилади. 5. Асоссиз гумон ва шубҳаларнинг ортиши: Бир-бирига нисбатан доимий ишончсизлик, сабабсиз хиёнатда ёки ёмонликда айблаш (васваса) кучаяди. 6. Ажрашиш фикрига ёпишиб олиш: Мияда доимо "ажрашиш керак" деган фикр айланади ва ҳар қандай кичик тортишув албатта ажрашиш таклифи билан якунланади. 7. Жисмоний ва руҳий безовталик: Сабабсиз тез-тез бош оғриши, кечалари даҳшатли тушлар кўриш, доимий асабийлик ва айниқса шом пайтида кўкрак қафасида оғирлик пайдо бўлиши кузатилади. ©️ Равшанбек роқий @ruqiya_shariy

Открыть в Telegram
Просмотры11 200+64%к среднему
Пересылки—
Реакции87
Комментарии—
#1505Превью ссылки
Просмотры9 910+46%к среднему
Пересылки—
Реакции9
Комментарии—
#1504Текст

Маълумки роқийлар ташхис қўйишларида кўпинча туш ҳам катта рол ўйнайди. Қуйидаги доимий кўриладиган тушлар бирор бир нарсадан тўсиш учун қилинган сеҳрга далолат қилиши мумкин. Тушлар бир икки маротаба кўрилса инобатга олинмайди. Балки доимий кўрилса текшириб кўриш зарар қилмайди. Шундай сеҳрнинг турларидан бири — бу тўсиқ (тўсқинлик) сеҳридир. Тўсиқ сеҳри — ҳасадчилар томонидан қилиндирадиган сеҳр туридир. Уларнинг мақсади сеҳргар орқали инсоннинг ишларида, ризқида, уйланишида ва одамлар билан муносабатларида тўсиқлар пайдо қилишдир. Яъни, инсон одамлар орасидаги ҳурмат-эътиборини йўқотишига эришишдир. Аллоҳ ушбу сеҳр тури билан имтиҳон қилган инсон тушида қуйидаги ҳолатларни доимий кўриши мумкин: 1. Транспорт воситалари билан боғлиқ тушлар: Тушида бекатда турганини, аммо автобус кетиб қолганини кўради. Ёки поезд ёхуд самолётга етиб келганида, у аллақачон жўнаб кетган бўлади. Натижада сафарга чиқа олмайди. 2. Мактаб ва имтиҳон билан боғлиқ тушлар: Тушида имтиҳон топшираётганини, аммо саволларга жавоб бера олмаётганини, саволларни тушунмаётганини ёки жавобини билмаётганини кўради. 3. Оёқ кийим билан боғлиқ тушлар: Тушида оёқ кийимини йўқотиб қўйганини ёки оёғига тор ёхуд катта келадиган, ўлчами мос бўлмаган оёқ кийим кийганини кўради. Кимда ушбу белгиларни учратса, сеҳргар бу дунёси ва охиратига зарар етказмасидан олдин сеҳрдан даволанишни тавсия қиламиз. @ruqiya_shariy

Открыть в Telegram
Просмотры10 900+60%к среднему
Пересылки—
Реакции49
Комментарии—
#1503Текст

Роқийлар амалиётида кўз теккан беморларда қуйидаги ҳолатлар кузатилиши мумкин: * Сабабсиз бош оғриғи, айниқса бошнинг оғирлашиши. * Кўзларда оғриқ, ачишиш, оғирлик ёки тез-тез юмилгиси келиши. * Тананинг айрим қисмларида оғриқ, увишиш ёки санчиш. * Доимий ҳолсизлик, ланжлик ва тез чарчаш. * Юз ранги ўзгариши, оқариб ёки сарғайиб кетиши. * Кўп эснаш, айниқса Қуръон тиловати ёки руқия вақтида. * Кўздан ёш оқиши. * Сабабсиз терлаш, айниқса пешона ва орқа соҳасида. * Қўл-оёқларда оғирлик ҳисси. * Уйқучанлик ёки уйқунинг бузилиши. * Иштаҳанинг пасайиши. * Кўнгил айниши ва баъзан қайт қилиш. Руқия вақтида кузатиладиган ҳолатлар: * Кўп эснаш. * Кўздан ёш оқиши. * Қаттиқ уйқу босиши. * Тананинг айрим жойларида оғриқ пайдо бўлиши. * Безовталик ёки йиғлаш. Муҳим жиҳат: булар роқийлар амалиётида кўз тегиши билан боғлаб кузатиладиган ҳолатлардир. Лекин уларнинг ҳеч бири алоҳида ҳолда кўз текканини исботламайди. Руқия пайтида пайдо бўлиши ҳам қатъий ташхис ҳисобланмайди. Бу ердаги баъзи аломатлар сеҳр қилинганда ҳам учрайди. ©️Равшанбек роқий @ruqiya_shariy

Открыть в Telegram
Просмотры9 230+36%к среднему
Пересылки—
Реакции55
Комментарии—
#1502Текст
Просмотры7 080+4%к среднему
Пересылки—
Реакции10
Комментарии—

Все посты

Связи