Account
Муҳаммад Зариф /шахсий канал

Муҳаммад Зариф /шахсий канал

📜🖋Muhammad Zarif Muhammad Olim — maqolalar; — ulamolar hayotiga oid maʼlumotlar; — kitoblardan iqtiboslar; — ulug‘larning hikmatli so‘zlari; — fikr-mulohazalar.

Username
@komillikuz
Category
Religion
Country
UzbekistanUzbekistan
Subscribers1,057
Avg views per post, 7d436−55.7% vs prev 7d
ERR41.28%last 7 days

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Oct 30, 2026995
Oct 31, 20261,150
Nov 1, 20261,260
Nov 3, 20261,090
Nov 5, 20261,510
Nov 6, 20261,130
Nov 9, 20261,080
Nov 10, 20261,190
Nov 16, 20261,100
Nov 17, 2026998
Nov 20, 2026860
Nov 23, 2026637
Nov 27, 2026360
Nov 28, 2026312

Most viewed this month

  1. 01

    #ахлоқ Ихлос ва риё Ихлос билан амал қилувчи кишини "мухлис" деб номланади. Мухлис қандай киши эканлигини сўралганда ҳукамолардан бири шундай деган: “Мухлис шундай кишики, ёмонликларини қандай беркитса, яхшилик савобларини ҳам шундай беркитади ва уни кишилар мақташини сира хоҳламайди”. Риё амални фақат бировлар кўриши ва мақташи учун қилишдир. Риё билан амал қилган киши гўёки чўнтагини тошга тўлдириб бозорга чиққан киши кабидир. Кўрганлар уни "Ҳў-ҳў буни қаранг!!" дейдилар-у, лекин у бирор нарса харид қила олмайди. Асарларда келади: “Аллоҳ таоло қиёмат кунида бир гуруҳ одамларни жаннатга олиб боришни амр қилар экан. Улар жаннатга яқинлашганларида жаннатнинг хушбўй ҳидлари димоғларига урилиб, жаннатнинг ичидаги гўзал манзараларни кўришгач, Аллоҳ уларни ортларига қайтаришни ва дўзах томон олиб боришни амр қилар экан. Шунда улар Аллоҳ таолога арзланиб, "Эй Парвардигор, нега бундай қилдинг?" дер эканлар. Аллоҳ таоло: "Сизлар нима қилган бўлсангиз, мен ҳам шуни қилдим”, дер экан. Яъни, сизлар у дунёда амални менга кўрсатиб, қалбингизда эса бошқаларга атаган эдингиз. Мен ҳам сизларга жаннатни кўрсатдим, лекин уни бошқаларга атаб қўйганман, жаннат мухлис бандаларим учундир” дер экан. Улуғлар бисотидан Каналга уланиш https://t.me/komillikuz

    Text
    Views1.51K
    Forwards—
    Reactions20
    Comments—
  2. 02
    Views1.26K
    Forwards—
    Reactions19
    Comments—
  3. 03
    Views1.19K
    Forwards—
    Reactions20
    Comments—
  4. 04

    #ҳикмат إذا اجتمَع في إنسان قوّة الدّين وخفّة الظّل قِيل لهُ: ادخل من أي أبواب القلب شِئت. «Агар бир инсонда диннинг қуввати ва хуш табиатли, очиқ чеҳралилик жам бўлса, унга: “Қалб эшикларидан қайси бирини истасанг, ундан киравер!” — дейилади». Бу ҳикматдаги икки ибора маъноси: 1. قُوَّةُ الدِّينِ диннинг қуввати Бу — эътиқодда мустаҳкам бўлиш, ҳақдан оғишмаслик, ҳалол-ҳаромни ажратиш, ибодат ва ахлоқда собит туришдир. Динда мустаҳкам киши бошқаларнинг розилиги учун ҳақдан оғмайди. 2. خِفَّةُ الظِّلِّ хушчақчақлик ва кенг феълли. Бу суҳбати ёқимли, ҳазил-мутойибаси ўринли, хушфеъл ва одамларни малоллантирмайдиган кишилар сифатидир. Бундай инсоннинг ёнида зерикиш нималигини билмайсиз, ўзингизни эркин ҳис қиласиз. Унинг жиддийлиги қўполликка, тақводорлиги эса кибрга айланмайди. Бир эътибор қилсангиз динимизга хизматда қоим, халқимиз қалбидан жо олган уламоларимизда айнан шу икки хислат мужассам. Аллоҳ таоло барчамизга шундай хислатни насиб этсин! Каналга уланиш👇 https://t.me/komillikuz

    Text
    Views1.15K
    Forwards—
    Reactions25
    Comments—

Latest posts

#1595Photo
Views312−68%vs avg
Forwards—
Reactions34
Comments—
#1594Video
Views360−63%vs avg
Forwards—
Reactions14
Comments—
#1593Photo
Views637−35%vs avg
Forwards—
Reactions31
Comments—
#1592Photo

الناجح ليس من لم يسقط، بل من سقط فنهض، ومن تعثّر فابتسم، وأكمل الطريق. "Муваффақиятга эришган инсон — ҳеч қачон йиқилмаган эмас, балки йиқилиб, яна қайта турган, қоқилса-да, табассум қилган ҳолда йўлини давом эттирган кишидир". Инсон ҳаёти давомида турли синовларга, муваффақиятсизликларга ва кутилмаган тўсиқларга дуч келади. Баъзан қилган меҳнати самара бермайди, баъзан ишонган кишилари панд бериб кўнглини қолдиради, баъзан эса эришмоқчи бўлган мақсадидан анча узоқда эканини ҳис қилади. Аммо буларнинг ҳеч бири инсоннинг мағлуб бўлганини англатмайди. Чунки ҳаётдаги энг катта ютуқ — ҳеч қачон йиқилмаслик эмас, балки йиқилганда тушкунликка берилмаслик, хатолардан сабоқ чиқариш ва яна ҳаракатни давом эттиришдир. Шуни ҳам унутмаслик керакки, инсоннинг муваффақияти фақат манзилга етиб боргани билан эмас, балки шу йўлда қандай сабр, матонат ва ирода кўрсатгани билан ҳам ўлчанади. Каналга уланиш👇 https://t.me/komillikuz

Open in Telegram
Views860−12%vs avg
Forwards—
Reactions23
Comments—
#1589Text

#вирд #вазифа #зикр Талабанинг кундалик вирд вазифалари (доимий бажариб юрадиган зикр, тасбеҳ, таҳлил, салавот каби амаллар) бўлиши шарт. Агар шундай бўлмаса, унинг кўчадаги оддий авомдан нима фарқи қолади. Унинг Қуръондан ўқийдиган кундалик вазифаси, зикридан иборат вазифаси, Расулуллоҳ ﷺ га салавот айтиш вазифаси ва бошқа зикрлари бўлсин, буни куни давомига тақсим қилсин. Расулуллоҳ ﷺ айтадилар: «Аллоҳ таолога энг маҳбуб амал — оз бўлса ҳам, давомли бажариладиганидир». Шу ҳадис сабабли тасаввуф аҳли авродларни тарк этишга фарзларни тарк этишдек қарайдилар. (Мазҳариддин Зайдоний, «Ал Мафотиҳ фи шарҳил Масобиҳ», 2/278). Салафи солиҳлар ва тасаввуф уламоларининг авродлар ҳақидаги ҳикматли сўзларига қаранг: Саййида Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Кимнинг кундалик вирди бўлмаса, унинг вориди (қалбига келадиган илоҳий файзи) ҳам бўлмайди». Имом Аҳмад айтадилар: «Кимнинг кундалик вирди бўлиб, кейин уни тарк этса, ибодат лаззатидан маҳрум бўлиб қолишидан қўрқаман». Имом Абул Ҳасан Шозилий айтадилар: «Кимнинг вирди бўлмаса, унга ворид ҳам бўлмайди. Кимга ворид бўлмаса, унинг қалбига илоҳий файз ҳам тушмайди». Имом Шаъроний айтадилар: «Муродингга етган бўлсанг ҳам, авродларингни давом эттир». Яна айтадилар: «Уламолар иттифоқ қилганларки, бирор мурид ўз вирдини тарк этса, ўша куниёқ унга келадиган илоҳий мадад ҳам узилади». Имом Жунайд айтадилар: «Кимнинг вирди бўлмаса, унинг маймундан нима фарқи қолади». (من ليس له ورد، فهو قرد) Шайх Иброҳим Дасуқий айтадилар: «Бирор мурид ўз вирдини тарк этса, Аллоҳ ўша куни ундан Ўз мададини узади. Чунки унинг мадади вирди орқали келади». Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Ворид фақат вирд туфайли ҳосил бўлади». Шайх Абу Толиб айтадилар: «Авродларни мунтазам адо этиш мўминларнинг ахлоқи ва обидларнинг йўлидир. У иймоннинг зиёдаси ва ишончнинг аломатидир». Имом Ғаззолий айтадилар: «Авродлардан кўзланган мақсад қалбни поклаш ва уни маънавий кирликлардан тозалашдир». Имом Заҳабий айтадилар: «Содиқ киши сўзлаш, ейиш, ухлаш ва одамлар билан аралашишни камайтириб, авродларни, тавозеъни ва ўлимни эслашни кўпайтириши ҳамда “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ” калимасини кўп айтиши лозим». Имом Ҳаддод айтадилар: «Авродлар қалб ҳозирлиги билан адо этилсагина таъсир қилади, давомийлик билан бажарилсагина фойда беради». Устоз Абу Али Даққоқ айтадилар: «Воридлар авродлар сабабидандир. Зоҳирида вирди бўлмаган кишининг ботинида ҳам вориди бўлмайди». Яна айтилади: «Авродларни адо этиш ортидан воридлар, албатта, ҳосил бўлади. Баъзиларга у қуёш каби равшан намоён бўлади, бошқалардан эса қуёшни булут тўсгандек яширин қолади. Бу улардаги нуқсон сабабли эмас, балки қалблари бунга тўла тайёр бўлиши учун кечиктирилади». «Кимнинг вирди бўлмаса, унинг вориди ҳам бўлмайди». «Вирдингдан узилсанг, ворид ҳам сендан узилади». «Маънавий нурларнинг мадади авродлар миқдорига қараб бўлади». «Авродларни мунтазам адо этган кишидан қалбий касалликлар узоқлашади». «Воридлар авродларнинг мевасидир. Зоҳирида вирди бўлмаган кишининг ботинида ҳам вориди бўлмайди». «Вирдни фақат жоҳил киши арзимас санайди». «Қалбда унинг самарасини кўрмоқчи бўлсанг, авродларни мунтазам адо эт». «Кимнинг авродлари кўп бўлса, қалб сирлари шунчалик мусаффо бўлади». «Авродлар адо этилгачгина, воридлар келади». «Бу дунёда вирди бўлмаган кишининг охиратда ҳам вориди бўлмайди». «Кимнинг зикрлари бўлмаса, у ҳақиқий зикр аҳлидан эмас». «Зикрларни адо этишга бел боғла, нурларни қалбларга тушириш эса Аллоҳнинг ихтиёридадир». «Вирдинг миқдори қандай бўлса, сенга бериладиган маънавий улуш ҳам шунга яраша бўлади». Вирд ва вориднинг фарқи: - Вирд бандадан Аллоҳга кўтарилгани - Ворид Аллоҳдан бандага туширилгани ©Хушнудбек ХолМуҳаммад

Open in Telegram
Views1,100+13%vs avg
Forwards—
Reactions27
Comments—
#1587Photo
Views1,080+11%vs avg
Forwards—
Reactions30
Comments—
#1585Photo
Views1,130+16%vs avg
Forwards—
Reactions23
Comments—
#1584Text

#ахлоқ Ихлос ва риё Ихлос билан амал қилувчи кишини "мухлис" деб номланади. Мухлис қандай киши эканлигини сўралганда ҳукамолардан бири шундай деган: “Мухлис шундай кишики, ёмонликларини қандай беркитса, яхшилик савобларини ҳам шундай беркитади ва уни кишилар мақташини сира хоҳламайди”. Риё амални фақат бировлар кўриши ва мақташи учун қилишдир. Риё билан амал қилган киши гўёки чўнтагини тошга тўлдириб бозорга чиққан киши кабидир. Кўрганлар уни "Ҳў-ҳў буни қаранг!!" дейдилар-у, лекин у бирор нарса харид қила олмайди. Асарларда келади: “Аллоҳ таоло қиёмат кунида бир гуруҳ одамларни жаннатга олиб боришни амр қилар экан. Улар жаннатга яқинлашганларида жаннатнинг хушбўй ҳидлари димоғларига урилиб, жаннатнинг ичидаги гўзал манзараларни кўришгач, Аллоҳ уларни ортларига қайтаришни ва дўзах томон олиб боришни амр қилар экан. Шунда улар Аллоҳ таолога арзланиб, "Эй Парвардигор, нега бундай қилдинг?" дер эканлар. Аллоҳ таоло: "Сизлар нима қилган бўлсангиз, мен ҳам шуни қилдим”, дер экан. Яъни, сизлар у дунёда амални менга кўрсатиб, қалбингизда эса бошқаларга атаган эдингиз. Мен ҳам сизларга жаннатни кўрсатдим, лекин уни бошқаларга атаб қўйганман, жаннат мухлис бандаларим учундир” дер экан. Улуғлар бисотидан Каналга уланиш https://t.me/komillikuz

Open in Telegram
Views1,510+55%vs avg
Forwards—
Reactions20
Comments—

All posts

Connections